БУГУН БЕШБАРМОҚ✅
Канал_группа обед🥰
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаха😋😋😋
Иштахаларингиз хузурли булсин...👍👍
@kungilkoshonasi
Қорин оғриғида туз фойдали
✅ Бир куни қорним қаттиқ оғриб қолди. Кечаси “Тез ёрдам” чақирдик. Тиббиёт ходимлари қорнимни пайпаслаб кўришди. Лекин кўричак ёки бошқа касаллик аломатларини топишмади. Оғриқ қолдирадиган укол қилишди, оғриқ қолди. Озгина вақтдан кейин яна қорним бураб оғрий бошлади.
✅ Шунда тузли боғлама қўйиш ёрдам бериши эсимга тушди. Бу ҳақда олдин ўқиган эдим.
Сувни иситдим, унга туз қўшиб, эритма тайёрладим (1 литр сувга 2 ош қошиқ туз). Докани олиб 8 қават тахладим, кейин ўзимизнинг ип толали дағал сочиқни (хонадонларда кўпинча қўлсочиқ деб аталадиган ва дастурхонда доим турадиган сочиқ), иссиқ тутадиган жун шарфимни олдим. Докани тузли сувга ботирдим, сувини енгил сиқдим, қорнимга иссиқ қўйдим. Устидан сочиқ ва шарфни маҳкам боғладим ва ухладим. Эрталаб оғриқ йўқолган эди. Кечқурун муолажани яна такрорладим (оғриқ бўлмаса ҳам).
✅ Ўшандан буён қорин оғриғи нималигини билмайман.
@kungilkoshonasi
❓Йўтал азоб бераябдими? Унда тавсияларга амал қилинг!
☑️ Йўталдан азоб чекяпсизми? Банан, асал ва сувни аралаштиринг йўтал ва броньхит йўқолади!
📌 Ушбу восита томоқ ва ўпкани тинчлантирадиган ва йўтал ва броньхитни қисқа вақт ичида даволашга қодир бўлган ингредиентларга эга!
📝 Таркиби: 400 мл қайнатилган сув; 2 ўрта пишган банан; 2 ош қошиқ асал.
✔️ Тайёрланиши:
Бананларни тозаланг ва пюреси тайёрланг. Металл идишлардан фойдаланманг, чунки банан металл билан алоқа қилганда қораяди. Бананга қайнатилган сув қўшинг. Аралашмани ярим соат давомида инфуз қилиш учун қолдиринг. Дори совиганида, асал қўшинг. Асалнинг барча муҳим хусусиятларини йўқотмаслиги учун охирида қўшиш муҳимдир!
📌 Ушбу воситадан кунига 4 марта 100 мл ичинг.
Бу миқдор бир кун учун этарли ва эртаси куни эрталаб янги дозани тайёрлашингиз мумкин. Биринчи натижаларни 5 кун ичида кўрасиз!
@kungilkoshonasi
🍽28 сентябр – Бутунжаҳон диетасиз кун
Бугун ҳар доим диетада бўлганлар ва ташқи кўринишини кузатадиганлар учун дам олиш учун сабабдир.
Бугун сиз ошқозонингизни севимли, "зарарли" ва энг юқори калорияли овқатлар билан боқишингиз мумкин.🥰
@kungilkoshonasi
Мен мана шу гулларни гўзал, дилбар, ёқимтой, латофатли, юзлари фариштали, хонадони сариштали, қалблари меҳрли, сўзлари сеҳрли, ақлли, доно, иболи ва ҳаёли лобар аёлларимиз учун олиб келдим. Ҳаётингиз ушбу гуллар ифори каби ёқимли ва тароватли бўлсин. Кун давомида яхши кайфият сизларни асло тарк этмасин мунис аёллар!
.....🍃🌿🌺❤️🌺🌿🍃.....
@kungilkoshonasi
Нима учун стресс пайтида оёқлар совиб кетади?
🔸Организм стрессли вазиятларда қонга адреналин ишлаб чиқаришни тезлаштиради. Бу гормон танани кутилмаган вазиятларга тайёрлайди. Масалан, қон томирларини торайтиради, бу эса қон томирлар шикастланганида кўп қон йўқотишни олдини олади.
Шу сабаб қон айланиши ёмонлашади. Натижада қўл ва оёқларда ҳароратнинг пасайиши кузатилади.
@kungilkoshonasi
ТЕРИНИ ЁШАРТИРИШ УЧУН...
🥕Бир ош қошиқ сабзи шарбатини бир ош қошиқ қаймоқ ёки сметана ва битта янги тухум сариғи билан аралаштиринг. Аралашмани юз ва бўйинга 20 дақиқа давомида суртиб қўйинг, совуқ сув билан ювинг. Ниқоб чарчаган терига янги кўриниш беради.
@kungilkoshonasi
🍏 ЧАНГ АЛЛЕРГИЯСИГА ҚАРШИ ХАЛҚОНА ДАВОЛАШ
✅ Болиш (ёстиқ), тўшак, одеялларни камида 1,5-2 йилда хизматини ўтагач, ташлаб юбориш;
✅ Китоб, газета-журналларни ёпиқ шкафларда сақлаш;
✅ Барча уй хоналарини тозалигига эътибор бериш, полларни тез-тез артиб туриш, намли йиғиштириш, ораста қилиш, чангларни артиш, гилам, палос ва бошқа тўшамаларни махсус чанг ютгич билан тозалаш даркор;
✅ Деразаларни ва уни токчаларини, эшикларни, стол-стулларни ҳўлланган ҳолда тозалаш, хоналарни шамоллатиб, ҳаттоки, қиш фаслида бўлса ҳам шамоллатиб туриш керак;
✅ Аъзои-танани чиниқтириш шифокор тавсия этган дори-дармонларни ўз вақтида қабул қилиш;
✅ Шаҳар ташқарисига чиқиб, айланиб келиш ва бошқалар;
✅ Деворларда гилам илинган бўлса уни олиб қўйиш;
✅ Туя жуни, қўй жуни кабилардан тикилган матоларни, пар ёстиқларни тутмаслик талаб этилади.
@kungilkoshonasi