#Диққат
#Тарқатинг
#эслатма
Ўзбекистонда мавжуд барча вазирликларнинг ишонч рақамлари:
▪️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги +99871 202-09-09
▪️Экология вазирлиги +99871 207-11-07
▪️Бандлик вазирлиги +99871 203-01-41
▪️Ички ишлар вазирлиги 1102
▪️Қурилиш вазирлиги 1298
▪️Сув хўжалиги вазирлиги +99871 202-47-00
▪️Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги +99871 239-24-52
▪️Ташқи ишлар вазирлиги +99871 233-28-28
▪️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1243
▪️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1101
▪️Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003
▪️Энергетика вазирлиги +99871 231-81-18
▪️Мудофаа вазирлиги +99871 269-81-72
▪️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1006
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 01115
▪️Транспорт вазирлиги 1167
▪️Адлия вазирлиги 1008
▪️Рақамли технологиялар вазирлиги 1199
▪️Маданият вазирлиги +99855 502-33-75
▪️Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги +99871 256-52-90
▪️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги +99871 238-50-05
Ўзингизга сақлаб қўйинг, танишларга юборинг!
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинди
➖Тошкент шаҳрида БҲМнинг 5 баравари (1 млн 875 минг сўм),
➖Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм),
➖вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда БҲМнинг 2 баравари (750 минг сўм),
➖бошқа аҳоли пунктларида БҲМнинг 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида тўлов қилинади.
Бундай ер участкаларига эгалик ҳуқуқи 8 ноябрдан берилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Чиқиндидан қарздорлар “свет”га тўлов қилолмайди. Масъуллар янги тизим тартибини тушунтирди
Чиқиндиларни бошқариш агентлиги масъулларига кўра, аҳоли орасида чиқинди хизматларига қилинмаган тўловларни камайтириш учун электр энергияси тўловига чеклов ўрнатиш тартиби ишлаб чиқилган. Ушбу амалиёт тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилиб, “Тоза макон” биллинг тизими ишга туширилгач жорий этилиши кутилмоқда.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Домда яшовчилар учун яхши маълумот.
Маҳалла гуруҳларига тарқатиб қўйинг фойдаси теганди албатта.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Маълумот ўрнида
Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Унинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.
Манбанинг қайд этишича, уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.
Ҳамроев 2019 йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётганди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Президент мамлакатимиздаги озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига эътибор қаратди.
Захира қилиш ишларидаги камчиликлар учун айрим ҳудудларда картошка ва гўшт нархи ўсганига эътибор қаратилди. Республика бўйича 18 та туман ва шаҳарда бозорларни гўшт, картошка, сабзи, пиёз ва гуруч билан узлуксиз таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани, озиқ-овқат жамғармалари учун Сирдарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмагани танқид қилинди.
Бош прокуратура, Рақобат қўмитаси ва бошқа масъул идораларга захира яратиш ва нарх устидан мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузиш, нарх энг юқори ўсган туман ва шаҳарларда бозорларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўриш топширилди.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига 620 минг тонна маҳсулот захирасини яратиш вазифаси қўйилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
#ис_гази
Бекободда ота ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди
Тошкент вилоятининг Бекобод тумани Мустақиллик маҳалласидаги хонадонлардан бирида 18 октябр куни ис газидан заҳарланиш ҳолати содир бўлган. Бунинг оқибатида 1981 йилда туғилган Д.Т. ҳамда унинг 2012 йилда туғилган ўғли Ф.И. вафот этган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
"МЕТАН ГАЗ" нархи 5 500 сўм бўлиши кутилмоқда
Кейинги йилда электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоизга ошади
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси.
Кейинги йилда электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоиз, суюлтирилган газ 25 фоиз, метан нархлари 39 фоизга ошиши мумкин. «Буларнинг ҳаммаси бизнинг 6-7 фоизлик инфляция параметрларимизда инобатга олинган», деди Марказий банк раиси.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари Аслонов Абдулло Убайдуллоевич лавозимидан озод этилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
#статистика
Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?
2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37,4 млн кишини ташкил этган.
Шундан:
АЁЛЛАР СОНИ – 18 545,9 минг киши
ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 809,5 минг киши
2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 263,6 минг кишига кўп.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
1 ноябрдан газ учун ойлик лимит қиш мавсумига мослаб оширилади
«Hududgazta’minot» хабарига кўра, ижтимоий норма миқдори 100 м3 дан- 500 м3 га оширилади.
Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:
500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун)
501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм
2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм
5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм
10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм
Маҳалла гуруҳларига тарқатиб қўйинг.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Ҳукумат 2025 йилда ҳам бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорларини йиллик инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорларда ошириб боришни режалаштирмоқда
Хусусан, ушбу тўловлар ҳамда айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар учун 6 трлн 634 млрд сўм ажратиш кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, инфляция бўйича прогноз 7 фоиз.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюради.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Тошкентнинг 3 та туманида 31 октябрь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Юнусобод тумани: «Ифтихор» ҳамда «Нақшбандий» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 12:00 дан 18:00 гача
Бектемир тумани: «Нурли йўл», «Мусаффо» ҳамда «Соҳил» МФЙ ларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
Олмазор тумани: «Аҳил», «Мояриқ», «Янги Тошкент», «Гулзор», «Чуқурсой», «Олтинсой», «Ислом ота» ҳамда «Шифокорлар» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 15:30 гача.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Ўзбекистонда 2025 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?
(Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 59,5 трлн сўм (46 трлн 647 млрд 414,5 млн*);
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,6 трлн сўм (6 трлн 130 млрд 330 млн сўм);
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 5,1 трлн сўм (4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм);
4. Маданият вазирлиги — 1 трлн 172 млрд сўм (1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм);
5. Спорт вазирлиги — 1 трлн 135 млрд сўм (1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм);
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 992 млрд (1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм);
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 794 млрд сўм (1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм);
8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10,4 трлн сўм (10 трлн 440 млрд 149 млн сўм);
9. Энергетика вазирлиги — 123 млрд сўм (242,6 млрд сўм);
10. Транспорт вазирлиги — 6,7 трлн сўм (6 трлн 185 млрд 909,4 млн сўм);
11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 927 млрд сўм (816 млрд 763 млн сўм);
12. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 1 трлн сўм (939 млрд 085,7 млн сўм);
13. Рақобат қўмитаси — 12,6 млрд (11 млрд 552,3 млн сўм);
14. Давактив — 12,1 млрд сўм (11 млрд 360,3 млн сўм);
15. Бандлик вазирлиги — 733,2 млрд сўм(1 трлн 121 млрд 965,5 млн сўм);
16. Статистика агентлиги — 238,8 млрд сўм (257 млрд 170,6 млн сўм);
17. Ташқи ишлар вазирлиги — 1 трлн сўм (874 млрд 564,9 млн сўм);
18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1 трлн 116 млрд сўм (1 трлн 068 млрд 205,5 млн);
19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 532,4 млрд сўм (313 млрд 926,7 млн);
20. Адлия вазирлиги — 322,5 млрд сўм (239 млрд 289,8 млн
21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 95,9 трлн сўм (91 трлн 928 млрд 187 млн);
22. Солиқ қўмитаси — 169,4 млрд сўм (158 млрд 416,7 млн сўм);
23. Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн 184 млрд (2 трлн 27 млрд 346,8 млн сўм);
24. Президент Админстрацияси — 1 трлн 673 млрд (1 трлн 599 млрд 699,2 млн сўм);
25. Сенат — 127,3 млрд сўм (108 млрд 465,2 млн);
26. Қонунчилик палатаси — 178,9 млрд сўм (1 трлн 958 млрд 940,2 млн (фонд алоҳида);
27. Омбудсман — 18,6 млрд сўм (17 млрд 938,3 млн);
28. Бош прокуратура — 2 трлн 732 млрд сўм (2 трлн 112 млрд 243,3 млн сўм);
29. Олий суд — 1 трлн 804 млрд сўм (1 трлн 703 млрд 218,8 млн);
30. Конституциявий суд — 12,9 млрд сўм (10 млрд 683,4 млн);
31. Судялар Олий кенгаши — 53,7 млрд сўм (46 млрд 768 млн);
32. Марказий сайлов комиссияси— 29,4 млрд сўм (18 млрд 298,9 млн);
33. МТРК — 881,4 млрд сўм (559 млрд 913,6 млн);
34. ЎзА — 40,7 млрд сўм (36 млрд 721,3 млн);
35. Маънавият ва маърифат маркази — 75,4 млрд сўм (67 млрд 762 млн сўм);
36. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ — 16,1 млрд сўм (14 млрд 726 млн сўм);
37. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши — 350 млрд сўм (150 млрд);
38. Фанлар академияси — 446,8 млрд сўм (429 млрд 943,7 млн);
39. Бадиий академия — 160,4 млрд сўм (140 млрд 325,3 млн);
40. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 33,2 млрд сўм (30 млрд 720,9 млн);
41. Ҳисоб палатаси — 116 млрд сўм (106 млрд);
42. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 685,5 млрд сўм (635 млрд 623,9 млн);
43. Стратегик ислоҳотлар
агентлиги — 20,3 млрд сўм (38 млрд 757,3 млн);
44. Дин ишлари бўйича қўмита — 163,7 млрд сўм (42 млрд 163,1 млн);
45. Маданий мерос агентлиги — 177,3 млрд сўм (213 млрд 588,3 млн);
46. Ижтимоий ҳимоя
миллий агентлиги — 21 трлн 139 млрд сўм (20 трлн 274 млрд 660,8 млн сўм);
47. Олий Мажлис ҳузуридаги фонд — 1 трлн 277 млрд сўм;
48. Ёшлар ишлари агентлиги — 456 млрд сўм;
49. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 105,7 млрд сўм;
50. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 95,7 млрд сўм;
51. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — 28,5 млрд сўм;
52. Атом энергетикаси агентлиги — 43,6 млрд сўм;
53. Энергорегулятор — 3,1 млрд сўм;
54. Энергоинспекция —28,1 млрд сўм;
55. Агроинспекция — 9,3 млрд сўм;
56. Бошқа ташкилотлар — 49 трлн 989 млрд сўм (44 трлн 574 млрд 256,5 млн сўм).
*ўтган йилги харажатлар
@Mahalla_Raisi
#PDF
Аҳолининг газ, электр, сув таъминоти, қурилиш, йўл ва бошқа инфратузилмадаги мавжуд муаммолари юзасидан реал вақт режимида хабар беришга мўлжалланган "Халқ назорати" платформаси ишга туширилади.
Мазкур платформага келиб тушган мурожаатлар тегишли масъул ташкилотларга ҳал қилиш учун юборилади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
@Mahalla_hujjati
#Диққат
#Тарқатинг
Октябрда илк марта давлат бюджети ойлик профицитга чиқди
Ўтган ойда давлат бюджети даромадлари – 27 трлн 290 млрд сўм, харажатлари эса 24 трлн 938 млрд сўмни ташкил этди. Ижобий фарқ – 2 трлн 352 млрд сўм. Ойлик профицит кунлик ва ойлик бюджет маълумотлари очила бошлагандан бери биринчи марта юз берди. Бунинг ортидан йил бошидан бери юзага келган умумий тақчиллик 35 трлн сўмгача қисқарди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Тошкентда маҳаллалар чегаралари қайта кўриб чиқилди
Рақамли ривожланиш департаменти очиқ маълумотлар порталида ҳар бир туман бўйича пойтахтдаги 585 та маҳаллаларнинг аниқ координаталари акс этган хариталарни эълон қилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Ноябрь ойи пенсия пули қачон тўланади?
Пенсия жамғармаси томонидан банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари 5 ноябргача, нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса 27 ноябрь санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
#дунё_сени_тоғангмас
Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Ботир Ҳамроев уйидан 3 миллион доллар маблағ топилган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Вилоятга 3,7 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиб, 600 та янги корхонани ишга тушириш, 15-20 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Тошкентда 74 ёшли фуқаро тамаки чекаман деб уйини ёндириб юборди ва ҳалок бўлди
31 октябрь куни соат тунги 02:10ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани «Чинобод» МФЙ Сағбон 30-берк кўчасида жойлашган 5-уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида, хонадоннинг тахминан 10 кв.м майдонда ички қисми ёниб зарарланган. Хонадонда яшовчи 1950 йилда туғилган фуқаро ҳалок бўлган.
Оила аъзоларининг сўзларига кўра, 1950 йилда туғилган фуқаро инсульт касаллигига учрагани ва шу сабабли ҳаракатлана олмаганлиги учун охирги йиллари оила аъзолари назоратида ётоқ ҳолатида бўлган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган фуқаро, ётоқ жойида тамаки маҳсулотини чекиш натижасида, ёнғин содир бўлгани тахмин қилинмоқда.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Агар сизда иситиш ва газ билан боғлиқ муаммолар бўлса, ҳозирда cаll-markaz'лар мавжуд
📞 Call markaz: (71) 200 00 56
Душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача қўнғироқ қилинг:
• ҳисобингиздаги қолдиқни билиб олинг;
• далилларни узатиш;
• қоидабузарликлар ҳақида хабар бериш;
• иссиқлик таъминоти бўйича маслаҳат олиш.
📞 Фавқулодда ёрдам линияси: 1347
Фавқулодда вазиятлар учун 24/7.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Уйлардаги болахоналар ҳақида қизиқ маълумот.
Раисимиз чиройли тушунтириб берган.
Маҳсус ўзимизни каналамиз учун жўнатибди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Тошкентда «отопление» учун нархлар 15 фоизга оширилди
Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан марказлашган иссиқлик таъминоти нархлари 15 фоизга оширилди. Унга кўра, аҳоли учун нарх ҚҚСсиз 121 617 сўм/Гкал (илгари 105 754 сўм) ва бошқа улгуржи ташкилотларга ҚҚСсиз 244 497 сўм/Гкал миқдорида нарх маъқулланди. Сўнгги марта нархлар апрел ойида оширилганди.
Иситиш мавсуми эса ҳалигача бошлангани йўқ.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Ўзбекистонда дўконлардаги ичимликлар қимматлашади !
2025-йил 1-апрелдан чой, шарбатлар ва газсиз ширин ичимликлар 1 литри учун 500 сўм миқдорида аксиз солиғи жорий этилади. Бу дегани, ичимликлар нархи камида 1000 сўмдан кўтарилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Банк ходими кредит олган шахсга бир ойда 8 мартадан кўп телефон қилиши мумкин эмас.
Марказий банкнинг 2023 йил июндаги 19/3-сон қарорига кўра, кредит ташкилоти қарздор билан:
🔸соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
🔸ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашиши;
🔸телефон алоқа орқали:
➖кунига бир мартадан ортиқ;
➖ҳафтасига икки мартадан ортиқ;
➖ойига саккиз мартадан ортиқ боғланиши мумкин эмас.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Ўзбекистонда асосан неча ёшда ажралиш ҳолатлари кўпроқ кузатилаётгани маълум бўлди
2024 йилнинг ўтган 9 ойида ажрашганларнинг энг катта улуши 35 ёшгача бўлганларга тўғри келган, яъни жами никоҳдан ажрашганларнинг 64,3 фоизини ташкил қилган.
@Mahalla_Raisi