🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ...🍃
🍀🌿Барчамизга яна бир кун нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
🌱☘️Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
☘️🍃Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
🌱☘️Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик..
🍃🌱Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.
☘️Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!🍀
@kungilkoshonasi
_ ЎЗИНГНИ ҚУМСАБ
Сенга соғинганим айтаман, ҳар кун,
Ёнингга борайми, ўзингни қумсаб.
Меҳримни пояндоз тўшай йўлингга,
Дийдоринг соғиндим, кечалар бўзлаб.
Сенга соғинганим айтаман, жоним,
Тунлари келмайди, кўзимга уйқу.
Самода ёлғиз ой, кутади изғиб,
Суратинг кўрсатмас хаттоки кўзгу.
Соғинч деворларин қулатиб бугун,
Сени кўргим келди, дилларда фиғон.
Меҳр бўлагини сенга илиндим,
Қўлимдан ола қол, бўлмасин армон.
Ёшлик ҳам ўтади, келар кексалик,
Пушаймон дардини, чекмагин дейман.
Муҳаббат боғида, аста сайр қилиб,
Ўзингга муштоқман, изингга зорман.
Сенга соғинганим айтаман, жоним,
Эшигинг қия оч борай кўргани.
Шу кунгача яшаб, толиқдим толдим,
Исминг вужудимда, қўймас толгани.
Сенга соғинганим
айтаман бугун...
🖊 РАЪНО АЛИЕВА
-- ЎЙЛАЙДИ --
Дунёга келамизу, қисмат
чархин билмаймиз,
Ўйнаймиз, куламизу,
ёлғизликдан йиғлаймиз.
Ҳаётдан кўнглимиз тўқ,
лек армонлар қийнайди,
Айтинг бизни, биз каби
ким ҳам доим ўйлайди..?
Югурамиз, еламиз, ўзни
ўйламай мудом,
Тонгни тунга улаймиз,
фикрда ўй ҳам чаққон.
Юракнинг қатлами бўш
оғриғи ўртаб бу жон,
Айтинг бизни, биз каби
ким ҳам доим ўйлайди?
Дард чекамиз, дардимиз
ноласини беркитиб,
Боққан жоду кўзларга
боқамиз суйинтириб.
Кўнглимиз бардошига
тан берамиз во ажаб,
Айтинг бизни, биз каби
ким ҳам доим ўйлайди?
Сабр тилаб Аллоҳдан
яна қадам ташлаймиз,
Янги тонг, янги кунни
Бисмиллоҳдан бошлаймиз
Бошимизга не келса
шукур дея яшаймиз,
Айтинг бизни, биз каби
ким ҳам доим ўйлайди?
🖋️ РАЪНО АЛИЕВА
14-08-2024
_ КЎРДИМ
Дунё сарҳадида
бир кема кўрдим...
Унга юкланганмиш,
бахту саодат.
Яна бир қарасам
кўзимни олди,
Жилоси тебраниб
меҳру муҳаббат.
Соғинч ҳам турарди
кулиб, жилмайиб,
Тинчлик, хотиржамлик
ўйнар ўртада.
Кўнгилда, қалбларда
бир гўзал инжу,
Ястаниб турарди
пана панада..
Кўзларим қувнади
буларни кўриб,
Юрак жомларига
тўкилди соғинч.
Барчасин йиғдимда
жўнатдим Сизга.
Мени аллалайди
бир навис овунч.
🖋️ РАЪНО АЛИЕВА
14-08-2024
〰🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃〰
Барчамизга дам олиш кунидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ ....🤲
Бугунги дуоингизда сўранг орзу ниятларингизни барчасига Аллоҳ етиштирсин!
🍂
Биласизми қадрлигим...
Сизни табассумингиз, илиқ меҳрингиз кун давомида бўлажак мўъжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратди... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш ҳам ваъда қилинган.
Яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг.
🍃🍂
Қадрлигим дам олиш кунингиз оила даврасида мароқли ўтсин аъло кайфият сизни асло тарк этмасин.
〰🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃〰
Солиҳа аёл "Мен хоҳлагандек ҳаёт бера олмаяпсиз" дейдиган эмас, балки "Ризқ бергувчи Аллоҳимдир, демак ризқимизнинг калитини очмоқликка истиғфоримиз етмаяпти экан" дейдиган аёлдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Шукур қилувчи қалб, зикр қилувчи тил ва дину-дунё ишларида сенга ёрдам берадиган солиҳа аёл - одамлар тўплаган хазинадан яхшироқдир...
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
Yaxshi koʻrgan narsalaringga erisha olmadingmi ...
🌺🌸🌼🍃
Unda erishgan narsalaringni yaxshi koʻr...
🌼🌸🌺🍃
@kungilkoshonasi
♥............Qadrli insonizi yuzida xozirning o'zida tabassum paydo bo'lishini xoxlaysizmi...?
Unda unga sms yozing oddiygina
❤️🫶"SOG'INDIM" deb..........!
Ishoning, shu oddiy so'zni o'qib xar bir inson jilmayishi aniq.....!
Va bu tabassum- eng chiroyli va eng samimiy tabassum bo'ladi...............! ♥
@kungilkoshonasi
Мен масжидда имомман. Қанчалик ишонасиз, билмадим, лекин сир бўлиб қолишини истамадим.
Кеча намоз ўқиб бўлинди. Қарасам, масжиднинг икки айри бурчагида икки киши дуо қилиб ўтирибди. Бири йиғлаяпти, иккинчиси гўё кулётгандек эди. Лекин бизнинг жамоатдан эмасликлари аниқ. Ўзимга ўзим "тўхта, бунда бир сир бор", дедим. Хозир чиқиб қолишади. Ўтириб кута бошладим. Шу пайт уларни кузата бошладим. Уст-боши тузук бир киши баланд овоз билан "Омийн!" деди, унинг овози гўё масжидни олди. Туриб ёнимга келди.
- Домла, мана бу конвертни олинг. Ўғлим операция бўлди. Докторлар унинг бир неча кунлик умри қолганини айтишди. "Яшаб кетиши қийин, лекин дуо қилаверинглар", дейишди. Алхамдулиллах, ҳозир уйда. Онасининг тиззасида. Хозир икки ракат шукр намози ўқидим. Тузалса, шуни садақа қиламан, деб назр қилгандим. Мухтож одамни сиз биласиз, шунга берсангиз, деди.
Майли, дедим. У кетди. Иккинчи биродаримиз эса, кўринишидан бечорахол киши. У хам бироз ўтиб чиқди. Кўзлари ёш.
- Мен 55 ёшдаман. Инсонларнинг холини тушунаман. Биродар, кел, хеч ким йўқ, нима дардинг бор, деб сўрадим.
- Домла, икки болам бор. Кечагина янги ишга кирдим, қийналиб қолдим. Ойлик чиқишига хам хали анча бор. Фарзандларимнинг ўқитувчиси бир нарсалар сўраган экан. Бизнинг эса қарз сўрашга хеч кимимиз йўқ. Ойлик олгунимча, амаллаб турайлик дедим. Жуда қийналиб кетдим, шунга дуо қилдим. Роббимдан бу ахволдан чиқадиган йўл кўрсатишини сўрадим.
- Биродар, ишонмайсан, лекин бироз олдин чиққан киши менга конверт берди. Буни мухтож одамга беринг, деб тайинлади. Ол, бу сенинг дуоингнинг ижобати. Бир сеткага ул-бул солиб, икки болангни хурсанд қил, дедим. Зўрға кўндирдим. Конвертни очиб хам кўрмаган эдим. Ичида қанча пул борлигини хам билмайман. Бечора хурсанд бўлиб кетди. Кейин ўтириб Аллохга дуо қилиб, шукр қилдим. Аллохим, дедим. Назр қилганни хам, мухтожни хам, масжид имомини хам бир жойда учраштириб қўйдинг. Конвертни очиб хам кўрмадим, аминманки, Сен эхтиёжига етадиган даражада солдириб қўйгансан. Мени хам бу йўлда сабабчи қилганинг учун Ўзингга беадад хамдлар булсин...
Амийн.🤲🤲
@kungilkoshonasi
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.
🌱🌸Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.
🌱🌸Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
🌱🌸Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
🌱🌸Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.
🌱🌸Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.
Сўрамайман сендан кўп,
Юзларида нур, офтоб.
Ё Оллоҳим эшит ҳўп,
Онам бўлмасин бетоб.
Қўзларидан олма нур,
Фариштами ёки ҳур.
Соддагинам ҳам ғамҳўр,
Онам бўлмасин бетоб.
Ширин таом едирган,
Сўрасам жонин берган.
Не иш қилсам кечирган,
Онам бўлмасин бетоб.
Оқартирдим сочини,
Баъзан тўкдим ёшини.
Ғам қилмагин бошини,
Онам бўлмасин бетоб.
Кеч қолсам пойлар эшик,
Юрагида минг ҳадик.
Қанчалар бедор қилдик,
Энди бўлмасин бетоб.
Кузатаман наридан,
Онам анча қариган.
Чарчаганда баридан,
Улар бўлмасин бетоб.
Кунларига ярайин,
Соғлигида қарайин.
Маккага оборайин,
Онам бўлмасин бетоб.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
@kungilkoshonasi
БИР ОНАНИНГ ДУОСИ
“Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...”
Кекса бир аёл автобусга минди. Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди. Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим, сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди.
Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол, камбағал инсон бўлсам ҳам.
Имом Муслим ривояти
ㅤ
〰🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃〰
@kungilkoshonasi
Бировнинг дардини биров билмайди,
Гоҳида юракка қил ҳам сиғмайди.
Баъзан инсонларга кулиб боққанда,
Кўзлар порлайди-ю, кўнгил йиғлайди.....
🌹🌹🌹
@kungilkoshonasi