#Диққат
#тарқатинг
#ишдан_ташқари
Билимсиз бўлгандан кейин нима ҳам деярдик.
Ҳалиям тагига Илон Маск деб қўймабдику.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#мурожаат
Тошкент вилояти ҳокими Зойир тоғамга.
Ҳурматли Зойир тоға сиз халқ дарди билан яшайдиган инсонсиз.
Юқоридаги мурожаатни беэътибор бўлмайсиз деган умиддамиз.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Тошкентда учта туман газдан узилади
Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
«Алишеробод» МФЙдаги 347 та ерли хонадон ва 2 та кўп қаватли уйдаги 20 та хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 16 та.
Сергели тумани (соат 11:00 дан 16:00 гача):
«Эшонбулоқ» МФЙ Муқанна ва Хонобод кўчаларидаги 467 та ерли хонадон;
«Садоқат» МФЙ Табаррук ва Тавалло кўчаларидаги 730 та хонадон;
«Хонобод» МФЙ Кичик сой кўчасидаги 125 та ерли хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 24 та.
Бектемир тумани (соат 11:00 дан 16:00 гача):
Аҳоли истеъмолчилари сони: 2 та кўп қаватли уйдаги 60 та хонадон.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз газ ускуналарига хушёр бўламиз
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#пора
Жиззахда 5минг доллар пора билан ушланган ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи қамалди.
У ҳибсхонада сақланаётган шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам беришини ваъда қилиб, 10 минг доллар талаб қилган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби ҳақида 5 саволга 5 жавоб
❓Субсидия кимларга берилади?
📑 Cубсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.
📑 Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.
🔰 Даромади юқори бўлмаган оила деб эса қуйидагилар эътироф этилади:
🔷 Қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 6,9 бараваригача (6 млн 762 минг сўмгача);
🔷 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 8 бараваригача (7 млн 840 минг сўмгача);
🔷 Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 016 минг сўмгача) бўлган оилалар.
✅ Ипотека кредитининг энг кўп миқдори қанча?
❗️ 2023 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:
🔷 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 385 млн сўм;
🔷 Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.
🔷 Ипотека кредитининг фоиз ставкаси қанча ва унинг қанча миқдори қоплаб берилади?
🔷 Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.
✅ Субсидиялар:
🔷 Квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;
🔷 Кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.
✅ Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?
📑 Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.
❗️ Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
🔷 Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
🔷 Оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бўлганда);
🔷 Никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома;
доимий рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
🔷 Доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;
🔷 Aриза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Билиб олинг!
“Опен-бюджет” бўйича 4та муҳим янгилик
1️⃣ Эндиликда “Бир киши — бир овоз” принципи амал қилади. Яъни номингизда нечта сим-карта бўлишидан қатъи назар фақат бир марта овоз бера оласиз;
2️⃣ Агар оилада ҳамманинг телефон рақами бир кишининг номида бўлса, унда шу оила фақат битта овоз бера олади дегани. Бошқалар ҳам овоз бериши учун ёки номига янги телефон рақам олиши, ёки ўзи ишлатаётган рақамни ўзининг номига қайта расмийлаштириши керак;
3️⃣ Эндиликда юридик шахс номида бўлган сим-карталар орқали овоз бериб бўлмайди. Сим-карта албатта жисмоний шахс номига олинган бўлиши керак;
4️⃣ “1500 та овоз олса, аниқ ғолиб бўлади” деган қоида йўқ. Ғолиблар туман (шаҳар)га ажратилган маблағ доирасида энг кўп овоз олган лойиҳалар бўлади.
@Mahalla_Raisi
Ахрор окамгилар қайтибди. Жамоамиз номидан окамгиларнинг ишларига ривож тилаб қоламиз.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
«Опен бюджет»га овоз бериш бошланди
"Ташаббусли бюджет"нинг бу йилги 1-мавсумида овоз бериш жараёни 16 март, соат 00:00 дан бошланди ва 4 апрел куни соат 23:59 гача давом этади.
❗️Умид қиламизки, бу сафар сайт қотиб қолмайди ва одамлар бемалол овоз бера оладилар...
Эслатма: 13 март куни берилган барча овозлар сақланиб қолади.
Гуруҳларга юбориб, барчани хабардор қилинг.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#эслатма
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёнларига 16 март куни соат 00:00 дан старт берилади ва мазкур жараён 4 апрель соат 23:59 га қадар давом этади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Эртага 16 март куни ҳарорат 23 даражагача кўтарилади
«Ўзгидромет» 16 март, шанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#тайинлов
Муроджон Абдураҳимов Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада фаолият юритиб келаётган эди.
Шаҳарнинг аввалги ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.
@Mahalla_Raisi
#Diqqat
#tarqating
my.gov.uz portali server qurilmalari koʻchirilmoqda
21 – 24-mart kunlari Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz) server qurilmalarini Raqamli hukumat markazining Maʼlumotlarni qayta ishlash markaziga koʻchirish boʻyicha tashkiliy-texnik ishlar amalga oshiriladi.
Shu munosabat bilan my.gov.uz portali va uning xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan barcha modullar, xususan, Davlat xizmatlari markazlari tomonidan xizmat koʻrsatishda foydalaniladigan dxa.gov.uz axborot tizimi faoliyati cheklanadi.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Президент Сайхунободдаги Иттифоқ маҳалласида намунавий томорқа хўжалиги билан танишди
@Mahalla_Raisi
Bir yilda 15 nafar hokim ...
Zamonaviy dunyoda mahsulot yetishtirgandan ko‘ra kadr yetishtirgan afzalroq
Chunki, yaxshi mutaxassis, yaxshi mahsulot yarata oladi. Shu bois boyishni istagan jamiyat birinchi galda yaxshi kadrlarni tarbiyalaydi, ko‘taradi, yo‘lini ochadi.
Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi, uning quyi tizimlari milliy kadrlar zaxirasini shakllantirishda yetakchilardan. Jumladan, o‘tgan bir yil ichida vazirlik va uning tasarrufiy tashkilotlarida ishlab kelayotgan rahbar-xodimlar orasidan 15 nafari tuman va shahar hokimlari sifatida yangi va mas’uliyatli lavozimda faoliyat boshlagan. Qolaversa, tizimda ishlagan yana 37 nafar xodim hokim o'rinbosari sifatida ish boshlagan.
@Mahalla_Raisi
Қўшни давлатларга паспорт «печат»исиз чиқиш имконияти яратилиши мумкин. Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди
Ўзбекистон раҳбари туристик алмашувни кенгайтириш мақсадида “Битта тур – бутун минтақа” тамойили бўйича миллий ай-ди карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалаларини ўрганиб чиқишни таклиф қилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#Расмий_маълумот
ТЕЗ ОРАДА ҲАММАСИ ЎЗ ҲОЛИГА ҚАЙТАДИ
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!
Айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан янги “HET BILLING” дастурий комплекси дастури ва бошқа тўлов тизимлари ўртасида маълумотларни янгилаш бўйича ишлар олиб борилаётгани сабабли баланс маълумотларида хатоликлар кузатилмоқда.
Шу сабабли баланс маълумотларни "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг “Шахсий кабинети” орқали кузатишни тавсия қиламиз.
Тўлов тизимлари билан олиб борилаётган техник янгиланишлар тез фурсатларда ўз якунига етишини маълум қиламиз.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Яна уч туманга янги ҳокимлар тайинланди
Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманига – Зафар Матназаров;
Хоразм вилоятининг Гурлан туманига – Ўразбаев Руслан;
Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманига – Анвар Баймуратов ҳоким бўлди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
АИ-80 нархи ошади
2024 йил 1 апрелдан АИ-80 маркали бензин учун қўлланиладиган акциз солиғи миқдори кўтарилади.
Шу санадан бошлаб нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидагича ўзгаради:
1. Нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги акциз солиғи:
– АИ-80 бензини маҳсулотининг 1 тоннаси учун 303 000 сўмдан 340 000 сўмга (37 000 сўмга);
– авиакеросин (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 242 000 сўмдан 271 000 сўмга (29 000 сўмга);
– дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 291 000 сўмдан 326 000 сўмга (35 000 сўмга);
– ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 262 000 сўмдан 293 000 сўмга (31 000 сўмга);
2. Нефть маҳсулотларини ва суюлтирилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғи:
– АИ-80 бензин учун маҳсулотининг 1 тоннаси учун 565 000 сўмдан 633 000 сўмга (68 000 сўмга);
– дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 516 000 сўмдан 578 000 сўмга (68 000 сўмга);
– суюлтирилган газ маҳсулотининг 1 тоннаси учун 807 500 сўмдан 904 000 сўмга (96 500 сўмга) ошиши белгиланган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган газини биржа савдолари орқали сотишдаги бошланғич нархлари 2024 йил 1 апрелдан бошлаб акциз солиғи ўзгариши инобатга олинган ҳолда шакллантирилган бошланғич нархларда амалга оширилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Эркаклар ва аёллар ўртасида маҳалла футбол терма жамоалари тузилади
Президент Шавкат Мирзиёев 15 март куни оғир атлетика ҳамда маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Бугун соат 11.00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда:
2 минг 142 гектардан ортиқ майдонлар;
22 минг 108 та кўчалар ободонлаштирилди;
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 млн 157 мингдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари ҳамда 873 мингдан ортиқ мевали дарахт кўчатлари экилди;
Маҳаллалар ҳудуди ва кўчалар бўйларига 1 млн 215 мингдан ортиқ гул кўчатлари ўтқазилди ҳамда 2 минг 833 та боғлар ташкил этилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Раислар учун махсуc.
Маҳалла раисининг 5 та асосий вазифалари нималардан иборат?
Биласизми?
1. Маҳалла ободлигини таъминлаш, шу жумладан, “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонларини жорий этишда аҳолининг фаол иштироки ва масъулиятини ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатлари экиш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш.
2. Миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни тарғиб қилиш, соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни сақлаш, тўй-маросимларни исрофгарчиликларсиз ихчам ўтказилишини таъминлаш.
3. Маҳаллага бириктирилган давлат органлари вакилларини аҳоли муаммоларини ҳал этишга сафарбар этиш ва муаммоларга ечим топишини таъминлаш.
4. Маҳаллада фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика ва солиқ инспекторлари, ижтимоий ходим фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, маҳаллани ҳар томонлама ривожлантиришда улар имкониятларидан самарали фойдаланиш.
5. Маҳалла ҳудудида қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, шу жумладан, таълим, тиббий хизмат, спорт, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармонига 2-ИЛОВА)
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ўзбекистон Маҳаллалари Уюшмасининг 14 та ҳудудий бошқармаси, 208 та туман-шаҳар бўлимлари, 9452 та маҳаллалар мавжуд.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ўзбекистонда 2 ойда 35 067 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойида ФҲДЁ органларида республикамиз бўйича 35 067 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 114 тага (6,4 %) кўпайган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.
▪️ 21 март — пайшанба (Наврўз байрами);
▪️ 22 март — жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
▪️ 23 март — шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
▪️ 24 март — якшанба (одатий дам олиш куни).
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Бугун "Очиқ бюджет" порталидаги техник ишлар якунига етади ҳамда эртага - шанба куни соат 00-00 дан овоз бериш жараёни бошланади!
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Тошкент шаҳри яна кенгайди
Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан Юқори Чирчиқ туманидан 17 323,32 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 2 406,1 гектар ер майдонлари Тошкент шаҳрининг Янги Тошкент тумани таркибига ўтказилди.
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 33 та МФЙ, шундан 20 та тўлиқ, 13 та қисман ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидаги 7 та МФЙ, шундан 4 та тўлиқ, 3 та қисман бўлган ҳудудлари Тошкент шаҳри таркибидаги Янги Тошкент туманига ўтказилиши белгиланди.
@Mahalla_Raisi
Тадбиркорликни ривожлантиришга ажратилаётган маблағлар самараси шунга яраша бўлмаётгани қайд этилди.
@Mahalla_Raisi