Метанни қайтарган баҳор, асраб қолинган кўл ва экостикерлар — ҳафта дайжести
Автомобилларга уч хил рангдаги экологик стикерлар берилади. Ноқонуний дарахт кесганлар энди бошқача жазоланади. Фаоллар Фарғонадаги кўлни ҳоким ва тадбиркорнинг “ҳамласи”дан асраб қолди. Бола туғилганда энди ҳар доим ҳам суюнчи пули берилмайди. Ўтган ҳафтанинг шу ва бошқа муҳим хабарлари – Kun.uz дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Кечиккан Ҳиндистондан шу йўлдаги Ўзбекистон учун сабоқлар (2-қисм, Мумбай)
Мумбай – аҳолиси 20 миллиондан ошадиган, автоуловлари ҳам бир неча миллион, аксар ҳинд миллионерлари яшайдиган, қашшоқлари сони ҳам миллиондан ошадиган кам сонли дунё шаҳарларидан бири, атроф-муҳитга миллионлаб тонна чиқинди чиқарадиган мегаполис. Kun.uz'нинг Ҳиндистон экологияси бўйича мустақил ўрганишлари Деҳлидан кейин, яна бир ҳавоси ифлосланган шаҳар – Мумбайда давом этади.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Қўлдан қўлга ўтаётган Ёшлар кўли: Хайрулло Бозоровнинг ноқонуний қарори биринчиси эмаслиги маълум бўлди
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги Ёшлар кўли ҳудудини 2023 йил ноябр ойида ҳам фаолияти улгуржи савдо бўлган 5 ойлик фирмага 4 та 7 қаватли отел апартамент, замонавий экспо марказ, Хитой ва Европа ресторанлари қуриш учун бериб юборган. Бироқ кўл ҳудуди кўп ўтмай қайтариб олинган ҳамда 2024 йил январ ойи охирида бошқа фирмага берилган.
👉 https://kun.uz/kr/29075716
Kun.uz расмий канали
Лицензияси билан боғлиқ муаммога дуч келган нодавлат олийгоҳ талабалари ўқиши кўчирилгани маълум қилинди
Талабалар ўз танловларига кўра ариза топширган нодавлат олий таълим ташкилотларида 11 мартдан ўқишларини расман бошлашлари мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
👉 https://kun.uz/75279144
Kun.uz расмий канали
Эрдўған президентликдан қачон кетишини маълум қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2028 йилдаги президентлик сайловларида номзод сифатида иштирок этмаслиги мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/60918711
Kun.uz расмий канали
Англияда пешқадамлик учун «жанг»: Клопп Гвардиолага қарши. Ҳафта ўйинлари анонси
Германия ва Италияда чемпионлик пойгаси якунига етаётган бўлса, Испанияда авж олиб қолиши мумкин. Англияда эса якшанба оқшомида бизни нафақат чемпионлик курашининг энг муҳим тўқнашуви, балки сўнгги йиллардаги асосий қарама-қаршиликнинг сўнгги ўйини кутиб турибди.
👉 https://kun.uz/kr/73966512
Kun.uz расмий канали
Ғалаба боғига туташ ҳудудда янги ёдгорлик барпо этилади
Президент ташаббуси билан Тошкентдаги Ғалаба боғига ёндош ҳудудда «Қаҳрамонлар номи барҳаёт» номли ёдгорлик ташкил этилади. Ёдгорлик лойиҳаси бўйича архитектура ишланмалари танловининг ғолиблари аниқланди.
👉 https://kun.uz/kr/66649348
Kun.uz расмий канали
Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 11-13 март кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
👉 https://kun.uz/kr/58092923
Kun.uz расмий канали
Смартфонларга МЕГА ТАКЛИФ!
11 мартдан 31 мартгача барча idea дўконларида кўплаб смартфонлар арзон нархларда:
👉🏻 Tecno Spark Go 2024 4/64 GB - 69 000 сўмдан
👉🏻 Vivo Y02T 4/64 GB – 79 000 сўмдан
👉🏻 Huawei Nova Y61 4/64 GB – 89 000 сўмдан
👉🏻 Redmi 13C 4/128 GB — 99 000 сўмдан
👉🏻 Honor X7b 8/128 GB – 109 000 сўмдан
🎉Муддатли тўловга ажойиб нархларни кутиб олинг.
☎️ Буюртма бериш учун:
71 230-77-99 | Чат
Telegram | Instagram | Дўконларимиз
Реклама
“Ёпилаётган нодавлат ОТМ талабалари ўқишини кўчириш бўйича махсус комиссия қарорини кутяпмиз” – Вазирлик
Лицензияси бекор қилинаётган олийгоҳ талабалари ўқишини бошқа нодавлат ОТМга имтиҳонсиз, давлат олийгоҳига эса имтиҳон билан кўчира олади. Юриспруденция йўналишидаги талабалар Касаба уюшмалари академиясида ўқиши мумкин. Қонунчиликда лицензияси бекор бўлган ОТМ талабалари ўқишини кўчириш бўйича алоҳида ҳолат кўрсатилмагани учун махсус комиссия қарори чиқиши кутиляпти.
👉 https://kun.uz/kr/10101614
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Япония бош вазири билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги мамлакат делегацияси Япония бош вазири томонидан қабул қилинди.
👉 https://kun.uz/kr/97436298
Kun.uz расмий канали
Исроил Мадримов — супер ярим ўрта вазнда жаҳон чемпиони
Ўзбекистонлик боксчи WBA камари учун россиялик Магомед Қурбоновга қарши рингга кўтарилди ва шу вақтгача енгилмаган рақибини 5-раундда нокаутга учратди.
👉 https://kun.uz/kr/81100167
Kun.uz расмий канали
АҚШ ва Буюк Британия яқин икки кун ичида Москвада теракт содир этилиши хавфи ҳақида огоҳлантирди
Бир қанча мамлакатлар ўз фуқароларига Москвада одамлар тўпланадиган жойларга бормасликни тавсия қилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/75197423
Kun.uz расмий канали
Туркманистон Афғонистонни сувдан оқилона фойдаланишга чақирди
Жумладан, трансчегаравий дарёлар бўйида жойлашган барча давлатларнинг манфаатларини сўзсиз ҳурмат қилишни таклиф этди.
👉 https://kun.uz/kr/82809529
Kun.uz расмий канали
Фронтдаги вазият. Россия армияси Авдийивкадан кейин қаерни нишонга олиши мумкин?
Донецк яқинидаги узоқ ва қонли жанглардан кейин Россия қўмондонлиги танаффус қилиши ҳақидаги тахминлар ўзини оқламади.
👉 https://kun.uz/kr/41852415
Kun.uz расмий канали
А Серия. Шомуродов захирадан майдонга тушиб, дубли эвазига «Каляри»га ғалаба келтирди
Ўтган ҳафтада жароҳатидан тузалиб қайтган Элдорнинг мавсумдаги дастлабки голлари эвазига «Каляри» очколари сонини 26тага етказиб, 19-ўриндан 13-ўринга кўтарилди.
👉 https://kun.uz/kr/04247194
📹 ГОЛЛАР БУ ЕРДА
Эрдўғаннинг ваъдаси, Эроннинг денгиз стратегияси ва Украина уруши сабоқлари — кун дайжести
Дунёда содир бўлаётган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг мухтасар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестимизда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/kr/55084135
Kun.uz расмий канали
Марказий Осиёдаги кўҳна ҳаво қўналғаси – Тошкент аэропорти тарихи
Тошкент аэропорти йўловчи ўтказиш бўйича Марказий Осиёда Остона ва Олмаота аэропортларидан сўнг учинчи ўринда туради. Ўзбекистонда кўплаб авиакомпаниялар ташкил этилди, кўплаб хорижий давлатлар авиакомпанияларига мамлакатимизга парвоз қилишга рухсат бериляпти. Шу сабабли яқин келажакда Тошкент аэропорти йўловчи ўтказиш бўйича минтақада биринчи ўринга чиқиши тахмин қилинмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/18739340
Kun.uz расмий канали
Медведев Кремлдаги кайфиятни Путиндан кўра анча очиқроқ ифодалади — сиёсий таҳлилчилар
РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Сочида ёшлар билан учрашувда сўзга чиқиб, аввал рус тарихчилари ва шовинист қатлам томонидан постсовет ҳудудига нисбатан айтиб келинган даъволарни юқори даражада расмийлаштиргандек бўлди. Kun.uz унинг баёнотлари нимани англатиши ҳақида сиёсий таҳлилчилар Ойбек Сирожов ва Камолиддин Раббимов билан суҳбатлашди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Япониядаги ўзбек амалиётчи талабалари сони кўпайди
Тошкент шаҳридаги Japan Digital University олийгоҳининг яна 4 та битирувчиси Токионинг Digital Knowledge компаниясида амалиёт ўташ учун жўнаб кетишди.
Ушбу олийгоҳда 6 та йўналиш мавжуд, дарслар япон ва ўзбек тилида юқори малакали устозлар томонидан олиб борилади. Олийгоҳда талабаларга ҳар йили университет гранти ажратилади.
JDU - ёшлар келажаги учун янги танлов бўлишига аминмиз.
Ҳужжат топшириш учун
Телефон: 71-200-05-95
Телеграм | Instagram|Facebook | JapanDigitalUniversity"> YouTube
Реклама
ЕИ Исроилнинг Ғарбий соҳилда янги уй-жойлар қуриш режасини қоралади
Европа Иттифоқи Исроилни диний байрамлар олдидан «ноқонуний аҳоли пунктлари»ни кенгайтириш режаларини бекор қилишга чақирди.
👉 https://kun.uz/kr/35013389
Kun.uz расмий канали
Ғазо секторида ҳаводан ташалган ёрдам 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Қўшма Штатлар ва Иордания фаластинликларнинг ўлимига сабаб бўлган гуманитар ёрдам бўйича фожиали ҳодисага алоқадорлигини рад этяпти.
👉 https://kun.uz/kr/15911164
Kun.uz расмий канали
Бухорийдан жадидларгача: Буюк шахсларни тарбиялаган оналар
Миллат ўсишда, ривожланишида, ютуқларга эришишида энг катта хизматни ким қилади? Аёл, яъни — Она. Сиз-у биз фахрланадиган Бухорийни ким тарбия қилди? Онаси. Амир Темурнинг тарбиясида катта рол ўйнаган ҳам унинг онаси. Отадан етим қолган Мунавварқорининг таълим-тарбиясида ким бош ролни ўйнади? Онаси. Хуллас, миллат фахрланадиган саркарда-ю олимлари ютуқларининг асосий сабабчиси, албатта, уларнинг оналаридир. Ўзбек тарихчиларининг буюк шахсларни тарбиялаб, жасорат кўрсатган оналари ҳақидаги фикрларини Kun.uz'да томоша қилинг.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Зеленский Эрдўғаннинг тинчлик саммитида Россия иштирок этишига қарши чиқди
Туркия президенти Украина ва Россия ўртасида тинчлик музокараларини ташкил этишни таклиф қилди. Володимир Зеленский Россиянинг тинчлик саммитидаги иштирокига қарши чиқди.
👉 https://kun.uz/kr/73887081
Kun.uz расмий канали
АҚШ қисман шатдауннинг олдини олишга муваффақ бўлди
Конгресс юқори палатаси сентябргача ҳукуматнинг бир қисмини молиялаштириш бўйича қонун лойиҳалари пакетини қабул қилишга муваффақ бўлди.
👉 https://kun.uz/kr/44948093
Kun.uz расмий канали
Тошкентда Telegram орқали ўзгаларнинг пулини ўғирлаган йигит ушланди
У одамларнинг банк карталари маълумотларини қўлга киритиб, маблағларни ўзлаштириб келган.
👉 https://kun.uz/kr/90139639
Kun.uz расмий канали
Рамазон ойини юқори савияда ўтказиш, диний-маърифий, маданий қадриятларни улуғлаш чора-тадбирлари белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
👉 https://kun.uz/kr/70805399
Kun.uz расмий канали
Бола туғилганда «суюнчи пули»ни бериш тартиби ўзгарди
Янги тартибга кўра, «суюнчи пули»ни биринчи фарзанди учун барча аёллар, иккинчи фарзанди учун фақат ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар олади.
👉 https://kun.uz/kr/70634163
Kun.uz расмий канали
Coca-Cola: Аёллар имкониятга эга бўлган жойда эришиб бўлмас нарсалар бўлмайди
👉 https://kun.uz/kr/33183893
Реклама
Кечиккан Ҳиндистондан шу йўлдаги Ўзбекистон учун сабоқлар (2-қисм, Мумбай)
Мумбай – аҳолиси 20 миллиондан ошадиган, автоуловлари ҳам бир неча миллион, аксар ҳинд миллионерлари яшайдиган, қашшоқлари сони ҳам миллиондан ошадиган кам сонли дунё шаҳарларидан бири, атроф-муҳитга миллионлаб тонна чиқинди чиқарадиган мегаполис. Kun.uz'нинг Ҳиндистон экологияси бўйича мустақил ўрганишлари Деҳлидан кейин, яна бир ҳавоси ифлосланган шаҳар – Мумбайда давом этади.
Кўрсатувни 9 март, шанба куни соат 11:00 да Kun.uz'нинг YouTube саҳифасида томоша қилинг.
Kun.uz расмий канали