mahalla_raisi | Неотсортированное

Telegram-канал mahalla_raisi - МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

16626

Маҳалла Еттилиги каналидан: Маҳалла мурожаатлари Маҳалла муаммолари Маҳалла ҳуқуқи ва турли янгиликлар билан танишишингиз мумкин. Раис ва админлар билан боғланиш @raisga_murojaat_yuborish_bot Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/Mahalla_Raisi

Подписаться на канал

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Мол-мулк ва ер солиғи оширилмоқда.

2025 йил 1 январдан бошлаб:
маҳаллий бюджет даромадларини ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг турар ва нотурар кўчмас мулк объектларига солинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга индексация қилинмоқда.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбекистонликлар 1 миллион доллар ишлаб топиши учун қанча вақт керак?

102 та давлат орасида Ўзбекистон 91-ўринни эгаллади, ўртача ҳисобда даромад кўрувчи ўзбеклар 1 миллион доллар ишлаб топиши учун деярли 278 йил меҳнат қилишига тўғри келади.

Энг тез 1 миллион доллар ишлаб топадиган бешта давлат орасида Швейцария биринчи ўринни эгаллади. Швейцария фуқаролари 1 миллион долларни 14 йилу 3 ойда ишлаб топиши мумкин. Швейцариядан кейинги 2-ўринни эгаллаган Сингапурликлар эса ушбу суммани 16 йилу 11 ойда, 3-ўринни эгаллаган Люксембург аҳолиси эса — 17 йил 4 ойда миллион долларни ишлаб топа олади.

Рўйхатнинг энг сўнгги ўрнида Покистон Ислом Республикаси жой олган. Ўртача даромадга эга покистонлик 1 миллион доллар ишлаб топиши учун 621 йил ва 3 ойлик меҳнати талаб этилади. Шунингдек, Покистондан бироз фарқли равишда, энг қуйи ўринларни эгаллаган топ 5 давлат қуйидагича:

Непал — 420 йил ва 9 ой
Нигерия — 519 йил ва 1 ой
Уганда — 523 йил ва 3 ой
Миср — 603 йил ва 6 ой

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

❗️Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади


Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;

2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;

2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.

Шунингдек, АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

❗️Камбағал оилалар реестри шакллантирилади


2024 йил 1 декабрдан “маҳалла еттилиги” томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади.

2025 йил 1 январдан:

кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;

камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Сирдарёда 13 ёшли бола қотилликка қўл урди

Вилоятнинг Боёвут туманидаги «Қарапчи» маҳалласида яшовчи 13 яшар, 7 синф мактаб ўқувчиси ақли заиф қариндошини сўйиб ташлагани айтилмоқда. Воқеа 18 октябрь куни ҳудуддаги дала майдонида содир бўлган.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#танлов

Уюшмадаги окаларим янги танлов ўтказмоқчи экан. Барча маҳаллаларни мазкур танловда қатнашишга чорлаб қоламиз. "Энг намунали маҳалла" танлови ғолибига Президент совғаси электромобиль берилар экан.

Батафсил видеода.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун чоракнинг
сўнгги куни 2 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 11 ноябрдан бошланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, ўқувчилар учун таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

кузги татил - 4 ноябрдан бошлаб
календарь кун;

қишки таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил - 21
календарь кун;

ёзги таътил - охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача

1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумот учун: Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

Бугун, 27 октябрь -
парламент сайловлари куни


Сайловлар ўз ҳуқуқларимизни намоён этадиган, орзу- мақсадларимизни рўёбга чиқаришда ваколатли бўлган вакилларимизни сайлайдиган муҳим сиёсий жараёндир.
📍 Азиз ва қадрли аёллар, мунис онахонлар, дилбар қизлар,
ўзимиз ва фарзандларимиз келажаги учун, оиламиз фаровонлиги учун,
ислоҳотларимизда устуворлик касб этган “Аёл бахтли ва ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши керак!” деган улуғвор ғоянинг амалга ошиши учун сайловчи сифатида оила аъзоларимиз билан бирга фаол бўлайлик!

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси жамоаси

/channel/Ozoda_Abduqodirovna

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун қабул қилинди

Унга кўра,

Вазирлар Маҳкамаси – ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Олий Мажлис ва Президент олдида жавобгардир.

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимига вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар киради.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Ҳукуматининг аъзолари – Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлардан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Энди кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсация олиши мумкин. Шу йилда 1,4 миллион оила, жумладан, “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали моддий ёрдам олувчилар ҳам автоматик равишда 270 минг сўм компенсация олади.

Агар оила ижтимоий меъёрдан ошиқ газ ва электр энергиясини истеъмол қилса, яна бошқа компенсация олиши мумкин. Мурожаат учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 рақамига қўнғироқ қилинг.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#ишдан_ташқари

Лағмон партияси деган қўшиқ экан

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Мусаев Бехзод Анварович Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланди

Маълумот учун, Бехзод Анварович “Микрокредитбанк” кузатув кенгаши раиси этиб тайинланган эди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#тайинлов

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди!

Б.Зоҳидов тайинловга қадар, Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. 2017-2020 йилларда Марказий банк раиси ўринбосари, 2020-2022 йилларда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Маълумот учун, Б.Эркинович 1982 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2003 йил Тошкент Молия Институтини, 2008 йил Банк-молия академиясини тамомлаган.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Умра тадбирларини ташкил этаётган барча туроператорлар лицензияси тугатилиб огоҳлантирилмоқда.

Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024-йил 2-июль куни қабул қилинди. (02.07.2024-йилдаги ЎРҚ-935-сон)

Ушбу Қонунга мувофиқ лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5-октябрга қадар амалга оширилади.

2024-йил 5-октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ромчи, куф-суфчи чаласавот табибларни қонуний жазолаш вақти келди

Сенатор: маҳалла раҳабарларини оғзини мойламаса шу маҳаллада табиблик қилолмайди.

Сенаторларга респект кечадан бери фирибгар психолог, мотиватор, табибларни жазоловчи қонунларни маъқуллашди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

🇺🇿🇾🇪Oila va xotin qizlar qo‘mitasi raisi Ozoda Parpiboyeva Misr Arab Respublikasi Senati raisi o‘rinbosari F.Girgis bilan uchrashdi.

✔️ Uchrashuvda qator muhim masalalar muhokama qilindi. Jumladan, oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash sohasida birgalikda axborot-targ‘ibot tadbirlarini o‘tkazish; O‘zbekistonda xotin-qizlar va oila mavzularida o‘tkaziladigan tadbirlarda Misr vakillarining ishtirok etishi; yoshlarni, ayniqsa, qizlarimizni qo‘llab-quvvatlash, jumladan, birgalikda ular orasida tadbirkorlik,hunarmandlik, boshqa zamonaviy bilim va ko‘nikmalarni rivojlantirishga qaratilgan qo‘shma tanlovlar o‘tkazish; Misr parlamentidagi ayol deputatlarning O‘zbekistonga tanishuv safarlarini hamda Misr Arab Respublikasi deputatlari bilan tanishish safarlarini tashkillashtirish kabilar.

💫 F.Girgis tomonidan kuni kecha bo‘lib o‘tgan saylovlar jarayonida ayollarning faol ishtiroki eʼtirof etildi. Jumladan, “1 million salomatlik” dasturi asosida qishloq hududlariga yashayotgan ayollarni saratonga qarshi skriningdan o‘tkazish va bepul oliy toifali shifokorlar ko‘rigini tashkillashtirish, har ikki mamlakatda ayollarga nisbatan zo‘ravonlikka jazo choralari murakkablashtirilganligi, bu borada o‘zaro tajriba almashish maqsadga muvofiqligi bo‘yicha fikr almashildi.

💠 Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi axborot xizmati

🌐Veb sayt |🌐Facebook |🌐Instagram |🌐wcuuzofficial">Youtube

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Фармон
#PDF

Штатлар ўзгаришига оид янги Фармон имзоланди

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан:

➖ вазирликлар (21 та), қўмиталар (14 та), агентликлар (26 та) ва инспекцияларнинг (9 та) ягона рўйхати (жами 70 та) тасдиқланди;

➖ республика ижро этувчи ҳокимият органлари жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 53 560 та этиб белгиланди.

Шундан:

➖ давлат бюджети ҳисобидан — 49 105 та;
➖ бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан — 4 455 та.

Шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сони 868 та этиб тасдиқланди. Бунда вилоятлар 3 тоифага бўлинган бўлиб (61 тадан 70 тагача штат бирлиги), Тошкент шаҳрига (105 та штат бирлиги) тоифадан ташқари қўшимча штатлар ажратилди.

@Mahalla_hujjati

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

❗️Энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла инфратузилмаси яхшиланади


“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси;

2024–2025 йилларда аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари.

Шунингдек, энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла танланиб, рўйхати шакллантирилади ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастури 1 ноябргача тасдиқланади.

2024 йил 1 декабргача тадбиркорлик фаолияти ҳамда аҳолининг барча қатламларига яшаш ва дам олиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2024–2025 йилларда туман ва шаҳарларни жадал комплекс ривожлантириш, шу жумладан, уларда камида биттадан маҳаллада “яшил маҳалла” лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи дастурлар тасдиқланади.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, “Бизнесга биринчи қадам” дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилиши таъминланади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Аҳоли турмуш фаровонлиги янада оширилади

“Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг, 2025 йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

Камбағалликни қисқартириш соҳасида эришилган ижобий натижалар ва тўпланган миллий тажриба ҳамда илғор халқаро амалиёт асосида ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратишга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилади ҳамда дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

Дастур 2024 йил 1 ноябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида амалга оширилади:

барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;

таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;

кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;

ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;

яшаш шароитларини яхшилаш;

давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;

давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли армиялари ТОП-20талигига кирди

USnews нашри маълумотларига кўра, рейтингда 3 кун ичида Украинани босиб оламиз, деб салкам 3 йилдан буён урушаётган Россия етакчи бўлиб турибди. АҚШ, Исроил ва Хитой кейинги ўринларда. Ўзбекистон собиқ иттифоқ давлатлари ичида шунингдек Украина, Беларусдан кейин тўртинчи бўлиб турибди. Қозоғистон рейтингда 22-ўринда қайд қилинган.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ҳукуматда ўзгаришлар кутилмоқда

Ўзбекистоннинг 5 нафар вазири ҳам депутатликка ўтди.

Улар лавозимини тарк этадими?

Парламентга ягона сайлов округидан ЎзЛиДеП 26 та ўринга эга бўлди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова рўйхатда 3 ўринда;

➖ «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод -
Маданият вазири Озодбек Назарбеков 6-ўрин;

➖Экопартиядан номзод -
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов 4-ўринда;

➖ХДП номзоди
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов 4 -ўрин;

➖ «Адолат» партиясидан номзод -
Адлия вазири Акбар Тошқулов эса партия рўйхатида 4- ўринда турибди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмдан ошди

Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,1 миллион сўмдан ошди. Ўсиш суръати 18,5 фоиздан 16,4 фоизгача секинлашди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#ис_гази

Қорақалпоғистонда ҳомиладор аёл ва икки эркак ис газидан вафот этди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида жорий йилнинг 18-октябрь куни ҳомиладор аёл, унинг турмуш ўртоғи ҳамда уларнинг яна бир қариндоши ис газидан вафот этди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбекистон юрак хуружидан вафот этиш кўрсаткичи бўйича дунёда учинчи ўринда турар экан.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда (қарз) ажратилади

Президентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️10 кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

➖ камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

➖ улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

➖ улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбекистонда туғилиш камайишда давом этмоқда

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 355,4 минг нафарга етди, аммо 9 ой якунларига кўра, мамлакатда туғилиш 3,2%га қисқарган ва 693 897 нафарни ташкил этган. Ўтган йили шу даврда 716 885 туғилиш қайд этилганди.

Шаҳарларда туғилиш юқорироқ суръатда қисқармоқда. Энг юқори туғилиш кўрсаткичи Сурхондарёда, лекин туғилиш коэффициенти 30,8 промилледан 29,0 промиллега тушган. Туғилиш кўрсаткичи энг паст Қорақалпоғистонда, туғилиш коэфффициенти 21,8 промилледан 20,6 промиллегача секинлашган.

Ўлим сони кўпайган — 131674та.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

“Очиқ бюджет” порталида “Маҳалла бюджети” бўлими ишга тушди

Жамғармалар ҳар бир маҳалла учун алоҳида тарзда очилган бўлиб, уларнинг маблағлари фуқароларнинг таклифлари ва “маҳалла еттилиги”нинг қарори асосида ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этиш учун сарфланади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Энди одамлар қурилган уйларни фақат банк орқали оладипрезидент

Бундай ноинсоф қурувчиларга алданиб, одамлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолмоқда", – деди Президент.

Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида  уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва бунга пул тиккан аҳоли ўртасида низолар кўпайиб бораётгани қайд этилди.

"Бундай ноинсоф қурувчиларга алданиб, одамлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолмоқда", – деди Президент.

Шу боис эндиликда хорижий тажрибага асосан, уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади.

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Эртага соат 09:00 дан бошлаб ипотека кредитлари бўйича субсидия учун ариза юбориш бошланади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбекистонда 13 нафар судья судьялик қасамёдини бузгани учун ваколатидан маҳрум бўлган.

2024 йилнинг 18 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мавжуд ҳокимиятлардан бири суд ҳокимияти тизимида 1490 нафар судья фаолият кўрсатмоқда.

Уларнинг 209 нафари аёллар бўлиб, аёл судьяларнинг 24 нафари раҳбарлик лавозимида ишлайди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…
Подписаться на канал