Ўзбекистонда аҳолига яна 60 минг гектар ер тарқатилади
Бу орқали 1,5 млн тонна қўшимча маҳсулот олиниб, экспорт ҳажми 200 млн долларга оширилади.
👉 https://kun.uz/33163005
Kun.uz расмий канали
“Кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги тўлиқ тўланмаган” – президент
Янги тизимга кўра, олдинги қарзини 1 апрелгача ёпмаган кластер билан фючерс шартномаси бекор қилинади ва фермерга пахтани биржада сотишга рухсат берилади.
👉 https://kun.uz/15980528
Kun.uz расмий канали
Президент қишлоқ хўжалиги соҳасидаги камчиликлар учун ҳокимларни танқид қилди
Давлат раҳбари аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилишда таннархни камайтириш, юқори ҳосил берадиган уруғ ва кўчатларни етказиб бериш, саноат муҳитини олиб кириш бўйича айрим мутасаддилар ва ҳокимлар етарлича ишламаётганини танқид қилди.
👉 https://kun.uz/40370020
Kun.uz расмий канали
Хусусий олийгоҳ лицензияси тўхтатилса (тугатилса) талабанинг тақдири нима бўлади?
Олий таълим вазирлиги берган сўнгги маълумотга кўра, вазирлик 6 та хусусий ОТМнинг лицензиясини бекор қилиш бўйича судга ариза берган. Шу ўринда савол туғилади, агар хусусий ОТМлар лицензияси олиб қўйилса, ундаги талабалар нима қилади? Бунга жавобан вазирлик улар кўчада қолмаслигини айтмоқда. Аммо амалдаги тартиб-қоидаларда лицензияси бекор қилинган олийгоҳ талабаларининг ўқишини кўчириш масаласи аниқ белгиланмаган.
👉 https://kun.uz/25385617
Kun.uz расмий канали
«Арсенал» қасос олди, Ямалнинг голлари «Барса»га ғалаба келтирмади. Кун ўйинлари
Артета жамоаси 10 йилдан буён кузатилмаган ишни қилишди. Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/83385938
Kun.uz расмий канали
«Имкониятлар даричаси ёпилмоқда». Россия Авдийивкада украин қўшинини тузоққа туширишга уринмоқда
РФ давлат телевидениеси Россия қўшини Авдийивкага кира бошлагани ҳақида хабар берди. Киевда буни расман тасдиқлашмаган, аммо украиналик таҳлилчилар Украина қуролли кучлари гарнизони оғир аҳволда қолгани ва шаҳар ичкарисида жанглар бошлангани ҳақида айтишмоқда.
👉 https://kun.uz/11109638
Kun.uz расмий канали
Бири “испан”, бошқаси “француз”га айланган КГБ ходимлари – совет жосуслари хорижда яширинча қандай ишлаганди?
“Капиталистик Ғарб”га қарши турган советлар ўз вақтида дунё бўйлаб жуда йирик жосуслик тармоқларини ташкил этган. Айрим жосуслар бошқа исм-шариф билан маҳаллий миллат вакилига айланиб, ўзи ишлаган давлатда узоқ йиллар яшаган. Улар орасида ўша давлат мукофотларини олган жосусларгача бор. Бундай жосусларнинг фаолияти сир сақланган бўлиб, яқинда ФСБ улардан бир гуруҳини махфийликдан чиқарди.
👉 https://kun.uz/98979417
Kun.uz расмий канали
Киевда Залужний истеъфосига қарши намойиш ва Химкида Z ҳарфи ҳосил қилган чанғичилар
Урушнинг 717-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/28635290
Kun.uz расмий канали
Тошкент аэропортида йўловчилар учун алоҳида йўлак ажратилди
Тошкент халқаро аэропортида терминални кенгайтириш ишлари сабаб кузатувчиларнинг жўнаб кетиш залига кириши чекланди. Йўловчиларни тушириш ва олиш учун терминал олдида эстакада ўрнини босувчи алоҳида йўлак ажратилди. Бу йўлаклардан фойдаланиш бепул, аммо транспорт воситалари 10 дақиқадан узоқ қолиши мумкин эмас.
👉 https://kun.uz/99189939
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон телевидениеси қандай бўлиши керак?
Жамиятни бирлаштириш – давлатнинг энг биринчи вазифаси. Жамият қачон давлатга бирлашади – қачонки умумий ўзлик, умумий мақсадга эга бўлса. Одамлар қачон давлатга ишонади, қачонки эркин ва ҳур инсонлар ўз муаммоларини билдира олса ва давлат уларни эшитаётганини, муаммоларига ечим излаётганини ҳис қилса...
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Тошкент вилоятида тунда машиналар баллонини ўғирлаётган гуруҳ ушланди
Улар ўнга яқин Cobalt автомобилларининг шиналарини тунда ечиб олиб, сотиш билан шуғулланган.
👉 https://kun.uz/88141657
Kun.uz расмий канали
Осиё кубоги-2023. Қатар Иорданияни мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи марта Осиё чемпионига айланди
Турнир ва финал қаҳрамони Акром Афиф томонидан ҳал қилувчи ўйинда пеналтилардан киритилган учта гол Қатарга ўзи мезбонлик қилган Осиё кубогида бош совринни ўзида қолдириш имкониятини берди.
👉 https://kun.uz/12777845
🎬 Голлар ва воқеалар ⬅️
Сўнгги манзилга элтувчи чўбин от. Тобут қандай ясалади?
Дурадгорлар кўп, лекин ҳаммаси ҳам тобут ясайвермайди. Наманганлик уста дурадгор Абдулаҳад Жамолиддинов тобутлар ясаб, бутун республика бўйлаб етказиб беради. У бу ҳунарни пандемия даврида талабнинг кескин ошиб кетиши ортидан бошлаган.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Залужний кетди. Фронтда ўзгариш бўладими?
Янги бош қўмондон Олександр Сирский учун вазият анча оғир – Ғарбнинг ёрдами кескин камайиб кетган. Украина эса стратегик ҳужум қуролларисиз ерларини қайтариб ололмайди. Ҳозирги ҳолатда ё Зеленский қўмондонлик олдига қўйган ғалаба қозониш талабини ўзгартириши керак, ёки Украинада сиёсий инқироз кучайиб боради, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Лукашенконинг Ўзбекистонга 4 кунлик ташрифи якунланди
7-10 феврал кунлари Тошкентда меҳмон бўлган Беларус президентини пойтахт халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган хорижий IT-гигантлар маълум қилинди
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 56 та хорижий компания 2023 йилда салкам 70 млрд сўм солиқ тўлади. Шундан 60 млрд сўми Meta, Google ва Apple ҳиссасига тўғри келади.
👉 https://kun.uz/55729363
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда 75 та йирик канални бетонлашга бюджетдан 680 млрд сўм ажратилган
Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида каналларни бетонлаш ишлари суст олиб борилаётгани танқид қилинди.
👉 https://kun.uz/85669480
Kun.uz расмий канали
Ғанимат тоза ҳаво: нима қилиш керак?
Kun.uz'нинг навбатдаги мултфилми ҳаво ифлосланиши сабаблари ва таклиф этилаётган ечимлар ҳақида расмийлар томонидан берилган маълумотлар асосида тайёрланди.
Kun.uz расмий канали
Тошкент ҳавонинг ифлослиги бўйича дунёда 6-ўринга чиқди
11 феврал соат 22:00 ҳолатига кўра, ҳавонинг ифлослиги 189 дея баҳоланмоқда, баъзи ҳудудларда ҳатто 200 дан ҳам ошган. 10 феврал куни бу кўрсаткич 85 ни ташкил қилган эди.
Ҳаводаги ПМ 2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори эса 124.5 мкг/м3 ни ташкил этган. Бу ЖССТ тавсияларидан 24,9 марта кўпроқ.
👉 https://kun.uz/94249805
Kun.uz расмий канали
Пойабзал ишлаб чиқариш қанчалик даромадли? | “Касб-у кор”
Тошкентда салкам 15 йилдан бери косиблик билан шуғулланиб келаётган уста йигит ҳикояси.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Энергетикада дунё лидери: Хитой бунга қандай эришди?
Аграр давлатдан катта тезликда саноатлашувга эришган, электр қуввати бўйича АҚШни ортда қолдириб дунё етакчисига айланган Хитойнинг муваффақият тарихи – бу ўлканинг бир нечта шаҳарларида бўлиб қайтган Kun.uz мухбири нигоҳида. Хитойда электр энергияси нархи қанча, у ерда ҳам свет ўчадими? Репортажда шу каби саволларга ҳам жавоб топасиз.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
“Дорихўрлик”ка муносабат, МФЙлардаги кампания ва Ортиқхўжаевнинг ОАВга ҳақорати — ҳафта дайжести
Шавкат Мирзиёев врачларнинг фарм-компаниялар фойдасига рецепт ёзиши ҳақида гапирди. Ўзбекистон ва Беларус президентлари Амирсойда чанғи учди. Олий таълимда ўқимасдан туриб, бакалаврга тенг даража олиш мумкин бўлади. Республика бўйлаб маҳалла ходимларига давлат мадҳиясини айттириш кампанияси кетяпти. Ўтган ҳафтанинг шу ва бошқа муҳим хабарлари – Kun.uz дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Отапарвар давлат – Швецияда оталар қандай қилиб “декрет” таътилига чиқади?
Швецияда эркак яхши ота бўлиши учун ҳеч бўлмаса маълум муддат боласининг парвариши учун таътил олиши керак. Шунинг учун ҳам бола туғилгач уни парваришлаш учун ота-оналар таътилни бўлишган ҳолда олади. Давлат 390 кун давомида улар оладиган маошнинг 80 фоизини тўлаб беради, кейин яна 90 кунлик таътилни компенсация қилади. Таътил муддати узоқ бўлгани учун ҳам мамлакатда депрессия ва чарчоқ фоизи кам.
👉 https://kun.uz/47724092
Kun.uz расмий канали
«Реал» рақибни йиғлатди, АПЛда эса пойга давом этади. Кун ўйинлари
«Бавария»нинг гегемонлиги тугамоқда. Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/87310184
Kun.uz расмий канали
Россия қўшини Украинага дронлар ҳужуми уюштирди
Россия ҳарбийлари дронлари Харкивдаги нефт базага ҳужум қилган. Бунинг оқибатида бошланган ёнғин атрофдаги кўчаларни қамраб олган. Етти киши ҳалок бўлган, қурбонлар орасида уч фарзанди бўлган оила ҳам бор. Яна 57 киши бошпанасиз қолган.
👉 https://kun.uz/66548102
Kun.uz расмий канали
Букланадиган iPhone, энг ишончли автомобиллар ва энг кўп сотилган смартфонлар – ҳафта технодайжести
Kun.uz якунланаётган ҳафтадаги технология ва илм-фанга оид энг қизиқарли хабарларни жамлади.
👉 https://kun.uz/80045850
Kun.uz расмий канали
Рафаҳга ҳужум таҳдиди, Путинга Полшадан жавоб ва Чернобилдаги саратонга чидамли бўрилар — кун дайжести
Сўнгги бир кун ичида жаҳонда содир бўлган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотлар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/07643380
Kun.uz расмий канали
Бухоро маъмурий марказини кўчириш учун пул қаердан олинади?
Вилоят бош архитектори Зуҳриддин Муҳиддиновнинг айтишича, Бухоронинг янги маъмурий маркази “Бухоро сити”да бўлади. У ерда ҳокимият, прокуратура каби давлат идораларининг бинолари бўлажак этнопарк ҳудудини сотишдан тушган маблағлар ҳисобига қурилади. Мулклари олиб қўйилаётган тадбиркорларга тўланадиган компенсациялар эса маҳаллий бюджетнинг гарданига тушади. Асосий инвесторлардан бири – Enter Engineering.
👉 https://kun.uz/28740061
Kun.uz расмий канали
1991 йилдан кейин постсовет давлатларидаги демографик вазият қандай ўзгарди?
Иқтисодий ва ҳарбий қудрати бўйича дунёда иккинчи ўринда бўлгани иддао қилинадиган СССР парчаланганига ҳам 32 йилдан ошди. Унинг ўрнида 15 та мустақил давлат шаклланди. 1989 йилда собиқ иттифоқ 289 миллионлик аҳолиси билан бу борада Хитой ва Ҳиндистондан кейин учинчи давлат бўлган.
👉 https://kun.uz/40987919
Kun.uz расмий канали
Бир сурат тарихи – Корея урушида қатнашган турк аскари 60 йилдан сўнг корейс қизини қандай топганди?
Интернетда “Айла” деб қидирилса турк аскари ва ёш корейс қизча тасвирланган бир нечта эски сурат чиқади. Бу суратларнинг ўз тарихи бор. 1950 йилда Жанубий Кореяни шимолликлардан ҳимоя қилиш учун борган турк аскари ёш қизчанинг жонини сақлаб қолади.
👉 https://kun.uz/56689215
Kun.uz расмий канали