mahalla_raisi | Неотсортированное

Telegram-канал mahalla_raisi - МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

16626

Маҳалла Еттилиги каналидан: Маҳалла мурожаатлари Маҳалла муаммолари Маҳалла ҳуқуқи ва турли янгиликлар билан танишишингиз мумкин. Раис ва админлар билан боғланиш @raisga_murojaat_yuborish_bot Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/Mahalla_Raisi

Подписаться на канал

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг раиси Озода Парпибоеванинг мустақилликнинг 33 йиллиги байрамига табриги.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Бугун соат 23:59 да “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024-йилдаги 2-мавсуми учун овоз бериш якунланади.

Ҳозиргача 8 млн 748 мингдан ошиқ юртдошимиз овоз бериб бўлган.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#мустақиллик_байрами

Ўзбекистон давлат мадҳияси янграётган вақтда ватан байроғини акс эттирувчи UZAIR FORCE (Ҳарбий Авиация институти)нинг СУ-25 ҳарбий самолётлар учиб ўтди.

Тарихда илк бор авиашоу.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Эътиборингизга 30-август соат 10:00 ҳолатига кўра, “Ташаббусли бюджет” жараёни 2024-йил 2-мавсуми доирасида ҳудудлар миқёсида овоз бериш натижалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёни 31-август соат 23:59 га қадар давом этади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Овоз тўплаш ҳам чиройли бизнесга айланган. Айни пайтда битта овоз нархи 30-50 минг сўм атрофида баҳоланмоқда. Бу нарх кундан-кунга баландлаб бораверади.

Маҳаллаларда овозларни сотиб олиш авжига чиқаётган экан.

Масалан, бойлар тўпланган маҳалланинг йўллари таъмирга муҳтож эмас, аммо улар ҳам иштирок этмоқда ва овозларни сотиб олаяпти. Натижада ўрта синф ва қашшоқлар йиғилган маҳаллалар бу баҳсда мағлуб бўлмоқда. Қизиғи, айнан уларнинг йўлллари энасини кўриб ётибди.

Гендер нотенглик, э узр, пул нотенглиги.))

Ўйлашича

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбекистондаги юзлаб дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди

Текширувлар давомида Рақобат қўмитаси республика бўйлаб дорилар нархининг асоссиз оширилишига оид 473 та дорихонада (133 улгуржи ва 340 чакана) 49 455 та ҳолатни аниқлади.

Жами 5,4 млрд сўм асоссиз даромад қайд этилди. Маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди.

Қўмита ушбу ҳуқуқбузар дорихоналарга нисбатан чоралар кўришни ва уларнинг рўйхатини эълон қилиб боришни маълум қилди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбекистонда ўз фарзандининг контракт пулини тўлаган ота-оналар солиқдан озод қилинди

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг хабар беришича, ота-оналар фарзандларининг ўқиш шартномаси суммасини тўлаган тақдирда, даромад солиғи тўлашдан озод қилинади. Бундан ташқари, фуқаролар қуйидаги ҳолларда даромад солиғини тўлашдан озод қилинадилар:

• шартномани ўзи учун тўлаш;
• 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғи учун шартнома тўлаш.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Болаларимиз лой кўчалардан мактабга борса бораверсин, одамлар лой кечиб яшайверсин, лекин фестиваллар муҳимроқ буларга.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#ишдан_ташқари

72 ёшли Абдуҳошим амаки Самарқандги Регистон майдонида рақсдан мастер класс ўтибдилар.

Амакимни кўнгли ёшда.

P.S.; Ҳудди ойлик олган одамни эслатвордия?!

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Йўқлов

Ҳеч ким меҳр, эътибордан четда қолмайди

Она меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда жойларда кенг кўламли меҳр-саховат тадбирлари ташкил этилаётгани мамлакатимизда ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро эътибор марказида эканини, ҳеч ким меҳр, эътибордан четда қолмаслигини яққол намоён этмоқда.

Хусусан,  Уйчи туманидаги 16-мактаб директори Ҳалимжон Муродов ташаббуси билан мактабнинг бошланғич касаба уюшмаси раиси Иномжон Аҳмедов, тарих фани ўқитувчиси Шуҳратжон Деҳқонов Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан Уйчи туман Исломобод маҳалласида яшовчи якка ёлғиз Рислиқхон ая Шарипова хонадонига ташриф буюришди.

Рислиқхон аяни байрам билан муборакбод этиб, дуолари олинди.

Умиджон СУЛТОНОВ

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Энди қариндошлари судланганлиги сабабли ишга қабул қилмасликка чек қўйилади.

Меҳнат кодексига киритилган янги тузатиш ишга қабул қилишда камситишга қарши курашишга қаратилган. Унга кўра, яқин қариндошларнинг судланганлиги, шу жумладан ўзининг судланганлиги туфайли ишга қабул қилишни рад этиш ноқонуний ҳисобланади. Тегишли қонун Сенат аъзолари томонидан қабул қилинди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Хотин-қизларга ҳимоя ордери онлайн тарзда берилади

Янги қарорга кўра, ордерни ЯИДХП орқали ва профилактика инспектори ташаббуси билан такрорий ҳодисаларда онлайн олиш мумкин.

Ҳимоя ордери профилактика инспектори томонидан тазйиқ, зўравонлик ҳолати ёки уларнинг юзага келиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида берилади.

Ҳимоя ордерини расмийлаштириш ва бериш бепул амалга оширилади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Байрам кунлари “свет”сиз қолмаслик учун электрга пул тўлаб қўйинг

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ байрам муносабати билан эълон қилинган қўшимча дам олиш кунлари (31 август 3 сентябрь) давомида қарздорлик туфайли электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишининг олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш кераклигини эслатмоқда.


@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.

Шавкат Мирзиёев

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

Шерали Қосимов Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Поп тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Aziz vatandoshlar!

Bugun biz yuksak g‘urur va iftixor bilan O‘zbekiston Mustaqilligining 33 yilligini nishonlamoqdamiz.

Bu yilgi Istiqlol bayramimiz “Bir bo‘lsak — yagona xalqmiz, birlashsak — Vatanmiz!” degan bosh g‘oya asosida o‘tkazilayotganligining zamirida ham katta ma’no mujassam.

Biz yagona Xalq, birlashgan Vatan bo‘lib, ajdodlarimiz orzu qilgan, yurtdoshlarimizning umidi, farzandlarimizning nurli kelajagi bo‘lmish Yangi O‘zbekistonni birgalikda barpo etyapmiz.

Bu yo‘lda barchangizga sihat-salomatlik, oilalaringizga farovonlik va baxt tilayman!

Mustaqilligimiz barqaror bo‘lsin!


#mustaqillik33
@tanzilanarbaeva

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

“Биз энди 37 миллионлик катта халқмиз” — президент

Шавкат Мирзиёев мустақил бўлганига 33 йил тўлган Ўзбекистон аҳоли сони бўйича жаҳондаги энг йирик 40 та давлатдан бири эканини айтиб, бу рақамни ислоҳотлар ва меҳнат орқали катта салоҳиятга айлантиришга чақирди. Президент ислоҳотларнинг 5 та устувор йўналишини санаб ўтди. ЖСТга аъзолик ҳаракатлари қатъий давом эттирилиши, эксклюзив ҳуқуқлар босқичма-босқич бекор қилиниши таъкидланди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 522 нафар маҳкумни афв этди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Мустақиллик байрамини ўтказиш учун ажратилган вилоятлардаги буджет пуллари

•Сурхондарё вилояти – 704 миллион сўм
•Тошкент вилояти – 400 миллион сўм
•Фарғона вилояти – 68 миллион сўм
•Жиззах вилояти – 1 миллиард 540 миллион 3 минг сўм
•Қашқадарё вилояти – 903 миллион.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Фарғонада иссиқлик корхонаси ҳисоблаган 4 млрд сўм асоссиз қарздорлик бекор қилинди

Фарғона вилояти "Иссиқлик манбаи" ишлаб чиқариш давлат бошқармаси томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик бекор қилинди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Сурхондарё вилоятида пахта теримига старт берилди

Йиғим-терим вилоятнинг жанубий туманларида бошланди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг
#мулоҳаза_учун

Маҳалламиздаги болажонлар мактабга кетишмоқда.

Фестивал муҳумроқку.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#хотин_қизлар
#истеъфо

Учқўрғон тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Махмудова Джамила Ходжаевна лавозимидан озод этилди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга "Подполковник" унвони топширилди

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари капитан Баҳодир Жалолов ва капитан Ҳасанбой Дўсматовларга муддатидан олдин "Подполковник" ҳарбий унвонлари топширилди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Андижонда боласига алимент бермаган отанинг уйидан цементлари олиб кетилди.

Бўстон туманида яшовчи эркак бир нафар фарзанди таъминоти учун Ю.Т. фойдасига алимент тўлаб бермаётгани аниқланди.

Йиғилиб қолган 7,4 миллион сўм алимент қарздорлигини ундириш мақсадида қарздорнинг уйига борилган. Уйида қурилиш қилиш учун 2 тоннадан зиёд цемент маҳсулоти олиб қўйгани аниқланди. Ижро ҳаракатлари давомида фарзанди учун алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган отанинг 41 қоп цементи тегишлича хатлаб қўйилди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг
#эътироф

Аввалроқ ваъда қилганимдек, кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига 10 дона мактаб сумкаларини олиб беришни ният қилгандим ва бугун уларни бозордан олдим.

Бугун насиб қилса сумкаларни ўз эгаларига етказамиз.

Кичкина яъни кам бўлса ҳам кимнингдир фарзандининг қувончига шерик бўлсак бўлди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#Тарқатинг

Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси хабарига кўра, пенсия тўловларини банк пластик картасида олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга эса тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.

Шунингдек, хабарда Президентнинг “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, жорий йил сентябрь ойи пенсиялари миқдори 15 фоизга оширилган ҳолда тўланиши эслатиб ўтилган.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

«Ташаббусли бюджет»да овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан 39 та шикоят тушди

Шикоятлар тасдиғини топса, лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилиши мумкин.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#диққат
#тарқатинг
#эслатма

Байрам муносабати билан кетма-кет тўрт кун дам олинади

📑 Президент Фармонига асосан, Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистонда кетма-кет 4 кун дам олиш куни ҳисобланади:

🔷 31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
🔷 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни;
🔷 2 сентябрь — кўчирилган дам олиш куни;
🔷 3 сентябрь — барча учун қўшимча дам олиш куни.

❗️ Эслатма: 1 сентябрь — Ўзбекистон мустақиллиги куни 2024 йилда якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2 сентябрь, душанба кунига кўчирилади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

Ориф Рахмонкулов Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…
Подписаться на канал