✨🌙✨Ҳайрли тун Ўзбекистоним! Азиз диндошим яҳши дам олинг! Ўзбекистонимиз ва ҳалқимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин! Тунингиз осуда ўтсин! ✨🌙✨
Дунё ишларига бокма хеч хайрон.
Жимгина назар сол бу корна.
Дардли кунингда ёлгиз колган он.
Дилингни оч факат Парвардигорга.
🌷🏵🌷🏵🌷🏵🌷
✨
Ҳаётий воқеа:
“Бир киши аҳли аёлини болаларининг кўз ўнгида урди ва уларнинг қалбига қўрқув ва хавф солди. Аёли хафа бўлиб турганда, эри унинг юзига тарсаки туширди. Шунда аёли: Ҳозир бориб сизнинг устингиздан арз қиламан” деди.
Эр, сенга ким айтди, мени сени кўчага чиқишинга изн беради деб?!
Аёл: Эшик ва деразаларни беркитиб қуйсам, бу қаёққа ҳам борарди, деб ўйлаяпсизми? Сиз барибир мени арз қилишимдан тўхтатиб қола олмайсиз.
Эр хайратланиб: "Нима қилмоқчисан?" деди.
Аёл: "У билан боғланаман".
Эр: "Қўл телефонинг менда, хоҳлаганингни қил!"
Шу пайт аёл ҳаммомга қараб юра бошлади. Буни кўрган эр, аёлим ҳаммомни деразасидан қочиб кетса керак деб уйлади-ю, бирдан ташқари томондан дераза рўпарасига қараб юрди. Деразадан қочиб кетади деган гумон билан бироз муддат у ерда турди. У ердан чиқмаганини кўргандан кейин, ҳаммом эшиги олдига келди. У ерда юзларидан сув томиб турган ва табассум ила чиқиб келаётган хотинига дуч келди.
Аёли: “Мен фақатгина Унинг номи билан қасам ичиладиган Зотгагина шикоят қиламан. Сизнинг бекитиб қўйган эшик ва деразангиз ҳамда қўлимдан олиб қўйган телефонингиз ҳам мени унга арз қилишимдан тўсиб қўя олмайди. Зеро, Аллоҳ таолонинг эшиклари ҳеч қачон ёпилмайди”. Бу сўзни эшитган эри уйнинг четидаги курсига бориб ўтирди ва қилган иши борасида фикр юрита бошлади. Аёли эса хотиржам намоз ўқишни бошлади ва саждада узоқ муддат қолиб кетди. Эр бу ҳолатни зимдан кузатиб турарди. Аёл намозни тугатиб, қўлларини осмонга кўтариб узоқ дуо қила бошлади. Буни кўриб турган эр аёлига: “Саждада мени зараримга қилган дуоингнинг ўзи ҳам кифоя қилади” деди.
Аёл унга майин овоз билан: “Менга қилган салбий муомалангизга кифоя қиладими?” деди.
Эр: “Аллоҳга қасамки, мен бу сўзим билан ғазабланган вақтимни назарда тутмадим” деди.
Аёл: “Шунинг учун мен ҳам дуодан тўхтамадим. Аслида дуони сизга эмас, балки шайтоннинг зарарига қилдим. Мен ахмоқ эмасманки, кўзимнинг оқу-қораси бўлган жуфти ҳалолимнинг зарарига дуо қилсам”.
Бу сўзни эшитиб, эр ўзини тутиб тура олмасдан йиғлаб юборди ва аёлининг дуо қилиб турган қўлидан ўпиб, Аллоҳга қасамки, бундан кейин сенга ҳеч қачон озор бермайман деди.
Хулоса: Ушбу аёл Аллоҳ таоло ва унинг Расули бизга амр қилган солиҳа аёлнинг айнан ўзидир.
@kungilkoshonasi
***
Бахтсизлик хам мехмон.
Хадемай у́рнини бахтга бу́шатиб беради ...!
Тохир Малик .
💙💙💙💙💙💙💙💙💙💙💙💙💙💙
@kungilkoshonasi
Яшаб ўтган ҳаётимизни бир китоб қилиб олсак,
кўпчилигимизнинг баланд овозда ўқий олмайдиган саҳифаларимиз бор..
🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿
_ СИЗНИ КУТИБ __
Сизни кутиб яшамоқ ширин,
Соғинчларга тўлганда юрак.
Ошкор этмай юракнинг сирин,
Иккимизга кўришмоқ керак.
Етармикан қалбимнинг сабри,
Мендан олисларда бўлсангиз.
Қани эди бир тонг отгунча,
Сиз ёнимга кулиб келсангиз.
Интизорман сизга азизим,
Хаёлларим сиз томон шошар.
Сизни кутиб, соғинган сари,
Сизга бўлган бор меҳрим ошар.
Кўлларимдан тутган ўзингиз,
Елкангизда бошимни изи.
Садоқатга бош эгар юрак,
Соғинчларим муҳаббат қизи.
Ўз ишқимда ўзим девона,
Кутиб яшаш кўнглимнинг аҳди.
Ҳамма ошиққа насиб этсин,
Севилиб севиб яшаш бахти.
🖋️ РАЪНО АЛИЕВА
14-11-2024
Х а й р л и т у н!!!
Хотиржам холатда уйқуга ётиб, Аллоҳнинг баракоти ила тонг оттириш барчага насиб этсин!
Отар тонгда омонликда саломлашиш сизу бизга насиб этсин!!!
Иншaа Аллоҳ!✨🌙
@kungilkoshonasi
✍ Қабрда илонлар билан
Ҳар доимгидек пешин намозини ўз вақтида ўқиб бўлгач жаноза намозини ўқишга тайёргарлик кўрилди. Маййит менга яқин инсонлардан бирининг фарзанди бўлгани боис, уни кўмиш маросимида ҳам қатнашдим. Маййитни қабр тепасига олиб келишди. Шу пайт, гўрков мени бир четга чақириб қолди:
- Кечирасиз, мен ҳозир сизга бир нарса айтаман, фақат буни маййитнинг отаси эшитмасин,
- у шундай деди-ю, мени пастга – лаҳад ичига тушишимни таклиф қилди. Ўлик қўйиладиган хилхонага тушдим, у ерда икки катта илон ўрмалаб юрарди. Шунда гап нима ҳақда кетаётганини англадим-у, юқорига чиқдим. Ўликнинг отасини бир четга чақириб, ўғлини қабрга ўзим қўйишга рухсат олдим. Боласининг вафотидан ҳали ўзига келмаган ота рози бўлди, лекин ҳали нима воқеа рўй берганини билмади. Қабр ичига тушдим ва илонларга қарата шундайдедим: - Биламан, сизлар Аллоҳ таолонинг амри билан келгансиз, биламан, сизлар ҳозир маййитни азоблайсизлар. Биламан, бунга ҳеч ким ҳеч қачон тўсқинлик қила олмайди. Ва яна шуни биламанки, сизлар Аллоҳ номини ўртага қўйиб сўрайдиган нарсага қаршилик қилмайсизлар. Илтимос, - дедим илонларга қарата, - мен ҳозир маййитни қабрга
қўймоқчиман, уни ерга қўйганимдан кейин нима қилсангизлар ўзларингиз биласиз. Лекин илтимос, қўйиб олгунимча бу ерни бўшатиб турсангизлар! Шу пайт қизиқ ходиса рўй берди. Илонлар менинг кўзим илғамаган, оёғим ёнида турган бир тешикка кира бошлашди. Оёғимни бироз буёқроққа тортмоқчи эдим, кутилмаганда, тешикка бутунлай киришга улгурмаган иккинчи илоннинг думи оёқ кийимимга тегиб кетди. Даҳшат, гарчи озгина силаб қўйган бўлса ҳам, бу илоннинг думи бутун баданимга оғриқ сочиб юборди. Бироз туриб қолдим, чунки оёғим бирданига музлаб қолганди. Жойидан кўтарилмасди. Субҳаналлоҳ, азоб берувчи махлуқотларнинг силаб ўтиб кетгани шу бўлса, бироздан сўнг қабрга қўйиладиган йигитнинг аҳволи нима бўлади?! Хаёлимга келган фикрдан сесканиб кетдим. Оёғимни бир амаллаб кўтариб, ташқарига чиқдим. Ўликнинг олдига келдим ва кўзимнинг ёшини отадан, оёғим оғриётганини тўпланганлардан беркитишга уриндим. Энг даҳшатли томони, ҳозиргина бу дунёга тегишли бўлмаган азобни тортганим учун қабр ичига тушгим йўқ эди, аммо маййитнинг отасига ваъда қилиб қўйганим боис ноилож ўликни ерга қўйиб чиқдим. Чиқаётганимда юрак ютиниб қабр ичига бир қарадим, илон шаклида келган азоб фаришталари ўз жойларига чиқишга улгуришганди. 35 ёшли йигитни кўмдик. Кейин унинг танишларидан бир амаллаб суриштирдим. Маълум бўлишича, йигит тириклигида одамларни алдаб, пулларини талон- тарож қилишни касб қилиб олган экан. Ушбу ҳикояни тинглаганимдан сўнг, икки масалага бус-буткул жавоб олгандек бўлдим. Қабр азоби масаласи хусусида турли ихтилофларга бориб юрганлар тарих китобларидан эмас, балки бугунги кундан ҳам ўзларига етарли сабоқ олишлари мумкин. Шунингдек, ҳаёти дунёлик даврида одамларни алдаб, турли йўллар билан ҳаром мол тўплаётганлар ўзларининг қабрдаги ҳолатларини бир тасаввур қилиб кўришсин. Зеро, Ҳазрати Усмон (розийаллоҳу анҳу) ҳам қиёмат ва дўзах азоби ҳақида сўз борганида кўзларига ёш олмай, қабр азоби ҳақида гап очилганда соқоллари хўл бўлиб кетгунга қадар йиғлаган эканлар. У зотдан нима учун шундай қилганлиги ҳақида сўралганида жавоб қуйидагича бўлган экан: "Инсон дўзахга тушганида дўзах азобига бир ўзи йўлиқмайди, унинг олдида бошқалар ҳам бўлади. Инсон қиёмат кунида маҳшаргоҳда бир ўзи қолмайди, ёнида одамлар бўлади. Аммо қабрда ҳамма алоҳида-алоҳида ётади. Мен шуни ўйласам чидай олмайман!” Ушбу ҳикоятлардан ўзимизга етарли сабоқ олайлик ва бир ўзимизга аталган хонада саломат бўлишимиз учун заҳира тўплайлик!
✍ @kungilkoshonasi 📚
ЭРТАГА МЕНИ ҲАМ УЙҒОТ БОМДОДДА
Эртага мени ҳам уйғот бомдодда,
Насибам ёлвориб ўзингдан сўрай.
Йироқдан ҳаққимга дуо қилганни,
Қўл очиб дуойим нурига ўрай.
Эртага мени ҳам уйғот бомдодда,
Пойингга бош қўйиб, тўкай дардимни.
Сийратим иймондан айлаб чароғон,
Севгингга тўлдиргин кўнгил қасримни.
Ғафлатда қолмасин ғанимат дамим,
Шифобахш каломинг айтайин ёддан.
Ризойинг олмоқчун ўчмасдан шамим,
Худойим, мени ҳам уйғот бомдодда.
Руҳини шод этай тиловат этиб,
Қатордан кам бўлган азизларимни.
Табибим, омон қил дийдори ширин,
Юраги гул каби нафисларимни.
Эртага бомдодда мени ҳам уйғот,
Мусофир қулингга кўрсатиб карам
Муборак тонгингдек поклансин ҳаёт,
Пойингда тупроқлик қилайин Эгам!
Эртага мени ҳам уйғот бомдодда...
✍️НИЛУФАР ТОҲИР
/channel/Nilufar_Tohir_ijodi
🍂❤✍️🌹🍂
Ўтиб кетди сувдайин оқиб,
Ғам-ташвишсиз болалик.
Осмонлардан юлдуз санаган
Бебошлигим мурғак болалик🥲
@kungilkoshonasi