Белгород яна ўққа тутилди. Қурбонлар бор
Россия ҳудудига зарба оқибатида савдо маркази ва турар жойлар шикастланган.
📸 👉 https://kun.uz/39955207
Kun.uz расмий канали
Украин жангчилари Россия юришини тўхтатишга уринмоқда ва РФ армияси яна Купянскни эгаллашига қўймаяпти. Украин механиклари эса зарбага учраган танк ва гаубицаларни таъмирламоқда
Урушнинг 721-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/97681668
Kun.uz расмий канали
Совуқ тушганда метан заправкалар иш жадвалига ўзгартиришлар киритилиши мумкин
«Ҳудудгазтаъминот» кейинги кунларда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилаётгани муносабати билан аҳолини тежамкорликка чақирди, ҳайдовчилардан автомобилларини ёнилғи билан тўлдириб олишни сўради.
👉 https://kun.uz/67391593
Kun.uz расмий канали
Антикоррупция агентлиги ходимлари 2023 йилда қандай совғалар олгани маълум қилинди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари томонидан 2023 йилда хизмат сафарлари, халқаро ва расмий тадбирларда жами 33,7 млн сўмлик 26 та ҳадя олинган. Қиймати 4 БҲМдан ортиқ совғалар кирим қилиниб, агентлик музейига қўйилган.
👉 https://kun.uz/92523430
Kun.uz расмий канали
ДХХ боласини сотмоқчи бўлган тўрт аёлни тезкор тадбирда қўлга олди
Гулистон шаҳрида 15 кунлик ўғлини 40 минг долларга, Термиз туманида 20 кунлик қизини 25 млн сўмга, Тошкент шаҳрида 6 ёшли ўғлини 3 минг долларга ҳамда Наманган шаҳрида 10 ёшли боласини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёллар ушланди.
👉 https://kun.uz/24514208
Kun.uz расмий канали
Энди тадбиркорларга имтиёз беришда уларнинг рейтингига қараладими?
Барқарорлик рейтингига доир семинарда ССП раиси тадбиркорларга барча имтиёзлар, аввалдан амалда бўлганлари ҳам рейтинг асосида берилишини айтди. Солиқ қўмитасининг Kun.uz'га маълум қилишича, субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим қилишнинг янгиланган тартиби ишлаб чиқилгунча тадбиркорлар шу вақтгача берилган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиб туради.
👉 https://kun.uz/85106691
Kun.uz расмий канали
Исроил-ҲАМАС музокаралари: АҚШ жараён тўғри йўналишда кетаётганини айтди
Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида ҲАМАС ва Исроил вакиллари ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича воситачилар орқали музокаралар давом этмоқда.
👉 https://kun.uz/88882919
Kun.uz расмий канали
Марказий банк: 2024 йилда трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6-8 фоиз атрофида ўсади
Марказий банк прогнозларига кўра, жорий йилда олтиннинг ўртача нархи 1 унцияси учун 2 минг доллар атрофида шаклланиши мумкин. Қатъий пул-кредит сиёсати билан биргаликда нисбатан барқарор шаклланган рубл курси инфляцияни биринчи ярим йилликда мувозанатда бўлишига хизмат қилади. Асосий ташқи хатар – Хитой иқтисодиёти ўсишининг секинлашиши.
👉 https://kun.uz/23841320
Kun.uz расмий канали
Нетаняҳуга «яшил чироқ», чўктирилган Россия кемаси ва Трампнинг мигрантлар учун таҳдидли ваъдалари — кун дайжести
Дунёда содир бўлаётган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг мухтасар шарҳи билан одатдагидек кундалигимизда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/00859493
Kun.uz расмий канали
Фақат Тожмаҳал эмас: Ҳиндистонда Бобурийлар қурган обидалардан репортаж
Ҳиндистон деганда хаёлимизда бирдан Тожмаҳал гавдаланади. Лекин ўзининг уч асрдан ортиқ ҳукмронлиги даврида Бобурийлар ҳатто бугунги даврда ҳам Ҳиндистон бюджетига ҳар йили миллионлаб даромад келтираётган юзлаб обидалар қолдирган. Kun.uz мухбири Бобурийларга оид оммага маълум ва номаълум манзилларда бўлиб, сулоладан қолган маданий мерос ҳақидаги қизиқарли маълумотларни улашади.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Зомин тоғларида адашиб қолган уч киши қутқарилди
Тошкент шаҳридан Зомин туманига саёҳатга борган уч киши тоғнинг юқори чўққисига чиқиб, қоронғи тушгани сабабли қайтиш йўлини топа олмай қолишган.
👉 https://kun.uz/14622967
Kun.uz расмий канали
Украинликлар Қора денгизда русларнинг яна бир кемасини чўктирганини айтмоқда. Бу ҳақда нималар маълум?
Украина қуролли кучлари Бош штаби 14 феврал тонгида Қора денгизда Россиянинг «Цезар Куников» катта десант кемасига ҳужум қилингани тасдиқланган баёнот эълон қилди. Россия мудофаа вазирлиги ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган, Кремлдагилар изоҳ беришдан бош тортган. Z-блогерлар Қора денгиз флоти раҳбариятини айбламоқда.
📹 👉 https://kun.uz/13756608
Kun.uz расмий канали
Харкивда дарёга оқиб кетган нефт ва Авдийивкадаги ҳимоячилар. Уруш суратлари
Урушнинг 720-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/08141998
Kun.uz расмий канали
“Ота-оналар фарзандини кимдан ҳимоя қилишни билиши керак” — педофилия қурбонининг ҳикояси
Ёш болангизни дуч келган одамга ишониб топширишга мойилмисиз? Kun.uz'нинг “Ниқоб” лойиҳаси илк сони бу ҳақда ўйлаб кўришга ундайди. Аноним видеоҳикояда 10 ёшида педофил ҳамласига дучор бўлган, кейин эса умри давомида ўша кунни ёдидан чиқаролмай, руҳий жароҳатни енгиш учун унинг асоратлари билан курашиб келаётган кишининг кечинмалари билан танишасиз.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Россия нашрлари украинлар полигонига зарба берилгани, ўнлаб ва ҳатто юзлаб ҳарбийлар ҳалок бўлганини хабар қилди
Телеграм-каналлар дастлаб 2023 йилги видеони зарба жойида олинган видео сифатида тарқатишди, кейин янги видео ҳам пайдо бўлди. Украина ҚК бу хабарларни Россиянинг «ўзининг катта миқдордаги йўқотишларидан эътиборни чалғитишга қаратилган» дезинформацияси деб атади.
👉 https://kun.uz/80719753
Kun.uz расмий канали
Давомат яхши бўлиши учун таълим сифатини ошириш керак — иқтисодчи кун тартибида биринчи ўринда туриши керак бўлган масала ҳақида
Иқтисодчи Ботир Қобилов ўзбекистонликлар ҳозирги ҳолатдан бир эмас, ўн калла юқорироқ сакраши зарурлиги, бунинг учун меҳнат кучи сифатини, инсон капиталига сармояни ошириш талаб этилиши ҳақидаги фикрларини билдирди. У бизни янада кўпроқ ўйлантириши ва ҳаракатларга чоғлантириши керак бўлган ва кун тартибида биринчи ўринда туриши керак бўлган масала бу таълим ва яна бир бор таълим эканини таъкидлаган.
👉 https://kun.uz/43877754
Kun.uz расмий канали
«Соҳанинг қуйи бўғинидаги деҳқон ва фермер ҳам рақобатбардош бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Андижон вилоятига ташрифини тўқимачилик корхонасидан бошлади. Президент корхонада ишлаётган тикувчи аёллар билан суҳбатлашди. Уларнинг айримлари ўз туманида юқори маошли иш пайдо бўлгани учун меҳнат мухожирлигидан қайтиб келган.
👉 https://kun.uz/58447875
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда пора билан қўлга тушган судялар ва прокурорлар кўрган ишларни қайта кўриш таклиф қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев жиноятчи шахслар кўриб чиққан барча материалларни кўтариб, қайта кўриш таклифи билан чиқди. Тожиевга кўра, бу каби нолойиқ шахсларнинг ҳаракатлари оқибатида қанчадан-қанча фуқаролар ноҳақ айбланиб, ноҳақ судланиб кетган бўлиши мумкин.
👉 https://kun.uz/72095054
Kun.uz расмий канали
Ёшига нисбатан катта кўриниш: одамнинг биологик ёши у ҳақида нималарни айтиб беролади?
Хитойлик олимлар инсоннинг юзи, тили ва кўз тўр пардаси тасвири ёрдамида унинг биологик ёшини аниқлайдиган дастур ишлаб чиқди. Биологик ёш одамнинг ёшига тенг, катта ва кичикроқ бўлиши ҳам мумкин. У тананинг умумий соғлигига боғлиқ бўлади.
👉 https://kun.uz/63510652
Kun.uz расмий канали
«Уруш математиги». Украина армиясининг янги бош қўмондони ҳақида асосий фактлар
Украина қуролли кучларининг янги бош қўмондони ким экан ва бу тайинловдан нималар кутиш мумкин?
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
“Устувор вазифамиз – ишончли уйлар барпо этиш”: FDG “Fayzli Hayot” турар жой мажмуаси концепциясини тақдим этди
Комфорт-класс замонавий комплекси 7-метро бекати ва Compass савдо марказига яқин ҳудудда жойлашган.
👉 https://kun.uz/45707629
Реклама
“Пропагандачиларнинг гаплари Кремлнинг расмий позицияси эмас деб ҳисоблайман” — Шерзодхон Қудратхўжа
Миллий медиа ассоциацияси раиси Шерзодхон Қудратхўжа россиялик пропагандачиларнинг Ўзбекистонга қаратилган гаплари Кремлнинг расмий позицияси эмас деб ҳисоблашини таъкидлаб, Россияда бундай чиқишларнинг оқибатларини тушунадиган ақлли доиралар борлигига ишонишини айтди.
👉 https://kun.uz/40186932
Kun.uz расмий канали
Шерзодхон Қудратхўжа — Каримов шахсияти ва президент аппаратидан қандай кетказилгани ҳақида
2000-йилларда Ислом Каримовнинг матбуот хизматида ишлаган Шерзод Қудратхўжа ўша пайтда кўп нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилгани, лекин астойдил ишлаганига қарамай, ўзига боғлиқ бўлмаган сабаб билан ишдан кетказилгани ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, биринчи президент гина сақлайдиган одам бўлган, карьера қурмоқчи бўлган амбицияли одамларни ёқтирмаган.
👉 https://kun.uz/25837143
Kun.uz расмий канали
«Замин» фонди Васийлар кенгаши раиси Зироат Мирзиёеванинг ФАО Бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Виорел Гутсу билан учрашуви бўлиб ўтди
Учрашувда биологик хилма-хилликни асраш, озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик таълимни илгари суриш билан боғлиқ қўшма лойиҳа ва ташаббусларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
👉 https://kun.uz/86156426
Kun.uz расмий канали
М-39 халқаро автомобил йўли ёқасида ёриқлар пайдо бўлди. Юк машиналари Самарқанд шаҳрини айланиб ўтади
Чўпонота тепалиги яқинида йўл енгил машиналар учун бир томонлама ташкил этилган. Жанубий вилоятларга қатнайдиган юк машиналари эса М-37 йўли орқали айланиб ўтади.
👉 https://kun.uz/85034498
Kun.uz расмий канали
“Омад старт” компанияси янги мавсум олдидан ютуқли акция эълон қилади
“Омад старт” компанияси Ўзбекистонда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини ўрнатиб беришда фермерларга яқиндан ёрдам бериб келмоқда ва жараёнга алоқадор барча техникаларни маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
👉 https://kun.uz/20673728
Реклама
Самарқандда маст ҳолда қўлга тушиб, ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчилар ушланди
Иккала ҳолатда ҳам маст ҳолда ва тегишли ҳужжатларсиз ҳамда давлат рақам белгисисиз юрган ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига пора таклиф қилган.
👉 https://kun.uz/28887919
Kun.uz расмий канали
Маҳаллаларда мадҳия айтиш топшириғини Қаҳрамон Қуронбоев бергани маълум бўлди
Маҳаллалар уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг топшириғига кўра, мадҳияни айтиб бўлиши билан, маҳаллалар раислари соат 7:45 да ўзининг ҳудудида жойлашган мактабга бориб, ўқувчилар давоматини назорат қилиши керак. “Кечқурун соат 21:00ларда ZOOM орқали йиғилиш ўтказаман, топшириқни ким қандай тушунганини айтиб беради”, деган у.
👉 https://kun.uz/24204815
Kun.uz расмий канали
“Қўқонлик табиб”нинг ҳарбий кийим кийган қўриқчилари жавобгарликка тортилди
Иқболжон Солиевнинг фаолияти юзасидан эса ички ишлар органлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 https://kun.uz/76013890
Kun.uz расмий канали
«Maljaan Residence»дан 30% бош тўлов билан келажакка инвестиция қилинг!
Премиум хонадон учун атиги 30% бошланғич тўловни амалга ошириб, қолганини 24 ойда фоизсиз бўлиб тўланг. 10 мартгача хонадон харид қилган 5 нафар мижозга Рамазон ойида Умра зиёратига 2 кишилик йўлланма ва 5% дан 20% гача чегирмалар, маиший техника акциялари сизни кутмоқда.
👉Батафсил
📞 78-777-77-27
Телеграм бот: t.me/better_bestbot
Телеграм канал: t.me/betterbestuz
Сотув офиси манзили: Яккасарой тумани Шота Руставели 1-тор кўча
Реклама