СЎНГГИ ЛАҲЗАЛАРДА ОМОН
ҚОЛГАН БАХТ.
(Хаётий вокеа)
Туш кўрдим, ғалати туш.
Тўйимда кийган оппоқ туфлим эскириб, ранги униқиб кетганмиш.
Онам: «Энди кийиб бўлмайди, ташлаб юбор», дебдилар.
Ташлайман десам, жойида йўқ. Шу пайт эримни кўриб қолибман ва ундан
пойабзалимни сўрабман. У бўлса: «Туфлингни таъмирлатиб қўйдим,
янгидек бўлди. Келсанг, кийиб юраверасан», – дермиш…
Беш кундан кейин онамникига келганимга олти ой тўлади. Айтишларича,
эр-хотин олти ой бирга яшамаса, талоқ тушармиш. Шуни ўйлаб, эзилиб
юрган кунларим бу туш юрагимни баттар сиқди.
Нима қилишга ҳам ҳайронман. Ўн саккиз ёшимда ёр-ёру ўланлар билан ота
уйимни тарк этиб, келинлик остонасига қадам қўйганимда, шу хонадонда ували-жували бўлиб, униб-ўсиб кетаман дея ният қилгандим. Аммо ниятнинг ўзи кифоя эмас экан. Катта даргоҳда қайнона-қайнота, овсину қайин-бўйинлар билан тил топишиб кетишнинг ўзи бўлмади. Бу ҳар бир келиннинг бошида бор нарса, мен ҳам кўникдим, эпладим. Бироқ Яратганнинг амрига
боғлиқ ишлар борки, инсон қанчалар уринмасин, ожиз бўлиб қолавераркан. Икки ярим йил давомида бўйимда бўлмади.
Овсинларим келин бўлиб тушганига бир йил тўлар- тўлмас туғиб бергани
учун мен ўз-ўзидан «бепушт», «туғмас», «қисир сигир»га чиқдим. Ҳатто
мендан кейин тушган овсиним ҳам фарзандли бўлди. Орада гап-сўз кўпайди. Муносабат ҳам умуман ўзгарди.
Мен шунчаки бир хизматкор, тилсиз-забонсиз қул эдим. Қайнонам ёнида
овсинларимни ял-ял яшнатиб турли йиғинларга олиб борар, мен эса
уларнинг боласини боқиб ўтирардим.
Овсинларим ҳар икки ҳафтада онасиникига кетиб, уч кунлаб қолиб
кетишарди, мен эса бир ойда бир марта зўрға борардим. Ҳеч ким мени
бирон марта бўлсин шифокор ёки табибга кўрсатиш ҳақида ўйламасди. Аввалига имо- ишораю турли хатти- ҳаракатлар билан туғмаслигимни юзимга солсалар, охирги пайтлар очиқ-ойдин айтадиган ва бу хонадонни тарк этишимни талаб қиладиган бўлдилар. Эрим билан муносабатимиз
яхши бўлгани билан ишга эрта кетиб, кеч қайтгани учун асл аҳволни
билмас, онаси ва келинойиларининг айтганларига ишониб кетаверарди. Охири сабрим тугаб, бир куни тонгда тугун-терсагимни кўтардиму, онамникига кетвордим. Бу билан эримга аҳволнинг нақадар оғирлиги ҳақида
айтмоқчи, жар солмоқчи эдим. Ўйлашимча, у «жонидан ўтиб кетибди-да, бекорга кетмаган» деб ўйлайди ва мени олиб кетгани келади.
Шунда мен ота-онам билан бирга унга ҳаммасини айтиб бераман.
Афсуски, ундай бўлмади. Мана, орадан олти ой ўтса ҳамки, дарак йўқ.
Келганимга бир ҳафта тўлгач онам мени шифокорга олиб борди.
Текширувлардан маълум бўлишича, мен йигирма бирга тўлмаган
дуркунгина аёл бўлганимга қарамай, ички аъзоларим ҳали балоғатга етмаган, оналикка тайёр эмас эканман. Маълум муолажалар ва дори-дармонлардан кейин тузалиб кетишим ва ҳали бир этак фарзандли
бўлишимни айтиб, қувонтирди. Дарҳол даволашни бошлаб юбордик, лекин келинлик уйимдан садо чиқмади. Ота-онам ҳам хор қилдириб қўядиган қизимиз йўқ, деб мени у ёққа юборишмади.
Аксинча, эри билан ажрашди, деб гап чиқаришди. Ваҳоланки, на «талоқ» сўзи тилга олинган ва на паспортимга ажрашиш муҳри босилган эди. Шунга қарамай остонамизга совчилар кела бошлади. Ахир, мен эндигина йигирма бирга тўлаётган, ёш ва гўзал қиз эдим. Бунинг устига фарзандим ҳам йўқ. Бироқ келаётган совчиларни кўриб хўрлигим келарди. Қирқ ёшлардаги бир киши одам жўнатибди, хотини ўпка касалидан вафот этган, беш фарзанди бор эмиш. Менга бошқа фарзанд керак эмас, шу болаларимга оналик қилса бас, дебди. Аммо мен ҳали она бўлишдан умидимни узмаган ёш аёлман-ку.
Қандай қилиб мендан фарзанд кўришни истамаётган инсонга турмушга
чиқишим ва унинг болаларига оналик қилишим мумкин? Яна бири бўлса бунчаки хотин устига сўраб келибди. Айтганимни муҳайё қилармиш,
никоҳ ҳам ўқитармиш, фақат хотинидан ажрашмасмиш.
Ахир, мен ҳали бировнинг хасми халолиман-ку. Бировнинг хасмига кўз олайтирган инсоннинг халол яшашига ишониш мумкинми?!
@kungilkoshonasi
Ҳар бир кунда бир кичик қувонч бор...
Бахтнинг учқунлари кичик нарсаларда ҳам мавжуд!
Шунчаки ҳар бир кичик лаҳза ҳаётингизни ёрқинроқ қилиш кучига эга.
Кичик қувончларга хам вақт топинг- улар ҳаётингизни қувончга тўлдириши мумкин!
Қаҳванинг хушбўйлиги сингари...😍☕️
@kungilkoshonasi
Ассалому алайкум!!!
Умр ҳар нарсадан муҳим!
Соғлик ҳар нарсадан аъло!
Яшаш ҳар нарсадан гўзал!
Ҳаёт ҳар нарсадан ширин!
Ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкин, гоҳида қувончли, гоҳида сокин, гоҳида ҳеч кимга айта олмаслик даражасида ҳам...
...Эдилар бир кун бизгача етиб келади!
...Эдига яхши ёки бошқача сўзларини қўшиш учун ҳам бугун гўзал яшанг, соғининг, севинг қадрланг, меҳр -муҳаббат улашинг...
Хайрли тонг бошқачалар, мўъжизалар!
@kungilkoshonasi
Бугун чиройли ва ёқимтой қизлар куни экан!
Табриклайман чиройли қиз 😘
@kungilkoshonasi
Соғлиқ учун жуда фойдали машқ:
"ПУЛ САНАШ"
- суяклар оғриғини қолдиради.
- қон босимини меёрга солади.
- тиш ва бош оғриғини тўхтатади
- кўриш қобилияти, иштаҳа, ташқи кўриниш ва яшаш тарзини яхшилайди 😂
Ушбу машқни тез-тез бажариб туриш насиб этсин ))
Яна бизни Лайли Мажнун этармикан Ишқ,
Ё истаган пайт бир келиб кетармикан Ишқ...
🎤 Имрон
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
@kungilkoshonasi
Умуман, булар иккинчи даражадаги гаплар. Асосийси, мен кўз очиб кўрганим – турмуш ўртоғимни севардим. Қариндошларига хўрлатиб қўйгани, ёнимни олмагани, ортимдан келмагани, олти ойгача соғинмагани –буларнинг барини онам бот-бот ёдимга солиб турса-да, ўзимни бошқа инсон билан
тасаввур ҳам қилолмас, фақат уни дердим.
Ўйлайверганим учун бўлса керак бугун шу тушни кўрдим. Энди бир қароргакелгандим. Онамга шифокорга кетаяпман, дедиму эримникига йўл олдим.
У ерда мени қандай хабар кутиб турганини билмасдим хали. Ўша куни 12 март эди. Бир пайтлар оппоқ либос билан қадам қўйганим ушбу хонадон бу сафар мени тантана билан кутиб олмаслигини билардим. Аммо 24 мартда, яъни яна ўн икки кундан сўнг эримнинг уйланаётганидан бехабар эдим. Ҳа, мен ана шундай ноқулай бир пайтда қайтиб келдим. Қайнона- қайнотам, овсинларим бор гапни айтиб, уйдан кетишимни талаб қилишди. Менинг ҳам ўжарлигим тутди.
Қолаверса, суюкли ёримни жангсиз бировга бериш ниятим йўқ эди. Аввалига ўшанда гап- сўзларга чидай олмай, эрим билан бир оғиз маслаҳатлашмай кетганим учун ҳаммадан кечирим сўрадим. Кейин ҳали ҳам шаръан ва қонунан унинг хотини эканимни, ҳали эримга бир этак бола туғиб беришимни айтиб, хонамга ўтириб олдим. Бу хабар тушаётган келин томонга етиб боргач, бўлажак (аниқроғи, энди бўлмайдиган) қудалар етиб келиб, тўйни бузиб кетишди. Эрим ва қариндошлари бир муддат менга ёвқараш қилиб
юришди, айниқса, қайнонам ҳар икки гапининг бирида қайтиб келганимни юзимга солар, барибир туғмаслигимни айтиб, эримни мени талоқ қилишга ундарди. Лекин у талоқ қилмади. Бирга яшаб кетдик.
Буни қарангки, Яратганнинг марҳамати билан орадан икки ой ўтиб ҳомиладор бўлдим. Бирин-кетин уч қиз кўрдик. Эримнинг борига ҳам, йўғига ҳам кўниб яшадим. Қийналган пайтлари руҳан қўллаб- қувватлаб турдим. Ҳеч қачон «Сенга тегиб нима кўрдим, боқишни эплолмасанг, уйланиб нима қилардинг?» деган гапларни оғзимга олмадим. Вақт ўтиши билан ҳаммаси изга тушиб кетди.
Эрим ҳам ўзини ўнглаб олди. Фақат…
Ўғли йўқлигидан бир оз хафалигини сезардим. Қайнонам ва овсинларим яна отни қамчилай бошлашди. «Бунинг фақат қиз туғади, ўғил кўрмай ўтиб кетасанми? Шунча давлатинг бор, ўғил туғиб берадиганига уйлан!» — деган гаплар билан унинг қулоғини қоматга келтира бошлашди.
Бир куни яна шундан гап бошланганда, ойнадан эшитиб қолдиму, шартта
кириб айтдим:
– Қанақа ношукурсизлар-а ўзи? Туғмайсан, дединглар, бир эмас учта туғдим. Энди ўғил туғмайсан, деб яна эримни мендан совутмоқчисизлар? Ахир, Худонинг амрига ким қарши бора олади?! Агар бизнинг бирга бўлишимизни истамаса, Аллоҳ учраштирармиди, шунча гап-сўздан кейин қайта топиштирармиди? Мана шу уч қиз ҳам сизнинг авлодингиз-ку!
Қайси виждон билан уларни отасидан айирмоқчисиз?
Шундай деб йиғлаб юбордим.
Эрим «чиқ-чиқ» деб мени олиб чиқиб кетди. Негадир ўша кунларда жуда асабий ва инжиқ эдим. Орадан икки кун ўтгач сабабини билдим: ҳомиладор эканман. Бу сафар ўғил кўрдик. Энди бахтимиз тўкис бўлди. Лекин бу тўкис бахтга эришиш учун эрим иккимиз роса машаққат чекдик. Баъзида у ҳазил аралаш: «Ўшанда бир ақлинг ишлаб, зап қайтиб келгансан-да, хотин», – деб қўяди.
Оилавий бахт шундай нарсаки, ўрни келганда унга эришиш учун паст тушиш, ён бериш, ўзингиз ишонган ҳақиқатлардан воз кечиб, янгиларини яратиш керак. Менинг ҳолатимда эса ҳатто ота-она раъйига қарши боришга ҳам тўғри келди. Аммо ҳозир улар менинг бахтимдан қувониб ўтиришибди. Ҳеч қачон ажрашиш масаласида шошмаслик, оилани турли майда чуйда гап-сўзларга қурбон қилмаслик лозим. Ажрашиш бу энг сўнгги чорадан кейинги чора, балки умуман чорасизликдир.
Хикоя тугади. Барчага бахт тилаб коламан.
Тамом...
@kungilkoshonasi
Яна шанба келди, яна якшанба,
Тун чўкиб тонг отди, кеча хотира,
Майли ташвиш бўлсин тўрт ён югуринг,
Аммо хаста бўлманг, дард кўрманг сира.
Яна шанба келди, яна якшанба,
Ҳар бир кун байрамдир ҳар кун муборак,
Тириклик асл бахт, саодатлигин,
Англаймиз фироқда эзилса юрак.
Кимлардир қуёшдан завқланар тонгла
Кимлардир усиз ҳам яшар хотиржам.
Умр ўтмай қолмас,шамсу қамарсиз,
Лек меҳр нурисиз яшолмас одам.
НИЛУФАР ТОҲИР
/channel/Nilufar_Tohir_ijodi
🍂❤✍️🌹🍂
💥 Бугун 23 ноябр – аёлларни бағрига босиб, юзидан ўпиб қўйиш куни экан
Ушбу кун муносабати билан сиз ўз онангиз, опа-синглингиз ва жуфтингизнинг юзидан ўпиб қўйинг ва уларни яхши кўришингизни, муносабатларингиз самимий эканини яна бир бор таъкидланг!
Яқинларга улашинг!
#хайрли_тонг
Тундан тонгга юриб, аскари содиққа қўшилган, ёруғ кунга юзлашиб турган барча-барчага:
"Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!" деймиз, Аллоҳ таолонинг саломи, раҳмати, баракоти сизларга бўлсин, арзизлар...
Кун давомида кайфиятингиз аъло юришига тилакдошмиз, режалаб қўйган хайрли ишларингизнинг барисига улгуринг, Аллоҳ қодир қилсин, куч-қувват берсин!
Хайрли тонг!
@kungilkoshonasi
Мени уялтирган xитойлик бола....
💫 Кеча ўғлимни ўқишга юбормадим. Ҳаво совуқ илмидан кўра саломатлиги муҳимроқ дея , оналик ҳиссиётларим панд берди десам ҳам бўлади. Ишга келиб интернетдан бир ҳикояни ўқиб қолдим. Ишонинг куни билан ўзимдан, фитратимдан хафа бўлдим. Бугунги куннинг энг долзарб мавзусига мос ушбу ҳаётий воқеани сизлар билан ҳам бўлишгим келди...
9 даража совуқда 4,8 километр йўлни пиёда босиб ўтган 8 ёшли мактаб ўқувчисининг интернетни «портлатган» ҳикояси...
Хитойнинг мактаб ўқитувчиси интернетга жойлаган ўқувчининг сурати нафақат интернетни балки менинг виждонимни ҳам портлатди десам тўғри бўларди..✨✨
Хитойлик Ванг Фуман исмли болакай жуда камбағал оиладан ва у ўқишни қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. У ҳар куни мактабга деярли 5 километр пиёда боради. Маълум бўлишича, ўша куни эрталаб ҳаво ҳарорати 30 дақиқа ичида 9 даражага тушиб кетган, аммо бола бош кийимсиз ва енгил куртка кийган ҳолда 4,8 километр пиёда юриб борган. Шу куни унинг мактабида имтиҳон бўлиши керак бўлган. Бола имтиҳонга улгуриб 100дан 99 баллни қўлга киритган. Вангнинг ўқитувчиси музлаб имтиҳонга улгуриб, қаҳрамонлик кўрсатган ўқувчисини шу ҳолида суратга олиб ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлайди. Ва ушбу сурат интернет фойдаланувчиларини боланинг тақдирига бефарқ қолдирмади, улар бир неча кун ичида 3 миллион юань (450 минг АҚШ доллар) ортиқ пул йиғишди. Йиғилган пул мактабларни иситиш, бола яшайдиган Юванг провинциясининг камбағал болалари учун иситиш мосламалари ва иссиқ кийим-кечак сотиб олишга етди. Вангнинг мактабига эса лаборатория, компьютер синфлари билан жиҳозлаб берилган. Ушбу маблағлар эвазига мактаб ёнидан узоқдан қатнайдиган Ванг сингари болалар учун иссиқ ётоқхона қуриб берилди. Мактабнинг маблағи кам бўлгани учун Хитойнинг чекка провинцияларидаги мактабларида ҳам иситишга шароит йўқ, шу сабабдан синфлар иситилмайди, болалар устки кийимда дарсда ўтиришади. Ванг Фуман эса бувиси ва синглиси билан жуда ёмон аҳволда яшайди. Унинг ҳатто иссиқ кийимга маблағи етарли эмас. Боз устига бола сурункали гипотермиядан азият чекар экан – бу доимий совуқдан келиб чиққан иссиқлик етишмовчилиги. Бундан унинг қўллари шишиб, бармоқлари итоат қилмайди. Машҳур бўлиб кетган боладан олинган интервьюда Ванг камбағал болаларни совуқдан қутқариш учун пул йиғишга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва улғайгач, ҳамманинг ҳақини қайтаришга ваъда берди.
⚜️ Биласизми гоҳида, ҳозирги авлод ёшлари жуда иродасиз, қийинчиликларга биз каби, дош беролмайди дея кўп гапирамиз, фарзандларимизга тез-тез танбеҳ берамиз . Балки, ўзимиз болаларимизни ҳаддан ташқари аяганимиз сабабли, улар шу даражада тушиб қолмоқда. Мен ёшлик пайтимни эсладим ва бирон марта ҳаво совуқ бўлганлиги сабабли ота –онам мени мактабдан олиб қолишганлигини эсла олмайман. Бугун, маҳалламизда кўпчилик болалар ҳаво совуқ дея мактабга боришмади. Агарда, ҳар бир она, мен каби боласини меъёридан ошиқ авайласа, уларни ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлардан ҳимоя қилса, эртага бизнинг келажагимиз иродасиз ва ҳаётий зарбаларга тез таслим бўлиб улғаядиган ожиз фарзандлар қўлида қолмайдими....
Аслида, биз оналар болаларимизга сен ва мен кўраётган ҳаётимиздаги бу ҳолатлардан чиқишнинг ягона йўли бу илм олиш, дея уқтиришимиз уларни кўпроқ илм олишга чорлаганимиз манфаатлироқдир…
✍️ Зебо Намозова
@kungilkoshonasi