#Диққат
#тарқатинг
2024 ЙИЛДА ҚАНЧА СУБСИДИЯ АЖРАТИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
Президент кечаги кунги йиғилишида:
▪️Бу йил ипотекани молиялаштириш учун барча манбалардан 22,5 триллион сўм йўналтирилади. Жумладан, ипотека кредитлари учун қарийб 10 триллион сўм, даромади юқори бўлмаган 20 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловини қоплаш учун 2,3 триллион сўм берилади.
▪️Пудрат ташкилотларининг айланма маблағини кўпайтириш учун 500 миллиард сўм ресурс йўналтирилади. Бунда йиллик 16 фоиз ставкада 12 ойлик имтиёзли давр билан 18 ойга имтиёзли кредитлар ажратилади.
▪️Айрим ноинсоф қурувчилар харидорлар ишончини суиистеъмол қилаётгани қайд этилар экан, улушдорлик асосида уй-жой барпо этишда аҳолини ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ер аукционида қатнашадиган қурилиш ва пудрат ташкилотларининг молиявий салоҳиятига минимал талаблар жорий қилиниши белгиланди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ҳаво совиши сабабли Ўзбекистонда электр энергияси етказиб беришда яна чекловлар киритилди
Чекловдан кутилмаган аварияларнинг олдини олиш мақсад қилинган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#эслатма
16-18 март кунлари "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Когон тумани ҳокими Эсанов Муҳиддин Турдиевич лавозимидан озод этилди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#ҳоким_ёрдамчиси
#тайинлов
Мусурмонқул Хатамов Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Боёвут тумани “Ижодкор” МФЙда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётганди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#пора
Тўрткўл туманида пора бериш холати билан боғлиқ видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Унда адвокат судяга пора бериш илинжида 10.000$ АҚШ доллари миқдоридаги пулларни судяга бераётгани акс эттирилган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Шуҳрат Абдураҳмонов:
“Вилоятнинг ҳокими - вилоятнинг отаси дегани”.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этди
Марҳум фарзандлар 12 ва 11 ёшда бўлган. Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди.
@Mahalla_Raisi
#диққат
#тарқатинг
Маҳалла Раиси МФЙда яшовчи фуқороларни қийнаётган масала юзасидан ХЭТК идорасидаги масъулларидан электрда кўп узилишлар сабабини ўргангани борибди.
Қолгани видеода.
Маладес Раис маҳалладаги аҳолини ўйлаб тўғри иш қилибди.
@Mahalla_Raisi
UMUMTA’LIM MAKTABIDAGI TA’LIM-TARBIYA JARAYONI O‘RGANILDI
⚡️ O‘zbekiston Mahallalar uyushmasi vakili Bahrom Qo‘shboqov va Jizzax viloyat mahallalar uyushmasi boshlig‘i o‘rinbosari Muso Anorboyev Forish tumanining 4-sektor hududidagi “Xonbandi” mahallasidagi 59-ixtisoslashgan umumta’lim maktabida bo‘lishib, maktabdagi ta’lim-tarbiya jarayonlari bilan atroflicha tanishdi.
⚡️ Maktab direktori, o‘qituvchilar, o‘quvchilar bilan suhbatlashib, muammolarini ham o‘rganishdi.
⚡️ Suhbat davomida oila – mahalla – maktab hamkorligini mustahkamlash, mahalla, milliy gvardiya va boshqa mutasaddi tashkilotlar bilan hamkorlikda ishlar, yoshlar tarbiyasiga e’tiborni kuchaytirish yuzasidan zarur tavsiya va ko‘rsatmalar berildi.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Жисмоний шахслар номида бўлган нотурар бинолар солиқлари 2024-йилдан қарийб 3-4 бароварга ошиб кетди
🔷 Бу йилдан бошлаб жисмоний шахслар учун нотурар жой объектларининг солиқ базасини ҳисоблаш тартиби юридик шахслар учун белгиланган тартиб билан бир хил бўлди.
🔷 Яъни 2024 йил 1 январдан жисмоний шахслар эгалигидаги нотурар объектларнинг солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 квадрат метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас:
🔹 Тошкент шаҳрида — 3 млн сўм;
🔹 Вилоят марказларида — 2 млн сўм;
🔹 Бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда — 1,2 млн сўм.
🔷 Хабарни бино иншоатлари бор яқинларга юбориб қўйинг. Солиқлар яхшигина кўтарилиб кетди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Сайёҳларга бир йил давомида чекловсиз Хоразмга кириш учун “Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” виза тизими жорий қилинади
Президент Хоразмни асосий драйверидан бири бўлган туризмни ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур қабул қилинишини айтди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#мурожаат
Тахрирсиз берилмоқда
Ассалому алайкум Жамшид ака ишлар яхшими. Смсларимизга жавоб бериб қўяаеринг биз сиздан ош нон сўрамаймиз.
Раисларга қачондан канцелярия беришар экан. Эсимда бир икки маротаба Раҳмат Тошназарович вазир бўлганда олгандик. Ўшандан буён чўнтагимиздан пул сарфлаймиз. Агар маҳалла раисларига концелярич маҳсулотлари учун пул ажратилган бўлса маблағ қаерга кетди?
Ажратилмаган бўлса нега ажратилмаяпти?
Масъуллар, катта акалар жавоб бериб юборишармикан. Ёки ўзларини ўйлаб юраверишармикан?
Юқоридаги мурожаатни масъуллар ўрганиб чиқиб амалий ёрдам беради деган умиддамиз.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Инсайдернинг айтишича, Бухорода газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Бухородаги автомобил эҳтиёт қисмлари дўкони ертўласида газ портлади. Икки қаватли бинонинг биринчи қавати икки дона бетон плитаси қулаб тушиши оқибатида 1 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна 1 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#мурожаат
Тахрирсиз берилмоқда
⚡️Бухоро вилоят ҳокимига
Бухоро Вилояти Коракул туманиданман хозирги кеча кундузда электр энергиясидаги узилишлар суткасига 20 соатга чикиб кетти.шу масалада масуллардан ёрдам кутиб коламиз.
++++++++++++++
⚡️Фарғона вилояти ҳокимига
Асаломалекум Фаргона вилояти Сух тумани мурожатим шундан иборатки 2-кундан бери махалла идорасида свет юк мутасасадиларнинг айтишича барча 27-та махаллада юк сабаби махалла идоралари электросетдан карздор емиш шу масалани кутариб берсангиз.
Юқоридаги мурожаатни масъуллар ўрганиб чиқиб амалий ёрдам беради деган умиддамиз.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Карманадаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилган кўп қавватли уйнинг шувоғи кўчиб тушди
Бунга янги қурилган кўп қаватли уй деворида ҳосил бўлган ёриқларга ёмғир сирғиб кириши сабаб бўлган.
Қўл тегди, ўша тегди қабилида иш қилингандан кейин аҳвол шу.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#жиноят
Пахтачида 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган яширин оҳак цехи фош этилди
«Жаҳонобод» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ж.Ш. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғирлик йўли билан уланган ҳолда 2,7 млн метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланган ва давлат ва жамият манфаатларига 4 млрд сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#тайинлов
Қазоқов Отабек Нодирович Когон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Президент уй-жойлар қурилиши бўйича янги чораларни маълум қилди:
➖кўп қаватли уй-жойлар қурилишига қўшимча ерлар аукционга чиқарилади;
➖энди 5 қаватли уйларни барпо этишга камида “қониқарли” ва 9 қаватли уйларга “ўрта қониқарли” рейтингига эга бўлган пудратчилар жалб қилинади;
➖уй қурилиши учун махсус техникалар импорти бўйича берилган божхона имтиёзи яна бир йилга узайтирилади;
➖ипотека кредитлари бўйича гаровга олинадиган уйни суғурталаш талаби бекор қилинади;
➖ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади;
➖улушдорлик асосида уй-жой барпо этишда аҳолини ҳимоя қилиш тизими кучайтирилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР КИМЛАР ?
САВОЛ;
Мени 3 нафар фарзандим бор. Кўп болали оилаларга имтиёзлар бор дейишяпти. Мен хам уч нафар фарзандим билан кўп болали оила хисобланаманми ?
#Диққат
#тарқатинг
#ҳоким_ёрдамчиси
Оҳангарон тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчиларига ҳайфсан жазоси берилди:
Ғаллақудуқ МФЙ бўйича Юлдашев Улугбек Гуламович;
Овжазсой МФЙ бўйича Кабилов Лазиз Шавкатович;
Шовғаз МФЙ бўйича Парпиев Захриддин Бахтиёр ўғли.
Сабаблари:
2023 йил 4-чорак KPI натижалари бўйича энг паст кўрсаткичларга эришган;
зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган;
ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ўзбекистонда май ойигача газ ва электр тарифлари оширилади
Ўзбекистонда нефт, газ ва электр энергетика соҳасида тариф ислоҳотлари амалга оширилади. Ислоҳот доирасида 2024 йилнинг май ойига қадар Ўзбекистонда электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ учун тарифларни таннархдан паст бўлмаган даражага ошириш лойиҳаси ишлаб чиқилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ўзбекистонда ота-оналарга болаларни тарбиялашда жисмоний жазо қўллаш тақиқланиши мумкин.
Бу ҳақда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасида кўзда тутилмоқда. Қонун лойиҳасида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг иштироки ва уларнинг мажбуриятлари белгилаб қўйилмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевага кўра, қонуннинг жорий қилиниши профилактика ҳамда зўравонлик қурбонларига комплекс ёрдам кўрсатиш тизимини яратишга ёрдам беради.
Жумладан, ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги, болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланиши назарда тутилмоқда.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#пора
Судьяга 10 минг доллар пора бераётган адвокат қўлга олинди
Жорий йилнинг 29 февраль куни адвокат З.Я. судьяга пора бераётганда Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди (Қорақалпоғистон Республикаси) иш юритувидаги Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан айбланаётган К.О.га енгиллик қилиб бериш эвазига адвокат З.Я. томонидан судьяга 10 минг доллар миқдорида пора таклиф қилинган.
«Айни пайтда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
@Mahalla_Raisi
""ОТАЛАР"" МУЛОҚОТ ЙИҒИЛИШИ
Уйчи туманидаги 16-мактабда мактаб ўқувчиларининг оталари ўртасида мулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда мактаб директори Ҳалимжон Муродов, ЎИБД ўринбосари Ҳайрулло Халилов, мактабнинг бошланғич касаба уюшмаси раиси Иномжон Аҳмедов, психолог Муҳаббат Ниязовалар иштирок этишди.
Йиғилишда ўқувчиларнинг дарсга келмаганлик сабабини аниқлаш учун маҳалла раиси, ёшлар етакчиси, инспектор-психолог ва миллий гвардия вакиллари ўртасида “хабар бериш ва текшириш” тизими жорий қилинганлиги, ўқувчи-ёшларнинг маънавияти, тарбияси ва давомати шунингдек, уларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш бўйича оталарга зарур тавсиялар бериб ўтилди.
Бундан ташқари ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида оммалашган ижтимоий тармоқларнинг зарарли таъсиридан ҳимоялаш ва ижобий кўникмаларини янада ривожлантириш юзасидан атрофлича маълумот бердилар.
Йиғилиш якунида оталар учун ""Қизлар миллат давомчиси"" номли видеоролик намойиш этилди.
Умиджон СУЛТОНОВ,
жамоатчи мухбир.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
4-5 март кунлари республика бўйлаб қуруқ ва юқори харорат кутилади.
Ҳатто жанубий вилоятлар текислик ҳудудларида 4-5 кундан буён вақти-вақти билан ёғаётган қорлар эриши учун юқори ҳароратлар кузатила бошлайди.
4-5 март кунлари республика бўйлаб +12 +13 даражагача илиқ ҳарорат кутилади.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#мурожаат
Тахрирсиз берилмоқда
Юқоридаги мурожаатни давоми.
Фарғонада раисларни бездириб ташлашяптику бирор коттаконлар борми нима бўляпти, дейдиган.
Ноқонуний топшириқлар бериб раисларга кунлик режа белгилаб, йил бошидан одамларни қаҳшатиб солиқ йиғасан, йиғмасанг ишдан бўшайсан деб, дўқ, пўписа қилиб раисларга босим қилиб солиқ йиғдириб ётишибдику. Раҳбарлар билиб туриб билмасликка олиб ўтираверишадими? Ёки тилга киришадими. Ҳурматли Президентимиз раисларга ортиқча юклама юкламайсан, мажлисларга чақирмайсан деган гапларини жойлардаги ҳокимлар тушунмаяптими? Гўёки мажлис эмас зоом қиляпмиз деган баҳоналар билан ҳар куни раисларни зоом орқали йиғиби олиб соатлаб босим қилаётганидан катталарни хабари борми? Ёки билиб туриб билмасликка олиб юраверишадими?
Ҳар бир маҳаллага бириктирилган солиқчини нима кераги бор унда?
Саволларимизга жавоб берадиган акалар борми?
Ишдан безиб кеттикку. Одамларни уйига пул сўраб киришга виждон чидамаяпти. Уйма уй юриб пул сўрайвергандан кейин раисни биров бир тийинга оладими ахир?
Жойлардаги ҳоким жанобларига нима қиляпсан, пулга тўясанми ўзи сен дейдиган катта акалар борми?
Ёки билиб туриб томоша қилиб ўтираверишадими?
Яна бу бизни оғриқли нуқтамиз ҳам деб қўйишади. Қ. Қўнонбоев ака нима дейдилар?
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Ботга жўнатибди.
Дехконобод туман марказидаги
Аэродром махалласи.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида тиғиз вақт оралиғида (07:00-10:00 ва 17:00-21:00) юк машиналарининг ҳаракатланиши чекланди.
@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
Мирзиёев Хива туманидаги маҳаллада бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти Хива туманидаги Истиқлол маҳалласида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити билан яқиндан танишди.
Маҳаллада 3 минг 200 нафарга яқин аҳоли яшайди. Бу ерда 10 та ишлаб чиқариш корхонаси, 30 га яқин хизмат кўрсатиш шохобчаси, ёндош ҳудудда фермер хўжаликлари мавжуд. Одамлар асосан тадбиркорлик ва деҳқончилик билан шуғулланади.
Яқинда маҳалла идораси биноси таъмирланиб, тўлиқ жиҳозланди. Ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва тиббиёт масканида барча шароитлар бор.
Маҳалла фаоллари Президентимизга одамларнинг турмуш тарзи, даромади, ёшларнинг муваффақияти ҳақида сўзлаб берди. Маҳаллада ишсиз аҳолини доимий ва мавсумий ишларга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ижтимоий дафтарларга киритилган фуқаролар билан индивидуал ишлаш тизими самара бермоқда. Ишсизларга деҳқончилик учун ер бериш тажрибасининг Хоразм учун аҳамияти катталиги айтилди.
Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги фармонига мувофиқ, маҳалла институтининг жамиятимизда ва аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатидаги роли оширилди. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий хизмат ходимидан иборат «маҳалла еттилиги» ташкил этилди.
Ушбу тизим вакиллари билан мулоқотда халқни рози қилишда маҳалла тизимидаги самарали фаолият, ҳамжиҳатлик муҳимлиги қайд этилди. Бунда қуйи бўғиндаги давлат вакиллари ўзларига берилган ваколатдан фойдаланиб, одамларни рози қилиши кераклиги таъкидланди.
Вилоятда ишсизликни камайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш доимий вазифа экани қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллаларда бўлганида бирор хонадонда меҳмон бўлиши яхши анъанага айланган. Бу одамлар билан янада яқин бўлиб, самимий суҳбатлашишга хизмат қилади.
Бу гал ҳам шундай бўлди. Президент маҳаллада яшовчи Собиржон Матжонов хонадонига ташриф буюрди. Оила бошлиғи қишлоқ хўжалиги илмини яхши билади. Хонадон соҳиблари мўжазгина томорқада иссиқхона қуриб, қулупнай етиштиради. Шунингдек, уй шароитида балиқчиликни йўлга қўйган. Парвариш қилинаётган парранда – юздан ортиқ товуқ, мингга яқин бедана оилага қўшимча даромад келтирмоқда.
Суҳбатда аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, ёшларни меҳнатга ўргатиб, касб бериш муҳимлиги, бунинг учун давлат томонидан барча шарт-шароитлар яратилиши таъкидланди.
@Mahalla_Raisi