Мақсад - томорқани ишлатиб, хонадонда ишлаб чиқариш қилиб, кўчада хизматларни кўпайтириб, даромад топишга ўргатиш.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Тезкор гидрометеорологик ахборот!
15-20 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли тоғли ҳудудларда:
▪️Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
▪️Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;
▪️Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида;
▪️Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
▪️Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
▪️Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
@Mahalla_Raisi
#диққат
#тарқатинг
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қорли об-ҳавода Сирдарё вилоятига қилган ташрифи видеосини тақдим этилди.
@Mahalla_Raisi
Умуман, Сайхунободда йўлга қўйилаётган тажриба ҳисобига ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча, ҳар бир хонадон қамраб олинмоқда.
Сайхунобод мисолида оилаларни даромадли қилиш, инвестиция жалб қилиш бўйича янги тизимни республиканинг барча 9 минг 452 та маҳалласида йўлга қўйиш юзасидан иқтисодий комплекс раҳбарларига, банклар, ҳокимлар ва уларни биринчи ўринбосарларига аниқ топшириқлар берилди.
Бу ишлар қандай ташкил қилинаётганига қараб, ушбу раҳбарлар фаолиятига баҳо берилиши қайд этилди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.
@Mahalla_Raisi
Сайхунободда илк бор янги тажриба қилиниб, 19 та маҳаллани ҳар бирига 1 тадан мини трактор, 4 тадан мото-культиватор олиб берилди.
Эндиликда ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси “1 сотих томорқадан камида 1-2 миллион сўм даромад” деган мезон асосида аҳоли учун бизнес режа ишлаб чиқади. Маҳалладаги агрономлар билан бирга олиб берилган техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади.
Сайхунобод тажрибаси бутун республикада оммалаштиради.
@Mahalla_Raisi
Бугунги йиғилиш 14 та ҳудуд, 208 та туман ва шаҳар ҳокимлари, уларни ўринбосарлари, банклар, “маҳалла еттилиги” учун сабоқ бўлиши таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари тумандаги муаммоларни санаб, уларнинг ечимларини белгилаб берди.
Энг аввало, туманда тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг ўрни сезилмаётгани қайд этилди. Ваҳоланки, давлат уларга катта ресурслар ажратмоқда.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#пора
Тошкент халқаро аэропортининг назоратчиси 1800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди
Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмаси назоратчиси А.Б. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг пул маблағини ноқонуний тарзда ўзлаштиришни режа қилади.
Дастлаб у ижтимоий тармоқ орқали жабрланувчи билан танишади ва унинг қариндошини Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмасига назоратчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади. Лекин, жабрланувчи 1800 АҚШ доллари беришини маълум қилади.
2023 йилнинг 6 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, А.Б. 1800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан А.Б. га нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан эса А.Б. га нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
P.S.: 5000 сўм олган докторга 2 йил қамоқ, бу братга эса 2 йил озодликни чеклаш.
Зўр-а?!
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Бугунги қорли об-ҳавога қарамай, эртага яъни 15 март куни республика бўйлаб юқори харорат кутилади.
Ўзгидромет прогнозларига кўра, эртага шимол, водий ва кўплаб вилоятларда +13 +15 даражагача илиқ харорат кутилса, жанубда эса +18 даражагача юқори харорат кутилади.
Тунги ҳароратлар ҳам кўпчиликни қўрқтадиган даражада хавотирли эмас. Кўплаб вилоятларда тунги минимумар ноль даража ва ундан бироз пасаяди холос. Бу ҳозирги шароитда юқори эҳтимолликдаги қор остидаги қишлоқ хўжалигини кучли совуқ уришига олиб келмайди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори
Амалдаги Меҳнат кодексининг 173-моддасига асосан,
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ҳодимни ишлаб келаётган жойидаги иш стажига боғлиқ бўлиб, қуйидаги миқдорлардан:
3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;
3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;
5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;
10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;
15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 610 сўмгача кўтарилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган хотин-қизларимиздан юқори лавозимга кўтарилган номзодлар.
P.S.: Озода Отажонова ўтган йили Хитойга бориб малака ошириб келган эди. Жуда яхши кадр.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Сирдарёда 19 та маҳаллага трактор олиб берилди
Мазкур тракторлар маҳалла ҳисобида туради ва аҳоли томорқаларидаги агротехник тадбирларни бажаришга хизмат қилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
“Маҳалламга 10 туп дарахт – менинг туҳфам” шиори остида барча турар жой мавзелари ва ма ҳаллаларда иқлим шароитига мос ҳамда суғориш тизимини ҳисобга олган ҳолда 11,7 млн. мевали ва 6,1 млн. туп манзарали дарахт кўчатлари экилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Қарийб 100 миллион сўмлик «дело»ларни асоссиз тугатиб юборган МИБ мансабдорларига жиноий иш очилди
МИБ Зангиота тумани бўлими томонидан 98,4 млн сўмлик 435 та ижро ҳужжатлари тегишли қонунларга зид равишда тугатилиб, «МИБ портали» дастурига сохта ҳужжат ва квитанциялар, ижро ишларига алоқаси йўқ ҳужжатлар асос сифатида кўрсатилиб бириктирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилган.
@Mahalla_Raisi
Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод ва Сирдарёнинг имкониятлари тўлиқ ишга солинмаётганини кўрсатиб ўтди
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Банкирни айтишича, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида қорамол, қўй ва эчки олиш учун 33 миллион сўм имтиёзли кредит гаровсиз, нақт пулда берилар экан.
@Mahalla_Raisi
Туманда кунига ўртача 300 тонна сут олиниб, аҳоли томонидан бошқа туманларга бориб сотилаяпти.
Шу муносабат билан Хоразм тажрибаси асосида “Синтоб”, “Пахтаобод”, “Олға бос”, “Дўстлик” маҳаллаларида сутни йиғиш шохобчаларини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, “Олға бос” маҳалласида кунига 3-4 тонна сутни қайта ишлаш цехи фойдаланишга топширилади.
Камида 100 миллион долларлик саноат лойиҳалари бошланиб, “Фаровон” маҳалласида узоқ вақт ташландиқ бўлиб турган 35 гектар майдонда кичик саноат зонаси ташкил қилинади.
“Ўрикзор”, “Гулистон”, “Нурли йўл”, “Бахмалсой”, “Фаровон” маҳаллаларидаги 9 гектар майдонда 40 та хизмат кўрсатиш объекти, 1 та меҳмонхона ва 1 та логистика маркази ишга туширилади.
@Mahalla_Raisi
Тумандаги 19 та маҳалланинг ҳар бирида истаги бор аҳолига намунавий интенсив боғ қилиб берилади.
Шунингдек, хонадонлар кооперация асосида эскпортчи билан боғлаб берилади, 2 минг тонналик сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш комплекси ташкил этилади.
Тумандаги 98 километр каналлар ва дренаж тармоқлари атрофидаги 100 гектар бўш ерлар кооперация асосида 500 та хонадонга терак экиш учун бўлиб берилади.
@Mahalla_Raisi
Ўтган йили маҳалладаги тадбиркорлик учун Сайхунободга 120 миллиард сўм берилган. Туман тадбиркорлари ўтган йил солиқдан 85 миллиард сўмлик имтиёз олган.
Лекин бу маблағлар иш ўринларига айланмаётгани, камбағалликни қисқартиришга таъсири сезилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Хусусий секторда яратилган расмий иш ўрни бор-йўғи 968 тага кўпайган.
Яъни, банклар фақат қайтимни ўйлаб, осон йўл билан ресурсларни доимий мижозига бераяпти. “Мен ҳам тадбиркор бўлай, маҳаллада иш ўрни яратай”, деган оддий одамлар четда қолиб кетаяпти. Уларга тайёр лойиҳа пакетлари берилмаяпти.
@Mahalla_Raisi
Президент Сирдарё вилоятининг оғир иқтисодий аҳволдаги туманида видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, йиғилиш томорқа ва уй хўжаликларини ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишда нафақат Сайхунобод, балки бутун мамлакатимиз учун туб бурилиш ясайди.
Жойлардаги ва республика даражасидаги раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмагани, пастга тушиб ишламагани, фақат йиғилиш ўтказиш билан чеклангани танқид қилинди.
Мисол учун, туманда 2 минг 400 та ишсиз бор, камбағаллик даражаси – 14 фоиз, маҳаллий бюджет тушуми 27 миллиард сўм, харажати 67 миллиард сўм.
Бир сўз билан айтганда, Сайхунободда тадбиркорлик ўсмаяпти, Янги Ўзбекистон нафаси сезилмаяпти,
#Диққат
#тарқатинг
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитлари билан танишади.
Тумандаги маҳаллалардан бирида давлатимиз раҳбари раислигида томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Кучли қор ва шамол таъсирида Жиззахда 1,600 истеъмолчи “свет”сиз қолди
Соат 8:40 да Жиззах вилоятида шамол ва қор таъсирида 6-10 кВли 5 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Бироздан сўнг Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: Томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг иқтисодиёт ва молия ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия, қишлоқ ва сув хўжалиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, ёшлар, хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, маҳаллалардаги "еттилик" (Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектор, ижтимоий ходим, солиқ инспекторлари) Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#тайинлов
Сайдуллаев Махсудали Ибрагимжонович Фарғона вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи
лавозимига тайинланди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Айрим талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди.
Бу кимларга татбиқ этилади?
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
ҲОДИМЛАР БИР ҲАФТАДА НЕЧА СОАТ ИШЛАШЛАРИ КЕРАК ?
Меҳнат кодексининг 182-моддасига кўра
Ходим учун иш вақтининг нормал давомийлиги беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Мазкур кодекснинг 185-моддасига кўра, олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати 7 соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
Бу норма оддий ташкилотлардан тортиб жиддий ташкилотлар ҳодимларигача, ўта жиддий хисобланадиган ташкилот ҳодимларигача, ҳаддан ташқари жиддий бўлган ташкилотларда ишловчиларгача тегишли норма хисобланади. Бу норма борлигини билсада ўзи ишлаётган ташкилотда хеч қачон бу нормага амал қилинмаганлар, Сизларга нима дейишгаям хайронман. Фақат бир нарсани билинг! Ўша ўтирган ўрнингизда ўлиб қолсангиз хам эртага ҳар кунгидек тонг отаверади. Агар зўр ҳодимман деб хисобласангиз манашундай нормаларга Сизни ташкилотингизда хам амал қилинишига эришинг!
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимдан озод этилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
1 апрелдан иссиқ сув нархи ошади
1 апрелдан бошлаб иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловларни амалга оширишда 12% қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) белгиланган тарифга қўшилади. Илгари ушбу хизматларни тақдим этиш учун товар айланмаси ноль ставка бўйича ҚҚСга тортилар эди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
МАЪЛУМОТ УЧУН:
📃 ЎРҚ-848-сон Қонунга кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахсларга фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга тааллуқли бўлган қуйидаги мазмундаги ишлар бўйича давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилиши белгиланган;
✅ ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тўғрисидаги;
✅ ишга тиклаш ҳақидаги;
✅ иш ҳақини ундириш тўғрисидаги;
✅ алиментларни ундириш ҳақидаги;
✅ уйга киритиш, турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ва кўчириш тўғрисидаги;
✅ меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчининг вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги.
@Mahalla_Raisi