💥ТАСОДИФ. 2-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Муаллиф: Моҳира Икромовна.
— Хўп бўлади, — Хумора опа эрига табассум қилганча ошхонага кириб кетди. Ғайрат ака аёлининг ортидан жилмайганча,
— Яхшиям ўшанда раҳматли волидамнинг айтганини қилиб сенга уйланганим. Боринга шукур онаси, боринга шукур. Сени дунёга келишинга сабабчи бўлган ота-онанга раҳмат. Бу етим экан, камбағал экан, отаси йўқ экан дея кўксимдан итаришмади. Қайнотам ёнига шогирдликка олдилар, ҳунар ўргатдилар. Раҳматли онажоним қисиниб-қимтиниб эшикларингни қоқиб борганида, кўз қорачиғидек асраб-авайлаб ўстирган гулини менга ишониб топширдилар. Ўз ўғлидек кўрдилар, — Ғайрат ака раҳматли қайнотасини эслар экан бошқача бўлиб кетди. Чунки кези келганда устозлик, кези келганда оталик қилган фақат шу инсон бўлдилар. Бу етимча, ота тарбиясини олмаган ахлоқсиз дея кўксидан итармадилар.
♾♾♾
Кечки пайт йўлга тушган Яхё тонгга яқин Бухоро шаҳрига етиб келди.
— Бу пайтда кириб борсам бироз ноқулай бўлмасмикин? — кириб ўтиши керак бўлган уй жойлашган кўчанинг бошида тўхтар экан соатига қараб қўйишни унутмади. — Қуёш чиқишига ҳам анча бор, яхшиси шу ерда бироз мизғиб оламан, — ўриндиқни бироз туширганча бошини орқага ташлаб, кўзини юмди.
♾♾♾
— Энди манзилга қандай етиб оламиз? — поездда кузатилган баъзи носозликлар туфайли у Бухорога келганда тўхтаб қолганидан норозилар бир-бирифа шу саволни берганча поезддан тушар эканлар, бир иложини қилиб, тезроқ манзилларига етиб олиш ҳақида ўйлашарди.
— Кечирасиз, — кўринишидан умуман ўзбекка ўхшамайдиган қиз боядан буён жим ўтирган Моҳидилга мурожаат қилди, — сиздан бир нарсани илтимос қилсам бўладими?
— Ҳа бемалол, — Моҳидил шу қиз билан бироз суҳбатлашсам эзиб ташлайдиган ҳаёллардан қутиларман деган фикрда қизга юзланди, — қўлимдан келса жоним билан.
— Мен боя интернет орқали кўрганимда Хоразмга кетадиган поезд ва автобуснинг жўнашига ҳали беш соатча вақт бор экан, шунга Бухорони мен билан айлана олмайсизми? Мен бу ерларни билмайман. Қозоғистондан келганман, Ўзбекистоннинг диққатга сазовор ва қадимий жойларини кўриш учун келгандим. Шунга менга ҳамроҳ бўла олмайсизми? — қиз ёш боладек жовдираганча қараб гапирарди.
— Юринг, — Моҳидилга бу таклиф маъқул келиб, қиз билан Кўҳна Бухорони айланишга қарор қилди. Шу билан қизлар юкларини олиб поезддан тушишди ва ҳали қуёш чиқмаганига қарамасдан Бухорони айлангани кетишди.
— Тунгги Бухоро бунча гўзал бўлмаса, — ўзини Сулув деб таништирган қиз атрофга ҳайрат билан боқар, ҳаяжонини яшира олмасди. Моҳидилга эса ҳеч бири қизиқ эмас. Тўғри у ҳам бу манзарани умрида биринчи марта кўраяпти, лекин умуман қизиқмаяпти. Ҳаёллари остин-устун.
Қизлар қуёш чиқиб, бутун борлиқни ёритгунча шаҳар айланишди.
— Қуёш чиқиб, борлиқ жонлана бошладия, — Сулув ишга, ўқишга ва қаерларгадир шошаётган одамларни завқ билан кузатар экан, — эрталабдан ҳаёт қайнамоқда-я.
— Ҳа, — Моҳидил ҳиссиз жавоб берди.
— Буни қаранг, Бухоронинг кўп кўчалари ҳам ўзгача экан. Яёв юришга жуда қулай, — аввалдан машина, велосипед каби транспорт воситаларини ёқтирмайдиган Сулувга бу кўчалар жуда ёқиб қолди, — яшасанг шундай жойда яшасангда. Битта нарса қизиқда, бу ернинг аҳолиси билан танишсак қандай бўларкин? Бўлганда ҳам, оддий, содда, самимий, дилкаш инсон билан танишиб, суҳбат қурсак, Бухоро тарихини ўша инсондан эшитсак янаям қизиқда.
— Бўлмасамчи, — Моҳилдил қанча чиройли жойларни кўрса ҳам кўнгли ёришиб, юзи кулмади.
— Бу ёққа юринг, — Сулув Моҳидилнинг билагидан тортиб битта тор кўчага бурилди. — Бу уйлар нечинчи асрларда қурилган экан-а? — пастаккина уйларга қизиқиш билан қараб кетаётган қизнинг бу ҳаракатлари негадир Моҳидилнинг бироз ғашини келтирди. Аммо, буни сездирмаслик учун жим кетишда давом қилди. — Мана бу дарвозани қаранг, тор кўча тугаб, ўнгга олдинги кўчадан анча кенг, хатто иккита машина бемалол юра оладиган кўчага чиқишлари билан бир дарвоза Сулувнинг диққатини тортди, — нақшлари ҳам ўзгача тайёрланган, — Сулув дарвозага яқин бориб, эндигина нақшларини ушлаб кўрмоқчи эди, дарвоза очилиб қолди. — Ассалому алайкум, — Сулув жилмайганча салом бераркан, — хайрли тонг, — дейишни ҳам унутмади.
@kungilkoshonasi
#ибрат
Бошингизга иш тушса, яқинларингизнинг эшигига боринг,
🌺🌸🌼🍃
эшик очилмаса ҳам, кўзингиз очилади.....
Кунингиз мазмунли ўтсин 🍃🍃
@kungilkoshonasi
УЙҒОН, ЭЙ МАЛАГИМ, ТУР ЎРНИНГДАН ,ТУР
Оташин музларда исинайлик, юр.
Ёнғинли дарёда қулоч отайлик,
Бу ердан кетайлик, фақат кетайлик.
Ундан ҳам олисроқ кетармиз ҳали,
Ундан ҳам олисроқ, менинг гўзалим.
Қарагил, энг ёрқин бир юлдуз ёнар,
Ёруғ бир чаман бу... кетармиз яна.
Бугун шоҳ эрурман, тилак тилагин,
Бугун мен гадоман, тингла, малагим.
Рауф Парфи
@kungilkoshonasi
🌤 Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин
Соғ - саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
🤲🤲🤲
@kungilkoshonasi
🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃
Мана яна тонг отди дунёга қаранг,
Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг.
Баъзан мушкул бўлса уйғониб олиш,
Бизни Яратгандан куч-қувват сўранг.
Ҳар тонгда Бисмиллоҳ бўлганда одат,
Ёр бўлар кун бўйи бахт-у, саодат.
Ўтётган ҳар оннинг қадрига етиб,
Ҳаётни севиш ҳам, битта ибодат.
Елкада бўлса ҳам тоғдек оғир юк,
Ниятлар олийдир, мақсадлар буюк...
Мужассам бизларда жуда кўп хислат,
Табиат бағрида эркамиз, суюк!
Нечун, кўзларинггиз мудраб турибди?
Ғафлат уйқусини судраб юрибди.
Мусаффо шабода илҳақдек гўё,
Деразадан сизга қараб турибди.
Эрта уйғонганга барака бисёр,
Ризқ-рўзга мўл-кўл бу кўҳна диёр.
Совуган юракни қиздирмоқ учун,
Дастурхонда сизга иссиқ чой тайёр.
Кўчага отланинг айтиб минг шукур,
Шунда қалбинггизда муҳаббат унур.
Яҳши кайфиятда бошланг ҳар кунни,
Гўзал чеҳранггиздан аримайди нур.
Умид бонгингизни урар тўқмоқда,
Тушкунлик қолмайди чалкаш сўқмоқда.
Ҳаётнинг тонг заррин нурини олиб,
Дарё оқмоқдадур, умр ўтмоқда...
@kungilkoshonasi
🍃🌺 Азизлар яхши дам олдингизми? Уйғонгач Аллоҳга шукрона айтдингизми?
🍃🌺 Унутманг энг бахтли инсон шукрдаги, энг бой инсон эса сабирдаги инсондир..
🍃🌺 Қаранг табиат гўзал, Аллоҳнинг яратиқлари гўзал, ўзингиз гўзалсиз..
🍃🌺 Энг гўзал махлуқот (яратилган) бу биз инсонлармиз..
🍃🌺 Атрофга назар солингда, агарда кимдандир ҳафа бўлган бўлсангиз кечиринг, ёмон кўрсангиз яхши сифатини, қачондир сизга яхшилик қилганини ўйлаб топинг..
🍃🌺 Шунда қалбингиз енгиллайди, ҳаёт ёрқинроқ кўрина бошлайди..
🍃🌺 Ўзи жуда ҳам қисқа яшаймиз қаранг кеча бола эдингиз, бугун ақли расо кап катта инсонсиз..
🍃🌺 Ҳар тонгни қувончла қаришлаб, энг биринчи кундек қаранг, жаннатга тамон бир қадам ташлайман бугун, ҳаммага яхшилик қиламан, ибодат қиламан, яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтараман, яқинларимга меҳр бераман деб ният қилинг..
🍃🌺 Сиз энг яхши, керакли инсонсиз, касбингиз, кўринишингиз қандай бўлиши муҳиммас..
🍃🌺 Сизда гўзал қалб, оташин меҳр бор.. Сизни яхши кўраман.
@kungilkoshonasi
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Қалби гўзал сўзларга тўла бўлган иймони гўзал диндошларим.
Мунаввар кун хайрли бўлсин!
Шукур Ила қарши олайлик янги кунни. Ўтган кунимиз яхшиликлар билан ёдимизда қолгани учун Алҳамдилуллоҳ дейлик.
Эрта тонгда ибодатларимизда Аллоҳга дуолар қилайлик. Яратганнинг Ўзига ҳамду санолар айтсин тилларимизу дилларимиз.
Аллоҳим барча бандаларингни қалбларини гўзал қил. Қуръон нурлари билан ёритгин .
🍃🌸💫🍃🌸💫🍃
@kungilkoshonasi
🌙🍂ХАЙРЛИ ТУН🍂🌙
🌹✨Агар сиз хеч нарсадан хафа бўлмасликни ўрганган бўлсангиз, демак сиз инсон қалбини сезишга, хурмат қилишга қодир экансиз...
🌹✨Ҳаётнинг хар бир лахзасида, хар бир сониясида яхшиликни, бахтни кўра олинг - бу бахтли, омадли бўлишнинг энг осон йўлидир.
🌹✨ТУНИНГИЗ ЭРТАКНАМО ЎТСИН🥰
🌙ЁҚИМЛИ ҲОРДИҚ ТИЛАЙМАН! 🥰
@kungilkoshonasi
✨🍃🌹ТУНГИ ТАРОНАЛАР
✨🍃🌹ЭШИТИБ ОРОМ ОЛИНГ
✨🍃🌹ОЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ
✨🍃🌹ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ
@kungilkoshonasi
Ўтар умр, ўтади кунлар
Яшар бахтсиз, бахти бутунлар..
Эй менинг адашган бечора бахтим
Эслатар сени оқ атиргуллар...
🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃
@kungilkoshonasi
Baxtli bo'lishni tasavvur qil. Agar'larsiz. Lekin'larsiz. Shunchaki baxtni.
🥀💔 🥀
@kungilkoshonasi
Ҳар бир кун яхши бўлмаслиги мумкин, лекин ҳар бир кунда қандайдир яхшилик бор.
©Элис Морзер
🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌
@kungilkoshonasi
💥БУГУН 19- НОЯБРЬ. СЕШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН!💐🌷
🌞 ХАЙРЛИ ТОНГ
🌅Кунингиз ҳайрли ва савоб амаллар ила ўтсин!!
@kungilkoshonasi
Ассалому алейкум хаёт онамнинг дуоси каналини азиз мухлислари!
Тонг шамоли эркалаб
сизни тонгда сизга
хайрли десин !!!
Тонгда қилган
🌹❤️🌹❤️🌹❤️🌹
ниятларингиз, то кечгача
ижобат бўлсин!!!
Янги кун муборак бўлсин, кунингиз мароқли ўтсин!!!
🌷❤️🌷❤️🌷❤️🌷http://t.me/hayotonamduosi
@kungilkoshonasi
☪ 2024-йил
🗓 19 НОЯБРЬ
🍁. СЕШАНБА🌙
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 05:52 🕰
🌅 ҚУЁШ - 07:14🕰
🏞 ПЕШИН - 12:12🕰
🌇 АСР - 15:19 🕰
🌆 ШОМ - 17:02 🕰
🌃 ХУФТОН - 18:19🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️
👇👇
@kungilkoshonasi