magistratura_qabul2020 | Неотсортированное

Telegram-канал magistratura_qabul2020 - Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

9283

👋 Guruhimizga xush kelibsiz! 📆Bugun: 29-Aug 2022-yil ⏰Soat: 20:00 📅Hafta kuni: Dushanba 🛡Guruhimiz: @magistratura_qabul2020 👥Guruh a'zolari: 10563 📰 Kun yangiligi:

Подписаться на канал

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

Мактабларда ўқитувчилар мажбурий тиббий кўрикдан ўтмагани учун жарима борми?

4760-савол:

Ассалому алайкум! Мен мактабда ММИБДУ булиб ишлайман. Укув йилининг бошидан туман тиббиёт бирлашмасидан курикдан утганман, лекин туман СЭСдан курикдан утмадим.  Хозир СЭС ходимлари мактабимизга келиб текширув утказишяпти ва мени курикдан утмаганим учун жаримага тортмокчи. Мен бу вазиятдан азият чекмасдан чика оламанми? Уларнинг бу хатти харакати канчалик тугри?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂️ Тиббий кўрикдан ўтмаганлик учун жарима мавжуд эмас. Қаранг! Меҳнат кодексининг 355-моддасига кўра мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши лозим.

Ушбу кодекс 360-моддасига кўра иш берувчи умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шарт.

Бунда иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда тиббий кўрикдан ўтмаганлик учун жарима мавжуд эмас.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

#Sarkazm

Bizda dars beradiganlari. Bizni tilimizda aytganda paloncha-pismadonchamasda bg'atan. Kuchlilari kelmasa ham kerak bizga dars o'tishga

Bizda ulardan kuchlilari bo'lsa ham, o'sha chetdan kelganlarga yaxshi oylik to'lashadi🤣

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

⚡️Сhet tili hamda umumta'lim fanlari bo‘yicha test sinovlarida uzrli sabablarga ko‘ra qatnasha olmaganlarga to‘lovni qaytarib olish imkoniyati yaratildi

❇️ Bilimni baholash agentligi tomonidan o‘tkaziladigan chet tili hamda umumta'lim fanlarini bilish darajasini aniqlash test sinovlarida uzrli sabablarga ko‘ra qatnasha olmagan talabgorlar to‘lovni endi my.gov.uz sayti orqali murojaat yo‘llagan holda qaytarib olishlari mumkin.

❗️Bunda talabgorga Bilimni baholash agentligining hisobvarag‘iga kelib tushgan to‘lov miqdori qaytariladi.

Mazkur xizmat sinov tariqasida ishga tushirilgan!

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

2025-yil 1-yanvardan boshlab umumta’lim maktablarida milliy sertifikatga ega bo‘lgan o‘zbek tili o‘qituvchilariga maoshining 50 foizi miqdorida oylik ustama haq to‘lanadi.

Bu haqda O‘zbek tili bayrami munosabati bilan Prezidentning O‘zbekiston xalqiga yo‘llagan tabrigida eslab o‘tildi.

Qadrli vatandoshlar!

Sizlarni, sizlar orqali butun xalqimizni, ona tilimizning barcha ixlosmandlarini bugungi ulug‘ ayyom – O‘zbek tili bayrami hamda o‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilganining 35 yilligi bilan chin qalbimdan muborakbod etaman.

O‘zbek tilimizning boyligi, kuch-qudrati yanada ziyoda bo‘lsin!, — deyiladi tabrikda.


Manba


@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

O‘zbekistonda kadrlar tayyorlaydigan yagona texnikumlar tarmog‘i tashkil etiladi

Bu bo‘yicha Prezident farmoni qabul qilindi. Unga ko‘ra:

➖ boshlangʻich kasbiy taʼlim dasturlari boʻyicha kadrlar tayyorlash 9-sinfni tamomlagan oʻquvchilar uchun – davlat granti asosida amalga oshiriladi;

oʻrta va oʻrta maxsus kasbiy taʼlim dasturlari boʻyicha kadrlar tayyorlash davlat granti va toʻlov-kontrakt asosida tashkil etiladi

➖ oʻrta maxsus kasbiy taʼlim dasturlari bitiruvchilariga oʻzlashtirgan modullari, toʻplagan kreditlari va oliy taʼlim tashkiloti tomonidan belgilangan ballar oʻrtacha qiymatidan (GPA) kelib chiqib, bakalavriatning tegishli bosqichidan oʻqishni davom ettirishga ruxsat etiladi.

@magistrlarofficial

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

❗️Маҳалла ходимлари мактаб ишларига аралашишга ҳаққи борми?

4757-савол:

Assolomu alaykum savolim shuki. Man mahalla raisiman man  mahalla xotin qizlar faoli yoshlar yetakchisi va  boshqa mahalla xodimlari bilan birgalikda mahalladagi maktabda dars sifatini tekshirjak bo‘lsak maktab direktori bizga maktab ishlariga aralashishga sizning qonuniy haqqingiz yo‘q sizning ustingizdan tuman prokraturasiga murojat qilaman sizlarni sudga baraman deyabdi aytingchi mahalla xodimlari maktabda dars sifatini tekshirishga qonunan haqqi yo‘qmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сизнинг ҳам, хотин-қизларнинг ҳам, ёшлар етакчисининг ҳам мактаб ишларига аралашишга, уларнинг фаолиятини назорат қилишга ҳеч қандай ҳуқуқингиз, ҳаққингиз йўқ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 25-апрелдаги 352-сон қарори билан тасдиқланган "Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида"ги Низом 6-бандида умумтаълим мактабларини текшириш, назорат қилиш асослари ва тартиби белгиланган бўлиб, улар қаторида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳамда унинг текшириш асослари белгиланмаган.

Ундан ташқари “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун 11-моддасида фуқаролар йиғинининг ваколатлари белгиланган бўлиб, улар қаторида мактаблар фаолиятини, ундаги таълим сифатини назорат қилиш ваколати мавжуд эмас.

Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

•  фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача;
мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Сиздаги ҳолат мактаб раҳбари сизларнинг ҳаракатларингиз устидан прокуратурага ёки ИИБга шикоят қилса, сизларга юқоридаги норма билан жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

So‘nggi 2 yilda 2 ta OTMga litsenziya berilgan, 7 tasining litsenziyasi bekor qilinganvazirlik

2023-yilda 6 ta, 2024-yilda 5 ta nodavlat oliy ta’lim tashkilotlarini litsenziyasini bekor qilish bo‘yicha tegishli Sudlarga da’vo arizalari kiritilgan.

Sud jarayonlarida 2023-yilda jami 6 ta oliygohning litsenziyasi bekor qilindi. 2024-yilda esa 1 ta oliygohning litsenziyasi bekor qilingan. 4 ta holatda tegishli Sudlar tomonidan vazirlik kiritgan davo arizalarni qanoatlantirmasdan qoldirgan.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

Turk tilini online shaklda sifatli tarzda örganmoqchi bo’lganlar uchun Turkiyadagi ustozdan kurs.

Milliy Sertifikat va TYS dan sertifikat olmoqchi bölganlar, Turkiyada o’qish uchun turk tilini o’rganmoqchi bo’lganlar qatnashishi mumkin.

A1(noldan) A2 va B2 darajadagi guruhlarga öquvchi olinadi.

Narxi 300 ming söm.
Haftada 4 kun.
(B2 darslari haftada 6 kun)

Bundan tashqari Turkiyada öqishga kirish bo’yicha ma’lumotlar berib boriladi.

Öouvchilarimni natijalari

Dekabr oyidagi natijalar

May oyidagi natijalar

Kurs haqida batafsil ma’lumot

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади


🔰 Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда:

🔹чет тилини билиш бўйича камида В2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади;

🔹математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (science), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

✅ Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.

🔘 Бунда, устама педагоглар томонидан қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда тўланади:

🔸Кембридж (Cambridge Assessment International Education) халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанларни ўқитиш бўйича 3 та (Introductory, Extension, Marking) курсни муваффақиятли тугатиш ва бу ҳақида тегишли сертификат олиш;

🔸Президент мактабларида камида 1 йиллик иш стажига ва чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

Тизимдаги хатоликни деб олий тоифали ўқитувчининг тоифасини мутахассисга тушириб ташланиши тўғрими?

4755-савол:

Ассалому алайкум. 2017-йил аттестациядан муваффақиятли ўтиб, олий тоифа олганман. Ҳозирда стажим 21 йил. Шунча йилдан бери мактабда ишлаб келмоқдаман. 2022-йил, 2-августдаги Вазирлар маҳкамасининг 425-қарорига биноан олий тоифам умрбодга сақланиб, шу сентябрь ойигача олий тоифа ставкасида ойлик маош олиб келаётган эдим. Сентябрь ойининг ойлигини АСБО мутахассис ставкаси билан тўлаган, лекин ойлик ботда "олий тоифа" деб турибди. "Тарификацияга "мутахассис" деб киритишга мажбур бўлдик, чунки сизнинг сертификатингизнинг сроги ўтган, Асбо программаси қабул қилмаяпти"-деди завуч. Шундан кейин мен pedkadr.edu.uz. га тўғридан тўғри тоифа беришлари учун мурожаатнома юбордим. Лекин мурожаатномам рад этилибди, сабаби у ерда айнан "узлуксиз ўн беш йил стаж ва олий тоифага эга бўлган ўқитувчилар" деган имтиёз ёзуви йўқ экан. У ерда фақатгина "15 йил узлуксиз стажга эга бўлган ва олий тоифани уч марта кетма кет ҳимоя қилган" деган имтиёз тугмаси бор бўлиб, менинг ҳолатимга тўғри келмайди. Тизимдаги мавжуд хатоларни деб менинг тоифамни, шунча йиллик меҳнатимни куйдириб, мутахассисга тушириб ташлашлари тўғрими? ВМ нинг қарорининг ижроси таъминланмаслигига кўз юмиб юраверамизми? Ким булар учун жавобгар?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган эди.

Ушбу бандга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан киритилган ўзгаришга кўра олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар мажбурий аттестатсияга жалб қилинмайди. Уларнинг тоифаси сақланади.
Мазкур ўзгариш 2022 йил 2 августдан киритилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун 41-моддасига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Қоиданинг мазмунига кўра педагог ходим олий тоифани олгандан сўнг уни 3 марта ҳимоя қилган бўлса (бу 15 йилга тенг), унинг тоифаси сақланади.

Бу ҳақида вазирлик ҳам алоҳида кўрсатма хат билан чиққан. Унинг мазмунида ҳам ВМ 425-сон қарор билан кирган ўзгариш 2022 йил 2 августдан бошлаб кучга кириши белгиланган.

Шундай экан сиз 2022 йил 2 августга қадар бўлган даврда 15 йиллик узлуксиз педагогик иш стажига ҳамда олий тоифага эга бўлган бўлсангизгина, тоифангиз сақланади.

Бунда Низомнинг 32-бандига кўра имтиёзга эга педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 31 декабрга қадар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

❗️Бу масалада сиз вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармасига мурожаат қилишингиз лозим.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

#Foydali
#Ustama

➡️2022-yil 1-yanvardan boshlab xorijiy tillardan milliy va xalqaro sertifikatga ega davlat boshqaruv idoralarining barcha bo‘g‘inlari xodimlariga lavozim maoshiga nisbatan 20 foizgacha qo‘shimcha ustama tashkilotlarning budjetdan tashqari hamda ish haqi fondi doirasida budjet mablag‘lari hisobidan to‘lansin;

📌Batafsil: https://lex.uz/en/docs/-5426736?ONDATE=06.02.2024

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

#ҳуқуқий_саводхонлик
#правовая_грамотность

Ўқитувчида касбий сертификат бўлмаса ишдан бўшатиладими?

➡️ https://idum.uz/uz/archives/21757

—————————

Могут ли уволить учителя без профессионального сертификата?

➡️ https://idum.uz/ru/archives/21757


📱 @magistrlarofficial

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

#Xushxabar

Malaka toifasi uchun pul to'lab, arizasi rad qilinganlarga oxirgi imkoniyat berilmoqda


Ayrim sabablarga ko'ra kechroq ariza topshirgan pedagoglar malaka toifasi uchun to'lagan pullariga “kuyib” qolayotgandi.

Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi mas’ul xodimining xalqtaliminfo.uz'ga ma’lum qilishicha, rad qilingan murojaatlarni tahrirlab, qayta yuborish uchun pedagoglarga oxirgi marotaba imkon beriladi.

Batafsilhttps://xalqtaliminfo.uz/post/906

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

❗️❗️❗️Juda ko'plab obunachilardan qo'shimcha kontrakt bo'yicha savollar kelib tushmoqda?
Agar qandaydur yangilik bo'lsa kanalda e'lon qilinadi bizni kuzatishda davom eting.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

Тил сертификати директор жамғармасидан устама олишда инобатга олинмайдими?

4751-савол:

Саволим шундан иборат ман мактабда рус тили фанидан 33 йилдан бери дарс бериб келаман. Халкаро С1 сертификатим бор 823 буйича устама ёзишда шу сертификат хисобга олинадими ёки йукми? Завуч хеч кандай хисобга олинмайди дейяпти шу тугрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ тил сертификати директор жамғармасидан устама беришда инобатга олинмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомда белгиланган Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш Мезонларида 9та мезон қайд этилган бўлиб, улар қаторида тил сертификати мавжуд эмас.

Шу сабабли сизнинг бу натижангиз учун директор жамғармасидан устама берилмайди.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

#Vazirga_murojaat
#Bayonot_22

⚡️ AUDIOBAYONOT: ENG KO‘P KELIB TUSHAYOTGAN SAVOLLARGA JAVOBLAR

✅ Maktabgacha va maktab ta'limi vaziri Hilola Umarova tashabbusi bilan tashkil etilgan "VAZIRGA MUROJAAT" portaliga kelib tushayotgan mazmunan bir xil savollarga bayonot tarzida javob berishda davom etamiz.

❗️Bugungi audiobayonotimizda:

00:09 Men ingliz tili o‘qituvchisiman. Shu yilning may oyida Aptis for teachers sertifikatini olganman. Maktabimiz rahbari 2023-yil sentabr oyidan boshlab ushbu sertifikat uchun ustama to‘lanmasligini aytmoqda. Shu to‘g‘rimi?

01:39 Hozirda oliy o‘quv yurtining 4-kurs talabasiman, shuningdek maktabda ona tili va adabiyot fanidan dars beraman. Savolim, ushbu fandan milliy sertifikatni qo‘lga kiritsam, ustama to‘lanadimi?

02:26 Magistr darajasidagi yangi ishga qabul qilinayotgan o‘qituvchilar ham kasbiy sertifikat olgunga qadar stajyor-tadqiqotchi bo‘lib ishlaydimi? Ularning oylik maoshi qanday belgilanadi?

Bayonotlarimiz davom etadi.
__
❗️ Ta’limga oid savollar, murojaat va tashabbuslaringizni
vazir.uzedu.uz murojaatlar portaliga yo‘llang!

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

Qalbaki sertifikat ishlatgan o‘qituvchilarga nisbatan qanday chora ko’riladi?

O‘qituvchilarni qo‘shimcha rag‘batlantirish maqsadida, umumta’lim fanlari bo‘yicha tegishli darajadagi sertifikatga ega bo‘lgan pedagog kadrlarga har oylik qo‘shimcha ustama to‘lash tizimi joriy qilingan.

Shuningdek, malaka toifasiga ega bo‘lgan pedagoglar ham qo‘shimcha haq oladilar. Ushbu qo‘shimcha haqlar malaka toifasini olganlik to‘g‘risidagi sertifikat asosida to‘lab boriladi.

Ammo, ba’zi holatlarda o‘qituvchilar tomonidan qalbaki sertifikat ishlatish holatlari kuzatilgan. Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining mas’ul xodimi Sardor Rahimboyevning xalqtaliminfo.uz’ga ma’lum qilishicha, tizimga soxta sertifikatlar kiritish holatlari ham uchrab turibdi.

“Ayrim pedagoglarimiz boshqa o‘qituvchining sertifikatini qalbakilashtirib, o‘z nomiga rasmiylashtirishga urinishmoqda. Ammo bu harakatlari bilan o‘zlarini noqulay ahvolga solib qo‘ymoqdalar, chunki platformaga qalbaki sertifikatlarni yuklash imkoni yo‘q,” — deydi Sardor Rahimboyev.

Soxta sertifikatlardan foydalanganlarga qanday chora ko’riladi?


Qalbaki sertifikat ishlatish orqali nafaqat o‘qituvchining o‘z obro‘siga zarar yetkaziladi, balki bunday harakatlar O‘zbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksi bo‘yicha javobgarlikka sabab bo‘ladi.

Jinoyat kodeksining 228-moddasiga ko‘ra, hujjatlarni qalbakilashtirish va sotish uchun bazaviy hisoblash miqdorining ellikdan yuz baravarigacha jarima yoki uch yilgacha axloq tuzatish ishlari bilan jazolanadi.

Agar hujjat qalbaki ekanligi bila turib undan foydalanilsa, bazaviy hisoblash miqdorining yigirma besh baravaridan ellik baravarigacha jarima yoki ikki yilgacha ozodlikdan mahrum qilish jazosi qo‘llaniladi.

Eslatma! O‘qituvchilar tomonidan taqdim etilgan har qanday sertifikatning haqqoniyligi uchun sertifikat egasi shaxsan mas’ul hisoblanadi. Agar qalbaki sertifikat aniqlansa, mehnat shartnomasi bekor qilinishi ham mumkin.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

#ДИҚҚАТ
#ТЕЗКОР

Энди мед.институтни тугатди дегани шифокор дегани эмас, Мединститутларни тугатаётган талабалар шифокор бўлиб ишлаш учун имтиҳон топширади

2024/2025 ўқув йилидан барча давлат ва нодавлат тиббиёт ОТМларида 2 босқичли давлат имтиҳонларини ўтказиш тизими жорий этилади.

1️⃣-босқичда талабалар фундаментал фанлар бўйича якуний давлат имтиҳонларини;
2️⃣-босқичда клиник фанлардан имтиҳон топширади.

Дастлабки имтиҳонни муваффақиятли топширганларга курсдан курсга ўтишга, клиник билимларга оид синовларда яхши натижа кўрсатганларнинг эса амалиётда шифокор бўлиб ишлашига рухсат этилади.


@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

Oliy ta’lim tepasidagi 22 nafar xodimning 23 ta biznesi borligi aniqlandi

Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi davlat xizmatchilarining biznes bilan shugʻullanish holatlarini tekshiribdi.

Agentlik xabariga koʻra, Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligining 22 nafar boshqaruv xodimi 23 ta tadbirkorlik subyektida ta’sischilik asosida faoliyat yuritib, biznes qilib kelgan.


@magistrlarofficial

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

Давлат тили – ўзбек тили. Қонунларда давлат тили қанчалик ҳимояланган? Муҳим 7 қоида

Тил – бу ҳар бир халқнинг борлиги, бирлиги рамзларидан ҳисобланади. Давлат мазкур тилининг ривожланиши, унинг оммалашиши учун муайян ҳуқуқий механизмларни белгилайди. Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлайдиган ҳуқуқий нормалар ҳақида маълумот қуйида:

1. Қонунчилик ҳужжатлари ўзбек тилида қабул қилинади.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва уларга юклатилган мажбуриятлар, ундириладиган йиғимлар, тўловлар, солиқлар – буларнинг барчаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.

Шу сабабли ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзбек тилида бўлиши бу энг муҳим талаблардан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳокимликларнинг бошқа ҳужжатлари (буйруқ, қарор, низом ва бошқалар) ўзбек тилида қабул қилиниши ва эълон қилиниши лозим.

Бу ҳужжатларнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилиниши мумкин.

2. Давлат ташкилотида ҳам, хусусий ташкилотда ҳам иш юритиш ўзбек тилида бўлиши лозим.

Қонунчиликда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари ўзбек тилида юритилиши мустаҳкамланган.

Ушбу нормада ўзбек тилида иш юритишга оид талаб фақат давлат корхоналари учун эмас, балки ҳар қандай ташкилотда, у тадбиркор бўладими ёки нодавлат нотижорат ташкилотими, уларнинг ҳар бирида ўзбек тилида иш юритиш кераклиги белгиланган.

Ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда эса ўзбек тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам иш юритиш амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, турли йиғилишлар, жумладан Қонунчилик палатаси ва Сенат йиғилишлари ҳам ўзбек тилида бўлиши керак.

3. Судда ишлар ўзбек тилида юритилади.

Судлов ишларини юритиш ўзбек тилида ёки ўша жойдаги кўпчилик аҳоли тилида олиб борилади. Суд иши юритилаётган тилни билмайдиганлар учун таржимон ёлланади.

Нотариал ҳаракатлар, фуқаролик ҳолатини қайд этувчи ҳужжатлар ҳам ўзбек тилида расмийлаштирилади.

Мазкур ҳужжатлар заруратга кўра бошқа тилларда (таржимаси) берилиши ҳам мумкин.

4. Ҳар қандай эълон, товарлардаги матнлар ҳам ўзбек тилида бўлиши керак.

Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари, корхоналарда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлардаги ёрлиқлар, йўриқномалар, этикеткалар, географик объектларнинг номлари, телевидение ва радио эшиттиришлари, ноширлик фаолияти, почта-телеграф жўнатмалари, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари муҳрлари, тамғалари, иш қоғозларининг матнлари ўзбек тилида бўлиши керак.

Мазкур маълумотлар заруратга кўра бошқа тилларда берилиши ҳам мумкин.

5. Давлат хизматига кириш учун ўзбек тилини билиш шарт.

Давлат фуқаролик хизматига, яъни вазирликлар, агентликлар, қўмита ва бошқаларга ишга кириш шартларидан бири ўзбек тилини билиш ҳисобланади.

6. Рекламалар ўзбек тилида берилиши керак.

Ўзбекистон ҳудудидаги рекламалар ўзбек тилида тарқатилади. Бу дегани реклама қилинаётган маҳсулот Ўзбекистонда ишлаб чиқариладими ёки чет элдами, унинг рекламаси ўзбек тилида бўлиши керак.

Реклама мазмунининг бошқа тилдаги таржимаси берилиши мумкин, таржима ҳам қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

таржима матни унинг ўзбек тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак;

таржима матни ўзбек тилидаги реклама матнининг пастки қисмида горизонтал ҳолда жойлаштирилиши ва умумий реклама майдонининг қирқ фоизидан ошмаслиги керак;

таржима матни ҳарфининг ўлчами ўзбек тилидаги реклама матни ҳарфининг ўлчамидан кичик бўлиши керак.

7. Давлат тилини менсимаслик учун жавобгарлик мавжуд.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддасига кўра давлат тили, яъни ўзбек тилини менсимаслик БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Эслатма, Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмайди.

Дилмурод Ражабоев,
Hudud24.uz колумнисти

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

Sizlarga maksimal darajada ilm-fanga yo'naltirilgan ushbu kanallarimizni taklif qilamiz.

1.  Scopus va web of science xalqaro nufuzli ilmiy bazalarda indekslanuvchi jurnallari uchun ochilgan kanal
Ushbu kanalda hozirgi kunda barchaning diqqat e'tiborida bo'lgan asosan shu ikki (scopus, web of science) ilmiy bazalardagi sifatli, haqiqiy va eng asosiysi narx jihatdan sizni qanoatlantiruvchi jurnallar haqida e'lonlar va postlar joylab boriladi.
/channel/Scopus_Web_of_science

2.  Dissertatsiyaning ilmiy natijalarini chop etishga tavsiya etilgan, Oliy attestatsiya komissiyasi ro'yxatidagi jurnallar uchun ochilgan kanal.
Ushbu guruh ilmiy maqolalar ya'ni dissertatsiyaning asosiy ilmiy natijalarini Oliy Attestatsiya Komissiyasi ro'yxatidagi jurnallarida chop qilishga amaliy va nazariy yordam berish maqsadida tashkil qilingan!
/channel/OAK_jurnallari_N1

3. Barcha xalqaro va mahalliy impact factorli hamda OAK tan olgan xalqaro ilmiy bazalarda indekslanuvchi jurnallar uchun ochilgan kanal.
Ushbu kanal asosan
-OAK jurnallari
-Impact factorli xalqaro ilmiy bazalarda indesklanuchni jurnallar
-Xalqaro jurnallar va konferensiyalar
-Respublika jurnallar va konferensiyalar
-Xalqaro jurnallar tahririyat a'zoligiga ko'maklashish
maqsadida tashkil etilgan.
/channel/Scientific_Publication1

4. Yil davomida o'tkaziladigan xalqaro va respublika miqyosidagi ilmiy va ilmiy-texnik tadbirlar axborot xatlari uchun ochilgan kanal.
Ushbu kanalda maksimal darajada xalqaro va mahalliy miqyosda o'tkazilayotgan va o'tkazilishi rejalashtirilgan ilmiy amaliy anjumanlar axborot xatlari berib boriladi.
/channel/uz_conference

Ushbu kanallarning barchasiga a'zo bo'lishingiz tavsiya etiladi hamda postni hamkasblarga va tanish guruhlarga maksimal yuboring, albatta ularga ham foydali.

Bizning doimiy shiorimiz:
😁😁😁😁😊😁😁
😁😁😁😊😉
😊😊😉😁😁😊

🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤
@Science_technical_PhD

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

#сарказм

6збек тилига довлат тили берилган кун бн ҳамани муракабот этаман. Хатяби бир кун 6збек тилида имловий хаоласз гаплашили!

©️ Вафо Мўмин

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

Қийин.

Ўткир Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асарида “Чироқ кўтарган одам” битиги бор, унда шундай дейилади:

Ҳақгўй қоронғуда чироқ кўтариб бораётган одамга ўхшайди. Унинг чироғи оламни мунаввар қилмаслиги мумкин, бироқ дилларга далда беради, умид уйғотади… Ҳақгўй олис-яқиндан кўриниб туриши - шундан.
Афсуски, чироқ кўтарган одам жуда кўп қоқилади…


——

Ростан ҳам чироқ кўтариб яшаш жуда қийин, бир нарса нотўғри бўлса, парт этиб гапириб юборасан, кейин калтак ейсан, лекин бу тил ўлгур ҳеч тўхтамайди… бировга тилёғламалик қилолмайди…жуда қийин.

Бу қачон осон бўлади?

Менимча, қачонки чироқ кўтарган одамлар кўп бўлса, ҳа, ҳаддан зиёд кўп бўлса, ёлғонни бекитишга имкон қолмаса, шунда яшаш анча осон бўлса керак.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

#Yangilik #Xalqaro_baza #CrossRef #doi #OAK_jurnali

‼️ Xalqaro baza

❗️"Ilg'or iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar" ilmiy elektron jurnali CrossRef xalqaro ma'lumotlar bazasida ro'yxatdan o'tganligini va jurnal uchun doi raqam (doi prefiks: 10.60078) olinganligini ma'lum qilamiz.

📝 CressRef OAK tomonidan tavsiya etilgan xalqaro bazalar ro’yxatida 35-o’rindan joy olgan.

🌐 Endilikda Jurnalda nashr etilgan barcha maqolalarga doi raqam taqdim etiladi. Shuningdek 1-sonda nashr qilingan maqolalarga ham doi raqam belgilandi.

Tahririyat maqolalar nufuzi va iqtiboslilik darajasini ko'paytirish hamda ilmiy jamoatchilik orasida keng tarqalishi uchun imkoniyatlarni oshirishda davom etadi.

Jurnal OAK tomonidan iqtisodiyot va pedagogika sohalarida dissertatsiyalar asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashr hisoblanadi.


Jurnal indekslangan bazalar:
Google Scholar (iqtiboslilik uchun)
CrossRef (OAK 35-baza)

☑️ 2-son (sentabr-oktabr) uchun maqolalar qabul qilinmoqda.
⏰Maqolalar 25-oktabrga qadar qabul qilinadi.

📘 Jurnal talablari bilan kanalda tanishib chiqishingiz mumkin.

Murojaat uchun:
@rabonaskamilova

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

🇨🇳🏢📚 Nilufar kutubxonasi

Xitoydagi Suchjou universitetining kutubxonasi Nilufar guliga o'xshaydi. Inshoot arxitektori Xitoy qurilish sanoati sohasida eng yuqori mukofot – "Luban" mukofotiga sazovor bo'lgan.

Kutubxonada 750 ming kitob to'plami saqlanadi, ular orasida 150 mingi qadimiy kitoblardir. Xitoy va xorijiy tillarda 1500 dan ortiq nomdagi davriylik, 60 dan ortiq ma'lumotlar bazasi mavjud.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

#maqola_qabul.

"Qo'qon DPI" ilmiy xabarlari jurnali 2024-yil 4-soniga qabul davom etmoqda.

✅ Jurnal OAK Rayosatining 2021-yil 31-martdagi qarori bilan OAK ilmiy nashrlari sifatida ro'yxatga olingan.




Qabul: 20-noyabr
Nashr qilish: 2-dekabr.

📥 Qabul yo’nalishlari:
👉 kimyo
👉 biologiya
👉 tarix
👉 pedagogika
👉 filologiya
👉 jismoniy madaniyat
👉 psixologiya,
👉 san’atshunoslik (musiqa, tasviriy san’at)

Ilmiy jurnalga maqolalar IMRAD talablari asosida qabul qilinadi.

Maqola uchun to'lov: 300 ming so'm.

Batafsil ma'lumot: /channel/Science_and_Technology_journal

Telegram murojaat: @Muydinov_335

Murojat uchun telefon: +998973344674

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

https://openbudget.uz/boards/initiatives/kindergarden/49/7f5ac625-174a-4e61-a6d3-44b113cd3797

Shunga bosvoriylar rahmat 😁

Bog'cha qurilishi uchun

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

⚡️BRB oʻzining Quant ilovasi yordamida taʼlim kreditini onlayn rasmiylashtirishni yoʻlga qoʻydi

Kredit shartlari:
• yillik stavka – 13,5% (ayollar uchun 0 foiz);
• miqdori:
• muddati – oʻqish davri + 7,5 yil muddatga;
• asosiy qarz – oʻqish tugaganidan soʻng yettinchi oydan boshlab toʻlanadi.

Avvalroq, Xalq banki tomonidan xazna ilovasida taʼlim kreditini onlayn olish joriy etilgan edi.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

Sizlarga maksimal darajada ilm-fanga yo'naltirilgan 3ta guruh va kanallarimizni taklif qilamiz.

1.  Scopus va web of science xalqaro nufuzli ilmiy bazalarda indekslanuvchi jurnallari uchun ochilgan kanalimiz.
Ushbu kanalda hozirgi kunda barchaning diqqat e'tiborida bo'lgan asosan shu ikki (scopus, web of science) ilmiy bazalardagi sifatli, haqiqiy va eng asosiysi narx jihatdan sizni qanoatlantiruvchi jurnallar haqida e'lonlar va postlar joylab boriladi.
/channel/Scopus_Web_of_science

2.  Dissertatsiyaning ilmiy natijalarini chop etishga tavsiya etilgan, Oliy attestatsiya komissiyasi ro'yxatidagi jurnallar uchun ochilgan guruh.
Ushbu guruh ilmiy maqolalar ya'ni dissertatsiyaning asosiy ilmiy natijalarini Oliy Attestatsiya Komissiyasi ro'yxatidagi jurnallarida chop qilishga amaliy va nazariy yordam berish maqsadida tashkil qilingan!
/channel/OAK_jurnallari_N1

3. Barcha xalqaro va mahalliy impact factorli hamda OAK tan olgan xalqaro ilmiy bazalardq indekslanuvchi jurnallar uchun ochilgan kanal.
Ushbu kanal asosan
-OAK jurnallari
-Impact factorli xalqaro ilmiy bazalarda indesklanuchni jurnallar
-Xalqaro jurnallar va konferensiyalar
-Respublika jurnallar va konferensiyalar
-Xalqaro jurnallar tahririyat a'zoligiga ko'maklashish
maqsadida tashkil etilgan.
/channel/Scientific_Publication1

Bizning doimiy shiorimiz:
😁😁😁😁😊😁😁
😁😁😁😊😉
😊😊😉😁😁😊

🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤
@Science_technical_PhD

Читать полностью…

Magistrlar Official kanali rasmiy chat guruhi

⚡️ O‘quv dasturlari e'lon qilindi

2025–2026 o‘quv yilida oliy ta'lim muassasalarining bakalavriat ta'lim yo‘nalishlariga qabul qilishda qo‘llanadigan test topshiriqlari shakllantiriladigan o‘quv dasturlari Bilimni baholash agentligining uzbmb.uz rasmiy saytida e'lon qilindi.

🇺🇿 Fanlar bo‘yicha o‘quv dasturlari O‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi hamda Qoraqalpog‘iston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi tomonidan taqdim etilgan.

❗️O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Ta’lim-tarbiya tizimini yanada takomillashtirishga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida” 2020-yil 6-noyabrdagi PQ-4884-son qaroriga asosan test sinovi topshiriqlari davlat ta’lim standartlari va o‘quv dasturlari asosida tuziladi, test sinovi materiallarining ma’no-mazmuni umumiy o‘rta ta’lim tizimidagi fanlarning o‘quv dasturlariga moslashtiriladi.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group

Читать полностью…
Подписаться на канал