kunuzofficial | News and Media

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1122727

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10

Subscribe to a channel

Kun.uz | Расмий канал

Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори 16 ёшга тўлмаган қиз билан жинсий алоқа қилганликда айбланмоқда.

У 2004 йилги Олимпиадада бронза олган таниқли боксчи экани айтиляпти.

👉 https://kun.uz/kr/42614530

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Бир инсон қандай қилиб бутун жамиятни ўзгартирди? | 5 дақиқа

Бир инсон қандай қилиб бутун бир жамиятни ўзгартира олади? Қандай қилиб қуллик, зулм ва жоҳиллик ҳукм сурган замонда адолат, илм ва инсонийлик ғояларини илгари суриш мумкин? Алихонтўра Соғунийнинг «Тарихи Муҳаммадий» асари ана шу саволларга жавоб беради. Муаллиф Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ҳикоя қилар экан, ўқувчига фақат тарихни эмас, инсоннинг ўзини ҳам англаш йўлини кўрсатади.

👉 https://kun.uz/kr/28628155

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон Кувайт ва Баҳрайн йўналишида еттита баллистик ракета учирганини маълум қилди. Америка ҳарбийларига кўра, ракеталарнинг олтитаси ҳавода йўқ қилинган, яна бири эса нишонга етиб бормаган.

Айни пайтда Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) воқеалар ривожига ўз муносабатини билдирди. Корпус маълумотига кўра, шанбага ўтар кечаси тўртта нефть танкери Теҳрон билан келишмасдан Ҳўрмуз бўғози орқали ҳаракатланишга уринган.


👉 https://kun.uz/kr/67821477

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди

Атоқли ёзувчи ва таржимон, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.
 
Kun.uz таҳририяти миллий адабиётимиз дарғаси, етук олим ва фидойи жамоат арбобининг вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Жаноза намози эртага, 7 июн куни бомдод намозидан сўнг Ҳазрати имом (Ҳастимом) жоме масжидида ўқилади. Марҳум Тешик қопқа қабристонига қўйилади.

👉 https://kun.uz/kr/53896896

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Трамп Нетаняҳудан нега норози?

Дунё иқтисодиёти ҳали ҳам АҚШ–Эрон урушининг асири бўлиб қолмоқда. Ҳўрмуз бўғози ёпиқ, ва очилишидан дарак йўқ. Трампнинг асосий уринишлари – дипломатияга қаратилган. У бисотидаги энг оғир таҳдидлар, ғазабнок постларни ёғдираётган бўлса-да, асосий муддао – Теҳрон билан келишув экани кўриниб турибди. Чунки охирги уч ойда катта уруш бўлмади.

АҚШ муроса излаш кўйида, лекин Исроил ҳақида бундай деб бўлмайди. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида Исроилнинг мотивлари ҳақида сўз юритади.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Asialuxe Travel ва Uzbekistan Airways тарихда илк бор Самарқанд – Анталия тўғридан-тўғри рейсини амалга оширди

4 июнь куни мамлакатимиз туризм соҳаси учун чинакамига муҳим воқеа юз берди. Uzbekistan Airways миллий авиаташувчиси Asialuxe Travel туроператори билан ҳамкорликда тарихда биринчи марта Самарқанд – Анталия йўналиши бўйича тўғридан-тўғри парвозни муваффақиятли амалга оширди.

👉 https://kun.uz/kr/87001815

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда ака ва ука уйни сотиш баҳонасида харидордан 363 минг АҚШ доллари олиб, кейинчалик ушбу кўчмас мулкни бошқа шахсга сотиб юборганликда гумонланмоқда.

Ҳолат юзасидан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/57831257

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Реал» жиддий қайта қуриш даврига кирмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби президентлик сайлови натижаси олдиндан аниқ эмаслигига қарамай, янги мавсумга тайёргарлик кўришда давом этмоқда.

Перес лавозимида қоладиган бўлса, Жозе Моуринио «Реал»га қайтиши, шунингдек, «Ливерпул»дан Конате, «Интер»дан Думфрис олиб келиниши ҳал бўлган масалалар. У яна бир супертрансфер ваъда қилмоқда – бу Ҳоланд, Олисе, Доку ёки Кейн эмас; у АПЛда ўйнаймайди ва ҳимоячи эмас; «Реал» унинг учун камида 150 миллион евро тўлашга тайёр; барчаси сешанба куни маълум бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/13657302

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Май ойидаги инфляция: қайси маҳсулот қанчага қимматлашди?

Ўтган ой якунларига кўра, йиллик инфляция 5,5 фоизгача пасайди. Бу энергия товарлари нархида юқори база эффекти чиқиб кетиши билан изоҳланади. Май ойи давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан  суяксиз мол гўшти — 3,6 фоизга суякли мол гўшти — 2,9 фоизга, қўй  гўшти — 2,9 фоизга, шакар —1,5 фоизга қимматлашди.

«2026-йил май ойида импорт (бир кг учун 5 000 сўмдан 10 000 сўмгача бўлган оралиқда ўсиш) ва маҳаллий (бир кг учун 2 000 сўмдан 7 000 сўмгача бўлган оралиқда ўсиш) мол гўшти нархларида ўзгариш кузатилди», дейилади ҳисоботда.


👉 https://kun.uz/kr/89054582

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тўрт боланинг “бошини еган” электромопедми ёки?.. - Пахтачидаги фожиа тафсилотлари
 
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида содир бўлган фожиа тўрт нафар боланинг умрига зомин бўлди. Юк ташиш учун мўлжалланган электромопедда сайрга чиққан оила аъзолари ва болалар Нарпай каналига тушиб кетган. Саккиз кишидан тўрт нафари қутқариб қолинган бўлса, яна тўрт нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган.

Kun.uz мухбири воқеа жойида бўлиб, гувоҳлар ва болаларни қутқаришга ҳаракат қилган инсонлар билан суҳбатлашди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш ва бозор ислоҳотларини давом эттириш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/62855627

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Биринчи АЭС қурилишига старт ва абитуриентлар қабулининг бошланиши — маҳаллий дайжест

▪️Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистонда интеграциялашган атом электр станциясининг биринчи энергия блокини қуриш жараёнига расман старт берди.

▪️2026-2027 ўқув йили учун давлат олий ва касбий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланди.

▪️1 сентябрдан қурилиш соҳасидаги бир қатор давлат хизматлари бирлаштирилиб, ягона давлат хизмати — архитектура ва шаҳарсозлик талабини бериш тизими жорий этилади.

▪️Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига фуқароларнинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахслар ушланди.

🗓 Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/33394998

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат

Kun.uz мухбири Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг жойларга ташрифида ҳамроҳлик қилиб, пойтахтдаги дренаж тизими, экология, жамоат транспорти, коммунал инфратузилма ва аҳоли олдидаги масъулияти ҳақида сўради. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги қилинаётган ишлар билан Тошкент келгуси 5 йил ичида яшаш учун энг қулай дунё шаҳарлари рўйхатига кириши керак.

Ҳоким суҳбатда журналистлар билан жуда кам мулоқот қилгани хато бўлганини ҳам эътироф этди.

📹СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Samsung 2026 йилги жаҳон чемпионати арафасида “Кўпроқ ҳиссиётлар. Кўпроқ таассуротлар” акциясини эълон қилади

25 майдан 14 июнгача Galaxy S26 Ultra харид қилинг ва Galaxy Buds4 Pro’ни совға сифатида қўлга киритинг

55 дюймли Samsung Crystal UHD телевизорини эса 50 дюймли модел нархида харид қилинг.

Смартфон Nightography, Super Steady видео ва махфийлик дисплейига эга. Телевизор 4K Upscaling, Knox Security ва 7 йиллик ОТ янгиланишларини тақдим этади.

Ўйинлар олдидан техникангизни янгиланг!

Батафсил 👉 samsung.com

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Самарқанд ва Бухородаги йирик таълим лойиҳаси: ZARMED университети нимаси билан ажралиб туради?

Абитуриентлар учун айни вақтда 15.000 га яқин талабалар таҳсил олаётган ZARMED Университетидан видеорепортаж. Kun.uz журналисти университетнинг ҳар икки кампусида бўлиб, бу ерда таълим жараёни қандай ташкил этилгани, талабалар учун қандай имкониятлар яратилгани ва университет қандай мақсадлар сари ҳаракат қилаётганини ўрганди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди

45-йўналишда қатновчи электробус Қўйлиқ шоҳбекатида орқага ҳаракатланаётган пайтда, пиёдани уриб юборди. 35 ёшли аёл воқеа жойида вафот этган.

Автобусни 7 йил стажга эга 32 ёшли ҳайдовчи бошқарган.

👉 https://kun.uz/kr/09723709

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрига ташрифи ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

📸👉 https://kun.uz/kr/57656533

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Бир инсон қандай қилиб бутун жамиятни ўзгартирди? | 5 дақиқа

Бир инсон қандай қилиб бутун бир жамиятни ўзгартира олади? Қандай қилиб қуллик, зулм ва жоҳиллик ҳукм сурган замонда адолат, илм ва инсонийлик ғояларини илгари суриш мумкин?

Алихонтўра Соғунийнинг «Тарихи Муҳаммадий» асари ана шу саволларга жавоб беради. Муаллиф Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ҳикоя қилар экан, ўқувчига фақат тарихни эмас, инсоннинг ўзини ҳам англаш йўлини кўрсатади.

👉 https://kun.uz/kr/28628155

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Мобил телефон рақами орқали тезкор пул ўтказиш тизими ишга тушади. У қандай ишлайди?

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган ҳужжатга кўра, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида маблағларни реал вақт режимида ўтказиш имконини берувчи тезкор тўловлар тизими 24/7 режимда ишлай бошлайди.

Ўтказма жисмоний шахснинг банк мобил иловаси орқали ёки бевосита банкка тақдим этиладиган топшириғи асосида амалга оширилади.

👉 https://kun.uz/kr/55516565

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қурилишга рухсат олишда бир нечта давлат хизматлари бирлаштирилади

Энди тадбиркор қурган объектини электр, газ, сув, канализация ва бошқа тармоқларга улаш учун алоҳида-алоҳида ариза бериб юрмайди: 1 июлдан бошлаб “битта ариза – бир тўлов – барча уланиш нуқталари” тамойили жорий этилади.

1 сентябрдан бир нечта давлат хизматлари бирлаштирилиб, ягона хизмат – архитектура ва шаҳарсозлик талабини бериш йўлга қўйилади.

Қурилиш техникалари импорти 3 йилга бождан озод этилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/33781551

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Зеленскийнинг чақириғи ва тинчимаётган Ливан | "Геосиёсат"
 
Зеленский Путинни бу сафар бошқачароқ услубда учрашувга чорлади ва кутилганидек яна рад жавобини олди. Айни пайтда Арманистон муҳим танлов қаршисида турибди, эртанги сайлов Ереваннинг йўналишини белгилаб беради.

Эрон АҚШ билан музокараларда “Ҳизбуллоҳ” бўйича ҳам шартлар қўяётган бир пайтда, гуруҳ Ливан ҳукуматининг Исроил билан келишувини қабул қилмаслигини айтиб чиқди. Сергей Лавров эса Муаммар Қаззофийнинг ағдарилишига у ядро қуролидан воз кечгани сабаб бўлганига ишора қилди.

Ортда қолган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.

📱 Telegram'да кўриш

📱 YouTube'да кўриш

📱 ВКонтакте'да кўриш

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда лойиҳалаш ва қурилишни параллел олиб бориш амалиёти ўзгаради

2026 йил 1 июлдан бошлаб лойиҳалаш ва қурилиш ишларини бир вақтда амалга ошириш амалиёти бекор қилиниб, ўрнига босқичма-босқич тайёрланадиган лойиҳа асосида қурилиш қилиш тартиби жорий этилади. Бунда объект бир нечта босқичларга бўлиниб, ҳар бир босқич учун алоҳида рухсат олган ҳолда қурилиш қилиш мумкин.

Бизнес кўп квартирали уйлардан бошқа барча қурилишларда бу тартибни қўллаш ҳуқуқига эга. Бюджет ҳисобидан барпо этиладиган объектлар учун эса президент ёки ҳукумат рухсати талаб этилади.

👉 https://kun.uz/kr/33196592

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Энг илиқ май ва кучли жалалар: Ўзбекистонда баҳор қандай ўтди?

2026 йил баҳори Ўзбекистонда илиқ ва серёғин об-ҳаво билан ёдда қолди.

Май ойи мамлакат метеокузатувлари тарихидаги энг илиқ май сифатида қайд этилди.

Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилган бўлса, кучли жалалар, рекорд даражадаги ёғингарчилик ва сел-сув тошқинлари ҳам кузатилди.

👉 https://kun.uz/kr/02607622

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қурилганига 50 йилдан ошган уйларни қайта режалаштириш тақиқланди

Президент фармони билан, эксплуатация муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйларда қайта режалаштириш ишларини амалга ошириш тақиқланди. Уйни мустаҳкамлаш ишлари бундан мустасно.

Шунингдек, кўп квартирали уйларда кафолат муддати давомида нуқсон юзага келган тақдирда, қурувчи бу нуқсонни тузатиш бўйича инспекция кўрсатмасини бажармаса, бундай қурувчиларнинг рейтинг балли пасайтирилади.

👉 https://kun.uz/kr/18153299

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шахсий эҳтиёж учун автомобил олиб киришда “бир йилда битта” деган чеклов олиб ташланди

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар ўз эҳтиёжи учун транспорт воситаси импорт қилганда, бир йилда фақат бир дона транспорт воситасига мувофиқлик сертификати берилишига оид чеклов бекор қилинди.

Бу 4 июн куни имзоланиб, 5 июндан кучга кирган президент фармонида белгиланган.

👉 https://kun.uz/kr/56587903

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Бу хат қўполлик унсурларига эга — Путин Зеленскийнинг хати ҳақида

Кремл раҳбари бир кун олдин Украина президенти Володимир Зеленский томонидан ўзига ёзилган хат юзасидан фикрларини билдирди. У Зеленскийни сайловга боришга чақириб, ҳозирча у билан учрашишдан маъно кўрмаётганини қайд этган.

👉 https://kun.uz/kr/43733157

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди

Кармана туманида МИБ ходимларининг таъқибидан қочган эркак ошхоналардан биридаги тандир ичига яширинган. Унинг алиментдан қарздорлиги қарийб 71 млн сўм бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/56928263

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Орешник» ҳали жанговар қўллангани йўқ – Путин

Аssociated Рress агентлиги журналисти Путиндан Санкт-Петербург бўйлаб зарбалар ҳақида сўраш асносида Россия иқтисодиёти сўнгги вақтларда муаммоларни бошдан кечираётгани, президентнинг рейтинги қулаётгани, «АҚШ эса босқинни стратегик фалокат деб атагани»ни эслатган.

«Буларнинг барчасини ҳисобга оладиган бўлсак, бутун Донбассни эгаллашга қаратилган ҳарбий мақсадингизга амал қилиш мантиқан тўғри бўладими ёки сиз келишувга боришга тайёрмисиз?» – дея савол қўйган журналист.


👉 https://kun.uz/kr/01596560

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Путинга очиқ хат йўллаган Зеленский ва Сининг Шимолий Кореяга ташрифи – кун дайжести

• Зеленский Путинга очиқ хат йўллаб, урушни тугатиш учун юзма-юз учрашув ўтказишга чақирди;

• Путин Зеленский Украинанинг қонуний вакили эканлигини шубҳа остига олиб, учрашув борасида аниқ гапирмади;

• «Ҳизбуллоҳ» Ливан ва Исроил ҳукуматлари ўртасида эришилган оташкесим шартларини рад қилди;

• АҚШ Кубанинг амалдаги президенти ҳамда Кастролар оиласи аъзоларига қарши санкциялар жорий қилди;

• Хитой раҳбари Си Жинпинг қарийб етти йил ичидаги илк марта Шимолий Кореяга ташриф буюради;

• Мехикода Жаҳон чемпионати ўйинлари бошланишга 8 кун қолганда ўқитувчилар ва истеъфодаги судьялар намойишларга чиқди.

👉 https://kun.uz/kr/50369205

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Бу уруш – сизнинг шахсий танловингиз. Украина уни тугатишни таклиф қилади». Зеленский Путинга очиқ хат ёзди

Владимир Путинга очиқ мактуб йўллаб, унда Украина Россия учун уруш нархини кескин оширишга қодирлигини айтди ва уни ҳарбий ҳаракатларни тугатиш учун шахсан учрашишга чақирди. Қуйида ушбу хатнинг тўлиқ матни келтирилади.

👉 https://kun.uz/kr/36524870

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…
Subscribe to a channel