"Бу нормага жамият ва қонунчиликда эҳтиёж йўқ" — фаоллар ИИО ходимларини тасвирга олиб тарқатишни чеклашга оид қонун ҳақида
Ҳуқуқ-тартибот орган ходимларини сурат ёки видеога олиб, тармоқларда обрўсизлантириш мақсадида тарқатишга жавобгарлик белгиланишига на жамиятнинг, на қонунчиликнинг эҳтиёжи йўқ. Янги қонуннинг бу нормаси очиқлик сиёсати, адолатлилик принципига зид. У одамларни қўрқув остида ушлаб туриш мақсадида қабул қилинмоқда, бу давлат ходими ва халқ ўртасида жарлик пайдо қилишига олиб келади. Kun.uz'нинг ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ва депутат Дониёр Ғаниев билан бўлган суҳбатида шулар ҳақда сўз боради.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Фарғона вилоятида 25 сотих ерни 160 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди
Фарғона вилоятида ер участкасини ноқонуний пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
👉 https://kun.uz/53946606
Kun.uz расмий канали
Тошкентда 2023 йилда автобуслардан фойдаланиш бир ярим баробарга ошди
Тошкент шаҳрида ўтган йил давомида жамоат автобуслари кунига ўртача 662,3 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Умумий ҳисобда йил давомида автобуслардан 241,7 млн марта фойдаланилган.
Тошкент метрополитенида эса 162,7 млн йўловчи ташилган. Бу кунлик 445,9 минг нафар йўловчи дегани.
👉 https://kun.uz/44214597
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда илк бор сунъий интеллект (AI) орқали имтиҳон ўтказилади!
«Ibrat Farzandlari»нинг «Ibrat Academy» иловаси марафонининг биринчи босқичида саволлар тўлалигича сунъий интеллект томонидан тақдим этилади ва AI орқали, инсон омили аралашувисиз текширилади.
Ғолиблар пул мукофоти ва 7 нафар ғолиб Лондонда бепул таълим олиш ҳуқуқига эга бўлишади.
IOS ва Android орқали иловани юкланг.
Рўйхатга олиш 25 январдан бошланиб, 31 январь куни соат 23:59 гача давом этади. Марафон 1 февраль куни старт олади.
Марафон ҳақида тўлиқ маълумот
Реклама
Қирғизистонда жинсий дахлсизликка қарши жиноят ишини томонлар ярашуви туфайли ёпиш тақиқланди
Шу билан бирга, жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар бўйича қонундаги «жазодан қочиш имконини берувчи бўшлиқлар» ҳам олиб ташланди.
👉 https://kun.uz/89624705
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ҳудудига илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келади
Ўзбекистон бўйича 26-28 январ кунларига об-ҳаво прогнози берилди.
👉 https://kun.uz/61001275
Kun.uz расмий канали
Осиё Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум — Ўзбекистон Таиландга қарши
Ўзбекистон миллий жамоаси нимчоракфинал баҳсини 30 январ куни 16:30да ўтказади.
👉 https://kun.uz/08094159
Kun.uz расмий канали
Ҳиндистоннинг тажрибали офталмологларидан консултациялар
29-30-31 январ кунлари:
✔️Болалар ва катталардаги катаракта муаммоси;
✔️Диабетик ретинопатия;
✔️Болалар ва катталардаги тўр пардага боғлиқ муаммолар бўйича;
5-6 феврал кунлари кўз ғилайлиги бўйича беморлар қабул қилинади. Белгиланган саналардан ташқари ҳар куни 9:00дан 17:00гача диагностика ва даволаш учун қабуллар очиқ.
Мурожаат учун: +998908224100, +998990861440
Манзил: HAYAT MEDICAL CENTRE, Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси, Гулимаъмур кўчаси, 5/14
Реклама
Полша Ўзбекистонни меҳнат бозорига кириш осонлаштирилган давлатлар рўйхатига қўшиши мумкин
Полша боғбонлар уюшмаси мамлакат парламентига Ўзбекистонни мамлакат меҳнат бозорига кириш осонлаштирилган давлатлар рўйхатига киритиш бўйича тегишли мурожаат йўлламоқчи.
👉 https://kun.uz/95037483
Kun.uz расмий канали
Андижондаги ёнғин 20 та ёнғин-қутқарув экипажи ёрдамида ўчирилди
Шаҳрихондаги буюм бозорида ёнғин натижасида тахминан 700-800 квадрат метр майдон ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.
👉 https://kun.uz/53107202
Kun.uz расмий канали
Экологлар Тошкент яқинидаги иссиқхоналарда мониторинг ўтказмоқда
Экология вазирлиги Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарда ҳавони ифлослантирувчи газларни тозалаш қурилмалари мавжудлигини текширмоқда.
👉 https://kun.uz/56544824
Kun.uz расмий канали
Ил-76 ҳалокати. Жавобсиз қолаётган асосий саволлар
Самолёт кимларни ёки нима олиб кетаётганди? Ва унинг қулаши учун ким жавобгар? Мавжуд маълумотлар асосида Украина ва Россиянинг версиялари таҳлил қилинди.
👉 https://kun.uz/20279845
Kun.uz расмий канали
Ғазода бир ойлик оташкесим, Ғарбий соҳилда ҳалок бўлган фаластинлик болалар ва Швецияни қўллаган Венгрия — кун дайжести
Сўнгги бир кун ичида жаҳонда содир бўлган янгиликлар, воқеа-ҳодисалар, баёнотларнинг кундалик шарҳи билан одатдагидек дайжестимиз орқали таништирамиз.
👉 https://kun.uz/62938560
Kun.uz расмий канали
BYD компанияси автомобиллари энди Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади
Компания Ўзбекистонга 10 мингинчи автомобилни етказиб берганини билдириб, бунинг рамзи сифатида Шавкат Мирзиёевга янги ҳибрид йўлтанламас автомобили — YANGWANG U8 ни ҳадя қилди.
Kun.uz расмий канали
«Салимбой»дан ёрдам сўраган қирғизистонлик депутат Эмил Жамғирчиев ҳибсга олинди
У қирғиз-ўзбек чегарасини ноқонуний кесиб ўтганликда айбланмоқда ва 26 февралга қадар ҳибсда қолади.
👉 https://kun.uz/40425054
Kun.uz расмий канали
Етилиб пишган бананларга Корзинкадан унумли нарх – 24 990 сўм!
👉 https://kun.uz/67316050
Реклама
Клопп мавсум якунида «Ливерпул»ни тарк этишини маълум қилди
У мерсисайдликлар жамоасини 2015 йилдан буён бошқариб келаётганди.
👉 https://kun.uz/40320053
Kun.uz расмий канали
“Оқ эшак кимнинг қўлини ғажиган?” — Оққўрғон суди раисининг “қўл учида” ёзилган ҳукми устидан хизмат текшируви тайинланди
Хизмат текширувини Тошкент вилояти судлари судялари малака ҳайъати ўтказади. Судялар олий кенгашига кўра, хизмат текшируви Kun.uz’да эълон қилинган мақолада келтирилган ҳолат доирасида бўлиб, унда ҳукмнинг қонунийлиги кўриб чиқилмайди.
👉 https://kun.uz/10138809
Kun.uz расмий канали
Осиё Кубоги гуруҳ босқичи якунлари. Қандай сюрпризлар бор?
Марказий Осиёнинг икки вакили плей-оффга чиқди, Қирғизистон Уммоннинг оёғидан тортиб қолди.
👉 https://kun.uz/08094159
Kun.uz расмий канали
АҚШда маҳбус биринчи марта тоза азот ёрдамида қатл этилди
Қотиллик учун ўлим жазосига маҳкум этилган шахс АҚШ тарихида биринчи марта тоза азот ёрдамида қатл этилди. 58 ёшли жиноятчига нисбатан ўлим жазоси тўғрисидаги қарор Этмор қамоқхонасида ижрога келтирилган.
👉 https://kun.uz/49436942
Kun.uz расмий канали
“Турон ҳудудида давлатчилик юзага келганда рус миллатининг ўзи йўқ эди” – ўзбек тарихчилари билан суҳбат
Давлатни аташда ҳудудий ном устунлик қилади, худди Қўқон, Хоразм хонликлари ёки Бухоро амирлиги каби. Бу ўзбеклар йўқ эди деганини англатмайди, балки давлат асосан сулолавий, ҳудудий жиҳатдан номланган. Турон заминида мавжуд бўлган жамики давлатлар асосида ўзбеклар яшаган.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Тадбиркорлар рейтинги, “оила судялари” ва маиший техника импортида янги талаб — 1 февралдан нималар ўзгаради?
Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ, 2024 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.
👉 https://kun.uz/35237303
Kun.uz расмий канали
БМТ хавфсизлик кенгаши Ил-76 ҳалокати сабаблари бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилмади
Россия ташаббуси билан ўтказилган БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида томонлар Ил-76 самолётининг қулаши билан боғлиқ яқинда рўй берган фожиа юзасидан ҳеч қандай қарор қабул қилмасдан, ўзаро айбловлар алмашди.
👉 https://kun.uz/38795090
Kun.uz расмий канали
Хитой Ўзбекистон учун 6,5 мингдан ортиқ мутахассис тайёрлашда иштирок этди
Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Хитой Ўзбекистон учун 6,5 мингдан ортиқ мутахассис тайёрлаган ва бу мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга фаол ҳисса қўшмоқда.
👉 https://kun.uz/74890939
Kun.uz расмий канали
Одам савдосида айбланиб, Туркияда ушланган икки аёл Ўзбекистонга депортация қилинди
Одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Истанбулда ушлангани ҳақида хабар берилганди. Ушбу аёллар мамлакатга депортация қилинди.
👉 https://kun.uz/82159579
Kun.uz расмий канали
Андижонда буюм бозори ёниб кетди
Ҳодиса Шаҳрихон туманидаги буюм бозорида содир бўлган ва ўт ўчирувчиларнинг ўнлаб бўлинмалари оловга қарши кураш олиб бормоқда.
👉 https://kun.uz/48307382
Kun.uz расмий канали
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикасининг биринчи хоними Зироат Мирзиёева Хитой Халқ Республикасининг биринчи хоними Пэн Лиюан билан учрашди.
Шунингдек, Зироат Мирзиёева Пекиндаги Хитой Миллий музейини кўздан кечирди.
Kun.uz расмий канали
Марказий банк раҳбарлари – пул ўтказмалари географиясининг кенгайиши, девалвация ва терминаллар интеграцияси ҳақида
2023 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари камайган, лекин бошқа давлатлардан ўтказмалар сезиларли ошган. Ўтган йили сўм 9,8 фоизга қадрсизланган. Исломий банк очиш бўйича Марказий банкка ҳали бирорта мурожаат бўлмаган. Uzcard ва Humo терминалларини бирлаштириш ишлари яқин 2 ой ичида охирига етказилиши айтилмоқда.
👉 https://kun.uz/15662171
Kun.uz расмий канали
1 млрд сўм компенсация ва судланувчининг адвокатидан навбатдаги илтимоснома – “Док-1 Макс” судидан репортаж
“Док-1 Макс” иши бўйича навбатдаги суд мажлисида сироп истеъмоли ортидан ногирон бўлиб қолган ва боласи вафот этган жабрланувчилар масофадан онлайн кўрсатма берди. Шунингдек, судланувчи С.Кариевнинг адвокати судга илтимоснома киритди.
📹👉ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Пойтахт атрофида “яшил ҳалқа” ўрнига иссиқхона хўжаликларидан иборат “кулранг ҳалқа” шаклланди — Экология вазирлиги
Тошкент шаҳри атрофида кўмирдан фойдаланадиган иссиқхоналар сабаб “яшил ҳалқа” ўрнига “кулранг ҳалқа” ҳосил бўлган. Бунинг асосий сабаблари сифатида иссиқхона хўжаликлари ва Ангрен ИЭСда кўмирдан фойдаланиш ошгани, иссиқлик билан таъминлаш учун иссиқлик станциялари ва Тошкент ИЭСда мазутнинг кўпроқ ёқилаётгани каби бир нечта омиллар кўрсатилган.
👉 https://kun.uz/49514637
Kun.uz расмий канали