Қозоғистонда газбаллон портлаши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари оғир жароҳатланди
Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, етти киши жароҳатланган, шундан икки нафари ўзбекистонликлар.
👉 https://kun.uz/28795888
Kun.uz расмий канали
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўзгарди
2019 йил кузидан буён вилоят ИИБга раҳбарлик қилиб келган Шуҳратжон Сотволдиев лавозимини тарк этган. Унинг ўрнини Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов эгаллади.
👉 https://kun.uz/57800121
Kun.uz расмий канали
«Миллатни севишни шакллантирмас эканмиз, барча уринишларимиз бефойда» — Алишер Қодиров
Ўзбек жамияти ҳаётида давлат тили қонунини амалиётда тўлақонли жорий қилиш зарур, ўзбек тили давлат тили экан, давлат идораларига мурожаат, ҳуқуқий ҳужжатлар, рекламалар, ташқи ёзувлар — умуман барчасида ўзбек тили устун бўлиши лозим, дейди партия етакчиси Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
📹👉ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизимида ўзгаришлар бўлиши кутиляпти
Эндиликда озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи тоифасига киритилиши мумкин.
👉 https://kun.uz/28028998
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистондаги ўртача маошлар маълум қилинди
2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи 4 млн 551 минг сўмни ташкил этди. Энг кўп ойлик олувчилар – молия ва суғурта соҳаси ходимлари бўлиб, улар ўртача 13,3 млн сўм ойлик оляпти. Тиббиёт ва таълимдаги ойликлар энг паст даражада қолмоқда.
👉 https://kun.uz/06571379
Kun.uz расмий канали
Quramax раҳбари судда кўрсатма берди. У босимга учраганини айтмоқда
“Док-1 Макс” ишини кўриб чиқаётган Тошкент шаҳар судининг 29 январ кунги мажлисида препаратнинг Ўзбекистондаги дистрибютори – “Quramax Medical” МЧЖ директори С.Р.П. сўроқ қилинди. У ўз кўрсатмасида тергов вақтида босимга учраганини айтди.
📹👉ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Истанбулдаги отишма: бир киши ҳалок бўлган. Туркия расмийлари Россия ва Тожикистон фуқароларидан гумон қилмоқда
Туркия полицияси ушбу қотиллик иши доирасида Истанбулдаги 30 манзил бўйлаб рейдлар уюштирган ва 47 киши қўлга олинган.
👉 https://kun.uz/89263925
Kun.uz расмий канали
АҚШ ҳарбий базасига зарба, Мона Лизанинг «шўрига шўрва» ва 4 кунлик иш ҳафтасини синаётган Германия — кун дайжести
Сўнгги кун ичида дунёда содир бўлаётган аҳамиятли янгиликлар, воқеа-ҳодисалар ва баёнотларнинг қисқача шарҳи билан кун дайжестида таништирамиз.
👉 https://kun.uz/36736080
Kun.uz расмий канали
Қуйи Чирчиқ туманида онасига алимент тўламаган ака-сингил 15 суткага қамалди
Ака ва сингил меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган онаси учун алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келган.
👉 https://kun.uz/91982236
Kun.uz расмий канали
Тошкент вилояти ҳокими ўринбосарларидан бири ўзгарди
Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбеков Холмирза Ниёзов ўрнига Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Алимбеков аввал ҳам вилоят ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган.
👉 https://kun.uz/20993736
Kun.uz расмий канали
Президент автобусларни харид қилишда уларнинг йўловчи сиғимини ҳисобга олишга топшириқ берди
Шунингдек, Тошкент метросидаги вагонлар сони оширилади, аҳоли элетромобилларга ўтишга рағбатлантирилади.
👉 https://kun.uz/66859975
Kun.uz расмий канали
Узоқроқ ёмғир Тошкентни ҳавоси энг тоза шаҳарлар рўйхатига киритди
28 январ кечаси бошланиб, ҳамон давом этаётган ёмғир Тошкент ҳавосини январ ойидаги энг тоза даражага олиб чиқди. 29 январ соат 17:00 ҳолатига, шаҳар ҳавосидаги PM2,5 зарралари миқдори 1 кубометр ҳавода атиги 23 микрограммни ташкил этмоқда.
👉 https://kun.uz/57582167
Kun.uz расмий канали
Хориж билан йирик шартномалар имзолаётган ўзбек аёли - Маҳфуза Гюмюш ҳақида
Савдо-саноат палатаси ва ЎзМТРК ҳамкорлигида йўлга қўйилган “Тадбиркорлик – тақдиримда” дастурида бугуннинг фаол тадбиркорлари ҳақида сўз юритилади. Дастурининг навбатдаги сони “RUNAMTEX” корхонаси раҳбари Маҳфуза Гюмюш фаолияти ҳақида бўлди. Бундан 7 йил аввал ўзи муҳожир бўлган аёл бугун иккита инвестицион лойиҳани ишга тушириб нафақат ўзини, балки минглаб хотин-қизларни иш билан таъминлашга муваффақ бўлди.
📹 👉ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
“Конвертациянинг орқасидан миллиардерлар пайдо бўлди” — Мурод Муҳаммад Дўст
1990-1999 йилларда Ўзбекистон президенти девонида ишлаган ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст конвертациянинг ёпилиши биринчи президент даврида қилинган “энг катта хато” бўлганини айтди. “Шунинг атрофида юзта оила бой бўлиб олди, миллиардерлар пайдо бўлди”, деди у.
👉 https://kun.uz/42967682
Kun.uz расмий канали
PROFEE – Европадан Ўзбекистонга тезкор пул ўтказиш
PROFEE иловаси билан: пул ўтказмалари ҳамёнбоп, рўйхатдан ўтиш шарт эмас!
• Комиссиясиз ўтказмалар;
• Сўмга нисбатан қулай курс, биржа курсига яқин;
• Европа картасидан HUMO ва UzCard картасига пул бир зумда келади;
• Карта, ҳисоб, Apple/Google Пай орқали пул ўтказмалари;
• Биринчи ўтказма учун эса PROFEE промо курс тақдим этади: бу янада арзонроқ!
Пулни қандай қилиб олиш мумкин?
ушбу ҳаволани Европадаги яқинларингизга юборинг
уларга UzCard ёки HUMO карта рақамингизни беринг ва пулни олинг.
Реклама
Сирдарёда сифатсиз бензин сотган АЁҚШ 12 та машинага зарар етказди
Етказилган зарар миқдори 103,2 млн сўмни ташкил этган.
👉 https://kun.uz/02329354
Kun.uz расмий канали
Ямандаги фуқаролар уруши: сабаблар ва манфаатдор томонлар
Яманда 9 йилдан буён давом этаётган фуқаролар урушида 300 мингдан зиёд одам ҳалок бўлди. Саудия Арабистони қўллаб-қувватловчи тан олинган Яман ҳукумати ва Эрон дастакловчи “Ансоруллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракати мамлакатни икки фронтга айлантирган дейиш мумкин. Шу билан бирга, низонинг бошқа қуролли иштирокчилари ҳам бор.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Олмаота-Тошкент-Термиз халқаро йўли вақтинча ёпилди
Бунга Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво ҳукм сураётгани сабаб бўлган.
👉 https://kun.uz/72755677
Kun.uz расмий канали
Сурхондарёдаги мактаб-интернатда ўқувчилар заҳарланиши ортидан жиноят иши очилди
Мактаб-интернатга аутсорсинг хизмати кўрсатган хусусий корхона томонидан истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрланган.
👉 https://kun.uz/51410226
Kun.uz расмий канали
Грузия бош вазири истеъфога чиқди
Ираклий Гарибашвили ўз партиясини 2024 йилги сайловларга тайёрлаш мақсадида ҳукумат раҳбарлигидан кетди.
👉 https://kun.uz/23619135
Kun.uz расмий канали
Россия НАТОга қўшилиши кўзда тутилганди. Клинтоннинг Москвага ташрифи ҳақида ҳужжатлар эълон қилинди
«АҚШ, Россия ва Европа картели керак», «Украинага дўстлик ва яхши қўшничилик белгиси сифатида хавфсизлик кафолатлари берилади». 30 йил олдин Борис Елцин, Билл Клинтон ва Леонид Кравчук шулар ҳақида гаплашганди.
👉 https://kun.uz/12509434
Kun.uz расмий канали
Қизиқарли ва антиқа: электромобиллар эволюцияси
Инсоният электр автомобилларидан қарийб 1,5 аср давомида фойдаланиб келади. Лекин уларга доим янгилик сифатида қаралаверади. Чунки улар вақти-вақти билан йўқолиб-пайдо бўлиб туради. Бунга эса ҳар даврларда турли объектив ва субъектив сабаблар бўлган. Kun.uz айнан шу сабаблар, илк электрокарларнинг нархларидан бугунги кундаги сотувлари ҳажмигача бўлган маълумотлар билан бўлишади.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Зиқна сенатор курсдош, сочини калга олдиришга мажбур бўлган 10 нафар талаба – “Талаба кундалиги”
Пўчоқ ниқоби остида олиб кетилган талабалар ризқи, музқаймоқ олиб беришдан қочадиган қурумсоқ курсдош ва 10 талаба нега сочини калга олдиришга маҳбур бўлгани ҳақидаги ҳикояларни “Талаба кундалиги”нинг бугунги сонида ўқишингиз мумкин.
👉 https://kun.uz/82880727
Kun.uz расмий канали
Суперлига учун титул ҳомий қидирилмоқда
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси турнир ҳомийси бўлишни истовчи ташкилотлар билан музокара ўтказишга тайёр. Стадионлар, лига расмий сайти, лиганинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, Суперлига учун чиқарилган чипталар, матбуот анжуманлари ва флеш-интервюлар пресс-ҳоллари, телетрансляциялар давомидаги чиқишларда ҳомий бренд логоси акс этади.
👉 https://kun.uz/72289608
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
Ёмғир ва қор ёғади, айрим жойларда ҳарорат –15 даражагача пасайиши мумкин.
👉 https://kun.uz/63192439
Kun.uz расмий канали
Президент пойтахтдаги дренаж тизимидаги муаммолар ҳақида гапирди
Шаҳар ҳокимлиги олдига дренаж тизимидаги энг муаммоли нуқталарда қурилиш ишларини якунлаш ҳамда 1 сентябрга қадар пойтахт дренаж тизими мастер-режасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
👉 https://kun.uz/48415167
Kun.uz расмий канали
Россияликлар Купянск йўналишида юриш қилмоқда. Украина ҚК разведка баталёни ўрмонда янги мудофаа маррасини қуриш учун жой изламоқда
Урушнинг 704-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/39624817
Kun.uz расмий канали
Президент бошқарув компанияларининг фаолиятини қониқарсиз деб атади
Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда коммунал соҳадаги ишлар аҳволи таҳлил қилинди. 20 мингта кўп қаватли уйлар аҳолиси бошқарув компаниялари ишидан норози экани қайд этилган.
👉 https://kun.uz/97056185
Kun.uz расмий канали
Тажриба тариқасида 5 та шаҳарда сув таъминотига хусусий шериклар жалб қилинади
Президент ичимлик суви истеъмолчиларнинг 30 фоизида ҳалигача сув ҳисоблагичи ўрнатилмаганини, тизимда ўғирликлар давом этаётганини танқид қилди.
👉 https://kun.uz/30904760
Kun.uz расмий канали
Президент Аи-80 бензинидан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилишни топширди
Бундан ташқари, оғир юк машиналари, 10 йилдан ошган автомобиллар ҳамда Евро-4 стандартидан паст ёнилғини ишлатишнинг атроф-муҳитга зарарини камайтириш механизмлари ишлаб чиқилади.
👉 https://kun.uz/11137766
Kun.uz расмий канали