#Диққат
#Тарқатинг
Камбағалликдан олиб чиқишнинг асосий йўналишлари.
Маҳаллаларда хатлов ўтказиб камбағал оилаларни аниқлаб, уларни аввало қалбига қулоқ солиб, дарду ташвишларини ўрганиш.
Шу жумладан уларни доимий бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарларга ўқитиш, кичик табдиркорликка жалб қилиш, субсидиялар ажратиш, мавсумий ва такрорий экинлар экиш учун ерлар майдонлари ажратиш, хунармандларга бириктириш ва лидер тадбиркорлар томонидан ташкил этилган коперацияларга бириктириш орқали амалга оширилади.
Сарварбек Мирзаев.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси масъул ҳодими.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#мурожаат
Мурожаат тахрирсиз берилмоқда
Бош прокуратурага
Ассалому алайкум Хатирчи тумани махалла раисларига Куеш панели урнатишга мажбурламокда 2 кунда урнатмасанг светингни учираман деб свет ракамларини электраситга берди хаммани шарити хар хил буров урната олади биров йук яна oбуна масаласи мажбурий раис булганимиз учун гунохкор эмасмизку бизар хам инсонку бола чакамиз бор сиздан илтимос шу масалада ердам килинг илтимос
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Агар уйингизни Кадастр хужжатларии йўқ, архивга борсангиз архивда ҳам йўқ бундай ҳолларда нима иш қилиш керак?
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Поп туманидаги 77 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига замонавий планшетлар берилибди
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Тошкент шаҳрида аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифлари 15 фоизга оширилади
Аҳолига иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янги чакана тарифи 105 754 сўм/Гкал ўрнига 121 617 сўмни ташкил этади. Юридик шахслар учун эса бир Гкал учун 244 497 сўм.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Пахта 2024
Сурхондарё вилояти бугунги кунга қадар планни ярмини 53.16 фоизини бажариб қўйибди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
#пора
Бухорода кадастр етакчи муҳандиси 3000 доллар пора билан ушланди
У тадбиркорнинг биносидан фойдаланишга рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан пул талаб қилган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Тошкент вилоятида 22 та эҳтиёжманд оиланинг хонадонлари таъмирланмоқда
Маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар ва ёлғиз нуронийларнинг уйлари ҳомийлик маблағлари ва ҳашар орқали таъмирланмоқда.
Нурафшон шаҳрида ижтимоий реестрга киритилган 1037 нафар фуқаро борлиги аниқланди, шундан 208 та оила вакиллари раҳбарларга бириктирилган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Банкларда ишлайдиган 148 нафар ходимнинг қўшимча бизнеси борлиги аниқланди
“Микрокредитбанк” АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та ҳамда “Туронбанк” АТБнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди –
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Энди Ўзбекистонда эшак гўшти ҳам истеъмол қилинадиган гўштлар қаторида бўлади. Қонунчилик палатаси эшакни «истеъмол гўшти олинадиган ҳайвонлар» қаторига қўшди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг, Қонун ташаббускорлари истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига ЭШАКни ҳам қўшган.
Энди мол, қўй ва эшак гўштлари ҳам қоссобларда сотилишни бошлайди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
#хотин_қизлар
Узун тумани ҳокимининг қуйидаги хотин-қизлар фаоллари 1 ойлик иш ҳақи миқдорида рағбатлантирилди:
✅ Маландиён МФЙ бўйича Шодиева Насиба;
✅ Янгийўл МФЙ бўйича Раджабова Сафаргул;
✅ Мустақиллик МФЙ бўйича Холиқова Ойсоат;
✅ Сурхон МФЙ бўйича Пирназарова Раъно;
✅ Эркинлик МФЙ бўйича Хўжаёрова Гулнора;
✅ Хурсанд МФЙ бўйича Турсунова Гулнора.
Сабаби:
туманда иқтисодий-ижтимоий соҳаларда эришаётган ютуқлари учун.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга келди. Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон етакчиси иккинчи "Марказий Осиё — Германия" саммити тадбирларида иштирок этади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Тошкентнинг икки туманида эртага қисман совуқ сув ўчирилади
Учтепада 17 сентябрь соат 09:00 дан 18 сентябрь 09:00 гача сув бўлмайдиган ҳудудлар:
"Заковат" маҳалласи Шуъла, Ойимча, Садоий, Оқтепа, Жамшид, Қашқарий кўчаларида.
Тошкент давлат аграр университети, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти (талабалар уйи билан), Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали, И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали (талабалар уйи билан), 2 ва 7-сонли Оилавий поликлиникалар, Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси, диагностика маркази, гидрология институти, 1-Иссиқлик марказида.
#Диққат
#Тарқатинг
Ҳимоя ордери ҳақида...
Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан берилади.
Ҳимоя ордерини бериш учун асослар:
➖ тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
➖ жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, ОАВ ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
➖ тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
➖ давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.
Ҳимоя ордерида қуйидаги чекловлар назарда тутилиши мумкин:
▫️тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш;
▫️жабрланувчилар билан алоқасини тақиқлаш (иш жойларида ва таълим муассасаларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахс билан билвосита алоқасига йўл қўйилади);
▫️ бир хонада бирга бўлишни тақиқлаш;
▫️ моддий зарарнинг ўрнини қоплаш;
▫️ маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклаш;
▫️ қурол (бундан хизмат қуроли мустасно) сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек, қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш.
‼️Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида ҳабар берган шахслар ва тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қўриқланади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
#иқтибос
Камбағалликни фақат пул тарқатиш, нафақа тўлаш билан ҳал қилиб бўлмайди
Бунинг учун камбағал оила аъзоларини ўқитиш, касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш муҳим.
Қаҳрамон Қуронбоев
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#мурожаат
Мурожаат тахрирсиз берилмоқда
⚡️Уюшма Раиси Қаҳрамон окамга
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҲУРМАТЛИ КАНАЛ АДМИНИ МЕН МАҲАЛЛАДА РАИС БЎЛИБ ИШЛАЙМАН МЕНИ МУРОЖААТИМ ШУНДАН ИБОРАТКИ ТЕПАДАГИЛАР ҲАР БИР ҚИЛИНГАН ИШ УЧУН РАСМ СЎРЯПТИ,РАСМ СЎРАБ БОСИМ ЎТКАЗЯПТИ БЎЛМАСА ИШЛАМАГАН БЎЛАМИЗ ЭКАН БУ НИМА ДЕГАН ГАП ҚАЧОНГАЧА ШУ КЕТИШДА КЕТАДИ?
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Иш ҳақи миқдори оширилади
2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
▪️бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.
▪️бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.
Шунингдек:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Батафсил Ўқиш
@Mahalla_Raisi
Наманган вилояти Уйчи тумани Исломобод маҳалласидаги 16-мактабда ММИБД ўринбосари Умиджон Султонов, туман Миллий гвардия Болалар билан ишлаш бўлими инспектор психологи майёр Исмоил Тоштемиров билан куннинг 2-ярмида таҳсил олувчи ўқувчи ёшлар ўрганилди.
Унда ўқувчи ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, уларнинг ўқув қуроллари, кийиниш маданияти, дарсларни қолдирмаслик ва кечикмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мактаб ўқувчиларининг маънавий-сиёсий билимлари бўйича суҳбатлашилиб,
шахсий гигиена қоидалари бўйича керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Умиджон Султонов,
туман мухбири
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Ўзбекистонда чиқинди ташлаб пул ишлашингиз мумкин бўлади
Чирчиқда биринчи қабул пункти ишга тушди, яқин орада Тошкент шаҳрида ҳам шундай пунктларни ишга тушириш режалаштирилган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Расман: Ўзбекистонда 1-октябрдан алимент тўловлари 10-15 фоизга ошади
Ишсиз ота-она учун нафақа миқдори қуйидагича бўлади:
• 1 нафар бола учун – 1,4 миллион сўм;
• 2 нафар бола учун – 1,9 миллион сўм;
• 3 ва ундан ортиқ болага – 2,8 миллион сўм.
Ота-оналарнинг алимент учун қарзлари, агар уларни тўлай олмасалар, давлат ҳисобидан тўланади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Судга чақирув!
Агар телеграм тармоғида шундай хабар келса ушбу дастурларни шошилиб телефонингизга ўрнатиб олманг!
Акс ҳолда фирибгарлар барча банк карталарингизга, мобил иловаларингизга кириш учун доступга эга бўлишади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.
Бу маълумотни президенти матбуот котиби Шерзод Асадов «Газетаuz»га тасдиқлади. Ҳодиса жойига президент топшириғига биноан вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Ўзбекистон ҳайвонларни рўйхатга олишнинг ягона электрон тизими жорий этилиши мумкин
Унда ҳайвонларнинг зоти ва соғлиғи, эгалари ҳақидаги маълумотлар бўлади, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси.
Таъкидланишича, қонуннинг қабул қилиниши озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг касаллик юқтиришининг олдини олишга хизмат қилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади
Шу йилнинг 23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади.
Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади.
Аризаларни Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда топшириш мумкин.
@Mahalla_Raisi
Xurmatli mahalla yettiligi xodimlari
Quyidagi xizmatlar ortiqcha ovoragarchiliklarsiz online tarzda, tez va sifatli holda 21-Asr xizmatlar markazida.
Bizning xizmatlar:🔽
1.Buxgalteriya xizmati;📝
2. Soliq xizmati va Hisobotlar;🦅
3. Yagona darcha xizmatlari;💻
4. Muhr (печать), Shtamp tayyorlash;🇺🇿
5. Auksion xizmatlari🇺🇿
6. Chiroyli Avtoraqam;🇺🇿
7. Ishonchnoma (доверенность);🚖
8. Tonorovka ruxsatnomasi;🚘
9. Taxi Litsenziya;🚕
10. O’z ozini Band Qilish💰
11. Qayta jixoz ruxsatnomasi🚗
12. 12% Daromad solig'ini qaytarish (Kontrakt, xususiy maktab, xususiy bog'cha va subsidiya asosida olingan uyga to'lovlardan ushlanadiga)💰
13.Ustav xujjatlarini o'zgartirish📖
14.Yangi korxona va YaTT ochish va yopish📊
15. Sug'urta, tex ko'rik 🛡
16.Kadastr xizmatlariga arizalar;🗺
17.1000 ga yqain online xizmatlar💥
🔔 Batafsil ma'lumot
✈️ @asrbux_21
✈️ @asr1054
📞 +998557012100
📞 +998992231112
📞 +998992231113
😎 Kanalimizga aʼzo boʻling: @ASRTADBIRKORLARI
Bizning manzillar:
📍 Bosh ofis: Urgut Davlat xizmatlar markazi (Yagona darcha) ro'parasida.
📍 2-filiallimiz 39.6470598,66.9332001,110m/data=!3m1!1e3!4m6!3m5!1s0x3f4d19ce45b542ef:0x8ce6df3e379d0501!8m2!3d39.6472809!4d66.9336413!16s%2Fg%2F11vj32cmkn?entry=ttu">manzili: Samarqand shahar Davlat xizmatlar markazi (Yagona darcha) binosi podvalida.
21-ASR XIZMATLAR MARKAZI:
💻 Instagram |🎞 21-asr">You tube |🌍 Website |🌐 Telegram 📝 Facebook
#Диққат
#Тарқатинг
800 нафар Ўзбекистонлик хамширалар Германияга ишга юборилади
Германияга ишга юбориладиган ҳамширалар камида €2200 маош олади
Шунингдек, икки мамлакар ўртасида автобус ва темирйўл ҳайдочилари ҳамда ҳамширалар тайёрлаш бўйича дастур йўлга қўйилаётгани айтилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
#президент
Шавкат Мирзиёев эртага Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
1-октябрдан ошган жарималарни нархи тасдиқланди
Барча яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, қоидаларга амал қилинг
@Mahalla_Raisi