malhamuz | Неотсортированное

Telegram-канал malhamuz - Malham Uz

514

Ранг баранг хабарлар, турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Cаволлар учун : @Abduqadir_Sattarov

Подписаться на канал

Malham Uz

Қазғоқ дастидан дод! – Telegraph
https://telegra.ph/%D2%9Aaz%D2%93o%D2%9B-dastidan-dod-05-27

Читать полностью…

Malham Uz

Икки дугона телефонда:
-Нима бўлди мазанг йўқми?
-Нафасим қайтиб кетяпти...
-Яна йигитинг ташлаб кетдими?
-Йўғе, шунчаки овқат кўп еворибман...

Читать полностью…

Malham Uz

Касалхона кадрлар бўлимида ишга қабул қилиш бўйича суҳбат.
-Тиббий маълумотингиз борми?
-Албатта! "Доктор Хаус" сериалини ҳамма қисмини, 7та мавсумни тўлиқ кўрганман...

Читать полностью…

Malham Uz

Бир куни бир киши ёнидаги шеригига:
— Ўртоқ яқинда янгича овқат чиқибди
— Йўғ-е уни номи нима экан?
— Уни номи «Намунча»
— Бу овқатинг қанча тураркан?
— 30 000 минг сўм
— Намунча...
— Ана айтдим-ку!

Читать полностью…

Malham Uz

#таъзия
Уйғур ва Ўзбек халкининг севимли хонандаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳолисхон Қодирова (10.10.1936 - 26.05.2024) фоний дунёдан боқий дунёга рихлат қилдилар.

Иқбол Дўстмуҳаммедова

Читать полностью…

Malham Uz

👍👌Malham Uz,
💕😢🌸ЎТ ПУФАГИ ЯЛЛИҒЛАНИШИ

Ўт пуфаги – ўт йиғиладиган аъзо бўлиб, жигарнинг пастки юзасидаги махсус чуқур-чада жойлашган. Ўт пуфаги нок шаклида бўлиб, узунлиги 10-14 см, эни 3,5-4 см атрофида. Ўт пуфагининг бўйин қисми ингичкалаша бориб, найга айланади. Бу най жигар дарвозасида ҳосил бўлган жигар ўт йўли билан бирлашиб, умумий ўт йўлини ҳосил қилади. Ўт йўлининг ўн икки бармоқли ичакка ўтиш ерида силлиқ мушакли қисқич бор, у ўт ва меъда ости бези шираси ичакка тушишини тартибга солиб туради. Ўт пуфаги касалликларидан ўт пуфаги яллиғланиши кўп учрайди. Холециститнинг келиб чиқиш сабаблари кўпинча ўт пуфагида тошлар мавжудлиги, микроб ва ўт пуфагидан ўт ҳайдалишининг бузилишидир. Вақтида овқат емаслик ёки ортиқча ейиш, кам ҳаракат қилиш, ич қотиш ҳам ўт пуфаги яллиғланишига сабаб бўлади.

Яллиғланиш ўткир ва сурункали бўлиши мумкин. Ўткир холецистит тўсатдан бошланиши мумкин. Асосий аломатларидан бири – ўнг биқинда, қовурға остида оғриқ пайдо бўлиб, ўнг кўкракк

Читать полностью…

Malham Uz

🌷💕👍🏻 Саттаров Абдуқодир🌹Донлар маликаси.. – Telegraph
https://telegra.ph/Sattarov-Abdu%D2%9BodirDonlar-malikasi-05-10

Читать полностью…

Malham Uz

Суякни мустаҳкамлайдиган 7 маҳсулот – Telegraph
https://telegra.ph/Suyakni-musta%D2%B3kamlajdigan-7-ma%D2%B3sulot-05-10

Читать полностью…

Malham Uz

💞😢🌹Хотира ва қадрлаш куни МУНАСАБАТИ БИЛАН бир гуруҳ ИИБ йул харакати хафзизлаги хизмати ходимларининг фахрийлари ИИБ фахрийси майор Қипчаков Рустамжонни таклифи билан кора дарё бўйида сулим бир чойхонага тупланишди.Даврани милиция п-п Мадрахимов Рахманжон хожи олиб борди ва Хизмат даврида вафот этган старшина
Хўжамов Ахматжон, катта лейтнат Мадиминов Изатулло, полковник Маткобулов Султойбой п-п Содиков Охунжон,олтнкўл ииб йул харакати хизмати рахбари капитан Шойназаров Одилжон сержант Юсупов А. избосганда фаолияит олиб борган майор Хайитов Мадаминжон энг кекса 1930 тавалуд топган асакадан Толипов Хурсанбек, Самидов Ўктимжон, Қодиров Ғуломжон
п-п Ғаниев Солижон акаларни хотирлаб бир пиела чой устида сухбат қурилди. Тадбир сўнгида Ғ.Абдумажид хожи курон тиловат килиб ўтганларни рухига бағишлади.🕋 Биз бирга қолинг афсусланмайсиз.🙏🏼🕊 Дўстларингиз билан бўлишинг⏰👉🏻#Соғлиғиз учун севимли каналга уланинг! 👉 @malhamuz👈 ва юртимиз ва #жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!🌤янги-КУН МУБОРАК

Читать полностью…

Malham Uz

ГИРЯ
Абдулла ОРИФ хотирасига
Кимни сўнгги йўлга кузатдинг, дунё?
Сўнгги йўл... Бунчалар ўртайди бу сўз?
Имтиёз йўқ бунда.
Йўқдир истисно.
О, ҳаёт... О, ўлим... Бирдай шафқатсиз.
Ким эди? Бағрини кемтиган дард-мунг,
Кўзларни тўкисдай куйдирган ҳар чоқ.
Пуф деса лоладай тўзғиган элнинг
Куйчи ўғли эди шикаста, дарднок.
Бир элким, мастура гул аёллари
Орифлар, даҳолар туғди муттасил.
Яловига қадаб кўк ҳилолларин,
Дунёни нур сори бурди муттасил.
Бир элким... Воҳ! Нечун билмади  бу эл
Ҳаққини, қадрини, шаънини.
Гоҳ билди. Жим турди. Ер қилдилар, ер!
Ҳаққини, қадрини, шаънини.
Бир элким, энг асил ўғлонларини
Сотдилар, отдилар, этдилар бадном.
Гоҳ қўшилиб қурди  ўз дорларини,
Сўнг эса йиғлади чорасиз, ноком.
Бир элким, йўллари курашдир фақат, 
Эътиқодга доир, шарафга доир.
Бу йўллар кўксидан ўтдилар, ҳайҳот! –
Шуларнинг барини куйлади шоир.
Куйлади  ва ютди маломатларни.
Кўксида самовий ёнди муҳаббат.
Элимга бер, деди, саодатларни,
Йиғласа, эл учун йиғлади фақат.
Бир элким, тегирмон эзса ҳам, ҳаргиз
Айтма

Читать полностью…

Malham Uz

Фото от Саттаров Абдукодир

Читать полностью…

Malham Uz

Дуога қу́л очинг,
 Азизларим...
Амийн🤲

🌹
💞Ҳар бир инсонга ислом неъматини насиб қил!
🌹
💞Ҳар бир бенамозни ҳидоят қил!
🌹
💞Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер!
🌹
💞Ҳар бир беморга шифо ато эт!
🌹
💞Ҳар бир иймон билан ўтган маййитга жаннат ато қил!
🌹
💞Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошла!
🌹
💞 Ҳар бир мазлумга нусрат бер!
🌹
💞Ҳар бир ҳаё ва иффатни хоҳлаган кишига пок жуфти ҳалол ато қил!
🌹
💞Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт!
🌹
💞Эй Аллоҳ! Орзу қилганларимизни барчасини ато эт!
💞🌹Барчамизга Қалб хотиржамлигини насиб қил!

Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт!
💞Эй Аллоҳ! Орзу қилганларимизни барчасини ато эт!
🌹
💞Эй Аллоҳ шу дуоларни бошқа мусулмонларга улашган инсонни ўзинг барча дуоларини қабул қилиб мукофотлагин!
АМИЙН.. АЛЛОХУ АКБАР!!!

⏰👉🏻#Соғлиғиз учун севимли каналга уланинг! 👉 @malhamuz👈🌤🌙☎️+998-99-906-33-66🌹🌸МЕН сизларни қадирлайман🌺💞Қалби гўзалларга саломлар💞🥀@Abduqadir_Sattarov👈

Читать полностью…

Malham Uz

РУХСОРА ОРИПОВА:

"Аёлни тушуниш"

Бугун юртимиз марказий телеканалларида намойиш этилган “Илҳақ” киносинидаги она, аёл образларидан таъсирланиб, Абдулла Ориповнинг оммага машҳур “Аёл” шеърининг тарихи ҳақида қисқа тўхталмоқчиман.

Ушбу шеър 1965 йилда ёзилган. Шоирнинг Шермуҳаммад исмли амакиси бўлиб, минглаб кишилар бошига тушган фожеа, яъни иккинчи жаҳон уруши уни ҳам қонли домига тортган эди. Ориф (А.Ориповнинг отаси) буванинг укаси Шермуҳаммад (А.Ориповнинг амакиси) йигит ёшида бу дунёни эрта тарк этди. Унинг жисми дунёнинг қайси бир пучмоқларида қолиб кетди. Шермуҳаммад хонадонида унинг турмуш ўртоғи 19 ёшли келинчак Ойбуви қизалоғи Раҳимани бағрига босганча қолган эди.
Орадан 5-6 йил ўтади. Ҳар қандай жароҳатга даво вақт дейдилар. Саккиз ойлигиданоқ етимлик бошига тушган қизалоқ тетапоя қила бошлайди. Ориф бува келинини ёнига чақириб: “Ҳали ёшсиз, бу дунёга ҳар ким умид билан келади. Тақдир экан, кўргулик, чидаймиз-да. Ҳаётингиз ҳали олдинда, турмуш қуриб, униб-улғайинг, биз розимиз!”, дейди. Шунда, бева келинчак: “Агар хонадонингизда сиғмаётган бўлсак, айтинг, биз кетайлик. Лекин, бу гапни қўйинг, мени азобламанг, дардимни янгиламанг.... Мен укангизга мангу содиқ қолиш учун ваъда берганман, улар мен учун доим тирик!”, - деб жавоб беради.
Шу-шу бу масала қайта кўтарилмади, вафодор келинчак интизор, илҳақ бўлиб, умр бўйи шу хонадонда яшади. Ўн тўққиз ёшли аёлнинг бунчалик содиқлигини кўриб улғайган А.Орипов, кейинчалик Ойбуви келинойиси тимсолида ана шундай аёлларга шеърий қасида бағишлади:

Йигитлар мактубин битганда қондан,
Келинлар фироқдан чекканда ёҳу.
Унинг ҳам паноҳи қайтмади жангдан,
Ўн тўққиз ёшида бева қолди у...

Ушбу шеър, нашр қилингандан кейин, албатта самимият билан кутиб олинди, аммо танқид қилгувчилар ҳам топилди.
Умарали Норматовнинг “Аёлни тушуниш” мақоласидан: – “Бу ўринда мен таниқли танқидчимиз Очил Тоғаевнинг “Севги ва содоқат” мақоласи, унда Абдулла Ориповнинг “Аёл” шеъри хусусида илгари сурган танқидий мулоҳазаларини кўзда тутаётирман. Мақола муаллифи ... уруш туфайли ўн тўққиз ёшида севганидан айрилиб, бир умр тул ўтишга мажбур бўлган келинчакнинг ҳатти-ҳаракати ҳақида жиддий эътироз билдиради: “Содиқ бева”нинг аҳд-паймони ўқувчида нохуш таассурот қолдиради, деб ёзади, аёлнинг бошқа турмуш қурмай тоқ ўтишини катта гуноҳ сифатида баҳолайди; унингча ёлғизлик ҳаётий номукаммал умр кечиришдир. Бу ҳол ижтимоий фаолиятнинг ҳам номукаммаллиги демакдир...
...Сўнгра танқидчи шеърдаги аёл образига қарши очиқ ҳамлага ўтади. Одатдагидек, қораловчи ролига кириб, унинг шаънига бир қатор айблар қўяди, аёлни қип-қизил жиноятчига чиқаради. Танқидчи тўқиган айбномаларни бир ўқиб кўрайлик:
Биринчи айбнома: Тирик инсоннинг ўлган киши хотираси учун ҳаётий ҳузур-ҳаловатдан воз кечиб, ўзини ихтиёрий равишда аянчли турмушга маҳкум этиши маънисизлик, айни пайтда ғайри ҳаётий ҳамдир. Бу ҳол аёлни энг эзгу бахт - оналик бахтидан маҳрум этади, маънавий қашшоқлантиришга олиб келади. Бундай “вафо” ва “садоқат” охир-оқибатда марҳум шаънига нисбатан маломат туйғуларини келтириб чиқариши ҳам мумкин».
Иккинчи айбнома: «Иккинчидан, аёлнинг бундай турмуш тарзи аёл бурчдор бўлган ижтимоий ҳаётга зарарлидир». Сўнгра мунаққид аёлнинг етти бор ухлаб тушингизга ҳам кирмаган айбларини фош этади. Гўёки аёл уруш келтирган жудолик алам-изтиробларининг асири бўлиб қолиб ҳаёт тарафида эмас, уруш тарафида турган. Урушга хизмат қилган. “Урушнинг ҳаётга келтирган зарарини янада чуқурлаштирган”, “келажак авлодларнинг нуфузига зарар етказган” эмиш.
Учинчи айбнома: аёлнинг ёлғиз ҳаёт кечириши «авлодлар аро асрий алоқа ворислик кўпригига раҳна солмоқ демакдир».
Шоир:
Шу содиқ бевага саждалар қилинг,
Шу содиқ бевага айланг эҳтиром.
деб бежизга ёзмаган-ку. Ушбу сатрлар ортида ўзбек менталитетига хос ваъдага вафо, никоҳни, оилани муқаддас билишдек олий фазилатлар тараннум этилмаганми?

(Суратда, келинчак Ойбувининг “ёлғиз беланчак”да қолган қизи Раҳима).

Читать полностью…

Malham Uz

🥀😢🌷Abduqadir Sattarov
9 Май. Ҳақиқат ва уйдирмалар
Тарихчи Анвар Назир Иккинчи жаҳон уруши, Ғалаба куни ва СССР тарихига оид халқ орасида тарқалган ёлғонларни санаб ўтди.
1. Иккинчи жаҳон уруши 1941 йили бошланган ва уни Германия бошлаганми?
Аслида Иккинчи жаҳон урушининг бошланишида СССРнинг ҳам иштироки бор. 1939 йилнинг 23 августида СССР билан Германия ўртасида 10 йил муддатга ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома имзоланганди. Бу шартноманинг махфий қўшимча аҳдномасига мувофиқ, Германия ва СССР Шарқий Европада ўз таъсир доираларини бўлиб олиши кўзда тутилганди. Ҳар икки мамлакат манфаатлари, аввало Польша давлати билан боғлиқ эди. Совет томони Ғарбий Украина, Ғарбий Беларусь ва Бессарабия (1921 йилда бой берилган) ҳудудларини қайтариб олмоқчи эди.
1939 йилнинг 1 сентябрида Германия Польшага бостириб кирди ва Иккинчи жаҳон урушини бошлаб берди. 3 сентябрда Англия ва Франция Германияга қарши уруш эълон қилди. СССР 1939 йилнинг 17 сентябрида Польша ҳудудига қўшин киритди. Кўп ўтмай Брестда немис қўмондони Т. Гудериан ва совет генерали С. М. Кривошеий қўмондонлигида Польшанинг бўлиб олиниши муносабати билан қўшма совет-герман паради ўтказилди.
ва Германиянинг Вермахти биргаликда Польшани бўлиб олишди. Ҳозирги Беларусь ҳудудидаги Брест шаҳрини Гитлер 1939 йили Сталинга поляклардан куч билан тортиб олиб берганди ва 1945 йилдан сўнг ҳам Шарқий Европанинг харитаси ўзгармай қолди.
СССР бу урушдан манфаатдор эди: Иккинчи жаҳон уруши советлар давлати учун ўз ҳудудларини кенгайтиришда зарур эди ва Гитлер ҳам шундай мақсадни ўз олдига қўйганди - шу босқинчилик сиёсати Сталин билан Гитлерни бирлаштирди.
1939 йил ноябридан 1940 йил мартигача СССР ва Финляндия ўртасида уруш бўлиб ўтди. Бу уруш натижасида СССР Финляндиянинг бир қатор ҳудудларини тортиб олиб, шимоли-ғарбий чегараларини мустаҳкамлаб олди, бугунги Санкт-Петербург шаҳри яқинидаги Виборг шаҳри, Финляндияга ёндош жойлашган Карелия республикаси айнан шу уруш давомида эгалланган.
1940 йил ёзида шу урушдан фойдаланиб СССР расмий талаб билан билан Руминияни Бессарабия ва Шимолий Буковинани беришга мажбурлади, бунинг натижасида Молдавия ССР иттифоқ республикаси пайдо бўлди (асли молдован деган миллат йўқ, булар руминлардир). 1940 йилнинг июнида эса Эстония, Латвия, Литва совет қўшинлари томонидан босиб олинди.
Шундай қилиб Иосиф Сталин Адольф Гитлер билан дўстлик ва шерикчилик ҳақидаги шартномаси асосида Европанинг бир қисмини эгаллаб, Иккинчи жаҳон урушига фашист Германиясининг иттифоқчиси сифатида кирди. Фақат 1941 йили Гитлер очкўзлиги оқибатида бу иттифоқни бузиб.....Cоғлиғингиз учун севимли канал давомини ўқиш учун куйдаги ЛИНКни босинг 👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹 телеграмда 👉 @malhamuz ёки 🕊👉 /channel/malhamuz 👈
🌿 🍎🍓🌺

Читать полностью…

Malham Uz

💞😢🌹Хотира ва қадрлаш куни МУНАСАБАТИ БИЛАН бир гуруҳ ИИБ йул харакати хафзизлаги хизмати ходимларининг фахрийлари ИИБ фахрийси майор Қипчаков Рустамжонни таклифи билан кора дарё бўйида сулим бир чойхонага тупланишди.Даврани милиция п-п Мадрахимов Рахманжон хожи олиб борди ва Хизмат даврида вафот этган старшина
Хўжамов Ахматжон, катта лейтнат Мадиминов Изатулло, полковник Маткобулов Султойбой п-п Содиков Охунжон,олтнкўл ииб йул харакати хизмати рахбари капитан Шойназаров Одилжон сержант Юсупов А. избосганда фаолияит олиб борган майор Хайитов Мадаминжон энг кекса 1930 тавалуд топган асакадан Толипов Хурсанбек, Самидов Ўктимжон, Қодиров Ғуломжон
п-п Ғаниев Солижон акаларни хотирлаб бир пиела чой устида сухбат қурилди. Тадбир сўнгида Ғ.Абдумажид хожи курон тиловат килиб ўтганларни рухига бағишлади.🕋 Биз бирга қолинг афсусланмайсиз.🙏🏼🕊 Дўстларингиз билан бўлишинг⏰👉🏻#Соғлиғиз учун севимли каналга уланинг! 👉 @malhamuz👈 ва юртимиз ва #жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!🌤янги-КУН МУБОРАК

Читать полностью…

Malham Uz

Қазғоқ дастидан дод!

Соч парвариши алоҳида эътибор талаб қилишини яхши биласиз. Сочлар қалин ва жилокор бўлиши учун маълум рецептларга ҳам эгасиз. Бироқ, соч парваришида шундай бир муаммо борки, у кўпчиликни ўйлантираётгани аниқ. Бу —қазғоқлардир. Савдо марказларида "қазғоққа қарши" дея ёрлиқ ёпиштирилган шампунларни харид қиласиз-у, фойдаланиб кўргач, ҳафсалангиз пир бўлади…

Қазғоқ ўзи нима ва қандай пайдо бўлади?

Қазғоқ, бу бош терисининг узоқ вақт давомида қуриши ва қипиқчалар кўринишида кўчиб тушиши билан характерланувчи синдромдир. Организмда ёғ алмашинуви фаолияти бузилиши (теридаги ёғ миқдори, ҳолати организмнинг умумий аҳволи, эндокрин, асаб, меъда-ҳазм қилиш тизими, жинс ва ёш, шунингдек, инсоннинг қандай касалликлар билан оғриганига боғлиқ), дерматозлар, стресс, рух етишмовчилиги, сочга мос бўлмаган шампундан фойдаланиш, сочни қайноқ сувда ювиш ва гормонал ўзгаришлар — қазғоқ келтириб чиқаради.

🔹Уни қандай қилиб йўқотиш мумкин?

Сочда қазғоқ кўпайиши сизни ташвишга солаётган бўлса, қуйидаги рецептлар ёрдамида бунинг олдини олиш мумкин:

🔹Қичитқи ўт (газанда).

Янги узилган ёки қуруқ газанда баргларини эзғилаб, 1 стакан қайноқ сувга солиб, бир кунга дамлаб қўйинг ва эртаси куни суюқликни докадан сузиб олинг, сузиб олинг. Дамламани 2 ой давомида ҳафтада 2 марта бош терисига суриш лозим.

🔹Асал.

Бир чой қошиқдан асал, сметана, канакунжут мойи ва икки бўлак эзилган саримсоқпиёзни аралаштиринг. Бу восита сочларингиздаги қазғоқларни камайтиришда самарали ёрдам беради. Мазкур ниқобдан ҳафтада бир марта фойдаланишингиз мумкин.

🔹Лимон шарбати.

Яримта лимонни сиқиб, шарбатини ажратиб олинг. Канакунжут, зайтун ва кунгабоқар ёҚидан бир чой қошиқдан олиб, лимон шарбатига аралаштиринг. Ушбу аралашмани соч ювишдан ярим соат олдин сочларингизга суринг.

🔹Лимон пўстлоғи.

6 дона лимон меваси пўстлоғини ажратиб олиб, 1 литр сувга солинг. Аралашмани 15 дақиқа қайнатиш лозим, оловни ўчириб, дамламани совутинг, докада сувни сузиб олинг. Ушбу дамламада сочларингизни ҳафтада бир марта ювишингиз мумкин.

Ёғли қазғоқ бўлса ёки соч тўкилса, бош терисига ҳафтада 2-3 марта календуланинг спиртли дамламаси суриш мумкин. Сочлар сочиқ билан ўралиб, 30 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювилади.

🔹Зайтун ёғи. Тўрт ош қошиқ зайтун ёғини қиздириб, унга яримта лимондан олинган шарбатни аралаштиринг. Илиқ массани бош терисига суринг. Бир соатдан сўнг сочларингизни одатий ҳароратдаги сувда ювиб олишингиз мумкин.

🔹Агар фойда бермаса…

Агарда, юқоридаги рецептлар, дамламалар, ниқоблар қазғоқларни йўқотишга ёрдам бермаса, фойдаланаётган шампунингизни алмаштиринг. Улар, эҳтимол сочларингиз, бош терингизни керагидан ортиқча қуритиб ёки намлантириб юбораётгандир.

Доимо катта-катта шаклдаги қазғоқлар сизни безовта қилса, дерматологга мурожаат қилиб кўринг: қазғоқларни тери замбуруғ касалликлари чақирган бўлиши ҳам мумкин.

Қазғоқдан умрбод қутулишнинг иложи йўқ, тери маълум фурсат ичида янгиланиб туриши одатий ҳаётий жараёндир. Бироқ уларни юқоридаги рецептлар ёки мутахассис маслаҳати ва кўмаги билан камайтириш мумкин.

Читать полностью…

Malham Uz

Бир куни сигир дарахтга чиқа бошлади. Буни кўрган қарға кўзларини катта очиб:
-Сигир томинг кетганми, дарахтда нима бор санга?-деди.
-Олма егим кепқолди.
-Ҳой ахмоқ, бу чинорку ахир. Олмани пишириб қўйибдими бу ерда?!
-Хавотирланма. Олмани ўзим билан оволганман...

Читать полностью…

Malham Uz

Дан ходимининг боласи мактабдан 2 баҳо олиб келибди.
Отаси шу кун:
— Болам дафтарларингни олиб кел бир кўрай, - деса
Бола онасига:
— Ойижон 2 ни дадам кўрса уришади. Нима қилай? - деса
Ойиси:
— 10минг дафтар орасига қистириб бер, даданг уришмайди, - дермиш.

Читать полностью…

Malham Uz

💞☺️💝АНЖИРНИНГ ФОЙДАЛАРИ
Агар саломатлигингиз ҳақида ўйласангиз мева ва кўкатларни кўпроқ истеъмол қилинг. Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, анжир турли хасталиклар, жумладан, экземадан бошлаб то қандли диабет касалликларини даволаш учун катта ёрдам беради. Анжир витамин ва бошқа минерал моддаларга бойдир. Анжир таркибида кальций моддаси кўп бўлиб, у кишида суякларнинг мустаҳкамланишини таъминлайди.
Уни истеъмол қилган одам ўзини тўқ ҳис қилади. Анжирдан алергия вужудга келмайди. Шунинг учун уни қўрқмасдан истеъмол қилиш мумкин.
Анжирнинг барглари эса диабет касаллиги учун фойдалидир. 2003 йил ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, анжирнинг шарбати қоннинг ёғлигини ва “Е” витаминининг сатҳини камайтириши билан диабет касаллигини даволашга катта кўмак беради.
📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим

телеграмда 👉 @malhamuz

Читать полностью…

Malham Uz

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid0BuTnwAH321NBvnqxkve4nBGgAwuQEyHhySFL3DMgwYqxDHYywLeoGPcHeznjAgoxl&id=100000559597232&sfnsn=mo&mibextid=krik9v

Читать полностью…

Malham Uz

💕😢🌸ЎТ ПУФАГИ ЯЛЛИҒЛАНИШИ – Telegraph
https://telegra.ph/%D0%8ET-PUFAGI-YALLI%D2%92LANISHI-05-10

Читать полностью…

Malham Uz

🌷💕👍🏻 Саттаров Абдуқодир🌹Донлар маликаси
Гречка донлар орасида ҳар томонлама етакчилик қилади. Шунинг учун уни “Донлар маликаси” деб аташади. Россияда гречка узоқ вақтдан бери миллий маҳсулот бўлиб келган. Ҳатто, Шарқий славянлар 13-июнь гречка куни деб нишонлайдилар.
Фойдаси
Ушбу неъматда темир, мис, фосфор, калций, синк,оқсил бор. Бундан ташқари, B1, B2, PP ва E витаминларига бой. Органик кислоталарнинг таркибига қараб, гречка овқат ҳазм қилиш учун ижобий таъсир кўрсатади. Кўплаб машҳур парҳезлар мана шу дондан тайёрланади. Ва энг муҳими, гречка – темирнинг энг бой манбаи.Шунингдек, глисемик индекс мавжудлиги туфайли қандли диабет билан хасталанганлар ҳам тановул қилишлари мумкин. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, ушбу маҳсулот 90-120 дақиқа ичида қондаги глюкозани 12-19% га пасайишига сабаб бўлади. Гўшт ва балиқ маҳсулотларини кам истеъмол қиладиганлар менюларига, албатта, гречкани тез-тез киритишлари керак. Мазкур неъматда,.
...
Давомини ўқиш
👇
https://telegra.ph/Sattarov-Abdu%D2%9BodirDonlar-malikasi-05-10

Читать полностью…

Malham Uz

"Аёлни тушуниш – Telegraph
https://telegra.ph/Ayolni-tushunish-05-10

Читать полностью…

Malham Uz

ГИРЯ
Абдулла ОРИФ хотирасига
Кимни сўнгги йўлга кузатдинг, дунё?
Сўнгги йўл... Бунчалар ўртайди бу сўз?
Имтиёз йўқ бунда.
Йўқдир истисно.
О, ҳаёт... О, ўлим... Бирдай шафқатсиз.
Ким эди? Бағрини кемтиган дард-мунг,
Кўзларни тўкисдай куйдирган ҳар чоқ.
Пуф деса лоладай тўзғиган элнинг
Куйчи ўғли эди шикаста, дарднок.
Бир элким, мастура гул аёллари
Орифлар, даҳолар туғди муттасил.
Яловига қадаб кўк ҳилолларин,
Дунёни нур сори бурди муттасил.
Бир элким... Воҳ! Нечун билмади  бу эл
Ҳаққини, қадрини, шаънини.
Гоҳ билди. Жим турди. Ер қилдилар, ер!
Ҳаққини, қадрини, шаънини.
Бир элким, энг асил ўғлонларини
Сотдилар, отдилар, этдилар бадном.
Гоҳ қўшилиб қурди  ўз дорларини,
Сўнг эса йиғлади чорасиз, ноком.
Бир элким, йўллари курашдир фақат, 
Эътиқодга доир, шарафга доир.
Бу йўллар кўксидан ўтдилар, ҳайҳот! –
Шуларнинг барини куйлади шоир.
Куйлади  ва ютди маломатларни.
Кўксида самовий ёнди муҳаббат.
Элимга бер, деди, саодатларни,
Йиғласа, эл учун йиғлади фақат.
Бир элким, тегирмон эзса ҳам, ҳаргиз
Айтма

Читать полностью…

Malham Uz

https://www.facebook.com/share/p/5owDBuF7VQG9Y8Hc/?mibextid=o8wo0F

Читать полностью…

Malham Uz

Abduqadir Sattar
Ассалому алейкум! Аллох берган яна бир кун Жума айёми муборак бўлсин. Ушбу кун барчангизга Хайрли булсин! Яхши ниятларингизга Аллох етказсин! Яхши амал ва савобларга тўла кун бўлсин. Барчангизнинг ишингизга Омад тилаймиз!
ТОНГ ...Кимлардир орзиқиб кутган кимлардир отишини истамаган Тонг,
Кимдир мамнун ишга ўқишга отланади ёки ўқишга яқин кишисини кузатади. Биз эса эрта тонгдан сизга ғойибона яхши тилаклар тилаб, кунингиз файзли ўтишини Аллохимдан сўраб қоламиз...
Инсонга суянма, у ғаддор.
Муҳаббатга суянма, у нодир.
Замонга суянма, у ўткинчи.
Аллоҳга суян, У ҳар нарсага қодир
Хайрли тонг ҳурматли қадри баланд қадрдонларим дея ҳурмат эҳтиром билан ! Cоғлиғингиз учун севимли канал . турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇

www.malham1uz.blogspot.com
🌹
🌿 телеграмда 👉 @malhamuz

Читать полностью…

Malham Uz

Андижонда 9 май умумхалқ байрами Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тадбиридан фотолавҳалар

Читать полностью…

Malham Uz

💞☺️🙏🏼Abduqadir Sattarov😢Мозорга борганда айтиладиган дуо
اَلسَّلامُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الدِّيارِ، مِنَ المُؤْمِنِينَ والمسْلِمِينَ . وإنَّا ، إنْ شاءَ الله ، لَلاحِقُونَ . أَسْأَلُ اللهَ لَنَا وَلَكُمُ العَافِيَةَ
Дуонинг ўқилиши:
"Ассалому алайкум аҳлад-дияар минал мўминийна вал муслимийн. Ва иннаа иншаа аллоҳу
лалааҳиқууна. Ас-алуллоҳа ланаа валакумул ъафията".
(Маъноси: “Ассаламу алайкум, мўмин ва мусулмон диёр аҳллари! Ва Аллоҳ хоҳласа, биз ҳам сизларнинг кетингиздан эргашувчилармиз. Биз ўзимизга ва сизларга Аллоҳнинг Офиятини (паноҳини) сўраймиз”
(Муслим ривояти). 🌙 РАМАЗОННИНГ янги🌝КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲 #Албатта яқинларингизни Муборак Рамазон ойи билан табрикланг👇Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг🕊👉 /channel/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!👉🏻🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com
📩 Почта: malham53@gmail.com

Читать полностью…

Malham Uz

🌷💕👍🏻 Саттаров Абдуқодир🌹Донлар маликаси
Гречка донлар орасида ҳар томонлама етакчилик қилади. Шунинг учун уни “Донлар маликаси” деб аташади. Россияда гречка узоқ вақтдан бери миллий маҳсулот бўлиб келган. Ҳатто, Шарқий славянлар 13-июнь гречка куни деб нишонлайдилар.
Фойдаси
Ушбу неъматда темир, мис, фосфор, калций, синк,оқсил бор. Бундан ташқари, B1, B2, PP ва E витаминларига бой. Органик кислоталарнинг таркибига қараб, гречка овқат ҳазм қилиш учун ижобий таъсир кўрсатади. Кўплаб машҳур парҳезлар мана шу дондан тайёрланади. Ва энг муҳими, гречка – темирнинг энг бой манбаи.Шунингдек, глисемик индекс мавжудлиги туфайли қандли диабет билан хасталанганлар ҳам тановул қилишлари мумкин. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, ушбу маҳсулот 90-120 дақиқа ичида қондаги глюкозани 12-19% га пасайишига сабаб бўлади. Гўшт ва балиқ маҳсулотларини кам истеъмол қиладиганлар менюларига, албатта, гречкани тез-тез киритишлари керак. Мазкур неъматда, кўп сонли флавоноидлар борлиги, қонда холестерин миқдорини нормаллаштиради ва саратонга қарши таъсири катта. Қолаверса, донларнинг таркибида тўғри метаболизмни ривожлантирадиган моддалар мавжуд.
Билиб қўйган яхши!
Гречкани етиштираётганда бегона ўтлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай кимёвий моддалар керак эмас. Шунинг учун гречка энг экологик тоза маҳсулотлардан бири ҳисобланади.🌙 РАМАЗОННИНГ янги🌝КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲 #Албатта яқинларингизни Муборак Рамазон ойи билан табрикланг👇Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг🕊👉 /channel/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!👉🏻🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com
📩 Почта: malham53@gmail.com Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎 Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar

Читать полностью…

Malham Uz

#ХОТИРА МУҚАДДАС – ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗ !

"Хотира ва қадрлаш" куни ҳамда улуғ айём кунлари арафасида барчамиз учун энг азиз, энг муътабар, инсонларнинг порлоқ хотираларини эслаб, уларнинг ҳаққиларига дуолар қилайлик! Аллоҳим, қадрли инсон-ларимиз Исхоқхон Тўра ИБРАТ, Сора ЭШОНТЎРАЕВА, Омонилла ҚАМБАРОВ, Фарход ЙЎЛЧИЕВ, Рахматилла УСМАНОВ ни охиратларини обод, жойларини жаннатда қилсин!

Читать полностью…
Подписаться на канал