🌐Teлеграммдаги Маънавий канал. ✳️Бизнинг канал сизларнинг ихтиёризда #Фотолар #Xикоялар #Tабриклар оддий ва пуллик #РЕКЛАМА келишув асос Сизларга албатта манзур булади. Биз Сизлар учун хизмат қиламиз. Канал админлари.. Мурожиат учун: @olisdagihayotim
Сизга икки дунё саодати ЖАННАТ. 💐
😁🤗🥰ЖАННАТДА РОББИМ жамолини кўришлигини.
🫠Росулуллох кафтиларидан сув ичишлигни тилайман мехрибонларим 🌷🤲🌷
Ок,шом хайрли бўлсин!!
Яхши дам олинг
#ГУЛИМ
🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹
@kungilkoshonasi
🥀🥀🥀
Хаёллар пинжида тебраниб қалам,
Юпатар безабон дил ҳисларимни.
Бир тилак дардимга давои малҳам,
Яратган асрасин азизларимни.
✍️Нилуфар Тоҳир
/channel/Nilufar_Tohir_ijodi
🌿❤✍️🌹🌿
Ширин сўзим – ризқ-у рўзим
Автобус лиқ тўла одам. Бекатда олди эшикдан бир қария-ю тугунча кўтарган кампир чиқди. Икки-уч бекат юрмай йўловчилар уларни автобуснинг ўртасигача суриб олиб бориб қўйишди.
– Ўғлим, – деди тик турган қария бир кишилик ўриндиқда ўтирган ўсмирга юзланиб, – мана бу 80 дан ошган бувинг озгина қийналиб қолди чоғи, сенга қийин бўлмаса қўлидаги тугунчани тиззангга оволсанг, анча савоб иш қилган бўлардинг-да. Ёки...
Чолнинг гапи ҳали тугамасдан ўсмир йигит қўполлик билан:
– Бу менга буви эмас, кесатмасдан тур ўрнингдан, ўтиришга ҳаққинг йўқ деб айтаверинг, – деди дағаллик билан ўрнидан тураркан.
Кампир хижолатда: – Болам ўтираверинг, мен ҳали толиққаним йўқ. Бувангиз бетоблигим учун менга ачиниб, шунчаки айтдилар-да. Сизлар куни билан оёқда туриб, кўпроқ чарчайсизлар, болам!
Йигитча яна қўполлик қилди: – Турдим-ку, энди кўп ваъз ўқимай, ўтираверинг-да.
– Хўп бўлади, болажоним. Раҳмат, барака топинг, умрингиз узоқ бўлсин, камлик, хўрлик кўрманг. Қарилик – Сизга ҳам насиб қилсин!
Автобусда кетаётган катта-кичик ўсмирга жаҳл билан қараб қўйишди. Унинг юзига ҳеч ким ҳеч нима демади, лекин йигитчанинг ота-онаси тарбия бермаганлигига ачинишди. Қария ҳам, кампир буви ҳам ўсмирнинг қўпол қилиғини кўрмагандек, андишасизлик билан айтган сўзларини эшитмагандек ширинсуханлик намунасини кўрсатди. Шу билан одоб кўрмаган болага одоб дарсини беришди.
Халқимиз бежиз “Ширин сўзим – ризқ-у рўзим” демаганига яна бир бор ишонч ҳосил қилишди. Бола ҳўмрайганича бекатда тушиб қолди.
Тўлқин Муҳиддин
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
Қиш ҳаммага ҳам бахт олиб келмайди…
Сафинур эндигина олти ёшга тўлган эди. У ҳаётда кўп нарса кўрмаган, лекин жудаям кўп нарса ҳис қилган эди. Отаси — уни фақат эски суратдан эслайди. У касал бўлган, лекин даволанишга пул топилмаган. Охири, бир кун уйғонмади. Шундан кейин дунёси қорайгандек бўлди.
Онаси мактабда фаррош. Эрталаб қор, кечқурун муз. Ҳар куни совуқда оёқлари титраб ишлайди. Улар яшайдиган уй эски, деразалари синган, иситиш йўқ. Аммо онаси ҳар доим “Бизда юрак бор, юрак иссиқ бўлса, уй ҳам иссиқ бўлади,” дерди.
Бироқ юрак ҳам баъзида чарчайди.
Амакиси Нурислом орада пул жўнатиб турарди. Лекин унинг хотини — совуқ юракли аёл — бунга қарши бўларди. “Улар бизга нима қилган?” дерди. Нурислом эса жим турарди.
Бир куни қаттиқ совуқ тушди. Ер оппоқ қор билан қопланди. Шу куни онаси қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Тана ҳарорати пасайди, лаблари кўкариб ётиб қолди. Уйда на дори бор, на пул. Сафинур шапкасини олиб, онасининг бошига ўраб, поябзалсиз ҳолатда кўчага югурди.
Қорлар тагида оёқлари қаттиқ музлади, лаблари титради. У амакисиникига етиб бориб эшик қоқди.
Аёл эшикни очиб, унинг аҳволини кўрди — лекин юраги қаттиқлашган эди.
— Пул йўқ, — деди ва эшикни қаттиқ ёпди.
Сафинур орқасига қайтди. Совуқ уни ўраб олди. Кўзлари ёшга тўлди. Осмонга қараб йиғлади:
— Аллоҳим… ойижоним қотиб қоляпти… илтимос, уйни иссиқ қилгин… менга эмас, фақат ойижонимга…
Уйига келиб, онасининг ёнига ўтириб, унинг совуқ қўлларини силади, қучоқлади. Иссиқлик беришга уринди. Онасининг лаблари жим… кўзлари юмуқ эди.
Сафинур билмади. Фақат елкасини тираб:
— Мен келдим, ойи… энди иситаман сизни … — деди.
Тонг отганда қуёш нурлари деразадан тушди. Қор ҳали ҳам эримаган эди. Онаси эса ҳали ҳам силжимаган ҳолда ётар эди. Қизча эса унинг қучоғида, ҳали ҳам қувонч билан ухларди. У ҳали билмасди — бу қиш унга бахт олиб келмаганини. Чунки онаси аллақачон бу дунёни тарк этиб бўлганди!..
Турсунмуродова Нодирабегим
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
Бир аёл ўғлини ҳунармандга берибди. Уста бир ойдан сўнг боланинг онасига айтибди: ўғлингизнинг қунти ёмон эмас. Лекин, унинг қўли эгри экан. Бировнинг омонатига берухсат қўл урар экан. Омборда қишга деб ғамлаб қўйилган қопларни тешиб, ичидагиларни еб битирибди. Узр, бошқа устозлик қилолмайман.
Шунда аёл бир неча йиллар олдин қилган ишини эслабди. У ҳомиладор пайти қўшнисининг омборига яширинча ўтиб, қопдаги анорларга игна санчиб сувини ичиб, яна жойига қўйиб қайтиш одати бўлган экан.
Тарбия аввало қон орқали киради!
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
Умрбоқий аланга...
Ўғлим, дадангдан кейин уйнинг каттаси сенсан. Кўриб турибсан, уканг қаттиқ шамоллаган. Иситмаси тушмаяпти. Марказдан шифокор келгунича уканг...– Нилуфарнинг нафаси ичига тушиб кетди. Ўғлида ваҳима уйғотмаслик учун дарров ўзини қўлга олиб гапида давом этди. — Мен дарров бориб нариги овулдан Мастура аянгни чақириб келаман. Сенг укангга қараб тур, чироқни кўп баландлатма, охирги пилтани қўйганман-а, болам, тонггача етказишимиз керак. Хайр болам, сенга ишонаман. Уйнинг каттаси сенсан...— Нилуфар 12 ёшли ўғли Асқаржоннинг белбоғини маҳкам тортиб, печонасидан ўпди.
— Мана буни ўраб ол, музлаб қолибсан-ку, арслоним.– Она бошидаги рўмолини ечиб, ўғлининг боши ва елкаларини ўради.
— Аяжон, ахир ўзингизчи, кўча совуқ бўлса...
— Менга ҳеч нарса қилмайди, болам. Оналар ўлмайдилар. Ўзимнингнинг меҳрибон боламдан ўргилай...— У ўғли билан апил-тапил хайрлашиб, йўлга тушди. Декабрнинг аччиқ совуғи-да уни музлатолмас, овга чиққан оч бўриларнинг увиллаши-да унинг қалбида таҳлика уйғотолмасди. У қанчалик узоқлашмасин, бутун вужуди уйида, болаларида эди... Нилуфар манзилига етиб, Мастура аяни олиб қайтди...
— Шунчалар ҳам узун тун бўладими?
Тезроқ тонг ота қолсайди? Ё раббим, болажонимнинг мурғаккина вужуди қийналмасин. Мана мен ўша оташ алангада қоврилай...- Нилуфар ҳарорат ўлчагични олиб, хира ёниб турган лампага тутди.
— 36,8°. Хайрият, болажонимнинг иситмаси тушибди...
Мижжа қоқмай кутилган тонг. Асқаржон тўшаклари тепасида табассум билан тикилиб турган онасини кўриб қучоқлаб олди.
— Ия, аяжон. Бунча иссиқсиз. Тобингиз бўлмаяптими? Мастура аямни чақириб келайми?
— Вой менинг арслоним-эй. Йўқ, болам, яхшиман. Ахир айтдимку, оналар ўлмайдилар...— Нилуфарнинг олов бўлиб ёнаётган вужуди-да яна бир аланга ловилларди. Бу оналик меҳрининг абадий алангаси эди...
Аржумандбегим
Ўқинг... Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
Балки мен ёлғизман...
✍️Нилуфар Тоҳир
🎤Нодира
/channel/Nilufar_Tohir_ijodi
🌿❤✍️🌹🌿
@kungilkoshonasi
Мўъжиза туфайли тирик қолган жуфтнинг аччиқ ҳикояси
9 кун (202 соат) давомида 7 қаватли бинонинг тагида, кўчкилар орасида қолиб кетган эру хоти (Ҳидоят ва Муҳаррам Пўлат)нинг ҳикояси бутун Туркияни кўз ёшларга ғарқ этди:
"Зилзиладан сўнг уйимиз тамоман қулаб тушди. Аёлим билан ётоқхонамизда кўчкилар остида қолгандик. Қўлимизда 6 ойлик чақалоғимиз бор эди.
Бошқа икки фарзандимиз ўз хоналарида девор остида қолиб ўша вақтдаёқ ҳалок бўлишди.
Қоронғи кўчкилар остида бизга телефоннинг фонари катта ёрдам берди. Охирги кунларда у ҳам ўчди. Оғиз-бурнимизга чанг тупроқ тўларди. Нафас олиш қийин эди.
У ердан вазелин топдик. Очлик чидаб бўлмас ҳолга келганда уни ейишга мажбур бўлдик. Охирги кунларда Аллоҳнинг инояти билан кўчки остидан қор сизиб кира бошлади. Биз у қорни эритиб ичдик. Шу билан жон сақладик.
Афсуски, чақалоғимизни асраб қололмадик. Илк кунларда аёлим уни тинчлантириш учун тез-тез эмизишига тўғри келди. Кейин сути буткул кесилди. Шундан сўнг тупугимиз билан оғзини ҳўллаб турдик.
Тупугимиз ҳам қуриди. Аёлим қўлини кесиб, қонини оғзига томчилатиб турди.. Бешинчи кун... тонгда ортиқ унинг жажжи вужуди дош бера олмади. Қучоғимизда ётганча қайтиб уйғонмади. Қалби уришдан тўхтаганди....
Бизни тўққиз кундан сўнг топиб, олиб чиқишди. Қутқарувчилар бор бўлсин. Аслида бизни бу зулматдан фақат дуоларимиз қутқарди...
Шифохонадан чиққач, аёлим билан бирга фақат Аллоҳ йўлидаги даргоҳларда хизмат қилишга аҳд қилдик. Мол-дунёдан кўнглимизни уздик. Пул топиш учун умримизни сарфламаймиз.
Мен 32 ёшдаман ва ўзимдан уялаяпман...
Бутун Туркия эшитсин, истаса.. Қуръони Каримни ўрганмаслик нақадар айб. Уят.
Бошқа сўзим йўқ!"
(Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир» (Нисо сураси, 77-оят).
«Охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир» (Анкабут сураси, 64-оят).
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
Кўникиш
У оддий бола эди. Тенгдошлари қатори машғулотларга борар, ўқир ва ёзар эди. Фарқи: кўп ўйларди. Осмон ҳақида, ер ҳақида, инсонлар хулқи ҳақида хаёл сурарди. Ошналарига ўхшамаслигини ҳис қилар эди, аммо у ёлғиз эмас эди: ўзи билан ўзи эди, сиқилиб кетишини ҳисобга олмаганда. Нега ва негалар миясида қайнар, тинчлик бермас, содда кўринган зарралар маҳобатли эди, ич тузилиши билан, шакл-шамойили билан қўл етмас кўп қаватли эди.
Туйғуларни адаштириб юборар, кўрганлари оз тасаввурига сира мос эмас эди, таажжубки, юраги оғрир эди.
Оқми, қора?
Ҳалолликми, ўғрилик?
Алдашми, мақтов?
У даҳо эмас эди, аслида биз уларга муҳтожмиз.
Оқ эмас эди, гарчанд қоралар ғалабада бардавом бўлсалар ҳам.
Алдамас эди, бинобарин, мақтовларнинг зўри икки бетлиларга ёғилса ҳам.
Мактабни битирди. Қийналмади.
Институтга кирди, Қийналмади.
Ҳаётга кирди. Қийналди.
Бир куни (айтишга ҳам арзимайди аслида) ўсмир ёшда магазинга кирди. Харид қилди. Чиқаётиб, кўзи девор четидаги мўъжазгина аквариумга тушди. Тилларанг балиқчалар завқини келтирди, маъсумгина, беозоргина моҳирлар бирам мулойим, ғубор аритувчи эди. Тўсатдан томошабинлар орасидан ўрта ёшдан ўта олмаган бир одам (кийиниши ёмон эмас эди, баҳолашда адашмаслик керак, ахир) қўлини шартта тиқиб, балиқчалардан бирини юлқиб олди. Хохолаганча оёқлари остига улоқтириб, мўлтираб турган қора кўзчани босиб, ғижимлаб сакради. Атрофдагиларга бир қур назар ташлаб, бамайлихотир чиқди-ю кетди (орамизда кўрганлар бор).
Дўл ёғгандек бўлди.
Оғриқ лахта азоб берди.
Қочиб, чиқиб кетди.
Судралиб чиққандек бўлди.
Қайрилиб чиққандек бўлди.
“Наҳотки”, шивирлади лаблари.
Азобланиб-эзилиб юрди.
Кўпларга айтди. Мийиқларида кулиб қўйишди, “ҳа, бор гап” дейишди киприк қоқмай. “Бўлиб туради” дейишди, бора-бора унга ғалати қараб қўйишадиган бўлишди. Бошларини сарак-сарак қилишди. “Нималар бўлмайди, бу нима?” дейишди. Энг катта гапни синфдошининг отаси айтди (у ветеринар эди). “Кўник” деди, “на илож” деди.
Кўника олмади. Улғайди, аммо балиқча кўз олдидан кетмади, БАЛИҚҚА АЙЛАНГИСИ КЕЛДИ!!!
ТАМОМ, ҲАММАСИ ЭМАС.
Ўлмас Тўраев
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
Бувимни эслаб…
Онам қўлимизга эндигина тандирдан чиққан, дастурхонга ўралган бир товоқ кади сомсани тутқазади:
– Буни тезда момонгга олиб боринглар, иссиғида еб олсин, йўлда ҳаяллаб юрманглар.
Момомнинг уйи биздан салгина узоқда жойлашган. Онам унинг яккаю-ягона қизи. Бувимнинг бир ўзи яшайди. Уч ака-ука иккитамиз эшакда, биримиз пиёда йўлга тушамиз. Момам бизни кўриб, “келинглар қўзичоқларим”, - деб пешонамиздан ўпиб кутиб оладилар. Товоқни унинг қўлига тутқазамиз. Момам дастурхон ёзиб, борини тўкиб-солади. Онам юборган дастурхон ёзилгач ҳаммамиз сомсага ёпишамиз. Момамга ё битта, ё иккита сомса қолади. Дастурхондаги майиз, ғўлимларни киссамизга уриб уйга қайтамиз.
Орадан йиллар ўтди...
Дарвозам тақиллайди. Ҳассамга суяниб, дарвозани очаман. Бир-биридан шўх учта набирам бўйнимга осилиб юзларимдан ўпиб қўйишади.
– Бобожон, онам бериб юбордилар, кади сомса, иссиғида еб оларкансиз.
– Бор қўзим, чой ҳам қайнаган бўлиши керак, дамлаб кел. Бобо-набиралар бир чой ичайлик.
Дастурхонни ёзиб, иссиқ сомсаларни ўртага қўяман.
– Олинглар болаларим, оч қолгандирсизлар.
Учала неварам ҳам иштаҳа билан сомсага ёпишадилар. Икки-учта сомса қолганда катта неварам:
– Бўлди қилинглар, бобомга ҳам қолсин, -деб кичикларга имо қилади.
Невараларим мендан рухсат сўраб, кетиб қолишади. Дастурхондаги икки дона сомсага қараб раҳматлик бувижонимни эслайман, кўзларимга ёш келади...
Жўрақул Давлатов
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
Таомил
Ўзбекнинг ғалати таомиллари бор. Марҳумни тупроққа топширгандан сўнг қабристонга келган аҳли жамоадан сўрайдилар:
– Фалончи қандай одам эди?
Ўтганларни ёмон отлиқ қилиш — гуноҳ. Мақташ керак. Жиллақурса, бирон фазилатини айтиш керак...
Умрида бировга яхшилик қилмаган, аксинча, ҳамманинг дилини оғритган баттол бир одам бандаликни бажо келтирибди.
Одатдаги савол ўртага тушибди.
– Фалончи қандай одам эди?
Ҳеч кимдан садо чиқмабди. Савол тағин такрорланибди:
— Биродарлар, фалончи қанақа одам эди?
Яна узоқ сукунат чўкибди. Ниҳоят шу маҳаллада яшайдиган тиш дўхтири ўртага чиқибди.
— Ҳамма тишлари бутун эди, – дебди...
...Ўзбекнинг ғалати таомиллари бор... Ўзбекнинг ғалати донишмандлиги бор...
Ў. Ҳошимов
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Ассалому алайкум
ва рохматуллохи ва барокатуҳ.Кунингиз
хайру барокатларга, савобли амалларга шодликларга тўла бўлсин. Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, ҳасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.
“Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.
“Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.
“Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни Ўзи паноҳида асрасин...
@kungilkoshonasi