mahalla_raisi | Неотсортированное

Telegram-канал mahalla_raisi - МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

16626

Маҳалла Еттилиги каналидан: Маҳалла мурожаатлари Маҳалла муаммолари Маҳалла ҳуқуқи ва турли янгиликлар билан танишишингиз мумкин. Раис ва админлар билан боғланиш @raisga_murojaat_yuborish_bot Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/Mahalla_Raisi

Подписаться на канал

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#юристдан

ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИНИНГ МИҚДОРЛАРИ

Меҳнат кодексининг 173-моддасига асосан,

ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ҳодимни ишлаб келаётган жойидаги иш стажига боғлиқ бўлиб, қуйидаги миқдорлардан:

3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;

5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;

10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;

15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади

Жамоавий спорт турлари бўйича “Маҳалла лигаси” ва “Мактаб лигаси” мусобақаларини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Давлат ОТМларида спорт клублари ташкил қилиш, улар ўртасида “Талабалар лигаси” “Вазир кубоги” ва “Ректор кубоги” каби мусобақалар ўтказиб бориш кўзда тутилмоқда.

Жамоавий спорт турлари бўйича миллий лигалар қўллаб-қувватланади. Маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ҳудудий спорт клублари тузилади. ERP Sport электрон тизимида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва селекция қилиш жорий этилади.

Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Таклифга кўра ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади. Жалб қилинган ёшлар сони ҳамда эришилган натижаларга қараб, спорт мактаблари ходимларига устама берилади. Шунингдек, инфратузилмадан келиб чиқиб, муассасалар муайян спорт турларига ихтисослаштириб борилади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Барча Ҳоким тоғалар «Андижон тажрибаси»ни ўрганиш учун ушбу Андижон вилоятига боришибди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#ис_гази

Бухорода она ва бола ис газидан заҳарланиб вафот этди

Воқеа Когон шаҳрида содир бўлган, 31 ёшли она ва унинг 12 ёшли ўғли уйни иситиш учун ўрнатилган қўлбола печдан чиққан ис газидан заҳарланган.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Президент нутқидан.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#Кун_фотоси

Президент Шавкат Мирзиёев янги сайланган Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари билан.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Президент: 100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин

Даврнинг ўткир талабларига жавоб берадиган, сифатли, амалиётда самарали ишлайдиган қонунларни қабул қилиш Олий Мажлиснинг энг муҳим вазифаси, керак бўлса, унинг обрўсидир, деди Шавкат Мирзиёев.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Келгуси 5 йилда аҳоли сони 40 миллиондан ортиши кутилмоқда

Йиғилишда камбағалликни қисқартириш, экология, энергетика, транспорт, йўл, ичимлик суви таъминоти, аҳолини уй-жой билан таъминлаш каби муҳим соҳаларда халқимизнинг талаб ва эҳтиёжлари тобора ўсиб бораётгани таъкидланди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Бош вазир лавозимига ким тайинланиши бугун кўриб чиқилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбекистон Ҳукумати истеъфога чиқди

Бугун, 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#ис_гази

Наманганда бир оиланинг 3 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Поп туманида ота-болалар ис газидан заҳарланиб, вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Президент

➖ Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди.

➖ Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев,

➖ Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбекистонда болалар нафақаси олувчилар сони кескин камайтирилди.

Қисқариш 2025 йилда ҳам давом этади

12 ой ичида 1 миллион оилага болалар нафақаси тўлаш тўхтатилган.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Чиқиндидан қарзи борлар тармоқдан узила бошланди.

Аввалроқ МУСОРдан қарзи бўлган ўзбекистонликлар СВЕТсиз қолиб кетиши ҳақида огоҳлантирилган эди!

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#пора

Инсайдернинг айтишича, Тошкент шаҳрида ИИБ бошлиғи ўринбосари 1500 доллар пора олганда қўлга олинибди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

❗️Ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади


“Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-185-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади;

➖етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади;

тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодлар ҳам қамраб олинади;

➖босқичма-босқич Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилади;

“Меҳр дафтари” жамғармалари тугатилади.

🗓2025 йил 1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.

➡️“Оналар маскани”да:

🔹оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;

🔹ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;

🔹оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Депутатлар Ҳукумат аъзоларини маъқулладилар:

Очилбой Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

2025 йил камбағалликни қисқартириш мақсадида бюджетдан 500 млрд сўм йўналтирилади

Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масаласи кўриб чиқилди:

Жумладан, 2025 йилдан 65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, 50 га яқин имтиёзларни ўзида мужассам этадиган ягона "Ижтимоий карта" тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, келгуси йили камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида бюджетдан 500 миллиард сўм йўналтирилади.

Даромади ва соғлиғини йўқотиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш кўлами босқичма-босқич кенгайтирилади. Бунинг учун "Ижтимоий суғурта тўғрисида"ги қонун қабул қилинади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режалар билан танишди. 2025 йилда 1,8 млрд доллар инвестиция жалб қилиш орқали 20 минг иш ўрни яратиш, захирадаги ерларда саноат зоналари ташкил этиш, яйловларни туристик ҳудудга айлантириш — шулар жумласидан.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бектемир тумани: “Ийк ота”, “Гулбоғ”, “Устозлар” ҳамда “Забардаст” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 17:00 гача;

Мирзо Улуғбек тумани: “Геологлар”, “Геофизика”, “Ижодкор”, “Заковат”, “Алишеробод”, “Иқтидор” ҳамда “Жасорат” МФЙнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти соат 08:00 дан 17:00 гача.
Ушбу ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Президент 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам  ID' карта билан бориш мумкин бўлади

«Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID' карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган«, — деди Президент.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Шавкат Мирзиёев Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#юристдан

ГАЗ ХИСОБЛАГИЧНИ ПЛОМБАСИНИ БУЗГАН ШАХСГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИЛАДИ ?

Савол;
Мен хўжалигимдаги газни қайта ёқаман деб газ хисоблагични пломбасини бузиб қўйдим. Бунинг учун менга қанча жарима қўлланилиши мумкин ?

Жавоб;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддасига кўра,

➖ Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар Сизни қилмишингиз юқоридаги каби ноқонуний ҳаракатни амалга ошириш учун қастдан пломбани бузишга қаратилган деб топилса, Сизга БХМнинг 10 дан 15 бараваригача жарима қўлланилиши мумкин.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Айтишларича, Янгиҳаёт ва Зангиота туманлари чегарасидан ўтган катта газ магистраль трубасида авария содир бўлди.

Яқин атрофда яшовчиларнинг айтишича, кучли шовқин ва газ ҳидидан Янгиҳаёт аҳолиси безовта бўлмоқда.

Ҳозирча мазкур авария бўйича расмий маълумот берилмади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида келгуси йили бюджетдан 500 миллиард сўм йўналтирилади

Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида катта дастурлар амалга оширилмоқда.

Батафсил https://yuz.uz/a/oz/112052

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

2025 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45 млрд доллардан ошади

Кейинги йилнинг якунида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45,1 миллиард долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,7 фоизни ташкил қилиши прогноз қилиняпти.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#эслатма

Электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларда носозлик аниқланса уларни таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш билан боғлиқ харажатлар кимларнинг ҳисобидан қопланади?

Ҳукуматнинг 698-сон қарори билан электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари тегишлича ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, сув таъминоти ёки ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан тўлиқ қопланади.

Ҳисоблагичлар учун ортиқча маблағ ундириш каби ҳолатларда 1008 ва 1148 ишонч рақамлари.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари раҳбарлари сайланди:

🔹 Равшан Мамутов Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Шарофиддин Назаров Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;
🔹 Гулрух Агзамова Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Илҳом Абдуллаев Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Жаҳонгир Ширинов Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Бобур Бекмуродов Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Нодир Жумаев Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Улуғбек Шерматов Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Хайрулло Ғаффоров Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш жиноятларини фақат прокуратура тергов қилади—Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 15.11.2024 йилдаги ЎРҚ-997-сон

Хусусан, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

Эндиликда Иқтисодий ва Фуқаролик процессуал кодекслари ўзбошимчалик билан тортиб олинган давлат ерларини қайтариш ва улардаги биноларни бузиш ҳолатларини соддалаштирилган тартибда ва қисқа муддатларда кўриб чиқиш имконини берувчи нормалар билан тўлдирилмоқда. Судларда ортиқча қоғозбозликларнинг олдини олиш учун бундай ҳолларда аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати алоҳида белгиланади.

Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фуқаролик ва иқтисодий судларга ер тўғрисидаги қонун бузилиши билан боғлиқ даъво ариза киритишда давлат божидан озод этилиши белгиланмоқда.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…
Подписаться на канал