kungilkoshonasi | Неотсортированное

Telegram-канал kungilkoshonasi - ❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

9558

🌐Teлеграммдаги Маънавий канал. ✳️Бизнинг канал сизларнинг ихтиёризда #Фотолар #Xикоялар #Tабриклар оддий ва пуллик #РЕКЛАМА келишув асос Сизларга албатта манзур булади. Биз Сизлар учун хизмат қиламиз. Канал админлари.. Мурожиат учун: @olisdagihayotim

Подписаться на канал

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

⭐️БУГУН 💢💢➖ НОЯБРЬ. ПАЙШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌺 💢💢🌺💢💢🌹

☘️💐Мехрибонларим, Пайшанба,  кунингиз мароқли ўтсин.!💕💕💕💕

🌼Оиларингизга тинчлик омонлик, дастурхонингизга файзу барокатлар тилайман...!!🧕


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Пайшанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🌙 ХАЙРЛИ ТУН!

🌙Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Билингки дунё эмас, биз уткинчимиз !

✨Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !

✨Юрагингизга яқин олманг!

🌙Тунингиз осуда утсин. Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин!

🌙💤🌙💤🌙💤🌙💤🌙💤


✨🌹🌼🌹🌼


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ХАЁТ ОНАМНИНГ ДУОСИ МЕНИ АСРАЙДИ КАНАЛИ 🌹🌼🌹🌼

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🍃🌸🍃

Хайрли тун !
Омонат берилган умр китобининг яна бир саҳифаси ёпилди. Бу саҳифага солиҳ амаллар битилди, деб умид қиламиз.
Энди эса вақтинча хайрлашиш фурсати етди.

Тунингиз хотиржам ўтсин!
Яхши дам олинг !

⭐️⚡️⭐️⚡️⭐️⚡️⭐️⚡️⭐️


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Senga uni sevdirgan zot boshqasini sevdirolmaydimi???...

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Вай буларни ширинлигини🥰🥰🥰
Болажон укачасини қизғанвотди шекилли😁


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Аллоҳни қудратини кўринг. Кунига 10 минг сўмдан йиғиб онасини умрага жунатмоқчи бўлган опамизни, Аллоҳ ўзини хам чақирибди. 😢😢😔

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Ҳақиқий романтикани энди меҳмонхонага бориб, ётоқда қиламиз, — беўхшов иршайди.

♾♾♾

— Яна бир кунча қолсанг бўларди.
— Бошқа сафар, — келганидан буён чеҳраси очилмаган Яхё шаҳарлик курсдоши билан хайрлашиб машинасига ўтирдию, „Қаердасан Хоразм?” деганча йўлга тушди. Негадир кўнгли ғаш, — ишқилиб ота-онам соғ-саломат бўлсинда, — ҳаёлидан ўтказди. Йўлда кетар экан,
— Аризангиз қабул қилинган сана 15-март, — Яхё қўлидаги қоғозга қараб сира тўймасди. — Бир ҳафтаси ўтди, яна уч ҳафта сабр қилсам бўлди, — энтикиб қўйди. Соатига қараб қўяркан, — насиб қилса эртага кечки пайт етиб бораман. Боришим билан тўғри уни олдига бориб, туғилган куни билан табриклайман ва кейин уйга ўтаман, — ўйлади у.
Олдинлари ўз машинасида йўлга тушса, бир имконини топиб ҳеч йўқ ярим кун ухлаб оларди. Бу сафар эса на ухлади, на овқатлангани тўхтади. Фақат газ қуйиш шахобчасидаги тўхтади ва шу вақтда шахобча яқинидаги дўкондан ярим тайёр маҳсулотдан олди. Унинг нияти тезроқ Хоразмга етсаю, суюклисини туғилган куни билан табрикласа. Кўзидаги қувончни, бахтни кўрса.

♾♾♾

Даврон кўзини очганида қуёш аллақачон осмонда эди. Ёнида эса Гулюз ухлаб ётарди.
— Ва ниҳоят буни уддаладим, — у ғолибона кулимсираганча Гулюзнинг юзини силади. Шу лаҳза кўзи билагидаги тиш изларига тушди, — аҳмоқ қиз, — кўз олдига қизнинг кечаги қаршиликлари келди. Гулюз қанчалик боши айланмасин, ҳуши ўзида бўлмасин Давронга анча қаршилик кўрсатди. Ўзини осонликча топшириб қўйишни истамади. Тоқати тоқ бўлган Даврон охири қизни калтаклаб бўлса ҳам ниятига етди. — Шу онда Яхёнинг реакциясини жуда ҳам кўргим келаяпти, — Даврон кулганча ўрнидан туриб ювингани кириб кетди.
Юзига тушган қуёш нурлари туфайли кўзини очган Гулюз, ўзини бегона жойда кўриб бошида ҳеч нарсани англай олмади. Ўрнидан турай деса, бутун вужуди қақшаб оғрирди. Кўзларини юмиб, чуқур ух тортар экан,
— Малика Будур уйғонибдиларда, — ҳаммом халатида иршайганча Даврон чиқиб келди.
— Сииииз? — Гулюз унга ҳеч нарсани тушунмагандек анқайиб қарар экан, — бу ерда нима....., — шу онда миясида чақмоқ чаққандек бўлдию, кечаги кун эсига туша бошлади, — бўлиши мумкин эмас. Наҳотки мен? — бошини чангаллаб, — йўқ мен.....энди нима бўлади? Энди Яхё акамга лойиқ эмасман. Энди ҳеч кимга керагим йўқ, — бақириб, сочини юлиб йиғлай бошлади. Даврон эса тиржайганча уни кузатиб турарди.

***

— Нима деганим эсингдами? — Даврон машинасини Гулюзнинг кўчаси бошида тўхтар экан, — мен сенга уйламан. Сен эса ҳозирнинг ўзидан ўша унаштирилганинг билан орани очасан. Шарманда бўлишни истамассан ҳар ҳолда? Чунки йигит киши минг севмасин, бировдан қолган сарқитга уйланмайди, — Даврон гапирар экан ҳар бир гапи қизга қандай таъсир қилаётганини кузатиб ҳам турарди. Лекин Гулюз ҳозир унинг гапларидан таъсирланадиган аҳволда эмас. Усиз ҳам ҳаёти барбод бўлиб, мурдадан фарқи йўқ. Тўкилиб кетай деб ўтирарди, — мени эшитяпсанми? — ёлғондакам жаҳл қилди.
— Ҳҳҳҳҳааа, — қалтираганча жавоб берди қиз.
— Унда ҳозироқ унга хабар жўнат. Ёнинга умуман йўламасин. Агар уни соясини ҳам йўлатгудек бўлсанг, менга турмушга чиқишни ҳаёлинга ҳам келтирма.
— Хўп, — Гулюз бўғзига тиқилган аччиқ кўз ёшлар билан Яхёга хабар жўнатди, — мана бўлди.
— Тўғри қилдинг, энди эса машинадан туш, — Гулюз сўзсиз итоат қилганча тушди. Даврон унга бироз тикилиб турдида, машинадан бошини чиқариб, — ҳая, эсимдан чиқай дебди. Кечир мен сенга уйлана олмас эканман, чунки мен унаштирилганман ва тез орада тўйим. Сен эса бахтли бўл гўзалим, — дедию ҳаводан бўса йўллаб, машинани ўт олдирди.

♾♾♾

— Жин урсин, — Яхё машина ғилдиракини алмаштираркан, — ёрилишга топилган вақтиничини буни? — жаҳл қилганча тезроқ бўлишга ҳаракат қиларди. Аксига олиб иши ҳам унмасди. Гоҳ бу асбоб қўлидан тушиб кетса, гоҳ буниси. Ёкида ғилдиракнинг бир болтини қотиргунча, бошқа тарафи оғиб қоларди. Ва ниҳоят, уч соат деганда бир ғилдиракни алмаштириб бўлдию, яна йўлга тушди.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

— Бўлиши мумкин эмас, — Гулюз либосга қараб сира тўймасди, — улар қайтаяптилар, — Гулюзнинг ҳолатини кўрган одам севгани билан бир неча ўн йиллаб учрашмаган деган ҳаёлга бориши аниқ. Лекин улар бор йўғи ўн кунча учрашишмаган ва бу вақт оралиғида бир-бирининг овозини ҳам эшитишмаганди.
— Эртадан кейин уларни кўраман, — Гулюз ширин ҳаёллар ва қалбидаги соғинч билан энтикканча уйқуга кетди. Эртаси куни ҳам учиб юрди гўё. Яхёга хабар жўнатиб жавоб ололмаган бўлса ҳам, қўнғироқ қилиб туша олмаган бўлса ҳам, асло хафа бўлмади. У орзиққанча эртанги учрашувни кутарди. Унинг наздида бу учрашув эмас, гўё никоҳ тўйидек, ҳаяжони ҳам ундан кам эмасди.

♾♾♾

— Нимааа? — Тоҳир аччиқ еган одамдек буришганча Сарвинозга қаради, — яна қанақа тўй?
— Қанақа бўларди, иккимизни тўйимизда, — Сарвиноз жилмайганча келиб унга суйкалишга урунди, лекин Тоҳир уни ўзидан итарди.
— Қайси ақлинг билан ўзингни менга тенг кўраяпсан, шуни тушунмаяпман. Сен бир кўчада юрган....
— Ҳееей!!! — Сарвинознинг чинакамига жаҳли чиқди, — кўчада юрган бўлиб, нима мени бировни тагидан тортиб олганмидингиз? Ёкида мен бошқалардан қолган сарқитмидим? Ахир, биринчи ва охиргиси ҳам.....
— Сафсата ўқима, — жеркиб берди. — Кошки билмасам. Менинг бой эканимни билиб, дарров қўйнимга кириб олган ўзингсан. Худо билади, мендан олдин нечтасини кўнглини чоғлагандан. Сўнгра, ўзингдан аллакимларни ясаб мендан фойдаланишга урунма.
— Қилар ишни қилиб қўйиб, энди бўйин товламоқчимисиз?
— Қилар иш? — Тоҳир масхара қилганча, — битта ямоқчига бориб, ўзингча энди умуман эркак қўли тегмаган пок бўлиб қолдингми? Менга бу ўйинларинг ўтмайди. Тўғри Моҳидил мени ташлаб кетгандир, лекин бу дегани сенга имконият туғилди дегани эмас.
— Шу гапингизга бекорларни бештасини айтибсиз йигитни гули, — Сарвинознинг юзига ғолибона табассум югурар экан, — менга уйланмасангиз шундай қиламанки, на обрў-эътиборингиз, на бойликиз қолади. Шундай экан менга уйланишга маж-бур-сиз.
— Мен ҳозир сенииии...., — Тоҳир бўғриққанча Сарвинознинг бўйнига чанг солди.

♾♾♾

— Бу ҳамкорлик ҳар иккала томон учун ҳам фойдали бўлади, — Яхё ниҳоят дадасининг ишончини оқлаётганидан хурсанд эди.
— Мен ҳам шундай деб умид қиламан, — янги ҳамкор унинг қўлини сиқиб қўяркан, — тез орада Хоразмга бориш ва дадангиз билан учрашишиз ниятидаман.
— Бундан фақат хурсанд бўламиз, — Яхё хушмуомилалик билан ҳамкори билан хайрлашдию, шу куниёқ Хоразмга йўлга тушди, — умуман тўхтамасам, ҳеч йўқ эртага кечга бораман. Совғам эса уни хурсанд қилиши аниқ, — Яхё қўлидаги қоғозга қараб жилмайиб қўйди.

♾♾♾

— Ўғлим келин билан гаплашиб турибсизларми? — қаергадир шошиб чиқиб кетаётган Давронни ойиси гапга тутди.
— Тўйдан кейин гаплашишга вақтимиз кўп бўлади, — Даврон ҳозир кайфияти яхши бўлгани учунми ойисини жеркимади.
— Шунда ҳам кунда-кун орада гаплашиб, ҳол-аҳвол сўрашиб туринглар. Ахир ҳа демай тўйларингиз бўлади, — куйинчаклик билан гапирди.
— Обббооооо, — энгса қотираркан, — эртага ойи, эртага. Эртага аниқ гаплашаман келингиз билан. Бугун ишим жуда кўп, — дедию чиқиб кетди.
— Шу юришларингни охири бахайр бўлсинда ишқилиб.

♾♾♾

Эрталаб келган хатни ўқигандан буён Гулюзни севинчи ичига сиғмайди.
— Улар етиб келибди, — хатни бағрига босар экан, — мен учун бундан ортиқ совға йўқ, — деганча хатни қайта ўқиди.
„Бугун соат 20:00 да сени «Бахт ошёни» ресторанида кутаман”.
Гулюз кун давомида тайёргарлик кўрди. Либос ва оёқ кийим тайёр. Энди соч турмаги ва пардозни ҳал қилса бўлди.
— Мана бўлди, — ва ниҳоят кўринишидан кўнгли тўлган Гулюз такси чақиртирганча йўлга тушди.

♾♾♾

— Моҳи келганингдан буён бошқачасан, — Гунафша ҳаёлга берилиб ўтирган курсдошининг ёнига ўтирар экан, секин саволга тутди, — олдинги Моҳидан умуман асар ҳам йўқ.
— У Моҳи энди умуман қайтмаса керак, — бир нуқтадан кўз узмаганча жавоб берди, — бунинг устига олдингидек бўлишни ҳам хохламайман. Чунки....., — Моҳидил шу ерга келганда жимиб қолди.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

— Нимасига катта кетади? — йигит жаҳл қилганча Яхёнинг ортидан эшикни ёпаркан, — ўзини кимман деб ўйлайди-а булар? Ўзи бир қишлоқи, хўжайиним ҳамкорликка рози бўлганига хурсанд бўлиб, оёғини ўпмайсанми эсипаст.
Яхё тўғри қилдим деган фикрда дадасига бўлганларни айтганди, Ғайрат ака ўғлини урушиб берди.
— Нега ўзбошимчалик қиласан? Мен у одам билан ҳамкорлик ҳақида келишгунимча қанча вақтим кетганини биласанми?
— Дада бир марта менга ҳам қулоқ солинг. Улар билан ҳамкор бўлганимиз билан ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Сизга ҳамкор керакми, ўзим топаман. Ҳаммасини ҳал қилмагунча ортга қайтмайман. Сиз менга ишонинг бўлди.
— Ўйлайманки, ишончимни оқлайсан?
— Бунинг учун жон-жаҳтим билан ҳаракат қиламан. Ишончингиз учун раҳмат дада.

♾♾♾

— Бўлди қилинг Тоҳир ака, — Сарвиноз тинмай ичаётган Тоҳирнинг қўлидаги қадаҳини олиб қўяркан, — нега бундай қиляпсиз?
— У кетди, — Тоҳир минғирлаганча, — у кетди эшитяпсанми, у кетди. Мана бу еримга, — чап кўкси устига ура бошлади, — шу еримга пичоқ санчиб кетди. У туйғуларимга, ҳисларимга оёқ қўйиб кетди. У менга хиёнат қилди. Мен уни севардим, — бу сафар шишани кўтариб ича бошлади, — ҳа севардим. У эса севгимни билмади. Ҳисларимни оёқ ости қилди.

♾♾♾

— Кечки пайт қушчага яна дон ташлаб қўй, — Даврон чиқиб кетар олдидан Бобурга тайинлаб қўйишни унутмади. Йўлда кетар экан, телефони жиринглади. Экрандаги ёзувни кўриб, энгсаси қотди: „Кераксиз шахс” — яна нима учун қўнғироқ қилаяптилар экан? — жавоб беришни истамай қизилни босиб қўйди. Сал туриб телефони яна жиринглади, — обббоооо, — асаблари таранглашганча жавоб берди, — бир марта жавоб бермагандан кейин бўлди эмасми?
— Ўғлим, ҳалиги даданг....
— Йўлдаман. Ўлмасам бораман уйга. Менга умуман телефон қилманг, — зарда қилганча телефонни ўчириб қўйди.
— Бугун совчиликка бормоқчимиз демоқчи эдим, — Холида опа телефонга кўзида ёш билан қараганча гапирди. — Қаерда хато қилдим? — ўйлади аёл шўрлик. — Докторлар туғиш мумкин эмас деса ҳам, ўлим билан юзма-юз келиб уни дунёга келтирдим. Ёлғиз ўғлим дея бор меҳрим, эътиборимни ундан аямадим. Ҳеч кимга хафа қилдирмадим. Унинг учун хатто дадасига ҳам ёлғон гапириб, баъзида орқасидан ҳам иш қилган пайтларим бўлди. Фақат мана шу ўғлим учун яшаяпманку. Энди эса ҳаста бўлганимда, ўз ўғлим мендан меҳрини қизғонмоқда, — кўзидан оққан ёшлари юзини юва бошлади. Салкам олти йилдан бери кўкрак саратони билан курашиб келаётган Холида опа охирги йилларда анча чўкиб қолди. Севиб уйланган эри Жавлон ака ҳам аёлининг ҳаста эканлигини билганда, бошида анчайин ғамхўр эди, лекин кейин бормисан, йўқмисан демай ҳам қўйди. Етмаганига ўғли ҳам она ўрнида кўрмай қўйгани шўрлик аёл учун катта зарба бўлди, — қайтар дунё деганлари рост бўлса, мени қарғиш урган, — Холида опанинг кўз олдида ўтмиш хотиралари жонлана бошлади.

♾♾♾

Эри ва ўғилларига кечки овқатни берган Чарос опа қизининг олдига кирди.
— Моҳидил, — эшикни қия очиб қизини чақирди.
— Кираверинг, — Моҳидил кўз ёшларини артиб ўрнидан турди.
— Кечки овқат пайти бўлди, нега чиқмадинг? — Чарос опа қизига зимдан назар соларкан, бир тарафдан Жамол ҳақдек туюлди. Чунки қизининг юзи бироз сўлғин, кўзлари ҳам қизарганди.
— Иштаҳам йўқ.
— Қизим, — ёнига ўтириб сочларини силаркан, — нима бўлди? Бирор жойинг оғрияптими? Мазанг йўқдек.
— Йўқ, ҳаммаси яхши. Йўлда чарчадим шунга, — ( Эҳ ойижонима, қани эди айта олсам. Қизингиз севган инсон ундан юз буриб, бошқасига уйланиб кетган дея олсам. Бу ҳам етмагандек, уйланганидан бехабар мумосабатини давом қилдираверган дея олсам. Лекин айта олмайман).

— Майли, — Чарос опа қизининг пешонасидан ўпиб қўяркан, — сен дамингни ол, — ўрнидан тураркан, — эртага сен билан гаплашиб оладиган муҳим гапимиз бор.
— Хўп, — Моҳидил айни пайтда ойисининг сўроқларига жавоб берадиган аҳволда бўлмагани учунми, тезда рози бўлиб қўяверди. Бошқа пайт бўлганда нима гап, нима сўз билмасдан ойисини хонасидан чиқармасди.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

— Хўп, — Чарос опа вазиятни билгач, — етиб келишингга яқин қолганда акангга хабар бер, ўзи олиб келади.
— Хўп бўлади, — Моҳидил телефонни ўчириши билан телефони яна жиринглай бошлади. Экрандаги ёзувни кўриб, чап тарафида оғриқ турди. Қизилни босиб қўйиши билан, кетма-кет хабарлар кела бошлади. Хабарларнинг етмиш фоизида қизни бевафоликда, хиёнатда айбланган ҳақоратли сўзлар бор эди. — Майли, — қароғида қалқиб турган кўз ёшларини ичига ютганча синиққина жилмаяркан, — мени бевафо, хиёнаткор деб билинг, муҳими сиз бахтли бўлсангиз бўлди. Қолгани аҳамиятсиз, — Моҳидил бу сафар Тоҳирни блоклаб қўйди.
Эрталаб йўлга чиққан автобус кун ботганида Хоразм ҳудудига кириб келди. Моҳидил акасига етиб келай деб қолганлиги ҳақида хабар жўнатди. Акаси ҳам ишдан келганидан буён телефонга кўз тикиб ўтиргани учунми, дарҳол ўрнидан туриб, синглисини кутиб олгани кетди.
Акаси Жамол Моҳидил ўқишга кирганида,
— Қиз бола боши билан шаҳарда нима бор? — дея синглисининг кетишига қаттиқ қаршилик билдирганди. Лекин дадаси ва ойиси Моҳидил тараф бўлишгач, ноилож рози бўлди. Шунда ҳам синглисини кўздан қочирмасликка, доимо назоратда тутишга ҳаракат қиларди. Шу сабаблими, Моҳидил ўқишга кирганидан сўнг Тоҳир билан олдингидек бемалол гаплашиб, учраша олмасди. Тўғри Тоҳир ҳам қизни севарди. Шу сабабли, Моҳидил ўқишга киргач, ишини Тошкентга кўчирди. Тошкентга кўчирдию, топиш-тутиши яхшиланиб у ҳам ўзгарди. Тоҳир аслида Тошкентлик. Ўқишидан берилган йўлланма сабаб, Хоразмга борганди ва шу билан Моҳидил билан танишиб, унга кўнгил қўйганди. Бу пайтда Моҳидил ўнинчи синф ўқувчиси, Тоҳир эса эндигина ўқишни битирган эди. Ўйларсиз, ўнинчи синф қиз севги ҳақида ўйлагунча ўқишини ўқисин деб. Моҳидил ҳам шундай қилган. Бошида Тоҳирга унча ишонмаган ва имкон беришни ҳам истамаган. Аммо, Тоҳир унинг ортидан қолмай, бир ярим йил деганда қизнинг кўнглига йўл топган ва шу билан севги ҳикоялари бошланган.
— Ассалому алайкум, — Моҳидил акасини кўриши билан жилмайишга ҳаракат қилди.
— Ваалейкум ассалом, — Жамол синглисининг қўлидаги сумкасини олар экан, — яхши етиб келдингми?
— Яхши раҳмат.
— Яхши, — Жамол бир қарашда синглисининг жилмайиши сохта эканлигини тушуниб етганди ва уни сўроқлайверишни истамади, — қани юра қол.
— Хўп, — Моҳидил акасига эргашди. Улар уйга келгунча жим келишди.
Моҳидил уйга кириши билан ҳамма билан кўришдию, чарчаганини баҳона қилиб хонасига кириб кетди.
— Ойи бир вақтини топиб қизингиз билан гаплашиб олинг, — Жамол синглисининг ортидан қараб қолар экан, — ўзини тутиши ғалати. Олдиндан айтиб қўяй, ортидан бир гап эргаштирса ёки бошқа нарса бўлса уни ўзим тириклай кўмаман.
— Астағфируллоҳ де, — Чарос опа ўғлига қош чимираркан, — ўз синглингга ишонмайсанми?
— Ишонганда ишонаман. Лекин бир мақол бор, „Қарға билан юрсанг, емишинг ахлат бўлар”, шундай дегандек уёқда ёнида юрганларни билмаймизку.
— Синглинг оқила қиз, — Чарос опа қизининг ёнини олди, — у юзимизни ерга қаратадиган иш қилмайди.
— Ишқилиб шундай бўлсин, йўқса ўзига ёмон бўлади.

— Жамол ўз синглинг ҳақида ҳам шундай дейсанми? — Чарос опанинг бироз жаҳли чиқди, — сен акасан ва ҳамиша синглинг учун қалқон бўлишинг, уни ҳимоя қилишинг керак. Сен бўлса бўлар-бўлмас гапларни айтяпсан.
— Ойиии, — Жамол кўзларини юмиб чуқур нафас олиб чиқараркан, — мен синглимни ҳам, укамни ҳам керак пайтда керакли жойда ҳимоя қилишга ақлим ҳам, кучим ҳам етади. Лекин синглим юзимни ерга қаратадиган биттагина иш қилса ҳам, ҳеч ўйлаб ўтирмасдан ўзим уни ўлдираман. Чунки мен учун номус, ғурур ҳамма нарсадан устун. Синглим эса ўша номусим, ғурурим. Ўйлайманки, тушунтира олдим, — дедию эшик томонга юрар экан, — мен дўстларимни ёнига кетаяпман.
— Сен бола шу дўстларингни олдига жуда серқатнов бўлиб қолдингда, — ўғлининг ортидан чиқар экан, — мободо ҳар куни учрашадиган дўстларингни сочлари узун-узун эмасми?
— Ойииии, — энгса қотирди, — яна нималарни ўйлаб топаяпсиза?


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

— Ўзингни ризқинг болам, ўзингни ризқинг, — кампир унинг орқасига уриб қўяр экан, — тинчликми қизим, нима бўлди?
— Айбга буюрманглар, — шошиб супадан тушар экан, — кетадиган вақтим бўлди.
— Кетадиган вақтинг бўладида, бу хонадондан ҳеч нима ўғирлай олмаслигингни тушуниб етканингдан кейин, — Яхё қўлидаги пиёлани тарақлатганча стол устига қўяркан, — шеригингни ҳам ола кетасанми?

Моҳидил унга ёв қараш қилганча супадан тушдию,
— Сизга катта раҳмат бувижон, — уй эгаси билан самимий хайрлашди, — сизга ҳам раҳмат, — Сулув билан ҳам хайрлашди-ю тез-тез юрганча чиқиб кетди.
— Ўғлим нега унақа дединг? — кампир қизнинг ортидан қараб қолар экан, — бекор хафа қилдингда қизгинани.
— Ким нимага лойиқ бўлса ўшани олади, — Яхё Сулувга ёмон қараб қўяркан, — балки бундай чиқиб кетиши ҳам бир томошадир. Шунчаки кўз шамғалат қилиш учун ҳам чиқиб кетган бўлиши мумкинку?
— Менга қаранг, — боядан бери Яхёнинг кесатиқларини жим эшитиб ўтирган Сулув унга зарда қилганча гап бошлади, — боядан буён ҳар хил гап қистирияпсиз, индамай жим ўтирибман. Андишани отини қўрқоқ билиб, оғзиздан боди кириб, шоди чиқадию, — Сулув ўрнидан турар экан, — келиб чиқишим Ўзбекистонлик бўлса ҳам, туғилганимдан буён Қозоғистонда яшайман. Қозоғистон фуқаросиман. Эсимни таниганимдан буён бувимнинг Самарқанд, Бухоро, Хива ҳақидаги ҳар хил ҳикоя ва ривоятларини эшитиб катта бўлдим. Бу ерларга меҳрим тушишига ҳам бувижоним сабаб бўлганлар. Бувим доим, — „Жоним соғ турса сени киндик қоним томган юртга олиб бораман. Жаннатмакон Ўзбекистонни ўз кўзинг билан кўрасан”, — дердилар. Лекин бу ерларга қайтиш бувимга насиб қилмади. Бувижоним икки йил олдин вафот қилдилар. Мен эса икки йил уйдагилар билан талашиб-тортишиб бу ерга келдим. Бувижонимнинг айтганларини ўз кўзим билан кўриш учун, сизнинг шубҳа-ю гумонларизга нишон бўлиш учун эмас. Бувижоним доим бир гапни айтарди, одам ўзи қандай бўлса, бошқаларни ҳам шундай деб биларкан, — супадан тушиб оёқ кийимини кийди, — сизга раҳмат бувижон, — жилмайганча миннатдорчилик билдираркан, — бу сизга, — рюкзагидан битта қутича чиқарди, — бувижоним Ўзбекистонга қайта олмаган бўлсалар ҳам, дадамнинг сай-ҳаракатлари билан Ҳажларга бориб, Ҳожи она бўлгандилар. Бу қутида уларнинг рўмолларидан биттаси, доимо қўлларидан қўймайдиган тасбеҳи ва жойнамозлари бор. Уларни ҳақиқий ўзбек аёлига, ўзбек бувисига бераман деб ният қилгандим. Сизга насиб қилган экан, олинг. Сизга ҳам Ҳажларга бориш, Ҳожи она бўлиш насиб қилсин, — қутини супа устида қўйдию, югурганча ҳовлидан чиқиб кетди.


♾♾♾

— Демак куёв бола Тошкентга кетибдида? — Бобурдан эшитган хабари туфайли юзига антиқа кулгу югурган Даврон ҳозирдан ғалаба нашидасини сура бошлади гўё, — унда бугундан ишга киришамиз. Сен ҳозир чиқасанда, энг аввало, гул дўконига кириб энг чиройли ва катта гулдастани оласан. Кейин ёнига юрак шаклидаги қутида бир қути шоколад оласан ва қушчага жўнатасан. Ҳа гулдастага чиройли конвертча қўй. Конвертча ичида эса хат: „Дунёнинг энг гўзал қизига ошиқу беқароридан” дея ёздир.
— Хўп бўлади, — Бобур топшириқни олиши билан чиқиб кетди.
— Сен Тошкентдан қайтгунингча қушчангни ўзим силаб-сийпаб, меҳр бериб тураманда, амакиваччагинам.

♾♾♾

Гулюз кечадан буён Яхёнинг қўнғироқларига жавоб бермаяпти, чунки хафа. Унаштирилганининг тўсатдан кетаманга тушгани қизгинага ёққани йўқ.
— Бир ўзлари кетдилар, демак уёқда кутаётганлари бор, — йиғлаганча Яхёнинг суратини бағрига босар экан, — ҳеч йўқ кўнгил учун ҳам сени ҳам олиб кетайми демадилар. Олиб кетайми деганларида ҳам олдиларига тушиб олмасдим. Шунчаки кўнглим кўтарилгани қоларди.
— Гулюз эшикка қараб юбор, — эрини ишга, ўғилларини мактабга кузатиб қўйган Санамжон опа дастурхонни йиғаётиб қизни чақирди.
— Ҳозир, — Гулюз истамайгина чиқиб эшикни очди.
— Ассалому алайкум, — етказиб бериш хизмати ҳодими қўлидаги қоғозга қарар экан, — Жумабоева Гулюзнинг хонадоними?


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

✨🍃🌹ТУНГИ ТАРОНАЛАР
   ✨🍃🌹ЭШИТИБ ОРОМ ОЛИНГ
     ✨🍃🌹ОЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ
        ✨🍃🌹ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️



@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

#Хайрли_тун

Тун чўкади яна оҳиста,
Чорлайверар уйқу ўзига.
Бедор лекин суйганим менсиз,
Уйқу келмас сира кўзига!

Бизни бўлган масофа бироқ,
Битта юрак, битта қалбимиз.
Кўзни юминг ва мана шу чоғ,
Бирга доим бизнинг севгимиз!

_✨🌙✨ ХАЙРЛИ ТУН
ҚАЛБИ МУҲАББАТГА ТЎЛА
ИНСОНЛАР!!! ✨🌙✨


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️ЯНГИ ЙИЛ ГА САНОКЛИ КУНЛАР КОЛДИ.....
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Кимга тиласангиз ўшанга  юбориб қўйинг.🥰

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

— Ишқилиб шу уч соат зараримга ишлаб кетмаса бўлди, — ўйлади у. Аксига олиб, у яқин деб юрган йўлни тамирлашаётгани сабабли ёпиб қўйишибди, — ахир келишда шу йўлдан келдимку, — тамирлашга маъсул шахснинг ёнига бориши билан зарда қилди, — бу тамирлаш яна қаердан чиқди?
— Биз режа билан ишлаймиз. Режа бўйича шу йўлга навбат келибди. Шунинг учун бошқа йўлдан кетганингиз маъқул.
— Кеч қолаяпман, — бироз жаҳли чиқаркан, — ҳамма нарса менга қаршидек гўё, — у бошқа йўлдан кетиш учун машинасига ўтириб, ортга бурди.
У ўйлаганидек, Гулюзнинг туғилган куни кечки пайтга етиб кела олмади. Туғилган кунинг эртаси куни тушга яқин етиб келди. У Гулюзнинг кўчасига кириб келганида қизнинг эшигининг олдида тўпланиб турган одамларни кўриб бошида ҳеч нарсага тушунмади.
— Менимча улар қўшнисиникига келишган, — бошига дўппи, белига белбоғ боғлаб олган эркакларга қараркан, Гулюзнинг юзга яқинлашиб қолган қўшнимиз бор деган гапини эслади. — Ҳа аниқ қўшнисиникига, — қўшнисининг ҳам уйида олдида стуллар тургани боис шундай фикрга келди. Лекин Гулюзнинг уйи олдида келганида бошида дўппи, белида белбоғ боғлаб олган эркакни кўриши билан ичига ғулу тушди. Бу эркак Гулюзнинг тоғаси эди, — наҳотки бувиси, — ҳаёлига бир ойча олдин юрак хуружини ўтказган бувиси келди. Шарт машинани тўхтатдию, кўнгил сўраш учун Гулюзнинг тоғаси томонга юрди. Тоғаси Яхёни кўриши билан кўзларини олиб қочди. — Бандачилик, Аллоҳ сабр берсин, — Яхё суюклисининг тоғасининг ёнига келиб кўнгил сўради.
— Ўғлим, — тоғаси нима дейишни билмасдан каловланди, — ҳалиги....
— Сен, — бирдан уйдан отилиб чиққан Санамжон опа Яхёнинг ёқасига ёпишди, — уни сен ўлдирдинг, ҳа сен, — Яхёни ура бошлади. Яхё эса ҳеч нарсага тушунмагани боис ўзини ҳимоя қилишдан нарига ўта олмасди. Тушунгани билан ҳам нима қила оларди? Қаршисидаги аёл киши, ожиза бўлса. Ожизага қўл кўтариш унинг тарбиясига тўғри келмайди. — Қайтариб бер, Гулюзгинамни қайтариб бер, — Санамжон опага қизнинг бувиси ҳам қўшилди.
— Нимааа? Гулюз? — Яхёнинг мияси тормизланиб қолди, — Гулюз, унга нима бўлди? — жавоб излаб атрофга олазарак боқди. — Айтинг, Гулюз қани? — у ўзини айблаётган икки аёлга эътибор ҳам бермасдан Гулюзнинг тоғасига юзланди, — нима бўлди? Нега улар бу ерда? Булар нега Гулюзни топиб бер дейишмоқда? Қани Гулюз?
— Афсуски у энди йўқ. Гулюз бизни ташлаб кетди, — тоғаси кўзларини ерга тикканча жавоб берди.
— Уни бошини сен единг. Қилар ишни қилиб, энди артистлик қилма, — Санамжон опа Яхёни силтаб ташлар экан, — йўқол. Ҳозироқ бу ердан йўқол. Акс ҳолда ўзимга жавоб бера олмайман, — Гулюзни ўз синглиси, ўз қизидек кўрадиган Санамжон опа аламдан куйганча йигитни урарди.
— Мен сизларга ишонмайман, — Яхё Санамжон опани айланиб ўтиб тўғри уйга кириб кетди, — Гулюз, — кириши билан қизни чақирди, — мен келдим гулим. Биламан, кетганимдан буён сен билан хабарлаша олмадим, бунинг учун мендан хафа эканлигингни ҳам биламан. Бунинг учун сендан узр сўрайман, — Яхё гапирганча қизнинг хонасига кирди. У ерда Гулюзнинг жиянларидан бошқа ҳеч ким йўқ эди, — опанг қани? — сўради. Болалар жавоб бермади, — Гулюз буёққа чиқ! Сен билан гаплашиб олишимиз керак.
— Яхёжон, — ортидан кирган тоға дард билан, — уни руҳини қийнаманг. Бу билан нафақат ўзингизни, бизни ҳам азобга қўймоқдасиз.
— Мен Гулюзни кўришим керак, — деганча аёлларнинг йиғи овози эшитилиб турган катта хонага юрди. — Гулюз, — деганча эшикни очиб кирди-ю, остонада ҳайкалдек қотди, — Гулюз, — пичирлади лаблари.

Давоми бор.

#тасодифхикоя

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

— Нима чунки?
— Мен унаштирилдим. Тез орада тўйим бўлади. Бу ерга келиш олдидан никоҳ шартномаси учун ариза ҳам ташлаб келдим.
— Нима? — Гунафша қулоқларига ишонмасдан қайта сўради, — тўй, никоҳ шартномаси дедингми?
— Шартномасими, бошқасими билмадиму, қонуний никоҳдан ўтишимиз керакку, — Моҳидил ҳиссиз жавоб берди.
— Тоҳир биланми? — Гунафша қўрқибгина сўради. Чунки шу пайтгача Моҳидил ва Тоҳир иккаласини бир оиладек тасаввур қилиб келарди. Унинг назарида улар энг бахтли оилалардан бири бўлиши аниқ эди.
— Йўқ, — ўша ҳиссизлик билан жавоб беришда давом қиларкан, — нима ундан бошқаси қуриб қолибдими?
— Моҳидил! Ахир, сен ва у....
— Ҳаммаси ўтмишда қолди. Энди у мен учун ўлган, йўқ ҳисоби, — Моҳидил қанчалик хўрлиги келиб турганига қарамасдан ўзини кучли кўрсатишга ҳаракат қиларди.
— Моҳи, — Гунафша секин уни бағрига босаркан, — кел менга ҳаммасини айт. Ичинга ютганингдан фойда йўқ. Ёрил, ишон ўзинг ҳам анча енгил тортасан, — Гунафша шу қадар меҳр билан гапирардики, Моҳидил охири чидай олмай йиғлаб юборди, — йиғла, анча енгил тортасан.

♾♾♾

Гулюз айтилган манзилга етиб келганида ресторан ичида шу қадар ёқимли куй таралиб турардики, эшитган одамнинг қалби ором топарди.
— Бу аниқ Яхё акам, — ширин энтикиб қўйганча секин қадам босиб ресторан ичига кирди. Ресторан ичи нимқоронғу эди. Бошида ҳеч нарсани кўрмаётгандек бўлдию, сал туриб кўзи ўрганишгани учунми ҳаммасини аниқ кўра бошлади. Атрофга атиргул барглари сочилган, ора-орада кичик шамлар ёқиб қўйилганди. Буни кўриб Гулюзнинг юзига нимтабассум югурди. Сал нарида безатилган стол ва унинг ёнида бир одам. — Бўй-бастизга ўзим қурбон бўлай, — пичирлади. У олдинга юргани сари юраги қаттиқ дукирлаб, кўксига сиғмай борарди. Яқин келакаркан, — ассалому алайкум, — уялибгина салом берди.
— Ваалейкум ассалом, — унга орқа ўгириб турган йигит мулойимлик билан алик олганча қиз томонга ўгирилди.
— Сииииз! Кимсиз? — Гулюз ўзига сохталик билан жилмайиб турган йигитнинг юзига тушунмасдан қараркан, — бу ерда нима қилаяпсиз? Яхё акам қани?
— Яхё акам? — йигит ёқимсиз овозда қах-қах отганча куларкан, — қушчам бу ерда ҳеч қанақа Яхё акангиз йўқ. Бу ерда фақат мен борман, яъни Даврон акангиз бор. Ва бугунги оқшомни сиз билан ўтказишга жон-жон деб розиман гўзалим, — ҳаводан ўпич йўллаб қўйди.
— Кечирасиз, — Гулюз иложи борича одоб доирасидан чиқмаган ҳолда, — менимча бу ерга адашиб келиб қолдим. Яхшиси кетганим маъқул, — кетишга чоғланди.
— Сизни ҳам тушунаман, — Даврон у томонга юраркан, — майли нима ҳам дердим, зоримиз бор, зўримиз йўқ. Ҳеч йўқ биз ғарибнинг совғасини қабул қилсангиз кўнглимиз осмон қадар шодланган бўларди, — Даврон юриш баробарида стол устидаги гулдастани оларкан, — эшитишимча, мовий атиргуллар энг севимли гулингиз экан. Шунинг учун аримаса ҳам шуни қабул қилсангиз, — боягина бошқача гапираётган Даврон энди бошқача гапирарди. Бу эса Гулюзни шубҳалантирмасдан қолмади.
— Раҳмат, лекин қабул қила олмайман, хафа бўлмайсиз, — деганча эшик томонга юрганди, усиз ҳам нимқоронғу ресторан бирдан зулмат қарига чўкди. Атиргул барглари орасида ёниб турган шамчалар нурлари умуман ёрдам бермай қолди. — Нима бўлди? — болаликдан қоронғуликдан қўрқадиган Гулюз қўрқувдан титрай бошлади.
— Менимча кичик техник носозлик, — Даврон ҳаммасини атай қилаётгани бўлса ҳам, ўзини ҳеч нарса билмагандек тутди.
— Тезроқ чироқни ёқинглар, — Гулюз бўғилаётгандек тез-тез нафас оларкан, ҳеч қаерга сиғмай кетаётгандек эди гўё.
— Қоронғуликдан қўрқасизми? — Даврон шуни баҳона қилиб қизга яқинлашаркан, — ҳозир ёниб қолса керак.
— Сув, илтимос сув беринг, — Гулюз ҳолсизлангандек ҳис қилди ўзини.
— Ҳозир, — Даврон олдиндан тайёрлаб қўйилган сувдан бир стаканга солдию, қизга узатди. Гулюз сувни ҳаммасини бир кўтаришда ичиб юборди. Беш дақиқа ўтмасдан эса боши айлана бошлади.

— Аёлларни Худо ақлдан қисган дейишса ишонмасдим, — Даврон мийиғида кулганча чайқалиб турган қизни бошдан-оёқ томоша қиларкан, — мана битта исбот, — у кўзлари юмилиб кетаётган Гулюзга бироз тикилиб турдию, шарт кўтарганча чиқиб кетди, — романтикани ҳам белига тепди, — қизни машинага ётқизар экан, — ҳа майли, ҳечқиси йўқ.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Чарос опа қизига бироз қараб турдида хонадан чиқиб кетди.
— Бу қизни аниқ бир дарди бор. Ич-этини ****, адо бўлаяпти. Аммо, сиртига чиқаришни истамаяоти. Наҳотки, Жамол айтгандек? — оғзини қўлини билан бекитиб олди. — Йўқ, мен қизимга ишонаман. У юзимизни ерга қаратмайди.

♾♾♾

Орадан бир ҳафта ўтди. Бу орада Моҳидил ва Даврон унаштирилди. Моҳидил ота-онаси учун ҳаммасига рози бўлди. Даврон эса шундай гўзал жанон дея. Аммо, Гулюзни ҳам унутиб қўймади. Ҳали юзма-юз учрашмаган бўлсалар ҳам, унга ҳар куни совға-салом, гуллар жўнатиб туришни канда қилмади? Гулюз эса буларни Яхёдан деган ўйлар билан, жон-жон деб олиб қоларди. Бунинг сабаби эса, Яхё кетганидан буён унга бирор марта ҳам қўнғироқ қилмаганди. Ҳар куни бир-иккита хабар билан чекланиб қўя қоларди.
Уни ҳам тушунса бўлади. Дадасининг ишончини оқлаши керак. Ўғил учун отанинг ишончи биринчи ўринда туради. Бундай пайтда севги-муҳаббат бир чеккада дам олади.
— Буюртма келдими? — Даврон эрталабдан буён соатига қараб чарчадими, Бобурни саволга тута бошлади. — Ўзи келадиган буюртмами? Ёки бирорта машейниклардан бирими?
— Йўқ, ҳозир етиб келади, — Бобур ҳам соатига қараб қўйди. Даврон соатига қарайвериб, тоқати тоқ бўлганча уёқдан-буёққа бориб кела бошлади. Орадан чамаси йигирма дақиқача вақт ўтиб, улар кутган буюртма ҳам етиб келди.
— Ва ниҳоят, — Даврон тезда бориб қутиларни олди ва бирма-бир очиб кўрар экан, юзига тушунарсиз кулгу югурди.

♾♾♾

— Уларга нима бўлди экан-а? — кечадан буён Яхёдан битта ҳам хабар олмаган Гулюз хавотирдан ўзини қўярга жой топа олмасди. — Телефонларига ҳам тушуб бўлмаяпти, — қайта-қайта қўнғироқ қилса ҳам рақам хизмат доирасидан ташқарида деган овозни эшитавериб, асаблари баттар таранглаш Гулюз телефонни отиб юборди ва қўллари қалтираганча йиғлаб юборди. — Яхё ака қаерлардасиз? — оёқларидан жон қочгандек ўтириб қолди.
— Гулюз қара сенга нимадир олиб келишди, — Санамжон опа шундай деганча хонага кириб келдию, қизнинг аҳволини кўриб қўрқиб кетди, — сенга нима бўлди? — қўлидагиларни ташлаб, қизнинг ёнига келиб, уни маҳкам бағрига босди, — нега йиғлаяпсан?
— Яхё акам....
— Тинчликми? Яхёжонга нимадир бўлдими? — Санамжон опанинг ҳам ичига ғулу тушди.
— У...улар кечадан бери йўқлар. Телефонлари ҳам ўчиқ.
— Ахир ўзинг шаҳарга иш билан кетдилар дегандингку, балки ишлари кўпайиб кетгандир.
— Лекин нега телефонлари ўчиқ? Ҳеч қачон бундай бўлмаганди, шунга....
— Йиғлама, — кўз ёшларини артиб қўяр экан, — узоқда бўлса ҳам, сени ўйлаб, сени хурсанд қилиш учун ҳаракат қилаяпти. Қара, сенга яна совға жўнатибди, — қутиларга ишора қилди. — Балки очиб кўрарсан. Балки у бу сафарги совғаси орқали сенга нимадир демоқчидир? — қош учириб қўйди.
— Сизнингча шундай бўлиши мумкинми? — умид билан боқди.
— Бу ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Сен олдин совғани оч, кейин бир гап бўлар, — Гулюз жилмайганча бориб қутини очдию, ҳайратдан қотиб қолди. — Буни қаранглар, — Санамжон опа ҳам ҳайрон бўлганча, — бу энди учрашувга таклифномами?
— Менимча шундай, — Гулюз севимли рангидаги оқшом либоси ва оёқ кийимини кўриб, ҳали ҳам кўзларига ишона олмасди, — наҳотки қайтаяптилар? — пичирлади у.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

— Ҳа энди, бўйдоқ йигитсан. Бунинг устига қўлингда ишинг, тагингда машинанг, камика ёлғиз ўғилсан. Шунга атрофингда сочи узун дўстларинг ўралашиб қолмадимикин дейманда.
— Мен кетдим, — Жамол ойисининг нимага шаъма қилганини яхшигина тушуниб тургани учун, ортиқча сўз демасдан қуённи расмини чизиб, суриб қолишни афзал билди.
— Ҳа қоч, қоч, — Чарос опа эшикни ёпар экан, — доимгидек қочиб қолдия, — бу юрушида қачон уйланадию, мен қачон келинли бўламан. Набирали бўлиш ҳақида-ку ўйламасам ҳам бўлади. Ёши йигирма саккизга кирди, лекин сира ақл кирмадими деб қўрқаманда. Негаки, ақлли одам ўқишни битириб, ишга кирганидан кейин оила қуриш ҳақида ўйламайдими? Бу кишимга уйлан деса, маймунга милтиқ қаратгандек. Дарров қочади, қолади.

♾♾♾

— Келинойи, — тушликка яқин хонасидан чиққан Гулюз секин тоғасининг хотинини ёнига келар экан, — ростини айтсам сизлар бу уйга келганингиздан буён уйга файз киргандек бўлди. Бувам ва бувимни айтмайсизми. Сизлар келгунингизгача нуқул эшикка термулишарди, кўзларида эса мунг қотиб қолгандек эди. Мана сизлар келиб, уларнинг ҳам юз-кўзига бахт ва табассум югурди. Келганингиздан жудаям хурсандман.
— Мен ҳам она юртимизга қайтганимиздан хурсандман. Уй-жой, пул деб четда юравериб ўзлигимизни йўқотиб қўйишимизга озгина қолибди. Буни биринчи марта катта ўғлим Беҳзоджон юзимга сапчиганида сездим. Тўхта дедим ўзимга ўзим, — Санамжон опанинг овозида бироз дард бордек эди, — ўн тўpт ёшида юзимга сапчиган ўғлим, эртага қарисам кўчага ташлаб кетишдан ҳам қайтмайди дедим. Аслида, бу менинг айбим. Мен уларнинг яхши яшаши учун ҳаракат қилибману, яхши тарбия бериш ҳақида ўйламабман. Ўйлаб-ўйлаб қайтишга қарор қилдик. Чунки Ғарбнинг тарбияси, муҳити биз ўзбеклар учун эмас экан. Ўғилларим бува ва бувисидан тарбия олишини истадим. Негаки, уларнинг дадасини ҳам шу инсонлар тарбиялаган, вояга етқазган. Шундай инсонни тарбия қилиб, вояга етказган инсонлар ўз набираларига бунданда гўзал тарбия бера олишларига ишонаман. Ахир, айтишадику, — „Қари билганни пари билмас”, — деб. Шунинг учун шартта билет олдикда, ўз юртимизга, ўз уйимизга қайтдик.
— Жуда тўғри қилгансизлар. Сабаби, биз сизларни жуда соғингандик. Қолаверса, бизнинг тоғам ва сиздан бошқа яқинимиз йўқ, — Гулюз йиғламсираб келинойисини бағрига босди.

— Йиғлама, — Санамжон опа Гулюзнинг кўз ёшларини артди.
— Келинойи, — Гулюз бироз уялинқираганча, — ҳалиги....
— Хавотир олма, сени тушунаман. Буни энди севги деб қўйишибдида, — Санамжон опа кўз қисиб қўйди.
— Раҳмат келинойи.
— Арзимайди, муҳими сенинг бахтинг.
— Сизни яхши кўраман.
— Мен ҳам сизларни яхши кўраман, — Санамжон опа Гулюзнинг юзидан ўпиб қўяркан, — чой дамлаганман, бир ўтириб куёв бола жўнатган шоколодлар билан чой ичмаймизми?
— Бўлдида, — улар кулишганча дастурхон бошига ўтиришди. Уларнинг бир-бирига меҳр-оқибатини кўрганлар она-қиз ёкида опа-сингил деб ўйлаши мумкин. Чунки келинлар камдан-кам ҳолларда қайнона-қайнотасига меҳрли, қайнопасининг қизини ўз қизидек кўради. Санамжон опа ана шу камдан-кам келинлар тоифасига киради.

♾♾♾

— Нимаа? — Яхё қаршисидаги йигитга ҳеч нарсага тушунмаган одамдек қараб тураркан, ўзини овсардек ҳис қилиб кетди, — хўжайинингизни шундай дарди бор экан, нега олдиндан айтмайди? Бир оғиз айтиб қўйганида овора бўлиб юрмасдимку, — салкам бақириб берди.
— Ўзингизни босинг, — йигит унга менсимагандек қараркан, — бу ҳамкорлик таклифи авваламбор сизлардан чиқди, демакки энг катта фойдани ҳам сизлар оласизлар. Шундай экан кутишга мажбурсиз.
— Ҳамкорлик таклифи биздан чиққани билан сизлар оладиган фойда ҳам бизникидан кам эмас. Таклиф биздан чиқди деб, нима энди сизларнинг қовоқ-тумшуғингизга қарашимиз керакми? — йигит Яхёнинг гапларига албатта дегандек бош чайқади, — бекорларни айтибсиз. Таклиф ўзимиздан чиқдими, демак ўзларимиз фикримиздан ҳам қайтамиз. Хўжайинингизга айтинг, ҳеч қандай ҳамкорлик бўлмайди. Ўзига бошқа шерик топсин, омон бўлинг, — Яхё гапим тамом дегандек чиқиб кетди.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

— Ҳа, мен Гулюзман, — қиз ҳеч нарсага тушунмади, — тинчликми?
— Сизга жўнатма бор, — йигит тезда бориб хизмат машинасидан гулдаста ва қутини оларкан, — буларни сизга етказиб беришимни айтишди, — гулдаста ва юрак шаклидаги қутини кўриши билан Гулюзнинг юзига табассум югурди.
— Раҳмат, — совғаларни қабул қилиб оларкан, — яна бир бор раҳмат, — деганча йигит кўрсатган жойга имзо қўйди. — Сизни севаман Яхё ака, — ичкарига кириши билан гулдастани бағрига босганча эшикка суяниб қолди. Узоқда бўлсангиз ҳам доимгидек мени хурсанд қилишни уддалайсиз-а?
— Ким экан? — Санамжон опа қўлида сочиқ билан чиқиб келар экан, гулдастани кўриши билан ҳаммасини тушунгандек жилмайди, — бу дейман куёв бола жа романтик чиқиб қолдию!!!
— Келинойиии, — Гулюз уялганча хонасига югуриб кириб кетди.
— Уялишиничи буни, эҳ қизи тушмагура, — қизнинг эсидан чиқиб қолган қутини олиб ошхонага кириб кетди. Хонасига олиб бориб берса ҳам бўларди, лекин ҳозирги вазиятда кириш бироз ноқулай деган фикрда ошхонага ўта қолди. Усиз ҳам унаштирилганидан буён уялинқираб, хижолат бўлиб юрган қизни баттар уялтиргиси келмади. — Бахтига кўз тегмасин, Аллоҳ бахтини ҳамиша гўзал ва давомий қилсин, — ич-ичидан қизни дуо қилди.

♾♾♾

Моҳидил автобус жўнашига ярим соат қолганда етиб келди. Бахтига ҳали автобус тўлишга улгурмаган экан. Тезда ҳайдовчи билан гаплашиб, битта ўрин учун тўладию, ўз ўрнини эгаллади. Поезддан тушганидан буён ойисига қўнғироқ қилмагани эсига тушиб кетдию, телефонини олганди, шу бир соат ичида ойиси нақ ўттиз етти марта қўнғироқ қилиб ташлабди.
— Эҳҳҳ ойижоним-а, — ойисига қайтиб қўнғироқ қилди.
— Қаерларда юрибсан қиз? — телефонни кўтариши билан Чарос опанинг хавотирли овози эшитилди, — аллақачон уйда бўлишинг керак эмасмиди?
— Ассалому алайкум ойижон, — Моҳидил қисқа қилиб вазиятни тушунтирди. Лекин Сулув ва у билан боғлиқ воқеаларни айтмади. Негадир буларни аҳамияциз деб ҳисоблади.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

— Ваалайкум ассалом, — дарвозани очган кампирнинг ажин тўла юзларида ҳам мамнунлик акс этди, — хуш келибсизлар.
— Ассалому алайкум, — Моҳидил ҳам одоб юзасидан салом берди.
— Хуш вақт бўлинг, биз бу шаҳарда меҳмонмиз. Кетадиган вақтимиз бўлгунча шаҳарни айланайлик деган мақсадда юрибмизда. Бирдан дарвозангизга кўзим тушди, нақшлари жуда бетакрор ишланган экан, — Сулув тортиниб ўтирмасдан, худди эскидан танийдиган одамига гапиргандек бемалол уй эгаси билан гаплашарди. Уй эгаси уларнинг меҳмон эканлигини билгач, қўярда-қўймай уйига олиб кирди.
— Сизлар ўтириб туринглар, мен ҳозир, — кампир уларни ҳовлидаги супага ўтқазиб яна ташқарига чиқиб кетди ва сал ўтмай бир йигит билан кириб келди.
— Бувижон, мени ҳали қиладиган ишларим бор эди, рухсат берсангиз, — йигитнинг гап-сўзидан кампир уни мажбурлаб олиб киргани билиниб турарди.
— Сенам дадангга ўхшаб доим шошиб юрасан-а, — кампир бироз хафа бўлгандек, — ҳеч йўқ нонушта қилиб кет, — зорлангандек гапирди.

Йигит бироз ўйланиб турдида,
— Хўп бувижон, фақат сиз хафа бўлманг, — деганча кампирни қучиб, юзларидан ўпди.
— Ўзимни меҳрибоним, — кампир ҳам унинг юзларидан ўпар экан, — мана шу меҳрибонлигинг раҳматли бувинга тортган. Раҳматли жуда оқкўнгил ва самимий инсон эдилар. Жойлари жаннатдан бўлсин, — юзига фотиҳа тортди, — қани бу ёққа юр, — йигитни ҳам супага бошлади.
— Ассалому алайкум, — қизлар бирваракайига салом берди.
— Ваалейкум ассалом, — алик оларкан, — булар набираларингизми? — сўради.
— Қани эди шунақа бўлса, — кампир бироз хўрсиниб қўяркан, — булар шаҳримиз меҳмонлари.
— Тушунарли, — негадир йигитга бу икки қиз бироз шубҳали туюлди.
— Сизлар шу ерда ўтира туринглар, мен ҳозир, — кампир тезда ошхонага ўтиб кетди.
— Қизиқ, шундай катта шаҳардан айнан нега бу хонадонга келдингизлар? — йигит шубҳа-гумонларини, қолаверса бу қизларнинг бу уйга келганликлари ёқмаётганини яшириб ўтирмасдан савол бера бошлади, — балки, ҳеч қандай меҳмон эмасдирсизлар? Балки ўғридирсизлар, балки қотил?
— Бу нима деганингиз? — ҳеч нарсага тушунмаган Сулув кўзларини катта-катта очганча йигитга қаради, — сиз бизни ким деб ўйлаяпсиз?
— Бу муҳим эмас. Муҳими сизлар бу ерда нима қилаётганингиз?
— Биз шаҳар айлангани келганмиз, — Сулув энди йигит нима демоқчи эканлигини тушунди чоғи жаҳли чиқа бошлади.
— Ишондим, — йигит бир Сулувга, бир жим ўтирган Моҳидилга қараб қўярди. Бу орада уй эгаси уларнинг олдига дастурхон ёзди. Қизлар йигитнинг муомиласидан хафа бўлишганига қарамасдан кампирнинг қистови билан нонушта қилишди.
— Набирам бирам меҳрибон, — кампир йигитнинг олдига қаймоқ сурилган нонни қўяркан, — ҳар ой мендан хабар олгани келиб туради. Иши қанчалик кўп бўлса ҳам мен учун вақт топади.
— Сиз учун вақт топмасам қандай набира бўлибман бувижон, — йигит кампирга меҳр билан боқди.
— Аслида бу йигит тутинган ўғлимни ўғли. Раҳматли дугонам туҳматга учраб оиласидан айрилганидан кейин анча пайт сарсон-саргардонликда юрди. Охири Аллоҳ назари тушиб, Хоразмдан уй-жой топилдию, ўша ёқларга кўчиб кетди. Икки ўғлини ёлғиз ўзи катта қилди. Ғайратжон онасининг ўлимидан кейин ҳам мендан хабар олишни канда қилмайди. Онамнинг қиёматлик дугонасисиз, онам ўрнида онамсиз дейди боласи тушмагур, — кампирнинг кўзлари ёшланди. — Ғайратжон ўз туққан ўғилларимдан кўра меҳрли, оқибатли умри узоқ бўлсин. Фарзандларини ҳам ўзидек оқибатли, меҳрли қилиб тарбиялаган. Бу кичик ўғли, исми Яхё. Эсини танибдики, дадаси билан келади. Ҳар келганида бувижон, бувижоним дея бағрига босишлари одамни эритиб юборади, — кампир йигитга меҳр билан қараганча гапирарди.
Моҳидил негадир ўзини ноқулай ҳис қилар, тез-тез соатига қараб кетадиган вақти бўлдими, йўқми кўриб турарди. Охири қараганида кетадиган вақтига бир ярим соат қолганини кўриб,
— Вой Худойим, — деганча сапчиб туриб кетди. Унинг бақирганини эшитган шериклари қўрқиб кетди. Яхё ичаётган чойига тиқилиб ҳам қолди.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…
Подписаться на канал