Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олиши маълум бўлди
Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун, 8 март куни эса беш кунлик иш ҳафтаси ишчилари 3 кун дам олади.
👉 https://kun.uz/kr/97008621
Kun.uz расмий канали
«Ташаббусли бюджет» доирасидаги лойиҳалар иш сифати бўйича розилик олинганидан кейин фойдаланишга қабул қилинади
1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилинади.
👉 https://kun.uz/kr/87651577
Kun.uz расмий канали
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 3-ўринни эгаллаб турибди
23 февралда Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 3-ўринни эгаллаб турибди.
👉 https://kun.uz/kr/26761089
Kun.uz расмий канали
ОЧЛ. «Навбаҳор» «Ал-Иттиҳод»дан аламли тарзда мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
Карим Бенземанинг автоголи Самвел Бабаян шогирдларига ёрдам бермади. Саудия Арабистонидаги 1/8 финалда Наманган клуби ҳам «Насаф» сингари ўйин давомида ҳисобда олдинда бўлиб, якунда аламли тарзда мағлубиятга учради.
👉 https://kun.uz/kr/28363495
📹👉 ГОЛЛАР БУ ЕРДА
Бухоро, Наманган, Урганч ва Андижон аэропортлари хусусий бошқарувга берилиб, модернизация қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев 22 феврал куни авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди. Маълум қилинишича, бу йил Uzbekistan Airways халқаро рейтинг олади ва компанияни «IPO»га чиқариш жараёни бошланади.
👉 https://kun.uz/kr/51230521
Kun.uz расмий канали
Аҳоли ва тадбиркорларнинг валюта курси ўзгаришидан хавотирлари пасайган
Валюта курси ўзгаришидан хавотирланаётган респондентлар улушининг камайиши фонида умумий инфляцион кутилмалар пасайган. Ўз навбатида тадбиркорларнинг ҳам, аҳолининг ҳам ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашишидан хавотирлари ошган.
👉 https://kun.uz/kr/95105993
Kun.uz расмий канали
Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқи расмийлаштирилиши мумкин
Шу мазмундаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан муҳокама қилинмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/84769262
Kun.uz расмий канали
«Бизга чекинишни айтишди, аммо руслар ортимизда эди». Авдийивка ташлаб чиқилиши тафсилотлари
Украин ҳарбийлари шаҳар шарқидаги «Зенит» таянч пунктидан чекинишга кечиккан ва қуршовда қолиб кетган. Қуршовдан чиқиш учун ҳарбийлар мустақил ҳаракат қилишига тўғри келган ва уларнинг бир қисми йўлда ҳалок бўлган. Ярадорлар ҳарбийлар таянч пунктида қолдирилганди, лекин улар асир олинмаган, ижтимоий тармоқларда уларнинг жасадлари акс этган видео тарқалди.
👉 https://kun.uz/kr/05191207
Kun.uz расмий канали
Банкоматлардан пул ечишдаги комиссия миқдори 1 фоиздан 1,5 фоизга ошгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Саноатқурилишбанкка тегишли банкоматларда нақд пул ечилганда комиссиялар миқдори 1,5 фоизгача оширилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Банк ахборот хизматининг аниқлик киритишича, бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.
👉 https://kun.uz/kr/88694611
Kun.uz расмий канали
Собиқ МХХ биноси ўрнида қиймати 100 млн доллар бўлган меҳмонхона қурилади
Дониёр Камиловнинг Metropol Group компанияси собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг биноси ўрнида қуриладиган меҳмонхонага 100 млн доллар инвестиция киритади. Меҳмонхонанинг фойдаланишга топширилиши 2026 йилга мўлжал қилинган.
👉 https://kun.uz/kr/86262822
Kun.uz расмий канали
Собиқ футболчи Дани Алвес 4,5 йилга қамалди
У бир йил олдин жинсий зўравонликда гумонланиб қўлга олингач, клуби шартномани бекор қилган, турмуш ўртоғи ажрашиш учун ариза берганди.
👉 https://kun.uz/kr/41796313
Kun.uz расмий канали
Авдийивка Россия истилоси остида. Илк кадрлар
Урушнинг 728-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/kr/29559951
Kun.uz расмий канали
Tinkoff Black картаси билан Россиядан Ўзбекистонга бепул пул ўтказмалари
• Ойига 20 000 рублгача комиссиясиз, телефон рақами орқали ўтказиш имкони бор;
• Ўтказмаларни Ўзбекистоннинг 30 дан ортиқ банкларида амалга ошириш мумкин: Octobank, Universal, NBU, Kapital bank ва бошқалар;
• Банк иловаси ҳамда қўллаб-қувватлаш хизмати — ўзбек ва рус тилларида;
•Нақд пулни қўшимча тўловсиз Tinkoff ва ҳамкор банкларнинг банкоматларидан ечиб олинг.
Картани ҳавола орқали расмийлаштириш мумкин.
Реклама
Европада ҳаво сифати бўйича стандартлар қатъийлаштирилмоқда
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар бу борада дастлабки келишувга эришди. Унга кўра, PM2,5 зарраларининг рухсат этилган йиллик концентрацияси 1 метр куб ҳавода 25 микрограммдан 10 микрогаммгача пасайтирилади. Аввалроқ АҚШда бу меъёр 12 мкг/м3 дан 9 мкг/м3 гача туширилганди. ЖССТ тавсиялари бўйича, ушбу кўрсаткич 5 мкг/м3 дан ошмаслиги керак.
👉 https://kun.uz/kr/85092678
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди
23–29 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати ўзгариши сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудлариида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
👉 https://kun.uz/kr/42355887
Kun.uz расмий канали
Тошкентда носоз светофор сабаб ҳайдовчига келган жарима бекор қилинди
Ижтимоий тармоқларда носоз светофор сабаб ҳайдовчига жарима келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.
👉 https://kun.uz/kr/85513155
Kun.uz расмий канали
Ёнилғи сарфи юқори бўлган эски самолётлар сотилиб, замонавий ва тежамкор ҳаво кемалари олиб келинади
Шавкат Мирзиёев авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди.
👉 https://kun.uz/kr/65228969
Kun.uz расмий канали
Йирик шаҳарларда эски машиналарнинг ҳаракати босқичма-босқич чекланади
Бунга нафақат собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган, жумладан, мустақиллик йилларида ўзимизда ишлаб чиқарилган “Тико”, “Матиз”, “Дамас”, “Нексия-1”, “Нексия-2” автомашиналари ҳам тушиши мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/31466177
Kun.uz расмий канали
Тошкент шаҳрида 1 мартдан тиғиз вақт оралиқларида юк машиналари ҳаракати тақиқланади
Шунингдек, атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалари белгиланган нормадан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини доимий хабардор қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
👉 https://kun.uz/kr/03067004
Kun.uz расмий канали
Туркиядаги хорижлик келинлар рейтингида ўзбекистонлик аёллар етакчилик қилмоқда
Расмий статистикага кўра, Туркиядаги ҳар 10 нафар хорижлик келиннинг бири – ўзбекистонлик.
👉 https://kun.uz/kr/09945056
Kun.uz расмий канали
Нетаняҳунинг навбатдаги таҳдиди, Қатардан Хитой ва Европага муқобил газ ва Россияда блокланган Qiwi — кун дайжести
Дунёда содир бўлаётган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг мухтасар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестимизда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/kr/62270580
Kun.uz расмий канали
“Вазирлик нуфузи бир шахс ҳаракати билан баҳоланмайди” – вазир ўринбосари хоразмлик педофил амалдор иши ҳақида
“Хоразм вилояти Адлия бошқармаси собиқ бошлиғи Ойбек Машарипов адлия ходими бўлгани билан давлат бериб қўйган ваколатдан келиб чиққан ҳолатда эмас, шахс сифатида бу жиноятни содир қилди. Бу нарсани эртага бошқаси ҳам қилиш мумкин”, дейди адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов.
👉 https://kun.uz/kr/51485500
Kun.uz расмий канали
Буюк Британия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги: саноат, таълим ва молиявий хизматлар амалиёти
👉 https://kun.uz/kr/31445582
Kun.uz расмий канали
Кечиккан Ҳиндистондан унинг йўлидан бораётган Ўзбекистон учун сабоқлар
Дунёдаги энг ифлосланган 20 та шаҳардан 13 таси жойлашган, камида 140 миллион одам меъёрдан 10 баравар хавфли ҳаводан нафас олаётган, аҳолисининг ўпкаси чекмайдиган европаликникига қараганда 30 фоизга заифроқ ишлайдиган Ҳиндистон. Бу юртнинг ҳавоси ифлосланган шаҳарларида бўлиб қайтган Kun.uz мухбири тез орада ўз ўрганишлари хулосаларини тақдим қилади.
Тўлиқ кўрсатувни 24 феврал, шанба куни соат 16:00 да Kun.uz'нинг YouTube саҳифасида томоша қилинг.
Kun.uz расмий канали
Апартеид ва босқин даъволари: Ҳаагада Исроилга нисбатан янги суд иши очилди
Исроил томонидан Фаластин халқининг геноцид қилиниши бўйича айбловларни кўриб чиқаётган БМТ суди, ташкилот Бош Ассамблеяси киритган сўровга асосан, янги иш доирасидаги эшитувларни бошламоқда. Сўров – Исроилнинг 1967 йилдан буён Фаластин ҳудудлари, хусусан Шарқий Қуддусдаги ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатлари бўйича тавсия беришга қаратилган.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Газли газ сақлаш омборининг сиғими уч баробарга оширилади
Газли иншоотининг ҳажми 2025 йилга қадар 10 млрд кубга етказилади. Лойиҳанинг умумий қиймати – 557,4 млн доллар. Хорижий кредитор – Ҳонгконгда рўйхатдан ўтган “Daxon Нoldings Limited”.
👉 https://kun.uz/kr/75348463
Kun.uz расмий канали
Nest One ҳақида тарқатилган миш-миш рад этилди
Интернетда пайдо бўлган миш-мишга жавобан Алоқабанк бу бино қурилиши учун кредит ажратмагани, тадбиркор Мурод Назаров эса бу лойиҳа бўйича ҳеч қандай кредити йўқлигини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/kr/32287706
Kun.uz расмий канали
“Ташаббусли бюджет”да таклиф киритиш босқичи якунланди. Лойиҳада нималар ўзгарган?
2024 йилда “Ташаббусли бюджет”даги лойиҳаларга фуқаролар ўз номида нечта сим-картаси борлигидан қатъи назар фақат битта овоз бера олади. “Менинг йўлим” лойиҳаси “Ташаббусли бюджет”нинг биринчи мавсумига қўшиб ўтказилади. Қониқарсиз ишлаган пудратчилар қора рўйхатга тушади. Шу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров батафсил гапириб берди.
👉 https://kun.uz/kr/50138138
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда метан заправкаларга киритилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланмоқда
Энергетика вазирлиги маълум қилишича, бу маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
👉 https://kun.uz/kr/46893113
Kun.uz расмий канали
Саида Мирзиёева Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари раҳбариятлари билан учрашув ўтказди
Учрашувда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига оид 2024 йил учун белгиланган вазифалар муҳокама қилинган.
«Уларнинг бажарилишини тўлақонли таъминлаш мақсадида тегишли кўрсатмалар берилди. Жорий йил якунида амалий натижалар кутилмоқда», — дейилади хабарда.