—Оқ билак ойим, Шодиёра келибдику, қайтариб олсам нима қиласан дейди, рангинг баттар ўчгур. -дея Сайёра, Камолни қўлини ўзидан итарди. —Боринг кетинг сиз ҳам.
—Мен сени соғиниб келдим. -Камол, Сайёрани куч билан ўзига тортди.
—Жинни бўлманг, Жавоҳир акам келиб қолади ҳозир.
—Келмайди. Мени биласанку, келсам ҳаммасини планлаштириб келаман.
Камол Сайёрани жавобини кутмай, ичкарига етаклади.
Сайёра ҳам дарвозага бир қараб қўйдию, Камол доим Жавоҳирни қаерга, қанча вақтга кетишини билиб, келгани учун, унга ишониб, ортидан эътирозсиз юрди.
Аммо бу сафар улар ўйлагандек бўлмади. Камол, Жавоҳир Шодиёра билан кўп қолиб кетади деб ўйлаганди...
Афсуски.... У иккиси учун афсуски, Шодиёра қанчалар Жавоҳирни севса ҳам. Ўзини тутиб олган қиз эканини унутишди....
Ичидан озгина виждон уйғониб. Асли ич-ичидан ҳечам хоҳламаса ҳам, қизи учун, Шодиёрани жавобини берган. Шодиёрани кутиб турган, Элёрни кўриб, ғазабини босиб уйига йўл олган Жавоҳир.
Учинчи сабабдан, дўсти ва ҳозиргина расмий никоҳдан ҳам ўтишни ўйлаб қайтган аёлини ҳиёнатидан, ғазабини босолмади.
Улар иккиси эса довдираб қолгани сабаб ўзларини ўнглашга ҳам улгурмадилар.
Икки ҳиёнаткорни, кийимсиз таналарини анча калтаклагандан кейин. Баъзида телевизор кўрганда, мева арчиб ейдиган, доим тумба устида турадиган, кичик пичоқчасига кўзи тушгач, ақлини бошқаролмай, қолди.
Бир эмас, икки-уч бора уларга шу пичоқча билан, тўғри келган жойига зарба берди.
🍃 🍃 🍃
Сайёра Камол билан муносабатлари бошлангандан, то ҳозирги ҳолга тушгунгача бўлган хотираларни эсларкан.
Кичик бўлсада, айнан нерв томирларига зиён етказа олган пичоқ сабаб ишламай қолган бир оёғига қараб йиғлаб юборди...
—Ўзингга-ўзинг қилдинг Сайёра. Нима кам эди сенга? Ўша Камол биринчи ифлосликка тортганда Жавоҳир акангга айтсанг бўлмасмиди?
Менга таҳдид қилди деб. Наҳот шунчалар журъацизмидим? -Сайёра ўзини гапига ўзи алам билан кулди. —Сендек иккиси билан бир вақтда вақт ўтказиш учун, журъатни энг каттаси керак.
Яна журъацизмидим деганингга ўлайми?
Ҳудди ичидаги иккинчи Сайёра гапиргандек бўлди.
🍃 🍃 🍃
—Эртага биринчи судингиз. Сизни ҳимоя қилиш учун, мен бор гапни билишим керак. -Элёр нечанчидур келишида ҳам Жавоҳирдан пичоққа илинарли маълумот ололмаганидан ҳафсаласиз қаради.
—Шунчаки мен ҳиёнаткорларни ўз билганимча жазоладим. Бор гап шу.
Жавоҳир олдингилардан кўра, босиқроқ гапирди. Бошида Элёрни, Шодиёра билан тасаввур қилиб, ғазабланган бўлса, кейин ўзини Шодиёрага тенг кўрмади.
Албатта бунга сабаб, тўрт девор орасида қолиб, қилинган ўтмиш таҳлили.
—Жавоҳир сиз ҳудди ёш боладек қайсарлик қиляпсиз. -деди Элёр.
—Менга ҳеч нарсани қизиғи йўқ. Афсуски вақтингизни бекорга сарфлаяпсиз...
—Мен Шодиёрага ваъда берганман. Сизни....
—Унга эришиш учунми?
—Буям бор. Маъсулият ҳам бор. Майли ўзимда бор маълумотлардан фойдаланаман. Аёлингиз устингиздан арз қилмади. Аммо дўстингиз...сиздан пул ундирмоқчи. Шу сабаб У томонидан ариза тушган.
—Бир тийинга ҳам эришолмайди. -Жавоҳирни жаҳли чиқди.
—Бунинг учун, сиз менга ёрдам беришингиз керак. Асосли далил келтира олмасак, пул ундирилади суд қарори билан....
🍃 🍃 🍃
Ҳаммас суд залига йиғилган. Сайёра аравачада келтирилган. Камол эса ўз аёғи билан келган. Аммо кўриниши бир аҳвол. Ота-оналар...
Қораловчи ва оқловчи ҳам бор.
—Демак бошлаймиз. -судя шундай дея болғачасини столга урди.
—Ҳурматли судя, мени асицентим бор эди. Беш дақиқа кутсак, маълумотларни олиб келиши керак эди. -деди Элёр кириш эшигига қараб қўяркан.
Шу пайт қўлида папка кўтарганча Шодиёра кириб келди. Салом бериб, кечиккани учун, судядан узр сўради.
—Келдингизми? -Кириш эшигидан кейин, уч зина пастга тушилгани учун, Элёр, Шодиёрага қўл узатди.
Ҳамқишлоқлари, эски оиласи нигоҳларидан ҳижолат тортганча Шодиёра Элёрни қўлидан тутди.
Жавоҳирни нигоҳларидан, на ғазабни, на аламни, ва на дардни ажратиш қийин эди.
Ҳар қалай, вақтида кўча юзини кўрмаган аёли, бегона эркакни қўлидан тутганди.
@kungilkoshonasi
—Ҳа аҳмоқ Жавоҳир қишлоқдаги энг катта тўйга уринган. -деди Камол жўртага қилган насихатларини рад этган Жавоҳирни эсларкан, устидан кулгандек.
—Арсимабманми катта тўйга? -Сайёрани гап оҳанги, зардалироқ чиқди.
—Жавобини била туриб, гапирма! Эшшак аравага солиб, чилдирма чалиб олиб кетишсаям дўппингни осмонга отадиган аҳволдасанку. -Камол ҳам бўш келмади.
Сайёра бир-икки осмондан келиб гапираётганига шунчаки кулиб қўйди.
Қишлоқни энг бой оиласига келин бўлаяпман деб осмонларда учаётган машуқасини, шийпонда яшашлари ҳақда айтиб, кайфиятини бузгиси келмади.
Тўйдан кейин илк кунда Камол келиб, Сайёрани бироз асабига тегиб кетганди. Шийпонни уй деб.
Жавоҳирни эса жаҳли чиққанди, Камол билан гаплашганига.
Сайёра ўша пайт, Камол мавзусини умуман юғиштиришни ўйлаганди.
Аммо Жавоҳир У орзу қилгандек эмас, қўпол муносабатлари борлигини билмаганди.
Шундай кунларни бирида Камол келди.
—Нима қиляпсиз бу ерда? Жавоҳир акам йўқлар. -деди Сайёра музқаймоқ тайинлаган эри келиб қолишидан чўчиб атрофга алангларкан.
—Ҳали бери келмайди. -деди Камол икта қаймоқли музқаймоқни қора пакетдан олиб. —Шундан егинг келганмиди?
—Қаердан билдингиз? -Сайёра роса кўнгли кусаётган музқаймоқни кўриб кўзлари порлаб кетди.
—Жавоҳ олаётганди. Аммо менимча ҳали уйга етиб келмаса керак. -деди Ҳудоберди жанжаллашиб кетгач, ўйчанг бўлиб қолган дўстини эслаб. Ҳаёлида аниқ Шодиёрани кўришга ҳаракат қилади деб таҳмин қилди.
—Нега келмайди?
—Бошқа фермерлар билан чақ-чақлашиб қолади.
—Ҳўп раҳмат. -Сайёра Камолни қўлидан музқаймоқларни олди.
—Қуруқ раҳматни ўзи етмайди менга. Неча ой ўтди учрашмаганимизга?
—Жинни бўлганмисиз? Кетинг Жавоҳир акам келиб қоладилар. -Сайёрани кўзлари катта-катта очилди.
—Айтдимку, ҳали-бери келмайди деб. -Камол, Сайёрани қўлидан ушлаб ичкарига юрди. Сайёра қўрқа-писа атрофга қараб-қараб Камолга эргашди.....
—Энди тезроқ кетинг. Кун қорайяпти. -Сайёра хўл сочларини, яшириш учун, рўмолини бостириб ўради. —Жавоҳир акам келиб қолади.
—Бўпти кетдим. -Камол фудболкасини кияркан, бўйнини қирсиллатиб олди. —Яна имконини қилсам келаман, життағчам.
Сайёрани юзидан жимдиб қўйдида чиқиб кетди.
Тез-тез юрганча, шийпондан узоқлашди. 200 метрча юргандики, Жавоҳирни машинаси кўринди. Камол шубҳаланмаслиги учун, юришдан тўхтаб, ўзича Жавоҳирни кутаётган бўлиб олди.
Жавоҳирни кайфияти бежалган юзидан, даб-дала экани маълум. Эртага гаплашишини айтиб, Камол у ердан зиммиллади.
Жавоҳир уйга яхши кайфиятда қайтмагани, ҳали сочларини нами кетмаган, Сайёрага ҳам қўл келди ўша кун.
Эриган музқаймоққа бироз араз қилдику, Жавоҳирни бир дўқига ўчди.
Бошқа пайт бўлганда, бироз жиққиллашарди. Аммо ўзини сири очилмаслиги учун, ҳам тилини тийди.
Кўп эмас, ойда бир-икки шундай учрашувлар бўлиб турди. Сайёра ҳомидорлиги сабаб, қорни каттаргач, бироз муносабатлари узилди. Шодиёна туғилди. У туғилгунгача, Сайёра бола Камолга ўхшамаслигини Аллоҳдан сўраб юрарди.
Бола уники эдида. Сайёра Камол билан учрашмай, қўйганди. Аллоҳ бир сафар айбини очиқламай, Сайёрага имкон бермоқчи бўлдими?
Шодиёна онасига ўхшарди жудаям. Сайёра қизини кўргач чуқур нафас олиб, елгил бўлди.
Шодиёна ёшига етай деб қолгунча ҳам, Сайёра ва Камол ораларида ҳеч гап йўқ эди.
Жавоҳир аввал шийпонни уй қилиб, шароитларини яхшилари. Кейин дам олиш масканига уриниб кетди-да, асосий эътиборини шунга қаратди.
Уйлари атрофида кам одам яшагани. Ўзи ҳам, асосан, сал наридаги, маскан қурилишида бўлгани учун, Сайёрага ортиқча босим ўтказмай қўйди.
Камолни иши ҳар куни шу ерда бўлиб, аёли эгиз фарзанддан кейин, унга кўп вақт ажратолмасди. Икки бола, катта ҳовлини ишлари, қайнона-қайнота ҳизмати.
Болалари кеч ухлар, Камол ҳам аёлини кута-кута ухлаб қоларди кўп тунлари.
Мана шундай кунларни бирида улар қайта топишиб олдилар.
Арзимаган гапдан, жанжал чиқарган Сайёра, Жавоҳирдан шунга яраша насибасини ҳам олди.
@kungilkoshonasi
💥Ҳаловат. 9-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Муаллиф Дилором Қосимова .
—Сиз ўйланманг. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. -Элёр киприклари намланиб турган қизга меҳр билан қараб деди.
—Раҳмат сизга. -деди Шодиёра бўғзига тиқилган йиғини ичига ютиб, Элёр тайёрлатган ажрим қоғозига имзо қўяркан.
—Мен у ердагилар билан гаплашиб қўйдим. Бориб, Жавоҳир билан гаплашиб, келаман. -деди қизни қўлидан ҳужжатларни оларкан.
Шодиёра сўзсиз бош силкиб қўйди.
🍃 🍃 🍃
—Дадаси энди нима қиламиз? Ёлғизгинам қамалиб кетадими? -Наргиза ич-ичидан куйикиб йиғлади.
—Бошидан тўғри йўлга солиш керак эди бу болани. Ўша Сайёраси Жавоҳирни ҳаётидаги энг катта ҳатоси бўлган. Мана оқибат! -Жавлон фермер бошини чангаллади.
—Адвокат топдингизми?
—Ҳа энг кучлиси дейишди. Элёр Раҳимов деганини. Қани кутайликчи, жазосини енгиллатиб беришга ҳаракат қиламан дедику. Агар ўғлинг униям аввалги адвокатдек қувиб солмаса.
🍃 🍃 🍃
—Менга адвокат керакмас дегандимку дадамга. -Жавоҳир, Элёрга ўқрайиб қаради. —Оввора бўлиб вақтингизни кетказманг. Сиздан олдинги адвокатдек гапирсангиз фойдасиз. Мен ҳеч қачон жазодан қочиш учун, улардан кечириб сўрамайман.
—Мени дадангиз жўнатмади. Мен аёлингиз Шодиёрани номидан келдим. -Элёр папкасидан ҳужжатларни оларкан. Жавоҳир унга тушунарсиз нигоҳлар билан қаради. Шодиёра билан бирга кўрганини эслади. —Бу ажрим ҳужжатлари. Шодиёра имзо қўйди. Ҳаммаси тайёр, сиз имзо қўйсангиз бўлди. Расмий никоҳ бекор қилинади. -деди қоғозларни Жавоҳирни олдига суриб, ручка тутказаркан.
Жавоҳирни кўзи ҳужжатларда... Шодиёрани имзосида.
"Расмий никоҳни ҳам бекор қилдирасиз" Шодиёра билан охирги суҳбатни эслади.
Унга ваъда берганди. Ҳаётидан чиқиб кетишга. Уни тинч қўйишга.
Агар Жавоҳир анави иккисидан, кечирим сўрамаса, улар таъраф аризасини қайтиб олмаса, бир неча йилга "кесилиб" кетиши ҳақда кечаги адвокат анча маълумот берганди.
Шодиёра ҳам яшаши керак. У ҳам бахтли бўлишга ҳақли.
Жавоҳирни деб, ҳазон бўлган шунча йили етади....
Жавоҳир негадур қўллари титраб, имзо қўйди. Имзо қўйдию, тезда ручкаси стол устига ташлади.
—Бўлдими? -деди Элёрни ҳеч ёқтирмай.
—Бўлди. -Элёр ҳотиржам, қоғозларни папкасига жойлади. —Саломат бўлинг. Аллоҳ ишингизни елгил қилсин. -деди эшик олдига етганда ортига қайрилиб. Қўриқчи эшик очгач, чиқиш олдидан. —Мен яна келаман. Менга ҳаммасини ипидан-игнасигача айтиб беришингиз керак. -деди Жавоҳирни ҳайрон юзига қараб, жилмаяркан.
—Ҳозиргина менга....-Жавоҳир ҳамон тушинмай қарарди.
—Улар умрингизни тўрт девор ичида ўтказишингизга арзийдиларми? Шуларни ўйлаб олинг. Сиз учун, қайғураётган инсонлар бор. Отангиз, иззиллаб йиғлаётган онангиз. -деди Элёр синиқ жилмайиб. —Ва сизни учун, ўзини қурбон қилишга тайёр Шодиёра.
—Тушунмадим. -деди Жавоҳир ўтирган жойидан тураркан.
—Шодиёра сизни қандай бўлмасин қутқариб қолишим учун, менга турмушга чиқишга рози бўлди. Буни билсангиз асло рози бўлмаслигингизни таҳмин қилиб, аввал ажримга имзо қўйдирдим. -Элёр хўрсинди. —Мен эртага келаман. Соғ бўлинг.
—Нимаа? Шошма? Ҳой тўхта дедим сенга.
Жавоҳир ичидан тошаётган бу вулқонни номи нима эканини ўзи ҳам англамасдан, Элёр билан очиқроқ гаплашиш учун ортида бормоқчи эди. Боришга эса қўриқчилар йўл қўймади.
🍃 🍃 🍃
Сайёра касалхонада шифтга термулиб ётаркан, ўйга толди. Жавоҳир билан илк қаймоқлашишни бошлаган пайтларини эслади.
Ҳар доимгидек, бир соатлик учрашдан кейин иш бошлади.
Кетар пайтлари Жавоҳир йўқ эди. Дугоналари билан эса, тортишиб қолган. Ёлғиз кетаркан. Йўлидан Камол чиқди.
—Жавоҳирни маза қилдириб юрибсанми? -деб гап бошлади У.
—Сиз... мен кетдим. -Сайёра титраб кетди. Ўзи Лобарни таҳдидидан кейин, чўчиб юргандику... учрашмай деса, ўрганиб қолган. Жавоҳирни ўйласа тамом. Ўйноқи ҳислар қамраб олаверарди.
Камолни гапидан чўчиб қадамини тезлатди. Аммо кўпга боролмади.
@kungilkoshonasi
🤲 Бомдод намозидан кейин ўқиладиган дуо..
🍀 Роббингиздан умид қилинг, доим зикрда бўлинг, истиғфор айтинг.👇
📿 Астағфируллоҳ
📿 Алҳамдулиллаҳ
📿 Аллоҳу Акбар
📿 Субҳаналлоҳ
📿 Ла иллаҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳума солли аъла саййидина Муҳаммад
📿 Саллаллоҳу алайка я Расулаллоҳ
📿 Субҳаналлоҳ Валҳамдулиллаҳ вала иллаҳа иллаллоҳ Валлоҳу Акбар.
📿 Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Субҳаналлоҳил 'азийм.
📿 Астағфируллоҳ ва Аътубу Илайҳ.
📿 Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ.
📿 Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ
👬 Дўстларингизга ҳам юборинг, уларга Эслатинг....
@kungilkoshonasi
🌙🍁ХАЙРЛИ ТУН🍁🌙
🌙Яхши инсоним, Сиз қалбингиз соф, яхши ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди. Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди.
💫Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди. Фақат яхши ниятли бўлинг!
✨Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...🤲
🌙ХАЙРЛИ ТУН!
💫Тунингиз осуда ўтсин!
@kungilkoshonasi
🌙🌸ХАЙРЛИ ТУН! АЗИЗЛАРИМ
🌙✨ Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан гўзал из қолдиради...
🌙✨ Доимо гўзал ўйланг,
гўзал сўзланг,
табассумли ва очиқ чехрали бўлингки,
ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...
🌙✨Тунингиз осуда ўтсин 🙂
@kungilkoshonasi
Бугун энг яхши, энг бахтли, энг омадли, энг меҳрли, энг ёрқин кун. Фақат бугун бахтли бўлинг, фақат ва фақат бугун энг яхшиларига муносиб бўлинг, эртани кутманг, кечани ўйламанг. Бугун севинг, бугун яшанг.
Хайрли кеч азизларим!!!
🥳🥰🤗❤️
@kungilkoshonasi
"Сизга у(жаннат) да кўнглингиз иштаҳа қилган нарса бордир ва сизга унда орзу қилинган нарсангиз бордир"
(Фуссилат 31-оят)
ЖАННАТ
Иймонда кетганлар жаннатга кирар,
Дўзхга тушсада вақтинча тушар,
Жаннатни таърифлаш осонмас душвор,
Не десанг жаннатда бари муҳайё.
Остидан дарёлар оқувчи боғлар,
Беморлар бўлмайди барчаси соғлар,
Ҳеч кимнинг қалбида қолмайди доғлар,
Не десанг жаннатда бари муҳайё.
🌳🌱🌸🌱🌳
Бир қаср тиллодан бириси зумрад,
Бириси ёқуту бири забаржад,
Жаннатда бўлмайди ҳеч қачон зулмат,
Не десанг жаннатда бари муҳайё.
🌿💐🌸💐🌿
Барчанинг ёши тенг ўзгармас асло,
Ҳурлари беназир кўзлари шаҳло,
Роҳати абадий топмас интиҳо,
Не десанг жаннатда бари муҳайё.
🌸🏵🌳🏵🌸
Сурида ястаниб ётар одамлар,
Чангимас замингга босса қадамлар,
Ҳеч кимнинг амалин битмас қаламлар,
Не десанг жаннатда бари муҳайё.
🌿🍃🌼🍃🌿
Жаннатга киргизгин Ҳақ ўзинг қўллаб,
Иймонли бандангга қургансан атаб,
Насиб эт жаннат ул Фирдавсга ё Раб,
Не десанг жаннатда бари муҳайё.
🌱☘🌸☘🌱
✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.
@kungilkoshonasi
Хитой
Ченгдудаги футуристик бамбукдан ясалган фавворалар.
Битта музқаймоқни олиб, мазза қилиб айланадиган жой экан.
@kungilkoshonasi
Вақти келади деманг, вақт келмайди.
💐💐💐🍃
Вақт фақат кетади
Файзли гўзал оқшомлар.......
@kungilkoshonasi
Бу ерда қайнонам тенгма тенг ёрдам берарди. Опаларим айтган хизматкорлик йўқ эди.
Чой дамласам, ўзим ҳам ичаман, ҳовли-жойларни супурсам, шу жойда ўзим ҳам яшайман.
Бирин-кетин фарзандларим дунёга келди.
Қайнонам ёнимда турдилар. Ҳали новвот чой ичирган, белимни силаган...
Биринчи фарандимни дунёга келтирган куним, чақалоқни илк бор қўлимга олар эканман, ҳамшира бир гап айтиб қолди.
—Онангиз эрталабгача дераза тагида юриб чиқди, —кейин ташқарига қараб овозини баландлатди:
—Вой, ана, ҳалиям кетмаптила!
Бу онам эмас, қайнонам эди!
Ўша куни хушхабарни эшитган қайнонам уйга бориб атала қилиб келдилар.
Кетма-кет туғилган фарзандларимни меҳр билан парвариш қилиб бердилар.
Болаларим катта бўлиб қолди. Ота-онамни кўргани борсам ҳам, ўз уйимга—ойижонимнинг олдига ошиқаман.
Кейинги пайтларда турмуш ўртоғим ўзгариб қолди. Юрагим ниманидир сезиб, қайнонамга ёрилдим.
Тонгда шошиб ишга кетаётган ўғлини тўхтатган қайнонам биринчи марта овозини баланд кўтариб деди
—Болам, ман бир нарсаларни сезиб юрибман. Агар келинимга ҳиёнат қилсанг, ёки яна битта оила қурмоқчи бўлиб ҳаракатда юрган бўлсанг, икки қулоғинг билан эшитиб ол, кечирмайман, сени оқ қиламан!
Қўрқиб кетдим. Турмуш ўртоғим ҳам қалтираб кетди. Кетаётган жойидан қайтиб, онасини қучиб олди.
—Ман тушундим, ойи, фақат гапиззи қайтариб олинг.
Ҳаммаси изига тушиб кетди.
Тўртта боламни қайнонамнинг ёрдами билан катта қилдим. Болаларим касал бўлса, қўшилиб югурдилар, ютуғидан мендан кўп қувондилар.
Мана, ўзим келин олиш арафасидаман. Энди ўйлаб кўрсам, мен эмас, аслида, қайнонам хизматкор бўлибди.
Бугунги тўкин, фаровон, тинч ҳаётим уларнинг соғлиги, ёшлиги, меҳнати эвазига бино бўлибди.
Яна ёзардиму, ойижоним чақиряптилар.
—Чаросхон, юринг болам, ўртоғимнинг неварасига совчиликка бориб келамиз! Худо ҳаммамизга инсоф берсин.
Тамом.
Феруза Салходжаева.
@kungilkoshonasi
Кейин, Жавоҳир қурилиш моллари учун, шаҳарга кетди.
Бир неча кундан буён, Сайёрани уйини пойлаётган Камолга бу айни муддао бўлди.
Жавоҳир шу билан кун қорайгач, келиши аниқ эди. Сабаби ёз яқин, дам олиш маскани чала жойлари тезроқ таъмирдан чиқиши керак.
Кўп эмас, бир-икки учрашув...
Кейин Шодиёра пайдо бўлди.
Ўша кеча Камол, Жавоҳир дўсти билан Шодиёра ҳақда гаплашганида ёнида эди. Бир неча соат кечикишини таҳмин қилиб, Жавоҳир билан айрилгач, ҳеч қанча ўтмай, Сайёрани ҳузурига йўл олди.
—Нега келдингиз? -деди Сайёра ярим тунга яқин келган, Камолни кўриб, ранги ўчганча.
—Сени соғиндим. -Камол ҳеч қандай таклифсиз ичкарига қадам босди.
—Жиннимисиз? Кетинг қай маҳал эканини биласизми? Ҳозир Жавоҳир акам келадилар. -Сайёра, бугунги Шодиёрани гапларини аламидан, Жавоҳир билан тортишиб, қолгани учун, йиғлаб, кўзи қизарган. Тили узунлиги сабаб, еган тарсакидан юзи ҳам шундай рангда эди.
—Яна урдими У сени? -Камол овозида меҳрибончилик билан, Сайёрани юзларидан силади...
@kungilkoshonasi
Камол уни тутиб олиб, тут қатор орасига олиб кириб кетди.
Қаршилигига қарамай, анчагина ютоқиб, қизни қийнади.
Қаршилик қилганда, ҳақоратли гапларга қўшиб, тарсаки ҳам қабул қилиб олди.
—Жавоҳир акамга айтаман. -деди ҳиққиллаб, кийимларини тўғирларкан.
—Ғинг десанг, бутун қишлоққа шармандангни чиқараман. Ҳатто севгилинг Жавоҳир ҳам сенга ишонмайдиган қилиб. Менда иккингизни шийпондаги эҳтиросли онларингиз муҳрланган флеш бор. -деди иржайиб.
Сайёра қўрқиб кетди. Шошилиб у ердан кетди.
Ҳаммасини ўтиб кетди. Ҳеч ким билмайди деб юрганди. Аммо Камол уни тинч қўймади.
—Ахир яқинда уйлангансиз. Янги куёвсиз сизга нима етмаяпти ўзи? -Сайёра кечаси таҳдид қилиб чақирган Камолга очиқ гапирди.
—Жавоҳирни ҳам хотини бор. Нега унга шундай қаршилик қилмайсан? Индамай қучоғига қўниб оласанку. -Камол жавоб кутмай ёпишди.
Сайёра кундузи Жавоҳир билан. 3-4 кунда бир, кечаси таҳдид қилган Камол билан тобора ботқоққа ботиб борарди.
Унга оила шани, ўқиш, ҳеч нима аҳамияти қолмаганди. У бу учpашувлардан оладиган шахвоний лаззатга ўрганиб кетганди. Ўрганибгина қолмай, энди севги эмас, шу муносабатлар биринчи ўринга чиқиб қолганди.
Шундай тунларни бирида, ўзларини тутолмай, охирги чегарани ҳам бузиб юборишди.
Фақат бу чегара албатта вақти келса сенга уйланаман деб қатъий турган, Жавоҳир билан эмас.
Аввал таҳдидлари орқали, ҳозир эса қиз ҳам ўз ихтиёри билан бўлаётган учрашувларни бирида, Камол билан бузилди.
—Яна нима дейсан? -Камол бемаврид қўнғироқ қилган Сайёрани черкиб берди.
—Ўлдим тамом бўлдим. -деди Сайёра йиғламсираб.
—Нима бўлди? -деди Камол бепарво.
—Ҳар ойни 15-санасида бўлиши керак бўлган нарса бўлмади. Бугун 18 эшитяпсизми? Энди нима қиламан?
Камол довдираб қолди. Бу ёқда аёли ҳомиладор. Сайёра бундай бош оғриқ гап айтиб турибди. Бир йўлини қилиш керак.
Шуларни ўйлаб, уч кунини ўтказди.
Тўртинчи кун бахтига фермерлар, ва иш бошқарувчилар самоворда йиғладиган бўлишди.
Мана шу куни У реъжа тузди, ва ниятига етди. Қиттак-қиттак кўтарган пайтларида, спиртли ичимлик кайфи камлик қилиши. Жавоҳир ҳаммасини билиб қолишини ўйлаб, одамни сархуш қилувчи дори қўшиб берди ичимлигига.
Жавоҳир Сайёрани минғир-минғири сабаби олдига борганда, ҳечам ўзида эмасди. Нима бўлганини, нима қилаётганини эслолмайдиган, ҳатто нимадир қила олмайдиган даражада сарҳуш эди.
—Нима бўлди?
—Жавоҳир ака мактабни тамомласанг тўй қиламиз деди. Унгача анави ювош мушукчаси билан ажрашармиш.
—Шодиёра росдан, ювошгина, ҳар нимага кўнувчи қиз. Бошқаси бўлганда Жавоҳир билан яшолмасди...
—Мақтаманг ўшани. Шунчалик зўр бўлса нега севдиролмади, шунча пайт. -Сайёра лаб бурди.
—Сенга ўхшаб, илондек судралиб қўйнига кирмаса керакда. Жавоҳирни ҳирсини ўйнатган ўзингку, товусдек товланиб. -Камол Сайёрани сочларига қўл югуртирди.
—Тегманг! -қўлини силтаб ташлади. —Ундан кўра энди нимa қилишимизни ўйланг. Мен ҳали 10-синфни тамомламадим.
Мактабни тамомлагунимгача. Мана бу қўлимда ҳўкиздек бўлиб қоладику. -деди қорнига ишора қилиб.
—Ҳал қиламиз. Аввал айтчи шу ёшингда, шунча нарсани қаерда биласан.
—Телеграмда катта ҳаётга тайёрлайдиган гуруҳ бор экан. Шунга уланиб қолгандим. Шундан ўқиганман. -деди Сайёра яна суйкалаётган Камолни ўзидан итариб.
—Шундан кўзинг очилиб бўлган эканда. -Камол ҳам ортиқ суйилмай, телефонини соатига қаради. —Сен уйингдаги аёлларга сал шипшитиб қўйгинда, Жавоҳирни оиласига бўлган ишни билдиринглар. Шунда тўйларинг тезлайди. -деди қош учириб қўяркан.
—Жавоҳир акани жаҳли чиқади. Ўзи кеча шийпонда сохта йиғи қилиб, тезлаштиришига шама қилсам.
Ўзинг ҳам қўймадингку деб жаҳл қилиб берди.
—Жаҳлидан қўрқсанг, қорнинг қаппайгандаям уйингда яшаётган бўласан. Энг муҳимини уддаладик. Бўйнига илишни эпладик. Бу ёғига бўшашмада энди.
🍃 🍃 🍃
—Уддалабсанда. -Камол телефонда мақтаганнамо гапирди.
—Албатта, ювош мушукчаси кетиб қолибди. -Сайёра ойнага қараб сочини учини бармоғига ўраб, ўйнаркан жилмайди. —Тўй ҳам тезлайдиган бўлди.
@kungilkoshonasi
✨🍃🌹ТУНГИ ТАРОНАЛАР
✨🍃🌹ЭШИТИБ ОРОМ ОЛИНГ
✨🍃🌹ОЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ
✨🍃🌹ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!.
@kungilkoshonasi
Ким дунё (саодатини) истаса истиғфор айтсин. Ким охират (саодатини) истаса истиғфор айтсин.
🌿🕊🌿
@kungilkoshonasi
#хайрли_оқшом
Биламан, бу савдо ила ҳеч қаерга сиғмайсан, дунё сенга тордир... Аммо чида эй кўнглим! Чидагил-ки, ҳар бир қоронғу кечанинг албатта бир тонги бордир...
© Жалолиддин Румий
@kungilkoshonasi
❤️🍃
Икки инсон баҳс бойлаб дунё қайси рангда эканлиги билан тортишиб қолишибди. 🤔🤔.
Дунё оқ рангда!- дебди бири
Дунё қора рангда-дебди иккинчиси ва донишманд олдига чопишибди.
Дунё оқ рангда ҳам қора рангда ҳам эмас😉😉
Дунё - сиз қараган рангда.😊
Сиз нимани кўрсангиз худди ўша рангда😊😊. Дея оқиллик ила жавоб
❤️🍃
Бу ёруғ оламга энг гўзал нигоҳлар билан қаранг. Шунда дунёни гўзаллигини ва ундаги инсонлар қанчалик ғанимат эканини гувоҳи бўласиз 😊😊.
🍃❤️
Бойликни тақсимлаётганда Яратган эгам ҳаммага бирдай бермаган экан. Тақсимлашни инсонларга қолдирган экан
Аммо ширин сўзни ҳар бир инсонга тенг тақсимлаган экан😊😊. Шундай экан ширин сўз айтишдан асло тўҳтаманг😊😊
🍃❤️
ҚАЛБЛАР ШИРИН СЎЗЛАР БИЛАН ТИРИКДИР😊😊
❤️🍃
@kungilkoshonasi
🍃Омонат дунёда омон булайлик 🍃
Сурайвер бир кун
беради ХУДО,
Шодликларим сени
килмади жудо,
Ташвишларинг ариб
енгил тортасан,
Бандасини гамдан
килмади адо !!!
Окшомингиз хайрли булсин азизларим .
@kungilkoshonasi
Хизматкор.
Аввал ўзимни таништирсам.
Исмим — Чарос. Оилада учинчи қизман. Опаларим эрта турмушга чиққач, ота-онам қудалардан кечирим сўрайвериб, ялинавериб, юраги безиллаб қолди, чоғи келаётган совчиларга рад жавобини бера бошладилар.
Эрта турмушга чиққан опаларимнинг уқувсизлиги туртки бўлдими, мени ўқитмоқ истадилар. Аввалига икки йил ўқишга киролмадим, учинчи уринишда талаба бўлдим. Очиғи, талабалигим ҳам осон бўлмади. Ота-онам у маошдан бу маошгача амал-тақал қилиб яшайдиган ишчилар бўлгани боис, контракт пулимни ўзим топишим керак эди. Бунинг устига опаларимнинг тўйи, сарполари, кейинчалик бешик тўйлар учун олинган қарз ва кредитлар оиламизни жар ёқасига олиб бориб қўйганди.
Отам бечора. Ўзи тенгдошларидан анча кеч уйланган, ёнида суянчиғи йўқ эди. Укам ҳали мактабда ўқийди.
Дарсдан сўнг иш қидирдим. Тошкентда иш кўп, ҳеч ким оч қолмайди, аммо менга маоши яхши иш керак эди. Овозим чиройли, бунинг устига ўқишга кираман деб рус, инглиз тилларини яхши ўрганганим учун ўзимга муносиб иш излай бошладим.
Яхшигина бир фирмага оператор бўлиб ишга жойлашдим. Маошим ота-онамникидан кўп эди. Ҳам ўқиш, ҳам иш, ҳам уй юмушлари орасида югуриб юравериб, тўрт йил ўтганини ҳам сезмай қолдим.
Бу йиллар давомида мартабам ҳам маошим ҳам ошди. Биргалашиб, қарзлардан ҳам қутулдик. Энди каминага келаётган совчиларнинг сони кўпайиб қолганди.
—Қайнонамга қул бўлмайман! Ўзимга қўйган биринчи талабим шу эди. Ойлик маошимни ўзим тасарруф этаман. Турмуш ўртоғим билан алоҳида яшайман.
Опаларим итоаткор келинлар бўлгани боис, доим ҳаётидан норизо, йиғлаб онамга дардини айтарди, мен энди бундай ҳаётга қарши исён қилаётгандим.
Яхшигина фирмада ишлаганим боис, ўзимга оро беришни ҳам ўрнига қўярдим.
Бир куни ишхонамизга бир йигит келди. Иш билан расмий мулоқотда бўлдим. Кейин яна келди. Учинчи сафар каминага ширинликлар олиб келди. Ҳаммаси шундан бошланди.
У уйланмоқчи эканлигини айтди.
—Сизни илк кўрганимдаёқ шу қиз меники бўлади деганман, — деди.
Бир-икки кун ўйлаб жавоб беришимни айтдим. Бир ҳафтадан кейин эса унга очиғини айтдим.
—Менга уйлансангиз, алоҳида яшаймиз. Мен хизматкор бўлмайман.
Йигит бир оз сукут қилиб, кейин менга эмас, мен суяниб турган бақатеракнинг яшнаб турган ям-яшил баргларига тикилиб сўз бошлади.
—Ёлғиз онамдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Мени деб турмушга чиқмадилар. Энди уларни ёлғиз ташлаб кетиш ноинсофлик бўлади. Аммо сиздан ҳам кечолмайман. Сиз аввал онам билан битта гаплашинг, балки, келишиб яшаб кетарсизлар.
Индамадим.
Йигит, барибир, совчиларни жўнатди. Ота-онамга маъқул келгани учунми, ўзим ҳам розилик бердим.
Ўз-ўзимга сўз бергандим. Мен қул бўлмайман!
Тўйдан кейин бир-икки кун елиб-югуриб хизмат қилиш ўзимга ҳам қизиқ бўлди. Меҳмонлар олдига чой олиб кириш, салом қилиш, ёш болачаларга дастрўмол тутқазиш.
Ўша куни тонгда бошимга ҳарир парда ташлаб салом қилгани чиқдим. Олис-яқиндан келган меҳмонлар тарқаган. Қайнонам дастурхон тузаб, дераза олдида ўйчан ўтирган экан.
Эгилиб салом қилдим. Кейин юзимдаги тўрли ёпинчиқни олиб
—Ассалому алайкум,-дедим. Аёл тўлиша бошлаган, юзлари оппоқ, ҳали ёшлик тароватини йўқотмаган эди. Табассум билан алик олди.
—Келинг, болам, — деди бағрига босиб. Қучоғи иссиқ, ёқимли эди.
Чой қуйдим, чин юракдан. Таъзим билан узатдим, чин юракдан. Кейин ишдан қайтдим. Бирга кечки таом тайёрладик. Ёрдам бердим, чин юракдан. Бир ойда янги оиламни шунчалик яхши кўриб қолдимки...
Ойлик маошимни олган куним уни қайнонамга бердим. Чин юракдан. Олиб, дуо қилдилар, кейин ўзимга қайтариб бердилар.
—Ўзингиз истаган нарсангизни олинг. Бу—сизнинг пулингиз.
Мен аста-секин шу оилага муҳаббат қўйдим. Очиғи, ўз оиламдан қулай эди янги оилам. Кунда кун ора кўз ёшини оқизиб келадиган опаларим ва жиянларимдан ортга пулларни ўзимга ишлатардим, шу билан бирга уйдаги ҳамма юмуш менинг гарданимда эди.........
@kungilkoshonasi
Насибангда бўлса, ҳаттоки чумолидан ҳам дарс оласан. Насибангда бўлмаса, бутун жаҳон сен учун ибрат маёғи бўлиб турган бўлса-да сенга бундан фойда йўқ.
@kungilkoshonasi