Калбингиз мехрга
тулсин лиммо лим
Юзингиз кувончдан
порласин доим 🌺
Мендан олисдаги
Азиз инсоним 🌺
Сизни панохида
🌺 асрасин
Буюк Аллохим...
🤲🤲🤲
@kungilkoshonasi
☪ 2024-йил
🗓 11- Сентабр
🍁 ЧОРШАНБА 🌙
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 04:38 🕰
🌅 ҚУЁШ - 05:59 🕰
🏞 ПЕШИН - 12:26 🕰
🌇 АСР - 16:53 🕰
🌆 ШОМ - 18:47 🕰
🌃 ХУФТОН - 20:05 🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
꧁꧂🕌꧁꧂
@kungilkoshonasi
Атиргул йиг'лайди куз келмасин деб
Инсонлар инсондан юз бурмасин деб
Мен эса Оллохдан су'райман факат
Сиздек якинимга ку'з тегмасин деб
Билинг г'аниматмиз бир биримизга
Дуне'да мехрдан кучли нима бор
Ширин су'з айтишдан ту'хтаманг зинхор
Бизни бог'лаб турсин Мехр ва Дийдор.
ХАЙРЛИ ТУН ОЛИСДАГИ
ЯКИНЛАРИМ.
@kungilkoshonasi
РИВОЯТ
АСЛИНГ КАБИ КЎРИН...
Бир киши Валий одамга учрашиб, «фалончи новвойнинг сизга меҳри ва ихлоси жуда баланд экан, аммо иши кўплигидан зиёратингизга келолмай ўксиб юрганмиш», дебди. Валий одам ғоят камтарин бўлгани учун ўша новвойни ўзим зиёрат қила қолай, деб борибдида, «Аллоҳ розилиги учун бир бурда нон бер», деб тиланибди. Новвойнинг жаҳли чиқиб, «Тиланиб келавериб жонимга тегдиларинг, йўқол, сенга берадиган ноним йўқ» деб ҳайдабди. Валий одам бу ерга келиб янгилишганидан афсус чекиб, ўгирилиб кетаётганида уни бир одам таниб қолибди. «Эй аҳмоқ, нима қилиб қўйдинг, ахир бу киши ўзинг ғойибона меҳр қўйган Валий одамку!» – деб новвойга дашном берибди. Новвой югуриб бориб йиғлаб узр сўрабди. «Нима қилсам айбимни юваман» деган саволига: « Ҳозир юз кишилик дастурхон ёзиб, маҳаллангни меҳмон қиласан», деган топшириқ олибдию, ўша заҳоти бажаришга киришибди. Зиёфат авжига чиққанда бир киши Валийга: « бу новвой жуда саҳий, ҳар ҳолда жаннатий бўлса керак», деганда Валий одам бош чайқаб, «йўқ, бу одам астойдил тавба қилмаса, дўзахга тушади, - деб барчани ажаблантирибди. Сўнг изоҳ берибди: - Боя Аллоҳ розилиги учун бир бурда нон сўрасам бермади, менинг розилигим учун эса юзта одамни меҳмон қиляпти…»
#Жоним фидо
@kungilkoshonasi
💙❤️🩵
Соғиндим, соғинчим
ичимга сиғмас....
Сенсизликка билсанг гар
❤️🔥юрагим❤️ кӯнмас.
Олисларда бӯлсангда
севгим қувончим...
Мен Сени...ҳеч қачон
йӯқотгим келмас...
💙❤️🩵
@kungilkoshonasi
🌹Аллоҳ Сизни хасталикдан,
Ғам қайғудан асрасин, азиз-инсонларим,🤲
🤍🤍🤍🕊🕊🕊🤍🤍🤍
@kungilkoshonasi
Икки кўз кўр бўлса бўлсин,
Қалб кўзи кўр бўлмасин....
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
🌹🌹🌹❤️❤️❤️💖💖💖
@kungilkoshonasi
.
📚ЖАРОХАТ
__Салом Шайдо. -Хазона қўлидаги икки ёшлар чамаси боласини ҳам ўйингоҳ ичига ўтиргизиб, Шайдога яқинлашди. -Гаплашиб олсак бўладими?
__Йўқ! -Шайдо кескин рад этди. -Сен билан гаплашиб сўзларимни ҳайф қилгим йўқ.
__Биламан биздан ҳафасан.
__Ҳафаман? -Шайдо бироз овоз чиқариб кулди. Аслида бу ўйинчоқ бўлган вақтларини хотиралари алами эди. -Мен сизлардан ҳафа эмасман. Мен сизлардан нафратланаман... Шукур қил Хазона болаларинг бор. Шулар сабаб сенларни қарғамадим. Сенлар еган умримни уволи болаларингга уришини истамаганим учун қарғамадим. Иккиюзламачи, ёлғончилар....
Шайдо терс ўгирилиб олди.
__Ҳамма гапинг рост. Аммо Баҳодир ака сени чиндан ёқтириб қолганди.
Хазона Шайдо юзига қарамаса ҳам, гапирди.
__Тўйларингиздан бир неча ой ўтиб, сенга нисбатан ҳислари ўзгарганини пайқадим. Кейин бир йил астойдил даволандим.
Ундан кейин ҳомиладор бўлиш ҳаракатига тушдим.
Мени Баҳодир акадан бошқа суянчиғим йўқ эди.
Аммо орамиз аста-секин совиётганди.
Уларни ёнимда ушлаб қолишни ягона йўли бу фарзанд эди...
Баҳодир ака ёмондур. Аммо боласини ташлаб қўймаслигини, чала жон туғилган Бахтиёр учун қанча жон бериб ҳаракат қилганидан билардим.
Аммо сенга бутунлай меҳр қўйгач, кетишга қарор қилгандим. Қамалганини билмаганимда қайтмасдим.
__Гапирма илтимос. Мулойим ниқобингни юлиб отгим келяпти.
Ўзингдан бечорани ясаб олмагин.
__Бу ниқоб эмас. Менгаям осон бўлган деб ўйлайсанми? Ҳар кеча эримни "ака" деб кундошимни хонасига кузатиб қўйиш.
Хазонани кўзлари ёшланди.
__Буни ўзинг танлагансан. Мени айбим нима эди. Гапларингдан ҳудди. Мен атай сен ҳақингда била туриб эрингга тегиб олгандек ҳис қилиб кетяпман.
__Кечир Шайдо. Менимча биз кейинчалик бирга яшасак керак яна.
__Нима? -Шайдони юзи буришди.
__Барибир Баҳодир ака чиқса сени тинч қўймайди. Жаҳонгир учун ҳам. Қайтишга мажбур бўласан. Уларни ҳеч ким мендек билмайди. Боласидан кечмайди барибир. ечира кечирасан деган умиддаман.
__Жаҳонгир фақат мени ўғлим. Уни сенга ҳам эрингга ҳам алоқаси йўқ.
Кечиришга келсак майли кечирдим сизларни.
Сабаби инсон кимнидур кечирмаса. Қиёматда юз кўришаркан деб эшитгандим.
Мен у дунё-ю, бу дунё сизларни турқингизни кўришни истамайман.
Шайдо гапини якунлаб, ўғлини олдига ўтди.
Икки метр нарида ўйнаётган ўғлини акаси ва укасига, бир назар ташлаб қўйди.
Бахтиёр яхши бўлиб қолганидан, суйиндиям. Бола бечора анча нимжон экан.
Хазонани кичик ўғли адашмаса, Жаҳонгирдан етти-саккиз ойлик кичкина. У ҳам Жаҳонгирчалик полвон эмасди. Афтидан Хазона умуман хамир овқат емаганов. Бир пайтлар Шайдога кўп тақиқларди.
__Қаёққа ойи?
__Бошқаларини ҳам кўрайлик-а ўғлим.
Давоми бор..
Саховат ва ҳимматда оқар дарё каби бўл.🍃
Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл.🍃
Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл.🍃
Ғазаб ва жаҳлда ўлик каби бўл.🍃
Тавозе ва камтарликда тупроқ каби бўл.🍃
Бағри кенглик ва меҳрда улкан денгиз каби бўл.🍃
Аслинг каби кўрин ё кўринганинг каби бўл.🍃
Жалолиддин Румий
🕌🕊🌹🌸🌺🕊🌹🌸🌺🕊
@kungilkoshonasi
МЕХРГА МУШТОК КЎНГИЛ...
-"Мехр" нима эй одам ?
-"Мехр" икки кўзингдур.
-"Окибат" не эй одам ?
-"Лабзи" ширин сўзингдур.
-"Гунох" нима эй одам ?
-"Гунох" эгри йулингдир.
-"Халол" нима эй одам ?
-"Халол" қадоқ қўлингдир.
-"Ихлос" нима эй одам ?
-"Ихлос" ишонч улови.
-"Инсоф" нима эй одам ?
-"Инсоф" нафснинг жилови.
-"Виждон" нима эй одам ?
-"Виждон" қийналган жондир
-"Иймон" нима эй одам?
-"Хақни" таниган онгдир.
-"Кулфат" нима эй одам?
-"Кулфат" қизил тилингдур
-"Бахт" нимадур эй одам?
-"Бахт" хотиржам кунингдир.
@kungilkoshonasi
✨🍃🌹ТУНГИ ТАРОНАЛАР
✨🍃🌹ЭШИТИБ ОРОМ ОЛИНГ
✨🍃🌹ОЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ
✨🍃🌹ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!.
@kungilkoshonasi
✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН✨🌙✨
🌙Тун ухлатсин, ойдек
✨🌙✨жамоли билан,
✨🌙✨Тонг уйғотсин, майин
✨🌙✨шамоли билан,
✨🌙✨Энди ухланг, Аллоҳ
✨🌙✨каломи билан,
✨🌙✨Барвақт уйғонинг,
✨🌙✨Аллоҳ саломи билан!🌙
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ.🌙 🥱😘
@kungilkoshonasi
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН 🌙✨
🌙Сукунат чўмган махал
қандай гўзал оқшом азизим!
Юлдузлар маржон шодасидек
терилган тунни ҳикояси
нималарни сўйламайди!
🌸🌙Хайрли тун мехрибонларим 🤗
Кўзларингиз уйқудан, қалбингиз
туннинг суруридан бахра олсин!
✨🌙Азиз инсоним Хар доим
хаётингиз омадли ва қувончли
кунларга тўлсин яхши дам олинг!
🌙Ширин тушлар хамроҳингиз бўлсин! 🤲
@kungilkoshonasi
Осмонга чиқсанг ҳам,
Ерга кирсанг ҳам,
Қайрилиб кетаман билган йўлимдан,
Матлабим севилмоқ, гуноҳим севмоқ,
Хушомад келмайди, аммо қўлимдан.
Кўзимнинг тинмаган шўр ёмғирлари.
Тарнов музларидек, мижжам қоттирган.
Тизилган чўрилар-дил оғриқлари,
Озорлар пойида тонглар оттирган.
Вужудим эргашар сарсон руҳимга,
Қийноқлар зулукдай ичар қонимни.
Туйғулар айланди сағир оҳимга,
Ҳижронлар сўрайди ширинг жонимни.
Ишқ жазо эканми бирор айбимга,
Сабрли қулига имтиҳони ё,
Сафарим сўнгига етгунча фақат,
Йўлидан тойдириб қўймасин илло.
Вақт табиб, давоси ақлу шуурим,
Маҳкума кўнглимга сайлади султон
Қадримни опичлаб олган ғурурим.
Қалбимга ҳеч кимни қўймас ҳеч қачон.
Осмонга чиқсанг ҳам,
Ерга кирсанг ҳам,
Қайрилиб кетаман билган йўлимдан,
Матлабим севилмоқ, гуноҳим севмоқ,
Хушомад келмайди аммо қўлимдан.
НИЛУФАР ТОҲИРОВА
@kungilkoshonasi
𝐵𝑜𝑟 𝑏𝑜'𝑙𝑔𝑖𝑚 𝑘𝑒𝑙𝑎𝑟 𝑜𝑟𝑧𝑢𝑙𝑎𝑟𝑖𝑛𝑔𝑑𝑎❤️
𝐵𝑜𝑟 𝑏𝑜'𝑙𝑔𝑖𝑚 𝑘𝑒𝑙𝑎𝑟 𝑥𝑎𝑦𝑜𝑙𝑙𝑎𝑟𝑖𝑛𝑔𝑑𝑎 ❤️
𝑆𝑒𝑛 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑔𝑜'𝑧𝑎𝑙 𝑒𝑟𝑡𝑎𝑘𝑙𝑎𝑟𝑖𝑚𝑑𝑎 ❤️
𝑀𝑎𝑗𝑛𝑢𝑛𝑑𝑒𝑘 𝑝𝑎𝑟𝑣𝑜𝑧 𝑒𝑡𝑠𝑎𝑚 𝑑𝑒𝑦𝑚𝑎𝑛 ❤️
🥀🥀🥀🌷🌷🌷
💙❤️🩵
🤍🤍🤍🕊🕊🕊🤍🤍🤍
@kungilkoshonasi
Бизни гўзал юзли инсонларга эмас,
Юраги гўзал инсонларга
эҳтиёжимиз бор.🌹
🤍🤍🤍🕊🕊🕊🕊🤍🤍🤍
@kungilkoshonasi
✨ХАЙРЛИ-ОКШОМ✨
🌹Согинч азобида куйдику сабрим.
🌹Ишкинг утида
ёндику Калбим.🩵
Мухаббат шаробин
Ичдимку хар-кун.
Мен сени хеч-кимдан
Сурамай севдим.🥀
🤍🤍🤍🕊🕊🕊🤍🤍🤍
@kungilkoshonasi
🫶ХАЙРЛИ_ОҚШОМ
🫶❤️….Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир бутун дунёсиз....🤍
🫶….Ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин....❤️
🌸....Юзингиздан табассум аримасин....🥰
Оқшомингиз хайрли бўлсин азизларим...
🌹🌹🌹❤️❤️❤️💖💖💖
@kungilkoshonasi
__Ойидон. Шиш қачон машина олашиз?
Шайдо чақирилган таксини кутаркан бетоқатланаётган ўғлига қараб баҳри-дили очилгандек бўлди.
__Мен машинани нима қиламан ўғлим. Ана бобонгда бор. Яқинда тоғангга ҳам олиб берди.
__Боғчамда Шабинани ойиши машинада келади. Уни дадашиям бор.
Шайдони кўкси санчигандек бўлди. Боғчага бериб бекор қилдимикан?
То бормагунча дадани билмасди. Боғчага бордию дада ҳам қизиқ бир нимадек гапиради.
__Такси келди ўғлим юрақол. Мазза қилиб айланамиз сен билан.
Шайдо ўғлини машинага ўтказиб, ўзи ҳам ёнига жойлашди.
Паркда бироз айлантиргач, болалар ўйингоҳига киритди.
Майда коптокчалар ичида қиқирлаб ўйнаётган ўғлига қараб завқи келарди.
__Бахтиёр эҳтиёт бўл ўғлим.
Ортидан келган, таниш овоздан аста ортига қаради...
Адашмабди...
Хазона юз кўриниши Жаҳонгирдан катта, аммо жуссаси анча нозикроқ ўйингоҳ ичида ўйнаётган болага ҳавотир билан қараётган Хазонани кўрди.
Уни нима деб атасин?
Қайнисингилми?
Ёки кундошми?
Аламли қисмати кино тасмасидек кўз олдида айлангандек бўлди.
__Бироз жим тургин Қувончбек. Ҳозир акангни олдига қўяман.
Хазонани қўлида Жаҳонгирдан кичикроқ бола. У ҳам ойингоҳ ичига талпиниб ҳарҳаша қиляпти.
Аллоҳни мўжизаси. Икки онадан туғилган бўлсалар ҳам. Бола қуйиб қўйгандек Жаҳонгирга ўхшарди.
Жаҳонгир Баҳодирни кичик версияси эди. Хазонани фарзанди ҳам дадаси узиб-қоплаб олибди.
Шайдо истамасада болага термулиб қолди. Шу он. Хазонани нигоҳи ҳам ўзига қадалганини сезди...
Давоми бор...
@kungilkoshonasi