Учқун Елмуратов Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у “Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Хусусий сектор ишчиларига отпуск берилмаяпти ва бу бузилаётган ягона ҳуқуқ эмас — Халқ демократик партияси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари Меҳнат кодексига ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Партиянинг таъкидлашича, хусусий сектордаги ходимларга меҳнат таътиллар берилмайди ва бу меҳнат соҳасидаги бузилган ягона ҳуқуқ эмас.
Шунингдек, депутатлар Давлат Меҳнат инспекциясининг ваколатлари чеклангани, орган хусусий корхоналарни етарлича текшира олмаслигини ҳам таъкидлаб ўтган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
БАНКЛАРНИНГ ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАРИ
Банк хизматлари бўйича тўлиқроқ маълумот олиш ёки пластик карта блокка тушиб қолганда банкларнинг қуйида кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.
🏦 Асакабанк—1152
🏦 Ўзмиллийбанк—1344
🏦 Халқ Банки—1106
🏦 Азия Альянс Банк—1270
🏦 Ипотека-банк—1233
🏦 Агробанк—1216
🏦 Туронбанк—1220
🏦 МКБанк—1285
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк—1180
🏦 Ипак Йўли Банки—1296
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки—1254
🏦 Тенге Банк—1245
🏦 Трастбанк—1287
🏦 Давр Банк—1284
🏦 Инфинбанк—1214
🏦 Ҳамкорбанк—1256
🏦 Гарант Банк—1326
🏦 Зираат Банк—1293
🏦 Анорбанк—1290
🏦 ТБС Банк—1150
🏦 Универсалбанк—1355
🏦 Капиталбанк—1340
🏦 Апекс банк—1881
🏦 Ҳаёт банк—1320
🏦 Ориент Финанс Банк—4004
🏦 Смарт Банк—1377
🏦Янги банк — (+99878)-777-88-87
🏦 КДБ Банк—(+99878)-120-80-00
🏦 Садерот Банк—(+99871)-252-11-61
💳 Узум Банк—(+99878)-777-07-99
🏦 Октобанк—(+99871)-202-33-33
🏦 Авобанк—(+99878)-888-78-87
🏦 Пойтахтбанк—(+99871)-214-20-00
🏦 Май банк—(+99873)-241-70-31
🏦 Алоқабанк—(+99871)-230-7777
🏦 Марказий банк—(+99871)-212-62-05
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Янги лавозимга тайинланган Дилмурод Раҳматуллаев бир ҳафта ўтмай ишдан бўшатилди
Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 2024 йил 17 август куни шаҳар ободонлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида иш бошлаганди. Аммо у ушбу лавозимда бир ҳафта ҳам ишлагани йўқ: шаҳар ҳокими Ғофур Абдураҳмоновнинг тегишли қарори билан ишдан олинган.
@Mahalla_Raisi
#фармон
Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди
Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:
➖ 2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖ 2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖ “бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖ 2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;
➖ боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;
➖ кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;
➖ давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;
➖ ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.
❗️Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
▫️ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
▫️ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
▫️ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
▫️муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
▫️бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
▫️ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).
Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради. Қонун 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.
@Mahalla_hujjati
#Диққат
#тарқатинг
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрдан бошланади
Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 21 августдаги 321-сонли буйруғида белгиланди.
Академик лицейларда эса янги ўқув йили 4 сентябр, чоршанба кунидан бошланади.
@Mahalla_Raisi
#diqqat
#tarqating
Ko‘ksaroyda Ozarbayjon Prezidentini tantanali kutib olish marosimi bo‘lib o‘tdi
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Келин собиқ эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди
Андижон вилояти Бўстон туманида фуқаро собиқ турмуш ўртоғининг хонадонидан келинлик сепини олиб кета олмаган.
Суднинг ижро ҳужжатига биноан 43 турдаги буюмлар, уй жиҳозлари ва анжомларини келиннинг ўзига қайтарилган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Энди кетма-кет икки марта ғолиб бўлган маҳалла ва ташкилотлар келгусида «OpenBudjet»да иштирок эта олмайди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#пора
#дунё_сени_тоғангмас
Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари 30 минг доллар пора билан қўлга тушди
Андижон вилояти, Балиқчи туман ҳокимлиги захирасидаги 3,75 гектар ернинг 1,75 гектарини «E-auksion» орқали арзон нархда олиб бериш, қолган 2 гектарини эса 2019 йилдаги сана билан туман ҳокимининг қарорини тайёрлаб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган туман Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси ва тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ ходими ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, улар ушбу масалани туман ҳокимининг ўринбосари орқали ҳал этишлари аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган.
#Диққат
#тарқатинг
Андижонда аёллар кийимини кийиб юрган 24 ёшли эркак жаримага тортилди
У шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада кийиниб, болалар боғида юрган.
Андижон шаҳридаги болалар боғида Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи эркак аёлларга хос кийиниб, юзини тўсиб олгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, эркак 2000 йилда туғилган М.Н. бўлиб, у Шаҳрихон туманида истиқомат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Андижон шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, М.Н.га нисбатан МЖтКнинг 184-4-моддаси билан БҲМнинг 15 баравари миқдорида 5,1 млн сўм жарима жазоси қўлланилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Дарахт кесган фуқарога 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилди
Тошкент шаҳрида фуқаро томонидан 1 та дарахт кесилиб, ўсишдан тўхташ даражасида шикаст етказилгани маълум бўлган.
Натижада табиатга 8 млн 840 минг сўм зарар етказилган.
Ҳуқуқбузарга нисбатан 8 млн 500 минг сўм жарима белгиланди ва жами 17 млн 340 минг сўм товон тўлайдиган бўлди.
Шунингдек, унга кесилган дарахт учун компенсация тарзида 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
Бутун республика ҳудудида фуқароларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишининг ягона тартиби жорий этилади. Шу тариқа, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун белгиланган алоҳида тартиб бекор қилинади.
Фуқаролар турар жойи ўзгарган тақдирда, бу ҳақда “паспорт стол”ни хабардор қилиб қўйиши етарли бўлади. Қонунчилик палатаси бу ўзгаришлар ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ҳокимликларга сорашения келиш ортидан янги штат очилди.
Алихўжа Хўжаали
Маззами?
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
“Ташаббусли бюджет”да мажбурий овоз беришга жалб қилиш ҳолатлари тўғрисида хабар бериш учун ишонч телефони ишга тушди
Бюджет ташкилоти ходимлари ва бошқа фуқаролар овоз беришда учраётган мажбурлаш ҳолатлари бўйича “1282” қисқа рақами орқали хабар бериши мумкин.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Жиззахда ҳибсхона бошлиғи 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Шароф Рашидов туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи тезкор тадбирда 5 минг АҚШ доллари билан ушланган. Суд уни фирибгарлик, пора олиш ва пора бериш жиноятларини содир қилганликда айбли деб топди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Мустақиллик байрами тадбирларида хавфсизликни таъминлашга 30 минг ходим жалб қилинади
Ходимларга хизматда фойдаланиш учун 3 037 та металлодетектор, 1 587 та автотранспорт, 7 881 та алоқа воситалари ва 267 бош хизмат итлари ажратилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Бухорода мактаб ўқитувчилари «Ташаббусли бюджет»га овоз йиғишга мажбурланяпти
Ўқитувчиларга кўра, Ромитан туманидаги мактабларда фаолият юритадиган ўқитувчиларга уйма-уй юриб, мактаб техник базасини яхшилаш учун овоз йиғиш буюрилган. Қонунчиликка биноан, бу меҳнатга мажбурлаш ҳисобланади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:
Абдурахманов Шухратбек Кушақбаевич - Андижон вилояти ҳокими;
Мирзаев Зойир Тоирович - Тошкент вилояти ҳокими;
Турдимов Эркинжон Оқбутаевич - Самарқанд вилояти ҳокими мукофотланди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Шерзодхон Қудратхўжа:
"Фермерларимизни қўллаб-қувватлайлик!"
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#ҳоким_ёрдамчиси
Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар бир млрд сўмдан ошиқ кредит маблағларини талон-торож қилгани аниқланди.
Шаҳрисабз шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси Ф.А., ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, турли МЧЖ раҳбарлари билан тил бириктириб, 39 нафар фуқаро номидан имтиёзли кредит олиш учун шартнома ва ҳисоб-фактура ҳужжатларига электрон рақамли имзо орқали сохта маълумотлар киритган ҳолда банк томонидан кредит ажратилишига эришиб, ажратилган жами 1 млрд 173 млн. сўм кредит маблағларини талон-торож қилишган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
1 октабрдан маошлар ошяпти. Ким қанча олади?
▪️Мактаб директори:
➖ 4 млн 696 минг 805 сўм (400 ўқувчигача);
➖ 5 млн 015 минг 054 сўм (401-880 ўқувчигача);
➖ 5 млн 317 минг 901 сўм (881-1600 ўқувчигача);
➖ 5 млн 625 минг 394 сўм (1600дан ортиқ).
▪️Директор ўринбосарлари: (ММИБДО, ЎТИБДО)
➖ 4 млн 386 минг 677 сўм (400 ўқувчигача);
➖ 4 млн 696 минг 805 сўм (401-880 ўқувчигача);
➖ 5 млн 015 минг 054 сўм (881-1600 ўқувчигача);
➖ 5 млн 317 минг 901 сўм (1600дан ортиқ).
▪️Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
➖ 1 млн 779 минг 871 сўм (400 ўқувчигача);
➖ 2 млн 030 минг 275 сўм (401-880 ўқувчигача);
➖ 2 млн 111 минг 025 сўм (881-1600 ўқувчигача);
➖ 2 млн 286 минг 447 сўм (1600дан ортиқ).
▪️ЧҚБТ раҳбари:
➖ Мутахассис 3 млн 390 минг 824 сўм;
➖ Иккинчи тоифали 3 млн 796 минг 213 сўм;
➖ Биринчи тоифали - 4 млн 230 минг 138 сўм;
➖ Олий тоифали 4 млн 674 минг 594 сўм.
▪️Психологлар:
➖ Олий маълумотли психолог - 3 млн 051 минг 742 сўм;
➖ Иккинчи тоифали психолог - 3 млн 268 минг 047 сўм;
➖ Биринчи тоифали психолог - 3 млн 489 минг 865 сўм;
➖ Олий тоифали психолог - 3 млн 702 минг 280 сўм.
▪️Ўқитувчилар:
➖ Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи - 3 млн 169 минг 623 сўм;
➖ Олий маълумотли ўқитувчи - 3 млн 390 минг 824 сўм;
➖ Иккинчи тоифали ўқитувчи - 3 млн 796 минг 213 сўм;
➖ Биринчи тоифали ўқитувчи - 4 млн 230 минг 138 сўм;
➖ Олий тоифали ўқитувчи - 4 млн 674 минг 594 сўм.
▪️Мактаб лаборанти:
➖ 1 млн 604 минг 647 сўм.
▪️Кадрлар бўйича менежер:
➖ 1 млн 598 минг 520 сўм.
▪️Кутубхона мудири:
➖ Ўрта махсус маълумотли - 2 млн 135 минг 861 сўм;
➖ Олий маълумотли 2 млн 330 минг 402 сўм.
▪️Кутубхоначи:
➖ Ўрта махсус маълумотли - 1 млн 852 минг 107 сўм;
➖ Олий маълумотли - 1 млн 949 минг 589 сўм.
#Диққат
#тарқатинг
Ахборот майдони замон билан ҳамнафас.
Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигида сунъий интеллект ёрдамида 9 тилда сўзлашувчи махсус мухбир яратилди. Мухбирга Собира Холдорова номи берилди.
Тушмаганлар учун: бу видеолавҳада жонли инсон эмас, компьютерда сунъий равишда яратилган инсон тасвири.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Тошкентда совуқ сув ўчирилади
Тошкентнинг қатор туманларида 5 сентябрь-3 октябрь кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
Рўйхат
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Қорақалпоқ ўтови “Гиннес” рекордлар китобига киритилди
Нукус шаҳри ҳудудидаги “Оқ қуш” мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат.
Яқинда шу ерда президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ўтказилган эди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Қўшниларни ҳабардор қилинг: Ўзбекистонда энг тоза маҳаллага машина ва пул берилади
Ўзбекистонда энг тоза маҳаллаларни хизматда фойдаланиш учун электромобиллар билан тақдирлаш бошланади, деб хабар бермоқда Экология вазирлиги.
Шунингдек, мазкур маҳаллаларга чиқиндиларни йиғиш жойлари қуриш, контейнерлар ўрнатиш ва кўчатлар экиш учун 500 миллион сўмгача маблағ ажратилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 37 134,2 минг кишини ташкил этган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Илҳом Алиев ва Меҳрибон Алиева Ўзбекистонга келади
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва биринчи хоним Меҳрибон Алиева 22-23 август кунлари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Энди Ўзбекистонда хотинига ишлашини ман қилган эрлар қамоққа тушиши мумкин
Ўзбекистон Оила кодексининг 22-моддасига кўра, ҳар бир аёл эркин иш жойини танлаш ҳуқуқига эга. Аммо эри ман қилса, 10 кунга қамалиши мумкин.
Эркак томонидан ҳуқуқбузарлик (таъқиқлаш) такроран содир этилган тақдирда, унга нисбатан жиноят иши очилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Энди электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади - Шавкат Мирзиёев
@Mahalla_Raisi