Когон туман прокурори 90 минг доллар олган вақтида ушланди
Бухоро вилояти Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 90 минг АҚШ доллари олаётганда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. У қидирувдаги шахсга қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига шунча пул олгани айтилмоқда.
👉 https://kun.uz/48550058
Kun.uz расмий канали
“Револвер асосида 10 йил муддатга 100 млн доллар ажратиляпти” – “ЎзАгролизинг” АЖ техника етказиб беришдаги янги механизмлар
Деҳқонларни янги агротехнологияларга ўқитиб, ҳосилдорликни пахтада 50 центнер, ғаллада 100 центнерга етказиш режа қилинган. Бу борада қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва энг замонавий техникалар билан таъминлаш устувор вазифа. Президент раислигида ўтказилган йиғилишда эътибор қаратилган айни шу масалалар юзасидан “ЎзАгролизинг” АЖ бошқарув раиси Нодир Отажонов ўз инсайдлари билан бўлишди.
👉 https://kun.uz/51979775
Kun.uz расмий канали
⚡️Янги уйлар бозоридаги фойдали таклифлар бир жойда!
2024 йилда қуриладиган янги уйлар нархлари ва рўйхати.
👉 Уйларни кўриш
Реклама
Ҳаётий ҳикоя: Катта онанинг васияти
“Негадир қабулимга келганлар “ёшгина қиз экансиз, балки, тушунмассиз” деб гапни бошлайдилар.
👉 https://kun.uz/97961399
Kun.uz расмий канали
⚡️Onix турар жой мажмуаси Миробод туманида жойлашган тайёр кадастрли коттежларни махсус нархда таклиф қилади!
Энди сиз 2 сотих майдонга эга коттежларни 1,6 сотих нархида сотиб олишингиз мумкин.
Мажмуа майдони 3 гектарни ташкил этиб, 114 та оқ сувоқ ҳолатдаги коттежларни ўз ичига олади ва тайёр кадастр билан топширилади. Коттежлар сони чекланган!
Манзил: Миробод тумани "Оқ уй" МФЙ, 58Б
Қўшимча маълумот учун:
☎️ (78)777 80 80, (97)768 05 85,
☎️ (97)103 75 85
Instagram | Геолокация
Реклама
Россия-Украина уруши янги босқичга кирмоқда — Сирский
Украина ўз қуролларини ишлаб чиқаришга ўтмоқда, аммо бу ҳали етарли эмас, деди Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский.
👉 https://kun.uz/61527235
Kun.uz расмий канали
Тошкентда рейд: ноқонуний қурилишлар ва қоидабузарликлар бўйича чоралар кўрилди
13 феврал куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ОАВ вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтда мавжуд ноқонуний қурилишлар ҳамда қурилишлар сифати юзасидан рейд тадбирлари ташкил этилди.
👉 https://kun.uz/51049700
Kun.uz расмий канали
Исроилнинг Рафаҳга кириши: Мисрнинг реакцияси қанақа бўлади?
Исроил Ғазо секторининг Миср билан чегарадаги Рафаҳ шаҳрида ҳам ҳарбий операция бошламоқда. Ўз ҳудудига 1,5 миллион нафар қочқин кириб келишидан хавотир олаётган Миср бунга жавобан Кемп-Девид шартномасидан чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Бу шартнома нафақат Миср ва Исроил, балки бутун Яқин Шарқ учун тарихий аҳамиятга эга.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
“Малака ошириш тизимида кўпроқ илмга асосланиш керак” — таълим эксперти
Малака ошириш тизими ўқитувчининг муаммоларини аниқлай олмаяпти: ечим беришдан олдин муаммони аниқлаб олиш керак. Қолаверса, асосий эътибор кўникмага эмас, билимга қаратиляпти. Тоифа бериш учун ўтказиладиган аттестацияда эса топшириқларнинг валидлиги очиқланмайди, дейди педагог Шокир Турсун.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Рафаҳ учун Исроилга босим, фронтда ташаббусни ўзига оғдираётган Россия ва янги фин президентининг ваъдаси — кун дайжести
Дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларни мухтасар кўринишда одатдаги янгиликлар кундалигимиз орқали етказишда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/33377273
Kun.uz расмий канали
Жамоатчиликдан икки кун яширилган даҳшатли авария. Олим Саидовнинг ахборот хизматига «тезлик чекланганми?»
11 феврал куни Қамчиқ довонида содир бўлган мудҳиш ЙТҲ ҳақида икки кундан сўнг, ижтимоий тармоқларда ҳодиса жойидан олинган кадрлар тарқала бошлагачгина расмий хабар берилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати сўнгги вақтларда негадир бундай ҳолатларни «енг ичида» сақлашни маъқул кўрмоқда. 22 январ куни Бухоро вилоятининг Жондор туманида 5 киши ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ ҳали ҳам оммадан яшириляпти.
👉 https://kun.uz/28198656
Kun.uz расмий канали
Infinix компаниясининг HOT 40 серияли смартфонлари - мобил ўйинларда етакчи
Тез зарядлаш бўйича ўзининг шу тоифадаги смартфонлар орасида етакчилигини сақлаб қолган Infinix қизиқарли мобил ўйин ва кўнгилочар имкониятларни таклиф қилишда давом этмоқда.
👉 https://kun.uz/06213539
Реклама
Қамчиқ довонида юк машиналар тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди
Ушбу ЙТҲ 11 феврал куни содир бўлган, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати эса икки кун ўтиб, видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейингина расмий маълумот берди.
👉 https://kun.uz/79898215
Kun.uz расмий канали
227-1-модда бўйича жарима миқдори камайтирилади
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов 2-3 кун ичида Солиқ кодексининг 227-1-моддаси бўйича ижобий ўзгариш бўлишини маълум қилди. “100 фоизлик жарима 2 фоизгача тушириляпти, 100 фоиз жарима тўлаганларга 98 фоизи қайтариб берилади”, – деди у.
👉 https://kun.uz/38390365
Kun.uz расмий канали
“Ниқоб” — Kun.uz'да янги лойиҳа
“Ниқоб” орқали биз ёритиш қийин бўлган муаммоларни ёритамиз. Нега қийин? Чунки бу муаммолар ҳақида ўша муаммолар бошига тушганлар гапирмайди. Чунки янада каттароқ муаммолар бошига тушишидан қўрқади...
Биз уларга ниқоб тақиб, муаммолар ҳақида гапириб бериш имконини яратамиз.
👉 Мурожаат учун Telegram-манзил.
Санкция остидаги шахсларга Ўзбекистонда ҳисобрақам очиш тақиқланиши мумкин
Марказий банкка кредит ва тўлов ташкилотларида иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларни ўрнатиш, ушбу талаблар бажарилмаган ҳолатда эса чора ва санкциялар қўллашга оид ваколат берилиши мумкин. Сенат тегишли қонунни биринчи ўқишда маъқуллади.
👉 https://kun.uz/52186048
Kun.uz расмий канали
Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади
Президент қарорига кўра, 2024–2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш тадбирлари учун ердан фойдаланувчиларга субсидия тўланади.
👉 https://kun.uz/02540777
Kun.uz расмий канали
Маҳаллий хабарлар
🔹Таълимни ривожлантириш маркази директори лавозимидан озод этилди. Воҳид Ҳамидов (суратда) бу лавозимга 2023 йил 1 июнда тайинланган эди.
🔹 Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Ушбу вилоятдаги Олтинкўл туманида ҳоким ўзгарди. Наманганда эса ҳоким ёрдамчиси Учқўрғон туманига ҳоким бўлди.
🔹 Қўқонда суд ходими пора билан ушланди. У никоҳдан ажратиб бериш эвазига 1000 доллар олган.
🔹 Навоийда “Ақлли чорраҳа” лойиҳаси ва “Яшил йўлак” режими синовдан ўтказилди. Сунъий интеллект шаҳардаги энг гавжум чорраҳада тирбандликни 45 фоизга камайтирган.
Kun.uz расмий канали
Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари нархи оширилади
Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023-2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг 15 фоизга оширилади.
👉 https://kun.uz/44717226
Kun.uz расмий канали
Андижондан Деҳлигача: Бобур ватанни нега тарк этганди?
12 ёшида давлат сиёсати гарданига тушган Бобурни даставвал яқинлари тахтдан ағдаришга уринишди. Бироқ унинг ақлий ва феълий салоҳияти барча муаммоларни заифлаштира олди. Кўп ўтмай Самарқандни эгаллашга муваффақ бўлди. Афсуски бу ғалаба узоқ чўзилмади. Ички ва ташқи душманларнинг фитналари сабаб ёш ҳукмдор Самарқанддан ҳам, Андижондан ҳам маҳрум бўлди. Шайбонийхоннинг ҳарбий юриши эса том маънода Бобурни ватанни тарк этиб Кобулга кўчишига, сўнг эса Деҳли томон юз буришга мажбур этди.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Ҳаво кескин совиши Ўзбекистонда эртапишар пиёз ҳосилига салбий таъсир қилиши мумкин — EastFruit
Бир неча кунлик илиқликдан кейин ҳавонинг совий бошлаши натижасида эртапишар пиёз ҳосилининг бир қисми йўқотилиши ва маҳсулот сифати ҳам ёмонлашиши мумкин. Бундан ташқари, совуқлар кейинчалик ҳосил йиғиш муддатининг кечикишига олиб келади.
👉 https://kun.uz/50756638
Kun.uz расмий канали
Такер Карлсон нега Путинга Навалний ва Россиядаги сиёсий қотилликлар ҳақида савол бермаганини тушунтирди
Америкалик журналист Такер Карлсон Россия президенти Владимир Путин билан интервю чоғида нега унга мухолифатчи Алексей Навалний ва Россиядаги сиёсий қотилликлар ҳақида савол бермаганини тушунтирди. «Ҳар бир давлат раҳбари одамларни ўлдиради, шу жумладан менинг мамлакатим раҳбари ҳам», деди у.
👉 https://kun.uz/44947281
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон фуқароларининг Озарбойжонда рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 15 кунгача узайтирилди
Худди шундай қоида Ўзбекистонга келган озарбойжонликлар учун ҳам амал қилади. Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 22 августда Бокуга ташрифи вақтида имзоланган тегишли ҳужжат 2024 йил 15 январдан кучга кирган.
👉 https://kun.uz/96775235
Kun.uz расмий канали
Айрим шаҳарлар бош режаси йўқлиги сабабли фақат энига кенгаймоқда — президент
Келгуси 7 йилда аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган шаҳар ва туманлар сони ҳозирги 13 тадан 28 тага етади. Айрим шаҳар ва шаҳарчаларнинг бош режаси йўқлиги сабабли фақат энига кенгаймоқда. Шу сабабли урбанизация жараёнларини тартибга солиш бўйича концепция ва қонун ишлаб чиқишга эҳтиёж борлиги қайд этилди.
👉 https://kun.uz/47887346
Kun.uz расмий канали
Ҳавонинг ифлосланишида мазутнинг «айби» йўқ — Энергетика вазирлиги
Вазирлик Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлосланиши мазут билан боғлиқ эмаслиги, бугун мазут кам ёқилса ҳам пойтахт жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 3-ўринга чиққани буни исботлаши ҳақида баёнот берди. Экология вазири Азиз Абдуҳакимов эса аввалроқ пойтахт ҳавосидаги PM2,5 зарраларининг 20 фоизи кўмир, мазут ва саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келишини айтганди.
👉 https://kun.uz/00666922
Kun.uz расмий канали
Дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-онасига огоҳлантириш хати юборилмоқда
Мактаб дарсларига сабабсиз қатнашмаётган болаларнинг ота-онасига огоҳлантириш хати юборилмоқда, унда ота-она фарзандининг таълим олишини таъминлаш бўйича жавобгар экани эслатилган. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бундай чоранинг моҳиятини тушунтирди.
👉 https://kun.uz/36961537
Kun.uz расмий канали
“Уй олма, қўшни ол” — пойтахтдаги ижара ташвишлари ҳақида ҳаётий ҳикоя
Ўқишни битиргач, институтнинг ўзида олиб қолишди, талабаларга дарс бера бошладим. Кўп ўтмай уйландим ва оиламни ҳам Тошкентга олиб келдим. Ўша пайтларда ижарама-ижара юриб сарсон бўлганимни ҳеч қачон унута олмасам керак. Кунларнинг бирида навбатдаги марта уй эгаси ижара уйдан чиқариб юборди...
👉 https://kun.uz/58207182
Kun.uz расмий канали
ОКМК январь ойида 31,1 млн долларлик маҳсулотларни экспорт қилди
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти борасида 2024 йилнинг дастлабки ойида белгиланган прогноз режа тўлиқ бажарилиши таъминланди.
👉 https://kun.uz/80170646
Kun.uz расмий канали
Қамчиқда автотрейлер ЙТҲга учради. 6 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
Дастлабки маълумотларга кўра, автотрейлер ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган ва йўл четида турган машина ва одамларни уриб юборган.
👉 https://kun.uz/47428002
Kun.uz расмий канали
Зеленский украин армиясидаги кенг кўламли ўзгаришларни якунлади
Сирский жамоасидаги қўмондонлар ҳақида нималар маълум?
👉 https://kun.uz/57543767
Kun.uz расмий канали