Ўзбекистонда аёлларга автобус ва юк машиналарини ҳайдашга рухсат берилди
Бунгача аёллар фақатгина йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмайдиган автобусни ҳайдовчи сифатида бошқариши мумкин эди.
👉 https://kun.uz/79359613
Kun.uz расмий канали
Tonsilgon N билан иммунитет тизимини қўллаб-қувватланг!
Бунда Bionorica компаниясининг Tonsilgon N препарати формуласи ўсимлик таркибий қисмларини ўзида мужассам этган бўлиб, совуқнинг ҳар бир босқичида организмга ёрдам беради: иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайди, симптомларни енгиллаштиради ва шифо жараёнини тезлаштиради.
Ушбу комбинация туфайли Tonsilgon N нафақат тез тикланишингизга ёрдам беради, балки соғлигингизни ишончли ҳимоя қилади. Иммунитетингизни сақлаб қолиш учун Tonsilgon N қабул қилинг!
Реклама
“Президентдан соғлар ўртасидаги танловларда биз ҳам қатнашишимизни сўрардим” — кўзи ожизлар мактаби ўқувчилари нимани хоҳлайди?
Самарқанд шаҳрида 59-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати мавжуд. Ушбу даргоҳ ёнидан ўтиб кетарканмиз, “Нурли маскан” деган ёзувга кўзимиз тушади. Шундай пайтда очиғи ичкаридаги ҳаёт, муҳит кўпчиликни қизиқтиради.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
“Ўз мақсади йўлида Трамп Путиндан, Путин Карлсондан фойдаланди” — сиёсатшунослар
Америкалик журналист Такер Карлсоннинг Россия президенти Владимир Путин билан интервюси мунозаралар марказига айланди. Хўш, суҳбатда глобал ҳамжамият учун қандай мессежлар бор? Интервюга сиёсий таҳлилчилар Сайфиддин Жўраев ва Камолиддин Раббимов турлича баҳо берди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Навоийда судя, Сирдарёда Миллий гвардия ходими ва Жиззахда бош ҳисобчи пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тўртта вилоятда ўтказилган тезкор тадбирларда маълум бир ишларни ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилган мансабдорлар қўлга олинди.
👉 https://kun.uz/68987666
Kun.uz расмий канали
Оққўрғонда тадбиркорнинг қарийб 700 минг доллар пулини қўлга киритган шахслар аниқланди
Улар икки тадбиркорга 2 700 тонна чигит маҳсулотлари етказиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан жами 559 минг доллар ҳамда 1,5 млрд сўмни қўлга киритган. Бу пуллар ҳисобидан 3 та енгил ва битта юк машинаси сотиб олишган.
👉 https://kun.uz/71099038
Kun.uz расмий канали
Навоийда 11 ёшли қиз B2 сертификатини қўлга киритди
У биринчи уринишдаёқ ушбу натижани қўлга киритган.
👉 https://kun.uz/35436554
Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев ёқилғисиз иситиладиган ихчам иссиқхоналар барпо этилишини қўллаб-қувватлади
Президентнинг сўзларига кўра, ҳозирда 308 гектар кигиз тўшамали ихчам иссиқхона барпо этилган. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига шундай иссиқхоналарни 10-20 баробар кўпайтириш бўйича таклиф киритиш юклатилди. Вилоят ҳокимлари эса 2 ой ичида 50 гектардан ер ажратиб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 100-200 та ихчам-ихчам иссиқхоналар қуришга тадбиркор топиши керак.
👉 https://kun.uz/87179887
Kun.uz расмий канали
Бомбаланган Рафаҳ, қуролланишга чорлаган НАТО ва Орбаннинг Украина бўйича янги таклифи — кун дайжести
Дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларни мухтасар кўринишда кундалик дайжестимиз орқали етказишда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/11229644
Kun.uz расмий канали
Пора бермасликни сўраб талабалардан тилхат олган домла, бекатга ёзилган “очлик хати” – “Талаба кундалиги”
Таниш-билиш аралаштирмаслик, пора бермасликка қасам ичиб, тилхат ёзиб берган, ҳоким кортежини далага келишга мажбур қилган талабалар бошдан кечирганларини “Талаба кундалиги”га ҳикоя қилиб беришди.
👉 https://kun.uz/37659687
Kun.uz расмий канали
Солиқ маслаҳатчиси барқарорлик рейтинги бўйича тадбиркорларга семинар ўтади
Барқарорлик рейтинги нега керак, қайси ҳолатда рейтинг ошади ва қайси ҳолатда пасаяди? Солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳаммаджонов тадбиркорлар учун семинарда шу каби саволларга жавоб беради.
Жонли эфирдаги семинар бироздан сўнг – соат 18:00 да Telegram-гуруҳда бошланади.
Семинар бўлиб ўтадиган гуруҳ:
👉 /channel/+pp187dGk0hMxY2I6
Украина қуролли кучлари бир неча ойдан буён Қора денгиздаги рус кемаларига ҳужум қилмоқда ва ўз ғалла йўлакларини ҳимоя қилмоқда
Урушнинг 718-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/06408789
Kun.uz расмий канали
Док-1 Макс иши: прокурор Фармагентликнинг собиқ мансабдорларига 18 йилдан қамоқ сўради
Судда 68 нафар вафот этган, 16 нафар оғир тан жароҳати олган болалар учун судланувчилардан 100 млн сўмдан, 2 нафар енгил тан жароҳати олган болалар учун эса 20 млн сўмдан товон пули ундириш сўралди.
👉 https://kun.uz/98444928
Kun.uz расмий канали
Республика математика олимпиадаси – соврин жамғармаси 15 млрд сўм!
PDP University — 11-синф ва 2-курс лицей ўқувчилари учун математикадан Республика фан олимпиадасини ўтказади. Бош соврин: 20 млн сўм.
Ғолибларга жами 35 млн сўм, 7 та ноутбук, 12 та телевизор ва 1500 нафар фаол иштирокчига 10 млн сўмлик грантлар тақдим этилади.
Олимпиадага рўйхатдан ўтиш: https://bit.ly/48f9sFY
Аризалар 13 феврал соат 23:59 гача қабул қилинади.
Реклама
Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда, яна қор ёғиши мумкин
«Ўзгидромет» раҳбари маълумотига кўра, 18–19 феврал кунлари республиканинг катта қисмида кечаси ҳаво ҳарорати –3...–8 даражагача, шимолда эса 17–18 феврал кунлари –13...–16 даражагача совийди.
👉 https://kun.uz/44551048
Kun.uz расмий канали
2023 йилда Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 10 нафар бола ҳалок бўлган
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Йулдашевнинг маълум қилишича, 2023 йилда Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ очилган жиноят ишлари сони 2022 йилга нисбатан 326 тага кўпайган. ЙТҲларда 95 киши ҳалок бўлган, улардан 10 нафари болалар. 1248 киши жароҳатланган, улардан 10 нафари доимий ногирон бўлиб қолган. Жароҳатланганлар орасида 235 нафар бола бор.
👉 https://kun.uz/83030273
Kun.uz расмий канали
Тошкент жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 3-ўринга чиқди
Пойтахт ҳавосидаги PM-2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори соат 14:10 ҳолатига 162 мкг/м3ни ташкил этган. Бу “ўта зарарли” ҳисобланади ва ЖССТ тавсияларидан 32,4 марта кўпроқ.
👉 https://kun.uz/51101689
Kun.uz расмий канали
«Шаҳар пиёдаларники бўлиши керак» — шаҳарсоз одамларнинг янги ҳештегга қўшилишини сўрамоқда
Ўзбекистон шаҳарлари, хусусан, Тошкент пиёдаларни «хуш кўрмайди». Пойтахт одамларга мослаштирилмаган, асосий приоритет ҳануз автомобиллар бўлиб қолмоқда. Буни кўчалардаги инфратузилмаларнинг ҳолатидан ҳам билиш мумкин. Шаҳарсоз Искандар Солиев шу каби муаммолар яққол кўринган ҳудудлардан расмлар улашиб, аҳолидан #Шаҳарпиёдаларники ҳештеги остида бирлашишни сўрамоқда.
👉 https://kun.uz/98981956
Kun.uz расмий канали
Дизел ёнилғиси нархи 15 фоизга арзонлашади
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Сиддиқовнинг маълум қилишича, 2024 йилда 680 минг тонна дизел ёнилғиси фермер хўжаликларига етказиб берилади. Шунингдек, ушбу маҳсулотнинг биржага қўйиладиган нархлари 15 фоизга арзонлаштирилади.
👉 https://kun.uz/38868690
Kun.uz расмий канали
Пойабзал ишлаб чиқариш қанчалик даромадли? | “Касб-у кор”
Тошкентда салкам 15 йилдан бери косиблик билан шуғулланиб келаётган уста йигит ҳикояси.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон олий таълим фан ва инновациялар вазири этиб тайинланди
У бунгача Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали директори эди.
👉 https://kun.uz/55857655
Kun.uz расмий канали
Қатардаги олтин турнир: футбол бўйича қитъа чемпионатига ичкаридан назар
Қитъамизнинг энг йирик футбол мусобақаси тугади. Мезбон Қатар кетма-кет иккинчи бор кубокни боши узра кўтарди. Томоша-ку майли, аммо шундай нуфузли мусобақани директор сифатида ўзбекистонлик йигит бошқарганидан хабарингиз борми?
👉 https://kun.uz/16463809
Kun.uz расмий канали
Рус нашрлари Сирскийнинг Россиядаги оиласи ҳақида ёзмоқда
Украина қуролли кучларининг янги бош қўмондони Россияда туғилган. Унинг ота-онаси ҳозирда Владимирда яшайди. Пропагандачилар эса албатта буни эътиборсиз қолдирмади.
👉 https://kun.uz/86834663
Kun.uz расмий канали
Қирғизистон президенти АҚШни мамлакат ички ишларига аралашмасликка чақирди
Садир Жапаров АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга жавоб хати ёзди.
👉 https://kun.uz/95047560
Kun.uz расмий канали
«Мен сизни ҳимоя қилмайман». Трамп иттифоқчиларга қандай таҳдид қилгани ҳақида айтиб берди
Доналд Трамп АҚШ президенти бўлганида НАТО бўйича иттифоқчиларига таҳдид қилиб, Россияни алянс олдидаги мажбуриятларини бажармаётган давлатлар билан «хоҳлаган ишини қилиши»да рағбатлантиришини айтган. У АҚШ хорижий давлатларга шунчаки пул тарқатишни бас қилиб, жамики хорижий ёрдамларини қарз форматига ўтказиши кераклигини таъкидлади.
👉 https://kun.uz/48158174
Kun.uz расмий канали
«Тошшаҳартрансхизмат» иши доирасида яна бир неча киши ушланди
Жамият мансабдорлари тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказишган.
👉 https://kun.uz/44991393
Kun.uz расмий канали
Mirabad Avenue резиденциясидаги қишки акция тугашига икки ҳафта қолди
👉 https://kun.uz/32280838
Реклама
Позитив. Миллий жамоанинг Қатардаги иштироки ҳақида
Бобур Абдухолиқовни ўйнатмаслик чиндан ҳам хатомиди? Пеналтилар сериясига нега тайёргарлик кўрилмаган? Жамоа кейинги катта турнирларга тайёрми? Спорт журналисти Қаҳрамон Асланов миллий жамоанинг Осиё кубогидаги иштироки бўйича таассуротларини билдирди.
👉 https://kun.uz/15760783
Kun.uz расмий канали
Чирчиқда боғча тарбиячиси болани уриб, ҳожатхонага қамаб қўйди
Хусусий мактабда рўй берган воқеада тарбиячи болани тушлик пайтида ухлай олмай йиғлагани учун бир неча марта уришиб, кейин уриб, ҳожатхонага қамаб қўйган. Ҳозирда тарбиячи ишдан олинган, терговга қадар текширув кетяпти. Болалар омбудсмани бундай ҳаракатлар жавобсиз қолмаслиги ва боланинг манфаатларини таъминлаш учун ҳолатни назоратга олган.
👉 https://kun.uz/36467474
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 миллиондан ошди
1 январ ҳолатига, жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 020 744 тани ташкил этган. Бу – икки йил олдинги кўрсаткичдан 23 фоизга кўп. Енгил автомобиллар сони ҳар 1000 кишига 98 тани ташкил этяпти.
👉 https://kun.uz/50131964
Kun.uz расмий канали