Сурхондарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарлигига ўтган Абдувоҳид Исмоилов ўрнини Тимур Исмоилов эгаллади. У тайинловга қадар вазирликда бошқарма бошлиғи лавозимида эди.
👉 https://kun.uz/09738253
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон коррупцияга қарши кураш рейтингидаги ўрнини 5 поғонага яхшилади
Ўзбекистон Transparency International'нинг Коррупцияни сезиш индексида 5 поғона юқорилаб, 180 та давлат орасида 121-ўринда қайд этилди.
👉 https://kun.uz/99400166
Kun.uz расмий канали
Тошкентда 18 метрли гармошка-автобус йўл четига чиқиб кетди
Ҳолат Учтепа тумани 18-автобус саройи қаршисида юз берган. Автобус юк машинаси ёрдамида чиқариб олинган. «Гармошка»га зарар етган ёки етмагани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Kun.uz расмий канали
Қашқадарёнинг тоғли қишлоғида қарийб 1 метр қор ёғди
Қор беш кундан буён ёғишда давом этаётгани айтилмоқда.
👉 https://kun.uz/76270752
Kun.uz расмий канали
Йирик шаҳарларда Евро-5 стандартига мос бўлмаган автомобиллар ҳаракати чекланиши мумкин
Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида Евро-5 стандартига жавоб бермайдиган автомашиналардан фойдаланишни 2030 йилгача босқичма-босқич чеклаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, 2024 йил 1 мартдан бошлаб тўла вазни 10 тоннадан юқори транспортларнинг тиғиз вақтларда Тошкент кўчаларида ҳаракатланиши тақиқланиши мумкин.
👉 https://kun.uz/99039849
Kun.uz расмий канали
Телефон сўзлашувларини эшитиш учун санкция электрон тарзда берилади
Телекоммуникация қурилмалари орқали сўзлашувларни эшитиб туриш, тинтув ўтказиш ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун санкцияни электрон тарзда бериш мумкин бўлади.
👉 https://kun.uz/59730124
Kun.uz расмий канали
Kun.uz'нинг Японияга сафари. Илк таассуротлар
Kun.uz ижодий жамоаси 2023 йил охирида Японияга сафар қилиб, кунчиқар юртнинг турли ҳаётий жабҳалари ҳақида бирқанча кўрсатувлар тайёрлади. Эътиборингизга лойиҳанинг кириш қисмини тақдим этамиз. Унда журналист Шокир Шарипов сафар давомида Япония ҳақида олган асосий таассуротлари билан бўлишади.
👉 https://kun.uz/76281825
Kun.uz расмий канали
Қизни турмуш қуришга ундаб, мунтазам босим ўтказган йигит 10 суткага қамалди
Шаҳрисабзлик қизга ҳимоя ордери берилган бўлса-да, йигит босим ўтказишдан тўхтамаган. Унинг болалар омбудсманига такрорий мурожаатидан кейин, ҳимоя ордери талабларини бузгани учун йигитга суд томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди.
👉 https://kun.uz/52821543
Kun.uz расмий канали
Кетади ёки кетмайди? Украинада яна Залужнийнинг истеъфоси ҳақидаги миш-мишлар болалади
Журналистларга кўра, Зеленский бош қўмондонга лавозимини ўз ихтиёри билан тарк этишни таклиф қилган. Бошқа манбалар эса яқин вақт ичида унинг истеъфоси рўй бермаслигини айтишмоқда.
👉 https://kun.uz/37732523
Kun.uz расмий канали
Кучли шамол Сурхондарёда қурилаётган қуёш электр станциясининг панелларини қулатди
Ҳодиса Шеробод туманида хорижий инвестиция ҳисобидан қурилаётган қуёш фотоэлектр станцияси объектида содир бўлган.
👉 https://kun.uz/46885367
Kun.uz расмий канали
Экология вазири Тошкент ҳавосидаги PM2,5 зарраларининг асосий манбаларини санади
Азиз Абдуҳакимовнинг парламентда айтишича, Тошкент шаҳри ҳавосидаги PM2,5 зарраларининг 60-65 фоизи АИ-80 бензинида юрадиган автотранспорт воситаларига, 15-20 фоизи Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг чўлланган ҳудудларидан учиб келаётган чанг зарраларига, яна 20 фоизи кўмир, мазут ва саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келади.
👉 https://kun.uz/08680670
Kun.uz расмий канали
“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури қандай ишлайди?
Дастурга аъзо бўлиб, 50 дан зиёд янги иш ўринлари яратган ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга ер ва мол-мулк солиғидан имтиёзлар берилади, бошқа солиқларни бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат масъуллари Kun.uz'га дастур қандай ишлаши ҳақида гапириб берди.
👉 https://kun.uz/52355031
Kun.uz расмий канали
Сурхондарёда ота ёш фарзандини аёвсиз уриб, шафқатсиз муносабатда бўлди
Ҳодиса Термиз шаҳрида содир бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
👉 https://kun.uz/84231930
Kun.uz расмий канали
Киевда пикет ва Донецкка зарба оқибатлари. Уруш суратлари
Урушнинг 705-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/28298675
Kun.uz расмий канали
Ёрқин кўринишга эга Tecno смартфонларининг «Spark 20» серияси тақдимоти бўлиб ўтди
Ушбу тақдимотда «Spark 20» сериясининг 3 та смартфони: Tecno Spark 20С, Spark 20, Spark 20 Pro ҳақида маълумот берилди.
Тақдимотда ҳамкорлар ва таниқли блогерлар иштирок этишди. Эндиликда Tecno смартфонларнинг 20-авлодини сиз ҳам харид қилишингиз мумкин. Ушбу смартфонларни республиканинг исталган ҳудудидан топишингиз ва ўзингизга ёққанини сотиб олиш имконига эгасиз.
Ҳамёнбоплик ва сифат уйғунлигини истаганлар Tecno'ни танлайдилар!
Instagram | Telegram | Facebook
Реклама
⚡️Янги уйларни қидиряпсизми?
2024 йилда қуриладиган янги уйлар нархлари ва рўйхати.
👉 Уйларни кўриш
Реклама
Давлат харидларида сунъий интеллектдан фойдаланилиши мумкин
Ўзбекистонда давлат харидларини амалга оширишда намунавий техник шартларни ишлаб чиқиш ва бу соҳага сунъий интеллектни жорий қилган ҳолда, харид комиссиялари фаолиятини тугатиш таклиф этилмоқда.
👉 https://kun.uz/34642664
Kun.uz расмий канали
Нодавлат уюшмаларнинг давлатга тааллуқли функциялари давлат идораларига ўтказилади
Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан эътиборан хўжалик бошқарув органлари институтини тугатиш режалаштирилмоқда. Уюшмалар фаолиятига давлат аралашуви тўхтатилади, уларнинг раҳбарларини келишиш тартиби бекор қилинади.
👉 https://kun.uz/37130028
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда “powerbank ижараси”дан даромад олиш таклиф этилмоқда. Бу навбатдаги молиявий пирамида бўлиши мумкин
Республиканинг турли ҳудудларида одамлар “Parker” савдо белгиси остидаги лойиҳага фаол жалб қилинмоқда.
👉 https://kun.uz/98927865
Kun.uz расмий канали
“Янги цемент заводлари қуришни тўхтатиб қўямиз” – Азиз Абдуҳакимов
Республикада 47 та цемент заводи бўлиб, шундан 23 таси ишлашдан тўхтаган. Янa 25 тасининг 90 фоизи фаолияти экологик талабларга жавоб бермаётгани аниқланган.
👉 https://kun.uz/78434762
Kun.uz расмий канали
Фуқаролар пенсия тайинлаш вақтида санаторийга навбатга қўйилади
1 сентябрдан бошлаб, фуқароларга пенсия ёки ногиронлик тайинлаш вақтида алоҳида мурожаат қилишларини талаб этмаган ҳолда уларни санаторийга навбатга қўйиш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда. Ёшга доир пенсияни пенсия ёшига тўлган вақтда автоматик тайинлаш тартиби эса 2025 йил 1 мартдан кучга кириши кутиляпти.
👉 https://kun.uz/47057652
Kun.uz расмий канали
Миллий сертификатга эга тарих фани ўқитувчиларига ҳам устама тўланади
2024/25 ўқув йилидан бошлаб, аввал эълон қилинганидек она тили ва адабиёт ўқитувчилари билан бирга, тарих ўқитувчиларига ҳам миллий сертификат олган тақдирда 50 фоизлик устама тўланади. 1 сентябрдан эътиборан, тажриба-синов тариқасида Қашқадарё ва Сурхондарёдаги мактабларга олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобуслар йўлга қўйилади.
👉 https://kun.uz/66746270
Kun.uz расмий канали
Украинани молиялаштиришда қийналаётган Германия, Гуржистондаги рокировкалар ва Илон Маскдан муҳим янгилик — кун дайжести
Сўнгги кун мобайнида жаҳонда содир бўлган янгиликлар, воқеа ва ҳодисаларнинг тафсилотлари билан одатий кундалик дайжестимизда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/81732522
Kun.uz расмий канали
Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон 10 йилга қамалди
Суд уни давлат сирларини ошкор қилишда айбдор деб топди. Хон билан бирга, Покистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший ҳам худди шундай жазога тортилди.
👉 https://kun.uz/85018756
Kun.uz расмий канали
“Ишонч бор жойда бизнес тез ривожланади” — Зафар Ҳошимов
Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги ҳақида фикрларини билдирди. Унга кўра, мезон жазолайдиган ёки жарима соладиган нарса эмас. Бу – тадбиркор учун ойна. Камчиликларни кўриб, шунинг устида ишлайдиган андоза.
Kun.uz расмий канали
Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон Таиландни мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди
Осиё кубоги-2023 нимчоракфинали доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Таиландни мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олган 5-жамоага айланди. Вакилларимиз яримфинал йўлланмаси учун курашда 3 феврал куни мезбон Қатарга қарши саф тортади.
👉 https://kun.uz/88774823
📹👉 ГОЛЛАР БУ ЕРДА
Огоҳ бўлинг: 10 дан ортиқ автолизинг фирмаларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган
Белгиланган муддатда автомобил етказиб берилмагани ёки тўланган пуллар қайтариб берилмаётгани сабабли «Umid auto leasing», «Umid lizing Tashkent», «Umid auto», «Umid avto Tashkent», «Umid avto lizing», «Mega Avto Leasin-Hamkor», «Mega Avto Leasin», «Samo Rimmax Avto», «Rimmax Auto Leasin», «Ishonch Auto Leasin», «Asr Auto Leasin», «Baraka Avto Baraka Business» каби ташкилотлар раҳбарларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Рақобат қўмитаси фуқароларни автолизинг фирмалар билан шартнома тузишда огоҳ бўлишга, алданиб қолмасликка чақирди.
👉 https://kun.uz/75927644
Kun.uz расмий канали
Ёмғирлар ҳавони тозалади – энди тупроқ ва сув заҳарланади(ми?)
Шу кунларда ёғаётган ёмғирлар ПМ2.5 заҳарли заррачасини ерга олиб тушди ва бу ўзбекистонликларга вақтинчалик тоза ҳаводан нафас олиш имконини берди. Лекин энди бошқа муаммо пайдо бўляпти. Ҳаво таркибидаги заҳарли моддалар ёмғир билан қўшилиб ерга тушиб, сув, ўсимликлар ва тупроқни заҳарлаши мумкин. Хўш, бу қандай содир бўлади?
👉 https://kun.uz/87586206
Kun.uz расмий канали
Осиё кубогида гол ўтказмаган ягона жамоа. Ўзбекистон Таиланд тўсиғидан ўта оладими?
Осиё кубоги-2023 тобора ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Бугун, 30 январ куни Ўзбекистон миллий жамоаси нимчоракфинал доирасида Таиландга қарши саф тортади. Ушбу рақиб мусобақада дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган ягона жамоа саналади.
👉 https://kun.uz/33313361
➡️ Осиё кубоги 🟢 Live
Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Тошкентда Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг собиқ президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Тадбирда ҳукумат ва Президент администрацияси вакиллари, шаҳар жамоатчилиги ҳамда собиқ президентнинг турмуш ўртоғи Татяна Каримова қатнашди.
👉 https://kun.uz/13820005
Kun.uz расмий канали