kungilkoshonasi | Неотсортированное

Telegram-канал kungilkoshonasi - ❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

9558

🌐Teлеграммдаги Маънавий канал. ✳️Бизнинг канал сизларнинг ихтиёризда #Фотолар #Xикоялар #Tабриклар оддий ва пуллик #РЕКЛАМА келишув асос Сизларга албатта манзур булади. Биз Сизлар учун хизмат қиламиз. Канал админлари.. Мурожиат учун: @olisdagihayotim

Подписаться на канал

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🎉 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ

26 - С Е Н Т Я Б Р Ь 🎉

ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊
УМРИНГИЗ УЗОҚ, РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛСИН!


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Бугун 26 сентябрь - Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни!

Шу соҳада хизмат олиб бораётган барча ватандошларимизни бугунги касб байрамлари билан табриклаймиз.

Байрамлар муборак бўлсин! Ҳамиша Ватан ва оилангиз учун соғ-саломат бўлинглар👨‍✈️🥷👩‍🎨. БАЙРАМЛАРИНГИЗ. БИЛАН КУТЛАЙМИЗ ВАТАН КУРИКЧИЛАРИ👏👏


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

ЎЗИМИЗНИ  ЎЙЛАЙЛИК!

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Мусофир дарди...

Мусофирман юрибман ишлаб,
Соғинаман кўзимни ёшлаб,
Онам, болам биринчи бошлаб,
Мен сизларни соғиниб кетдим...

Нуридийдам менсиз туғилди,
Қувончимдан овоз буғилди,
Юрагимга соғинч йўғрилди,
Мен сизларни соғиниб кетдим.

Ўтказишди синглимнинг тўйин,
Битказайлик укамни уйин,
Машина ҳам, олсайдим кейин,
Мен сизларни соғиниб кетдим.

Кун кетидан, ўтади кунлар,
Уйқу келмас, оқшомлар тунлар,
Соғинч қалбим, азоблар тирнар,
Мен сизларни соғиниб кетдим.

Болам аста ташлаб қадамни,
Чақиринглар, дермиш дадамни,
Соғинтирар, сўзи одамни,
Мен сизларни соғиниб кетдим.

Тўй байрамлар, ўтади менсиз,
Татимайди дейишар сенсиз,
Ич ичимдан, йиғладим унсиз,
Мен сизларни соғиниб кетдим..

Яқинларим қарар йўлимга,
Вақтлар ортга қайтмас пулимга,
Чипта олай тезда қўлимга,
Мен сизларни соғиниб кетдим.

🌼🌹🌹🌹🌹🌼


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🌼🌹🌹🌹🌹🌼

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🍀🌺 Хайрли тонг!!!

⛅☀️ Ассалому алайкум қадрдоним! тонг муборак бўлсин!
🌸💞🌿
Бошланаётган кунингиз хуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин.
🌸💞🌿
Ҳар тонгни гўзал нарсаларнинг нияти ила бошланг... "Бугун албатта яхшиликлар бўлади!" - дея яхши гумонда бўлинг.
🌸💞🌿
Чунки тилаклар дуога айланади, дуолар эса албатта ижобат бўлади

Пайшанба тонги барчамизга бахт қувонч ОМАД олиб🌹 келсин🤲


🌼🌹🌹🌹🌹🌼


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Меҳр каломидан, қолмади ҳеч сўз,
Билдиришлар қайтди, сарсон каломлар.
Мен ҳам сендек шошдим, ақрабо наврўз,
Алданиб,иқлимга, кулди бодомлар.

Ҳаволаниб учар,шўхчан турналар,
Дилимда ўртанар, ишқим нидоси.
Осмондан майинлик, сабо ундалар,
Бошимга тушарми, Кумуш савдоси.

Теграмда чақмоқлар, гумбури ҳар тун,
Дардларин тўкади, томчида ёмғир.
Ишончим тўлганда,нохосдан бир кун,
Муҳаббат кўз юмди, ҳижрон тошбағир.

Йўлида адашган,менман йўловчи,
Тақдирнинг борига,яшашга мажбур.
Ёмғирлар тининглар, мовий кўргувчи,
Юлдузлар чақнасин, куйласин танбур.

Дерезам нуридан, кўзим чақнади,
Хаёллар сочилди,руҳим тераман.
Наҳот тушим эди, диллар сақлади,
Наврўз баҳорига, сўйлаб бераман.

Ширина Зиё.

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

#премьера


Камлик қилаяпсан бардошдан ортиқ,
Етишмай кетяпсан керагидан кўп.
Соғинчинг озорлар қилганча тортиқ,
Юрак майдонида  тепаяпди тўп!

Музлаб бораяпман ёз оташида,
Қишнинг аёзида ўтдек ловуллаб.
Энг гавжум шахарнинг қоқ ўртасида,
Кимсасиз одамдек кетдим ҳувиллаб!

Бебош шамолларга бердим сочилиб,
Тўкилиб тугайман ёмғирдек бир кун.
Зулмат уйларининг зулфи очилиб,
Умримни ёв каби босиб келар тун!

Ичикиб боряпман кундан-кун баттар,
Маҳтал бўлаяпман вақт ўтган сари.
Ёпилмас умримнинг сўнгига қадар,
Сени деб ёзилган шеърлар дафтари!

Биламан, эсламай қўйгансан мутлоқ,
Кўрганда танимай ўтсанг ҳам керак!
Мен ҳам унутдим деб юраман, бироқ,
Ёлғон деб бўғзимдан олади юрак!

Биламан, эсламай қўйгансан мутлоқ...


Малика Тавфиқ


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

—Ишонмайдилар деб ўйлагандим. Яна ўзимни ҳам ишончим комил эмасди.
—Қачон комил бўлди ишончингиз?
—Шуу пичоқлашгандан кейин. Рост бўлса керак деган таҳминга тўхталдим.
—Ҳурматли судя бу йигитни шунчаки асоссиз таҳминлар, далил бўлолмайди. -дея Элёрга қаради. —Бундай ўзи ҳам ишонч билан гапира олмайдиган, гувоҳлар билан судни вақтини оляпсиз ўртоқ Раҳимов.
Бу шахс айбдор, жаҳлига эрк бериб, бугун икки кишини жонига қасд қилган. Эртага қишлоқдагилар ҳам ҳайиқиб юради бу шахсдан.
Дўсти ва аёлини ноҳақ пичоқлаган.
Шундан кейин, Элёр суддан гапиришга рухсат олиб, деди.
—Ҳўп агар мени ҳимоямдаги шахс ноҳақ бўлса, буни қатъий исботи учун мен суддан талаб қиламанки, айбланувчини аёлини бачадони экспертиза қилинишига рухсат беришларини. Ва яна уларни қизи Шодиёнага ҳам днк анализи топширилишини сўрайман.
Бу гапдан, ҳамма ҳатто ҳиссиз ўтирган Жавоҳирни нигоҳида ҳам савол назари пайдо бўлиб. Суд залидаги ҳамма нигоҳини Элёрга қадади. Ҳатто Шодиёра ҳам.


—Бу қандай аҳмоқона гап бўлди энди. Нега миттигина қизалоғимни тиқиштиряпсиз ўртага? -Жавоҳир доим ишдан қайтса, мўлтиллаб қўл чўзиб талпинадиган қизини эслаб, сесканиб кетди. "У мени қизим" деди ичидан бир овоз тирналаб.
—Жавоҳир бу нарса керак бизга. Сиз....
—Ҳаддингиздан ошиб кетдингиз. Ишни ўз фойдангизга ҳал қиламан деб, мурғак гўдакни тиқманг орага... -Жавобир силтаниб, панжарага қаттиқ мушт урди.
—Тинчлик сақлансин. -судяни ва болғачани овозидан ҳамма жим бўлди.
—Бундай дейишга асосингиз борми? Аёлни бачадонидаги уруғлардан наъмуна олиш бу иш учун керакли нарса. Аммо бола масаласида.... -судя савол нигоҳи билан қаради.
—Суриштирувларимдан келиб, чиқиб буларни муносабатлари олдиндан бўлган деб таҳмин қилдим...
—Таҳминларингизни асослаб беришингизни талаб қиламан. -деди прокурор.
—Бажонидил. -Элёр бош силкиди ҳурмат юзасидан. —Ҳурматли судя ижозатингиз билан, айбланувчини биринчи аёли, ҳозирда менга асисцентлик қилаётган, Шодиёрани гувоҳликка чиқарсам.
—Майли. -деди судя бироз ҳайрон бўлиб.
—Шодиёра айтингчи Жавоҳир билан қачондан буён бирга яшамайсизлар.
—Икки йилдан ошди. -деди Шодиёра Элёрни тушунмай.
—Сабаби нима бирга яшамай қўйганларингизни?
—Сайёра. -деди Шодиёра бироз дард билан Жавоҳирга қараб. —Жавоҳир ака менга мажбуран уйланганлар. Сайёрани севиб қолгач, у билан муносабатлари ойдинлашгач, кетганман мен.
—Қайси ой кетганингиз ёдингиздами?
—Ҳа июн ойини бошларида.
—Ўша пайтда Сайёра ҳомиладор бўлган бўлиши мумкинми?
—Мумкиндур. -деди Шодиёра оғир ютиниб, —Сабаби У бувиси ва онаси билан келганларида, Жавоҳир ака билан аллақачон чегарадан ўтиб... ўтиб бўлганлари ҳақда айтишганди. -Шодиёрани лаблари титраб, киприклари пир-пираб деди.
—Айтингчи Жавоҳир шу иш қачон бўлганди? Улар уйингизга келишидан неча кун, ҳафта ёки ой аввал бўлганди?
—Буни нима алоқаси бор ҳозир? -ўқрайди Жавоҳир. Шодиёрани кўзларидаги дард уни адо қилаётганди.
—Иш учун муҳим.
—Бир ҳафта олдин. -истамайгина жавоб берди Жавоҳир.
—Яхши. Мендаги маълумотларга кўра қизингиз Шодиёна, 3-февралда туғилган экан. Ҳомила тўққиз ойда туғилишини ҳисобга олиб. Ортга қайтадиган бўлсак, жабрланувчи Сайёра С. Май ойи бошларида ҳомиладор бўлса ҳисобга тўғри келаркан.
Элёр қўлидаги ҳужжатларни судяга узатиш баробарида шундай деди.

Давоми оқшомда


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

⚡️26 сентябр - Давлат Хавфсизлик хизмати ходимлари куни!

ШУКРОНА


Сарҳадларга тиллолардан солсак-да синч,
Тинчликдан ҳам қимматлироқ асотир йўқ.
Тунларида сокинлиг-у, тонглари тинч,
Давлат хавфсиз бўлса, элда хавотир йўқ!

Юрт ҳаққига дуо қилса отам уйда,
Шукур бирла тонг оттирса онам уйда,
Шоду-хуррам ўйнаб- кулса болам уйда,
Оилам хавфсиз бўлса, дилда хавотир йўқ!

Истаган пайт кўнглимдаги сўзни айтсам,
Манзилимга хатарсиз, бехато етсам,
Бир жуфт иссиқ нон кўтариб уйга қайтсам,
Жоним хавфсиз бўлса, тилда хавотир йўқ!

Битсин пора деб аталган дил яралар,
Инсон қадри улуғланган куй таралар,
Байроқлардек порлаб турсин чегаралар,
Ватан хавфсиз бўлса, дилда хавотир йўқ!

Ёв қаҳридан керак элга ҳимоялар,
Дилга ҳадик солмасин ҳеч ёт ғоялар,
Тупроқ битта, омон бўлсин ҳамсоялар,
Қўшнинг ҳам тинч бўлса, дилда хавотир йўқ!

Бахтли авлод бахт ҳақида жўшиб айтар,
Кўнгилдаги шукронасин қўшиб айтар,
Шоирлар шеър, ҳофизлари қўшиқ айтар,
Ватан хавфсиз бўлса, дилда хавотир йўқ!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ўлмасбек Самарқандий.

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Эртага бугунни топиб бўлмайди. Дунё асли бир кундир- у ҳам бўлса бугундир Азизларим🌹🌹🌹

🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

ЙЎҚОТМАЙЛИК МEҲР ОҚИБАТ
🍃❤️🍃
Дардлар айтиб бир-биримизга,
Келинг дўстлар қурамиз суҳбат,
Шунда тушар кўзимиз кўзга,
Йўқотмаймиз меҳр оқибат.
🍃❤️🍃
Тиним билай иш чиқар, войдод,
Турмуш дея кўрсатар ҳаёт,
Энг қадрли мўътабар, эй зот,
Йўқотмайлик меҳр оқибат.
🍃❤️🍃
Бироз ўйланг ўзингизни ҳам,
Йиғласак гар, бўламизда жам,
Келинг энди, сиз ҳам олинг дам,
Йўқотмайлик меҳр оқибат.
🍃❤️🍃
Оила деймиз, пул деймиз тинмай,
Ўзимизнинг қадримиз билмай,
Умрмиз ҳам ўтяпти, вой-вой,
Йўқотмайлик меҳр оқибат.
🍃❤️🍃
Ҳаммамизда бордир бу рўзғор,
Ёш ўтса ҳам тугамас бу ғор,
Малҳам бўлинг, қилманг интизор,
Йўқотмайлик меҳр оқибат.
🍃❤️🍃
Кўришишлик бу ҳам бир омад,
Кўнгил сўраб оламизда дард,
Қадрдоним қадрингиз баланд,
Йўқотмайлик меҳр оқибат.
🍃❤️🍃
Дардлар айтиб бир-биримизга,
Келинг дўстлар қурамиз суҳбат,
Шунда тушар кўзимиз кўзга,
Йўқотмаймиз меҳр оқибат.

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Росуллох ( С.А.В.) шундай буюрганлар :

" Яхши ку́рган кимсангизни меёрида яхши ку́ринг, чунки бир кун келиб душманингиз бу́лиши мумкин
Ёмон ку́рган кимсангизни хам меёрида ёмон ку́ринг .
Чунки Бир кун келиб ду́стингиз бу́лиши мумкин".

📚Термизий ривояти

💖💖💖💖💖💖💖💖


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

😊😊😊😊😊😊
😊😊😊😊
☕☕☕☕☕☕

Пусть утро будет добрым в любое время года и приходит в компании с радостью и великолепным
настроением… 💌

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Ўзингда бор бўлган беш туйғу чироғини, кўнгил нури ила ойдинлат. Туйғуларни беш вақт намоз каби бил. Кўнглинг эса етти оятдан иборат бўлган Фотиҳа сурасига ўхшайди. Ҳар тонг кўклардан бир овоз келади, агар кўнглингдан дунё муҳаббатини чиқариб ташлай олсанг ўша овозни эшита оласан. Ҳақиқат йўлининг изини топиб, муборак йўлга тушасан.


🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌
🕊🌹ПАЙШАНБА ТОНГИ 🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга шукур хуш келибсан янги тонг, янги кун...
🕌 Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин!🤲


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Ассалому алайкум🕊
Азизларим 🕊
26-Сентябрь🕊
Пайшанба тонги🕊
муборак бўлсин!🕊

🦋🌹Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
🦋🌹Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🦋🌹Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🦋🌹Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌹 Пайшанба  кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!🌹

🌼🌹🌹🌹🌹🌼


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Бизларда ёмгир ёгяпти....
УРАААААА.....☔️☔️☔️☔️☔️☔️


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🍃🌸🍃
МАЗЗА КИЛИБ МАРОКЛИ ДАМ ОЛДИНГИЗМИ АЗИЗИМ.....

🍃🌸🍃ЯНГИ ТОНГГА ЕТКАЗГАН ОЛЛОХИМГА ХАМДУ САНОЛАРИМ БУЛСИН АЛХАМДУЛИЛЛАХ🤲

🍃🌸🍃ЭРИНИБГИНА УЙГОНГАН ХАМЮРТЛАРИМ....ИШГА КЕТИШДАН ОЛДИН ЕНГИЛГИНА НОНУШТА КИЛИБ ОЛИНГ.....

🍃🌸🍃БОШЛАЁТГАН ИШ КУНЛАРИНГИЗ ФАЙЗЛИ ВА БАРАКОТЛИ БУЛСИН.....

🍃🌸🍃КАЛБИНГИЗГА МЕХРЛИ КАЛБЛАРИМИЗ МУХРЛАНИБ КОЛСИН....КЕЛГУНИЗЧА СИЗЛАРНИ СОГИНАМИЗ...БИЗЛАР БИЛАН ДОИМО БИРГА БУЛИНГ....

🍃🌸🍃🌸🍃


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

#премьера

Заррин нурлар сочади ҳилол,
Қора либос кияди осмон.
Юрагимда ястаниб беҳол.
Йиғлаб-йиғлаб ухлайди ҳижрон.

Симёғочлар тун аскарлари,
Сафларида турадилар жим.
Ёнаётган ишқ дафтарларин,
Оловидан ололмас ҳеч ким.

Тунни енгиб, зулматни енгиб
Қаердадир бир юрак уйғоқ.
Бўса каби тананга сингиб,
Рақс тушади сеҳрли титроқ.

Тонг келади сўнг кутилмаган,
Тирикликдан яна умидвор.
Ва ҳеч кимга эшитилмаган,
Овози йўқ хайқириқлар бор.


Малика Тавфиқ


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Ҳамма жойини эгаллагач, суд бошланди...
—Жабрланувчи....
Суд Сайёрага сўз берди.
—Жавоҳир акам нотўғри тушундилар. Камол ака, бир керакли ҳужжатга келганини айтганди, уйни қараб чиққинумгача, Жавоҳир акам келиб, дўсти Камол акани дўппослаётган экан.
Прокурорни саволига шундай жавоб берди Сайёра.
—Сизда саволлар борми? -судя Элёрдан сўради.
—Албатта, Айтингчи Жавоҳир, ҳужжатларни уйингизда сақлармидингиз? -Элёр Жавоҳирдан сўради.
—Йўқ! -Жавоҳир Шодиёрадан кўз узмай жавоб берди. Шодиёра ўзини ноқулай сеза бошлаганди. Ўткир нигоҳлардан.
—Бирон марта вазият тақаззоси билан, уйга олиб келган пайтингиз бўлганми?
—Йўқ ўзи уй ва маскан ораси икки қадам, олиб келгандан, ўша ерни ўзида битказардим.
—Раҳмат! -деди Элёр, кейин Сайёрага савол берди.
—Икки йилдан буён Наҳот эрингиз ҳужжатларни уйда сақламаслигини билмасангиз?
—Билардим. -деди Сайёра кўзи ўйнаб.
—Уйда бўлмаслигини билиб, туриб, ўша нарсани қидиргани кириб кетиш, ғалати эмасми?.....
Бироз прокурор билан мунозарадан кейин, Суд Камолга сўз берди.
—Мен дам олиш маскани иши бўйича жуда зарурлиги учун, Жавоҳирни уйига боргандим. Аёлидан уйдаги бир нарсани олиб беришини сўрагандим. Ёз...
Иссиқ биласиз. Шу томоқ қуриб, сув ичай деб дарвозадан ичкарига кирибманда. Шу бўлди тухматга қолиб, пичоқландим ҳам. Ҳурматли судя Жавоҳирни дўстим деб юрардим. Менга ишонмади. Соғлиғимга жиддий зиён етди. Аёлим бу гапларга ишониб, икки фарзандимни олиб кетиб қолди...
Мен Жавоҳирдан моддий ва манавий зараримни ундириб беришингизни сўрайман.
Камолни гапларига заҳарҳанда кулиб қўйган Жавоҳир. Кўзи Элёр билан боши бир жойда қоғоз титаётган Шодиёрага кўзи тушиб, ичидан қадрига етмаган бахти учун, ўзини койиди.
—Бу одам, -прокурорга сўз берилгач, Жавоҳирга кўрсаткич бармоғини бигиз қилиб деди. —Азалдан ишончдан кўра, рашкни устун қўйиб, унга эргашган бўлган экан. Бир пиёла сув ичгани учун шунчаликка бориш учун, ақлий носоғлом бўлиши керак. Бундай инсонлар жамият учун, ҳавфли ҳисобланади.
—Менга бир нарда қизиқда. -Элёрга сўз берилгач, боядан буён Шодиёра иккиси ўқиб ўтирган ҳужжатларга қўл чўзди. Уни Шодиёра олиб узатди. —Сиз. -деди Камолга қараб. —Сувни ечиниб ичасизми? Бу ҳужжатларда кўрсатилишича, сизлар касалхонага олиб борилганингизда, эгнингизда кийимларингиз бўлмаган!



Ҳамма жимиб қолди. Камолни кўзлари ўйнаб, жавоб топа олмади.
—Ҳурматли судя бизни гувоҳимиз бор. Рухсатингиз билан уни суд залига таклиф қилсак. -деди Элёр ечиниб сув ичиш борасида, жавоб ололмаслигини билиб.
—Рухсат. -деди судя. Қолганлар қандай гувоҳ эканига қизиқишарди.
—Шодиёра гувоҳни чақиринг. -Элёр Шодиёрага буюрди. Шодиёра эшик олдига бориб, бир йигит билан қайтди.
—Ўзингизни таништиринг.
Йигит Жавоҳирни дам олиш масканидаги, кассада турадиган йигит эди. Элёр Шодиёра етаклаб келган йигитни эслади. Ўша Жавоҳир, бу иккисини пичоқлаган кун, тер босиб кўзлари ўйнаб, маълумот берган йигит эди бу.
—Сиз қандай гувоҳлик бера оласиз? Бу ишга оид бирор маълумотга эгамисиз?
Прокурор саволим йўқ дегач, Элёр туриб савол бера бошлади.
—Бундан икки ойча аввал Камол акани қоқ пешин пайти Жавоҳир акани уйидан чиқаётганини кўриб қолгандим. Ҳайрон бўлгандим, сабаби Жавоҳир акага уйи атрофида эркаклар ўралашиши ёқмасди.
Дўстику, дедим. Жавоҳир акани олдига келгандур дедим. Аммо айнан ўша куни соат 11 ларда, Жавоҳир ака, кеч-гача бўлмайман деб, мендан эрталабдан тушган тушимни ҳам олиб, кетганди.
Камол акадан сўрагани истехола қилдим. Истамасам ҳам уларни ҳатти ҳаракатларини кузатадиган бўлиб қолдим. Ундан кейин ҳам яна икки марта кўрдим шу ҳолатда.
Жавоҳир акага қандай айтишни билмай юрганимда, шу ишлар бўлиб кетди. -деди йигит тер босган пешонасини артаркан.
—Мени саволим тугади. -Элёр жойига бориб ўтирди.
—Менда савол бор! -Прокурор қўл кўтарди.
—Марҳамат!
—Сиз шунча нарсани билган экансиз. Нега ўша заҳоти айтмагансиз хўжайинингизга?


@kungilkoshonasi

Читать полностью…
Подписаться на канал