mahalla_raisi | Неотсортированное

Telegram-канал mahalla_raisi - МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

16626

Маҳалла Еттилиги каналидан: Маҳалла мурожаатлари Маҳалла муаммолари Маҳалла ҳуқуқи ва турли янгиликлар билан танишишингиз мумкин. Раис ва админлар билан боғланиш @raisga_murojaat_yuborish_bot Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/Mahalla_Raisi

Подписаться на канал

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Учта вазирликнинг 107 раҳбар ходими 116 та бизнесга эгалиги аниқланди

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Аномал совуқликлар яна қайтиши мумкин

Тўсатдан совиш эффекти юзага келиши мумкин. Бу, жорий бутун куз сўнгги ойлари ва қиш мавсуми тўлиқ совуқ ўтади дегани эмас. Аммо, ўтган қишдаги каби совуқлик тўлқини 3—4 кун давом этадиган йил ҳам бўлмайди. Совуқлик тўлқинлар узоқроқ давом этади. Эҳтимолий, аномал совуқликлар кузатилиши мумкин.
Биз дунёда асосий совуқлик тўлқинини келтириб чиқарадиган энг катта антисиклон чеккаси кесиб ўтадиган минтақада жойлашганмиз. Уни одатда шаклланиш сўнгги босқичида "Сибир антисиклони" ҳам дейишади. Ўтмиш Ла—Ниньо даврларида бу каби антисиклоннинг ривожланиши учун жуда ҳам яхши шароитлар кузатилган. Ва у куз—қиш мавсумларида кетма—кет минтақани совитиб турган. Ва унинг таъсири жорий Ла—Ниньо ривожланган даврда ҳудудларимизни узоқроқ совитиши мумкин.

Иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов келаётган куз—қиш мавсумлари ҳақида.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Diqqat
#tarqating

Kambag'allikni qisqartirish va bandlik vazirligi tugatilmoqda ( Bandlik vazirligi tashkil etiladi)

Hokim yordamchilari  Ijtimoiy himoya milliy agentligi tizimiga o'tkazilishi yoki hokim yordamchisi lavozimi tugatilishi mumkin

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Айтишларича, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тугатилмоқда

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг камбағалликни қисқартиришга оид вазифалари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш бўйича вазифалари ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказиларкан.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Меҳнат вазирлиги сифатида қайта ташкил этилиши каби тасдиқланмаган хабарлар тарқалмоқда.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Иқбол Мирзо шеърига жавоб

Суриш керак деганларни кўриш керак,
Аҳволини яхшилаб бир сўриш керак,
Коррупциядан тоза давлат қуриш керак,
Одамларга гапиришга бериш керак,
Ўғриларга қозон куя суриш керак...

Энг аввало судни озод қилиш керак,
Терговдаги қотилларни қириш керак,
Мансабни ҳам эгасига бериш керак,
Пахталарни қўйиш эмас, териш керак,
"Пахтакор"ни бир чеккага суриш керак,

Кейин, майли, халқни кезиб юриш керак,
Одамларнинг аҳволини кўриш керак,
Қаср эмас, адолатни қуриш керак,
Маддоҳларнинг бетига тупуриш керак
Тўғри сўзнинг қўлин кўзга суриш керак.

Суриш керак...
Суриш керак...
Суриш керак...

✍️ Вафо Мўмин

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ҳар бир камбағал оилада, айниқса, хотин-қизлар орасида камида бир нафар олий маълумотли бўлиши учун шароит қилиб берамиз — Шавкат Мирзиёев

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Фуқаронинг ёниб кетган Lacetti машинаси янгисига алмаштириб берилди

Қорақалпоғистонда фуқаро 5 ой олдин олган Lacetti автомобили носозлиги туфайли ёниб кетгани ҳақида Рақобат қўмитасига мурожаат қилган.

Қўмита комиссияси шикоятни ўрганганида ҳолат ўз тасдиғини топган.

Якунда фуқаронинг машинаси алмаштириб берилган ва истеъмолчи талаб қўйган вақтдан бошлаб ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня тўланиши тўғрисида қарор чиқарди.

Шунингдек, ёниб кетган Lacetti билан бир вақтда ишлаб чиқарилган 37 та хавфли автомобилни чақириб олиб, техник кўрикдан ўтказиш бўйича кўрсатма берилган.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Сузиш федерацияси мансабдорлари 2 млрд сўмдан ортиқ маблағларни талон-торож қилгани аниқланди.

Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан 2 млрд сўмдан ортиқ маблағлар талон-торож қилингани маълум бўлди. Бу маблағларнинг 405 млн сўмига федерация бош котиби оила аъзолари Туркияга дам олиш учун жўнатилгани аниқланди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Тошкент вилоятидан 14 та маҳалла Янги Тошкент ҳудудига ўтказилади.

Юқори Чирчиқ туманидан 11та, Ўрта Чирчиқ туманидан эса 3 маҳалла қисман пойтахтнинг 13-тумани таркибига қўшилади.

Юқори Чирчиқ туманидан қисман 11 та маҳалла:

"Истиқлол", "Гулобод", "Наврўз", "Қорасув", "Оқ овул", "Жумабозор", "Нурли йўл", "Фаровон", "Янги ҳаёт", "Саҳоват" ва "Қизилсой" МФЙлар

Ўрта Чирчиқ туманидан эса қисман 3 та маҳалла:

- Мустақиллик МФЙ;
- Янги Турмуш МФЙ;
- Машъал МФЙ.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда, уларда фаолият юритаётган 116 нафар бошқарув ходим 107 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент шаҳрида камбағаллик камаймагани маълум қилинди

Ўтган олти ойда Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразмда камбағаллик 2 фоиздан ортиқ камайган бўлса, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент шаҳрида ўзгариш бўлмаган. 15 та туманида камбағаллик 20 фоиздан юқори бўлиб қолмоқда. 

Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев раислигидаги камбағалликни қисқартириш ишларини янги сифат босқичига олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Президент ҳар бир камбағал оилада, айниқса, хотин-қизлар орасидан камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун шароит яратилишини эълон қилди. Бунда:

➖ олийгоҳ, коллеж ва техникум талабаларининг ўзлаштириш кўрсаткичи камида 80 фоиз бўлса, уларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити берилади;

➖ олийгоҳ, коллеж ёки техникумга киришда грант учун етарли баллни 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади.

Бундан ташқари, молиявий мустақил бўлган олийгоҳларни ҳар бири йилига камида 1 миллиард сўмлик грант эълон қилади.

Бу грантлар ҳисобидан, фанларни ўзлаштиришидан келиб чиқиб, камбағал оила фарзандлари контрактининг 20 фоиздан 80 фоизгача қисми қоплаб берилади.

Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ўрганишлар камбағалликни фақат пул тарқатиш билан ҳал қилиб бўлмаслигини кўрсатмоқда.

Ҳозирда 3-5 миллион сўмгача ойлик бераман деган корхоналарда 250 мингта бўш иш ўрни бор. Лекин, камбағал оилани 35 фоиз ишга лаёқатли аъзоларида билим ва кўникма кам.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Бундан буён камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади.

Мутасаддиларга ҳар бир маҳаллани тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги “камбағал оилалар портрети”ни ишлаб чиқиш топширилди. Камбағал оила бўйича индивидуал дастур бўлади, ҳар бир вазирликнинг аниқ вазифаси кўрсатилади.

Иқтисодий комплекс – Ж.Қўчқоров тизими оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш билан шуғулланса, ижтимоий ҳимоя – М.Оллоёров тизими кимни реестрга киритиш, қайси оилани ундан чиқаришга жавоб бериши белгиланди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга эгалик ҳуқуқи берилади

Мамлакатимизда кейинги йилларда аҳолига, энг аввало, қишлоқ жойларида муносиб уй-жой шароитларини яратиш, уларнинг мулк ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга оид кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ишларнинг барчаси “Инсон қадри учун”, “Давлат – инсон учун” деган эзгу тамойиллар асосида ҳаётга жорий этилаётир.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Агар газ, электр ёки сув ўчирилган бўлса, сизга керак бўладиган телефон рақамлар рўйхати

• 101 – ёнғин хавфсизлиги бўлими;
• 102 – ички ишлар органлари;
• 103 - тез тиббий ёрдам;
• 104 - газ хизмати;
• 1050 - қутқарув хизмати;
• 1001 - об-ҳаво маълумотларини олиш;
• 1054 - «Сувсоз»  рақами;
• 1069/(78)140-19-19 - дори воситалари ёки дорихоналарни қидириш;
• 1347 – иситиш ва иссиқ сув таъминоти масалалари бўйича;
• 1154/@het_admin – электр таъминоти масалалари учун;
• 1055 - барча турдаги коммунал муаммолар учун.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

“Ташаббусли бюджет”да 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, юқори овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 177 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди.

Жумладан:

▫️Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа;

▫️лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа;

▫️маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.

Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#хотин_қизлар

Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Муаммоларни ўрганиш модули ишга туширилади

“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (557-сон, 09.09.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2024 йил октябрь ойидан “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули (Муаммоларни ўрганиш модули) ишга туширилади.

Муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла — туман — вилоят — республика” даражасида ҳал этилиши таъминланади.

2024 йил 1 октябргача:

Муаммоларни ўрганиш модулига киритилган масалаларни, биринчи навбатда, маҳалла ва туман (шаҳар) даражасида, зарур ҳолларда эса вилоят ёки республика даражасида ҳал этиш ва мониторингини юритишни назарда тутувчи механизм жорий қилинади;

Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатларни масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўрганиб чиқиш ва ҳал этишни таъминлаш мақсадида улар учун фойдаланувчи кабинетлар ташкил этилади.

2024 йил 1 октябрдан доимий равишда Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан мониторинг юритилади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Тошкентда пойдевор учун қазилган хандақ сабаб йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушди

Ҳодиса рўй берган Новза кўчасидан ҳар куни минглаб одамлар ўтиб-қайтади. Йўлнинг қолган қисми ҳам хавф остида.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Президентдан «дух» олган Мерей Омонбоева иши судда кўрилади

Жорий йилнинг апрель ойида Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Эндиликда мазкур иш судда кўриб чиқилади. Олий суд порталидаги тегишли жадвалда суд мажлиси белгиланган сана кўрсатилди.

Билдирилишича, Мерей Омонбоевага нисбатан қўзғатилган жиноят иши 18-сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида судья Алишер Сайдуллаев раислигида кўрилади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

7 та дарё ўзанларида норуда материалларни қазишга мораторий кучга кирмоқда

Бу
президентнинг 17 январдаги фармонида назарда тутилган.

Мораторий 1 майдан бошлаб Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз жорий қилинади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#ишдан_ташқари

Суришни суриш керак.
Шоиримиздан суриш керак деб номланган шеър.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 732 млрд сўмдан ошиқ пул сарфланади

Ижтимоий соҳа объектларини мукаммал  ва жорий таъмирлашга 2 млрд 793 млн сўм берилиши кўзда тутилган. 

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Эндидан камбағал оилаларга 30 миллион сўмгача ускуна, кўчма дўкон, мотороллер, скутер каби воситалар 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан берилади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Низом
#PDF

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

@Mahalla_hujjati

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартиришга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари тайинланди.

У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар аҳволи ҳамма вилоятда ҳам бир хил эмасПрезидент

Масалан, ўтган олти ойда Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида камбағаллик камаймаган.

15 та туманда (Амударё, Беруний, Қонликўл, Нукус, Тахтакўпир, Хўжайли, Чимбой, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Гурлан, Янгиариқ, Янгибозор, Тупроққалъа) — камбағаллик 20 фоиздан юқори.

Аҳолига бўлиб берилган ерлар бўйича 14 та туманда – Қонликўл, Шуманай, Қоровулбозор, Пешку, Чироқчи, Муборак, Нуробод, Оқолтин, Музработ, Бандихон, Қизириқ, Оҳангарон, Паркент, Тупроққалъада ўзгариш сезилмаябди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Келгуси йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга барча манбалардан 1,6 миллиард доллар ажратилади.

Бу маблағларнинг 1,2 триллион сўми, аввало, энг оғир 300 та маҳаллада сув насослари ва қуёш панеллари ўрнатишга берилади. Яна 2 триллион сўм ҳисобидан энг оғир 500 та маҳаллада электр, йўл, интернет ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал этилади.

Бу ишларни амалга ошириш учун вазирлар, ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, бошқарма бошлиқларидан иборат 250 нафар раҳбарга энг оғир 1 мингта маҳалла боғлаб берилади.

Шунингдек, вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг нафар раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Таълим кредити олиш бўйича фойдали маълумот.

Видеода таълим кредити олиш жараёни ёритиб берилган.

Барча талабаларга юбориб қўйинг, фойдали бўлади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…
Подписаться на канал