“Қонун лойиҳаси ҳеч қандай давлатга қарши қаратилган эмас” – Ўзбекистон Россияга қарши молиявий санкцияларга қўшилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўра, иқтисодий санкциялар билан боғлиқ қонун лойиҳасида кўзда тутилган тартиблар дунёнинг деярли барча мамлакатларида мавжуд. Унинг мақсади миллий молия ташкилотларининг ўзларига нисбатан иккиламчи санкциялар қўлланишига йўл қўймаслик билан боғлиқ.
👉 https://kun.uz/kr/37088150
Kun.uz расмий канали
Алексей Навалний қамоқхонада вафот этди
Унинг ўлимига тромб кўчиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/39362977
Kun.uz расмий канали
«Ўзи курашчи бўлиб, ходими ўғри бўлса, дардимизни кимга айтайлик?» — президент Когонда пора билан қўлга тушган прокурор ҳақида тўхталди
Президент бу масалада бош прокурорга топшириқ берди.
👉 https://kun.uz/kr/48640781
Kun.uz расмий канали
«Номзодлар учун асосий талаб – тил билиш» — президент хориждан ўзбекистонлик ишчиларга буюртма борлиги ҳақида
Хориждаги иш берувчилар талаби асосида Андижон вилоятида 5 минг ёшларни давлат ва хусусий марказларда касб ва тилга ўқитиш, минг нафар ўрта тиббиёт ходимини Германияга мақсадли тайёрлаш ишлари амалга оширилади.
👉 https://kun.uz/kr/24421462
Kun.uz расмий канали
5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди
Киритилган ўзгаришлар интеллектуал мулк, реклама ва дори воситалари бўйича қонунчиликни қамраб олади.
👉 https://kun.uz/kr/19445264
Kun.uz расмий канали
Реалликка кўчмаган афсона – сув билан ҳаракатланадиган машина ихтирочиси қотиллик қурбони бўлганми?
Сув билан ҳаракатланадиган автомобиллар кўпчилик учун ҳақиқатдан узоқ туюлиши мумкин. Лекин бундай ихтиро устида 20-асрдаёқ ақшлик ихтирочи Стенли Мейер иш олиб борган ва унинг заҳарланиши оқибатида ишлар чала қолиб кетади.
👉 https://kun.uz/kr/53403575
Kun.uz расмий канали
Қозоғистонда йўлда қолиб кетган 27 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди
Остонадан Россиянинг Челябинск шаҳрига қараб кетаётган автобус Ақмола вилояти ҳудудида бузилиб қолган. Расмий маълумотларга кўра, уловдан 27 нафар ўзбекистонлик ва 33 нафар тожикистонлик фуқаро эвакуация қилинган. Қутқарилганларнинг 17 нафари – болалар. Аввалроқ Қозоғистондаги ватандошларга об-ҳаво шароити сабабли узоқ масофали йўлларга машинада чиқмаслик сўралган эди.
👉 https://kun.uz/kr/50666394
Kun.uz расмий канали
«Мирзиёевнинг табиатни сақлаш бўйича ташаббуслари ва қарорларини қўллаб-қувватлаймиз» – Валерия Ҳикки
Айни кунларда Самарқанд шаҳрида БМТнинг ёввойи ҳайвон турларининг кўчиб юришини сақлаш бўйича Конвенция (CMS COP14) иштирокчилари Конференциясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Жаҳон банкининг атроф-муҳит, табиий ресурслар ва яшил иқтисодиёт бўйича глобал директори Валерия Ҳикки Ўзбекистон ҳукуматининг бу борада олиб бораётган ишларини ижобий баҳолади.
👉 https://kun.uz/kr/45954455
Kun.uz расмий канали
«Омма суюклиси» ўрнига «қассоб»: Украинада бош қўмондон нега алмаштирилди ва оқибатлар қандай бўлади?
Нега Украинанинг янги бош қўмондонини танқидчилар «қассоб» деб аташади? Сирский ва Залужнийнинг қандай фарқи бор? Икки йиллик уруш даврида улардан қай бири муваффақиятлироқ бўлган?
👉 https://kun.uz/kr/36167086
Kun.uz расмий канали
Матнга қараб ростакам видео ясаб берадиган Sora нейротармоғи ишлаб чиқарилди
ChatGPT ва Dall-e каби нейротармоқларни яратган OpenAI нинг янги сунъий интеллекти билан энди бемалол кино ҳам ишласа бўлади.
👉 https://kun.uz/kr/43640179
Kun.uz расмий канали
Украин армияси Авдийивкани бой беришга яқин. Бу қандай оқибатларга эга?
Рус қўшини Украина қуролли кучлари қаршилигини синдиришга қандай эришди?
👉 https://kun.uz/kr/89526342
Kun.uz расмий канали
Ниятидан қайтмаётган ҳусийчилар, Россиянинг янги ракетаси ва ёшларга танбеҳ берган Лукашенко — кун дайжести
Дунёда содир бўлаётган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг мухтасар шарҳи билан одатдагидек кундалигимизда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/kr/52309159
Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев Марҳамат туманига борди
Президент Андижон вилояти Марҳамат туманидаги шахмат мактаби ва кутубхонада бўлди.
👉 https://kun.uz/57908056
Kun.uz расмий канали
Андижонда 1,7 миллиард долларлик янги лойиҳалар шакллантирилган
Президент Андижон вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
👉 https://kun.uz/40054935
Kun.uz расмий канали
“Ўзбекистонда 13 феврал куни қарийб 1 млн ўқувчи мактабга бормаган” — вазирлик расмийси
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бошқарма бошлиғи Азамат Камолов маълумотига кўра, дарсларга келмаган қарийб 1 млн ўқувчининг 800 мингдан ортиғи сабабли, салкам 95 минги эса мактабга сабабсиз равишда бормаган. Таъкидланишича, эндиликда бу болалар билан Миллий гвардия ходимлари ишлаб, уларни мактабга қайтариш чорасини кўради.
👉 https://kun.uz/76699394
Kun.uz расмий канали
Белгород ўққа тутилиши оқибатлари ва танк заводига борган Путин. Уруш суратлари
Урушнинг 722-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/kr/01190452
Kun.uz расмий канали
Centrum Air авиакомпанияси туризм соҳасидаги янги лойиҳаси - Centrum Holidays'ни эълон қилди
Centrum Holidays ўзининг инновацион бизнес модели орқали турпакетларнинг нархини пасайтириб, шу билан бирга хизмат сифатининг юқори стандартларини сақлаб қолмоқда.
Компания энди 5 кунлик "Dubay Fix" турпакетини фақатгина 6,1 миллион сўм нархда таклиф этаётганини маълум қилди.
Centrum Holidays — ўзинг танла!
www.centrum-holidays.com
Реклама
Россия армияси Авдийивка шаҳрига кириш қисмини эгаллади
АҚШ расмийлари Донецк яқинидаги Авдийивка Россия назоратига ўтаётганидан хавотир билдирган. Шаҳарга кириш қисмида РФ байроғи ўрнатилган, Украина қуролли кучлари бўлинмалари қисман олиб чиқилмоқда.
👉https://kun.uz/kr/51602711
Kun.uz расмий канали
Сирдарёда аниқланган 108 минг қутидан ортиқ ноқонуний тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди
Божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сирдарё вилоятидаги хонадонлардан бирида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 108 138 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.
👉 https://kun.uz/kr/55330966
Kun.uz расмий канали
Наманганда давлат хизматлари маркази ходими 1000 доллар олганда ушланди - манба
У фуқарога турар-жой сотиб олиш учун яқин танишлари орқали пул эвазига субсидия олиб бермоқчи бўлган. Манбага кўра, ходим собиқ судянинг ўғли бўлган.
👉 https://kun.uz/kr/63933974
Kun.uz расмий канали
Ҳақиқий чегирмалар акцияси
Муддатли тўлов учун комиссияни 2 баробар арзонлаштирдик.
Энди Сиз барча маҳсулотларни ҳақиқатда арзон нархда харид қилишингиз мумкин.
Шошилинг! Акция 16-21 феврал кунлари Diskont дўконларининг барча филиалларида бўлиб ўтади.
📲 +998712077788
Телеграм | Instagram
Реклама
2023 йилда Амударё сувидан қайси давлат кўпроқ фойдалангани маълум қилинди
Ўтган йили Афғонистонни ҳисобга олмаганда учта мамлакат Амударёдан тахминан 47,58 км куб сув олган.
👉 https://kun.uz/kr/15843674
Kun.uz расмий канали
Япония энди дунёдаги учинчи йирик иқтисодиёт эмас
Германия уни қувиб ўтишга эришди, етакчилик Қўшма Штатларга тегишли, иккинчи ўринда – Хитой.
👉 https://kun.uz/kr/36346067
Kun.uz расмий канали
"Electronic Autonomous Solutions" компанияси 2024 йилнинг 4-8 февраль кунлари Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган World Defense Show 2024 Халқаро мудофаа кўргазмасида иштирок этди
👉 https://kun.uz/kr/25357646
Реклама
Миллий ғурур ва тилимиз қадрини кўтариш учун нималар қилишимиз керак?
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, журналист Шерзодхон Қудратхўжанинг Ўзбекистонда туғилиб ўсиб, шу юртда яшаётганига қарамай давлат тилини билмайдиган ватандошларимиз ҳақидаги фикрлари Россиянинг эътирозига сабаб бўлди. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилган.
Kun.uz бу воқеа ва унинг атрофидаги вазиятлар ҳақида сўз юритиш учун сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Ҳамид Содиқни таклиф этди.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Қирғизистон президенти 20 миллион долларлик мулкини қонунийлаштирди
Садир Жапаров илгари бошқалар номида бўлган мулкларини ўз номига расмийлаштирганини ва бу билан ўрнак кўрсатишини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/kr/23189422
Kun.uz расмий канали
Агар Байден сайловда ғалаба қозонса, Россия учун яхши бўлади — Путин
Аммо биз Америка халқи ишонч билдирган ҳар қандай раҳбар билан ҳамкорлик қиламиз, деди Путин.
👉 https://kun.uz/37231908
Kun.uz расмий канали
“Ўзини назоратчидек тутган ходимлар ҳам бўлди” – Миллий гвардиянинг мактаб ишига аралашуви ҳақида
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходими Азамат Камоловнинг айтишича, айнан давомат масаласида мактаб ҳудудига Миллий гвардия ходимларининг кириши мумкин эмас, бундан кейин бу ваколат фақат инспектор-психологларда бўлади. Аммо уларнинг таълим жараёнига аралашиши кўзда тутилмаган. Масъул Kun.uzʼга берган интервюсида бир ҳафта ичида инспектор-психологларнинг фаолияти тартибга солинишини, меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилишини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/89547572
Kun.uz расмий канали
Фарғонада дарахт кесилиши ортидан келиб чиққан жанжалда аёл киши ўлдирилди
Эркак томонидан тош билан урилган аёл оғир тан жароҳати олган ва шифохонада вафот этган.
👉 https://kun.uz/79232671
Kun.uz расмий канали
“Болаларни заҳарлаган дориларга гувоҳнома Кариев тайинлангунига қадар олинган бўлган” – адвокатлар
“Док-1 Макс” иши бўйича суд музокаралари давом этмоқда. 14 феврал куни бўлиб ўтган суд мажлисида Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариевнинг адвокатлари нутқи тингланди. Улар терговда Кариевга қўйилган айбловлар судда ўз исботини топмаганини айтмоқда.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ