📹 УСТОЗИМИЗ ШЎХРАТ ҚАЮМОВДАН АЖОЙИБ КЛИП. ЖОЙЛАРИ ЖАННАТДАН БЎЛСИН! ИЛОХИМ,🤲🤲
ЁШЛИГИМ,
🥀🥀🥀🌺🌺🌺🥀🥀🥀
@kungilkoshonasi
❤️Қалб эшигингиз очиқми.....⁉️
📝"Бир кишини қанчалик кўп таҳқирласанг ёки ғажисанг, унинг аҳволига тушиш эҳтимолинг шунча кўп ортади. Бу коинотнинг ўзгармас қонуни. Инсон бир қўяди, бир олади. Билмасдан ўз ҳисобини тугади, деб ўйлайди. Аслида эса ундай эмас.
Ҳеч бир мавзуда амин бўлма! Ўзингни ўзгача деб билма, яъни ўзингга юқори баҳо берма. Халқнинг сен тўғрингдаги эътирофларига ёки мавқеингга, исмингга ёки шуҳратингга асло ишонма! Ҳаётдаги барча зоҳирий зийнатлар (обрў-эътиборлар), совун кўпигидан иборатдир ..— Ҳазрати Шамс Табрезий
📚"Сирлар хазинаси" рисоласи китобида шундай дейилади: "Бир куни Биби Робия Ал-Адавия қуддиса сирруҳу бир одамнинг "Эй Парвардигоро, менга раҳмат эшигини очгин ...", деб дуо қилаётганини эшитиб қолди ва бунга жавобан:
- Эй жоҳил, Аллоҳнинг раҳмат эшиги қачон ёпилган эканки энди уни очилишини сўрамоқдасан? Раҳматнинг чиқиш эшиклари ҳар доим очиқ, уни қабул қиладиган қалблар ҳаммада ҳам очиқ эмас.
🫀Қалб эшикларини очишини сўраб дуо қилиш керак! - деб танбеҳ бердилар..". 📝 Инсоннинг қандай ўлиши муҳим эмас. Аксинча, ўладиган пайтида қаерга кетмоқда, шу муҳим. Қалб Аллоҳ томон йўлга чиққан бўлса дайди ўқ келиб тегадими ёки мақсадли ўқ келиб тегадими, фарқи йўқ.
Киши автоҳалокатга учрайдими, бемор бўлиб вафот этадими, куйиб ҳалок бўладими, бу муҳим эмас. Муҳими, ўша лаҳзада Аллоҳнинг муҳаббати унинг қалбидан қанчалар ўрин эгаллаганидир!
Тўқсон тўққизта инсонни ўлдирган киши бир обиднинг олдига келиб ундан тавбага йўл бор ёки йўқлигини сўрайди. Обид тавбага йўл йўқлигини айтади. Ҳалиги қотил уни ҳам ўлдириб ўлдирилганлар сонини юзтага етказади. Сўнгра яна тавба қилмоқчи бўлиб бир олимнинг олдига келади. Олим унга тавба эшиги очиқлигини, Аллоҳнинг раҳмати инсоннинг гуноҳи қай даражага етмасин ундан ҳам кенглигини айтади. Аммо у ўша гуноҳ қилган қишлоғини тарк қилиши лозимлигини, яхши инсонларнинг қишлоғига бориши кераклигини айтади. Ҳалиги киши тавбага азму-қарор қилиб солиҳлар қишлоғи томон йўлга чиқади. Йўлнинг ўртасига етиб борганида вафот қилади. Унинг нияти яхши бўлгани учун азоб фаришталари эмас, раҳмат фаришталари олиб кетади!
Ниятингиз доим Аллоҳ бўлсин. Унинг розилигини доимо кўз олдингизда қўйинг. Аллоҳ таоло сизга тоат эшигини очса уни сиз беркитманг. Агар шайтон сизга маъсият эшигини очса ундан қайтишга шошилинг. Тоатни кўпайтиринг, гуноҳларга истиғфор айтинг. Қалбингизда Аллоҳдан ўзга ҳеч нарса йўқлигини Аллоҳга кўрсата билинг. Мана шулардан сўнг ниҳоянгиз нима бўлса бўлаверсин!
@kungilkoshonasi
🍃🌷🍃
Малол келмаса лайк босиб ўтганларни дуо🤲 қилайлик қадрдонларим,
🍃🌷🍃
🥀🥀🥀🌺🌺🌺🥀🥀🥀
@kungilkoshonasi
✨🌹Кайфиятингиз қандай бўлишидан қатъий назар, оқшомни гўзал табассум ила кутиб олинг.
✨🌹Оқшомнинг чиройи сизнинг гўзал табассумингиз ила янада жозибалироқдир.
✨🌹Хайрли оқшом!!!
Оқшомингиз файзли ва тароватли ўтсин! Калби Мехр ва мухаббатга тула Ошно Калбларим,🦋
🥀🥀🥀🌺🌺🌺🥀🥀🥀
@kungilkoshonasi
🌹✨🌹✨🌹✨🌹✨🌹
Келинлар ҳеч унутманг...
🌹✨🌹✨🌹✨🌹✨🌹
Келинлар ҳеч унутманг...
Қайнона уйни нури.
Меҳр берсангиз агар,
Сизгадир уйнинг тўри.
🌹✨🌹✨🌹✨🌹✨🌹
Келинлар ҳеч унутманг...
Қайнона уй бекаси.
Ширин сўзли бўлсангиз,
Сиз бўласиз эркаси.
🌹✨🌹✨🌹✨🌹✨🌹
Келинлар ҳеч унутманг...
Қайнона ўғил боққан.
Ким ҳам камчилик топар,
Бўлсангиз агар чаққон.
🌹✨🌹✨🌹✨🌹✨🌹
Келинлар ҳеч унутманг...
Қайнона бўлар давлат.
Қандай келин бўлсангиз,
Сизга ҳам келар навбат.
🌹✨🌹✨🌹✨🌹✨🌹
Келинлар ҳеч унутманг...
Экканингиз ўрасиз.
Хизматин қилмасангиз,
Қайтар дунё кўрасиз.
🌼🌼🌹🌹🌼🌼
@kungilkoshonasi
Бугунги гуллар!
Сиз учун махсус!
Хаёлларингизни безаб турсин !❤️❤️
Ифори хаёлларингиздаги
яхши ўзгаришларга
сабаб бўлсин ,
Умри азизларим ,доимо гулдай очилиб ,яшнаб
юринг !
ХАЙРЛИ ОҚШОМ КАДИРЛИЛАРИМ
Нималардан безовдасан айт,
Не дардинг бор қандайин тилак?!
Бунча мени қийнайвердинг-а,
Ўз холимга қўймайсан ЮРАК.
Кимлардандир ранжидингми ё
Ёки кимдир қилдими эрмак.
Тўйдирмасанг бунча жонимдан
Битта гапга кўнмайсан ЮРАК.
Ёлғон дунё асли бу дунё,
Меҳр берсанг қилишар эрмак.
Сен ўкинма ёнингдадурман,
Йиғлайверма бунчалар ЮРАК.
Чарчатдими ёлғон изҳорлар,
Ёлғон сўзлаб айтдими эртак.
Не десам айт кирасан сўзга,
Безовтасан бунчалар ЮРАК...
Қийнадими ёки сени ишқ,
Хаёлингни олди қай малак.
Асли севги борми дунёда,
Бунча бағрим тирнайсан ЮРАК.
Сиғмай қолдинг бугун кўксимга,
Айтгин ахир сенга не керак?!
Синадинг-а бугун бардошим,
Сени нелар қийнайди ЮРАК.
Кўзларимга тўлиб борар ёш,
Айтгин ахир сенга не керак?
Сирларингни айтақол менга,
Фақат бунча қийнама ЮРАК...
@kungilkoshonasi
🍃🌹🍃
Эрини авайлаб юракдан севган,
Ўзининг хаққини боламга деган.
Оила тинчи деб роҳатдан кечган .
Метиндек бардошли ўзбек аёли .
🍃🌹🍃
Фарзандин бахти деб билган ўз бахтин .
Ғаму ташвишлардан юзида ажин .
Чуқур хурсинади олган бўлиб тин .
Метиндек бардошли ўзбек аёли .
🍃🌹🍃
Дилида сақламас, адовату-кин.
Кўнглини чўктирмас бўлсада мискин.
Сўзлайди меҳрла ёқимли секин .
Метиндек бардошли ўзбек аёли.
🍃🌹🍃
Турмуш ўртоғини ярим пир билган,
Қўлни косов, сочни супурги қилган .
Рўзғор юкин қўрқмай елкага илган .
Метиндек бардошли ўзбек аёли.
🍃🌹🍃
Баъзида гуруч хам бўлмас курмаксиз .
Учраса курмакни қилманг эрмак сиз.
Адашган аёлга бўлинг тиргак сиз .
Метиндек бардошли ўзбек аёли.
🍃🌹🍃
Диёнатли алп қомат ўзбекнинг Эри .
Номуси мустахкам ибо хаёли.
Кўнглида жавобсиз минг бир саволи,
Метиндек бардошли ўзбек аёли
🍃🌹🍃
Бўлсин Аёл - меҳр, вафо тимсоли,
Аёлни ардоқланг тутмай уволи
Бахт беринг Аёлга мухаббат беринг
Метиндек бардошли ЎЗБEК АЁЛИ...
🍃🌹🍃
🥀🥀🥀🌺🌺🌺🥀🥀🥀
@kungilkoshonasi
Оқшомингиз хайрли ва Фаизли бўлсин. Илохим,🤲
Бир - бирингизга шундай
Меҳр берингки...
Хаёлингиз хам, хаётингиз хам, саволингиз хам, жавобингиз хам Меҳр бўлсин...Азизларим,🦋
Бу чиройли🦋🌸
гулдаста сиз азизлар,
учун,🦋🦋🦋
🥀🥀🥀🌺🌺🌺🥀🥀🥀
@kungilkoshonasi
🍃🌺🍃 Ҳар қандай ҳолатда ҳам бизни доим қуллаб-қувватлагувчи ягона инсон бу... 🍃🌺🍃
ОНАМИЗДИР🥰💞
@kungilkoshonasi
"ҚИЗИЛ АТИРГУЛ"
Узулиб, топталган қизил атиргул,
Тақдиринг чинми, ё ҳазил атиргул
Ўзингни тиконинг ўзингга санчиб,
Шум қисматдан йиғла, эзил атиргул.
Боғбони бор эди, боғи бор эди,
Ортида суянган тоғи бор эди,
Ҳар ондан шодланган чоғи бор эди,
Узулиб топталган қизил атиргул.
Ҳидлашди, сўнг эса узуб олишди,
Орзулар қасрини бузуб олишди,
Эрмак қилмоқ ишин тузуб олишди,
Узулиб топталган қизил атиргул.
Чиройи йўқолиб, сўлиб боради,
Қора армонларга тўлиб боради,
Ўзи ўз япроғин юлиб боради,
Узулиб топталган қизил атиргул.
У қўлдан бу қўлга ўтар эрта кеч,
Бир чора, бир умид кутар эрта кеч,
Кулса ишонманг, қон ютар эрта кеч,
Узулиб топталган қизил атиргул.
🌹🍃🌹🍃🌹🍃
@kungilkoshonasi
✨ #Ажиб_воқеа
Яқиним, кимнидир айблашдан
аввал, қалбингиз кўзгусига бир
қараб қўйинг..😊
@kungilkoshonasi
Дўстим сизни жуда соғиндим,
Сабабидан ўзим ҳам ҳайрон.
Келмадингиз жуда кўп кутдим,
Секин кўндим кўнглимда армон.
Келаман деб кетасиз кўпда,
Тушунаман бандсиз ҳамиша
Тирикчилик қўли бўш бўлмас,
Ғайратлисиз сиз ўша, ўша.
Соғинаман суҳбатингизни,
Сиз самимий жон дўст эдингиз.
Ҳис қиламан журъатингизни,
Лом мим демай секин кетдингиз.
Илтимосим тез-тез сўроқланг!
Ёзиб туринг бўлганда имкон.
Ғаниматмиз эсдан чиқарманг!
Ҳаммамиз ҳам вақтинча меҳмон.