- Эрталаб кўриш мумкин, дейишди. Сўрадим, - деди Аббос ўғлини ошхона томон судраб.
Умид ноилож у билан ошхонага тушди. Олиб берган таомини нуқул кавлади, на ҳафсала бор ейишга, на иштаҳа.
- Ойимга нима дедингиз? – охири олдидаги ликопдан кўз узмай деди у.
- Ҳеч нарса демадим, - Аббоснинг юраги орқага тортгандек бўлди. Негадир нимадандир чўчиди. Нелигини ўзи ҳам англамади.
Умид секин нигоҳини отасига тикди. Кўзларида ғазаб, алам, нафрат... Қаҳр кучидан бурун тешиклари ҳам кенгайиб, бошини кўтариб пишқиришга шай отдек боқиб турарди гўё.
- Ҳеч нарса демаган бўлсангиз, нега ўзини машина остига ташлади? Нега ўзини ўлдирмоқчи бўлди? Ойим ўлиши мумкин эди, дада! Ўлса... ўша икки болангиз ва хотинчангизни олиб келиб, бизни кўчага қувиб соласизми? – Умид бу сўзларни отага қарамай айтди. Айтди-ю, ўрнидан шаҳд билан туриб шифохонанинг иккинчи қаватига олиб чиқувчи зинаси томон югуриб кетди.
- Бунинг миясини заҳарлаб бўлибди-ку! Етти ухлаб тушимга кирмаган гапни айтади, - ўғлининг ортидан тўнғиллади Аббос. – Мен сизларни кўчага қувишим мумкинми?
Умид эса зиналардан сакраб чиқаркан миясида ўша гап чархдек айланарди: “Икки ўғли ва хотинчасини олиб келиб, бизни кўчага қувиб солади”...
Унинг аъзойи бадани аламданми, ғайирликданми, қизғонишданми дир-дир титрар, совуқда бошпанасиз қолган кимса сингари ўзини ночор ҳис қиларди.
- Сиз яхшисизми? Рангингиз оқариб кетибди, - деди ўтиб кетаётган ҳамшира тўхтаб, бироз юзига тикилгач. Сўнг кўнгли бўлмади шекилли, ёнига келиб қўлтиғидан олди: - Юринг, шифокорга айтиб сизга тинчлантирувчи қилмасам бўлмайди.
У Умидни бир хонага олиб кириб ётқизди. Ўзи эса шифокор билан маслаҳатлашгани чиқиб кетди. Умиднинг хаёллари тарқоқ, фикрини жамлай олмаётганди. Нима ўйлашни, учун учун қайғуришни билмаётган нодон каби ёнига келган шифокорга ҳам жавдираб қараб ётаверди. Шифокор унинг қон босимини ўлчади, юрагини эшитди.
- Битта тинчлантирувчи қилинг, битта валерианка беринг, тилининг тагига ташласин. Юрак уриши тез, қўрқиб қолган, - деди шифокор. Кейин Умидга қаради: - Қимирлама ўғлим, хўп. Шу ерда бироз дамингни ол. Сен дамингни олиб тургунингча, ойингни ҳам “палата”га кўчирамиз. Ойингни кўрсанг, ростдан ўзингга келиб қоласан. Қўрқиб кетгансан.
Умид на шифокорга, на ҳамширага бир оғиз гапирмади. Ҳатто ҳамшира укол қилаётганида ҳам бир сўз демай бўйсунди. Берган жимитжеккина сариқ ҳапдорисини тили тагига ташлаб, ўзини кушеткага ташлади.
Кўзларини юмиб яна ўша отасининг кичик ўғиллари ҳақида ўйлай бошлаган эди, хаёлини шифокорнинг овози бўлди.
- Ухлаб қолмадингми, ўғлим? Отанг кўринмади. Уйларингга кетдими?
- Пастда эди.
- Ҳа, яхши, - шифокор Умидга синовчан тикилиб, яна чиқиб кетди.
Умид эса унинг нигоҳидан онаси ҳақида муҳим хабар борлигини англади. Сакраб ўрнидан турди-ю, шифокорга эргашди.
- Духтир ака, ойим яхшими? Дадамга нима демоқчи эдингиз?
Шифокор тўхтаб, ортига ўгирилди:
- Мен сенга ёт, дедим. Кир. Отангни шунчаки сўрадим. Кўринмай қолгани учун. Кир, ёт!
Қатъият билан айтилган буйруққа йигитча бўйсунмаслиги мумкин эмасди. Умид шифокор кўзлари билан отасини қидираётганини кўриб турган бўлса-да, ғинг деёлмади, индамай ҳалиги жой томон юрди. Аммо қалбида гумон ғимирлади: “Ойим ҳақида дадамга нимадир демоқчи. Менга мазам йўқлиги учун айтмаяпти...”
* * *
- Хотинингизнинг кўзлари автоҳалокатгача ҳам ғилаймиди? – шифокор берган саволга Аббос аввалига тушунмади. У буни туни билан ухламаганлиги, каридордаги ўриндиқда ўтириб тонг оттирганлиги таъсири деб ўйлади.
- Нима? – деди эшитган бўлса-да, ўзини эшитмаганликка олиб.
- Аёлингизнинг кўзлари қанақа эди? Ғилай эмасмиди?
- Й-ў-ў-ўқ, - деди Аббос ҳайратини яшира олмай. – Қанақасига ғилай бўлсин...
- Демак... – ўйланиб қолди шифокор. – Жароҳат таъсири... Аёлингиз автоҳалокат чоғида боши билан тушган асфальтга. Боши ёрилган. Зарб таъсирида кўзлари ғилайлашиб, хиралашган.
@kungilkoshonasi
- Ҳа, у кишиям шу ерда. Ўзлари олиб келди. Ёрдам беряпти.
- Ҳарқалай, инсофли одам экан, - деди Гулҳаё.
- Менга беринг, менам гаплашай? - Гулранг Гулҳаёнинг қўлидан телефонни тортиб олди.
- Ало, Умид? Менга қара, манзилни айт. Бизам борамиз.
- Опа, келишларингиз шартмас. Бизам бориб қоламиз. Ойим яхши экан, дедим-ку!
- Бирортамиз, ойимнинг ёнида қолишимиз керак-ку! Ким қарайди?
- Ҳозир шарт эмаскан, «палата»га кўчирсак, кимдир ёнига келиши мумкин, дейишди.
- Барибир, бир кўрсак, бўларди-да, - тоқатсизлана бошлади Гулранг.
- Бизам ҳали кўрганимиз йўқ-ку, опа, - тушунтиришга уринди Умид. - Ҳозир «Жонлантириш» бўлимида. «Палата»га кўчсин, кейин...
- Умид, сен қанақа қилиб хабар топиб қолдинг? Дадам айтдими, сенга? Шифохонадагилар сизларни қандай топибди, ўзи? Ойимни телефонидан дадамга қилганми, десак, ойимнинг телефони ҳам уйда-ку!
- Мен... - Умиднинг кўз олдида ўша онасини машинага миндиришаётган манзара: онасининг осилиб тушган кўйлаги, қон оқаётган боши, шилинган юзи келди. Гапира олмай қолди. Нафас олиши тезлашиб, юраги тез урди.
- Умид, - бир нимани сезгандек хавотир билан сўради Гулранг. - Яхшимисан? Дўхтирлар нимадир дейишдими? Нафас олишинг бошқача! Менга эшитиляпти...
- Мен... ойимни мен кўриб қолдим...
- Нима? - энди Гулранг бўшашиб кетди. - Сен автоҳалокатни кўрдингми? Вой, Худойим... Укажоним...
Гулранг ҳаяжон билан опа-синглисига қаради:
- Умид ойимни машина уриб кетганини кўрган экан...
Телефонни дарҳол Гулҳаё қўлига олди:
- Умид, қўрқиб қолмадингми? Яхшимисан?
Умид жим турар, фақат унинг тез-тез нафас олаётгани эшитиларди. Шу пайт «тақ» этган овоз ва дадасининг «Уми-и-ид!» деган овози Гулҳаёнинг хуши учирди.
- Умидга нимадир бўлди! - деди у сингилларига қўрқув тўла нигоҳини тикиб.
* * *
Севара хавотир ва ҳадик оғушида тикан устида ётгандек ухлай олмаётганди. Бунинг устига Аббосга ҳам қўнғироқ қилолмайди. Унинг ўзи «Гаплашишимиз хавфли», деди. Жим ўтиргани яхши. Ишқилиб, кундоши ўлиб қолмаган бўлсин.
@kungilkoshonasi
- Бўлди, гапирманг, опажон... Йўқса, менам ўзимни бир нима қилиб қўяман. Қаёқданам ўзи шу хотин келди ёнимга. У ўғлининг миясини заҳарлаган экан. «Ўғлим асабий», деди Аббос ака...
- Йўғ-е, ўғлига айтган эканми? Бўлмаса, ҳаммасини уюштирибди. Қара, пухта режа тузган. Ўғли энди отага қарши кўрсатма беради. Отани яхшилаб текширишади. Ота жазога тортилади. Сен ва Аббоснинг турмуши кўпга бормади, айрилдиларинг, дегани бу. Қара, кундошинг қанақа ақлли экан...
- Бўлди, қилинг, - йиғлаб юборай деди Севара. - Менга тегишмайдими, ишқилиб?
- Видеонг чиқмаса, индашмаса керак. Ёш боласи борларга енгиллик берилади.
- Жим бўлинг деган сайин ваҳима қилдингиз, опа. Кетдим, мен. Сардор, кетдик болам...
* * *
«Мунча қоронғилик? Тунми? Йўқ, у қадар қоронғилик эмас экан. Тонг шекилли. Туман тушибдими? Қиш келдими? Куз эмасмиди? Қиш эрта тушадими, дейман? Туманли тонгда, қишда қаеда ётибман, мен? - Матлуба қаерда, нега, нима учун ётганини умуман англамаётганди. Боши ғувиллар, мияси ўчоқдаги қозонда қовурилаётгандек қизиётганди. Менга нима бўлди, ўзи? Мен... Эй, Худо! Эрим ёш хотин олди... Унинг ёнига бордим. Мени ўғри дейишди. Вой, мени қамоқдаман! Ўғри деб қамашибди...»
Матлуба дик этиб ўрнидан туришга уринди. Аммо тура олмади. Бутун вужуди майдаланган, сочилиб кетгандек, аввал парчаланган танасини йиғиб олишдек зарур машкулот ва даҳшатли оғриқ исканжаси қолди.
«Йў-ў-ўқ, - унинг фикри тиниқлана бошлаганди. - Мен бозордан уйга келдим. Кейин... Эй худо! Мен қабрдаман... Мени кўмишибди. Ўлиб қолибман-ку!»
Матлуба беихтиёр йиғлай бошлади. Кўзларидан сизиб чиққан ёш негадир юзини ачиштирди.
«Ўликларам оғриқни ҳис қиларкан-да, - ўзича ўйлади у. - Нега ўзи юзиб ачишяпти. Ва-а-аҳ, жоним...»
У ачишаётган юзини силаб кўрмоқчи бўлди. Аммо ўнг қўлини кўтара олмади. Қўли ишламаяптими, қўлини ҳис қилмаяптими ё қўли бойланганми, билиб бўлмасди.
«Аниқ ўлибман, - қўрқиб кетди у. - Қўлим кафаннинг ичида-ку! Шунга қимирлата олмаяпман... Болаларим... Умид... Умид қолиб кетди. Энди Қизларим, Умид нима қилади? Дадаси шундоқ ҳам ўйнашини деб рўзғор ҳам қилмай қўйганди. Энди нима бўлади? Гулҳаёнинг ўқиши қолиб кетади. Қолган қизларим, Умид ҳам ўқимайди. Қандай яшашади? Нима ейишади?»
Матлуба ўксиб йиғлай бошлади. Ўзини ёмон кўриб кетди.
«Мен худбин эканман. Битта эримни йўлга сола олмаганимдан, кундошим билан кураша олмаганимдан болаларимни етим қилдим. Сабр қила олмадим. Шу болаларим учун чидаб яшасам бўларди-ку! Эри йўқ аёл қанча? Эри бошқага уйланиб кетганлар қанча? Ҳаммаси ҳам ўзини ўлдирмаяпти-ку! Ўзим неча марта кўрганман, эшитганман: «От айланиб қозиғини топади!» Ўша ўйнаши ҳам қарийди. Кейин келарди эрим қозиғига. Кейин келарди-ку уйга! Шундоқ ҳам келиб турувди. Эримни болалар учун алдаб-сулдаб, яхши гапириб уйга чақириб, тўйларини қилдириб олсам бўларди-ку! Мен фақат ўзимни ўйладим. Қийналишни истамадим. Ишласам, ўзим ҳам эплардим рўзғорни. Энг осон йўлни танладим, мен... Ўлиб қийинчиликдан қутулдим...»
Матлубани чексиз надомат, армон ва иложсизлик қамраб олди:
«Ўзини ўлдириш – гуноҳ! Ўзини ўлдириш – ожизлик! Ўзини ўлдириш – кураша олмаслик белги! Ўзини ўлдириш – энг осон йўл! Ўзини ўлдириш – ношукрлик! Ўзини ўлдириш - хиёнат! Аллоҳимга хиёнат, болаларингга, яқинларингга хиёнат! Аллоҳимнинг берган жонига, ҳаётига, неъматларига ҳиёнат қилдим. Жоним ҳам, ҳаётим, болаларим ҳам Аллоҳимнинг менга омонат эди. Мен сақлай олмадим. Қани, Мункар ва Накр фаришталири? Сўроқ қилишмайдими? Қани, мен дўзахга олиб борадиган фаришталар? Олиб кетишмайдими? Тезроқ олиб кетишсин, тезроқ олай бу ожизлигим, гуноҳим жазосини! Умид... Болажоним... сени бирам кўргим келяптки... Сени маҳкам бағримга босиш учун ҳамма нарсага, ўша отангнинг минг марта уйланишига, уйга умуман келмаслигига ҳам рози эдим! Тартибли қизим Гулҳаё, инжиғим Гулюз, эркам Гулранг... Ҳозир аҳволингиз қандай экан? Сизларни йиғлатдим, бўзлатдим... Мен сизларга, айнан сизларга нисбатан номардлик қилдим. Мен гуноҳкор онангизни кечиринг...»
@kungilkoshonasi
У ўзини боса олмас, шунча кундан буён йиғилиб қолган юрагидаги заҳрини соча бошлаганди:
- Ўлса яхши-ку! Ёш хотинчангиз билан мазза қилиб яшайсиз! Биз билан нима ишингиз бор? Ўшаларни боқсангиз бўлди! Биз қотган нон ҳам еяверамиз! Энди ажрашманг деб оёғингизга ёпишадиган ойим ҳам йўқ!
Аббос атрофда уларга қараётган ҳамшираю, шифокорлар, беморларни кўргани келган яқинларига парво қилмас, миясида бир фикр айланарди:
«Ярамас Матлуба, болани заҳарлаб бўлибди. Ҳаммасини айтиб берибди. Шунинг учун ўғлим менга чаппа-чуппа гапириб юрган экан-да! Ўғлимни менга қарши қўйиб, ўзи ўлиб кетдими? Нияти шу бўлган унинг! Энди қизларим ҳам менга қарши бош кўтаради. Умидга айтган, қизларга айтмайдими? Вой, ифлос! Болаларимни тескари қўйиб, ўзини ўлдирибди бу...»
- Тезда мана бу дорилар керак! - ҳамширанинг бир эркак олдига бориб айтган гапидан Умид сергакланди. Отасидан шарт юз ўгириб, ўша томон югургилади.
- Ойим яхшими? Нима керак, экан? - Умид ҳамшира ҳалиги нотаниш эркакка узатган қоғозга қаради.
- Ўзим олиб келаман, ука. Сиз шу ерда бўлиб туринг. Онангизга кераксиз, - деди ҳалиги эркак ва қоғозни олиб шошиб чиқиб кетди.
- Ким бу? - қошлари чимирилди Аббоснинг.
Умид индамади. Сал наридаги стулга бориб ўтирди ва бошини чангаллади. Аббос ҳам у томон юрди:
- Умид, анув эркак ким? Ойингнинг қандай таниши экан?
Умид ғазабданми, йиғиданми қизарган кўзларини отасига нафрат билан тикди:
- Ойимни ўзингизга ўхшатманг! Ойим сизга ўхшаб таниш орттирмаган! Ойимни уриб кетган ҳайдовчи у!
Аббос жим қолди. Бирдан миясига келган ўйдан жонланди:
- Умид, ойинг ўлмаган! Ана, дори буюришди-ку!
Умид отасига қайрилиб қараб ҳам қўймади. Бошини чангаллаганча ўтираверди. Аббос эса ўзини етти ёт бегонадек ҳис қила бошлади. Нима қилишини ҳам, нима дейишини ҳам билмасди. На хотинига жон куйжира олади, на Умидга далда бера олади. Умид эса ора-сира онаси ётган хона томон хавотир билан қараб қўярди. Охири чидай олмади, шекилли яна отасига бақирди:
- Боринг, сўранг, ойим яхшимикан? Мени ёш бола деб қўйишмаяпти! Қанақа одамсиз?
Аббос шошиб қолди. Беихтиёр ўғлининг буйруғига бўйсуниб, шифокорлар кириб-чиқаётган хона томон кетди.
- Текширяпмиз, ҳалал бермай туринг! Хушига келмаяпти! - бақириб берди бир шифокор.
Аббос индамай ортига қайтди. Лекин ўғлига яқин кела олмади. «Ойим тузукмикан?» деб сўраб қолса тайинли жавоб бера олмай қолишидан чўчиди.
Ярим соатча вақт ўтиб, ҳалиги ҳайдовчи бир пакет дори-дармонлар билан кириб келди. Шифокорлар олдида ўн дақиқача қолиб, нималарнидир гаплашди. Кейин секин Умидга яқинлашди.
- Нима дейишди, ака? - Умид ҳам унга пешвоз чиқди.
Аббос ҳам унга яқин борган бўлди.
- Хушига келмаётган экан. Боши билан тушган, зарб қаттиқ бўлган бўлиши мумкин, дейишяпти, - деди ҳайдовчи Умиднинг елкасига қўл ташлаб. - Ҳозир рентген қилишибди. Рентген плёнкасининг қуришини кутишаётган экан. Шунга қараб иш қилишаркан. «Шунчаки зарб таъсирида хушсиз ётган бўлса, ҳечқиси йўқ, аммо ички қон кетиш бўлса, чатоқ. Операция қилишга тўғри келади» дейишди. Ҳозир беш дақиқаларда аниқ бўларкан.
Умид уҳ тортганча яна ўзини ўриндиққа ташлади...
Матлубанинг уч қизи ҳам кўзлари ёшли ҳолда қайғуга ботиб ўтирар, кимдан нима сўрашни, қаерга боришни билишмасди.
- Опа, сиз кимдан эшитдим, дедингиз? - Гулҳаёга қаради Гулранг.
- Дадам телефон қилди, менга. «Ойингни машина уриб кетибди, олдига кетяпман», деди. Бўлди.
- Опача, сизга Умид айтди, шундайми? - энди Гулюзга юзланди Гулранг.
Гулюзнинг «ҳа» дегандек бош силкиб қўйди.
- Уф-ф-ф! Мундоқ бир нима денглар? Кимдан сўрай? Ёрилиб кетаман, ҳозир! - тоқати тоқ бўлди Гулрангнинг. - Мени кичкина деб ҳеч ким хабар бермаган! Менимча ҳаммаси мен машинани дадамга бериб келганимдан кейин бўлган. Унгача дадам цехда бемалол ўтирувди.
- Менимча, дадам Умидни олиб бирга кетган. Бизни қўрқади деб олиб бормаган, манзилни ҳам айтишмади, - тахминини айтди Гулҳаё.
@kungilkoshonasi
- Ўлди! Биттаси одам уриб, ўлдириб қўйди, - шивирлади Умид ўзига ўзи.
Сфетафорнинг яшил чироғи ёниб, Умид йўлни кесиб ўтгунича автоҳалокат бўлган ерда одамлар тўпланиб бўлган, шовқин-сурон атрофга ваҳимали таралаётган эди. Умид тўғри уйлари томон юрди. Автоҳалокат бўлган жойга негадир оёғи тортмади. Унгача етиб келаётган овозлар ҳам юрагига совуқлик солди.
- Шу атрофда яшашса керак, уй кийимида чиққан-ку!
- Ўзини машина тагига отди, мен кўрдим, ҳайдовчининг айби йўқ.
- «Тез ёрдам» чақирдингларми? Ё ҳайдовчи оборармикан?
- Тирикми, ўзи?
- Кимдир танирмикан?
«Шу атрофда яшашса керак, уй кийимида чиққан-ку!», «Кимдир танирмикан?»... айнан мана шу гаплар сабаб Умид тўхтади.
- Шу атрофда яшаса, эҳтимол мен танирман? Ёрдамим тегар... - деди у ва яна ортига қайтиб кўча ўртаси томон юра бошлади.
Умид автоҳалокат бўлган жойга яқинлашганида одамлар жабрланган аёлни кўтариб ҳайдовчининг машинасига ётқизаётганди. Умид буни кўриб яна ортига қайтмоқчи бўлди.
- Бу ҳайдовчиникига бекор жойлаяпмиз, - деди шу пайт бир киши. - Ўзи қўрқув ва ҳаяжонда турибди. Машинасини четга олсин. Мен обориб қўяман, касалхонага. Бирга борса, бўлди...
Кейин жабрланувчини қайтариб, бошқа машинага ўтказишмоқчи бўлди. Шу пайт Умиднинг кўзига одамлар қўлидаги аёлнинг кийими таниш кўринди. Беихтиёр бор овозида бақириб юборди:
- Ойижо-о-о-он!
У жон ҳолатда ўша томон югурди. Хаёлида эса «Ишқилиб адашган бўлай», деган фикр чарх урарди. У учиб борди, одамлар олдига. Гўё вақт тўхтагани каби ҳамма қотиб қолган, тўсатдан пайдо бўлган йигитчадан нигоҳ олмай туришарди. Умид қўрқа-писа улар қўлидаги аёлга қаради:
- Ойи... Ойижо-о-он!
Умиднинг кўзлари катта-катта бўлган буткул ўзини йўқотиб қўйганди.
- Ўлиб қолдими, ойим? Ким қилди?! Ким ўлдирди, ойимни?!
- Тирик! Ойинг тирик, ўғлим! Фақат тезроқ шифохонага етказишимиз керак... - деди кимдир шоша-пиша. - Ўтир, сенам...
Машина Матлубанинг чап ёнидан урилгани боис, у ўнг ёнга учиб кетган ва ўнг юзи, чаккаси шилинган, кўзларининг олди кўкарган, ўзи эса бехуш ётарди.
- Ойи кўзингизни очинг, очинг... - Умид онасининг бошини тиззасига қўйиб олган, тинмай юзига шапатиларди.
- Тинч қўй! - деди машина ҳайдовчиси. - Балки бошини қимирлатиш мумкинмасдир, зиён етказиб қўйишинг мумкин...
- Ўлиб қолса-чи, ойим? - Умид ҳайдовчига умид билан қаради.
- Ўлмайди. Қаттиқ жароҳат олмаган. Шундай бўлса-да, отангга қўнғироқ қил! Отанг борми, ўзи?
Умид унинг саволига жавоб бермай дарҳол телефонини қўлига олди:
- Ало... Ало, дада?
- Ҳа, Умид? - Аббоснинг овози келди нариги томондан.
- Ойимни машина уриб кетди, - Умид йиғлагудек бўлгани учун овози титраб чиқди. - Шифохонага олиб кетяпмиз, келинг...
- Нима? Нима деяпсан?
- Ойинг ўзи машинани йўлига чиққан, - деди ҳалиги ҳайдовчи Умидга қараб. Матлубани уриб юборган ҳайдовчи эса унинг ёнида ҳадик ва ҳаяжон ичида ўтирарди.
- Қандай йўлимга чиққанини билмай ҳам қолдим. Бир қараганимда йўл четида машиналар ўтишини кутиб турганди. Бирдан...
- Ойим ўзини машина тагига ташлабди... Сиз нима дедингиз? - бақириб юборди Умид. - Нимадир дегансиз?
- Ўғлим! Умид! Нималар деяпсан? Қаердасан? - Аббоснинг овози ҳам қўрқувдан ўзгаргани сезилди.
Умид жаҳл билан алоқани узди...
* * *
«Хотиним ўзини машинанинг тагига ташлабди. Агар кимдир нимадир деса, сен мени танимайсан!»
Аббоснинг унга айтган шу гапи Севаранинг нафақат қулоғида, бутун вужудида ўлимга етакловчи хасталик каби айлана бошлади. Тинчлигини олди. Жуда бесаранжом ва олазарак эди, у. Кўзи тинмай ҳалиги видеога олган йигитни қидирарди.
- Қаерга кетди? Бунчалик бўлади, деб ўйламагандим. Жуда ўзига оғир олибди. Видео тарқаб кетди, деб ўйлаб ўзини машинанинг тагига ташлаган. Ана энди тергов бошланади. Нима бўлди, деса... Кундошимнинг ёнига бордим, у «ўғри» деди дейди... Эй Худо... Ўзи тирикмикан?
Севаранинг кўнгли алағда. Икки марта Рита холага қўнғироқ қилди. Кампир ҳам бундай пайтларда ўзига нарх қўяди. Маслаҳатларини пуллаб қолгиси келади. Майли, олсин пулини. Телефонига жавоб берса бўлди-ку! Ухлаяптимикан, ё? Балки телевизор овозини баланд қилиб сериал кўраётгандир? Ҳаммаси аксига оляпти. Севаранинг юраги сиқилади бошлади.
@kungilkoshonasi
Матлуба бир нуқтага тикилганча ҳайкалдек ўтирарди.
- Ойи, эшитяпсизми? Менга қаранг... - Гулюз Матлубага янаям яқин келиб, бармоқларини онасининг кўзлари олдида ўйнатди: - Ойи, хушингиз қаерда?
Матлуба шундагина Гулюзга қаради. Ҳеч нарсага тушунмай қошларини чимириб қаради. Гулюз нималардир деди. Матлуба «хўп» деди. Кейин қизи чиқиб кетди.
«Гулюз нима деди ўзи? - ҳамон хаёлларини йиғиб ололмаётганди у. - Уйга қачон келдим, ўзи? Нималар бўлди? Айтганча, мен уни кўрдим, гаплашдим...»
Матлубанинг кўксига кимдир чўғ босгандек ачишди. Жоними, руҳими хуллас, энг нозик жойи оғриди.
«У жуда ёш ва гўзал эди?»
Матлуба бозорга борганини, Севаранинг жингалакка мойил сочларини, ним пушти лаблари, тирноқлари, кофтаси ва пойафзалини эслади.
«Жуда дид билан кийинганди...»
Энди аёлнинг кўксига босилган чўғ олов олгандек, уни ёндира бошлаётгандек эди, гўё.
«У менга нималар деди?..»
Шу онда бозордаги манзара Матлубанинг кўз олдида жонланди.
«Ғалча сенсан! - деди Севара Матлубанинг бурнига бурнини теккизгудек яқин келиб. - Ғалча бўлмасанг, эринг менга уйланармиди? Ҳали хабаринг йўқ, шекилли. Эринг менга уйланган! Ҳадемай ўша цех ҳам, уй ҳам, тагидаги машина ҳам меники бўлади, билдинг! Ҳозирча «эримники» деб гапираётганимга шукр қил! Тез орада меники, деб гапирсам ажабланма!»
Матлуба энди фақат кўксини куйдираётган оловнинг буткул исканжасида қолди. Бутун вужуди аланга ичида...
«Бунга қандай чидаш мумкин? Эрим унга уйланибди! Менга ваъда берганди, қизларнинг тўйидан кейин уйланишга... Барибир уйланибди... Энди икковлашиб мени қувиш пайида бўлади. Камига «анув» мени ўғрига чиқарди... Яна... Эй, Худойим... Ахир жанжалимизни одамлар видеога олди-ку! «Анув» эса аниқ мени шарманда қилиш учун тарқатиб юборади. Эримгаям яхши баҳона бўлади. Шармандаликни кўтара олмай, мени қувиб солади. Қизларимниям ўйламайди. Кейин «анув» аниқ ниятига етади. Уйим, эрим, машинамиз, цех... Ҳаммаси уники бўлади...»
Матлубага ҳаво етишмаётгандек оғзини каппа-каппа очиб атрофга жавдираб боқди. Шу пайт телефони жиринглади. Телефон экранидаги ёзув эса рангини қув учирди: «Дадаси...»
- Ана-а-а, - ўз ўзидан бақириб юборди Матлуба. - Видеони тарқатиб бўлди. Мени ўғри дейишди.
Матлубанинг кўзларидан беихтиёр ёш думалаб туша бошлади. Телефоннинг ҳам овози ўчай демасди. Аёл мушукнинг рўпарасида турган, қочишга йўл топа олмаётган сичқондек ожиз эди. Ичида ғул-ғула қила бошлаган қўрқув худди тўфон табиатни титратгани каби Матлубанинг бутун вужудини қалтиратаётганди. Ниҳоят уни талвасага солган қўнғироқ овози ўчди. Аёл ҳам бўғзи бўшатилган дор остидаги маҳкум каби енгил нафас олди. Зум ўтмай эса яна телефони мусиқа чала бошлади.
- Олмаганимга қўймайди... - Матлуба ўзида журъат топишга ҳаракат қилди ва титроқ қўлларини телефонига чўзди.
- Ало? - овози ҳам жонсиз ва қалтироқ билан чиқди.
- Онангни сени-и-и... Нега кўтармайсан? - бор овози билан бақирарди Аббос. - Қилғилиқни қилиб, энди пусиб ўтирибсанми?
Матлубанинг юраги нақ товонига тушди. Жавоб бериш учун тили айланмади.
- Сен ўзингча нималар қиляпсан? Нимага эришмоқчисан?
- Дадаси... мен... шунчаки кийим олиш...
- Ў-в-в, уйга борай мен сенга боланинг миясини бузиш нималигини кўрсатиб қўяман! Бола орқали пул олиш қанақалиги ҳам кўрсатаман, кўзингга!
Аёл бехос эри бошқа нарса ҳақида гапираётганини англади. Бутун танасини исканжага олиб турган қўрқув қаёққадир чекингандек бўлди. Ўз ўзидан дадилланиб, тили ҳам калимага келди.
- Нималар деяпсиз? Нима қилдим, мен?
- Нима қилганингни билмай қолдингми, ҳали? Умидга нимани ўргатяпсан? Боланинг миясини заҳарлаб, менга қарши қайраяпсанми? Билиб қўй, шундай қиламанки, Умидни бир умр кўра олмайсан! Сен ўргатдингми, цехга бориб қарз дафтар орқали пул ол, деб?
- Йўқ, мен нимани ўргатаман? Пул дейсизми? Ўзи чиқиб кетди, дадамдан олдим деди. Нима қилибди? Қаердан олибди? - ростмана ҳеч нимага тушунмаётганди Матлуба.
@kungilkoshonasi
•Insonlarni ózinggiz xoxlagan qolipga solib emas boricha qabul qilib seving...
@kungilkoshonasi
..... Эрталаб чой ичиб ўтиргандим. Аёлим келиб ёнимга ўтирди. Пиёлага чой қуйиб узатаркан, аста гап бошлади:
Дадаси, бугун сиз бошқа бир аёлни кечки овқатга таклиф қилишингизни истайман.
Чайнаб турган ноним тиқилиб қолди.
Тинчликми онаси? Қанақа аёл билан кечки овқатга бораман, кўрганлар нима дейди, эсингни едингми? дедим ўзимни ўнглаб.
Мен сизни қаттиқ севаман, хаммадан қизғонаман, лекин аниқ биламанки, у аёл сизни менданда ортиқ севади, ва сиз билан бир сония бўлсада бирга сухбат қуриб, дийдорингизга тўйишни истайди. Бу инсон сизнинг онангиз, деди аёлим.
Чуқур ўйга толиб қолдим. “Мана 19 йилдирки, онам дадамсиз, биргина укам билан қишлоқда яшайди. Учта бола ва аёлимни яхши кийинтириб, яхши боқаман деб, бирор марта тузукроқ онамга эътибор бермабман. Ўле, эээ ўғил бўлмай, тур ўрнингдан”, дея ўзимни ўзим койиб ўрнимдан турдим. Телефонимни олиб онамга қўнғироқ қилдим. Гўшакни кўтарибоқ, “Тинчликми болам, нима бўлди, бунча барвақт телефон қилдинг”, деб қолдилар. Онажон, хавотирланманг. Фақат ёмон нарса бўлиши керакми, сахарлаб қўнғироқ қилишим учун? Сизни соғиндим, дедим нафасим қисилиб. Онам қулоқларига ишонмадилар шекилли. Чунки бу гапни анча йиллардан бер биринчи марта айтишим эди.
Болам гапларинг ёқмаяпти. Худди ўлимидан олдин васият қиладиганларга ўхшаб гапирма! Нима бўлди? - дея яна сўрадилар. Хеч нарса эмас онажон. Майлими, бугун кечга сизни бирор ресторанга кечки овқатга таклиф қилсам? Иккаламиз шу оқшомни бирга ўтказсак?- Бир оз жим қолдиларда, “Жон жон дейман болам” дедиларда, пиқиллаб йиғлаб юбордилар Кечқурун машинамни миниб, онамнинг уйи томон кетарканман, худди узоқ кутган севгилиси билан учрашув олдидан хаяжонга тушиб қоладиган ошиқдек, балки ундан хам баттар холга тушиб, юрагим тез-тез ура бошлади. Етиб келиб тўхтаганимда, хаво совуқ бўлишига қарамай, онам дарвоза олдида кутиб турардилар. Онажон, нега чиқиб олдингиз? Келиб ўзим олиб чиқардим, совуқда музлабсиз-ку. Онам келиб пешонамдан ўпиб сўрашдилар-да, “Болам юрагим тоқат қилмай чиқиб олдим”, дедилар. Онам худди учрашувга чиққандек ясаниб олганлар. Холатларини кўриб дам кулгим келарди, дам ўзимни ёмон кўрардим: “Нега шу пайтгача онангни бир марта бўлса-да шундай хурсанд қилмадинг”, деб.
Машинага ўтирар эканлар, “Дугоналаримга бугун ўғлим мени ресторанга таклиф қилди десам, хаммасининг менга хаваси келди” дедилар. Шахар марказидаги шинамгина ресторанга кирдик. Кирар эканмиз, онам қўлимдан ушлаб олиб, виқор билан, худди шахарнинг биринчи рақамли хонимидек юриб борардилар. Кўзларидаги қувончни яширишнинг имкони йўқ эди. Столга ўтирар эканмиз, менюни олиб ўқидим. Онам анча кўздан қолибдилар, фақат катта харфларни кўра олдилар холос. Сен болалигингда ўқишни билмасдинг, менюни мен ўқирдим, сен эса эркаланиб бирор нарса танлагунингча анча вақт ўтарди, энди эса сенинг навбатинг келибди, дедилар онам, узоқ ўтмишни эслаб. Сухбат қуриб узоқ ўтирдик. Вақт алламахал бўлганини хам сезмабмиз. Қалбимда қандайдир ширин хотиралар, нотаниш илиқлик жўш ура бошлади. Қанчалар ажойиб кеча бўлди. “Шундай аёлни нега шу пайтгача бир марта бўлса-да ресторанга таклиф қилмабман? Бу шунчалар ажойиб экан-ку”, дея ўзимни ўзим тергай бошладим. Онамни уйларига қўяр эканман, “Болам сен билан яна ўша ерга боришни истайман”, дедилар. Бажонидил онажон, унда келаётган хафтада борамиз, дедим. Лекин бу сафар ман тўлайман рестораннинг пулини, дедилар қайсарлик билан. Майли онажон, сиз нима десангиз шу, дедим. Уйга қайтганимда аёлимга рахмат айтдим, ахир у менга ажойиб бир оқшомни ўтказишда катта ёрдам бердида. Орадан 2 кун ўтмай сахарда укам телефон қилиб, “Ака тез келинг, онамнинг юраклари хуруж қилди”, деб қолди. Онамни тирик кўриш насиб қилмади. Боргунимча жонлари узилибди. Маъракалардан кейин укам бир конверт тутқазди, онам бериб қўйган эканлар. Очдим. У ерда бир парча қоғозга хат қолдирибдилар: “Болам, ваъда қилганимдек, аввалдан бориб ресторанга икки кишилик кечки овқатни хисоблатиб, пулини тўлаб келдим. Тўлов қоғози хам шу ерда. Балки ўша кунгача мен етиб бормасман. Лекин сен албатта аёлингни олиб ўша ерга боргин. Иккаламиз ўтирган жойга....
😔😔😢
@kungilkoshonasi
Севаранинг кўз олдида Рита хола билан гаплашиб ўтирган чоғи гавдаланди:
«- Сўроқ қилишяпти... - Севаранинг буткул кайфияти тушиб кетганди.
- Вой шўрим... - кўзлари қинидан чиққудек бўлди кампирнинг. - Ўлибдими?
- Йўғ-ей... Билмадим. Аммо ҳайдовчи ва гувоҳлар «Ўзини машина остига ташлади», дейишаётган экан.
- Тамом бўлибсизлар... Энди Аббосни сиқувга олиб текширишади.
- Қўрқитманг...
- Рост. Нима бўлсаям, хотинга ҳеч нарса бўлмасин. Худо кўрсатмасин, ўлиб-нетиб қолса сабабини суриштиришади. Ҳаммаси чиқиб келади.
- Бўлди! - Севаранинг асаблари дош бермай бақириб юборди. - Гапирманг. Эшитиш тугул бу ҳақда ўйлашни ҳам истамаяпман...»
- Чиндан ҳам бу ҳақда ўйлашни истамайман! Аммо... - Севаранинг лаблари беихтиёр пичирларди. - Ўйламай десам ҳам миямга келаверяпти. Уф-ф-ф, Агар Аббос ака билан турмуш қурганим учун ўзини машина тагига ташлаган дейишса... мен айбдор бўлмайман. Лекин бозор мажороси чиқиб келса... Бозорга келганини ҳеч ким билмайди-ку! Йўқ... Аббос ака гаплашдим, деганмиди? Айтиб қўйса-я! Менинг ҳолимга вой, кейин. Ҳамма билади! Собиқ эрим, қайнонам, қайнсинглим... «Ана, асли бузуқ бўлганда», деб роса гапиришади... Ота-онам... Асло кечирмайди, кейин мени...
Севара ўрнидан турди. Лўққилай бошлаган бошини қўллари билан сиқди. Ёнида ширин ухлаб ётган болаларига қараб хўрсинди.
- Ишқилиб мени айбдор қилишмасин, қамашмасин! - асабийлашганидан яна ўзига ўзи гапира бошлади жувон. - Болаларим нима бўлади, кейин? Ўзи шуларни деб теккандим ўша Аббос акага. Бўлмаса... Уф-ф-ф! Қаёқдан ҳам эрга тегдим, ўзи? Сал қийналсам ҳам куним ўтиб турганди-ку! Рита холадан бўлди, ўзи ҳаммаси. «Сенга бефарқ бўлмаса, гаплаш, болаларинг учун амаллаб тегиб ол», деди. «Бой экан, биттагина уй олдирсанг бўлди, кейин бирга яшашинг шартаммас. Қариб қолиб, хотинининг олдига қайтиб кетади, жа бўлмаса, уришасан-у, ярашмайсан!», деди. Рита холанинг гапи бўйича, ҳамма ёш хотин олган эркаклар охир-оқибат барибир биринчи оиласига қайтармуш! Уйли бўлгач, қутулишим осонмуш! Бўлмаса, ўлиб қолсам ҳам тегмасдим... Ҳали... Зоир ҳам бир дард бўлади. У билмайди, эрга текканимни... Билса келиши, жанжал қилиши, энг ёмони мени йўлдан уриши мумкин. Уф, роса муаммолар ичида қоламан шекилли. Лекин... айни шу дамда... Зоирни кўргим, қучоғида тинч, осойишта уйқуга кетгим келиб кетди... Уф-ф! Шайтон! Шайтон мени йўлдан урма!
* * *
Аббоснинг нақ юраги чиқиб кетди. Умиднинг оқариб кетган юзига шапатлаганига қарамай, дилбанди кўзларини очай демасди. Яхшиям, шифохонада улар. Дарҳол ҳамшираю, шифокорлар югуриб келишди. Бир ҳамшира нашатир спирти олиб келиб, ҳидлатди. Кимдир деразани ланг очди. Яна бири Умиднинг кўйлаги тугмаларини ечиб, кўксини шамоллатди.
- Ўғлим! Умид... - кўзларини оча бошлаган боласига титраб-қақшаб деди Аббос. - Нима бўлди? Ким нима деди? Опанглар бирор нима дедими?
Умид нимхуш ҳолда бўлса ҳам отасига қовоқларини осди. Бундан отанинг юраги қинидан чиққудек бўлди.
«Демак, Матлуба қизларгаям бир нима деган. Улар ҳозир Умидга айтди. Умидни хушидан кетказадиган даражада нима деди экан? Ўзи опалари билан гаплашаётган эдими? Ҳа, аниқ эшитиб турдим-ку, опалари билан гаплашди. Матлубанинг ўзига келганидан хурсанд бўлди...»
- Нима бўлди, болам? - шифокор Умидни саволга тутди. - Бошинг айландими? Қорнинг тўқми?
Умид шифокорнинг саволларига гоҳ бошини чайқаб, гоҳ ирғаб жавоб бериб турди.
- Стрессдан бўлиши мумкин, - деди ҳамширалардан бири. - Боланинг ўзи олиб келди, онасини. Қўрқиб кетган.
- Ҳа, унда аниқ қўрққан. Қорни ҳам очдир? Пастда ошхонамиз бор. Олиб тушинг, нимадир едиринг, тинчлантиринг, - деди шифокор Аббосга.
Аббос Умидни елкасидан қучиб, суяб олиб кета бошлади. Беш-олти қадам ташлагач, Умид елкасини отасидан тортди:
- Бўлди, ўзим юраман.
- Ҳозиргина хушингдан кетдинг, эҳтиёт бўл, - деди Аббос.
- Яхшиман... Ўзи бирор нарса егим ҳам келмаяпти. Ойимни кўриб чиқсам бўларди.
@kungilkoshonasi
Матлубанинг кўздан дувиллаб ёш оққани сари юзи кучли ачишар, томчилар бир-бирини қувлаб қулоғи ёнидан қулоғининг ортига, сочларига тегиб оқиб тушгани сари ғашини келтирарди. У чап қули билан юзини артмоқчи бўлди. Ана шунда у юзи шилиниб кетганини, жароҳат ачишаётгани билди.
Беихтиёр лаблари пичирлади:
- Мен ўлмаганман, шекилли. Ё ўликлар ҳам сезармикан, оғриқни? Сезади-да, албатта. Бўлмаса, дўзахда қандай азоб чекамиз. Сезганимиз учун дўзахга ташлашади...
- «Авария» бўлган хотин инграяпти, ўзига келди-ёв! - деган товушни аниқ-тиниқ эшитгач, Матлуба қувончдан қичқириб юборай деди. Негадир овози ҳам чиқмаётганди. Шундай бўлса-да, севинганиданми лаби тинмасди:
- Мен тирикман! Мен... вой, Худойим, Художоним мен тирикман... Ўзингга шукр! Жонимни олмаганингга, болаларимни бўзлатмаганингга шукр!
Шу пайт Матлуба кимдир юзига қўл теккизди, бармоқлари билан кўзини очиб кўрди.
- Опа, мени эшитяпсизми? - эркак кишининг овози эшитилди. - Эшитаётган бўлсангиз, имо қилинг. Мана бармоғимни қўлингизга тутқаздим, эшитаётган бўлсангиз қисинг...
Матлуба шифокорнинг бармоғини қисди.
- Ўзига келди! Қон босимини кўринглар! Травмотолог яна бир кўрсин... - деди ҳалиги эркак. Кейин яна Матлубага юзланди. - Опа, кўзингизни оча оласизми? Секин очинг-чи?
Матлуба кўзларини очишга уринди. Кўзлари очиқ, аммо ҳеч нарсани кўрмади. Кўз олдида ўша манзара: туманли тонг эди.
- Мени кўряпсизми?
- Туман... туман... - деди секин Матлуба.
- Айтгандимдек, миядаги кўз билан боғлиқ нервлар шикаст еганга ўхшайди, - деди шифокор эркак ва Матлубанинг кўзини бармоқлари билан очиб, қўлидаги учида чироғи бор асбоби билан кўзини кўра бошлади. - Офтолмолог ҳам чақиринглар...
- Хўп, - аёл кишининг овози эди бу.
Матлуба ўзини аянчли фожеа кутиб турганини англаб, буткул даҳшатга тушди. Кўз олдига яна фарзандлари келди. Гўё қизлари уни қўлидан етаклаяпти, Матлуба эса кўр. Узоқдан уни ўша ёш ва гўзал кундоши кузатиб турибди.
- Опа, кўзларингизни яна бир очиб кўринг-чи? - деди эркак киши яна Матлубага.
Матлуба бостириб келаётган қўрқинчли хаёллардан қутилгандек бўлди. Қўрқа-писа яна кўзларини очди: ўша ҳол.
- Қишда, эрта тонгда, ҳали тонг отмасдан туман тушади-ку, қоронғироқ бўлади... Ана шунақа туман... - деди Матлуба ростмана қўрқиб кетганидан. - Кўрмайдими, кўзларим?
- Қўрқманг, бу вақтинчалик бўлиши мумкин. Зарбнинг таъсири. Бошингиз билан тушгансиз... - таскин берди шифокор.
- Бўлиши мумкин, бўлмаслиги ҳам мумкин шундайми? Вақтинчалик бўлмаслиги ҳам мумкинми? - ваҳима билан сўради Матлуба.
- Тинчланинг, сизга асабийлашиш мумкин эмас, - шифокор бошқа гапиришни, саволга жавоб беришни истамади.
* * *
- Опа, хавотир олманг, ойим ўзига келди, - Умиднинг овозидан жуда хурсандлиги сезилиб турарди.
Гулҳаё эса ўзини босиб тура олмади. Йиғлаб юборди:
- Бир марта телефон қилиш қийинми, Умид? Шунчалар қийинми? Биз ўлиб бўлдик! На манзилни айтдинг, на нима бўлганини гапирдинг! Ўлиб қолай дедик биз. Дадамни тушунамиз, югуриб юргандир? Сен айтиб қўйсанг бўларди-ку! Борардик...
- Опа, қўрқиб кетдим, - Умид кечинмаларини яшириб ўтирмади. - Жуда ёмон қўрқдим. Хаёлим ўзимдамасди. Ҳеч ким билан гаплаша олмасдим. Ойимни ўйладим, фақат. Кечиринг, опажон. Ойим яхши. Ҳозир олдига киритишса, олдидан телефон қиламан. Қўрқмангизлар, яхши экан.
- Ўзи ойим қаёққа бораётган экан? Гулюз чиқиб кетганини сезмай ҳам қолибди. Шу кунларда ғалати эди, ўзи ойим...
Умиднинг тили тутилди. Нима дейишини билмай қолди.
- Билмасам... - бирдан мияси ишлаб кетди. - Менам клубдан қайтаётгандим. Ойим билан гаплашганим йўқ. Қаёққа борганини билмайман, менам...
Опалари эса уни жимгина, диққат билан эшитиб турарди. Умид эса онасининг ўз жонига қасд қилганини уларга айтишни, опаларинг ўзи каби қўрқиб қолишини истамади.
- Дўконга чиққандир? – деди у ўзини бепарво тутиб. – Шошиб ўтган бўлса кўчадан...
- Менга қара, уриб кетган ҳайдовчи қочиб кетмабдими? Кимлигини билдиларингми?
@kungilkoshonasi
- Бунақа ўтиришда одам ёрилиб кетади-ку! Шуни ўйлашмайдими? Ҳеч бўлмаса, ойимнинг аҳволини айтиб туришса бўлади-ку! Дадам дўхтирларнинг ёнида бўлса, Умид айтса бўлади-ку! Зиқ бўлиб кетдим. Ҳозир юрагим чиқиб кетади, - нолишни бошлади Гулюз.
- Икковиям кўтармаяпти. Уф-ф-ф! Нималар бўляпти, экан? - сабрсизланди Гулҳаё ҳам.
Гулранг эса ўтира солиб Умидга хабар юбора бошлади:
“Умид нега жимсан?”
“Бизни ўлдирмоқчимисан?”
“Ойим яхшими? Хабар ёз. Ёзиш қийинмас-ку!”
“Қаердасизлар ўзи?”
Гулрангнинг бор диққатини кўзига жамлаб телефони экранидан кўз узмай ўтирди. Умид ҳам атай қилгандек, жавоб ёзай демасди.
«Ойим яхшими-и-и-и-и? Шуни ёз ҳеч бўлмаса...» - жаҳли чиқа бошлади Гулрангнинг. Ниҳоят телефони хабар келганини билдирувчи овоз билан ҳаммани ўзига қаратди.
- Смс келди! - ўрнидан туриб кетди Гулранг. - Умид ёзибди.
Гулҳаё ва Гулюз ҳам дик этиб туриб унинг ёнига келишди.
«Ҳали кўзларини очмади, ойим...»
Хабарни ўқиб уч қиз ўзини йўқотиб қўйди.
- Икки соат бўляпти, хабарни эшитганимизга. Ҳалиям кўзини очмаяпти... - Гулрангнинг овози йиғламсираб чиқди.
* * *
- Уйга боришга қўрқаяпман, Рита хола, - Севаранинг ранги қув учган, кампирнинг ёнида мунғайибгина ўтирарди.
- Ойи, уйимизга кетмаймизми? - кампирнинг уйи балконидан чиқиб келди Сардор.
- Укангни ўйнатиб тур, ўғлим, - ўшқириб юборишдан зўрға ўзини тийди Севара.
Сардор ҳам онасининг авзойини дарҳол билиб, ортига қайтди. Севара эса яна нажоткорининг юзига термулди.
- Худодан сўра, кундошингга ҳеч нарса қилмасин... - деди кампир бунинг қандай яхши ва ёмон томони борлигини ўзи ҳам билмаган ҳолда.
- Аббос ака ҳозиргина ёзди. Ҳали кўзини очмабди.
- Жароҳати жиддий шекилли. Анча бўлди-ку, шифохонага борганига.
- Телефон қилсаммикан? - сабри тугай бошлади жувоннинг.
- Ўзини шамга ураётган парвонага ўхшайсан. Жонингдан тўйдингми? Ўзингни тутиб берасан-ку! Агар кундошингга бир нима бўлса, ҳамма нарсани текширишади. Агар аллақачон бошлашмаган бўлса. Чунки кундошингнинг ўз жонига қасд қилгани кундай равшан бўлиб турибди.
- Кундошинг деяверманг, - норози бўлди Севара. - Ғалати бўлиб кетяпман.
- Кундошни кундош дейди-да! Овсин ё опа-сингил эмассан-ку! Ма, менинг телефонимдан қил. Мени тергов қилишса ҳам, «Аббос эски танишим, хотиним авария бўлди, деганига ҳол сўраб турдим», дейман.
Севара хурсанд бўлганидан Рита холани қучиб олди.
- Бирам яхшисиз-ей! Тағин билмаган нарсангиз йўқ. Менинг миям умуман ишламаяпти.
Севара Рита холанинг юпқа териси остидан томирлари кўриниб турган серажин қўлидан телефонини олди. Аббосга қўнғироқ қиларкан, негадир юраги ҳапиқиб кетди.
«Ичим ёришмаяпти, бир гап бўлади-да», ўйлади ичида.
- Ало, - Аббоснинг бўғиқ овози эшитилди.
- Менман, - деди Севара. - Тинчмисиз? Бир оғиз хабар ҳам ёзмайсиз.
- Сенга қўнғироқ қилишим хавфли. Ҳозир ички ишлардан одам келди. Сўроқ қиляпти. Ҳайдовчи ва тўрт-бешта гувоҳ хотиним ўзини машина тагига ташлаганини айтишди. Кейин мени чақирди. «Нима муаммоси бор эди?» деди. «Яхши яшаётган эдик», дедим. Фақат... қўрқаётганим ўғлим жуда асабий. Хотиним унинг миясини заҳарлаган экан. Бўпти. Кўп гаплаша олмайман...
Шу билан алоқа узилди.
- Нима деди? Нима бўлибди? - креслога суяниб ўтирган гавдасини буткул Севара томонга буриб сўради Рита хола.
- Сўроқ қилишяпти... - Севаранинг буткул кайфияти тушиб кетганди.
- Вой шўрим... - кўзлари қинидан чиққудек бўлди кампирнинг. - Ўлибдими?
- Йўғ-ей... Билмадим. Аммо ҳайдовчи ва гувоҳлар «Ўзини машина остига ташлади», дейишаётган экан.
- Тамом бўлибсизлар... Энди Аббосни сиқувга олиб текширишади.
- Қўрқитманг...
- Рост. Нима бўлсаям, хотинга ҳеч нарса бўлмасин. Худо кўрсатмасин, ўлиб-нетиб қолса сабабини суриштиришади. Ҳаммаси чиқиб келади.
- Бўлди! - Севаранинг асаблари дош бермай бақириб юборди. - Гапирманг. Эшитиш тугул бу ҳақда ўйлашни ҳам истамаяпман.
- Тирик қолса, Аббос хотини авраб вазиятдан чиқиб кетса бўлади...
@kungilkoshonasi
Аббоснинг айтган гаплари бутун танасида акс-садо бераётгандек ўтира олмай қолди. Сотадиган нарсаларини ҳам унутди. Шартта ўша йигит савдо қиладиган дўконга йўл олди.
- Э-э-э, Севар опа. Ўйлаб-ўйлаб охири видеони сотиб оладиган бўлдингизми, дейман? - пешвоз чиқди йигит ва безларча деди: - Арзонга ололмайсиз лекин...
- Бу ёққа кел, - унинг енгидан тортди Севара йигитнинг. - Ҳолинг вой. Биров эшитиб қолмасин. Иккимиз ҳам ўламиз, энди... Аёл ўзини машина тагига ташлабди.
Ҳозиргина нафс гирдобида ҳиринглаётган йигит бирдан жимиб кўзлари пирпирай бошлади:
- Нима? Нега? Қаердан билдингиз?
Севара йигитни четроққа судраб чиқиб, пичирлай бошлади.
- Сал аввал менга қўнғироқ қилди. Молим ёққани учун «визиткам»ни бергандим, - Севаранинг мияси компьютердек ишлар, қуйилиб келаётган ёлғонлардан ўзи ҳам ҳайрон эди. - Видеони ўчиринг, мен ўғри эмасман, деди. Мен... ҳалиги сенинг гапингни айтдим. Ўчирмаскан, тарқатаркан, дедим. Кейин у... ярим соат ўтар-ўтмас, бегона рақамдан қўнғироқ қилишди. Аёл ўзини машина тагига ташлабди. Аёлнинг телефонидан менга «Охирги марта сиз билан гаплашган экан», деб қўнғироқ қилишди. Мен «Танишим эмас», дедим. Аммо телефон қилган одам, барибир исм-шарифингизни, телефонингизни ёзиб оламиз, деди. Менимча, терговчи. Видеони менга ташла. Йўқотишимиз керак...
- Майли, йўқотаман. Аммо, ҳали тарқатганим йўқ, опа. Турибди, видео. Телеграмдан ташлайман, ҳозир...
- Телеграмдан ташлама... Интернетга ишонч йўқ. «Шариет»ни ёқ.
Йигит хабар таъсирида турганидан фойдаланиб, Севара видеони кўчириб олди.
- Менга қара, қани видео? - деди кейин йигитнинг телефонига қараб.
- Мана! Ўчирайми?
- Ўчир, кўз олдимда ўчир-чи?
Йигит шартта видеони ўчирди. Севара бироз енгил тортгандек бўлди.
- Менга қара, видеога олганинг, ундаги гаплар ҳақида бировга ғинг дема. Агар ғинг десанг, мана, олган видеонг менда. «Шу йигит олган», деб сени кўрсатиб юбораман. Тилингни тийсанг, менам индамайман.
- Майли, опа. Мени аралаштирманг.
-Худодан сўра, ўлмасин! Бўлмаса ҳолимизга вой. Бор, энди. Иккимиз турганимизни биров кўриб қолишмасин! - янаям ваҳима қилди Севара.
Йигит югургилаб магазини томон кетди.
- Сен шоҳида юрсанг, мен баргида юраман, аҳмоқ! - беписанд ортидан гапириб қолди Севара. - Осонгина видеонгни олволдим. Энди ўзингга қарши ишлатишим мумкин.
* * *
- Сиз қилдингиз! Сизни деб ойим ўзини ўлдирди! - Аббос Умиднинг алам ва нафрат билан айтган гапидан қотиб қолди.
- Ойинг... - унинг оёқларидан жон кетгандек бўлди. - Ойинг... ўл... ўлдими?
Умиднинг ёшли кўзларидаги ғазаб тиниқ сув тагидаги ҳарсанг каби яққол кўриниб турарди.
@kungilkoshonasi
- Ўв-в, ўзингни билмаганга олма! Аҳмоқ қилма, мени? Аҳмоққа ўхшайманми? - баттар жазавага тушиб бақирди Аббос. - Уйга борай кўзингга кўрсатаман, дедим-ку! Мени билмайди, деб ўйлайсанми? Боланинг хаёлига келмайдиган, ақли етмайдиган нарсани ўзи қилди, демоқчимисан? Боланинг қўли билан иш қилма! Боланинг қўли билан иш қиладиган қўлларингни узиб оламан! Эш-ш-ак!
Шу билан алоқа узилди. Матлуба талатўп ичида қолган инсон каби нима қилишини билмасди. Худдики, вақт тўхтаб қолган. Айнан Матлубанинг бошида ғам айлана бошлаган дамда вақт ҳаракатсиз турар ва унинг қайғулари ўтиб кетмайдигандек эди.
- Ҳали менинг бозорга «анув»ни излаб борганимни, у мени «ўғри»га чиқарганини, одамлар видеога олганини билмайди, - телбавор ҳолда ўзига ўзи гапира бошлади Матлуба. - Билса борми? Нима қиларди? Нари борса, ўлдиради! Ўлмаган одам бор эканми? Аммо энг ёмони... қизларимни ҳеч ким келин қилмайди. Ўғрининг қизлари, дейишади. Отасининг ёш хотини бор, дейишади. Онаси ўғри бўлгани учун отаси ўлдириб қўйган, деб...
Аёлнинг дод солгиси келди.
- Яхшиси, ўзим ўла қолай... Шунда қизларим ҳарна битта бўлса-да, айбдан - «Онасини отаси ўлдирган» деган гапдан соқит бўлади.
У секин ўрнидан турди.
«Ўзимни ўлдираман! Бунақа яшагандан ўлган яхши. Уйда ўлдиролмайман... Гулюз бор, қўрқиб қолади...»
Матлуба шу ҳолича кўчага чиқди. Катта йўлдан зувиллаб ўтаётган машиналар уни ўзига чорлаётгандек эди...
* * *
Умид ўта тезкорлиги, чаққонлиги билан бошқа болалардан ажралиб турарди. Яна бир жиҳати, у дунёга машҳур футболчилар борки, ҳаммасининг ўзига хос тўп билан боғлиқ ҳаракатларини қайтара олар, ҳавас қилгулик тақлидчи эди. Айнан мана шу қолибилиятини кўриш учун ҳам ўртоқлари уни ижтимоий тармоқларда видеолавҳа қўйишга қизиқтираётган, шу орқали ўзлари ҳам томошабинга айланмоқчи бўлаётган эди.
- Мессидан бошлайлик, - деди шу футболчининг мухлиси бўлган йигитча.
- Йўқ, Роналду яхши. Роналдудан бошлаймиз.
Умид кулиб юборди:
- Суаресдан бошлайман. Кимни тишлаб кўрсатай...
Йигитчалар ҳам унинг кулгусига жўр бўлди.
- Эй, зўр айтинг, - деди улардан бири туғилган фикрдан жонланиб. - Ростдан Суаресдан бошлаймиз. Биринчи сенинг тишламоқчи бўлган расмингни қўйиб, ёзамиз: «Бу бола нега тишламоқчи? Одам нега тишламоқчи бўлади? Қутурган одам қанақа бўлади?» деб. Қарабсанки, ҳамма кўради. Қараса, сен футболчилардан трюк кўрсатасан, баттар қизиқишади.
- Ростдан ҳам, - маъқуллади иккинчиси. - Тез обуначи йиғамиз шунда. Кейин реклама беришади. Бойиб кетади Умид. Бизни ҳар куни ошга олиб боради!
- Орзуларга берилиб кетди, бу, - кулди учинчиси.
Аммо йигитчаларнинг кўпчилигига айтилган фикр маъқул эди. Албатта, Умид ҳам шулар қаторида. Шунданми, улар нима деса барчасини зўр маҳорат ва иштиёқ билан кўрсатиб бера бошлади. Унинг «ижро»ларини иккита йигитча видеотасвирга олди. Кейин ўтириб томоша қилишди. Ҳаммаси табиий, ҳаммаси қизиқарли эди.
- Зўр чиқибди! Умид, сенга гап йўқ!
- Умид, машҳур бўлиб кетасан!
- Сени катта-катта клубларга чақиришади, кўришса... - орзуларга берила бошлашди йигитчалар.
- Агар томошабинларни кўпайтирсак, чет элда ҳам кўришади. Умид, халқаро клубларга чақириб қолишса-я! Ўшанда бизни унутиб юборма, ўртоқ!
- Бунинг ваъдасини олиб қолишимиз керак! Яна бизни танимай қолмасин!
- Танийди, менсимай кетмаса бўлгани...
- Бўлди! Ишлаш керак. Энди менинг телефонимга ташланглар, зўр қилиб монтаж қиламан, - деди Суннат уларни орзуларидан чалғитиб. - Сизлар эса каналимизга ном изланглар!
Ҳар бир йигит завқу шавқ ва катта қизиқиш ичида уй-уйига кетди. Айниқса Умиднинг қалбида ҳаяжон ва орзулар ҳам бор эди. У ўртоқларининг гапи таъсирида машҳурлик қандай бўлишини тасаввур қилиб кўраётганди. Шунданми, у йўлнинг нариги томонида, рўпарасида девонавор ҳолда машиналар қаршисига чиқиб келаётган онасини кўрмади...
Зум ўтмай машинанинг қаттиқ тормоз натижасида чийиллагани ва зарб кучидан эшитилган «гуп» деган товуш бутун оламни тутгандек бўлди. Барча қатори Умиднинг хаёллари ҳам чўчиган қушлар каби тарқаб кетди. У таққа тўхтаган машинанинг олд томонида ерда ётган аёлни одамларнинг аста-секин тўпланаётганини кўрди.
@kungilkoshonasi
💥КУНДОШЛАР. 4-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА.
- Жуда нокас бола. Пулни яхши кўради. Шуни ўчириш учун ҳам мендан пул ундирмоқчи-да!
- Вой-в-у-у-у! У йигитдан қўрқиш керак экан. Агар сен пулини тўлаб видеони йўқ қилмасанг, кундошингдан ҳам пул талаб қилиш мумкин экан-да!
- Ундан ҳамма нарсани кутиш мумкин... Аббос акадан ҳам талаб қилиши мумкин.
- Ўзи сен нега бунча бу видеодан қўрқяпсан? Шу орқали Аббосни йўқотишданми ё бошқа сабаб борми?
- Мен у аёлга «Эринг менга уйланган, ҳамма нарсаси меники бўлади», дедим. Шу гапларим ҳам бор бўлса керак. Чунки анув бола, «Жанжалларингизни бошидан олдим», деди-да! Агар бу видео тарқаса, Аббос ака ниятимни билиб қолади, уйдагилар ҳам яна эрга текканимни билади... Хуллас, шарманда бўламан, кўчада қоламан яна. Биласиз-ку!..
- Ўҳ-ў-ў! Масаланг ўта жиддий-ку! - деди Рита хола ўйланиб.
Севаранинг чуқур уф тортгани эшитилди. Рита хола эса айни вазиятдан фойдаланиб, уни янада ўзига боғлаб олиш ҳақида ўйлади. Сабаби, Севара энди ўзига мустақил бўла бошлаган, ҳадемай унинг таъминоти тўлиқ Аббосга ўтадиган бўлса, қўли кўпроқ пул кўра бошласа, кўнгли яхши нарсаларни тусаб қолиши, Самирни ҳам боғчага беришни истаб қолиши мумкин. Бу эса кампирни ҳар куни келиб турган яхшигина дароматдан айирарди. Гарчи, Севара Аббосга турмушга чиқиш фикрини ўзи берган бўлса-да, ундан буткул ажраб кетишни истамас, ўтга ўрганган бўлса-да, онасини эмишни канда қилмайдиган бузоқ каби Севарани қўйгиси йўқ. Шунинг учун ҳам Рита хола баъзида ўзи воқеаларни чувалаштиришни хоҳлар ва бунинг уддасидан чиқар ҳам эди. Ҳозир ҳам ана шундай қилмоқчи бўлди. Унинг биргина қилган ваҳимаси Севарани чўчитиб қўйди.
- Рита опажон, анув болага пул таклиф қилайми? Кўз олдимда ўчир, шунча бераман, дейми?
- Пул таклиф қилсанг у янаям шубҳага тушади-ку! Шубҳа уйғотмасликка ҳаракат қил. Бирор баҳона тўқи. У аёл аслида қариндошим дейсанми... Йўқ, унақа дема... - Рита кампир ростмана ўйланиб қолди. - Унда жуда яқин одамининг обрўси учун курашяпти, деб ҳам сендан, ҳам кундошингдан пул ундиришни ўйлаб қолиши мумкин.
- Ростдан ҳам... Аввал мендан пул олиб, кейин қариндошинг ҳам фалон сўм берсин, деса қаерга бораман? Кундошим учун ҳам пул сўрайманми? - ичига олов тушгандек на уф тортди Севара.
- Ҳа, шунақа қилиши мумкин. Нима қиламиз, унда? - кампир гўё ўзи чувалатган ипга ўзи ўралиб қолган мушукка ўхшаб қолди. Севаранинг ичига ғулғула солишга солди-ю, йўл кўрсатишга ожиз.
- Мен сиздан нажот кутяпман-ку, опажон... - йиғлагудек бўлиб деди Севара. - Агар ростдан видео тарқаб кетса, аниқ энг биринчи Аббос ака кўради. Бозорчилар юборади. Ҳеч ким тушунмаса ҳам Аббос ака менинг ниятимни тушунади. Яна эрсиз, уйсиз кўчада қоламан. Нега жимсиз? Бирор нима десангиз-чи?
- Одамнинг бошини гаранг ҳам қилиб ташладинг! - койиган бўлди Рита кампир. - Ўзим ҳам йўлимни йўқотиб қўйдим. Менга қара, энг яхшиси, бепарво бўл. У йигит ўзи ўчириб ташлайди.
- Э-э-э, мен нима деяпман-у, сиз нима дейсиз? Қанақа қилиб бепарво бўламан? Ҳозир одамлар видео тарқатишга уста-ку! Мен сиз билан гап сотгунимча у тарқатиб бўлади ҳозир... Э-э-э, бўпти, нарсаларим ҳам қаровсиз қолди.
Шу билан Севара алоқани узди. Рита кампир эса ўйга толди. Севарага қандай йўл кўрсатиш мумкин? Ҳам ўзига ва жувонга фойдали бўладиган?
- Кундоши топиб келибди-я, - бирдан Севаранинг «Кундошим келди», дегани ёдига тушиб ўзига ўзи гапириб юборди хола. - Севаранинг жойини билиб олибди. Ана энди жанжалларнинг зўри бўлади.
Э-э-э, Севар, сен бугунги видеони айтяпсан, ҳали шунақа видеоларингни олишадики, бозордагилар... Кундошинг бошқа келмайди, дейсанми? Бўй етган қизлари бор дегандинг, қизлари билан келади ҳали сени талагани...
* * *
- Ойи, қачон келдингиз? Сабзи тўғраб, ошнинг тагини қиламан, гуручини солиб берасиз-а? Гуручни ивитиб қўяйми? - бир қулоғига тиқилган қулоқчиндан келаётган мусиқага бошини ликиллатиб муқом қилганча деди Гулюз.
@kungilkoshonasi
Endi urinmaymiz, yozilgani bo'sin Balki Robbimni bizga atab qo'ygan baxtlari bordir..🫀
#КИРОЛИЧА
Аёллар дунёдаги энг асосий вазифангизни бажаряпсизми?
Яқинларга хам улашинг!.
@kungilkoshonasi
....Инсонга хаёл берилибди...
"Ҳаётда ета олмаганига етсин" деб...!
...Инсонга армон берилибди...
"Токи қувонч қадрига етсин" деб...!
....Инсонга юпанч берилибди...
"Яна бошқасига кўникиб кетсин" деб...!
....Инсонга ҳавас берилибди...
"Ўзгалар бахтига хавас қилсин" деб...!
....Инсонга бардош берилибди...
"Бевафо олдида бош эгмасин" деб...!
....Инсонга меҳр берилибди...
"Қахр нималигини билсин" деб...!
....Инсонга юрак берилибди...
"Фақат битта юракни
Севсин" деб...🌹
@kungilkoshonasi
🍃🌸🍃
ТАНА ХАР КАНДАЙ ЮКНИ КУТАРОЛАДИ..ЛЕКИН КУНГИЛ КУТАРОЛМАС ЭКАН..!!
@kungilkoshonasi
🍃🌸🍃
ДУХОВКАСИЗ ТАЙЁРЛАНАДИГАН "ШОХОНА" ШИРИНЛИГИ😘
Масалиқлари:
Иссиқ Сут 1ст(250мл)
Тёмный шоколад 1плитка(80гр)
Малочный шоколад 1плитка (80гр)
Печенка 15-16та дона(какаоли, какаосиз фарқи йўқ)
Банан 1дона..
@kungilkoshonasi