Хаёлларингиз шу гуллар🍃🌹🍃 каби гўзал бўлсин доим🥰
Биласизми бу гуллар🍃🌸🍃 сизчалик гўзал эмас....😍
Сиз каби мафтункор эмас🍃🌹🍃
Сизнинг табассумингиз шунчалар гўзалки буни ўзингиз билмасангиз керак.😍😉
!🍃🌹🍃
@kungilkoshonasi
O'rtadagi masofalar doim ham ayriliqni ifodalamaydi.
🌸🌺🌼🍃
Bir ajoyib satr bor edi:
🌼🌺🌸🍃
..Ko'ngillar ko'ngilga jon qadar yaqin.
Lek oramiz ming bir koinotga teng..🥰
@kungilkoshonasi
Yiglagan odam ojizligidan yig'lamaydi..
Boshidan otkazgan hayot hikoyasi sabab yiglaydi..
Gohida yig'lash ham tik turishdir..
@kungilkoshonasi
🎉 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ
6 - Н О Я Б Р Ь 🎉
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊
УМРИНГИЗ УЗОҚ, РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛСИН!
ОИЛАНГИЗ БАХТИГА ДОИМ СОҒ-У САЛОМАТ БЎЛИНГ🥰
@kungilkoshonasi
Мана шу гуллар🌺 сингари ҳаётингиз🌸 йўллари ҳам турли рангларга тўлсин!🌼🌸🌺🍃
@kungilkoshonasi
КУН МАСЛАҲАТИ:
Ҳар бир лаҳзани маҳорат билан яшанг.
Шундай яшангки, афсус сўзи луғатингиздан ўчиб кетсин..
@kungilkoshonasi
Шу гаплардан кейингина Умид ўрнидан қўзғалди. Шифокор эса уни нигоҳлари билан кузатиб қолди. Йигитчанинг онаси ёнига кетганига буткул ишонч ҳосил қилгач, Аббосга юзланди:
- Янгиси борми?
Аббос унга киприкларини пирпиратиб қараб тураверди. Воқеалар шунчалар тез ва кескин бўлаётганидан, шифокорнинг илмоқли саволидан ҳадиксирай бошлаганди.
- Билиб қолдими?
- Албатта, қараймиз, онасига, уни ўйлаймиз энди, - Аббос беихтиёр шифокорнинг Умидга айтган гапларига жавоб қайтара бошлади.
- Қўрқманг, мендан фақат беморнинг жароҳатлари ва аҳволи ҳақида маълумот олишади.
- Ҳа, яқинда уйлангандим... – деди Аббос шифокордан ҳеч нарсани яшира олмаслигини англаб.
- Буни келин кўтара олмабди-да... Энди бир-икки ой “иккинчи”ни унутиб турасиз. Агар хотиним соғайсин, болаларим билан орам бузилмасин, десангиз, шундай қиласиз.
Аббоснинг “қулт” этиб ютингани шифокорга ҳам эшитилди.
- Ҳаракатларингиздан яқинда уйланган кўринасиз, - деди шифокор янаям синовчан тикилиб. – Менинг ҳам бошимдан ўтган бу. Мен қилган хатоларни қилманг, деб айтяпман. Менам ўн йилча аввал ёшроғига илакишиб қолдим. Уйландим, боламиз ҳам бўлди. У билан ўзимни гўё “Лайли ва Мажнун”дек ҳис қилдим. Мен уни қанчалар севсам, уям мени шунчалик севади, деб ўйладим. Афсус... Тўрт йил аввал... уни бошқа ёшроғи билан тутиб олдим. “Чол, нимангни севай?” деди юзимга қараб. Кейин уч ярим яшар қизчамизни менга ташлади-ю, ўша ёшроғи билан кетворди. Ҳали гўдак бўлган болани қаёққаям олиб борардим? Шумшайиб биринчи хотинимнинг олдига келдим. Аввалига хотиним қарашниям истамади. Болаларимни-ку, гапирмасам ҳам бўлади. Онасиз, бегоналар орасида қийналаётган, тинмай менинг ортимдан ғингшиб эргашадиган қизчамга раҳми келдими, охири хотиним “Болада гуноҳ йўқ, гуноҳни қилган иккингиз”, деб бағрига босди. Болалар унутувчан бўларкан. Ҳозир қизчам биринчи хотинимни онам деб билади. Мактабга боряпти. Аммо аёлим, фарзандларим билан муносабатимиз яхши эмас. Бегонадекмиз. Хуллас... кейин топилган аёлнинг ҳаммаси ҳам оилам, болам демаскан. Сизни ўйламаскан. Ёш аёлни деб, ўткинчи ҳою ҳавасни деб чин оилангизни йўқотиб қўйманг, деяпман.
Аббос шифокорнинг дардига жавобан яна “қулт” этиб ютиниб қўйди.
- Кечадан буён кўряпман, ўғлингиз ўзи сиздан совуб бўлган. Худди менинг ўғилларим сингари. Унутманг, дунёда уларнинг меҳридан, ҳурматидан ҳам устунроқ, тотлироқ, бебаҳороқ неъмат йўқ. Мен ўша неъматни йўқотдим. Сиз ушлаб қолинг. Ҳозир хотинингизга яхши қараб соғайтириб олсангиз, болаларингизнинг яна сизга ҳурмати ортиши мумкин.
- Хўп, - деди Аббос ниҳоят. – У... ўша аёлингиз қайтиб келмадими?
- “Иккинчим”ми? – шифокорнинг юзида нафрат ва киноя аралаш табассум пайдо бўлди. – Чолнинг олдига нимага келсин?
Аббос индамай бош ирғаб қўя қолди.
- Аслида иккинчига уйланишнинг ёмон томони йўқ. Фақат биз... Ёшроғи ва гўзалроғини топсак, олдингисини унутиб қўямиз. Унутиш ҳам майли, кўзимизга балодек кўриниб, хўрлаб, ҳақоратлаб бошлаймиз. Гўё, топган ёш хотинимиз қаримайдигандек, хунуклашмайдигандек. Балки шунинг учун Аллоҳим ҳам “Адолат қила олсанг, уйлан”, деган бўлса керак. Ўша адолатни биз қила олмаймиз. Қила олмаганимиз сабабли жазосини ҳам оламиз.
Шу пайт каридордан Матлуба ва Умиднинг овози эшитилди. Матлуба нималардир деб йиғларди.
* * *
Севара Рита холанинг саволларидан зўрға қутулиб, бозор томон чопқиллади. Дўкончи аллақачон келган экан. У билан саломлашиб, дўкондан ўз молларини чиқариб, ташқарига оса бошлади. Юрагидаги ғулғула ҳали кетмагани учун жонсарак.
Қаёққадир шошаётган кимса сингари ишида тартиб йўқ. Ҳали уни осади, буни олади, буни осиб уни солади... Хуллас нима қилаётганини ўзи ҳам билмайди. Камига Рита холанинг ваҳимали саволлари миясини чайнаётгандек:
“ - Аббосдан дарак йўқми? Бир марта ҳам қўнғироқ қилмадими? Қамаб қўйишдимикан, ё?”
“ Хотини тирикмикан, ўзи? Тирик бўлса, телефон қиларди. Ўлган, ўлгану Аббосни қамашган. Ишқилиб сени сотмасин? Севгингга ишонтирганмидинг? Сени сотмайдими, ишқилиб?”
@kungilkoshonasi
#Байрамлар_билан
💥👩❤️👨 Бугун 6 ноябрь - Бахтли
жуфтликлар куни экан ❤️😊
Барча бахтли жуфтликларни
ТАБРИКЛАЙМИЗ!
БАХТИНГИЗ
БАРДАВОМ БЎЛСИН!
Мана ҳақиқий севги, мана ҳақиқий
муҳаббат 👍😅
Жуфти ҳалолингизга юбориб қўйинг, бизга ҳам насиб қилсин
деб 👇
⚘🤗⚘🤗⚘🤗⚘🤗⚘🤗⚘🤗⚘
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
@kungilkoshonasi
Bizning rejalarimiz bir dona gul bo'lsa, Robbimning rejalari bir quchoq gul ekan...😊
@kungilkoshonasi
🌹Бугун узгача кун.Бугун жамики тугилган кунини нишонлаётган мухлисларимга тилагим бисёр.
🌹Бир огиз ширин суз ,тилак билан инсоннинг калби олам- олам нурга тулади.
🌹Олмосдан БАХТ, Тиллодан ТАХТ, Чинордек УМР, Ёшликдек ДАВР, Йўқолмас соғлик, Орзуйингиздаги бойлик,
Оилангизга тотувлик, қайтарилмас севги,
Туганмас кулги, Такрорланувчи омад,
Мусаффо хаёт ишларга ривож, Муҳаббат тўла юрак барчаси мендан Сизга тилак!!!
@kungilkoshonasi
💐 🌾 Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
💐 🌾 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
💐 🌾 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
💐 🌾 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
🍃 Хайрли кун! 🍃
@kungilkoshonasi
Эй кўкси нур қалби қуёшим.
Қадри само, мехри осмоним ,
Бирингиз кўз, бирингиз қошим
Сизни дилдан яхши кўраман..
Шу кунларга сиз ва бизларни соғ саломат
етказган Аллоҳимга
хамду санолар бўлсин!
Кўп йилларга қатормиздан хато бўлмасдан эсон омон
бағри бутинликда юришлик,
барчамизни Хаж ва Умра
сафарларга боришликни Аллоҳим насиб этсин.
Ёшлармиз яйрасин
яшнасин,,,фарзандлар бахти камолини кўришлик ҳар бир ота онага насиб этсин... Сизни Аллоҳ ризолиги учун яхши кўраман!♥️💕
Кунингиз мароқли яхшиликларга шодликларга тўла бўлсин. 6 Ноябрь Чоршанба Муродбахш куни хайрли, барокатли, омадли ўтсин.
@kungilkoshonasi
НАФАСЛАРНИ ҲАДЯ ҚИЛДИ ЯНА ТОНГ
Нафасларни ҳадя қилди яна тонг,
Булутлари қопласа ҳам осмонни.
Юрт қуёшин тафтин албат туярмиз,
Биродарим, омон қилса бу жонни.
Нафасларни ҳадя қилди яна тонг,
Довуллари тўсса ҳамки имконни,
Ташвишларнинг тоғи қулар елкадан,
Биродарим омон қилса бу жонни.
Билсанг кўплар ҳавас қилар сенга ҳам,
Ўйлаверма бағринг эзган армонни.
Шукур билан униб ўсгай ҳар одам,
Биродарим омон қилса бу жонни.
Соғингчларнинг талпингани ғам эмас,
Дийдор қайта гўзал этар инсонни.
Йироқ дарди товондаги хори хас,
Биродарим, омон қилса бу жонни.
Қудратидир кўксимизнинг ҳавоси,
Гул этайлик кўнгил номли бўстонни
Бир кун сийлар сабримизнинг сафоси,
Биродарим омон қилса бу жонни.
Нафасларни ҳадя қилди яна тонг,
Бандам деди икки олам султони.
Нилуфарга тирикликнинг ўзи шон
Биродарим омон қилса бу жонни.
✍️НИЛУФАР ТОҲИР
/channel/Nilufar_Tohir_ijodi
🍂❤✍️🌹🍂
“Учта қизи бор деганмидинг? Қизлар ёмон бўлади. Сенга тинчлик бермайди. Онасининг ўчини олади. Аббос сенга уйланганини қизлари билмасмиди, ўзи?”
“Менга қара, Аббоснинг хотини “авария”дан аввал ҳалиги видео ҳақида қизларига айтган бўлса, ўлдим, деявер. Лекин-чи? Видеода ёмон нарса бўлмаса, сақлаб қўйганинг ҳам маъқул. Айбинг йўқлигини исботлайдиган битта-ю битта далил-да, у...”
Севара ортиқ ишлай олмади. Шартта стулига ўтириб олди.
“Видеони яхшилаб кўрмасам бўлмайди. Биттама битта кўриб, текширишим керак. Агар менга қарши нарса бўлмаса, сақлаб қўйишим, қарши нарса бўлса, ўчириб ташлашим керак...”
У секин телефонини қўлига олди. Қўллари титраётганини кўриб, баттар юраги ўйнаб кетди. Бу ҳам етмагандек, кимнингдир ўзига тикилган нигоҳини ҳис қилиб қотди-қолди.
“Мени кузатишяпти. Аниқ кузатишяпти. Кимнингдир менга тикилиб турганини сезяпман. Рита хола айтганидек, Аббос ака мени сотганмикан? “Хотиним бозорга бориб келганидан кейин ўзини машина тагига ташлади”, деган бўлса. Улар мени кузатишяпти...”
Севара бир-неча дақиқа қилт этмай ўтирди. Телефонини титкилаш, видеони кўришга ҳам юрак йўқ. Чўчиди. Ўрнидан турай деса, оёқлари ҳам жонсиздек. Дўкон деворига илаётган кийимлари ҳам жой-жойида қолди.
- Сизни кўрган одам ҳайкал дейди. Ўйчан, гўзал аёл ҳайкалини ким олиб келиб қўйибди экан, деб ҳайрон қолишади, - Севара эшитилаётган қадрдон овоздан шодланишини ҳам, қўрқишини ҳам билмай қолди.
Аммо рўпарасидаги кимсага тиккан кўзлари порлаб кетганини эркакнинг муносабатидан билса бўларди.
- Ёнар кўз! Кўзларингиз фақат мени кўрса, ёнадими? – кулди Зоир.
Севара индамади. Лекин негадир дик этиб ўрнидан турди. Чеҳраси йигитни кўрганидан хурсандлигини айтиб турарди.
- Нега қўлингиз ишга бормай ўтирибсиз? Телефон рақамингизни ўзгартирибсиз, турар жойингиз ҳам ўзгарибди. Яхшики, савдо қиладиган жойингиз ўзгармабди. Бўлмаса, сизни топа олмай қоларканман.
- Изладингизми, мени? - беихтиёр Зоирнинг кўзларига тикилиб сўради Севара.
- Изладим, - Севаранинг рўпарасига келиб, яқинлаша бошлади Зоир. – Соғиндим, изладим... Нега бунча ўзгариш? Мендан қочдингизми?
Давоми бор
#КундошларХикоя
@kungilkoshonasi
- Ғилай бўлиб қолдими? – ишонқирамади Аббос. – Шунақа бўлиши мумкинми?
- Мумкин. Ғилайлиги майли... кўзлари... хиралашган дедим-ку. Яхши кўрмаяпти. Бу вақтинчалик бўлиши ҳам, ёки... Худо кўрсатмасин... кўр бўлиб қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас...
- Кўр бўлиш...
- Ҳа... яшириб ўтирмайман. Ҳозир хотинингиз кўрмаяпти. Бу уни ваҳимага солиши, янаям “стресс”га тушиши мумкин. Ўғлингиз автоҳалокатга гувоҳ бўлгани учун шундоғам бир аҳволга тушиб қолган. Энди ҳамма гап сизда. Ўзингизни қўлга олинг. Аёлингизга, оилангизга суянч бўлинг. Ҳозир тиббиёт ривожланган. Яхши қаратсангиз, аёлингизни асрасангиз кўриб кетиши ҳам мумкин. Асосийси, яхши парвариш ва эътибор...
Бу Аббос учун буткул кутилмаган хабар эди. У ўзини йўқотиб қўйди. Азбаройи Матлубага ачинганидан эмас, хотини кўр бўлиб қолганига чидай олмаса, бор гапни ички ишлар ходимига айтиб бериши мумкинлиги, кейин ўзининг ҳам, Севаранинг ҳам ҳоли вой бўлишини ўйлаб бошидан хуши учди. Паришон ҳолда ўрнидан туриб, энди эшик томон бурилган эди ҳамки, уларга даҳшат билан тикилиб турган Умиднинг кўзлари билан нигоҳи тўқнашди. Ўғлининг кўзлари шу қадар катта очилган, ғазаб ва ваҳм таъсиридан қинидан чиққудек бўлиб Аббосга боқарди. Гўё отишга тайёрланган жангчининг тўпи каби турарди. Отанинг назарида дунё Умиднинг нафрат тўла кўзларидан иборатдек, сесканиб кетди.
- Дўхтир нима деди? Ойимни кўр бўлиб қолди, дедими? Сиз... сиз кўр қилдингиз ойимни! – беихтиёр бақириб юборди Умид.
Қўрқиб кетган Аббос шартта шифокорга қаради. Шифокорнинг кўзларидан “Аёлинг бежизга ўзини машина тагига ташламаган экан-да! Сенми, айбдор?” деган сўзларни ўқиди. У ўғлини тинчлантиришни ҳам, шифокорга изоҳ беришни ҳам билмасди.
Умиднинг душманига ҳужум қилишга шай арслон каби важоҳат билан туриши шифокорни ҳам чалғитди, шошиб қолди:
- Ўғлим, уйғондингми? Ҳалиям кечаги тажанглигинг тарқамабди-да... Кир қани, сен билан бироз гаплашай...
У Умидни қайтиб хонага киритиш пайида. Йигитча эса нигоҳлари билан отасига зарба бермоқчи бўлгандек кўз узмасди.
- Кир дедим, сенга. Ака, сизам келинг... - шифокор Аббосни ҳам ичкарига чақирди.
У Умидни кушеткага ўтқизиб, ўзи рўпарада турган стулга омонатгина ўтирди. Аббос улар ортидан иккиланиб кириб келди. Айбдорлигини тан олгандек бошини эгибгина, довдираб Умиднинг ёнидан жой олди. Шифокор эса уларга бир зум қараб турди-да, сўзлай кетди:
- Ҳамма оилада ҳам ғиди-биди, уриш-жанжал бўлиб туради. Бу келишмовчиликни ҳамма ҳар хил қабул қилади. Уйингиздаги вазият, бўлган воқеалар, бошланган тергов... буларнинг менга зиғирча қизиғи йўқ. Мени фақат беморнинг соғлиғи қизиқтиради. Яширмайман, чунки иккалангиз ҳам эшитдингиз, беморнинг аҳволи яхши эмас. Кўзлари кўрмаяпти. Доим кўриб турган инсон учун бу ҳолат жуда оғирлик қилади. Ўзи аҳволи ёмон беморнинг олдида ҳозиргидек гап қилсаларингиз, у баттар тушкунликка тушади.
Шифоркор бир зум Умидга тикилиб қолди. Умид ерга қараб ўтирарди.
- Айниқса, сен... - шифокор Умидга алоҳида таъкидлади. – Ҳамманинг олдида хаёлингга келган гапларни айтаверма. Одамлар ҳар хил тушунади. Ойинг ҳам турли фикрга бориши мумкин. Ҳозир иккингиз бирлашишингиз, бир-бирингизга далда беришингиз лозим. Иккингизнинг иноқлигингиз, бир-бирингизни суяшингиз, беморга ҳам куч беради. Ўғлим, тушундингми?
Умид бошини кўтариб унга қаради.
- Жанжаллашиб қоладиган бир сенинг ота-онанг эмас. Ғавғосиз уйнинг ўзи йўқ. Ҳар битта жанжалда отангни айблайверсанг, бошқалар нима десин? Шуни унутма, “Қарс икки қўлдан чиқади”. Оилавий жанжалда бир киши айбдор бўлмайди. Айни дамда сенинг ва отангнинг ўйлайдиган нарсани фақат ойингнинг соғлиғи бўлиши керак. Уқдингми? Бор, ойингнинг олдига киришинг мумкин.
Умид аввалига англамади. Шифокорнинг кўзларига тикилиб, тураверди.
Шифокор эса унга яна таъкидлади:
- Тур, ойингни кўрмайсанми? “Палата”га кўчиши керак. Бориб ёрдамлашсанг ҳам бўлади...
@kungilkoshonasi