Қулай нархларда замонавий хонадон эгасига айланинг!!!
Эндиликда “Modern Sergeli” мажмуасида хонадонларга эга бўлиш янада осонлашди. 10 мартга қадар хонадонларни (100% тўловда) 1м² учун 8 715 000 сўмдан харид қилинг!
🔹 1+1 хона - 35м² ва 50м²;
🔹 2 хона - 58м² ва 72м²;
🔹 3 хона - 87м² ,91м² 102м²;
🔹 4 хона 117м².
Мажмуа афзалликлари:
🔸950 та автомобиль учун ерости автотураргоҳи;
🔸Ҳар бир подъездда 2 тадан лифт;
🔸1,5 га экобоғ;
🔸Болалар боғчаси;
🔸24/7 қўриқлаш тизими.
☎️ +99871-203-77-79
📲 @Modern_Sergeli_49
Реклама
Нетаняҳу: Исроил Рафаҳда қуруқликдаги операциядан воз кечмайди
Исроил Ғазо сектори жанубида Рафаҳга қарши ҲАМАС кучларини йўқ қилиш учун ҳужумга тайёрланмоқда. Бу шаҳарда кўплаб фаластинлик қочқинлар тўпланган. Исроилнинг режалари дунё етакчиларини хавотирга солди.
👉 https://kun.uz/kr/50971144
Kun.uz расмий канали
Дунёдаги барча урушлар муҳокамаси. Мюнхенда хавфсизлик конференцияси қандай ўтди?
Мюнхенда хавфсизлик бўйича 60-халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу хавфсизлик мавзусида дунёдаги энг йирик форум ҳисобланади. Унда 180 давлат вакиллари, хусусан, 50 нафар давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди.
👉 https://kun.uz/kr/24909788
Kun.uz расмий канали
“Оила қурганимизни уйдагиларимиз билмасди” – Грин карта учун қалбаки тўй қилган 2 ёш ҳикояси
Жўмардга 2020 йил грин карта лотереяси чиқади. Бироқ у молиявий сабабдан визага ҳужжат топширолмай юради. Буни эшитган Дилноза ўзидан 7 ёш кичик Жўмардга “ҳомийлик” қилишини айтиб, эвазига Америкага етиб олиш учун сохта “загс”дан ўтишни таклиф қилади. Оилалар элчихонани ишонтириш учун қалбаки тўй ҳам қилишади.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Қуёшдаги қўрқинчли чақнаш, Дубайда учар такси ва iPhone 16’нинг бешта модели – ҳафта технодайжести
Kun.uz якунланаётган ҳафтадаги технология ва илм-фанга оид энг қизиқарли хабарларни жамлади.
👉 https://kun.uz/kr/26969997
Kun.uz расмий канали
Авдийивка учун жанг. Россия армияси шаҳарни эгаллаши арафасидаги сўнгги кунлар
Урушнинг 724-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/kr/42984724
Kun.uz расмий канали
«Путин эгалланган ҳудудларни сақлаб қолиш шарти билан музокараларга тайёрлигини билдиряпти» — Камолиддин Раббимов
Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов Путин Россиянинг урушда тўлиқ ғалабага эриша олмаганидан ва ўз мақсадларига етиша олмаганидан маълум даражада афсусланиши, Россия иқтисодиёти ва миллий хавфсизлиги катта зарар кўргани ва бу жароҳатларнинг тузалиши учун узоқ йиллар керак бўлишини таъкидлади. Сайфиддин Жўраев эса Россия глобал миқёсда изоляция қилингани ҳақидаги гапларга қўшилмаслигини айтиб, Хитой каби давлатлар билан савдо ва сиёсий алоқаларини кенгайтириш йўлларини топаётганини қайд этди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Марказий банк интернетда тарқалган 400 минг сўмлик банкнотлар фейк эканини маълум қилди
Регуляторнинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 400 000 сўм номиналдаги банкнотлар ҳеч қандай қонуний асосларга эга эмас. Интернетда 100 000 сўмлик банкнотлар 400 000 рақамига ўзгартирилиб тарқатилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/94399878
Kun.uz расмий канали
Учқудуқда ўқувчилар киномобилда кино кўришга олиб борилди. Бу вақтда ҳаво қаттиқ совуқ бўлган
Kun.uz манбасига кўра, топшириқ Навоий вилояти ҳокимлигидан берилган. Томоша нархи болалар учун 10 минг сўм, катталар учун 20 минг сўм бўлган. Намойишлар бугун ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
👉 https://kun.uz/kr/37063782
Kun.uz расмий канали
Учта вилоятда 50 мингдан ошиқ истеъмолчи электр таъминотидан узилди
Бир кун олдин кучли шамол оқибатида Бухоро вилоятидаги 2 та юқори кучланишли электр узатиш тармоғида носозлик юзага келганди.
👉 https://kun.uz/kr/78727090
Kun.uz расмий канали
Доллар мустаҳкамланди, Bitcoin нархи яна оша бошлади – халқаро молия бозори шарҳи
Ҳафта мобайнида нефтнинг WTI маркаси 1,62 долларга, BRENT эса 1,31 долларга қимматлашди. Bitcoin ва Ethereum криптоларида ўсиш тенденцияси қайта фаоллашди ва 5 кунлик савдоларда мос равишда 8,31 фоиз ва 12,65 фоизга ўсишга эришди.
👉 https://kun.uz/kr/23693635
Kun.uz расмий канали
Жиззахда боғча тарбияланувчиси вафот этди
У қаровсиз қолиб, кўчага чиқиб кетгани айтилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/20083698
Kun.uz расмий канали
Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипедчини уриб юборди
Велосипедчи йўлнинг белгиланмаган қисмини кесиб ўтаётган бўлган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/98580342
Kun.uz расмий канали
Москванинг норозилиги, дарс қолдирган 1 млн ўқувчи ва $200 минг сўраган прокурор — ҳафта дайжести
Бухорода туман прокурори 90 минг доллар пора билан ушланди, президент жиноятнинг айрим тафсилотларини очиқлади. Мактабларда кунига 1 миллионгача ўқувчи дарсга келмаётгани маълум бўлди, уларнинг ота-оналари билан Миллий гвардия шуғуллана бошлади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўзбек элчисини чақириб, норозилик билдирди. Ўтган ҳафтанинг шу ва бошқа муҳим хабарлари – Kun.uz дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
“Ўзбек тилига эҳтиёж кўпайса, табиийки, мулоқот тилига айланади” — Ҳамид Содиқ
Жамиятда ўзбек тилини ўрганишга табиий эҳтиёж уйғотиш вазифасини фақат давлатга ишониш тўғри бўлмайди, давлатнинг бюрократияси катта, ҳаракатланиши қийин. Шу сабабли жамият ҳаракатчан бўлиши керак. Тадбиркорлар ҳам фақат моддий томонни эмас, маданий томонларни ҳам ўйлаб, шу жараёнга кириб келадиган даври келди, дейди сиёсий таҳлилчи.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тоифалари белгиланиши мумкин
Янги қонун лойиҳасида зўравонликдан жабрланувчи, шунингдек ўзларига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тоифалари (етим, назоратсиз, ақлий ривожланишда нуқсони бор, тиланчилик билан шуғулланаётган болалар) кўзда тутилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/73481133
Kun.uz расмий канали
Москванинг норозилиги, дарс қолдирган 1 млн ўқувчи ва $200 минг сўраган прокурор — ҳафта дайжести
Бухорода туман прокурори 90 минг доллар пора билан ушланди, президент жиноятнинг айрим тафсилотларини очиқлади. Мактабларда кунига 1 миллионгача ўқувчи дарсга келмаётгани маълум бўлди, уларнинг ота-оналари билан Миллий гвардия шуғуллана бошлади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўзбек элчисини чақириб, норозилик билдирди. Ўтган ҳафтанинг шу ва бошқа муҳим хабарлари – Kun.uz дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Қайси ҳудуд аҳолисида енгил автомобиллар сони кўплиги маълум қилинди
2024 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 3 млн 759 минг 45 тани ташкил этади.
👉 https://kun.uz/kr/13152144
Kun.uz расмий канали
АҚШда рекорд ўрнатиш учун ҳавога учирилган 1,5 миллионта шар – Кливленддаги экологик фалокат қандай содир бўлганди?
1986 йилда АҚШдаги шаҳарларнинг бирида шарлар фестивали ўтказилади. Унда ташкилотчилар Гиннесснинг рекордлар китобига кириш учун ҳавога 1,5 миллионта шар учирмоқчи бўлишади. Охир-оқибат бу иш кўплаб ЙТҲларга, парвозларнинг тўхтаб қолишига ва шаҳар ҳамда унинг атрофи бўйлаб жиддий экологик фалокат содир бўлишига олиб келади.
👉 https://kun.uz/kr/00465760
Kun.uz расмий канали
“Ўзбекхон даврида ўзбек деган ном шуҳрат топди” – эксперт
Ўзининг ташқи кўриниши, ислоҳотчилиги, адолати ва мардлиги билан танилган улуғ ҳукмдорлардан бири Ўзбекхон ҳақида кўпчилигимиз билмаймиз. 1312–1342-йилларда Олтин Ўрдада ҳукумронлик қилган хон ўша давр тарихчилари томонидан дунёнинг етти буюк ҳукмдоридан бири деб таъриф берилган. Бугун биз шу ҳақида тарихчи Ғайбулла Бобоёров ва қирғизистонлик ёзувчи Маҳмуджон Қозоқбоев билан суҳбатлашдик.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Меҳнат миграцияси: диверсификация суръати каррасига ошиши керак
Ўзбекистон четга меҳнат муҳожирларини йўллаш бўйича етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Асосий йўналиш – Россия, лекин у ердаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви ва мигрантлар учун талабларни қаттиқлаштириш ҳақидаги чақирувлар меҳнат миграцияси йўналишларини диверсификация қилишни тақозо этяпти.
👉 https://kun.uz/kr/99195117
Kun.uz расмий канали
«Барса»ни ноодатий пеналти қутқарди, Мбаппе жокер ролида. Европада кун ўйинлари
Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/kr/30855621
Kun.uz расмий канали
Фақат Тожмаҳал эмас: Ҳиндистонда Бобурийлар қурган обидалардан репортаж
Ҳиндистон деганда хаёлимизда бирдан Тожмаҳал гавдаланади. Лекин ўзининг уч асрдан ортиқ ҳукмронлиги даврида Бобурийлар ҳатто бугунги даврда ҳам Ҳиндистон бюджетига ҳар йили миллионлаб даромад келтираётган юзлаб обидалар қолдирган. Kun.uz мухбири Бобурийларга оид оммага маълум ва номаълум манзилларда бўлиб, сулоладан қолган маданий мерос ҳақидаги қизиқарли маълумотларни улашади.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
«Сити» очко йўқотди, «Арсенал»да яна 5 та гол. АПЛда кун ўйинлари
Шанба оқшомида Англия чемпионатида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/kr/63620168
Kun.uz расмий канали
Барча метан заправкалар фаолиятига чеклов киритилмоқда
Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсад қилинган. Республикадаги барча бензин «заправка»ларга автобензин маҳсулотлари қўшимча миқдорларда етказиб берилади.
👉 https://kun.uz/kr/68279506
Kun.uz расмий канали
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли қор ёғишидан огоҳлантирди
18 феврал кунги қор бир неча соат давом этиши кутилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/43557090
Kun.uz расмий канали
ФВВ аҳолини томдан тушиши мумкин бўлган қор ва музлардан эҳтиёт бўлишга чақирди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини қорли ва совуқ кунларда кўчада эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга, бинолар томидан тушиши мумкин бўлган қор ва музлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.
👉 https://kun.uz/kr/98578632
Kun.uz расмий канали
Бухоро вилоятида барча АГТКШ фаолияти вақтинча тўхтатилади
Бунга сабаб сифатида совуқ ҳаво, кучли ёмғир ва шамол оқибатида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келиб, газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида узилишлар рўй бераётгани кўрсатилган.
👉 https://kun.uz/kr/73981374
Kun.uz расмий канали
“Амир Баҳодир Ялангтўш” тарихий филмининг трейлери эълон қилинди
Ўзбек киноижодкорлари Самарқанд амири, атоқли саркарда, Регистон бунёдкори Амир Баҳодир Ялангтўшга бағишланган тарихий бадиий филм ишлади. Филм премьераси Наврўз байрами арафасига режа қилинган.
👉 https://kun.uz/kr/79263438
Kun.uz расмий канали
Tashkent Indexʼда 6 та автомобилга шикаст етгани маълум қилинди
Расмий маълумотга кўра, 50 метрлик соябон қулаб тушган ва унинг остида бўлган 35 та машинадан 6 тасининг капот, том ёки бампер қисмига зарар етган.
👉 https://kun.uz/kr/14955187
Kun.uz расмий канали