#Диққат
#Расман
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар
миқдорлари
1. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм.
2. Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 920 000 сўм.
3. 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 4 056 000 сўм.
4. Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 920 000 сўм.
5. Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм.
6. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 745 000 сўм.
7. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм.
8. Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 244 000 сўмдан қўшилади.
9. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
3 йилда 2 мингдан ортиқ фуқаро судлар томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган, шундан 86 фоизи ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортганлиги учун жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда бугун, 15 август куни Сенатнинг 55-ялпи мажлисида маълум қилинди
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Мактаб формаси ярмаркалари
Уйчи туманидаги 16-мактабда мактаб директори Ҳалимжон Муродов бошчилигида мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига мактаб формаси ярмаркаси ташкил этилди.
Унда синф раҳбарлари раҳбарлигида, ота-оналар фаол иштирок этиб, ўқув йили учун тайёрланган мактаб формасини харид қилдилар.
Шу куни кам таъминланган оила фарзандларига мактаб директори Ҳалимжон Муродов, Исломобод МФЙнинг ташабускор ва ташкилотчи раиси Бобурбек Аҳмедов ва маҳалла аҳоли саъй харакати ва ташаббуси билан бепул мактаб формаси билан таъминланишига эришилди.
Маҳаллада бирдамлик бўлса, халқимиз бугунги кунидан рози бўлиб яшасагина, кўзланган мақсад сари эришиб, кўнгил ободлиги йўлида ибратли ишларни амалга оширилади. Ҳомийлик кўрсатишда барча маҳалла аҳли учун миннатдорчилик билдирса арзийди.
Умиджон СУЛТОНОВ
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#хотин_қизлар
Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит ажратилади
Қонунчиликка кўра, хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш
🔷 Давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилиши белгиланган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#ишдан_ташқари
“Расмига қараб, донор танларканман, кейин у билан мени никоҳлашар экан”. Манзура ЭКО муолажаси тафсилотларини эшитиб, ҳайратлангани ҳақида
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ёз тугади, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 18-августдан бошлаб 16°даражагача пасайиши кутилмоқда
❗️18-август, якшанба кунидан бошлаб ҳаво ҳарорати кундузи 29°, кечаси эса 16-18° гача тушади.
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, куз-қишга тайёрланаверинг.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилиши мумкин
Айни пайтда бу масала муҳокама қилинмоқда. Бундай тартиб ҳозирда Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасини кесиб ўтишда амал қилиб келмоқда.
@Mahalla_Raisi
#маълумот_ўрнида
1 сентябрдан оширилган нафақа миқдорлари. МУҲИМ РАҚАМЛАР
➖ Ёшга доир нафақа миқдори - ойига 745 000 сўм;
➖ I гуруҳ ногиронлик нафақаси миқдори - 1 027 000 сўм;
➖ II гуруҳ ногиронлик нафақаси миқдори - ойига 920 000 сўм;
➖ Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар нафақаси миқдори – ойига 920 000 сўм;
➖ Парваришлаш нафақаси миқдори – ойига 745 000 сўм;
➖ Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 745 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 244 000 сўмдан қўшилади;
➖ Дафн этиш нафақаси - 1 712 000 сўм.
1 октябрдан бошлаб:
➖ фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули – 811 965 сўмни ташкил этади.
Фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорларининг оширилган қиймати фармонга мувофиқ белгиланди.
@Mahalla_hujjati
#Диққат
#Тарқатинг
Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Кузда мазкур миқдор оширилиши ҳисобига тўлов нархи ҳам ошади.
Яъни 1-сентябрдан бир ойлик ҳарбий хизмат учун тўлов миқдори ҳозирги 7 миллион 350 минг сўмдан 8 миллион 85 минг сўмга оширилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
1-ОКТЯБРДАН БОШЛАБ ЖАРИМАЛАР ҲАМ 10% ОШМОҚДА!
1-октябрьдан базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди ва жарималар ҳам шу сабабли ошмоқда.
1-октябрьдан иш хаққи солиқлари ҳам 10% ва 15% га ошмоқда.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иши судга оширилди
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг собиқ раҳбари Азиз Воитов иши 15 августдан бошлаб, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида кўрилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Диёра Келдиёрова қандай қилиб аёллар спортидаги нохуш “анъанани” бузди?
Чемпионнинг онаси унинг ғалаба йўли ҳақида айтиб берди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Париж Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига Tahoe ҳамда BYD автомобиллари совға қилинади
Франциянинг Париж шаҳри мезбонлик қилган ёзги Олимпиада баҳсларида 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритган Ўзбекистон делегацияси ватанимизга қайтиб келмоқда.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
⚡️Ўзбекистон фуқаролари тунда телевизор овозини баланд қилиб кўргани учун жаримага тортилади
Осойишталик ва нормал дам олишни бузганлик учун эндиликда фуқароларга 113 минг сўм миқдорида жарима солинади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
My.gov.uz дан узоқ кутилган янгилик
📑 Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин.
🔷 My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таъминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиша мумкин.
🔷 Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлгунга қадар), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.
🔷 Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган.
🔹 Талабгорлар ушбу хизматдан фойдаланишлари учун:
🔹 my.gov.uz да рўйхатдан ўтиши;
🔹 тегишли хизматни танлаши;
🔹 ундаги сўровномани тўлдириши ва юбориши керак.
✅ Хизматдан фойдаланиш бепул.
🔷 Ариза "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими томонидан ўрганилади.
📑 Бунда ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори аниқланади ва белгиланган мезонларга мослиги солиштирилади.
❗️ Шундан сўнг ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва ариза жавоби my.gov.uz орқали юборилади.
🔷 https://youtu.be/V4HIzDAWmKY
🔷 Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кўрсатилади
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Жарималар ошмоқда
2024 йил 1 октябрдан бошлаб ўзгарадиган жарималар миқдори.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ucell ходими компаниянинг 450 млн сўм пулини биржада ютқазиб қўйди
Андижон вилояти Пахтаобод туманида Ucell компаниясининг 24ёшли ходими 450 миллион сўмга яқин маблағни ўзлаштириб, кейинчалик уни Binance биржасида ютқазган. Унда мижозлар рақамига пул ўтказиладиган Paynet иловасида компаниянинг депозит ҳисоб рақамига кириш ҳуқуқига эга бўлган. Шу ҳисоб рақам орқали у 2023 йилда у Bitcoin сотиб олиш ва сотиш бўйича битим тузиб, икки марта, бир сафар 198,9 миллион сўмни, иккинчи сафар 249,9 миллион сўмни ўзига ўтказиб олган. Оқибатда у ўзлаштирилган маблағларни биржада ютқазган.
Кейинчалик А.И. компанияга 448,8 миллион сўмни қоплаб берди. Унга икки йил давомида ҳар ойги даромадининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш билан аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ота-оналарга болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланмоқда
Сенатнинг 55-ялпи мажлисида «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилган.
Қонун билан ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги белгиланмоқда.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#ёшлар_етакчиси
ТОП-100 Ёшлар етакчилари рейтинги!
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#ҳоким_ёрдамчиси
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ
Президент бугун камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Камбағалликни аниқлаш мезонлари ва манзилли рўйхати шакллантирилади. Жумладан, унга “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги ҳамда камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлганлар киритилади. Бундай оилалар “маҳалла еттилиги” ва фаоллари томонидан овоз бериш йўли билан тасдиқланади. Камбағалликдан чиқаришга қаратилган барча ижтимоий хизмат ва ёрдамлар “Инсон” марказлари томонидан амалга оширилади.
Камбағаллик омилларини ўрганиш учун ижтимоий ҳимоя ва бандлик масалаларида 8 та йўналишда ягона саволнома ишлаб чиқилади. Шу асосида оилаларнинг имкониятлари баҳоланиб, 3 та тоифага ажратилади. Ҳар бир оилага индивидуал ёндашилиб, “оёққа туриши”га кўмаклашилади.
Шу тахлит, камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллалар рўйхати ҳам шакллантирилади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ҳокимликлар томонидан ҳар йили 50 та маҳалла танлаб олиниб, улар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириб борилади.
Бугунги кунда ҳоким ёрдамчиларига 20 дан ортиқ вазифалар юклатилган. Шу сабабли камбағалликни қисқартириш масаласи иккиламчи даражага тушиб қолган. Энди ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини қайта кўриб чиқилиб, асосий эътибор камбағалликни қисқартириш ва улар бандлигини таъминлашга қаратилади.
Ҳар йили камбағалликни қисқартиришга 14 триллион сўм йўналтирилмоқда. Лекин бу маблағ 40 турдаги молиявий воситалар орқали, 10 га яқин идора томонидан берилмоқда, ягона ёндашув йўқ. Шу боис бу тизим ҳам ўзгартирилади. Маблағлар ҳудуд, туман ва маҳаллалар кесимида камбағал оилалар сонидан келиб чиқиб, мос равишда Агентлик ва ҳокимликлар томонидан тақсимланади. Бунда маблағлар, биринчи навбатда, оилани камбағалликдан чиқаришга йўналтирилади.
Камбағалликни қисқартиришга қаратилган дастурлар ижроси бўйича 3 босқичда – маҳалла ва туман, вилоят ҳамда республика даражасида мониторинг ташкил қилинади. Бу борада жамоатчилик назорати кучайтирилади.
Иш ўринларини захиралаш амалиёти ўрнига эҳтиёжманд кишиларни ишга олган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари жорий қилинади. Бўш иш ўринлари тўлиқ рақамлаштирилади. Буюртмачини касаначи ва фрилансерга боғлайдиган онлайн платформа ташкил қилинади. “Ишга марҳамат” мономарказларида камбағал фуқароларни хизматлар соҳасида замонавий касбларга ўргатиш йўлга қўйилади.
Банкир кундалиги
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Олимпиядада транс (асли эркак) билан жанг қилган Ситора Турдибековага уй совға қилинди
Боксчи Ситора Турдибековага туман ҳокими уй совға қилди
У Олимпиада ўйинларида трансгендер боксчи Ю Тинг Лингга ютқазиб қўйган эди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
#жиноят
Сурхондарё вилоятида 2008 йилда туғилган 16 ёшли ўсмир 2006 йилда туғилган опасини йигитлар билан учрашиб юрганликда айблаб, уни уриб ўлдириб қўйди!
Мазкур ҳолат юзасидан 11 август куни Музработ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган!
@Mahalla_Raisi
#Фармон
#PDF
"Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони матни.
@Mahalla_hujjati
#Диққат
#Тарқатинг
2024 йил 1-октабрдан бошлаб:
▪️буджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, «Мурувват» интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;
▪️буджет ташкилотларида ишловчи бошқа ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;
▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Ўзбекистон Республикаси Президенти "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини 15% га ошириш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.
❗️2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилсин. Бунда:
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб;
фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари иловага мувофиқ белгилансин.
Яқинларгa юбориб қўйинг.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Баҳодир Жалоловнинг онаси унинг фаолиятига қарши бўлганми?
2 карра олимпиа чемпионининг онасидан махсус интерьвю олди
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Тошкент халқаро аэропортида Париж олимпиадасидан қайтаётган спортчиларимизни тантанали кутиб олиш учун ҳамма нарса шай!
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#Тарқатинг
Ўзбекистон дунёда Бокс бўйича 1-ўринда!
Париж олимпиадасида Ўзбекистонга бокс бўйича тенг келадигани йўқ.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ўзбекистонда ҳужжатсиз ер ва мол-мулкларни қонунийлаштириш имкони яратилди.
📑 Энди ўзбошимчалик билан эгалланган ерларга ҳам эгалик қилиш мумкин!
🔷 Бунинг учун нега Кадастр агентлигига бормаслик керак?
🔷 Ҳужжатсиз ерларни қонунийлаштириш учун қаерга мурожаат қилиш лозим?
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Мактабларда ўқувчилардан китоблар учун ижара пули олинмайди, ижара пулини ўқувчиларга давлат тўлаб беради.
@Mahalla_Raisi