kungilkoshonasi | Неотсортированное

Telegram-канал kungilkoshonasi - ❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

9558

🌐Teлеграммдаги Маънавий канал. ✳️Бизнинг канал сизларнинг ихтиёризда #Фотолар #Xикоялар #Tабриклар оддий ва пуллик #РЕКЛАМА келишув асос Сизларга албатта манзур булади. Биз Сизлар учун хизмат қиламиз. Канал админлари.. Мурожиат учун: @olisdagihayotim

Подписаться на канал

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Тупроқ аро сингиб кетаман,
Ёмғир бўлсам керак аслида...

🎤 Сардор Мамадалиев

🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

ОТАНИНГ КЎЗИНИ ОЧГАН ФАРЗАНД...
(Ҳаётий воқеа)

У меҳмонхонадаги диванда ётиб телевизор кўрарди. Бир маҳал 5-синфда ўқийдиган ўғли қўлида чизган расмини ушлаганча отасиинг олдига кириб келиб, деди:
- Дада, қаранг, мен келажакда орзу қилаётган уйимнинг суратини чиздим.
У чиройли, замонавий уч қаватли вилланинг расмини кўриб, ўғли чизганига ишонмади.
- Ўғлим, шу расмни ростдан ҳам ўзинг чиздингми?
- Ҳа, дада, ўзим, ҳеч ким ёрдам бермади. Ахир келажакда архитектор бўлмоқчиман-ку?

У ўғлини синаб кўрмоқчи бўлди:
- Ўзинг чизган бўлсанг... қани, шу уйингни бир тасвирлаб берчи. Нечта хона бор: шуларнинг нечтаси меҳмонхона, ётоқхона, ошхона, ванна...
- Дада, сизни тушундим. Бу уч қаватли вилланинг расмини чизганимга ишонмаяпсиз. Ундай бўлса эшитинг.

Ўғил шундай дея барча хоналарни бирма-бир тасвирлаб берди. Шунда ота 6 та ётоқхоналар кўп эмасми, дея сўради.
- Йўқ, дада, кўп эмас. Мен атайлаб ҳар қаватда иккитадан ётоқхона бўлишини истадим. Учинчи қаватдаги ётоқхоналар худди биздагидек бир йилда бир марта келадиган меҳмонлар учун доим тайёр туриши керак. Иккинчи қаватдаги ётоқхоналарда болаларим ётади. Мен икки нафар болам бўлишини истайман. Алоҳида-алоҳида ётишади, ўзларининг хоналари бўлади. Биринчи қаватдаги ётоқхона эса бизлар учун.

У ўғлининг ақлига қойил қолди. Демак бизга “Ота-онам кексайганда зинапоялардан юришга қийналишмасин”, - деб биринчи қаватдан ётоқхона ажратибди-да... Ўғлининг пешонасидан ўпиб қўйди-да, ундан келажакда яхши архитектор чиқишига ишонишини айтди.

- Барака топ ўғлим. Жуда чиройли вилланинг расмини чизибсан. Илоҳим уни қуришлик ўзингга насиб қилсин! Мен билан онангга биринчи қаватдан жой ажратиб тўғри қилибсан, қариганимизда зиналардан юришга қийналиб қолишимизни билибсан-да, раҳмат сенга!

Ўғил отасига ярқ этиб қаради:
- Дада, биринчи қаватдаги ётоқхона сизлар учун эмас!
- Унда ким учун?
- Мен у ерга бувам билан бувимни олиб келаман. Ахир улар ҳалиям эски, нураб ётган уйда яшайдилар! Сиз уларни янги қурилган уйимизга олиб келмадингиз-ку?! Шунинг учун мен уларни ўзим қурган уйга олиб кетаман. Сиз эса ойим билан шу уйда тураверасизлар!

У ўғлининг бу гапидан карахт аҳволга тушиб, лом-мим дея олмади. Худди устидан кимдир совуқ сув қуйгандек, бутун баданини муздек тер босди. Кўз ўнгидан ота-онасининг эски, нураб ётган уйда кун кечиришаётгани ўта бошлади... Юраги эзилиб, томоғига аччиқ бир нарса тиқилгандек бўлди. Беихтиёр кўзига ёш келди...

У шартта ўрнидан турди ва йилда бир келадиган меҳмон учун қулфлаб қўйилган ётоқхонага кириб, деразаларни очди ва ҳавосини енгиллатди. Кейин ўғлини бағрига босиб деди:
- Ота-онам: “Бормаймиз, ўзимизнинг уйимизда турамиз”, - дейишса индамай кетаверибман. Аслида ич-ичимдан алоҳида яшашни истаганим учундир балки... Мени кечир болам! Катта гуноҳ қилганимни ҳозир англадим. Ёш бўлсанг ҳам кўзимни очдинг! Юр, кетдик, ҳозироқ буванг билан бувингни олиб келамиз! Улардан кечирим сўрайман, пойларига бошимни ураман! Қилган гуноҳим учун Аллоҳга тавба қилдим...

У шундай дея кўзида ёш билан ўғлини мошинага ўтказди-да, уйининг устунлари, дуогўйлари бўлмиш ОТА-ОНАСИни олиб келиш учун йўлга отланди...

БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

💥 Бугун 23 ноябр – аёлларни бағрига босиб, юзидан ўпиб қўйиш куни экан

Ушбу кун муносабати билан сиз ўз онангиз, опа-синглингиз ва жуфтингизнинг юзидан ўпиб қўйинг ва уларни яхши кўришингизни, муносабатларингиз самимий эканини яна бир бор таъкидланг!😘😘
❤️❤️❤️❤️


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Тушлик килаётган азизларим ёкимли иштаха тилайман.
Кунингиз хушкайфиятда утсин.




@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

БЕАНДИША ВИЖДОН

(ҳикоя)

Тун яримда эркак ва аёл «гуноҳ оловига ўт қалаб» ётишарди. Тонг ёришди. Олов сўнди. Аёл музлай бошлади. Совуқ сўзлар, совуқ нигоҳлар, бегоналик ҳисси!...
- Биласанми, у жуда яхши инсон. Биз сен билан бошқа учрашмаймиз, ҳўрсинди аёл.
- Қароринг қатъийми? Сўради эркак.
- Ҳа, бу охирги учрашувмиз. Мен ортиқ бундай яшай олмайман...
Аёл кун ёришгач уйга қайди. Уйда уни эри кутарди.
- Келдингми азизам?! Яна дугонангникида қолдингми?
- Ҳа, дугонамникида қолдим азизим! Орага бир муддат ҳақиқат сукути чўкди.
- Йўқ, дугонамникида эмасдим, тунни бошқа эркак билан ўтказдим, портлади аёл. Эркак индамади.
- Наҳотки ҳеч нарса демасанг? Ҳайратланди аёл.
- Буни билардим.
- Билсанг нега тўхтатмадинг? Нега жазоламадинг?
- Барчасини виждонингга қўйиб бердим. Жазолаш? «Бундай оғир гуноҳнинг жазоси ҳам ўзи билан». Сен нафақат менга, ўз қалбингга ҳам хиёнат қилдинг. «Виждоннинг жазосидан оғир жазо борми кишига».
- Биласанми, сен жудаям яхшисан. Агар ёмон инсон бўлганингда мен сенга хиёнаткорлик қилмасдим. Агар сен ёмонроқ бўлганингда эди, мен сени кўпроқ қадрлардим, балки. Илтимос азизим бунчалик яхши бўлма. «Дунёда сени яхши эканингдан фойдалиниб қолишни истайдиган пасткашлар талайгина. Қанчалик яхши бўлсанг, шунчалик ғам чекасан!» Орага бир муддат ҳиссизлик сукути чўкди. Бу сукутни аёл бузди:
- Алвидо!...
У қандай келган бўлса шундай чиқиб кетди. Эртаси кун унинг жасадини дарё бўйидан топишди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Группа_обед... ))😋

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа😋😋😋


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

СИЗ ЖУДА ЯХШИ ИНСОНСИЗ!
БОРИНГИЗГА ШУКР❤️❤️❤️


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🌹Бугун узгача кун.Бугун жамики тугилган кунини нишонлаётган мухлисларимга тилагим бисёр.
🌹Бир огиз ширин суз ,тилак билан инсоннинг калби олам- олам нурга тулади.

🌹Олмосдан БАХТ, Тиллодан ТАХТ, Чинордек УМР, Ёшликдек ДАВР, Йўқолмас соғлик, Орзуйингиздаги бойлик,
Оилангизга тотувлик, қайтарилмас севги,
Туганмас кулги, Такрорланувчи омад,
Мусаффо хаёт ишларга ривож, Муҳаббат тўла юрак барчаси мендан Сизга тилак!!!


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

НОШУКУР БЎЛМАНГ...

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Онажоним...!

Онамга яна қўнғироқ қилдим.
Телефон узоқ чақирди... Жавоб йўқ.
Қўшниникига чиққанмикинлар? Ёки дўконга кетдилармикин? Доим шунақа, бир жойга чиқсалар, телефонларини уйда қолдирадилар. Болаларим қўнғироқ қилиб қолса, хавотир олишади деб ўйламайдилар ҳам...
Қайта-қайта қўнғироқ қиламан... Жавоб йўқ! Майли, кейинроқ яна қиламан, дейман. Ўзимни алдайман...
Бир йилдан буён шу аҳвол.
Онамни тупроққа қўйганимиздан кейин, телефон рақамларини бекор қилдиришга кўнглим бўлмаган. Укамга «Онамнинг телефони ўчиб қолмасин, қувватини тўлдириб тур», деб тайинлаганман. Телефон доим онамнинг хоналарида туради. Мен бошқа шаҳардаман.
Соғинганимда, қўнғироқ қиламан. Узун-узун гудок кетаётган пайтда телбалардек умид қиламан: ҳозир онамнинг овозларини эшитаман, «Бормисан, жоним болам!» дейдилар...
Телефон узоқ чақиради. Жавоб йўқ...
Сизнинг онангиз ҳаётмилар? Унда ҳозироқ қўнғироқ қилиб, суҳбатлашинг, энг ширин сўзларингизни айтиб қолинг! Ҳарқалай, қўнғироқларингиз жавобсиз қолмайдиган дамларда экансиз...
Майли, мен яна онамга қўнғироқ қилай-чи...


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

Бугун сизга

Бахт...❤️
Омад...🫴🏻
Кувонч...🌹
Яхши...🫶🏻
Кайфият...🫰🏻
Хушчакчаклик...😊
Кун давомида...
Хамрохингиз...🫠
Булсин...🤗

🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

БАРЧА ТУШЛИК КИЛАЁТГАН ДУСТЛАРИМГА🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃
ЁКИМЛИ ВА ШИРИН ИШТАХА ТИЛАЙМАН🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

МEНДEК СEВАРМИСАН?

Бир куни ёнингдан кетсамда агар,
Сен мени ахтариб келармикансан?
Ваъдалар бериб сен имконинг қадар,
Мен сени севгандек севармикансан?

Қўлларимимни ушлаб, қўйвормай маҳкам,
Бир умр ёнимда турармикансан?
Зулматда қолдирмай бериб-ла қасам,
Мен сени севгандек севармикансан?

Сен уни унутгин, десалар бирдан,
Мен уни севаман, деярмикансан?
Қатъийлар туриб сен, билдириб сирдан
Мен сени севгандек севармикансан?

Ёритиб ҳамиша қалбдаги хонам,
Мисоли шамдайин ёнармикансан?
Сен мени гўзалим, дея, бир донам,
Мен сени севгандек севармикансан?

Ёшим ўтиб сочга тушганида оқ,
Суянчиқ ва нажот бўлармикансан?
Қўққисдан олислаб кетсамда, бироқ
Мен сени севгандек севармикансан?

✍Солиҳабегим
Дилафуруз Шаҳрихоний


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Курьан билан дафн килинган кория она. Роббим барчамизга шундай гузал хотима насиб этсин. Илохим.
Имкон кадар куринглар....


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Эй  заминнинг  кўрки  , бани  одамлар,
Қалби  оқ,    ё қора,   нопок  қадамлар.
Ташланг   ҳасадларни,   ғамни,    аламни,
Барчамиз    ўтгувчи,     омонат   дамлар.

Тилларга   тиктирманг  ғийбат   либосин,
Тупроққа    беламанг     инсон    ибосин.
Умрнинг  ҳар  фаслин   одобла   безанг,
Ҳайвонга   қолдиринг   ҳайвонга  хосин.

Дилларни    суғоринг   меҳр  чашмадан,
Савобга  интилинг,   қочинг   таъмадан.
Ўздан   кетманг   бўлиб  шавкати  жаҳон.
Бу  ёлғон  дунёлар    қолган    ҳаммадан.

Отага  тик   боқманг    тош    отиб   ҳаққа,
Онанинг    жим     оҳи     солади     чўққа.
Солиҳ   фарзанд     бўлгин   доим   дуода,
Дуо    қалқон    бўлар     отилган      ўққа.

Амаллар  қалбларни    ювсин   тозалаб,
Тавбаю     илтижо    Холиқдан    сўраб.
Жилоланиб  турсин  шаффоф  кўнгиллар.
Қадр  қиммат   қасри   кетмасин   нураб.

Ҳар  тонг   атиргулга    беринг   бўсалар,
Ҳоётдан    завқ   олсин   ёшу   кексалар
Борлиқни  бўйласин   шодмон  бир  ифор,
Кулгудан  ҳар  бир  дил    ғубор    тўксалар.

Мурод  Али. Дониёр.

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🎉 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ

23 - Н О Я Б Р Ь 🎉

ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊
УМРИНГИЗ УЗОҚ, РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛСИН!
ОИЛАНГИЗ БАХТИГА ДОИМ СОҒ-У САЛОМАТ БЎЛИНГ🥰


@kungilkoshonasi

Читать полностью…
Подписаться на канал