Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
Akfa ва Artel компаниялари асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳар қандай импорт чекловларига қарши экани, бундай чекловлар унинг компанияларига зарар келтиришини айтди. Соҳадаги энг йирик ишлаб чиқарувчининг бундай позициясидан келиб чиқиб, иқтисодчи Отабек Бакиров ташқи савдо соҳасидаги масъулларни маиший техника саноатидаги протекционизмни тўхтатишга чақирди.
👉 https://kun.uz/83306322
Kun.uz расмий канали
Бектемир тумани ҳокими ишдан кетди
Президент бош вазир Абдулла Ариповга лавозимга лойиқлигини ҳал қилишни топширган 8 та туман ҳокимлари қаторида Тапил Маҳамадзияев ҳам бор эди.
👉 https://kun.uz/95839530
Kun.uz расмий канали
Ўлжас Бектенов Қозоғистон бош вазири лавозимига тасдиқланди
У 1980 йилда туғилган, 2022-2023 йилларда Қозоғистон коррупцияга қарши курашиш агентлигини бошқарган, унинг бошқаруви даврида қатор шов-шувли ҳибслар ва суд ишлари бўлиб ўтганди.
👉 https://kun.uz/44686137
Kun.uz расмий канали
33 та функция ва ваколат халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтказилди
Масалан, давлат боғча ва мактабларини ташкил этиш, атмосфера ҳавосига таъсир этувчи корхоналарни қуриш жойларини, чиқиндилар кўмиб ташланадиган жойларни белгилаш, йўловчи ва юк ташиш тарифларини белгилаш ва бошқалар.
👉 https://kun.uz/42794750
Kun.uz расмий канали
“Янги Ўзбекистон” университети президенти Волфганг А.Ҳеррманн ўқишга ҳужжатлар қабули бошланганини эълон қилди
Университет давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган давлат университети ҳисобланади. Ҳозирда 2024/2025 ўқув йили учун 9 та таълим йўналиши бўйича бакалавриат босқичига онлайн аризалар қабул қилинмоқда.
👉 Батафсил
Реклама
Пўлат Бобожоновга янги ўринбосар тайинланди
Рамазон Ашрапов ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
👉 https://kun.uz/21671757
Kun.uz расмий канали
Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимдан озод этилди
У хайрлашув пости ёзиб, аҳолига миннатдорчилик билдирган ва кимнидир хафа қилган бўлса, улардан узр сўраган.
👉 https://kun.uz/62665303
Kun.uz расмий канали
Тошкентдаги хонадонлардан бирида Туркистон оқ лайлаклари сақланаётганлиги аниқланди
Хонадон эгаси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган лайлакларни ўтган йилнинг ёзида Сирдарё вилояти ҳудудида қанотлари синган ҳолда топиб олганлигини ҳамда парвариш қилиб келаётганлигини билдирган.
👉 https://kun.uz/82760978
Kun.uz расмий канали
Дорилар бепул ажратилса-да, беморлар уларни дорихонадан 10 баробар қиммат сотиб олмоқда — президент
«Мана – фармацевтикадаги ўйинлар! Бу фақат онкологияда. Эндокринология, кардиология, шошилинч хизматда ҳам бундай фактлар етарли», деди давлат раҳбари.
👉 https://kun.uz/07016647
Kun.uz расмий канали
Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликлар, Залужнийни бўшатмоқчи бўлаётган Зеленский ва мигрантларга қарши Трамп — кун дайжести
Дунёда содир бўлан аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотлар шарҳи билан таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/70928397
Kun.uz расмий канали
Ортиқхўжаев блогер ва журналистларни “уюшган жиноий журналистика” деб атади
Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими яна бир бор қалам аҳлига муносабатини намойиш этди. ОАВ вакиллари билан олдиндан яхши чиқиша олмаган Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Лолазор” подкастида меҳмон бўлиб, журналистларни “пастроқ тушиш”га чақирди.
👉 https://kun.uz/09451541
Kun.uz расмий канали
Док-1 Макс иши бўйича суд тергови якунланди
2023 йил 11 август куни бошланган суд жараёни орадан олти ой ўтиб музокара босқичига ўтди.
👉 https://kun.uz/60341885
Kun.uz расмий канали
“Канатли жамоат транспорти – ўзини оқламайдиган қиммат лойиҳа” – шаҳарсоз
Тошкентда барпо қилиниши мумкин бўлган осма дор йўли жамоат транспорти хавфсизлик, сиғим ва ҳатто нарх жиҳатидан мақбул ечим эмас. Кейинчалик бу лойиҳа харажатларини қоплай олмаслиги ҳам мумкин. Шаҳарсоз Темур Аҳмедов Kun.uz'га берган интервюсида бундай осма транспортдан одатда томошабоп манзилларда туристик мақсадларда, масалан тоғли манзарали жойларда фойдаланилишини, жамоат транспорти сифатида йўловчи ташилмаслигини айтмоқда.
👉 https://kun.uz/50008711
Kun.uz расмий канали
"Яндекс" қайта шакллантирилгандан кейин хусусий компания сифатида қолади
👉 https://kun.uz/84455290
Kun.uz расмий канали
Одам шакарсиз яшай оладими?
Кўплаб касалликларга олиб келиши айтиладиган шакар айнан қайси жиҳати билан зарарли? Унинг фойдаси кўпроқми ёки зарари? Kun.uzʼнинг янги «Аргумент» лойиҳаси илк сонида мутахассислар шакар ва ширинликлар атрофида айланувчи қатор саволларга жавоб берди.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Харкив областидаги вайроналар ва фронтдаги азовчилар. Уруш суратлари
Урушнинг 712-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/85215756
Kun.uz расмий канали
Жаҳон хабарлари
🇷🇺 Россия президентлигига номзод Борис Надеждин тўплаган имзоларнинг 15 фоизи нуқсонли деб топилди
🇺🇦 Кличко Залужнийнинг истеъфосига қарши чиқди
🇺🇸 АҚШ Сенати Украинага ёрдамни назарда тутувчи янги қонун лойиҳасини келишиб олди
🇵🇰 Покистон собиқ бош вазири никоҳ шартларини бузгани учун 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
🇭🇺 Венгрия парламентида Швециянинг НАТО аъзолиги бўйича овоз бериш жараёни бойкот қилинди
Kun.uz расмий канали
Сенегалда президентлик сайловлари кечиктирилди. Мухолифат буни «конституциявий тўнтариш» деб атамоқда
Сенегал парламенти президентлик сайловлари муддатини 10 ойга суриб, 15 декабрга кўчириш учун овоз берди. Амалдаги давлат раҳбари Маки Салл айрим номзодларнинг қонунийлиги борасидаги келишмовчиликлар туфайли шуни талаб қилаётганди. Мухолифатчи гуруҳлардан бири бу қарорни «конституциявий тўнтариш» деб баҳолаган.
👉 https://kun.uz/74536107
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон 2023 йилда энг кўп олтин сотган иккинчи давлат бўлди
Ўтган йилда олтиннинг асосий сотувчиси Қозоғистон Марказий банки бўлди – тахминан 50 тонна. Ўзбекистоннинг олтин бўйича соф савдоси эса қарийб 25 тоннани ташкил этди ва дунёдаги иккинчи энг йирик олтин сотувчи давлатга айланди.
👉 https://kun.uz/95662292
Kun.uz расмий канали
7 феврал куни Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
👉 https://kun.uz/76432672
Kun.uz расмий канали
Наманганда қалбаки дориларни тайёрлаб сотиб келган фелдшер ушланди
ДХХнинг тезкор тадбирида қалбаки дориларни сотиш учун Андижонга олиб кетаётган фелдшер қўлга олинди. У 1000 дона «Зодак» дори воситасини сотувга чиқармоқчи бўлган. Маълум бўлишича, у 2023 йил сентябридан бери шу иш билан шуғулланиб келган.
👉 https://kun.uz/01884680
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди
Ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши мумкин.
👉 https://kun.uz/05646079
Kun.uz расмий канали
Буюк Британия қироли Чарлз III саратон касаллигига чалингани аниқланди
Монарх даволанишни бошлаб юборган ва жамоатчилик вакиллари билан бўладиган барча учрашувларни бекор қилган.
👉 https://kun.uz/28765432
Kun.uz расмий канали
Теннисчи Денис Истомин фаолиятини якунлади
Ўзбекистоннинг энг номдор теннисчиси 37 ёшида катта спорт билан хайрлашди.
👉 https://kun.uz/46595370
Kun.uz расмий канали
Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди
Қосим-Жўмарт Тўқаев Алихан Смаилов ҳукуматини истеъфога чиқарди. Бош вазир вазифалари вақтинча бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Склярга юклатилди.
👉 https://kun.uz/63190704
Kun.uz расмий канали
Хоразмда 81 туп дарахтни кесган фермерга жиноят иши очилди
Табиатга етказилган зарар миқдори 618,1 млн сўм экани таъкидланмоқда.
👉 https://kun.uz/17546967
Kun.uz расмий канали
Исроил фаластинликлар ўрнига Ўзбекистондан ишчи ёллаши мумкин
Улар қурилиш майдонларида ишлаган фаластинликлар ўрнини тўлдириши режалаштирилмоқда.
👉 https://kun.uz/55641217
Kun.uz расмий канали
Жаҳонгир Ортиқхўжаев — Magic City, Minerva City ва “Пахтакор” ҳақида
Тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Пахтакор”ни ривожлантирмоқчи бўлгани, шу билан бирга, клуб ва стадионни хусусийлаштириш учун 100 доллар ҳам тўламоқчи эмаслигини айтди. “Текинга берса оламан, пулга берса олмайман”, деди у.
👉 https://kun.uz/32633415
Kun.uz расмий канали
«Мен бундай алмаштириш ҳақида ўйлаяпман». Зеленский — Залужнийнинг истеъфоси эҳтимоли ҳақида
Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни истеъфога чиқариш имкониятини кўриб чиқаётганини тасдиқлади. Шу билан бирга, гап фақат ҳарбий соҳа раҳбарияти ҳақида эмас, қатор давлат амалдорларини алмаштириш ҳақида ҳам кетмоқда.
👉 https://kun.uz/88516984
Kun.uz расмий канали
“Халқлар дўстлиги” метро бекатининг иккинчи чиқиш жойи бир ойдан кўпроқ муддатга ёпилади
Тошкент метрополитенидаги эскирган эскалаторлар босқичма-босқич алмаштирилади. Шу муносабат билан 10 февралдан 20 мартгача “Халқлар дўстлиги” метросининг иккинчи вестбюли, “Tashkent city” мажмуасига чиқиш жойи ишламайди.
👉 https://kun.uz/45778961
Kun.uz расмий канали