Жаҳон хабарлари
🇰🇿 Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
🇺🇸 Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
🇩🇪 Германия ТИВ раҳбари ХХРни РФга ҳарбий ёрдам бермаслик ҳақида огоҳлантирди
🇷🇺 Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
🇨🇳 Хитойда марказида боғ бўлган 270 метрли осмонўпар бино қурилади
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
Бош вазир имзолаган қарор билан, Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдидаги ваколатларини зиммасидан соқит қилди. Ҳукумат фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун янги таркибдаги ҳукумат шакллантирилгунига қадар амалдаги ҳукумат ишлашда давом этади.
👉 https://kun.uz/kr/19458532
Kun.uz расмий канали
Ғазодаги очарчиликдан огоҳлантирган Эрдўған, Эрон ядровий объектига зарбани тан олган Нетаняҳу ва Трампнинг мигрантлар бўйича режаси — кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/00079366
Kun.uz расмий канали
ДХХ: Элликқалъа ва Ғиждувонда ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда жойларда ўтказилган текширувлар давомида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
👉 https://kun.uz/kr/30748579
Kun.uz расмий канали
Маҳаллий кенгашлар ҳар ярим йилда матбуот анжумани ўтказиши керак — президент
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, доимий ўтказиладиган матбуот анжуманлари маҳаллий кенгашлар фаолиятида ошкоралик ва ҳисобдорликни кучайтиради. Президент вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳокимлар раислик қилишига барҳам берилганини Ўзбекистон халқининг 30 йиллик орзуси рўёби деб атади.
👉 https://kun.uz/kr/76541409
Kun.uz расмий канали
Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши мумкин
Президент «Адолат» партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позициясини маъқуллади.
👉 https://kun.uz/kr/34215640
Kun.uz расмий канали
Украина хандақларида тақиқланган CS гази излари топилди
Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти Украинадаги урушда жанговар мақсадларда қўллаш тақиқланган CS газидан фойдаланишнинг биринчи тасдиқланган ҳолатини эълон қилди. Икки мустақил лаборатория унинг изларини Украина хандақларидан учта намунада топди.
👉 https://kun.uz/kr/16858368
Kun.uz расмий канали
Сибига: Украина қанчалик узоқроқ зарба берса, уруш шунчалик тезроқ тугайди
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг Россия ҳудудидаги нишонларга ҳужум қилиш учун олган рухсати уруш жараёнидаги бурилиш нуқтасига айланиши мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/32653946
Kun.uz расмий канали
ЕИ Гуржистон ҳукуматига ажратилган 121 млн еврони қайтариб олди
Брюссел Гуржистон ҳукуматига ажратилган молиявий ёрдамни бекор қилди ва бу маблағларни мамлакатдаги фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш учун ишлатади.
👉 https://kun.uz/kr/31752057
Kun.uz расмий канали
Путин Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни орден билан тақдирлади
Ҳар икки ижрочи ўзбек ва рус маданиятини яқинлаштириш ва бойитишга қўшган ҳиссаси учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
👉 https://kun.uz/kr/05770696
Kun.uz расмий канали
Олимлар уйқу сифатини оширувчи формулани таклиф қилди
“10-3-2-1-0” қоидасига амал қилиб, тўлақонли дам олиш мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/91605472
Kun.uz расмий канали
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
АҚШ президенти Жо Байден ўз президентлик ваколати тугаб бораётган бир паллада Киев узоқ ойлардан буён илтимос қилиб келаётган талабни бажарди: ATACMS баллистик тактик ракеталари билан Россия ҳудудига зарба беришга тақиқни олиб ташлади.
👉 https://kun.uz/kr/54635583
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда хорижликларни номақбул шахс деб топиш ҳақидаги қонун кучга кирди
Президент имзолаган қонун билан, эндиликда давлат суверенитетига зид бўлган, Ўзбекистон халқининг шаъни ёки тарихини таҳқирлаган чет эл фуқаролари мамлакатга киритилмайди ёки депортация қилинади, шунингдек, қатор тақиқларга дучор бўлади. Вазирлар Маҳкамаси тегишли тартибни 1 ой ичида ишлаб чиқиши керак.
👉 https://kun.uz/kr/70221829
Kun.uz расмий канали
ПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади
Ноябрнинг учинчи якшанбасида бутун дунёда йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари хотирланади. Бу йил сана 17 ноябрга тўғри келди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси шу куни Суперлиганинг 2024 йилги рамзий термасини махсус видеоролик билан эълон қилди ва уни ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади.
👉 https://kun.uz/kr/95962899
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганига бугун, 18 ноябр куни 33 йил тўлди. Хўш, юртдошларимиз давлат байроғи ҳақида қанчалик яхши маълумотга эга?
Kun.uz расмий канали
Чилонзорда автобус ва Lacetti тўқнашди
Бунёдкор-Қатортол кўчалари кесишган чорраҳада юз берган ЙТҲ оқибатида Lacetti йўловчиси шифохонага олиб кетилган.
👉 https://kun.uz/kr/78832201
Kun.uz расмий канали
Нарзулло Обломуродов Аграр университет ректори этиб тайинланди
2021 йилги сайловда Ўзбекистон президентлигига номзод бўлган Нарзулло Обломуродов фаолиятини Тошкент давлат аграр университети ректори сифатида давом эттиради.
👉 https://kun.uz/kr/39498223
Kun.uz расмий канали
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
Шунингдек, Содиқ Сафоев Сенат раисининг биринчи ўринбосари, Аманбай Оринбаев Сенат раиси ўринбосари лавозимларини сақлаб қолди.
👉 https://kun.uz/kr/56933270
Kun.uz расмий канали
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
Келаси йилдан бошлаб ер солиғи, мол-мулк солиғи ва айланма солиқлари тўлиқ, даромад солиғининг эса камида 50 фоизи туман ва шаҳарнинг ўзида қолиши режалаштирилган. Президент бу пулларнинг оқилона сарфланишида маҳаллий кенгашларнинг фаоллиги муҳимлигини айтди.
👉 https://kun.uz/kr/85908442
Kun.uz расмий канали
Президент янги сайланган сенаторлар фаол бўлишига ишонч билдирди
Илгари сенаторлар қонунларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ ваколатга эга эмас эди. Янгиланган Конституцияда Сенатга қонунчилик таклифини киритиш ҳуқуқи берилиши билан масала ўз ечимини топди. Президент янги сайланган сенаторлар энди бу жараёнларда фаол бўлишига ишонч билдирди.
👉 https://kun.uz/kr/06698065
Kun.uz расмий канали
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
Ҳайкални Андижон шаҳридаги “Регистон” майдонига кўчириш, бунинг ҳисобига бўшайдиган 1,2 гектар ер майдонига турли бинолар, жумладан, савдо мажмуаси барпо этиш кўзда тутилган. Бу фаолларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Андижон вилояти ҳокимлиги ҳайкалнинг кўчирилиши майдон яқинидаги чорраҳада қурилаётган кўприк билан боғлиқлигини билдирди.
👉 https://kun.uz/kr/26332172
Kun.uz расмий канали
Абхазия раҳбари Бжания норозиликлар фонида истеъфога чиқди
Намойишчилар эгаллаб олинган ҳукумат биноларини озод қилмаса, Аслан Бжания истеъфосини қайтариб олмоқчи.
👉 https://kun.uz/kr/80751413
Kun.uz расмий канали
Қариндошлари билан бирга ишлаши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимлари рўйхати тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимларининг рўйхати тасдиқланди.
👉 https://kun.uz/kr/08611309
Kun.uz расмий канали
Боррел АҚШ Киевга 300 километргача бўлган масофада Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берганини тасдиқлади
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакилининг сўзларига кўра, ЕИга аъзо давлатларнинг ТИВ раҳбарлари учрашувида ушбу масала муҳокама қилинган.
👉 https://kun.uz/kr/08075680
Kun.uz расмий канали
Украина узоқ масофага учадиган ракеталар учун рухсат олди: энди нима бўлади?
АҚШ Киевга мамлакатда ишлаб чиқарилган ATACMS узоқ масофага учадиган ракеталарида Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат бергани айтилмоқда. Байден буни Шимолий Корея Украинага қарши урушга 10 мингдан ортиқ ҳарбийни юборгани учун қилган бўлиши мумкин.
Kun.uz расмий канали
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
Қуролдан маҳоратли отишни ёки рақибни яксон қилишни кўр-кўрона ўргатиш ярамайди. Балки ёшларга қурол-аслаҳаларни ватанпарварлик ва юрт шаъни учун ҳимоя воситаси сифатида тушунтириш керак, дейди Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватан таянчи” ҳаракати раҳбари Баҳром Зулфиқоров.
👉 https://kun.uz/kr/15787851
Kun.uz расмий канали
18 ноябр янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ака-ука Жўраевларнинг қаноатлантирилмаган аппеляция шикояти, навбат электрон шаклга ўтказилган Пискентдаги автополигон, сайланган сенаторлар ва парламентда чиқиш қилган президент — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/42541859
Kun.uz расмий канали
2025 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45 млрд доллардан ошади
Кейинги йилнинг якунида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45,1 миллиард долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,7 фоизни ташкил қилиши прогноз қилиняпти.
👉 https://kun.uz/kr/26399063
Kun.uz расмий канали
Қонунчилик палатаси қўмиталарига раислар сайланди
Қуйи палатадаги 12 та қўмита ўрнида 10 та янгиланган қўмита тузилиб, уларнинг 9 тасига раислар сайланди.
👉 https://kun.uz/kr/90197591
Kun.uz расмий канали
Тошкентда Аския бозори жойлашган ер инвесторга берилади
Яккасарой туманидаги Аския деҳқон бозори қайта қурилиб, ерости автотураргоҳ, экобозор, совуткич омборхона ва 4 юлдузли меҳмонхона барпо этилади. 150 млн долларга баҳоланаётган лойиҳа муаллифи ҳозирча маълум эмас. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг сўзларига кўра, 1,8 гектарлик ҳудудни эгаллаган Аския бозори ер қийматининг ўзида баҳоланса ҳам, 27 млн доллардан кам турмайди.
👉 https://kun.uz/kr/45700463
Kun.uz расмий канали