Автобус саройларидаги битмаган метан-шохобчалар: Ҳукумат даражасидаги лойиҳага ким тўсқинлик қиляпти?
Тошкентдаги автобус саройлари ҳудудида метан-шохобчалар қуриш учун бир нечта тадбиркорга ажратилган ерлар қайтариб олинган. “Тошшаҳартрансхизмат” хусусий шерикларни ўз вақтида устав фондини шакллантирмасликда айблаяпти, тадбиркорлар эса сармоя киритишларига тўсиқлар бўлганини айтмоқда.
👉 https://kun.uz/30226752
Kun.uz расмий канали
“Қурилишда ҳар хил нотўғри йўллар кўп” — масъуллар сояда қолаётган қурилиш соҳаси ҳақида
Ҳукумат барқарорлик рейтинги орқали тадбиркорларни рағбатлантириб, уларни шаффоф ишлашга ундамоқчи. Бу борадаги семинарда Савдо-саноат палатаси раиси 36 млрд сўмлик харидларни амалга оширган фирма ходимлари сони битта деб кўрсатганини мисол қилиб келтирди. “ССПга бу сўзларни айтиш оғир, лекин биз шаффоф ишлайдиган тадбиркорларнинг ёнини олишимиз керак”, – деди Даврон Ваҳобов.
👉 https://kun.uz/97132659
Kun.uz расмий канали
Ла Лига ва Бундеслигада пешқадамлик учун «жанг», «МЮ», «Интер» ва «Милан»да навбатдаги синов. Ҳафта ўйинлари анонси
Осиё ва Африка кубоги финалларидан ташқари, Европада ҳам миллий чемпионатлар қизиқарли учрашувлар остонасида турибди. Германия ва Испанияда пешқадам жамоани аниқлайдиган муҳим ўйинлар, Даниеле де Россининг Римдаги дастлабки жиддий синови, хуллас, бу сафар ҳам бешта энг яхшисини танлаб олиш осон бўлмади.
👉 https://kun.uz/10630908
Kun.uz расмий канали
Наманганда каналга тушиб кетган Нексия-2 олти кундан кейин топилди
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.
👉 https://kun.uz/39929443
Kun.uz расмий канали
Лицензияси бекор қилинган хусусий олийгоҳларнинг талабалари кўчада қолмайди — вазирлик
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги лицензияси бекор қилинган ОТМ талабаларининг ўқиши уларнинг аризасига асосан белгиланган тартибда бошқа олийгоҳларга кўчирилиши таъминланишини айтмоқда.
👉 https://kun.uz/13889345
Kun.uz расмий канали
Қашқадарёда юзлаб одамларни қарийб 6,5 млрд сўмга чув туширган фирибгарлар қидирилмоқда
Улар бир ой ичида 600 дан ошиқ одамни чув тушириб, қочиб кетгани айтилмоқда.
👉https://kun.uz/93614882
Kun.uz расмий канали
Россияда меҳнат муҳожирлари ва қўриқчилар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди
Маҳаллий полиция ходимлари маълумотига кўра, муштлашувда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган.
👉 https://kun.uz/05980796
Kun.uz расмий канали
Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингидаги баллари эълон қилинди
Барқарорлик рейтинги тоифаси ва балли тест режимида солиқ тўловчилар шахсий кабинетига жойлаштирилди.
👉 https://kun.uz/75030679
Kun.uz расмий канали
Путин ва Карлсон: Украина, келишув ва яна тарих ҳақида
Россия президентининг америкалик журналистга берган интервюси ақл бовар қилмайдиган миқёсдаги воқеа сифатида анонс қилинганди. Превюнинг ўзини миллионлаб марта томоша қилишди, Карлсон интервюнинг тўлиқ версиясини жойлаштирган твиттер иловаси эса App Store’да энг кўп юклаб олинган иловага айланди. Путин эса амалда ҳеч қандай янги гап айтмади.
👉 https://kun.uz/49723810
Kun.uz расмий канали
АҚШ ҳаво таркибидаги PM2,5 зарралари бўйича янги меъёр белгилади
АҚШ ҳаво таркибидаги PM2,5 заҳарли заррачасининг йиллик концентрацияси меъёрини 12 мкг/м3 дан 9 мкг/м3 га туширди. Кучайтирилган стандартлар 2032 йилгача 4500 тагача эрта ўлимнинг олдини олиши, 290 мингта йўқотилган иш кунини сақлаб қолиши ва соғлиқни сақлаш тизими учун 46 млрд фойда келтириши кутилмоқда.
👉 https://kun.uz/01258502
Kun.uz расмий канали
Фото: Мирзиёев ва Лукашенко «Амирсой»да чанғи учишди
Ўзбекистон раҳбари беларуслик меҳмон билан «Амирсой» тоғ-чанғи мажмуасида ҳам учрашув ўтказди.
👉 https://kun.uz/37968141
Kun.uz расмий канали
Қозоғистонда тиббий ниқоб тақиш режими қайтадан жорий қилинди
Жамоат жойларида мажбурий ниқоб тақиш бир йил аввал бекор қилинган эди.
👉 https://kun.uz/96717068
Kun.uz расмий канали
Binance Ўзбекистонда жарима тўлашдан бош тортган. Иш судга оширилади
Binance криптовалюта биржаси Ўзбекистонда лицензиясиз ишлагани учун белгиланган 102 млн сўм жаримани тўламаган. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги раиси ўринбосари Вячаслав Пакнинг айтишича, агентлик судга мурожаат қилмоқчи. Суд қарори криптобиржа рўйхатдан ўтган юрисдикцияга юборилади.
👉 https://kun.uz/17331226
Kun.uz расмий канали
Киевда Россия асирлигидан қайтган яна 100 нафар ҳарбий хизматчи кутиб олинди
Урушнинг 715-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/08083437
Kun.uz расмий канали
Тошкент шаҳар Экология бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Акмал Расулов Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бошқарманинг собиқ бошлиғи Фарҳод Деҳқонов пойтахтда мораторийга қарамай дарахткесарликлар тўхтамаётгани ортидан бир ойга ишдан четлаштириб, бошқарманинг айрим ваколатлари вазирликка ўтказилганди.
👉 https://kun.uz/67345270
Kun.uz расмий канали
Таниқли клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди
У кўплаб бадиий филмларда операторлик ва режиссёрлик ҳам қилган.
👉 https://kun.uz/47898803
Kun.uz расмий канали
Zarafshon Golden Group компанияси Туркиянинг Dedeman бренди билан ҳамкорликни йўлга қўйди
8 феврал куни Тошкентда ZGG ва Туркиянинг Dedeman компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Zarafshon Golden Group қурилиш, қишлоқ хўжалиги, меҳмонхона ва ресторан хизматлари кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйган кўп тармоқли компания ҳисобланади.
Эндиликда ушбу компания вилоятларда ҳам Dedeman меҳмонхоналар бренди билан франшиза асосида ўз хизматларини кўрсата бошлайди.
☎️ +998788885554
☎️ +998903231111
Instagram | Telegram | Facebook
Реклама
Боғча ва мактаблар қуриш бўйича буюртмачи компания ташкил этилди
Президент қарори билан, Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилмоқда. Компания ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастури доирасидаги боғча ва мактабларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради.
👉 https://kun.uz/49803166
Kun.uz расмий канали
Тошкентда йўл четига чиқинди ташлаган ЙПХ ходими жаримага тортилди
ЙПХ ходимининг қоида бузиши ҳолати ўша атрофда бўлган машинадаги кузатув камерасига тушиб қолган.
👉 https://kun.uz/56562066
Kun.uz расмий канали
❗️Мега таклиф — idea'да Смартфонлар энди ойига 69 000 сўмдан!
🔘 Tecno Spark Go 2024 4/64 - 69 000 сўмдан ойига
🔘 Vivo Y02t 4/64 - 89 000 сўмдан ойига
🔘 Honor X7b 8/128GB - 109 000 сўмдан ойига
🔘 Redmi Note 13 6/128 - 119 000 сўмдан ойига
📣Акция 12 февралдан 26 февралгача давом этади
☎️ Буюртма бериш учун:
71 230-77-99
@ideauz_chat
🌐 Telegram | Instagram
📍Дўконларимиз
Реклама
АҚШ прокурори Байденни «хотираси чекланган қария» деб атади
Президентнинг бундан жаҳли чиқди ва ўзида ҳаммаси жойида эканини айтди — аммо яна «қовун тушира» бошлади.
👉 https://kun.uz/89799166
Kun.uz расмий канали
Дарс қолдираётган ўқувчиларнинг хонадонига «Огоҳлантириш хати» юборилади
Фарзандининг мактабга боришига бефарқ бўлган ота-оналар МЖтКнинг 47-моддасига асосан жаримага тортилади.
👉 https://kun.uz/73231685
Kun.uz расмий канали
Бош қўмондонни алмаштирган Украина, атом бомбаси яратиш арафасидаги Эрон ва Надеждинни ўтказмаган Россия — кун дайжести
Сўнгги бир кун ичида жаҳонда содир бўлган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотлар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/12272254
Kun.uz расмий канали
Валерий Залужнийга Украина Қаҳрамони унвони берилди
Бир кун олдин лавозимидан озод этилган Залужний тақдирлаш вақтида Зеленскийни икки бор қучоқлаб олди.
👉 https://kun.uz/93952156
Kun.uz расмий канали
«Украинанинг тўрт ҳудуди Россиянинг бир қисмига айланди. Иш битди» — Небензя уруш ва келишувлар ҳақида
БМТ асослари супердавлатларнинг бир-бирига душманлигини қалқитиб юборди. Хўш, пайдо бўлган боши берк кўчадаги вазият ва БМТнинг нормал ишлай олмаслиги Россияни қониқтирадими? Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя бу борадаги саволларга жавоб берди. Журналист уни бир неча бор ноқулай аҳволда қолдирган.
👉 https://kun.uz/34473475
Kun.uz расмий канали
Январ ойида Ўзбекистонда 94,5 млрд сўмлик табиий газ ва электр энергияси ўғирланган
Ўзбекистонда бир ойда 995 истеъмолчи электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
👉 https://kun.uz/02874016
Kun.uz расмий канали
57 йилдан сўнг қайта “тирилган” боғча: Тошкентдаги муассаса таъмирдан сўнг қандай ўзгарди?
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган 71-сонли мактабгача таълим ташкилоти 1966 йилда қурилган. Шундан буён муассаса умуман капитал таъмирланмаган эди. 2023 йилдаги 4 млрд сўмлик капитал таъмирдан болалар боғчаси бутунлай ўзгарди.
👉 https://kun.uz/29471370
Kun.uz расмий канали
Путиннинг Такер Карлсонга интервюси. Асосий гаплар
Америкалик журналист Путинга кескин саволлар беришни ваъда қилганди. Амалда у Буча, Мариупол ва Навалнийни тилга олмади. Россия президенти эса доимги гапларини такрорлади.
👉 https://kun.uz/58066874
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги белгиланмоқда
Пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади.
👉 https://kun.uz/12649795
Kun.uz расмий канали