Петербургда номаълум шахс ўзбекистонлик таксичини отиб ташлади
Жабрланувчи шифохонага ётқизилган, ҳозир шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда, беморнинг аҳволи ўта оғир.
👉 https://kun.uz/kr/32218613
Kun.uz расмий канали
Тошкент жаҳонда ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 1-ўринга чиқди
Бугун, 21 феврал куни Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунё шаҳарлари орасида 1-ўринга чиқди.
👉 https://kun.uz/kr/10484582
Kun.uz расмий канали
Фирибгарларнинг янги тузоғи: 3 кунда “права” тайёрлаб бериш схемаси
Интернетда фирибгарларнинг навбатдаги алдов хабари айланиб юрибди. Улар ҳайдовчилик гувоҳномаси 3-7 кун ичида тайёр бўлиши ва ҳамма ишлар “хамирдан қил суғургандай” осон бўлишига одамларни ишонтиряпти. Айримлар бу ёлғонга алданиб, пулларидан айрилган.
👉 https://kun.uz/kr/11265481
Kun.uz расмий канали
Янгиобод тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва унинг жиноий шеригига ҳукм ўқилди
Ер сотиш билан боғлиқ жиноятни содир қилган шахсларга жарима ва қамоқ жазоси тайинланди.
👉 https://kun.uz/kr/77808740
Kun.uz расмий канали
Пора олиш, фирибгарлик ва адолатсиз қарор чиқариш – терговга тортилган судялар қандай жиноятларни содир этгани айтилди
Олий судда ўтган тадбирда аввалроқ пора билан ушланиб, тергов натижаси номаълумлигича қолган судялар тақдири нима бўлгани ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари Олий суднинг икки нафар судяси ҳам аризаси асосида ишдан бўшатилгани маълум бўлди.
👉 https://kun.uz/kr/97021129
Kun.uz расмий канали
Мисрнинг ҲАМАСга эътирози, Бразилия президентига Исроилдан тақиқ ва эътирозларидан кечган Венгрия — кун дайжести
Дунёда содир бўлаётган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг мухтасар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестимизда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/kr/06718221
Kun.uz расмий канали
Таланган мактаблар. Ноқонуний олиб қўйилган ерларнинг 148 таси қайтарилди
Мактабларга тегишли ер участкаларининг ҳокимлар томонидан ноқонуний бериб юборилгани ёки ўзбошимчалик билан эгалланганига оид 280 та суд жараёнидан ҳозирча 148 тасида Мактаб вазирлиги ютиб чиққан. Вазирлик вакилининг Kun.uz'га маълум қилишича, мактаб ҳудудида 5 қаватли савдо маркази қурилган ҳолатлар ҳам бор.
👉 https://kun.uz/kr/87560493
Kun.uz расмий канали
Маиший техника импортида янги талаб. Энергосамарадорлик тестлари кўп вақт ва харажат талаб қиляпти
Ўзбекистонга олиб кириладиган совуткич, музлаткич ва кондиционерлар энергосамарадорлик бўйича синовдан ўтказила бошланди. Бу синовни фақат битта корхона ўтказаётгани учун товарлар божхона омборида узоқ қолиб кетяпти, натижада омборда сақлаш харажатлари ошяпти. Қолаверса, синовнинг ўзи учун ҳам тўлов қилиш керак. Kun.uz бу борада суриштирув олиб борди.
👉 https://kun.uz/kr/71210955
Kun.uz расмий канали
“Хорижда грант асосида ўқиш имкониятлари кўпчилик ўйлаганидан кўпроқ” — Ню-Йоркдаги ўзбек докторант
Замонавий дунёнинг ҳозирги қулайликларини яратишда кимё муҳандисларининг ўрни жуда катта, дейди АҚШда докторантурада таҳсил олаётган Сарвар Толипов. Тадқиқотчи қуёш энергиясидан биоёқилғи олиш устида ишлаяпти. Унинг айтишича, узоқ истиқболда электромобиллар учун литий батареялари муаммоси пайдо бўлиши мумкин.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Купянск йўналишига борган Зеленский ва фронт яқинидаги кўнгиллилар. Уруш суратлари
Урушнинг 726-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/kr/88273019
Kun.uz расмий канали
«Болаларимни ўқитиш учун мардикорлик қилганман» — ота
Боғдод тумани Боғишамол қишлоғида оддий оиланинг икки фарзанди Фарғона шаҳридаги президент мактабига ўқишга кирган. Тўнғич ўғли таълим даргоҳини тамомлаб, Туркия техника университети талабасига айланди. Жонкуяр ота-она фарзандлари камоли учун тинмай меҳнат қилишади. Ота ўзгаларнинг уйида ишлаб топган пулини ўғилларининг билим олишига сарфлайди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Фото: Тошкентда қиш нафаси
Бир неча кундирки, Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларини оппоқ қор қоплаб турибди. Kun.uz фотомухбири Нуриддин Нурсаидов бугун тонгда пойтахтдаги қиш манзаралари: шаҳар аҳолиси, жамоат транспорти, кўчалар ва Чорсу бозоридаги қорли лаҳзалардан фотожамланма тайёрлади.
👉 https://kun.uz/kr/30362938
Kun.uz расмий канали
“Оқлансамгина адолат тикланган бўлади” - Сардор Кариев
“Док-1 Макс” иши бўйича судланувчиларга сўнгги сўз берилди. Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев ўз сўзида ўзига нисбатан адолат қилинмаганини, айбловлар асоссиз ва туҳмат эканини, оқлов эълон қилинсагина адолат тикланишини гапирди. Судлов ҳайъати иш бўйича ҳукм чиқариш учун маслаҳатга кирди.
📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Ўзбекистонда «ижтимоий карта» жорий қилинади
Ушбу карта барча турдаги нафақа ва ижтимоий ёрдамларни ўзида бирлаштиради. У орқали транспорт ва коммунал соҳалардаги имтиёзлардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
👉 https://kun.uz/kr/65429707
Kun.uz расмий канали
Қозоғистоннинг бир нечта вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли дарслар онлайн тарзда ўтилади
Қўшни давлатнинг кўплаб вилоятларида кучли шамол эсиб, қор бўронлари содир бўлмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/06685801
Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияда бўлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 21 феврал куни “Келажак ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.
👉 https://kun.uz/kr/37221178
Kun.uz расмий канали
Блогер Аброр Абдуазимов озодликка чиқди
Kun.uz манбасига кўра, блогерга тайинланган 15 сутка қамоқ жазоси тафтиш тартибида қайта кўрилиб, тайинланган жазо ўзгартирилган ва у озодликка чиқарилган.
👉 https://kun.uz/kr/93264516
Kun.uz расмий канали
2023 йилда фарзандининг таълимига масъулиятсизлик қилган 12 мингдан зиёд ота-она жаримага тортилган
6 миллион ўқувчидан 14 минг нафардан зиёди муттасил равишда дарсга келмаётгани аниқланган. Уларнинг 9 мингдан ортиғи таълимга қайтарилган. 5 минг нафар ўқувчи бўйича ҳам ўрганиш ишлари олиб бориляпти.
👉 https://kun.uz/kr/65992764
Kun.uz расмий канали
АҚШ БМТнинг Ғазодаги сулҳ ҳақидаги резолюциясига яна вето қўйди
Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо секторида зудлик билан оташкесимга эришишни талаб қилувчи яна бир резолюциясига вето қўйди. Вашингтон таъкидлашича, ҳужжатнинг қабул қилиниши «барқарор тинчликка эришишга имкон бермайди».
👉 https://kun.uz/kr/92963283
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон Россиядан газ импортини ошириш учун 500 млн доллар ажратмоқчи
Ўзбекистон ҳукумати Россиядан газ импорт қилиш тизимини модернизация қилиш учун 500 млн доллар ажратишни режалаштирмоқда. Мақсад – кунлик табиий газ қабул қилиш ҳажмини 9 млн куб метрдан 32 млн куб метргача ошириш.
👉 https://kun.uz/kr/89421595
Kun.uz расмий канали
Бухоро вилояти прокурори ўзгарди
Сўнгги уч йил давомида Бухоро вилояти прокурори бўлган Маҳмуд Истамов ишдан кетган. Бу Когон тумани прокурори катта миқдордаги пора билан қўлга тушиши ортидан бўлмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/46800533
Kun.uz расмий канали
1 йилда 2 тадан кўп автомобил сотган фуқаролар учун солиқ жорий этилиши мумкин
Бу чора олибсотарларнинг яширин даромадларини солиққа тортишга қаратилган. Шунга ўхшаш тартиб анчадан буён уй-жой олди-сотдисида амал қилиб келади.
👉 https://kun.uz/kr/30899464
Kun.uz расмий канали
“Ўз манфаати йўлида отасини ҳам ботқоққа ботирадиган фарзандлар бор экан” – терговчи ҳикояси
Юнусобод туманида уч йигит савдо дўконига ўғирликка тушган. Сўроқ пайтида улардан бири жиноятни у эмас, дадаси қилганини, дастлабки кўрсатмасида дадаси қамалиб кетмаслиги учун барча айбни бўйнига олганини таъкидлайди. Аммо терговчининг зийраклиги сабаб иш очилган ва ҳақиқий айбдорлар жазосини олган.
👉 https://kun.uz/kr/25736796
Kun.uz расмий канали
Солиқдан тушган маблағлар нималарга сарфланади?
Ҳурматли тадбиркорлар, ўз вақтида тўланмаган солиқ қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Ушбу ролик орқали бу саволларга ўзингиз учун жавоб топасиз.
Реклама
«Бу бир аскарнинг бошқасига қарши уруши эмас». Бразилия президенти Ғазодаги воқеаларни ҳолокостга тенглаштирди
Бразилия президенти Лула да Силва Исроилни Ғазода геноцид амалга оширишда айблагаб, бўлаётган ишларни Адолф Ҳитлернинг яҳудийларни қириб ташлаш учун қилган ҳаракатларига қиёслади. Исроил ТИВ уни персона нон грата деб эълон қилди, Бразилия эса Исроилдаги элчисини маслаҳатлашув учун чақириб олди.
👉 https://kun.uz/kr/08684778
Kun.uz расмий канали
Хонадонлар ойига 6,3 млн сўмдан!
Xon Saroy'нинг «Оrzular» лойиҳасидан бошланғич тўловни амалга ошириб 2 хонали хонадон харид қилинг ва қолган қисмини ойига 6.3 млн сўмдан тўлаб боринг.
Лойиҳа ҳудудида:
🔹Хавфсиз болалар майдончаси
🔹Хусусий боғча ва мактаб
🔹Автотураргоҳлар
🔹24/7 кузатув камералари жойлашади.
Бот орқали боғланиш
Батафсил маълумот учун:
☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00
🌐 xonsaroy.uz
Реклама
Олмалиқдаги цехда том қулаши оқибатида 4 ҳиндистонлик ҳалок бўлди
Enter Engineering'нинг металл тайёрлаш цехида вақтинчалик қурилманинг томи қор ва шамолга бардош беролмай қулаб тушган. Оқибатда 32 нафар ишчи (барчаси Ҳиндистон фуқаролари) жабрланган, улардан 4 нафари воқеа жойида вафот этган.
👉 https://kun.uz/kr/85711523
Kun.uz расмий канали
Тошкентда 2 та электробус ва «Кобалт» иштирокида ЙТҲ юз берди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида YUTONG русумли электробус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
👉 https://kun.uz/kr/54238920
Kun.uz расмий канали
Тошкентда қиш
Синоптиклар хабарига кўра, совуқ ҳаво жорий ҳафта сўнгига қадар сақланиб қолади.
Kun.uz расмий канали
Президент ҳудуд раҳбарлари муҳтож оилалар билан манзилли ишламаётганини танқид қилди
«Одамлар ташвишининг ичига кирмаган, ўзидан ўтказмаган эски тизим» тубдан ўзгариши кераклиги таъкидланди.
👉 https://kun.uz/kr/33648874
Kun.uz расмий канали