kunuzofficial | Новости и СМИ

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1177715

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Реклама: +998 78 113 10 10

Подписаться на канал

Kun.uz | Расмий канал

Сурхондарёда ИИБ профилактика инспекторлари қотилларга мурдани яширишда ёрдамлашгани маълум бўлди

Бош прокуратура 2023 йилда ички ишлар органлари ходимлари томонидан яширилган жиноятлар билан боғлиқ рақамларни очиқлади. Яширилган жиноятлар орасида безорилик, ўғирлик, фирибгарлик, ҳатто қотиллик ҳам бор. Жиноятларни ҳисобдан яшириш орқали криминоген вазият яхшидек кўрсатилган.

👉 https://kun.uz/kr/53051871

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

ASUS иштиёқманд геймерлар учун мўлжалланган ROG Zephyrus G16 (2024)`нинг имкониятлари ҳақида гапириб берди

👉 https://kun.uz/kr/34935920

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Калитсоз қанча даромад топади? | “Касб-у кор”

Тошкент шаҳридаги Чорсу бозорида 20 йилдан бери калитсозлик билан шуғулланиб келаётган уста ҳикояси.

👉 https://kun.uz/kr/67708982

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Охирги 150 дўкон учун махсус нарх — 150 миллион сўм

Бугун навбат Баҳодир Жалоловга келди. Таниқли боксчимиз ҳам Ибн Сино савдо марказидан дўкон харид қилди!

Дўконни сотиб олишга улгурмаганлар учун ажойиб имконият бор:

Тез орада ҳар бирингизга тайёр кадастр берилади. Саҳифадаги янгиликларимизни кузатиб боринг ва қўнғироғимизни кутинг.

🚩 Манзил: Абу Али Ибн Сино - 2 мавзеси. Белтепа кўчаси.

📞 +998 93 840 88 88
🌏 www.stroy-mart.uz

Instagram | Facebook | Telegram

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Фантастик гол «МЮ»га ёрдам бермади, «Барса»да яна муаммолар. Европада кун ўйинлари

«Сити» дербида ғалаба қозонди ва чемпионлик пойгасини давом эттирди. Якшанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/kr/12293467

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон МСК раиси АҚШда президентлик праймеризларини кузатишда иштирок этяпти

Лос-Анжелес округи котибининг таклифига асосан Ўзбекистон МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев бошчилигидаги делегация АҚШ президентлик праймеризларига тайёргарлик кўриш жараёни билан танишиш ва унда овоз беришни кузатиш мақсадида АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб турибди.

👉 https://kun.uz/kr/43437712

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қашқадарёда 4,6 магнитудали ер силкиниши қайд этилди

Зилзила эпицентри Миришкор туманида жойлашган. Ер силкинишининг сезилиш кучи 2-3 баллни ташкил этган.

👉 https://kun.uz/kr/41957710

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Трамп Вашингтондаги праймеризда ютқазди

Доналд Трампнинг рақиби Никки Ҳейли республикачилар сайловолди ташвиқоти тадбирларида илк бор уни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/23181229

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Австрия ТИВ собиқ раҳбари Россияга кўчиб ўтди

Тўйида Путин рақсга тушган Карин Кнайсл Россияни эркин давлат деб билади ва у ерда қолиб яшаш учун мамлакат шарқида уй қуриш ниятида. У фуқаролигини ўзгартирмайди.

👉 https://kun.uz/kr/55134703

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Янгийўлда 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс аниқланди

Фуқаро яшаш хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига майнинг қурилмаларини тижорат мақсадларида ноқонуний улаб, 1 миллиард сўмлик 226,5 минг кВт/соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланган.

👉 https://kun.uz/kr/91592985

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Барча давлат идораларида энергия менежери лавозими жорий этилади

2025 йил 1 январдан барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларида амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги бўйича вазифалар юклатилади ҳамда энергия менежери лавозими киритилади.

👉 https://kun.uz/kr/36810797

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

СССРга қочиб келган америкаликлар ким эди? Иттифоқ парчалангач унутилган оила тарихи

1986 йилда Америкада яшовчи оила СССРга қочиб келади. Бунга оила бошлиғи бўлган эркакнинг азалдан советларга хайрихоҳлиги сабаб бўлади. У 1960-йиллардаёқ АҚШ коммунистик партиясига аъзо бўлган эди. Оила СССРга кўчиб келгач кўп ўтмай мамлакат парчаланиб кетади ва америкаликлар тамоман унутилади. Сўнг оила аъзолари турли томонга тарқаб кетиб, эркак ёлғиз қолади.

👉 https://kun.uz/kr/62345555

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири этиб сайланди

Янги чақириқдаги парламент қуйи палатасининг 336 депутатидан 201 нафари унга овоз берган. Янги ҳукумат раҳбарининг қасамёди 4 март куни бўлиб ўтади.

👉 https://kun.uz/kr/15146871

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Учар такси, қўлга тақиладиган смартфон ва кибер кучукча – ҳафта технодайжести

Тирбанд шаҳарлар бўйлаб ҳаракатланишни осонлаштириш учун учар такси яратилди. Тез орада бизни тўғридан тўғри сунъий йўлдош орқали суратга олиб, кузатиб туришлари мумкин. Март ойидан Telegram-канал эгаларига реклама учун пул тўлашни бошлайди. Аммо бир шарт бор: даромадни фақат Toncoin криптовалютасида олиш мумкин. Якунланаётган ҳафтанинг шу ва бошқа янгиликлари – Kun.uz технодайжестида.

👉 https://kun.uz/kr/30785466

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ғазога ёрдам «коалицияси»: Иордания бошлаган «осмон миссиясига» АҚШ ва Франция ҳам қўшилди

Рамазон арафасида ғазоликлар очликдан азоб чекаётган бир вақтда давлатлар ниҳоят бўлғага осмондан озиқ-овқат ташлай бошлади. Иордания бошлаган миссияга бошқа давлатлар ҳам қўшилмоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қуёшдаги чақнашлар, қуёш шамоли ва магнит бўрони – бу Ер учун ростдан ҳам хавфлими?

Қуёш чақнаши, қуёш шамоли магнит бўронларини қандай юзага келтиради ва бу Ер, ундаги одамлар учун хавфлими деган саволларга Астрономия институти катта илмий ходими, физика-математика фанлари доктори Чори Шерданов жавоб берди. Олим Қуёш чақнаши миокард инфаркти касаллиги ва асаб системаси нормал фаолиятининг вақтинча бузилишига сабаб бўлиши ҳақида фанда тадқиқотлар борлигини айтади.

👉 https://kun.uz/kr/36697604

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Лвивда тайёрланаётган дронлар ва Одессадаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари

Урушнинг 739-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸 👉 https://kun.uz/kr/51080181

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкентдаги турнирда ўзбекистонлик дзюдочилар 6 та медал олди

1–3 март кунлари Тошкентда ўтказилган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида Ўзбекистон жамоаси вакиллари ўз натижасини яхшилаб, Франция ва Япониядан кейин 3-ўринни эгаллади. Достон Рўзиев ва Музаффарбек Тўрабоев олтин медал олди, Давлат Бобонов бронза билан кифояланди.

👉 https://kun.uz/kr/82705894

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилади

Ўзбекистон бўйича 4-8 март кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/45079292

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ҳисор давлат қўриқхонасида оқ бошли қумой тасвирга олинди

Оқ бошли қумой Ўзбекистон Қизил китобига киритилган, уни овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган.

👉 https://kun.uz/kr/07358468

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Исроил ҲАМАС билан музокаралар учун делегация юбормади

ҲАМАС гаровга олинганлар ҳақида маълумот бермагунча Исроил Қоҳира музокараларида қатнашмайди.

👉 https://kun.uz/kr/33352055

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи» хусусийлаштирилди

«Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи» ҳам ёпиқ тарзда хусусийлаштирилган. Харидор – Petroleum Technology Group МЧЖ. Ташкил этилганига эндигина 5 ой бўлган, устав капитали эса 101 млн сўмни ташкил этувчи ушбу компаниянинг қандай қилиб номинал капитали 265 млрд сўм бўлган «Ўзбекнефтгаз»га қарашли «заправка»лар тармоғи ва номинал капитали 102 млрд сўм бўлган нефтни қайта ишлаш заводининг эгасига айлангани ҳақида ҳеч қандай изоҳ берилгани йўқ.

👉 https://kun.uz/kr/00062535

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Фронтдаги вазият: Россия армияси Авдийивкадан кейин ҳам муваффақиятга эришмоқда — шаҳар атрофидаги муҳим қишлоқлар эгалланди

Бу юриш қачон тўхташи мумкин? Фронтдаги воқеалар ривожини энди нима белгилайди? Йил бошидаги асосий жанглар сарҳисоби.

👉 https://kun.uz/kr/80949353

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Швейцария фуқаролари «ўн учинчи пенсия» учун овоз берди

Швейцарияликлар пенсионерларга қўшимча тўловлар учун овоз берди ва пенсия ёшини оширишни рад этди.

👉 https://kun.uz/kr/98107469

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Яширинча хусусийлаштириш, метан-шохобчадаги воқеа ва ёшларга янги имконият — ҳафта дайжести

“Ўзбекнефтгаз”нинг бензин шохобчалари ёпиқ эшиклар ортида хусусийлаштирилди. Давлат компанияси Zeromax'нинг миллионлаб евро қарзларини тўлаши мумкин. “Док-1 Макс” иши бўйича 23 кишига ҳукм ўқилди. IELTS каби имтиҳонларда юқори балл олган ёшларга ўқиш харажатлари ҳам қоплаб берилади. Ўтган ҳафтанинг шу ва бошқа хабарлари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Алданиб қолманг: Туркиядаги “келинчак бизнеси”

2023 йилда Туркияга энг кўп келин бўлаётган хорижликлар рўйхатида ўзбекистонликлар 1-ўринга чиқди. Афсуски, бунда ўзбек ва турк халқларининг тили, дини ва қадриятлари яқинлигидан ташқари, кўнгилни хира қиладиган яна бир омилнинг ҳам ўрни бор: одам савдосининг бир турига айланган “келинлар бизнеси”.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тан олинмаган Днестрбўйи: у ерда нималар бўляпти ва нега Россиядан кўмак сўралмоқда?

30 йилдан ошибдики, Молдова шарқида турли даврларда Россия, Украина ва БМТ ҳал қилишга уриниб кўрган, бироқ ҳозирча музлатилган можаро пайт пойлаб ётибди. Бу муаммога ечим кўринмаяпти — ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Днестрбўйи Молдавия Республикаси (ДМР) Молдова таркибига киришга қарши, бироқ жаҳондаги бирорта давлат уни тан олишга ҳам тайёр эмас.

👉 https://kun.uz/kr/54866891

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Уларнинг кўпчилиги Мексика орқали Америкага ўтган. Улар ўз бошидан ўтган қийинчиликларни сўзлаб берди.

👉 https://kun.uz/kr/59391030

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Одесса ўққа тутилиши оқибатлари ва шарқий фронтдаги дрон овловчилар. Уруш суратлари

Урушнинг 738-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

👉 https://kun.uz/kr/00570958

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“20 тийинга соч-соқол олганмиз” – 40 йиллик сартарош ҳикояси

63 ёшли Абдуқаҳҳор ота Умрзоқов Марғилон шаҳрининг маҳаллаларидан бирида мўъжазгина сартарошхона очган. У 40 йилдирки сартарошлик қилиб рўзғор тебратади. Отахон соқолни 5 минг сўмга олади, 10 минг сўмга эса соч калталайди. Кўпчилик уни сахий сартарош сифатида қадрлайди.

👉 https://kun.uz/kr/39155853

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…
Подписаться на канал