⚡️Феврал ойини 60%гача ЧЕГИРМАЛАР билан кутиб олинг
Фақат 2—5 февралгача кўплаб маиший техника ва электроникани 60% гача ЧЕГИРМА билан муддатли тўловга харид қилишингиз мумкин 🚀
🌐 Батафсил маълумот:
Telegram | Instagram
☎️ Барча саволлар бўйича:
71 230-77-99
@ideauz_chat
Реклама
«Пахтакор» футболчиси АПЛ клубига ижарага берилди
«Пахтакор» клуби футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини Англияда давом эттиради. У «Металлург» клуби ҳужумчиси Забиҳулло Ўринбоевнинг укаси саналади.
👉 https://kun.uz/83803071
Kun.uz расмий канали
Узоқдаги муносабатлар — афсонами ёки ҳақиқат? Оилани қандай қилиб сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш ҳақида Profee маслаҳат беради
👉 https://kun.uz/84536114
Реклама
Январ ойидаги инфляция даражаси маълум қилинди
2024 йилнинг январ ойида истеъмол секторидаги нархлар ўртача 0,6 фоизга кўтарилди, дея хабар берди Статистика агентлиги. Натижада йиллик инфляция 8,6 фоизгача пасайган. Сўнгги марта бундай паст инфляция кўрсаткичи 2016 йил август ойида қайд этилган.
👉 https://kun.uz/72184469
Kun.uz расмий канали
Иорданиядаги базага ҳужум. Америка бунга қандай жавоб қайтариши мумкин?
Дрон зарбаси оқибатида уч нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган. Байдендан қатъий жавоб қайтаришни (Эронга зарба беришга қадар) талаб қилишмоқда — аммо АҚШ маъмурияти янги уруш қўзғатишдан хавфсирамоқда.
👉 https://kun.uz/50699462
Kun.uz расмий канали
“Таълим тизимимиз сифатли кадрлар етказиб бера олмаяпти” — ўзбек мигрантлари нега Россияни танлаётгани ҳақида фаоллар билан суҳбат
Таълим ва тарбиядаги муаммоларимиз хорижга чиққанда кўриниб қоляпти: эндигина улғайиб меҳнат бозорига кириб келаётган йигитлар орасида ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишни билмаслик, ҳатто қўрқоқлик кўп учрайди. Ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад ва жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев Kun.uz'га берган интервюсида Россиядаги ватандошлар дуч келаётган муаммоларнинг шу ва бошқа сабаблари ҳақида сўз юритди.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Қашқадарёда ҳайдовчи Damas билан ЙПХ ходимини босиб, судраб кетди
Тан жароҳатлари олган ЙПХ ходими шифохонага етказилган.
👉 https://kun.uz/93153269
Kun.uz расмий канали
“Шу пайтгача тадбиркорлар учун ўлчов бирлиги йўқ эди”
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича ўтказилган семинар-тренингда бизнес эгаси ушбу рейтингнинг фойдаси ва шу кунга қадар тадбиркорлар учун конкрет мезон йўқ бўлганини айтди.
Kun.uz расмий канали
"AUTO MOTORS ASIA"дан автомобил соҳасида тажрибали бизнес эгалари учун ажойиб янгилик!
Компания автомобил сотуви бўйича тажрибали бизнес эгаларини вилоятлардаги янги дилерлик марказларини ташкил қилиш бўйича ҳамкорликка таклиф қилади.
👉 https://kun.uz/44653430
Реклама
Февралда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
Ўзбекистонда бу йил феврал ойи одатдагидан илиқроқ ўтади, бироқ ой боши нисбатан совуқ бўлади. Иккинчи беш кунликда ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +8…+13 даража, кейинчалик ой охиригача кечаси –12…+7, кундузи 0…+18 даража атрофида бўлади. Ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.
👉 https://kun.uz/71472399
Kun.uz расмий канали
БМТ судининг қарори кимнинг фойдасига ишлайди?
Халқаро суд Ғазодаги уруш бўйича ЖАР сўраган деярли барча чораларни ёқлади, шу билан бирга, Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканини қайд этди. Хўш, бу қарор ҳақида экспертлар нима деяпти? “Геосиёсат” дастурида мавзуга оид саволларга сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Фарҳод Каримов жавоб берди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
«Тошшаҳартрансхизмат» Учтепадаги «гармошка»-автобус билан боғлиқ ҳолат юзасидан изоҳ берди
Автобусга зарар етмагани маълум қилинган.
👉 https://kun.uz/93010872
Kun.uz расмий канали
Словянск 2014 йилги жанглар марказида қолган — ва уч ой давомида «ДХР таркибига кирган». Ўн йил ўтиб Россия армияси яна шаҳарни эгаллаш учун ҳаракат қилмоқда
Урушнинг 706-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/13243068
Kun.uz расмий канали
«Ўзэнергоинжиниринг» АЖ хитойлик шериклар билан қўшма корхона ташкил қилиш ҳамда халқаро таълим муассасасини таъсис этиш тўғрисида келишиб олди
👉 https://kun.uz/93116440
Kun.uz расмий канали
“Лимончилик сабаб касалликдан фориғ бўлдим” – 250 туп лимондан 10 тонна ҳосил олаётган отахон
80 ёшни қоралаган Аҳмаджон ота Исмоилов боғдорчилик ҳадисини олган. Бундан 50 йил муқаддам Ёзёвон туманига биринчилардан бўлиб лимон кўчати олиб келиб 1 сотих ерда иссиқхона қурган отахон бугунги кунда 10 тоннадан ортиқ ҳосил олади. Моҳир боғбон ҳамон тетик, ҳатто кетмон ҳам чопади. Лимон етиштиришдаги меҳнати туфайли оғир хасталикдан фориғ бўлган.
👉 https://kun.uz/54154450
Kun.uz расмий канали
Сурхондарёда поезд Gentra’ни уриб юборди. 5 киши ҳалок бўлди
Яна икки киши шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлган ва жароҳатланган 7 киши бир оила вакиллари бўлган.
👉 https://kun.uz/30799332
Kun.uz расмий канали
АҚШ визаси: 2023 йилда қанча ўзбекистонлик рад жавобини олгани маълум бўлди
Ўзбекистон рад жавобини олиш бўйича Марказий Осиёда энг ёмон кўрсаткичга эга.
👉 https://kun.uz/48987881
Kun.uz расмий канали
Мансабдор шахслар жиноятчилиги бўйича рақамлар очиқланди
Бош прокуратура эълон қилган маълумотларга кўра, 2023 йилда 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, бу 2022 йилга нисбатан 15 фоизга кўп. Айни пайтда, жиноий жавобгарликка тортилган республика даражасидаги амалдорлар сони 2 баробарга – 110 нафардан 49 нафарга камайган.
👉 https://kun.uz/90012113
Kun.uz расмий канали
📊 Осиё кубоги-2023. Барча чоракфиналчилар номи маълум бўлди
2 феврал (16:30)
🇹🇯Тожикистон - 🇯🇴Иордания
2 феврал (20:30)
🇦🇺Австралия - 🇰🇷Жанубий Корея
3 феврал (16:30)
🇮🇷Эрон - 🇯🇵Япония
3 феврал (20:30)
🇶🇦Қатар - 🇺🇿Ўзбекистон
➡️ Осиё кубоги 🟢 Live
Нобелга номзоди илгари сурилган Трамп, музокараларга киришган ҲАМАС ва 14 йилга қамалган собиқ бош вазир - кун дайжести
Сўнгги кун ичида дунёда содир бўлаётган аҳамиятли янгиликлар, воқеа-ҳодисалар ва баёнотларнинг қисқача шарҳи билан кун дайжестида таништирамиз.
👉 https://kun.uz/87170001
Kun.uz расмий канали
ОАВ: Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқароларининг икки давлат ҳудудида бўлиш муддати оширилди
Энди икки давлат фуқаролари қўшни давлат ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача бўлиши мумкин.
👉 https://kun.uz/21509500
Kun.uz расмий канали
Европада қишки трансферлар якунидаги асосий интригалар
Шомуродов яна клубини алмаштириши, «Бавария» етакчиларидан бири АПЛга ўтиши мумкин.
👉 https://kun.uz/65497829
Kun.uz расмий канали
Бухоро туризм маркази дастлабки режалаштирилган жойида қуриладиган бўлди
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳри марказидаги 32,6 гектар ҳудудда бино-иншоотлар бузилиб, ўрнида этнографик туризм маркази қурилишини эълон қилди. Лойиҳа ўтган йили жамоатчилик эътирозларидан кейин тўхтатилган, ЮНЕСКО туризм маркази учун бошқа жой танлашга чақирган эди.
👉 https://kun.uz/96281803
Kun.uz расмий канали
Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди
1–5 феврал кунлари Тошкент вилоятининг қатор туманлари ва Наманганнинг бир туманида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.
👉 https://kun.uz/04941147
Kun.uz расмий канали
Наманган вилоятида суд раиси 2 минг доллар пора олаётганда ушланди
У бу пулларни судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш эвазига сўраган. Унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
👉 https://kun.uz/93257613
Kun.uz расмий канали
“Солиқ тушуми ва текшируви бўйича KPIларни бекор қилдик” — Қудбиев
Солиқ қўмитаси раисининг тан олиб айтишича, илгари солиқ инспектори қанча кўп тушум қилган, қанча кўп текширув ўтказган бўлса, унинг фаолиятига шунча юқорироқ баҳо берилган. “Ҳаммаси бекор бўлиб, энди солиқ тўловчи қанча узоқ вақт ишласа, қанча кўп одамни иш билан таъминласа, айланмаси катта бўлса, [солиқчининг] KPIи ошади”, – деди Шерзод Қудбиев тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги тақдимотида.
👉 https://kun.uz/71487542
Kun.uz расмий канали
Германияда 4 кунлик иш ҳафтаси синовдан ўтказилади
Эртага, 1 февралдан бошлаб Германияда 4 кунлик иш ҳафтасининг 6 ойлик синов даври бошланади. Лойиҳада 45 та компания иштирок этмоқда.
👉 https://kun.uz/41013820
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон бўйлаб ҳоспислар ташкил этиш таклиф этилмоқда
2024 йил охиригача эҳтиёждан келиб чиқиб, вилоятлар марказлари, шунингдек, Тошкент ва Нукус шаҳарларида камида биттадан ҳоспислар ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Бу – 2024 йилги давлат дастури лойиҳасига киритилган.
👉 https://kun.uz/93350759
Kun.uz расмий канали
“Ташаббусли бюджет”да “Бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади
2024 йил 1 апрелдан бошлаб, “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари ташаббускорларнинг иш сифати юзасидан розилигини олмай туриб, лойиҳалар фойдаланишга қабул қилинмайди.
👉 https://kun.uz/59679103
Kun.uz расмий канали