Órningga boshqasini izlashdan kóra...
💐💐💐
seni sogʻinishni afzal koʻraman...
@kungilkoshonasi
М У Л О Ҳ А З А
АГАР 60 йил яшасангиз, ҳар куни 8 соатдан ухласангиз,
60 йилнинг 20 йилини уйқуда ўтказган бўласиз.
Ҳар кун ишга борсангиз, иш соатингиз 8 соатдан иборат бўлса,
60 йил ичида 20 йилини ишга сарфлаган бўласиз.
Болалик 15 йил.
Агар ҳар куни дастурхон устида 30 дақиқадан икки маротаба ўтирсангиз,
3 йил умрингиз овқатланиш билан ўтади.
Уйқу, иш, болалик, овқатланишга кетган вақтингизнинг жами...
60 йилнинг 58 йили бўлиб чиқади.
Энди буни ичидан қанчасини ибодатга сарфлайсиз? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Умрингиз ҳисобини Оллоҳга қандай бермоқчисиз?
Қуръони Карим 600 саҳифадан ортиқ эмас. (Яъни энг қисқа суралар билан 604 саҳифа). Тўғри!
Ишонмасангиз, Мусҳафни очиб қаранг!
Қарадингизми? Демак, 600 ни 30 кунга бўлсак, қанча чиқади?
600 : 30 = 20 саҳифа.
Яъни кунига 20 саҳифа!
Яна бизнинг 5 маҳал намозимиз ҳам бор.
Демак , биз 20 саҳифани 5 (вақт намоз)га бўлсак, 20 : 5 = 4 чиқади. Ҳар бир намоздан кейин 4 саҳифадан ўқишга тўғри келади.
Демак сиз, бир ойда бемалол Қуръонни бир марта хатм қила оласиз!
Ҳа, айтганча, шошилманг, гапимиз тугамади!
Бу хатни — маълумотни
таниш - билишларингизга юборсангиз, улар сиз сабаб Қуръонни хатм қилсалар, биласизми, қанча савобга эришасиз?
Ҳар бир хатмларининг савобидан сизга ҳам ёзилади! «Яхшиликка далолат қилувчи уни қилган кабидир»!
@kungilkoshonasi
Ҳаётида маъно бўлмаган одамлар ўзгаларнинг ҳаётини муҳокама қилишдан маъно ахтаришади.
— Лев Толстой
@kungilkoshonasi
Ассаламу алайкум, кун хайрли бўлсин азизим..
🌹
Алҳамдулиллаҳ,Алҳамдулиллаҳ яна ва яна Алҳамдулиллаҳ деймизки, Роббим кўзларимизни очиб, атрофни, яқинларни,гўзалликларни кўрсатганига.
Бу қанчалар қадрлашимиз керак бўлган неъмат эканини кўра олмайдигандан сўранг...
🌹
Эшитиш, нафас олиш, таомлар таъмини сезиб танаввул қилиш...
Санаб тугатиб бўлмайдиган неъматлар билан сийлаган Роббимга Шукроналар бўлсин...
🌹
Бизга Раҳимли бўлган Аллоҳим ҳамиша РАҲМАН назари ила қарасин...
Кунингиз шукронада,яхшиликларга тўла ўтсин.
Бемашаққат,баракали ва ҳалол ризқ берсин..
🌹
Хайрли кун қадрлигим..
@kungilkoshonasi
🎉 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ
18 - С Е Н Т Я Б Р Ь 🎉
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊
УМРИНГИЗ УЗОҚ, РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛСИН!
@kungilkoshonasi
Мусофир дарди...
Мусофирман юрибман ишлаб,
Соғинаман кўзимни ёшлаб,
Онам, болам биринчи бошлаб,
Мен сизларни соғиниб кетдим...
Нуридийдам менсиз туғилди,
Қувончимдан овоз буғилди,
Юрагимга соғинч йўғрилди,
Мен сизларни соғиниб кетдим.
Ўтказишди синглимнинг тўйин,
Битказайлик укамни уйин,
Машина ҳам, олсайдим кейин,
Мен сизларни соғиниб кетдим.
Кун кетидан, ўтади кунлар,
Уйқу келмас, оқшомлар тунлар,
Соғинч қалбим, азоблар тирнар,
Мен сизларни соғиниб кетдим.
Болам аста ташлаб қадамни,
Чақиринглар, дермиш дадамни,
Соғинтирар, сўзи одамни,
Мен сизларни соғиниб кетдим.
Тўй байрамлар, ўтади менсиз,
Татимайди дейишар сенсиз,
Ич ичимдан, йиғладим унсиз,
Мен сизларни соғиниб кетдим..
Яқинларим қарар йўлимга,
Вақтлар ортга қайтмас пулимга,
Чипта олай тезда қўлимга,
Мен сизларни соғиниб кетдим.
🌼🌹🌹🌹🌹🌼
@kungilkoshonasi
🌹Ассаламу алайкум ўзимнинг қадрликларим...
Яхши дам олиб Бисмиллаҳла туриб ибодатлардан мароқланиб,Роббим каломидан ҳузурланиб,энди бу дунёю фонийимиз ишларига шўнғиш дақиқаларидамисиз...
🤲Илоҳим топганингизу еганингиз ҳалол бўлсин..
Қўлингиздаги қаҳвани ёки чойни хўплаб ҳузур олар экансиз Аллоҳимга ҳамд,пайғамбаримиз с.а.в.га салотлар айтиб қўйишни унутманг...
Ҳеч нима сизни хафа қилмасин...
Сиз энг яхши инсон экагингизни ҳам унутманг...
Сиз учун дуодаман.
☀️ХАЙРЛИ КУН
@kungilkoshonasi
Қизалоғим – Жаннатим менинг
Сўзингдаги шакар, болингдан,
Юзингдаги дона холингдан ,
Ўргилайин мен иқболингдан ,
Қизалоғим – Жаннатим менинг.
Бағримдаги митти қуёшим ,
Куюнчагим, ўзинг сирдошим
Қўлларингдан тутай издошим ,
Қизалоғим – Жаннатим менинг.
Яратганим берган фариштам ,
Турмушимда узилмас риштам,
Гулдан гўзал, нозигим қушдан
Қизалоғим – Жаннатим менинг.
Ота бўлдим, бир одам эдим ,
Меҳринг туйиб шукурлар дедим
Дуо қилай, сендан умидим ,
Қизалоғим – Жаннатим менинг.
Таскин олдим ,,дил ободим« деб
Кулганингда ,,моҳитобим» деб
Эркалайин зурриёдим деб ,
Қизалоғим – Жаннатим менинг.
😍😍😍😍😍😍😍😍
@kungilkoshonasi
Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа.
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸
🥘🍔🥗🎂🍩🍱🍲🥙🍨
Биз билан барчаси маззали😋
👩👩👧👦Яқинларизга хам улашинг🍝
❇️#Жоним фидо
@kungilkoshonasi
БЕГОНА ҚЎНҒИРОҚ...😪
Кунларнинг бирида бегона телефон рақамидан қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтарганимида нариги тарфдан:
- Дада, мен сизни қаттиқ соғиндим, жуда қаттиқ соғиндим, тезроқ келсангизчи. Дада! - деган кичкина қиз боланинг умидли, маҳзун овози эшитилди. Беиҳтиёр кулимсирадим
- Қизалоқ, адашдинг, рақамни хато терган кўринасан- деб телфонни ўчирдим. Тўрт яшар ўғлим бор. Ҳаёлимга фарзандим келди. Бу қизча ҳам миллионлаб шунақа ширинтойларнинг биридирда
деб қўйдим... .
Аммо кутилмаганда яна ўша рақамдан қайта қўнғироқ бўлди. Эртасига ҳам ўша рақамдан қўнғироқ бўлайверди, ўша қизча хазин овозда мени йўқлайверди. Хар сафар:
- Дада, қачон келасиз? Сизни қаттиқ соғиниб кетдим!
Яна ва яна ўша сўзлар янграрди. Ҳар сафар телефон ўчирилгач яна қайта қўнғироқ бўлаверди, мен
қўнғироқни ўчириб қўявердим. Шу ҳол қатай-қайта такрорланаверди. Охири телефонни кўтариб
суҳбатлашишга мажбур бўлдим.
- Дада, мен сизни қаттиқ соғиндим!... Мен жуда қаттиқ қийналиб кетдим... - Дада! Қай даражада сизни соғинанлигимни биласизми! Онамнинг айтишича бу сизнинг янги рақамингиз экан. Адашишим мумкин эмас. Онам сизни пул топиш учун ишлгани кетган деди. Дада, бизни боқаман деб қийналиб, ишлаб юрганингизни биламан. Агар кўргани келиш учун имконингиз бўлмаётган бўлса, хеч бўлмаса телефонда суҳбатлашиб, эркалаб қўйинг! Ғойибона бўлсада, бетимдан, кўзимдан, қулоғимдан ўпиб эркалаб қўйинг!
Меҳрим жўшиб кетди. Беихтиёр қизчани, кўзидан, қулоғидан ғойибона ўпиб эркалаб қўйдим,
“эркатойим” дедим, “қизалоғим”, дедим.
- Раҳмат!... Дадажон!... Жуда ҳам хурсандман! ... Жуда ҳам бахтлиман! ...
Узилиб-узилиб айтилган сўзлардан сўнг алоқа узилди. Бир соатлар ўтар – ўтмас ўша рақамдан қайта қўнғироқ бўлди. Бу сафар овоз соҳиби кичкина қиз эмас, балки боланинг онаси эди:
- Жаноб, Сиздан узр сўрайман. Кечадан бери сизни бироз қийнаб қўйдик. Шу сабабли сиздан кечирим сўрамоқчи бўлиб қўнғироқ қилаётган эдим. Қизалоғим анча вақтдан буён бетоб эди. Оққон касаллигига дучор бўлган. Дадаси яқинда автохалокат натижасида вафот этди. Машъум хабарни қизалоғимга айтишга журъат қилаолмадим. Ўтган даврда унинг ёлғиз овунчоғи дадаси эди... Дадаси уни қаттиқ яхши кўрарди... Уни эркалаб, ширин сўзлар айтиб дарддан қийналган вақтида унга далда бўлиб келган... Дадаси вафот этгандан кейин у қаттиқ азоб ичида қолди... Охири қизимнинг қийинчиикдарига, зорланишларига чидай олмай телефондан сонларни таваккал ёзиб дадасининг янги рақами эканлигини айтгандим. Аммо ёлғоним сабаб бўлиб бошқа кишиларни безовта бўлишини ўйламаган эканман...
Нариги томондан аёлнинг ичи тўлиб, ўксиб-ўксиб йиғлаётгани билиниб турарди. Ушбу гапларни базўр қийналиб гапираётганди. Шунда “Қизингиз хозир яхшими?”, деб сўрадим. Аёл эса йиғисини яширишга уриниб, бироз сукутдан сўнг:
- У кетди, мени ёлғиз ташлаб кетди, қизалоғим дадасининг олдига кетди. Сиз уни эркалаб қўйганингиздан кейин “дадаси”ни овози эшитилган телефон гўшагини қаттиқ қучоқлаб, юзида табассум билан омонатини топширди..!!!
Юрагим эзилиб кетди, нима дейишимни билмай қолдим...
🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃
@kungilkoshonasi
Ухлаётган шундай қалблар бор-ки,
улар сени йўқотганда уйғонади.
🌺🌸🌼🍃
Яна шундай уйғоқ қалблар бор-ки, сени йўқотишдан қўрқиб ухламайди...
@kungilkoshonasi
❗️Қашқадарёда бугун қор ёғди
"Ҳисор" давлат қўриқхонаси худудида биринчи қор ёғиш ҳолати кузатилди.
👇👇
🍃❤️🍃
Бугунги кунингиз доимгидан фарқли ўлароқ қувончли хабарларга, такрорланмас ва унутилмас онларга, бахтли лаҳзаларга лиммо лим бўлсин...
Б А Х Т Л И Л А Р И М❤️🍃
🍃❤️🍃
@kungilkoshonasi
* * *
Биласизми шундай маскан бор.
Мехр деган булоқ бор, кўринг.
Йўлингизга доим интизор,
Онангизни бир кўриб келинг...
Жойнамози йиғилмас сира.
Кўз ёшлардан нигоҳлар хира.
Йиғламаса шу бугун зора.
Онангизни бир кўриб келинг.
Сизни доим кутган угина.
Юз йил борманг, бир қилмас гина.
Кутаверар сизни жимгина...
Онангизни бир кўриб келинг.
Хавотирлар сочларида оқ,
Чой ичолмас, қўллари титроқ.
Лек чурқ этиб нолимас бироқ,
Онангизни бир кўриб келинг.
Бечоранинг юраги сўкир.
Сизни дея яшайди ахир.
Соғинмасдан жонини қабр.
Онангизни бир кўриб келинг...
Бир оз бўлинг дардига малҳам.
Яшнаб кетсин келди деб болам.
Бахтлиликка хақли-ку у ҳам.
Онангизни бир кўриб келинг.
Борин тўкар дастурхонига.
Жонингизни жойлар жонига.
Жой солдиринг унинг ёнига.
Онангизни бир кўриб келинг.
Йигиштиринг ишларингизни.
Тўплаб ақлу хушларингизни.
Олиб ўғил қизларингизни.
Онангизни бир кўриб келинг.
Келса ҳамки сўзларим малол.
Шу каломим кетмасин увол.
Худо асрасину...
Сўнг бор эҳтимол.
Онангизни бир кўриб келинг!
Малика Тавфиқ
@kungilkoshonasi