السلام عليكم ورحمة الله وبركاته
Talab va istaklarga binoan:
“Tajvid” kursi uchun qabul ochildi. 🥳
Kursda:
🔹Arab tili harflari;
🔹Harflarning maxraji va sifatlari;
🔹Tajvid qoidalari o’rgatiladi.
Dars vaqtlari: Kelishiladi.
Dars vaqti: 40-60 daqiqa davom etadi.
Kurs davomiyligi: qizlarning tirishqoqligiga bogʻliq.☺️
1 ta guruhda 5-6 ta qiz oʻqiydi.
Darslar telegram voicechatda oʻtiladi.
Shaxsiyimga oʻzingiz haqingizda va darajangiz haqida yozib yuboring, shunga qarab darslarni boshlaymiz.
Kurs narxlari:
shaxsiydan javob beraman.
Kursga yozilish uchun: @gipofil ga murojaat qiling🌷
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК!
АЛЛОҲИМ ТАНИНГИЗНИ САЛОМАТ, РИЗҚИНГИЗНИ БАРАКОТЛИ, ИБОДАТЛАРИНГИЗНИ ЎЗ ДАРГОҲИДА БЕНУҚСОН ҚАБУЛ ҚИЛСИН! СОЛИҲ АМАЛЛАРИНГИЗ, ЭЗГУ НИЯТ ВА ИСТАКЛАРИНГИЗНИ ЮКСАК АЖРУ САВОБЛАР БИЛАН МУКОФОТЛАСИН! ХОНАДОНЛАРИНГИЗГА ФАЙЗ, ҚАЛБЛАРИНГИЗГА ХОТИРЖАМЛИК АТО ЭТСИН!
ИККИ ДУНЁДА САОДАТМАНДЛАРДАН БЎЛИНГ!
САБР МЕВАСИ, МЕҲР-ОҚИБАТ, САХОВАТ АЙЁМИ ИЙД АЛ-ФИТР МУБОРАК, АЗИЗЛАР!!!
#Байрам_Муборак
💥Ассалому алайкум, кузнинг биринчи куни ҳамда Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муборак бўлсин 🎈🎈
ЯҚИНЛАРНИ ХАМ ТАБРИКЛАБ ҚЎЙИНГ
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Азиз биродарлар, муҳтарам ака-ука ва опа сингиллар!
Келаётган жума, 8-июль Арафа куни рўза тутишнинг фазилатини биласизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафа кунининг рўзаси ҳақида: "Ўтган ва келаси йил (кичик гуноҳлар) учун каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан", дедилар"
(Муслим ривояти).
Қатода ибн Нўъмондан ривоят қилинган яна бир ҳадисда: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Арафа куни рўза тутса, келаси ва ўтган йилги гуноҳлари мағфират қилинади», деганларини эшитганман»
(Ибн Можа ривояти).
#Изоҳ: Ушбу ҳадисларда фақат кичик гуноҳлар кечирилиши назарда тутилган. Катта гуноҳлар учун тавба қилиш лозим.
📌 ДОЛЗАРБ САВОЛГА ЖАВОБ👇
Ӯқувчиларимиздан: Арафа жума кунига тӯғри келса, нафл рӯза тутиш ҳукми қандай бӯлади?
Ундан олдинги кун ҳам рўза тутиш керакми ёки йўқми?
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни рӯза тутишдан қайтарганларку, деган савол бӯлиши табиийдир.
Бу саволга Аллоҳнинг тавфиқи билан жавоб берадиган бӯлсак,
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фақатгина жума кунига хослаб, ҳеч қандай сабабсиз бир кун нафл рӯза тутишдан қайтарганлар.
Аммо шариатимизда ҳар ойда 3 кун тутиладиган нафл рӯзалар кетма-кетлиги жума кунига тӯғри келиб қолса, шу каби, жума кунидан бир кун олдин, яъни пайшанба куни ёки ундан бир кун кейин, яъни шанба куни ҳам рўза тутилса (бунга мисол келаси Муҳаррам ойидаги "Ашуро" рӯзаси), ёки бӯлмасам Шаввол ойидаги 6 кун нафл рӯзалар ҳам жума кунига тӯғри келиб қолса, унда ҳам жума куни рӯза тутишлик жоиз бӯлади.
Бунга оид Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва Жувайрия розияллоҳу анҳодан қилинган ҳадислар далил бӯлади.
👉 Шунингдек, Арафа куни худди бу йилгидек жума кунига тўғри келса, ӯша кунни рўза тутиш билан ажратиб қўйишнинг айби йўқ. Бунга уламолар иттифоқ қилишган. Мусулмон кишига Арафа кунидаги жумадан бир кун олдин нафл рӯзани унга қӯшиб тутиши шарт эмас.
#Изоҳ: Айниқса, Арафанинг эртаси (шанба) куни ҳам рўза тутиш жоиз эмас, чунки у Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, яъни Қурбон ҳайити куни бӯлиб, у кунда нафл рӯза тутиш ҳаромдир.
Валлоҳу аълам.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
👉 Бу хабарни эшитганлар яқинларига ҳам холис эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, иншаАллоҳ!
Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга амал қилувчининг савобидек ажр (мукофот) ёзилади», деб айтганлар.
Ухламай саҳарлик тайёрлаган аёллар...
Тунда туриб, оиласи учун саҳарлик тайёрлаган, уйғотиб, уларнинг ташвишини қилган аёлларимизнинг номаи аъмолларига Аллоҳ таоло кўплаб ажру савоблар ёзсин!
🍁Ассалому Алайкум!!!
🍂Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
🍂Қалбимизни кенг;
🍂Қадримизни баланд;
🍂Сўзимизни олий;
🍂Ҳаётда муваффақиятли;
🍂Охиратда саодатли;
🍂Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
🍂Қарзларимизга нажот;
🍂Ризқимизга кенглик;
🍂Кунимизга барака;
🍂Бандаларига суюмли қилиб;
🍂Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
🍂Дунёда муборак;
🍂Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!
☀️Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!
Обуна бўлинг👇🏻 /channel/Lazzat_retsept
Исро ва Меърож
Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин Аллоҳ у кишини Исро ва Меърож мартабасига эриштирди. Расулуллоҳнинг Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Байтулмақдисга бир кечада бориб келишлари Исро деб, шу куни кечаси осмонга чиқиб, руҳий олам билан танишиб қайтганлари эса Меърож деб аталади. Аҳли сунналар — эътиқод ва амалларида Пайғамбарнинг суннатига ва саҳобаларнинг йўлига эргашувчилар ва тўрт чоҳарёр: Абу Бакр, Умар, Усмон, Алини қонуний халифа деб эътироф этганлар — сарвари олам Меърожга жисман чиқиб тушганлар деб ҳисоблашади. Оиша розияллоху анҳо Расулуллоҳнинг Аллоҳни кўрганликларини инкор этади. У: «Кимки Пайғамбар Худо билан кўришган деса, гуноҳкор, бўҳтончи бўлади», дейди.
Исро воқеаси Қуръондаги Исро сурасинииг 1-оятида бундай баён этилган: «Бандасига ўз қудратининг нишоналарини намоён этиш учун уни бир кечада Масжидул ҳаромдан теварак-атрофи барокатли Масжидул Ақсога олиб борган Аллоҳ покдир. У ҳамма нарсани кўриб, билиб тургувчи Зотдир». Меърож воқеаси «Саҳиҳул Бухорий» ва «Саҳиҳул Муслим» китобларида ҳаққоний баён этилган. Қози Иёз ҳам ўзининг «Шифо» асарида бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтган. Анас ибн Моликдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ Меърож воқеасини шундай баён этганлар: «Менга эшакдан каттароқ, хачирдан кичикроқ қадами илдам бир дулдул келтирилди. Уни миниб Байтуллоҳга бордим. Дулдулни пайғамбарларнинг уловлари турадиган жойга боғлаб, масжидда икки ракаат намоз ўқиб чиқдим. Жаброил менга бир идишда май билан иккинчи идишда суткелтирди. Мен сутни танладим. «Табиийнарсани топдинг», деди Жаброил.Шундан кейин осмонга кўтарилдик. Жаброил осмоннинг очилишини талаб қилди. Шу пайт: «Кимсан?» деган овоз эшитилди. Жаброил ўзини танитди. «Ёнингдаги ким ?» деб сўради бояги овоз. «Муҳаммад », деди Жаброил. «Унинг пайғамбарлик вақти келдими?» деди овоз. «Ҳа», дедиЖаброил. Шундан кейингина осмоннинг қопқалари очилди. У ерда мен Одамалайҳиссаломни кўрдим. У зоти муборакменга пешвоз чиқиб, яхшилик тиладилар. Ундан кейин иккинчи осмонга кўтарилдик. Бу ерда ҳамаввалги савол-жавоблар такрорланиб,кўкнинг дарвозалари очилди. Бу ердаЯҳё билан Ийсони учратдим. Улар ҳамменга пешвоз чиқиб, яхшиликлартилашди. Учинчи осмонга ҳам шутахлит чиқдик ва бу маъвода жамигўзалликнинг ярми ато этилган Юсуфникўрдим. У ҳам менга пешвоз чиқиб,яхшилик тилади. Тўртинчи осмонда Аллоҳ таоло Марям сурасининг 58-оятида: «Идрисни юқори даражагакўтардик», дея эътироф этган Идрисбилан юз кўришдик. Бешинчи осмондаҲорун билан, олтинчи осмонда Мусобилан учрашдим. Улар ҳам менга пешвоз чиқиб, яхшилик тилаб қолишди. Еттинчи осмонда Байтулмаъмурга суяниб ўтирганИброҳимни кўрдим. Байтулмаъмурга ҳаркуни етмиш минг фаришта кириб чиқар,бир марта ташриф буюрганларига қайтиб келиш навбати тегмас экан. Кейин Сидратулмунтаҳо дарахтини кўргани бордик. Унинг япроқлари филнинг қулоғидек, мевалари қовоқдек келар экан. Роббимнинг амрига биноан бу дарахт ўзгариб, товланиб турарди. Унинг таъриф-тавсифига барча махлуқлар қатори одам ҳам ожиз. Аллоҳ таоло менга баъзи ишларни ваҳий қилиб, бир кеча-кундузда эллик марта намоз ўқишни буюрди. Мен Мусонинг ёнига келганимда у: «Роббинг умматингга нималарни фарз қилди?» деб сўради. Мен эллик марта намоз ўқишни буюрганини айтдим. «Изингга қайтиб, Роббингдан ибодатни енгиллатишини ўтин, умматингнинг бунга тоқати етмайди. Сендан аввал мен бани Исроилни синаб кўрганман», деди. Мен дарров изимга қайтиб: «Эй Роббим, умматимга енгиллик бер», деб ёлбордим. У намознинг беш маҳалини қисқартирди. Мусонинг ёнига келиб воқеани баён этдим. У юқорига чиқиб, яна енгиллик сўрашни маслаҳат берди. Шу зайл Роббим билан Мусонинг ўртасида зир қатнадим. Токи Парвардигорим: «Эй Муҳаммад, бир кеча-кундузда беш маҳал намозни фарз қилдим. Ҳар бир намозга ўн маҳалнинг, беш маҳалга эллик маҳалнинг савобини бераман. Кимки бирон эзгуликни ўйлаб, уни қилолмаса, бир яхшиликнинг савоби, мабодо кўнглига туккан эзгуликни рўёбга чиқарса, ўн яхшиликнинг савоби берилади. Кимки бирон шумликни кўзласа-ю, амалга оширмаса, ёмонлик ёзилмайди, мабодо ўйлаган ёмонлигини қилса, битта ёмонликнинг гуноҳи ёзилади», деди......
ИЙДИ- ҚУРБОН ТАБРИГИ
_Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!_
_К,урбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!_
_Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббим ўз раҳматига олган бўлсин!_
_Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни ўзи рўёбга чиқарсин!_
_Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин!_
_Миллатмизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, пешволаримизга ҳақ ва адолат, авомга инсоф ва итоат, динимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат берсин!_
_Аллоҳим илм талабида юрганларга фойдали илм;_
- _бефарзандларга солиҳ ва солиҳа фарзандлар;_
- _беморларга шифо;_
- _қарздорларга кушойиш;_
- _ғарибларга нусрат;_
- _мазлумларга нажот;_
- _мусофирларга омонлик;_
- _сафардагиларга ғаниматлар;_
- _уммат орасига иттифоқлик;_
- _душман жамоаларига тафриқа, қалбларига ихтилоф;_
- _олимларимизга ҳайбат;_
- _омиларимиз учун олимларга итоат;_
- _фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати;_
- _аёлларимизга ҳаё ва иффат;_
- _ота оналаримизга узун ва саодатли умр;_
- _вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато этсин!_
_Роббим ниятларимизга ихлос, дуоларимизга ижобат, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизда хайр насиб этсин!_
Омин! Омин! Омин, ё Роббал-оламийн!
@Lazzat_retsept
🌙 Келаётган Рамазон ойингиз муборак бўлсин азизлар!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
✨ “Сизларга рўза тутиш фарз қилинди” деб бандаларини икки дунё саодатга етказишни кўзлаган ҳамда рўзани Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!
🎊 “Рўзадорнинг икки қувончи бор, биринчиси рўзасини очгандаги қувончи, иккинчиси эса Роббисининг ҳузурига боргандагиси” деган башоратни умматларига етказган ва рўза тутишнинг барча одобларини ўргатган севикли Пайғамбаримизга дуруду салавоту саломлар бўлсин!
🌙 Барчангизни орзиқиб, интизор бўлиб кутилган муборак айёмга эсон-омон етганимиз муносабати билан самимий муборакбод этаман. Яхшиликлар, савоблар кўпайтирилиб бериладиган ушбу ойда барча ибодатларни, солиҳ амалларни Пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатларига мувофиқ адо этишимизга муяссар айлашини сўраб, Аллоҳ таолога илтижолар қиламан.
💠 Севикли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг саҳобалари розияллоҳу анҳумни бу ой яқинлаши билан муборакбод этардилар, хурсанд бўлардилар ва “Эй инсонлар, буюк ва муборак ой сизларга яқин келди. Бу ойда минг ойдан яхши бир кеча бор” деб айтардилар.
⚠️ Аллоҳ таоло розилиги учун рўза тутиш қалқондир: дунёда гуноҳлар хорлигидан, охиратда дўзах ўтидан ҳимоя қилади. Рўза шайтон устидан ғалаба гаровидир, жисмимиз закотидир, жаннатга элтувчи кўприкдир.
🌙 Рамазон бир ойлик меҳмон бўлса-да, баракотларга тўла ойдир. Бу муборак ойда санаб адоғига етиб бўлмас фазилатлар, дуолар қабул бўладиган вақтлар, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишга восита бўлувчи таровеҳ намозлари ва минг кечадан афзал бўлган Қадр кечаси бордир.
💫 Муҳтарам биродарлар, бу ой – Қуръони карим нозил бўлган ойдир. Шу сабаб, улуғ зотлар Рамазон ойи кириши билан барча ишларини қўйиб, фақат Қуръон тиловати билан машғул бўлар эдилар.
📖 Шундай экан, биз ҳам кўпроқ Қуръон ўқиб, хатмлар қилайлик, Қуръон билан янада яқиндан ошно бўлайлик, оиламизда Қуръон оятларининг тафсирларини мутолаа қилиб, мазмун-маъноларини тадаббур этайлик, Қуръонда зикр этилган гўзал хулқлар билан хулқланишга интилайлик.
📆 Ҳурматли диндошим, ўзингиз гувоҳи бўлаётганингиздек, соатлар ортидан кунлар, кунлар ортидан эса, ҳафталар, ойлар, йиллар бир зумда ўтиб кетмоқда. Гўё кеча жума намозини ўқиган эдик. Мана бугун яна жума намозини ўқиймиз.
❗️Шундай экан, Рамазон ойининг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлиш учун бор кучимиз билан жидду-жаҳд қилайлик, бу ойнинг яхшиликларидан бебаҳра қолмайлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки бу ойнинг яхшиликларидан маҳрум қолса, ҳақиқатдан ҳам маҳрум қолгандир!” деганлар (Имом Насоий, Имом Аҳмад ривояти).
🤲 Аллоҳ таоло муборак Рамазон ойини барчамизга қутлуғ ва баракотли этсин, ушбу ойни Қуръон хатмлари, таровеҳ намозлари, амри маъруф ва наҳйи мункар ва солиҳ амаллар билан ўтказишимизни насиб айласин! Кириб келаётган Рамазон ойи барчангизга муборак бўлсин, омийн!
✍ Чуқур ҳурмат ва эҳтиром ила
Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли.
♻️ Улашинг
/channel/Muxlisuz
ИЙДИ- ҚУРБОН ТАБРИГИ
_Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!_
_К,урбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!_
_Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббим ўз раҳматига олган бўлсин!_
_Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни ўзи рўёбга чиқарсин!_
_Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин!_
_Миллатмизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, пешволаримизга ҳақ ва адолат, авомга инсоф ва итоат, динимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат берсин!_
_Аллоҳим илм талабида юрганларга фойдали илм;_
- _бефарзандларга солиҳ ва солиҳа фарзандлар;_
- _беморларга шифо;_
- _қарздорларга кушойиш;_
- _ғарибларга нусрат;_
- _мазлумларга нажот;_
- _мусофирларга омонлик;_
- _сафардагиларга ғаниматлар;_
- _уммат орасига иттифоқлик;_
- _душман жамоаларига тафриқа, қалбларига ихтилоф;_
- _олимларимизга ҳайбат;_
- _омиларимиз учун олимларга итоат;_
- _фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати;_
- _аёлларимизга ҳаё ва иффат;_
- _ота оналаримизга узун ва саодатли умр;_
- _вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато этсин!_
_Роббим ниятларимизга ихлос, дуоларимизга ижобат, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизда хайр насиб этсин!_
Омин! Омин! Омин, ё Роббал-оламийн!
@Lazzat_retsept
Арафа кунингиз муборак бўлсин!
Арафани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг саҳиҳ ҳадисида шунда баён қилган:
«Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг наздида арафа кунидан кўра афзал кун йўқ. Дуонинг яхшиси арафа кунининг дуосидир».
تقبل الله منا ومنكم صالح الاعمال.
Аллоҳ бизни ва сизни солиҳ амалларимизни қабул қилсин.
Ейд муборак.
🌙Рамазон ойининг илк Жума куни муборак бўлсин яқинларим ва дўстларим!
❗️Бугун Рамазон ойининг биринчи ЖУМА куни экан, Ин ша Аллоҳ бугунги кун барчамизга хайрли келсин.
.....Мусонинг ёнига келиб бўлган гап-сўзлaрни айтдим. У яна Роббингдан енгиллик сўра, деб маслаҳат берди. Мен: «Ҳадеб Роббимнинг ҳузурига бораверишдан уяламан», дедим.
Пайғамбар алайҳиссалом шу куни кечаси Маккага қайтдилар. Эрталаб масжидга чиққанларида Абу Жаҳл ибн Ҳошимга тунда юз берган воқеаларни гапириб бердилар, Эси оғиб қолган Абу Жаҳл: «Ҳой Каъб ибн Луай жамоати, буёққа келинглар!» деб одамларни чақирди. Томошаталаб Қурайш мушриклари югургилаб келишди. Расулуллоҳ уларга ҳам Меърож воқеасини баён этдилар. Кофирлар ҳайратдан ёқа ушлаб, бўлмаган гап, дея чуввос солишди, баъзилари чапак чалиб юборишди, баъзилари пешонасини тутамлаб ўйга чўмишди, иймони заифроқлари шу заҳоти диндан чиқди. Эринмаган хабарчилар бу гапни Абу Бакрга етказишганда: «Пайғамбар алайҳиссалом шундай деган бўлсалар, демак, рост гап экан», деди. «Унинг шу бўлмағур гапига ҳам ишонасанми?» дейишди мушриклар. «У кишининг бундан ғайритабиий гапларига ҳам сўзсиз ишонаман», деди Абу Бакр. Шу кундан эътиборан Абу Бакр Сиддиқ ростгўй, самимий, ҳақгўй одам деб аталди. Ночор қолган мушриклар Расулуллоҳни синаб кўрмоқчи бўлишди: Байтулмақдисни кўрганлари бу масжиднинг шакли-шамойили қандайлигини сўрашди. Расулуллоҳ Байтулмақдисни илгари кўрмаган эдилар, лекин Аллоҳнинг ёрдами билан унинг қандай қурилганини, нечта эшиги борлигини, ҳатто қандай безаклар билан зеб берилганини аниқ айтиб бердилар. «Буни-ку топдинг, энди бизнинг ўша ёққа кетган карвонимиз ҳақида гапириб бер», дейишди мушриклар. Расулуллоҳ мушрикларнинг Шомга кетган карвонида нечта туя борлиги, одамларининг аҳвол-руҳияси ҳақида хабар бериб, карвон фалон куни кун ёришганда шаҳарга кириб келади, тарғил туя йўл бошловчи бўлади, дедилар. Мушриклар айтилган куни йўлга чиқиб туришди. Чиндан ҳам қуёш уфқдан бош кўтарганда узоқдан тарғил туя етовидаги карвон кўринди, лекин бу ҳол уларни иймонга келтириш ўрнига кофирлиги ва тарсолигини баттар кучайтирди. Бу ҳодисани кўз бойлоғичлик, фолбинликка йўйишди.
Меърожга чиқилган туннинг эртаси Жаброил алайҳиссалом келиб, Расулуллоҳга беш вақт намозни ўқиш тартиблари ҳамда намоз вақтларидан таълим берди: икки ракаат бомдод намози тонг ёришганда, тўрт ракаат пешин намози кун оға бошлаганда, тўрт ракаат намозидигар нарсаларнинг сояси икки баробар узайганда, уч ракаат шом намози кун ботганда, хуфтон намози қизил шафақ йўқолгандан кейин ўқилади. Беш вақт намоз фарз бўлишидан аввал Расулуллоҳ Иброҳим алайҳиссаломга ўхшаб эрталаб ва кечқурун икки ракаатдан ибодат қилардилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
@Lazzat_retsept
Ассалому алайкум Азиз қадрдоним. Аҳли исломнинг гўзал айёми - ЖУМА муборак бўлсин. Илоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато қилсин. Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.
Яна бир бор Жума муборак бўлсин!
@Lazzat_retsept
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹
🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ
Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин!
@Lazzat_retsept