mahalla_raisi | Неотсортированное

Telegram-канал mahalla_raisi - МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

16626

Маҳалла Еттилиги каналидан: Маҳалла мурожаатлари Маҳалла муаммолари Маҳалла ҳуқуқи ва турли янгиликлар билан танишишингиз мумкин. Раис ва админлар билан боғланиш @raisga_murojaat_yuborish_bot Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/Mahalla_Raisi

Подписаться на канал

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Энди прописка бўйича ҳудудлараро айирмачилик бўлмайди

Бугун ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида” қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Эътиборли жиҳати, қонун лойиҳасида эндиликда Тошкент шаҳри ва вилояти учун алоҳида, бошқа вилоятлар учун алоҳида рўйхатга олиш тартиби бўлмаслиги айтилган.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Ўзбекистон фуқаролари Мустақиллик кунида 4 кун дам олиши маълум қилинди

Ўзбекистон фуқаролари Мустақиллик кунида 4 кун давомида дам олишади, дейилади Президент қарорида.

Қарорга биноан:
▪️31 август (шанба) — олти кунлик иш жадвали бўлган фуқаролар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️1 сентябр (якшанба) — расмий дам олиш куни;
▪️2 сентябр (душанба) — ҳамма учун қўшимча дам олиш куни;
▪️3 сентябр (сешанба) — ҳамма учун қўшимча дам олиш куни.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Аҳолига барқарор нархларда хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат керак — ЎзЛиДеП «Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Партия хабар беришича, мазкур қонун лойиҳаси 6 та боб ва 26 та моддадан иборат. Ундан мақсад йилдан йилга ортиб бораётган озиқ-овқатга эҳтиёжни қондириш ва хавфсизлик масаласини тартибга солишдир.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Президент IT-паркнинг Қорақалпоғистон филиалида бўлди

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Инвестиция ҳисобига ташкил қилинган баъзи корхоналар ишламаётгани, ҳудудда экспорт 100 миллион доллардан кам бўлгани танқид қилинди

Йил бошидан Бўзатов, Беруний, Қораўзак, Кегейли, Мўйноқ, Тахиатош, Тахтакўпир, Хўжайли ва Шуманайда инвестиция 5 миллион долларга ҳам етмагани қайд этилди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Ўзбекистонда 2024 йил 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади – ҳукумат фармойиши.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Сирдарёда 2 ёшли қизалоқ боғчада овқат тиқилиб қолишидан вафот этди

Жорий йилнинг 7 август куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани «Йўлдошобод» МФЙда жойлашган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси 2 ёшли И.С. тўсатдан вафот этган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, И.С.нинг ўлимига нафас йўлларининг овқат массаси билан беркилиши натижасидаги механик асфиксия сабаб бўлгани аниқланган.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

Тошкент вилоятида номаълум шахс Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мансабдорининг хонасига 5 минг доллар ташлаб кетди

16 август куни Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғининг хизмат хонасида қолдириб кетилган папка холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ичида 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи борлиги аниқланган.

Мавжуд вазият Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг шахсан назоратига олинди ҳамда ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўрнатилган тартибда хабардор қилинди. Айни вақтда зарур суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот, Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Назокат Уразова ҳалоллиги учун вазирнинг тегишли буйруғи асосида лавозим маошининг 3 баробари миқдорида моддий рағбатлантирилган.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Ташаббусли бюджет доирасида овоз бериш бошланишига 4 кун қолди

Овоз бериш босқичи 22-августдан 1-сентябрга қадар 10 кун давомида ўтқазилади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Сурхондарёда ноқонуний диний таълим берган йигит 15 суткага қамалди

Йигит 2024-йилнинг 2-июлидан бошлаб Телеграм мессенжерида "Қуръон ва ҳатим" номли гуруҳ ташкил қилган. У 300 минг сўм эвазига 37 кишига диний сабоқ бериб келган.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг
#солиқ_инспектори
#пора

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида маҳаллага бириктирилган солиқ инспектори олдиндан олган 9 млн сўм порасининг 3 млн сўмини қайтараётганда қўлга олинди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Тошкентдан учта вилоятга қуйидаги йўналишларда янги автобус қатновлари йўлга қўйилади:

▪️17 августдан Тошкент —Шаҳрисабз—Китоб, Тошкент—Янгиер;
▪️22 августдан Тошкент—Қарши—Косон, Тошкент—Ғузор—Қамаши;
▪️23 августдан Тошкент—Бойсун

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

ИИВ ходимларини видеога олишни тақиқловчи қонун рад этилди

Сенат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунни рад этди.

Қонун қайта қўриб чиқиш учун қайтарилди. Энди парламент палаталарининг келишув комиссияси тузилади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг
#дунё_сени_тоғангмас

Собиқ ҳоким 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Уй-жой коммунал хўжалиги вазири (2017-2021 йиллар) ва Нурафшон шаҳар ҳокими (2021-2023 йиллар) лавозимида ишлаган Музаффар Солиев 7 йилга қамалди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Йўлларга ўзбошимчалик билан сунъий тўсиқлар ўрнатиш тақиқланади.

Кўп қаватли уйлар атрофи, маҳаллаларда, айниқса мактаблар ва болалар боғчалари яқинида сунъий тўсиқларни рухсатсиз ўрнатиш (бетон, асфальт ёки пластмассадан ясалган тезликни пасайтириш учун фойдаланилади) кенг тарқалган. Аҳоли пиёдалар, болаларни машина уриб юбориш хавфи бўлган жойларда автомобиллар тезлигини пасайтириш мақсадида ўзлари равон йўллар устига сунъий тўсиқлар ўрнатади ва муҳофаза чораларини кўришга уринади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Энди Ўзбекистонда сув ва электрдан қарздорлик бўлса банклардан кредит ва микрокредитлар ололмайди

Мамлакатда сув, ахлат, канализация ва электрдан қарздорларга мутлақо ҳар қандай кредит беришни тақиқлаш режалаштирилган.

Қўрқинчли статистика: уй хўжаликларининг қарийб 50 фоизи қарзга эга, бу 1 триллион сўмни ташкил этади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг
Кам таъминланганларга берилаётган субсидия қаерга кетмоқда?

Халқ Демократик партияси фракция аъзолари йиғилишида муҳим муаммони кўтариб, Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботини тингламоқда. Жараёнда фракция аъзолари бир неча йиллардан буён субсидия масаласи ҳал қилинмаётганини таъкидлади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Ичимлик сувидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилмоқда
«Ўзсувтаъминот» ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Ўзбекистондаги 5 млн хонадоннинг 50 фоизга яқинида қарздорлик мавжуд.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

“Кўриб турибсизлар, қорақалпоқ заминида яшаб, ишлаётган одамларнинг эртаси бугунидан яхши бўлиши учун катта марраларни олганмиз.

Бунинг учун ҳамжиҳат бўлиб, олдимизда турган қийинчиликларни енгиб ўтиш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз шарт ва зарур.

Мақсадимиз битта – азалдан дўст-қардош, оға-ини, қуда-анда бўлиб яшаётган ўзбек ва қорақалпоқ оилаларининг тинч ва фаровон, бахтли ҳаётини таъминлаш.

Қилаётган барча ишларимиз, келгусида амалга оширадиган улкан режа ва дастурларимиз замирида айни шу мақсад ётибди”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Қорақалпоқ заминида эл-юрт учун ўзини аямасдан меҳнат қилишга бел боғлаган инсонлар, кўзи ёниб, келажакка талпиниб турган азму шижоатли ёшлар кўплиги, фақат уларнинг йўлини очиб бериш, эзгу ғоя, ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.

"Илгари ҳам айтганимдек, ўзбек ва қорақалпоқнинг тарихи ҳам, тақдири ҳам бир. Ва мен ишонаман, бизнинг ёруғ, бахтли келажагимиз ҳам албатта бир бўлади",
- деди Президент сўзининг якунида.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун жорий йил охиригача республика бюджетидан 100 миллиард сўм, келгуси йилда эса ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан миллий вақт шкаласи (UTC UZ) жорий этилади

Эндиликда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларга аниқ вақт маълумотлари Вақт ва частота хизмати томонидан пуллик асосда тақдим этилади.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Саидаҳмад Султонов фирибгарлик ва жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбли деб топилди. «Замҳоким»нинг қилмишлари орасида тадбиркорлардан “Навбаҳор” футбол клубига ҳомийлик учун пул олиб, шахсий манфаатларига ишлатиб юбориш ҳолатлари ҳам учрайди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

Qamashi tumanida zakovatlilar bellashdi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 20-yanvaridagi PQ-96 sonli Qarori ijrosi yuzasidan IIV huzuridagi JIED 4-mintaqaviy hudud 34-son manzil koloniyasi bilan Qamashi tumani yoshlar ishlari boʻlimi hamkorlikda "Zakovat" intelektual oʻyini boʻlib oʻtdi

Tadbir soʻngida gʻolib va sovrindorlarga esdalik sovgʻalari topshirildi


📸N.Anvarov

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг
#ҳоким_ёрдамчиси

Уюшмасининг берган маълумотларига кўра 1 077 нафар ҳоким ёрдамчисининг ўз хонаси мавжуд эмас экан.

Окаларим адашмаган деган умиддаман.


@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

Икки кундан бери бозорга тушиб аввалроқ ваъда қилинган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига аталган мактаб сумкаларини олдим.

Бозорларда одамлар гавжум. Савдо яхши. Лекин маҳсулотлар бир хил лекин уларнинг нарҳ кўрсаткичлари ҳар хил. Ҳар кимда инсоф ҳар хил тақсимланганлигини яна бир бор гувоҳи бўлдим.

Нима бўлганда ҳам инсофли одамлар ҳали бор экан.

Ҳа айтганча 10 та сумкаларни янаги ҳафта тарқатамиз.

Дам олиш кунларини яхши ўтказябсизларми?

Янаги ҳафта жуда катта ўзгаришлар бўлмоқчи. Айтдим қўйдимда а так.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#фармон
#PDF_форматда

Президентнинг ПФ-111-сонли фармони

Унга кўра:

Эндиликда, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг хоҳишига кўра унинг даромадларига у билан бирга яшамайдиган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин бўлади.

@Mahalla_hujjati

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати анча салқинлашади

Салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Бугун ва эртага ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +31...+36 даража, якшанба куни +27...+32 даража атрофида бўлади. Кечалари ҳарорат +17...+22 даражагача пасаяди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#қарор
#PDF

Аҳолига 120 хил дори бепул тарқатилади

Президент қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи билан 2022 йил февралдан бошлаб 120 хил дори аҳолига бепул тарқатилмоқда. Бунинг учун барча оилавий поликлиникаларда етарли дори-дармонлар захираси мавжуд.

Ҳар бир оилавий шифокор, тор соҳа мутахассиси рецепт асосида 120 хил дори-дармонни ёзиш ва бемор учун ушбу дорихонадан бепул олиш имкониятига эга. Оилавий поликлиникага мурожаат қилган барча шахсларга касаллиги юзасидан мавжуд барча дорилар билан бепул таъминланади.

П/С: ССВнинг 63-сонли ҳамда ВССБнинг 22/1-сонли буйруқлари ҳар бир ОШП, ОП ва КТМПларда мавжуд бўлиши ҳамда ижрога олиниши шарт!

@Mahalla_hujjati

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг
#хотин_қизлар

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг раиси Озода опам бугун ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, ёшлар муаммоларини ва таклифларига ечим топишда амалий ёрдам берибдилар.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

#Диққат
#тарқатинг
#ҳоким_ёрдамчиси

Жиззахда 55 нафар ҳоким ёрдамчиси жазоланди

Бизнес омбудсман томонидан тадбиркорлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши таҳлил қилинганда, айрим ҳоким ёрдамчилари томонидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар берди Омбудсман матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 373-сон қарорига асосан, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорнинг кредит олиш учун аризасини 5 кун ичида кўриб чиқиб, Ягона электрон платформага ўз хулосасини киритиши шарт. Аммо Жиззах вилоятидаги 55 нафар ҳоким ёрдамчиси ушбу талабга риоя қилмаган. Уларнинг ҳаракатсизлиги оқибатида 110 дан ортиқ тадбиркорнинг мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмади.

Хусусан, Зомин туманидаги МЧЖ раҳбарининг кредит олиш учун аризаси белгиланган муддатдан 60 кунга кечикиб кўриб чиқилгани бунга мисол бўла олади.

Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

@Mahalla_Raisi

Читать полностью…
Подписаться на канал