kungilkoshonasi | Неотсортированное

Telegram-канал kungilkoshonasi - ❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

9558

🌐Teлеграммдаги Маънавий канал. ✳️Бизнинг канал сизларнинг ихтиёризда #Фотолар #Xикоялар #Tабриклар оддий ва пуллик #РЕКЛАМА келишув асос Сизларга албатта манзур булади. Биз Сизлар учун хизмат қиламиз. Канал админлари.. Мурожиат учун: @olisdagihayotim

Подписаться на канал

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

​​Майли-да, кимгадир
Ёқса, ёқмаса,
Уларга қўшилиб
йиғлашармидик.
Биз бахтли бўламиз
Худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса
Учрашармидик…

Райҳон ҳидларингни
Йўлларимга сеп,
Кут мени,ҳар оқшом,
Кўкка ой чиққан.
Фақат,йиғламагин,
Гуноҳим не деб,
Айбинг – Онанг сени
Чиройли туққан!..

Менга бир табассум
Ҳадя эт, эй ёр,
Нур томсин лабларинг
соҳилларидан.
Ўзинг айт,сендай қиз
Яна қайда бор,
киприклари узун
Кокилларидан?..

Ийманиб яшама
хаёл пинжида,
Ёйил, яйра жоним,
ўртанма ғамда.
Ғийбатларга чида,
туҳматга чида,
Сен биттасан, ахир,
ёруғ оламда.

Мен эса ошиғинг сенинг энг ғариб.
Тундан сўз қарз олиб,
тонгга тутгувчи.
Сенинг ёнингда ҳам
сени ахтариб,
Сенинг ёнингда ҳам
сени кутгувчи.

Иста, тиз чўкаман
ҳозир олдингда.
Севдим, севганимдан
уялмоқ нечун.
Барча фаришталар
сенинг қалбингда
Ижарада турган
қизлар мен учун!..

Биз бахтли бўламиз
Худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса,
Учрашармидик?!

✍Мухаммад Юсуф..


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

#Бuсмuллаҳ

🍃ТОНГ САХАРДАН,ТИЛАК ТИЛАДИМ💕🕊

Ассаламу алайкум

Тонг сабосин йулладим сизга ,
Аллаласин,иштибох бирла.
Айласинда гўзал бир кунга,
Куним ўтсин,қувончга тўла.

Тонг сахардан,тилак тиладим,
Дўстларимга,соғлиқ омонлик.
Хасталарга соғлиқ сўрадим,
Юртимда хеч бўлмас ёмонлик .

Эрта тонгдан мехр сўрадим,
Мехрсизга улашайин деб.
Қахрлига инсоф тиладим,
Юртим ишқин куйлашайин деб.

Мусофирда юрган дўстларим ,
Омон бўлсин,соғ омон бӯлсин.
Опа сингил,барча жигарим,
Омадлари доимо кулсин.

Эрта тонгда айтилган тилак,
Оқибатин биз хам курайлик.
Ижобати булиши керак,
Юртимиз тинч,омон булайлик!

Хайрли тонг азизларим..!
Кунингиз гўзал лахзаларга бой бўлсин !


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🎉 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ

16 - С Е Н Т Я Б Р Ь 🎉

ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊
УМРИНГИЗ УЗОҚ, РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛСИН!


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Ассалому алайкум
🌤 Хайрли тонг
🌱Азизларим!
🌸🕊🕊🕊🕊🕊🕊😘😘
🌹Янги хафта
🌹Душанба тонги
🌹муборак бўлсин!

🌺Ризкингиз улуғ,
🌺уйингиз доим нонга тулсин.

🌹Хамиша соғу саломат бўлиб,
🌹яқинларингиз ва оилангиз
🌹бахтига омон бўлинг!

🌞Бошланган

Янги кун, янги хафта файзли барокатли хурсандчиликка тўла ва мазмунли ўтсин!


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

ГАП ЙЎҚ


Эй гўзал қиз нозанин,
Туришингизга гап йўқ
Нозлар ичра солланиб
Юришингизга гап йўқ.


Ҳуснингизга лол бўлиб,
Ошиқ қадди дол бўлиб,
Севдим десам лабингиз,
Буришингизга гап йўқ.


Юзингиз мисли ойли,
Кулгичингиз чиройли,
Ибо билан мулойим,
Кулишингизга гап йўқ.


Ҳаёлим бандлар этиб,
Севгимни радлар этиб,
Мен ҳақимда ҳаёллар,
Суришингизга гап йўқ.


Ўздан сипо ёқволиб,
Сумкачангиз осволиб,
Юрайми юрмайми деб,
Келишингизга гап йўқ.


Эй юзлари зилолим,
Бўлинг жуфти ҳалолим,
Оқ либосда ой келин
Бўлишингизга гап йўқ


Эй гўзал қиз нозанин,
Туришингизга гап йўқ,
Нозлар ичра солланиб,
Юришингизга гап йўқ.


Хуршид Карим


16.09.2024







t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🕊🌸 ЯНГИ ХАФТА ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌷🌸🍃

​​​​​Аллоҳим бу дунёда юрган йулимиз хидоят дунёда
Эса сирот бўлсин
🤲🏻

🌼Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса
Жаннату аьло бўлсин .

🌸Бу дунёда назаримиз каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин.

🌺Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин.

🌤Яна сизлар билан ғойибона дийдор насиб бўлганига!
Аллоҳ берган яна бир кун Муборак!

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Кўрди. Фақат синфдош дўсти билан. Келин-куёв кўринишида.
Балки Ғуломда ўша пайт қалбига ташқарига чиқишга улгурмай, кўмилган туйғулар қайта бош кўтаргандур.
—Сен нималар деяпсан? Нозимани қайдан танирдинг.
—Мен уни пинҳона севганман. Агар куёв сен эмас, бошқа бўлганда, тўйни бузардим балки.
—Ўчиииррр...
Ғазабланди Собир.
—Майли Аллоҳ ссвгимга кеч бўлса ҳам етишишни насиб қилган экан.
Ғуломни ичида, иккинчи ярми уйғона бошлади.
—Қанақа етишиш? Ўчир овозингни дедим!!!!
Бу сафар ўчқирди.
—Сен беролмаган меҳрни бердим нима эди? Шундай аёлга кўнгил суст кетмай бўладими?
—Ўлдираман сени.
Собир Ғуломни устига чиқиб дўппослай кетди. Ғулом жавоб қайтармас, ўзини ҳимоя қилмас.
Аммо сўз билан Собирни нимта-нимта қиларди.
Ўткир пичоқ эплолмаган ишни, ўткир тил ортиғи билан бажаради.
У ич-ичингдан эзилишингга.
Жаҳлга берилишинга.
Қувонишингга.
Ҳамма-ҳаммасига сабаб бўлади.
—Тан олиш керак. Нозима ҳомиладор холида ҳам жуда жозибали.
Шу гапдан кейинги муштлар, Ғулом ҳушини йўқотгунгача давом этди. Ҳатто ундан кейин ҳам.
—Негааааа?
Собир осмонга қараб, бақирди.
—Нега бундай қилдинг Нозлигим.
Бу сафар ўзидан бошқага эшитилмас даражада, пичирлади.
Алам билан Нозима яшаётган уйга йўл олди.
Ғулом эса, "Жигули" русумли машинаси ортида ҳушсиз ётарди.

Қизларига қараб, Нозима ўйланиб қолди. Бугун оғриқчанг бўлиб туринди. ҚВП га чиқсинмикан?
Қўшни аёлга илтимос қилса, қизларга кўз-қулоқ бўлиб турар.
Гулдиёр ўзи эплайдику, барибир назорациз ташлаб кетгани ҳам кўнгли бўлмаяпти.
Ўйлангунча ҳам анча вақт ўтди. Бу орада оғриқлари кучайиб бошлади.
—Қизим мен қўшни аёлга айтиб кетаман. Ҳабар олиб туради. Эплаб ўтиргин-а сингилларингни.
Оғриқдан базўр гапирган Нозима, Гулдиёрдан тасдиқ маъносида бош силкиб жавоб олгач,эшик томон йўналди.
—Қаерга?
Эшик очилмай, кириб келган, Собир нафрат билан қаради.
—Ассалому алайкум Собир ака. Сизни Ҳудони ўзи етказди менга.
Ёмон оғрияпман. ҚВП га чиқиб келайлик.
Оғриқдан кўзлари ёшланди Нозимани. Шу ҳолида энг кўп Собир унга керак эканини ҳис қилгандек бўлди.
Жонинг озор чекканда, Суйганингни ёнингда экани бошқача... Далдадек туйиларкан.
—Шу холингда эркаклар билан ўйнашиб юрганингдан кейин, оғримай нима бўлардинг яна?
—Нима???
Эшитган гапидан, устидан муздек сув қуйилгандек бўлди Нозимани.
Титраб кетди.
—Юзимга аёқ қўйдингми?
Деворга тираб бўғиб олгач, Нозима ҳириллаб қолгунча ҳам қўйиб юбормади.
—Қўйворинг дада... Ойимга тегманг.
Тасидифан каридорга чиққан Гулдиёр дадасини оёғига ёпишди.
—Тур йўқолллл...
Собир оёғида тепиб ташлади қизни.
—Сизни ёмон кўраман. Сиз ёмон дадасиз. Бизни дадамиз эмассиз.
Дадамиз бўлганингизда Шаҳлони дадасидек асал қизим деб эркалардингиз.
Қўйворинг ойимни.
Гулдиёр йиғлаб, яна Собирни оёқларига ёпишди.
Шовқинда, падезддаги қўшни чиқди. Эшик очиқ эмасми? Кўрган манзарасидан шошиб қолиб, Нозимани озод қилишга уринди.
—Қўйиб юборинг. Бечора ўзи ўлолмай юрган бўлса, бу нима қилганингиз?
—Ўлгани яхши эди. Шунда бунчалик алам қилмасди.
—Оғзингдан чиққани ёқангга ёпишгур. Қўйворрр.
Бу сафар аёлни жаҳли чиқиб қаттиқроқ гапирди.
—Талоқсан! Кечдим сендан. Дўстимга ўйнаш бўлган хотин ўлган мен учун.
Собир силтаб қўйиб юбордида, нафрат билан қараб, очиқ эшикдан чиқиб кетди

—Яхшимисиз Нозимахон.
—Опа, сизда уй телефони бор-а?
Нозима кўз ёшларини сидириб сўради.
—Ҳа бор. Нега эди?
—Бир рақамга қўнғироқ қилиб олай.
—Ҳўп бемалол. Аҳволингизчи?
—Яхшиман.
Нозима базўр ўрнидан туриб, Гулдиёрга ачиниб қаради. Мурғак қалбли қизалоқ. Юз-кўзи қизариб йиғлаб ўтирарди.
Нозима кичик ғаладондан, бир қоғоз олди. Қоғозда бир рақам ва Дилдора исми бор эди....

* * *

—Нима қилди сизга? Қайси ифлос бундай аҳволга солди. Устидан ёзиб бериш керак.
Шаҳноза юз кўзи моматалоқ бўлган эрига қараб, жаҳл билан гапирди.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

ДАРДИ БОР!

Дунё бозор, дунёни,
Номарди бор марди бор.
Қўй яшашни ўргатма,
Ҳаммани ўз дарди бор.

Кимдир куйган севгидан,
Ором топмай тунидан,
Айрилиб ўз гулидан,
Ҳаммани ўз дарди бор.

Сабр косаси тўлган,
Умид гуллари сўлган,
Мажбурликдан ёр бўлган,
Ҳаммани ўз дарди бор.

Кўринмай бахтдан бўлак,
Армондир орзу тилак
Қийналиб кетган юрак
Ҳаммани ўз дарди бор.

Етимлар кўзи ёшли,
Кун кўрмаган қуёшли,
Тул хотинлар бардошли,
Ҳаммани ўз дарди бор.

Дунё тошу тарози,
Ким кимдандир норози,
Ҳақни ҳақ демас қози,
Ҳаммани ўз дарди бор.

Тўрт тамонда уришлар,
Бузиб қайта қурушлар,
Ғолиб виждон фурушлар,
Ҳаммани ўз дарди бор.

Хайратда одам ато,
Буларнинг бари хато,
Фарзанд ўлдирган ота,
Қиёмат бор қойим бор.

Замин хансираб толди,
Одамзод кучинг олди,
Эҳ дунё ниманг қолди?
Ҳаммани ўз дарди бор.

Бир кун кунинг битади
Қўлинг очиқ кетади,
Ер ҳаммани ютади,
Қиёмат бор, қойим бор.

Дунё бозор дунёни,
Номарди бор марди бор.
Қўй яшашни ўргатма,
Ҳаммани ўз дарди бор.

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

#Хайрли_тонг

"Гиламни калтак билан қоқмоқ гиламга озор бермоқ учун эмас, гиламни покламоқ учундир.

Аллоҳ сенга ташвиш берар экан, сени имтиҳон қилиб тозалар, чангу ғуборингни кетказар. Қайғурма…”

Жалолиддин Румий

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

—Ўзингни бос Шаҳноз ҳаммаси жойида.
—Нима шу аҳволингизни жойида деб айтиб бўладими? Ким қилди буни?
—Тинчлансангчи. Буни Собир қилди. Рашкдан.
—Бекорга эмас эканда. Шубҳаланганим. Сиз росдан уни биринчи аёли билан....
—Жиннимисан? Мен уни бир-икки кўриб қолиб, ҳомиладор холига ачиниб, одамгарчиликдан уйига элтиб қўйгандим ҳолос. Буни Собир бошқача тушинган.
—Рўмолчаси ўшанда тушиб қолганми машинангизга?
—Қандай рўмолча?
Ҳайрон сўради Ғулом. Шаҳноза қизи топиб олган рўмолча, ва Собирга қўнғироқ қилганигача айтиб берди.
—Ундай қараманг. Қўшнимиз Сайёра опа кўрган эканда сизларни. Шунга шубҳаландим.
—Бекор қилибсан хотин. Ўзи айтдим. Қайдан учиб келди бу деб.
Мен ҳам бироз рашкини қўзғатиб, аёлини қадрига етсин дегандим. Бечора ҳомиладор холига уч бола билан қийналиб кетганди.
—Росдан ҳеч гап йўқмиди орангизда?
—Мени билмайсанми Шаҳноза?
Гиналади Ғулом.
—Узр! Энди нима бўлади?
—Собирга тушинтиришим керак. Атай жаҳлини чиқармоқчи бўлганимни. Шунчаки унга ўғил фарзанди бор Дилфуздан, минг марта Нозима яхши, ўзи учун қадрли эканини билдириб қўймоқчи эдим.
Билмасдики, сув аллақачон лойқаланиб бўлганини.
Англатмоқчи бўлган ҳислари ҳаддан ошиб кетиб, оқибат, орага ёмон сўз қўшилганини.....

Ғулом бир ҳафтача, кўчага чиқолмади. Юзидаги кўкариш ва шишлар сабаб.
Унга тезроқ Собир билан гаплашиб, гаплари шунчаки кўзини очиш учун бўлганини айтишни ўйлар.
Ҳаёлида Собир, Нозимани қизғониб, ундан ҳабар ола бошлаган эди....

—Дўстим гаплашиб олайлик.
—Дўстим дема мени мараз. Сендек дўстдан ит яхши.
Собир вишшиллади.
—Сенга ҳаммасини тушунтириб бераман. -Ғулом дўстини юмшатишга уриниб, сокинлик билан гап бошлади. -Аслида Нозима ке....
—Нозимани жавобини бердим. Энди билган, ...... **** юраверсин. Ундай хотиндан ҳам, Сендай дўстдан ҳам кечдим. Ифлослар....
—Нималар деяпсан?
Эшитган гапидан Ғуломни титроқ босгандек бўлди.
—Эшитганинг! Энди мени иккингиз билан ҳам бир тийинли ишим йўқ.
—Нималар қилиб қўйдинг аҳмоқ?
Ғуломни овози жуда паст чиқди.

* * *

—Йўқ мен нега бир бор Нозлигимни эшитмадим? Нега Ғуломни бир гапи деб ғазабга берилдим.
Нозимадан бир оғиз сўрасам бўлмасмиди, шу гап ростми деб?
Нега?... нега шошқалоқлик қилдим. Калта фикрладинг Собир.
Яхшиямки, уч талоқ бермабман. Аллоҳ сақлагани шудир балки....
Собир кела-келгунча ўзини койиб келди. Зиналардан кўтарилар экан. Юраги алланечук урарди.
Ўзини мулоҳазасизлигидан жаҳли чиқса. Ғуломни Нозима ҳақдаги ўша кунги, гаплари ёлғон эканидан суйинарди.
У Нозимадан узр сўрайди...
Қайта никоҳига олади....
Уйига олиб кетади. Ҳар қанча бўлса ҳам, ҳаракат қилади.
Кўндиради Нозимани.
Эшик қулф...
Собир бетоқатларча уни урарди.
Буни шовқинидан рўпара қўшни аёл чиқди.
—Бекор овора бўлманг. Уйда ҳеч ким йўқ!
Асли гаплашгиси келмаса ҳам ноилож гапирди. Асли Собирни хотин алмаштиргандан кейин, яқиндам танимаса ҳам, ёмон кўриб қолганди.
—Нега йўқ? Бирон жойга кетдими?
Собирни юмшоқ муомиласидан аёлни энсаси қотди.
—Қайга кетганини билмайман. Аммо сиз тўпаланг қилиб кетган кунингизни эртасига, кетган!
—Қаерга?
—Билмайман! Айтмади.
—Қайда бўлиши мумкин? Укасиникига бордимикан. Ахир неча кундан буён....
—Қайдалогини билмайман. Аммо бир омонати бор.
Аёл қўлида букланган қоғоз билан чиқди. Собир буни ҳайрон бўлганча, қоғозни очди.
Очдию, таниш ҳуснхатни кўрди...

Давоми бор.

#ҲаловатХикоя

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

ҲАЛОВАТ.

ДИЛОРОМ ҚОСИМОВА


—Қараб тур ҳали ҳаммасига жавоб берасан. Кичик жодугар.
Дилфуза ойна орқали, кўкарган кўзига боқаркан. Қўйиб берса, Шодиёрани аламидан чиққунча урса.
Шодиёра, Дилфузани урганини Собирга чақиб бергач, Дилфуза насибасини олди.
Қизи олдида бир тийин эканини эшитгач, алам қилди.
—Келин кечки овқатга уннамайсизми?
—Ким учун? Мени урган ўғлингиз учунми? Ёки Нозима келини деб мени ҳамон ёмон кўрадиган эрингизгами?
Балки мени урдирган набирангизгами?
—Жуда гиначи экансизда. Ҳўп ўзингизчи? Эмизикли аёлсиз. Бир суюқ таом тайёрлаб ичсангиз, сут бўлади болага. Сал гапга боди-боди қилиб, гап тахлашни биласиз ҳолос.
—Яхши қилибман. Бир мени қорним борми? Агар шундай бўлса, бир ўзим учун овқат қилиб ўтирмайман.
Дилфуза чимирилиб гапирди-да, сал олдин чиққан хонасига кириб кетди.
Муаззам ая бироз серрайиб қолди. Кейин ноилож, ошхонага ўтиб, картошка-пиёзга қўл чўзди.

* * *

—Ойи буни қаранг, чиройли рўмолча экан-а?
—Қаердан олдинг буни?
Шаҳноза четлари гулли, ўртасига қўл билан нақш берилган бежирим рўмолчани қўлига олиб, қаради.
—Дадамни машинасидан. Чиройлига?... беринг ойи, хола-хола ўйнаганда, дастурхонча қиламан, қўғирчоқларимга.
—Бор ўйнаб тургин. Буни эгаси бўлиши керак. Ўйгани бошқа нарса топ.
Шаҳноза, чиройли қилиб тикилган, "Нозима" исмига қараб, ёзувни аста силади.
—Наҳот одамларни гаплари рост бўлса?

—Ало эшитаман.
—Ассалому алайкум. Бу Собир акани рақамларими?
—Ҳа шундай мен Собирман. Узр ким бу танимадим.
—Мен дўстингиз Ғулом акани аёллари бўламан.
—Ҳаа мендан бирон ҳизмат борми?
Собир дўстини аёли қўнғироқ қилганига бироз ўнғайсизланди.
—Хотинингизни назорат қилсангиз дегандим. Мени эримга осилмасин. Йиғиштириб ололмасангиз. Ўзим шармандасини чиқараман. Уйига бориб.
—Тушунмадим. Қайси хотинимни айтяпсиз?
Қошлари чимирилди Собирни.
—Нозимани. Назорат қилолмас экансиз. Нима қилардингиз сонини кўпайтириб?
—Ҳаддингиздан ошманг!
—Ҳаддимни биламан мен. Сиз хотинингизни этагини йиғиб олинг. Ҳар шамолга учавермасин.
Ўчган телефонга қараб, Собирни ранги дув қизарди.
Нозима билан Ғулом....
Бўлиши мункинмас!!!.

* * *

—Қизим, тоғангникига борамизми бугун?
—Майли...
—Гулдиёр сен нега ўйчанг бўлиб қолдинг? Гапимни эшитдингми?
—Ойи дадам биздан битта ўғилни кўпроқ яхши кўриши ростми?
—Қайдан олдинг бу гапни?
—Битта синфдошим айтди. У ота-онаси гаплашаётганда эшитиб қолибди.
—Қизим бунақа бемани гапларга қулоқ солма ҳўпми? Эси йўқ одамлар шундай гаплар гапиради.
Нозима қизини қучиб сочларини силаркан, ҳўрсинди.
Одамларни бошқа иши йўқми, Нозимани ҳаётини муҳокама қилишдан бошқа?
—Қорнингиздаги ҳам қиз туғилсин. Мен ўғил болаларни ҳам, дадаларни ҳам ёмон кўраман.
Нозима қизини мурғак қалбига аллақачон нафрат туйғуси ўрнашиб олганига ҳадиксиради...

* * *

—Сен хотинимни олдида нега ўралашяпсан?
Собир аламидан ўзини тутолмай, Ғуломни ёқасидан олди.
—Сенда қолмаган одамгарчиликни қиляпман ҳолос.
Силтанди Ғулом.
—Мақсадинг нима ўзи? Бекоргамасдир одамгарчилик.
—Алпинистни мақсади нима бўлади биласанми?...
—Ҳеейй...
Ҳезланишга шайланди Собир.
—Ўзингни бос ошна. Ўзи емас бировга бермас, зиқналардан бўлмада.
Ғулом гапини тугатмай, юзига мушт қабул қилиб олди.

—Нима фақат сенга мумкинми ялло қилиб юриш? Нозима ҳам аёл. Унга ҳам меҳр керак. Уни вазиятидаги аёллар икки оғиз яхши гапни гадоси бўлади.
—Сенга қолмаган мени хотинимга меҳр бериш.
Навбатдаги муштни қабул қилиб олган, Ғулом росманасига жаҳли чиқди. Собирга жавоб зарбасини берди.
—Агар сен бўлмаганингда, ўшандаёқ унга уйланардим. Аммо У сени севган. Сени танлаган.
Ерга ўтириб олганча ҳомуш тортди.
Эслайди армиядан қайтгач, бир неча бор кўчада дуч келаверган, қизга кўнгли кетганди. Қайта кўришни ҳаёли билан юрганда....


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…
Подписаться на канал