kungilkoshonasi | Неотсортированное

Telegram-канал kungilkoshonasi - ❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

9558

🌐Teлеграммдаги Маънавий канал. ✳️Бизнинг канал сизларнинг ихтиёризда #Фотолар #Xикоялар #Tабриклар оддий ва пуллик #РЕКЛАМА келишув асос Сизларга албатта манзур булади. Биз Сизлар учун хизмат қиламиз. Канал админлари.. Мурожиат учун: @olisdagihayotim

Подписаться на канал

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️


      ИККИ ЙИЛДАН СЎНГ

__Ойидон...Оойииидоон.
__Озгина ухлай ўғлим.
__Туринг ойи. Бугун паркка олиб бораман дегандишку.
    Жаҳонгир бола тилида биддиллаб Шайдони юзларини силаб уйғотмоқчи бўларди.
__Жаҳоним. Эрталабда сенга салқинлик қилади. Сал қуёш кўтарилсин олиб бораман ҳўп.
__Қуёш тепада қараб турибдику.
    Шайдони гапидан кейин деразага қараб гапирди Жаҳонгир
__Қараб тураверади. Аммо совуқ ўғлим. Соат ўндан ошсин кейин олиб бораман.
__Қачон ўн бўлади?
__Ўзим айтаман. "Ўн бўлди" деб, ҳўпми?
     Шайдо ухлай олмаслигини англаб ўрнидан турди.
Якшанба кунликда бироз дам олмоқчи эди.
__Яхши дам олдингизми ойи. Дадам қанилар. Шаҳмардончи?
__Даданг эрталабда гузарга чиқиб кетди. Уканг ҳам катта йигит бўлиб қолибди. Уйдан тополмай қоляпман баъзан.
__Ҳа яхши йигит кишини кўча кўргани яхши. Фақат бу ўқишига таъсир қилмаса бўлди.
__Ўқишига ҳам алоҳида вақт ажратади. Сен дам олавермабсанда қизим. Жуда толиқяпсан.
__Жаҳонгирга кеча ваъда бергандим, паркка олиб бораман деб. Шунга уйғотиб олди.
__Нонуштасини зўрға қилдирдим. Ойим-ойимлаб биддиллаб ўтирди. Тили жуда чечанда бунингни.
__Ҳа ҳатто "Р"ни айта олади. Аммо "Ж" бн "С,З" ларни айтолмайди. Бирам ширинки буни тили.
__Кўз тегмасин. Теҳника замонини болалари. Ҳар балони билади.  Бунинг ҳам телефонни билади. Телевизор пултини ишлатишни билади.
     Шайдо бир четда лего ўйнаб ўтирган ўғлига меҳр билан қаради.
Росдан жуда ақлли...
Уни ҳаёллар, ўйларга етаклаб кетди.
Болани ақли  ота-онага ҳам тортади деган гапда ҳам жон бордур.
Шайдо ҳам  ёшлигидан бидир-бидир бўлганини айтишади. Мактабни ҳам аъло бахоларга тамомлаган.
Баҳодир....
Уни ҳам ақлли эмас деб бўлмайди.
     Шу жойда Шайдо тушуниксиз жилмайди. Йиллар аламидур балки...
Баҳодир ақлли эмас. Жуда ақлли бўлган. Акси бўлганда Уни тузган сенарийсида шунча одам, сал кам икки йил рўл ўйнардими?
Ҳаммани ўз сенарийсида ўйнатдику.
     Шайдо бош чайқаб, ҳаёлларини тарқатди.
__Жаҳонгир ўғлим юр кийинамиз. Айлангани борамиз.  -деди. Ичида Баҳодир эслагани учун ўзини кўйиганча.
__Ўн бўлдими?  -деди Жаҳонгир ясаган ўйинчоғини отиб. Йиғилган леголар бир зумда сочилиб кетди.
__Биз тайёр бўлгунча бўлади ўғлим.
     Шайдо миттиллаб югуриб чиқиб кетган ўғлини ортидан меҳр билан қараб жилмайди.
Яхшиям шу овунчоғи бор. Ёқса йиллар Уни еб битирармиди?
Ҳаёт жуда қизиқда....
Баҳодирдан олган жароҳатларига. Ундан қолган зурриёт малҳам бўлаётганди.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️


     Асалой кеча келганда "тунаб қоламан"  дегани оилада байрам бўлди ҳисоб. Тўйдан буён ўқишидан ортиб, соатлик келиб-кетиб юргани учун. Бу жуда ҳурсандчилик эди.
Бир зумда, амакиларини оилалари ҳам йиғилди.
Ўзи ҳам амакиси, келинойилари, амакиваччаларини соғинган экан. Улар билан ёшликларини эслаб, анча мириқиб, ўтирди.
     Бугун эса ўйга толган, ойисига айтолмади. "Кетасанми?" Деса нима деб жавоб беради?
__Қизим қудам қўнғироқ қилганди. Сени анча мақтади. Тўғриси тантиқ қизимдан бундай яхши келин чиқади деб ўйламагандим.
    Асалой ойисига ҳайрон қаради.
__Нима дедилар ойижон.
__Куёв уч-тўрт кунга иш билан кетибдику, шунга сени оилангизни дийдорига тўйинг деб жўнатганини айтди.
__Ҳаа шундайми?
__Ўзи аниқ тинчликда келганмидинг? Кўзларинг бежо.
__Тинчлик ойи. Келмайми?
__Йўғэ қизим. Эртага ўқишга борасанми?
__Ҳа бораман.

      Бугун Асалой уйида тунаб қолганига тўрт кун бўлди.
Ойиси эрталаб ўқишга кетаётганда, "тўғри уйингга ўтиб кетасанми? Уйга келсанг янганг билан бирон нима тайёрлаб турамиз. Қуруқ бормагин" деб қолганди.
Уларга нима дейди?
Олийгоҳ дарвозасидан чиқаркан. Таниш машинани кўриб юраги ҳапқирди.
Ҳаёт ҳам Уни кўриб машинасидан тушди.
__Ассалому алайкум.
__Ваалайкум.   -ҳатто телефонда ҳам гаплашишмаганди. Бир-бири билан уришмаган. Аммо аразда эдилар.
__Бу ерда нима қиляпсиз?
__Қиз қидириб келдим.
__Ооввв қизиқ топдингизми?
__Топдим. Гаплашиб берасанми?
__Ўртакашманми мен сизга?
__Еринг учун битта яхшилик қилсанг, қилибсанда.
__Ойижон тўғри айтган экан.   -Асалой негадур ҳазил деди-ю кўтаролмади. Ўпкаси тўлиб киприклари пир-пиради.   -Сиз менсиз ҳам жуда чиройли яшай оларкансиз. Улар айтгандек, балки росдан, биз умрбод бир бутунмиз деб ўйлагандурман...
__Ойим кўпни кўрган аёлда. Тўғри айтибди. Мен сенсиз яшай оламан. Ҳудди тўйимиздан олдин яшагандек. Ҳудди мана шу тўрт кунни яшагандек.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️


__Ҳа нима дейсан энди.  Бошини айлантириб олганда бу келин укангни. Шайдодан кечдию, бундан кечолмади.
Одамлар ҳалигача гапиради. "Қандай қилиб, ўғлингизни бошини эккан қизни келин қилдингиз?" Деб. Энди илиётган кўнглим яна совийди.
__Ойи сиз ҳам ошириб юборяпсиз. Ҳаёт келинни яхши кўради. Сиз бундай гапларга асабийлашиб орага суқаверсангиз, укамни оиласи дарс кетмасин яна.
__Сизларни шундай гапларингиз деб, ҳам бу қиз кеккайиб кетади. Ҳаётни ўзисиз яшолмайди деб ўйлайдими билмадим?
__Ҳаёт Асалойсиз яшамайдиям. Ойи сал ўйлаб гапиринг. Уларни ораси бузилса суйинасизми?
__Оббо ойингга алқ ўргатма.
__Ойи.... Одамларни гапи деб, оиламизда жабр қилманг дейманда.
      Асалой келганини билмаган қайнонаси, қизи билан берилиб гаплашарди.
Ўқишдан хориб келган қизга бу гаплар ортиқчадек туйилди.
Ҳам ўқиш, ҳам уй, ҳам эр. Ҳаммасини бир маромда олиб кетиш ҳам осонмас.
Камига қайнонаси ҳали ҳам Асалойга ёв қараш қилади.
Қилган ишидан айб топади.
Асалой эса,  биринчи ўринда суюклисини онаси  сифатида кўргани учун ҳам, ортиқча гап қилмайди.
Аммо бугунгиси....
Негадур Асалойни бўғзига алам тиқилди.
__Майли  набираларимга қара. Сен ҳам мени койишдан бошқасини билмайсан...
__Ассалому алайкум ойижон яхши ўтирибсизми?
    Асалой қайнонаси телефонни ўчиргач, салом берди.
__Вой ўлмасам, қачон келдингиз?  -ичига туфлади.
__Беш дақиқача бўлди. Мен кийимларимни.... -Асалой гапидан тўхтаб қолдида, кўзини юмиб очди.   -Ойижон нега мени бунчалик ёмон кўрасиз?
Кўнглингизга йўл тополмай ҳалакман. Айтинг нима қилай ойижон? Нима қилсам мендан кўнглингиз тўлади?
__Сиздан фотиҳа қайтарганизда кўнглим қолган. Шайдо ҳам кўзимни олдида катта бўлган бўлса ҳам ҳозир ёмон кўраман. Бошқани севиб, нега фотиҳага рози бўлгансизлар. Йигитларинг деб мени ўғлимни....
__Нима? Йигитларинг? Шайдо-пайдойингизни билмайман. Аммо о дадам ва акаларимни қондошликларини  ҳисобга олмаса,  ўғлингиз мени ҳаётимдаги ягона эркак.
__Сафсатангизни бошқага айтинг. Нега фотиҳа буздингиз унда? Кўнгилсиз бўлмаганингизда. Тўйларингизга ярим йилдан ошди. Нега ҳали натижа йўқ? Сабаб шу бўлиши мумкин. Сиз ўғлимга ўзингизни бағишлай олмаяпсиз.
Ҳаёлингизда эса, ўғлим сизсиз яшолмайди.
     Асалой алам билан жилмайди.
__Кўнглингизни олишга шунча ҳаракат қилдим. Аммо уддалай олмабман. Ўғлингиз билан. Хилватдаги муносабатларимизни ошкор қилиб, ҳаё пардасини узгим йўқ.
Майли ўғлингизга менсиз яхши бўлса сизни наздингизда. Шундай бўла қолсин....


      Ишдан анча кеч келган Ҳаёт, оила аъзолари аллақачон ўз хоналарида эканини фахмлади.
Асалойни ҳам хоналарида деб ўйлади.
Чарчоқ билан хонасига кирганда, ётоқ бўш. Хона ҳувиллаган эди....


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️



__Сен эски уйимизга бор. Ўтган сафар келганингда айтгандимку, ишлама деб.
__Еб ётганга тоғ чидармиди?  Яна бир ярим ойча ишламоқчиман. Бахтиёрга ҳам икки ой олдин жавоб беришди,  ойим қараяптилар.
     Хазонани ойиси қизига қидирув эълон қилингани ҳақда қаердандур ҳабар топгач, излаб келди.Дадасини бошига ичкилик етди. Онасига бу айрилиқ қандай таъсир қилган билинмадику, ҳар қалай болаларига муносабати ўзгарганди.
Баҳодир ва Хазона, Шайдо билан тўйдан олдин олган уйлари, олиб қўйилганди. Шу сабаб Хазона онаси билан яшаётганди.
__Мен нима дедим.
    Баҳодирни қошлари чимирилди.
__Баҳодир акаа.
__Мени олдимда чиқиб, биринчи ишинг ишдан бўшаш бўлсин. Бахтиёрга ўзинг қара. Аввалроқ йиғган пулларимиз тугаган бўлса. Эски уйимиздаги сейфда карта бор. Бир таниш дўстимни номига очилган. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди.
Коди Бахтиёрни туғилган йилига қўйилган. Уни шундай кунлар учун асраб, маблағини кўпайтириб қўйгандим....

      Шайдо ажрим ишлари ҳал бўлгач, анча енгил тортгандек бўлди. Ўғли, ота-онаси кўмаги билан олти ойи ҳар қалай эски яраларни унутаётгандек ўтди.
Аммо бу фақат уларни ёнида. Уйқусиз кечаларида йиғлайвериб-йиғлайвериб ёшлари ҳам қуриб қолди.
Бора-бора қийналса ҳам, кўз ёши қилмай қўйди...
Йиғламасликка ўзига-ўзи сўз берди.
Аста-аста камайиб, охири умуман йиғламай қўйди.
     Дадаси бетоб бўлиб қолганда.Жуда кўп йиғлаганди. Ундан кейин яна бир марта шундай йиғлади.  Ажрим ишлари билан юрганда, тасодифан Соҳибни кўриб қолганда....
Уни тўйи бўлаётганди...
Уни илк бора кастюм-шимда кўрди. Ёнида бўй-басти ўзига мос келин билан.
Ҳечам ўзини Соҳибга тенг кўрмай қўйган бўлса ҳам. Барибир йиғлади.
Ўтган ҳаётини таҳлил қилиб анча йиғлади. Барчасини қайта ёдга олиб йиғлади.
    Айрилиқ, армон, ишончсизлик, бировни дилини оғритгани, алданиш, туҳмат....
Сон-саноқсиз сабабларини йиғиб йиғлади.
Шундан кейин, бундай кўп йиғламади. Бора-бора кўз ёши камайиб, охири йўқ бўлди ҳисоб.
__Сен....
    Баҳодирни олдига келганда, эшик олдида,  қорни қаппайиб қолган Хазонани кўриб тили айланмай қолди.
      "Хазона бошқа фарзанд кўролмайди"
Шайдо қачонлардур Баҳодир айтган гапни, ёлғонни бири эканини англади. Қизиқ турмуши давомида заррача бўлсада, биронта ҳақиқат бормикан?
__Шайдо...
__Менга гапирма! Мен эрингдан жавобимни олгани келдим. Сени турқингни  кўришни ҳам. Овозингни эшитишни ҳам истамайман.
     Шайдо ичкарига одимлади. Хазона бироз  Уни ортидан қараб турди-да. Йўлида давом этди...


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

.

📚ЖАРОХАТ

__Қизим қароринг қатъийми?
__Бундан қатъий бўлмаган. Ҳатто Ҳаёт билан фотиҳам бузилишидан олдин, шу остонадан, Соҳиб ака билан кириб келганимда ҳам, бу даражада қатъий эмасди.
Сабаби у пайтда дадамдан ҳадикда эдим. Ҳозир дадам мени қароримни маъқуллаяпти.
__Қизим балки яна бир ўйлаб кўрарсан.   -Шоҳида опа аёллигига бориб иккиланиб гап бошлади.   -Куёвни оқламоқчи эмасман. Аммо Жаҳонгирни отасиз қолишини ўйлаб....
__Жаҳонгирни  отаси йўқ бўлса бобоси бор. Сен аҳмоқона гап қилиб, қизингни миясини айнитма.
__Дадасиии... мен айнитибманми? Қизингизни сиз эркалатиб миясини айнитиб бўлгансиз. Жимгина Ҳаётга тегиб кетганда бу ҳолга тушмаган бўларди. Ана бунданам ёшига уйланди ўтган кун.
__Жим бўл! Сен мени айнитмаганингда, ўша Соҳиб деганларини ўзим суриштириб кўрардим.
Йўқ сен. "Войдод ўламан Шайдо синглингизни умрини еганни ўғли экан" деб туриб олдинг.
У  бола онаси билан яшарканку, ифлос Баҳодирни туҳматидан кейин суриштирдим.
Агар бундай воқеалар бўлишини билганимда эди ўшанда.
Ҳеч иккиланмай ўша йигитга берган бўлардим. Сени дийдиёйингга қарамай.
     Шайдо лабини тишлади. Кўзини пир-пиратиб, келган кўз ёшларини йўқотди.
__Дадасиии...
__Ҳаёт билан фотиҳасига келсак, сен Шайдога аммаси ҳақда айтмаймиз деб туриб олмаганингда, қизимиз аввал бошидан  ҳақиқатни билганда. Ўша Ҳаётга индамай тегиб кетарди.
Уни сиқувга олма, бу бизни саккиз йилдан топган қизимиз. Кейинги сафар майиб қилиб қўйса нима қиласан. Яна Жаҳонгир отасиз ўсмасин дейсанми?
     Шу гапдан кейин бу мавзу қайта очилмади.
Шайдо ажримга ариза берди.
Хазона қайтиб келгач, Уни ҳам терговга олишди.
Аввалига ҳеч нарсани тан олмай, ўзини Баҳодирни синглиси деб таъкидлади. Аммо келтирилган далилларни рад этишни иложи йўқ эди.
Ҳаммаси фош бўлгач, Баҳодир ҳамма айбни ўз бўйнига олди. Хазонани ҳам ҳудди, Шайдони алдагандек алдаб, кўндирганини айтиб, Хазонани айбини енгиллашига сабаб бўлди...
Ўзи фирибгарликда айбланиб, қамоққа олинган бўлсада.
Хазона учун орттирган танишлари ёрдамида, гаров пули эвазига, давлат назорати остида озодликда жаъзо ўташига эришди.
Шундай қилмаса Бахтиёр қаровсиз қолиб кетарди. Бу Баҳодирни ўғли ва Хазона учун, ҳозирча қўлидан келганич  маъсулияти шу  эди.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️


__Ассалому алайкум она.
__Ваалайкум ассалом келдингми ўғлим. Қорнинг очми?
__Жудаям. Тошни ҳам кемириб юборар даражада.
__Еҳҳ болам-а..
Тош дейсан-а? Янганг манти қилган экан. Сиз овқатга уринманг деб менга қилдирмади.
Сенга ҳам ўраб олиб қўйганман. Ке болам.
__Раҳмат онам. Борингизга шукур. Янгам ҳам барака топсин. Жуда яхши аёлда.
__Ҳа болам бор бўлсин шу янганг. Мушкулимни осон қилиб, келин ҳам топиб берди. Эртага оқ ўраб келамиз. Насиб қилса кунлар совимай, келинимни шу хонадонга олиб келиб олсам. Қиш қаҳратони ҳам таъсир қилмайди менга.
__Она балки баҳорга чиқиб қилармиз тўйни....
     Соҳиб онасига Ҳаётдан пул олганини айтмаганди. Шунча қарз устига тўй қилса....
Бироз ҳижолатли бўлар...
__Ундай дема болам. Янги йилга ўтсак, ёшинг ҳам ўттиз бирга ўтади. Қиздан ҳам қуруқ қолмайлик. Шу йил узатишар экан.
      Соҳиб бу гапга жавоб қайтармади. Бош силкиб қўйди-ю. Овқатини олиб ея бошлади. Нима бўлса ҳам шу муштипари ҳурсанд бўлса бўлди.

🍃🍃🍃

__Чарчадингми? Кайфиятинг йўқ.
    Ҳаёт ётоқда телефонда нимадур кўраркан. Ёнига ўйчанг ўтирган Асалойга қаради.
__Ҳаммаси яхши. Тўй чарчоқлари бўлса керак.
    У Ҳаётга онаси билан бўлган суҳбатни айтмади. Кеча келиб, бугун онасидан шикоят қилса, Ҳаётни кўнглидан қолиб кетсачи?
__Менга пултни олиб бер. Сен таърафдаги тумбада экан. Ичкаридани кўрамиз.
__Аввал кўрмаганмисиз?
__Кўрганман. Бир неча маротаба.
__Қаерига етди.
__Малак ўладиган жойларига яқинлашди.
__Мана шунинг учун қайта кўргим келмайди. Бечора Малак. Сиз ҳам кўрманг.
__Илож йўқ. Одатда янги уйланганлар ўзларини сериалини бошларди тўй кунидан.   -Ҳаёт Асалойни сочидан силаб қўйди. Икки бармоғини то пешонасидан, юзию, бўйнидан олиб ўтиб иягидан тутди.    -Биз шу эски сериалимизни кўришга мажбурмиз. Нимадур билан чалғитиш керакда одам ўзини. Бундай вазиятда.
__Борингге. Сериалмиш.
    Асалой кўрпа ичига биқиниб кириб олди. Биринчи кўрганда, Ҳаётни бундай ҳиссиётли деб ўйламаганди. Уни қарашларини ўзи титратади.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️


       Бугун Ҳаёт ва Асалойни тўйлари. Иккиси учун ҳам жуда интиқ кутилган кун.
Асалой сиртига чиқармасада, бу кун Унинг учун ҳам, ўзгача кун эди.
Аммо Ҳаётни олдида, мағрур туришга ҳаракат қилар. Ҳисларини иложи борича тан олмасликка уринарди.
Орада сездириб қўйса, ҳам. "Сиз қучганиз учун, ўзимни бошқасига раво кўрмаяпман" деб гапни ўз фойдасига бурарди.
__Жуда гўзалсан!
__Биламан... -Ҳаёт меҳр билан айтган гапига, Асалой осмондан келиб жавоб берди.
__Отдан тушсанг ҳам эгардан тушмайсан сен қиз.
__Инсон ўз қадрини юқори тутиб билиши керак. Қанча паст тутса, қадри ҳам шунчалик пастлайверади.
__"Энг баланд минора ҳам ердан кўтарилади." Деган экан Амир Темур бобомиз. Сен ҳам сал пастга ҳам қараб қўявер...
     Суҳбатлари меҳмонлардан табрик олиш баробарида узилиб-узилиб, тортишишлар билан тўйни ўтказишди.

     Асалой янги уйининг, янги хонасида, Ҳаётни кутаркан. Хонага тунд қиёфада кириб келган куёвни кўриб кулиб юборишдан ўзини аранг тийди.
Салом солгач, Ҳаёт ўша норози қийифасида Уни юзини очди.
__Янгаларингни гапи ростми?
__Улар сизга нима деганини қайдан биламан.  -Асалой атай тихирлик қилди.
__Сен билан боғлиқ гаплари.  Иккимизга ҳам боғлиқ гаплари.
__Ҳа рост.
__Шу "қариндош"ларинг ҳам жуда пайтини пойлаб туришга эканда. Ҳаётни тўй билан табриклаймиз деб.  -стол устидан шарбатни олиб, бир стаканни бир кўтаришда ичиб юборди.
__Албатта, ахир атай уларни ўзим тўйга таклиф қилдимку.  -пиқ этиб кулди Асалой ўзини гапига.
__Сенга тозаа кулги бўлдимми? Ютдим деб ўйлаяпсанми?

   "__Никоҳдан ҳам ўтдик, сен мени хотинимсан, қалбингга эгалик қилиб бўлганингни биламан тан ол, Асалим сен ҳам мени севасанку.
__Бўлмаган гап.
__Сен шундай ўйлайвер. Мен эртага жисмингга ҳам эгалик қиламан.
__Мени кафеда ўпиб олиб, йиғлатганингиз учун ҳам, эртага сиз кутган иш бўлмайди.
__Еркалигинг ўтмайди эртага.
__Ўтсачи? Балки гаров ўйнармиз...
__Яхши. Фақат ютуқ, эртага айтилади."
     Иккиси ҳам бир-бирига термулганча кеча кечқурунги суҳбатни эслашди.
__Сен алдаяпсанми?
__Йўқ.
__Тиржайма...
__Сизни мағлубиятингизни кўриб буни иложи бормикан?
__Жисмингга эгалик қилолмасман бугунча. Аммо ....
__Нима аммо...
__Лабларинг исминг каби асал эди.
__Келишдан олдин заҳарлаб келдим.   -кесатмоқчи эди. Аммо бу сафар қизни ҳаяжон босдими? Овозида титроқ сезилди. Сабаби йигит билан юзлари оралиғи жуда яқинлашганди.
__Ҳозир "проба" қилиб кўрамизда унда.
__"Проба" да ҳам реакция бериши мумкин. Қўрқмайсизми ёш кетишдан.
__Кетсам ҳам  лабларинг болидан тотиб кетарканман. Айтишадику, ўлдирса ҳам ишқ ўлдирсин деб.
     Асалой сўз ўйинида ютказди. Ҳозирча....
Сабаби, ғунча лабларига ошиқ болари қўниб олганди....


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

     Полвон ака аҳволи ўнглангач, Баҳодирни устидан ариза ёзиб берди.
__Ўтган сафар қизингизни юз-кўзини кўриб бўлмасди. Шунда ариза ёзмайди деб қайтариб юборгандингиз мени каридордан.   -Санжар синчков қаради.
__Мен ўшанда адашган эканман. Мана тагига етдим.   -Полвон ака оғриқ билан гапирди.
__Тушунарли, ҳўш бу ерда қизингизга тазийқ ўтказгандан ташқари, масулиятини суистеъмол қилганликда айблабсиз.
__Ҳа Баҳодир мени супер маркетларимдан бирини бошқарарди. Камомат чиққан.
__Тушунарли. Биз суриштириб, ҳаммасини ҳисобга оламиз. Ҳозир Баҳодир Наимовни қамоққа олишга ордер оламан.
__Тезроқ ҳал бўлади деб умид қиламан.
__Ҳаракат қиламиз. Шеригимни шу кунларда тўйи, шунга бир ўзимман ҳозирча. Аммо тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қиламиз ёрдамчилар билан.
__Раҳмат ука.
__Соғ бўлинг.


     Ҳаёт тўйи муносабати билан, ишидан рухсат олганди. Ўтган сафар тўй белгиланган кунни икки кун олдинигача ишларни таҳлаб олганди. Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлишини хоҳлади.
Шу сабаб ҳамма иш Санжарни ўзига қолганди.

__Икки соатдан буён тан олмаяпсиз. Қаранг ҳаммаси сизга қарши далиллар.
Қайнотангизни Казимов Полвон акани  супер маркетидан камомат чиққан. Маблағларни ўзлаштирганликда айбланяпсиз. Яна аёлингиз Казимова Шайдодан ўз манфаатларингиз йўлида фойдаланганликда айбланасиз.
__Бўлмаган гап! Камоматни ўзим бирга ҳисобласак, айбсизлигимни исботлаб бераман.
__Йўғэ.  -Санжар киноя билан кулди.   -Айбланувчи ўртада анчагина сумма устида гап кетяпти. Ҳўп бунда айбсиз бўлиб чиқдингиз дейлик. Аёлингизни гапларичи?
__У билан тортишиб қолгандик. Шунга жаҳл устида гапиргандур.   -Баҳодирни хотиржамлиги, Санжарни ҳайрон қолдирарди.
__Лекин Шайдо Казимова оддий гап айтмади. Бу жуда катта айблов. Қаранг У тухмат қилган бўлса ўзи жавобгарликка тортилиши мумкин. Шулар ҳақда огоҳлантирилганига қарамай, алдаши мумкинми?
__У нима деди ўзи?
__Сиз ва синглингиз аслида ака-сингил эмаслигингиз ҳақида...  -Санжар қисқача Шайдони аризаси ҳақда айтди.
__Бўлмаган гап! Шайдо рашкдан шундай қилган.
__Рашк денг? Яхши буни синглингиз, агар росдан синглингиз бўлса, фуқоро Агзамова Хазона топилса аниқлаймиз....


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

.

📚ЖАРОХАТ


     Шайдо эндигина ўзини устига бостириб келган, Баҳодирни ўзидан узоқлаштиришга уринган пайт. Кутилмаган куч, уни ҳалос этганидан атрофга қаради.
__Дадажон.  -Жаҳонгирни краватига урилиб кўксини ғижимлаган дадасини кўриб, ҳуши бошидан учиб кетди.
__Дадажон. Яхшимисиз?
__Қизим... мени кечир жоним қизим.
__Гапирманг дадажон, гапирманг.  Баҳром ака дадамни олиб чиқайлик. 
    Шайдо Баҳодирни нари қилаётган Баҳромга ялингудек гапирди.
__Полвон ака.... Шайдо сиз ўғлингизни олинг. Мен акамни опичлаб олиб чиқаман.
      Шайдо, Баҳромга дадасини кўтариб олишига ёрдамлашгач, шовқиндан уйғониб бўлган, Жаҳонгирни қўлига олдида эшик томон юрди. Баҳромдан насибасини олиб. Ғудраниб ётган, Баҳодирга бир қараб қўйиб чиқиб кетди.
__Шайдо сен кетолмайсан. Мени ўзингсиз, Жаҳонгирсиз қолдиролмайсан! Тўхта Шайдо.
      Маст ҳолига еган бир икки мушт. Таъсирида, Шайдони тўхтатиб қолишга куч тополмади.
Турмоқчи бўлганда, ўзини тутолмай, яна йиқилиб тушди.

__Баҳром ака тезроқ ҳайданг.   -Шайдо дадасига ҳавотир билан қаради.
__Енг катта тезликдаман синглим. Ҳозир етиб борамиз.

Полвон акани қон босими кўтарилиб, кетганди.
Шифокорлар унга керакли муолажаларни қилишгач, Шайдо қўлида ухлаб қолган Жаҳонгирни олиб дадасини олдига кирди.
Ўзини ҳам қорнида оғриқ бор, аммо отасини ҳолати олдида. Тана оғриғини унутганди.
Дадаси бир текисда нафас олиб ухларкан. Хонадаги стулга ўтириб, суяниб олди.
Кўзлари толиқиб, дадасини оқарган юзига термулганча, қучоғида боласи билан ўтирган ҳолида ухлаб қолди.

     Эрта тонгда ҳабар олгани кирган ҳамшира. Авайлаб турканча Шайдони уйғотди.
__Болангиз қўлингиздан тушиб кетмабдиям. Анави кушеткада ётмабсизда синглим.
__Ҳечқиси йўқ.   -Шайдо толиқиб кетган белини аранг кўтарди.
__Дадангиз ҳам уйғонди. Мен салдан кейин врачни кўрсатмаси билан муолажа қилиб қўяман.
__Раҳмат сизга.
Шайдо дадасига меҳр, ва соғинч билан боқди.
__Дадажон қўрқитиб юбордингиз.   -боласини хонадаги қўшимча кушеткага ётқизиб, дадасини олдига бориб қўлларидан тутди.
__Қизим. Сени кўўп азобга гирифдор қилибман-а?
__Ундай деманг дадажон. Барига ўзим сабабчиман. Энг бошидан аҳмоқлик қилган ўзимман.
__Йўқ қизим. Сени бошидан тушинмаган, тушунтирмаган. Биз сабабчимиз.
Лоқайдлик қилмаганимизда сен бунчалик жабр чекмасдинг қизим. Бизни кечир.
__Пешонамда бори шу эканда дадажон. Бунда ўзингизни айбламанг.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🍃🌹🍃
🍃🌹 ОДАМЛАР 🍃🌹🍃


🍃🌹🎤 УБАЙДУЛЛО ЯШАР
🍃🌹🖊 РАЪНО АЛИЕВА


🍃🌹🍃


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

✨🍃🌹ТУНГИ ТАРОНАЛАР
   ✨🍃🌹ЭШИТИБ ОРОМ ОЛИНГ
     ✨🍃🌹ОЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ
        ✨🍃🌹ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🌙 Х А Й Р Л И Т У Н✨🌺✨

🌟 Билинг ғаниматмиз бир биримизга 🌷✨✨
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор ✨✨🌷
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.✨🌷✨

Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!✨🌷✨
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар 🤲


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

ОКШОМ ТАРОНАСИ😘

СИЗЛАР УЧУН❤️


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️


Асалой на кетишни билади, на Ҳаётга талпинишни...
__Сизни ёмон кўраман.
    Чидолмади йиғлаб юборди.
Аммо кетмади. Юзини тўсиб олдию, елкалари силкина бошлади.
__Нега йиғлаяпсан? Ўзингку мендан кетган.
__Сизни....Сизни деб, мен ойижонга ёмон отлиқ бўлдим. Қучоқлаган қўллари узилсин ўша қизни. Менсиз бахтли яшанг майли. Мен ҳаётингизни ўткинчи саҳифаси эканман. Наилож.
     Асалой алам билан қаради. Кейин кетмоқчи эди.
__Мендан сенсиз яшолмайман деган гапни кутма!   -Ҳаёт  қизни тўхтатиб қолиб,  авайлаб, бағрига босди.    -Сенсиз ҳам яшай оламан, аммо яшашни истамайман. Чунки, сен - Сен бўлганинг учунгина ҳар бир яхши ва ёмон кунларимни сен билан босиб ўтишни хоҳлайман. Сени жойинг фақат мени ёнимда. Бундан кейин бундай ўзбошимчалик қилма. Тушундингми?
    Кўксидаги қизни боши силкиниб қўйди. Ҳаёт  буни қизни жавоби деб қабул қилди.
__Юр уйимизга кетамиз.
    Бағридан бўшатиб, кўз ёшларини артиб қўйди.
__Ойим кутяпди мени.
__Куёвиз олиб кетди деб қўясан. Тўрт кун ётдингми? Соатига ҳисобласак ярим йиллигинг ўтибди.  Энди шу билан анчагача уйга бориш йўқ.
__Мен атай шунча ётмадимку, бир марта қўнғироқ қилиб қўймадингиз-а?
__Мен кимман сен учун? Кетишдан олдин менга айтишинг керак эди. Бундан кейин, ўйлаб иш қиладиган бўласан.
      Ҳаёт такрор кўзи ёшланган аёлига қараб ҳўрсинди.
__Жуда йиғлоқи бўлиб кетибсанми тўрт кунда? Ёки соғиндингми?
    Охирги икки сўзни айтганда, бироз қидмирлик бор эди оҳангида.
__Соғиндик.
     Асалой қорнини ушлаб, гапини айтдию, уялиб ерга қараб олди.
    Ҳаёт–кутилмаган бурилишларга бой.
Инсон ҳаёти давомида. Қарор қилади. Мақсади сари қадам ташлайди. Манзил бахт бўлмоғи учун ортга қарамаслик, йўлдаги ўнқир-чўнқирларга аҳамият бермаслик керак.
Ана ўшанда бахт манзилига етиб борасиз.
Қоқилган бундан кейин ортга қайтган, қолаверади...
Қисматни айблаб, тақдирни қоралаб.
Қарор қилинг, қадам босинг, манзилингиз бахт бўлсин....


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️


    Нонушта пайти Ҳаёт укаси кийингани чиқиб кетгач, ойиси билан ёлғиз қолди.
Укасини "Ака келинойим қачон кетди?" Дея берилган саволига "кеча" дея қисқагина жавоб бериб қўйди.
Дадаси дўстлари билан дам олгани кетишган, илик узди пайти деб.
__Ойи ўртангиздан нима гап ўтди яна. Асал индамагани билан бир-икки суҳбатларингизни эшитиб қолгандим.
Фотиҳани бузилишида униям айби йўқ эди.
     Ҳаёт қисқароқ қилиб, Сабо билан бўлган вазиятни айтиб берди.
Хотинига ён босишми? "Қизишиб бир-икки гапирганди. Мен беҳосдан уни уриб юбордим" деди. Асални афициант ҳақдаги гапини айтишни истамади.
__Одамларни гапи.... Зада қилди мени....
__Ҳўп Асал кетибди. Одамларингизни гапи шу билан тугайдими? "Ярим йилда хотини кетиб қолди" деб гапига-гап қўшади улар яна.
Сизга шу керакмиди?
Асал биламан эркароқ қиз. Аммо менимча У эркалигини бу уйда қилмади. Ёки мен кўрмадим.
Оиламизга сингиб кетишга ҳаракат қилди. Бирон марта оиламиз ҳақда арз қилмади менга.
Опам қўнғироқ қилганди кеча. Улардан эшитдим ҳамма  гапни тўлиғича.
Унга нима дегансиз билмайман. Лекин одамларингизга суюнчилайверинг, Уларни деди-дедиси натижасини кўрсатди. Мен Асални биламан. Кетибдими? У шуни тўғри деб билибди. Майли шундай бўла қолсин.
__Ўғлим хотинингни яхши кўрасан биламан. Аммо менчи? Мен ҳам ҳафа бўлгандим ўша пайтда. Уларни аламлари ҳеч ўтиб кетмади.
Келинни ишидаям, тилидаям хато йўқ эди. Аммо нима қилай?.... Майли келинни олиб кел ўрни совимай.
__Ҳеч нарса ойи. Ҳеч нарса қилманг. Бўлар иш бўлди.
__Келинни олиб келасанми?   -Ҳаётни ойиси иккиланиб қолди. Росдан келин кетиб қолганини маҳалла эшитса, Ҳаёт айтгандек. Ғийбатчиларни куни туғмайдими?
__Йўқ! Менга бир оғиз айтмай кетибди. Балки росдан сиз айтгандек, кетгани яхшидур, ўзбошимча хотинни нима қиламан. Бирон марта орамиздан ола-мушук ўтмаганди. Кетишидан олдин, мен билан маслаҳатлашса бўларди.
__Ўғлим....
__Мен тергов ишлари билан уч кунга қўшни вилоятга кетяпман. Ярим соатдан кейин йўлга чиқишим керак. Дуо қилинг ойи. Кеч қолмай яна.
__Ўғлим... келин...
__Ойи кеч қоляпман.
     Ҳаёт қўлини фотиҳага очди.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️



__Тушингни бориб сувга айт.
     Баҳодирни гапидан Шайдони юзи қизариб кетди.
__Сиз инсонмисиз ўзи? Нега бунчалар тубансиз? Жавобимни беринг дедим сизга.
__Ҳеч қачон жавобингни бермайман. Жаҳонгир ҳам мендек отасиз ўсишини, келажагини йўқ қилишини истамайман
__Отасиз катта бўлиши. Сиздек ота билан катта бўлгандан  яхшироқ.
__Қонунан ажрашгандурмиз. Аммо мен сени жавобингни бермайман. Умримизни охиригача бир-биримизга маҳрам бўлиб қоламиз.
__Аллоҳ жазойингизни берсин.
     Шайдо тортишиб ўтирмади.
Ҳозир бунга холи йўқ эди...
Зарда билан чиқиб кетди. Ортидан "сен ўлгунинггача меникисан"  деган Баҳодирни гапини эшитмади. Ёки эшитишни истамади.

__Нима қиляпсиз ойи?
    Уйга қайтгач, Жаҳонгирни ухлаётганини кўриб, ойисини олдига чиқди. Шоҳида опа оилавий албомларини кўраётганди.
__Ески суратларни кўряпман. Бир нима қидиргандим. Сандиқдан чиқиб қолди.
__Булар бувимларми? Бир расмини кўргандим. Бунда анча ёш эканлар-а?
__Ҳа бувинг. Буниси Шайдо амманг. Жуда ёқимтой қиз эди. Умри қисқа бўлди шўрликни. Исмини сенга меърос қилиб қолдирган эканда.
__Фақат исмини эмас. Бахтсиз қисматини ҳам.
    Шайдо ачишаётган кўзларини пир-пиратди. Ёш чиқармаслик учун.
__Қизим...
    Шоҳида опа айтарга сўз тополмади. Ранги анча сарғайиб, ўзи озиб қолган қизига нимадур деёлмади.

__Қизим илтимосинг билан ўқишингдам академик таътил олиб бергандим.  Балки энди ўзинг ёқтирган соҳага ҳужжат топширарсан ёзда.
__Йўқ дада. Ўқишимни келган жойидан давом эттираман. Жаҳонгир ҳам ёшидан ошиб қолади. Бир йилгина қолганди. Аввал шуни якунлаб маълумотли бўлиб олай. Бошқа ўқишни кейин ўйлаб кўраман...


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️


__Оввора бўлиб келибсан Шайдойим. Мен сен билан ажрашмайман.
__Юзсизлик қилмай, имзо чекинг.
    Шайдо асабий гапирди.
__Йўқ! Мен имзо чекмайман. Сен билан ажрашмайман.  Қамоқдан бир кун албатта чиқаман. Ва сен яна мени олдимга қайтасан!
__Сафсатангиз билан ўзингизни алданг.  Мен тинч бўлмайман. Шу ҳижжатда имзойингиз қўйилмагунча тинчимайман.
     Шайдо алам билан чиқиб кетди. Ариза топширгандан буён бу учинчи келиши.
Аммо Баҳодир безрайиб имзо қўйишдан бош тортяпти.
Уринишлари бекор кетди. Суд олти ой муҳлат берди. Шайдога умуман керак бўлмаган муддат!
Бундан уни асаблари яна бузилди. Аммо наилож. Яна олти ойни кутиши керак.
Муҳими Баҳодир ичкарида. Шайдони ёнига келолмайди.

🍃🍃🍃

__Ўйин борми бугун?....Соат нечида?... Ҳа демак бир соатдан кейин эканда.... Яхши мен кечки овқатдан кейин бораман. Ҳўп дўстим... Ҳа яхши ундан ҳавотир олма.
    Ҳаёт дастурхон атрофидан ўз жойига ўтирар экан. Кулиб Асалга қараб қўйди. Акаси билан У ҳақда гаплашаётганди.
Асал ҳам ким билан гаплашаётганини пайқаб кулиб қўйди. Ҳаёт буни сездию, онасини ғаши келиб қараб турганини пайқамади....


__Кетяпсизми?   -деди, ишларини тугатиб кирган Асалой. Ойнага қараб кўйлагини ёқасини тўғирлаётган Ҳаётга.
__Ҳа синфдош йигитлар бир нечтаси йиғилаётган экан.
__Асрорбек акам чақирдими?
__Ҳа Асрор чақирди.  -Ҳаёт қизга бир қараб қўйдида. Сочини тараб, текислади.
__Чиллалик куёвни ярим кечаси чақирганиничи... елкангизга инс-жинслар қўниб олса нима бўлади.
__Иримчимисан? Ёлғиз ўзим юрмайманку.
__Боргунча ёлғизсизку.
__Ҳўп эшикдан киришда елкамни қоқиб. Сени олдинга келишдан олдин ювиниб чиқаман. Бўладими?
__Бўлмайди.   -Асалой қўлларини Ҳаётни белидан ўтказиб қучиб олди. Ва аста шивирлади.   -Кетманг.
     Ҳаёт, Асалойни бўйнидан қучиб, кўксига босди. Пешонасидан ўпиб қўйганча сўради.
__Кетишимни хоҳламайсанми?
__Сираям.
    Эркаланганнамо жавоб берди.
__Яхши кетмайман. Эвазига нима берасан?
   Ҳаёт қизни бағридан бўшатиб, юзлари орасидаги масофани қисқартирди.
__Ўзимни... -Асалойни тилидан шу сўз учиб чиқиши билан, қисқарган масофа бутунлай йўқ қилинди.
Асалой чуқур нафас олганча тумба устидан телевизор пултини олиб, Ҳаётга бермоқчидек ўрталарига суқди. Қачон ётоқ ёнига келиб улгуришди экан?
__Сериалингиз бошланди. Мана пултингиз.
__Менимча бугунча бизга буни кераги йўқ.
   Ҳаёт пултни олиб, тумба устига секингина улоқтирди.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️


      Санжар болалар шифохонасига бориб билдики, Хазона йўқолгунча шу ерда ишлаган. Кетиш олдидан касалхона маъмуриятига бир мунча пул берган ва ишлаган маошини ҳам олмай, боласига керакли. Касалхонада йўқ бўлган дорилар учун ишлатишларини тайинлаган.
У қизни тополмагани учун, ҳуноби ошарди..


       Хазона яқин дугонаси яшайдиган квартирада туриб иш қидира бошлади. Яхшики, ҳужжатлари ёнида.
Ўзига қидирув эълон қилинганидан ҳали беҳабар эди.
Ваниҳоят эълонларда кўрсатилган манзиллар ҳам охирлай, бошлаганда, бир хонадонга ҳизматчи бўлиб ёлланишга рози бўлди.
Давлат муассасаларидан, бўш ўрин йўқ эканлиги сабаб шунга мажбур бўлди.

      Фарруҳ Шайдо билан галлашгач, Ҳазонани кузатиб кўрмоқчи эди. Акс олгандек қиз ғойиб бўлди.
Фарруҳ Шайдони гаплари рост эканлигига, Баҳодир қамоқда эканини билгач, ишонч ҳосил қилди.
Сал кам бир йилдан буён, унаштирилган қизи. Уни турмуш ўртоқ сифатида тасаввур қилишга улгурган йигитга бу салбий таъсир кўрсатди
Устидан ўйин қилишгани алам қилди.
     "Қизиқ, Шайдо қай аҳволга тушган экан биринчи билган пайтида?
Менга эшитганим  шунча таъсир қилди. У ўз кўзлари билан кўрган"
Ҳаёлидан ўтказди.
Бир кун иш билан қўшни шаҳарга йўли тушган йигит. Йўл четидаги тратуалда кетаётган қизга кўзи тушиши билан, тўк ургандек бўлди. У қиз Хазона эди.
      Хазона ортидан эшитилган таниш овоздан чўчиб ортига қаради. Фаppуҳни кўриб бир қўрқса, бир виждони қийналарди. Уни ҳам анча келажакка умидвор қилиб қўйганди.
__Кечиринг.... -деди Фарруҳни изоҳ талаб қилишига жавобан.
__Осонми? Барига қўл силтаб қочиб қолдингми осонгина?
__Мажбур эдим. Мен ортиқча эдим.
    Хазона терс ўгирилиб кета бошлади.
__Ўғлингчи? Наҳот унга ҳам ачинмасанг?
    Ортидан овозини баландлади Фарруҳ.  Хазона бир лаҳза тош қотди.
__Уни олдида дадаси бор. Унга мендан кўра дадаси билан яхшироқ.   -Хазона яна икки қадам ташлашга улгурди.
__Қамоқдаги, қўлидан ҳеч нарса келмайдиган дадаси биланми?
   Бу сафар кўзларини катта-катта   очиб ортига қаради.
__Нималар деяпсиз?


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️



__Нима гап? Қиз топилдими?
__Қидиряпмиз. Аммо ҳалича бирон ҳабар йўқ.
__Агар уларни гаплари рост бўлса, ариза ёзган қизга ундан ҳам уни отасига жуда ачиндим. Ота шўрлик бир умр лоқайдлик қилганини виждон азоби билан тўлайди.
__Ота ўзи атай бундай қилмайдику. Кейин ўтган сафар қизини аҳволига ачинмагандек  кўринганди. Ҳудди қизидан кечиб юборгандек кўринганди кўзимга.
__Атай қилмайди. Аммо....Ҳали уйланиб ота бўлсанг тушунасан. Фарзандини товонига кирган биттагина зирапча, ота-онани юрагига санчилади. Улар ранжиши мумкин. Аммо кечолмайдилар.
__Енди тақдир эканда. Ҳаёт қайтса бирга  ишласак ишимиз тезлашармиди?
__Йўқ! Бу ишни ўзинг якунлайсан. Ҳаётга бошқа иш бор.
__Шундайми? Майли ундан мен борай. Болачани шифохоналарда қидиряпмиз. Исми Бахтиёр экан. Фамилияси қай бири билан бир хил эканини билмаяпмиз.
__Аниқланглар. Балки онаси Уни олдидадур.
__Бугун тушдан кейин Соҳиб ака келади. У кампютер билан яхши ишлайди. Маълумот йиғишга ёрдам беради.
__Соҳиб? У қамоқдан чиққач, Ҳаёт иш билан таъминлашимизни сўраган йигитми?
__Ҳудди ўзи.
__Яхши. Тезроқ аниқлашга ҳаракат қилинглар.....


__....ҳўш нима қилиш керак?
    Соҳиб салом аликдан сўнг, муддаога ўтишни сўради.
__Қаранг Соҳиб ака. Шаҳардаги, болалар шифохоналари ва ногиронлар уйидан бир болани топиш керак.
__Оҳҳоо ким экан у бола.
__Қаранг уни исми Бахтиёр, фамилияси Наимов ёки, Агзамов бўлиши мумкин.
__Ҳали аниқ фамилиясини билмайсизларми?
__Муаммо ҳам шундада, ҳар бир касалхонага бориб икки хил фамилиядаги  бир болани қидиришни ўзи бўладими? Сиз касалхоналар архивига кириб шу икки фамилиядан бирида бўлган Бахтиёр исмли болакайни топишга ёрдам беришиз керак.
__Тушунарли, демак бизни анча вақтимиз кампютер ёнида кетарканда. Менга бир баклашга газсиз сув келтириб берасиз. Тез чанқайман.
    Соҳиб шундай деб, нурдан ҳимояловчи кўз ойнагини тақиб, астойдил ишга киришиб кетди.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️


  __Биз Агзамова Хазонага қидирув эълон қилганмиз. Хотинингиз Шайдо гапида қатъий туриб олган. Уни айтишича Агзамова Хазона ва сизни фарзандингиз ҳам бор экан. Аммо Казимова Шайдо айтган жойдан Агзамовани тополмадик. У туғруқхонада умуман бундай ишчи бўлмаганини айтишди.
__Кўрдингизми? Шайдо ўзидан бир нималар тўқиб чиқарган. Бўлмаса сал кам икки йил яшаб, Хазонани иш жойини аниқ  билмаслиги мумкинми?
     Санжар, Баҳодирни гапидан ўйланиб қолди. Кимни гапи рост? Қай бири алдамаяпди? Билиб бўлмайди. Аммо ишни охиригача етказмагунча ҳулоса қилишга эрта.

🍃🍃🍃

__Ҳа куёв бола жуда ҳурсандсиз...
__Билиняптими?
__Билинганда қандоқ. Ҳудди юзинг икки ёнга тортиб, скочлаб қўйилгандек тиржайиб қолибсанку.
__Ҳазилинг ҳам бор бўлсин. Икки кундан кейин тўйим. Ниҳоят бахтимга етяпман. Шундай кунимда ёнимда бўлишингни хоҳлардим. Бошида ўртамизда тушунмовчиликлар бўлган бўлса ҳам. Ҳозир сени ўзимга жуда яқин оламан.
__Албатта ёнингда бўламан. Ахир биз дўст тутинганмизку. Кўнглинг анча хотиржамдур.
__Офатни уйим остонасидан олиб кирсам, кейин хотиржам бўламан.
__Бунча ҳавотирдамисан?
__ Жуда тажанг қизда. Сезаман кўнгли йўқ эмас. Аммо паст кетай демайди. Ўзича мағрур.
   "Сизга фақат мени кафеда қучиб олганингиз учун турмушга чиқяпман. Кўнгил иши деб ҳомтама бўлманг!"
    Ҳаёт, Асалойни қонуний ҳикоҳга ариза беришган кунги гапини эслаб кулиб қўйди.
__Жуда ҳаёлпараст бўлиб қолибсанку. Тўй олди ҳамма шундай бўлармикан?  -Соҳиб,Ҳаётни елкасига туртиб кулди.
__Балки, сенда ҳам шу кунлар келса билиб оламиз.  -Асалойга ҳаёли кетган, Ҳаёт ҳазил билан гапни улаб кетди.
__Менда сендака ҳурсандчилик бўлмаса керак.
__Нега?
__Мени севгим мана бу ерга кўмилиб бўлган. Уйлансам, фақат онам учун уйланаман. Анча қийналиб қоляпти. Ўзимга қолса уйланмасдим.
__Ундай дема. Ҳали меҳринг тушиб қолади фотиҳа, никоҳ билан.
__Қайдам, ҳеч нима ҳис қилмадим.
__Қилмадим? Нима у-бу ким билан учрашдингми?
__Ҳа.
__Қачон?
__Кеча. Янгам дугонасини жиянини топибди. Ўзимиздек, одми оила қизи экан. Мен ойимга сизга ёқса бўлди дедим.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

__Қизим мен сени ўйлаб шундай қилгандим. Қанийди агар тақдиринг бундай кечишини билганимда. Ўтмишга кўз юмиб ўша йигитга берган бўлардим.
__Мени ўйлаган ҳар бир онингиз учун, Аллоҳ сизга жаннатдан бир мавқе берсин дадажон.
Мен сиздан ҳафа эмасман. Зотан бунга ҳаққим ҳам йўқ.
Сиз мени борлигим сабабчисиз. Сизсиз мен ҳам, мен бўлмасдим.
Йигирма йил ҳеч кимдан кам қилмай ўстирдингиз. Ўкситмадингиз.
Кечагина ҳаётимда пайдо бўлган инсонлар бошимга не кўйларни солмади.
Уларни ҳаққи йўқ эди. Мени ҳаётимни ўйин қилишга.
Улар шунчаликка боришганда. Нега сиздан ҳафа бўлай дадажон?
__Ўзимни беғубор қизим. Тилаб олганим. Хато қилиб, сени қийнаб қўйган дадангни кечир.
__Инсон борки хато қилади. Адашади, қоқилади. Йиқилади.
Сиз ўзингизни айбламанг дадажон. Мен ўзим ҳам айбдорман қисматимга...
     Ота ва қиз суҳбатлашар экан. Иккиси ҳам кўз ёшларини ортга қайтармасди.
Бу ҳолат. Токи шифокор ва ҳамшира кирмагунча давом этди.
  __Беморни аввал текшириб, кейин муолажаларни қилиш керак.
__Ҳўп. Ҳалиги доктир менга ҳам, биронта ҳамшира ёрдам бера оладими?
     Шайдо қон сўли чиқиб, доғ бўлиб қолган кийимига ишора қилди. Жароҳатини бошқа ҳамшира кўриб қўйишини тайинлади доктир. Жаҳонгирни ҳам тагликларини алмаштириб, дорихонадан, смес олиб чиқиб, қорнини тўйғазишга ёрдам беришди.

__Нималар деяпсиз? Кеча қон босими ошди дегандингизку.
__Синглим ярим кечаси, бир аҳволда келдинглар. Сал ўзингизга келиб олишингиз учун айтмагандик.
__Бу ҳавфлими? Ҳа ахир юрак ҳуружи ҳавфсиз бўлиши мумкинмас.
__Синглим йиғламанг. Биринчи юрак ҳуружи, енгилроқ ўтган. Ҳозирча ҳавф ортда қолди. Бундан буёғига эҳтиёт бўласизлар. 3-4 кун шу ерда қолгани ҳам яхши.
     Шайдо девор ушлаб, дадаси ётган палата томон юраркан.
Кўз ёшлари ўзидан-ўзи оқиб келар. Ич-ичидан боғзига аламли оғриқ турарди. Дадаси Шайдо учун, ҳамиша қаҳрамон бўлган.
Ҳатто Баҳодирга ишониб, Шайдодан юз ўгириб чиқиб кетганда ҳам дадасидан ранжимади. Ранжий олмаганди.
Бунда ҳам ич-ичидан ўзини айблаганди. Ҳозир ҳам аччиқ қисматини айблаб  йиғлаяпди.

Давроним келди деб кунинг кўчада,
Кимлардир чорласа учиб чопасан...
Қидирсанг мингта дўст топарсану лек,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...

Бир кун соғинчидан қақшайди дилинг,
Бир сўз деёлмасдан оғрийди тилинг,
Фойдаси бўлмайди тўплаган пулинг,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...

Қуллуқлар қиласан бегона ётга,
Минасан бепарво аталмиш отга,
Сўзинг ўтмай қолар бир кун ҳаётга,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...

Кимгадир тилингдан тушмас ширин сўз,
Қорин тўйган билан тўймайди бу кўз,
Сенга бир саволни бергим келди дўст,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...

Аламлар кўзингдан ёш бўлиб оқар,
Армонлар саф тортиб кўнглинга боқар,
Бепарво юрганинг қалбингни ёқар,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...

Биродар қўй ўша нафсинг кўйини,
Осмонга чўзмасин ғамлар бўйини,
Ҳеч ким ютолмаган ҳаёт ўйини,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...

Бир кун соғинчидан қақшайди дилинг,
Бир сўз деёлмасдан оғрийди тилинг,
Фойдаси бўлмайди тўплаган пулинг,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...
            (Зоҳид Зиё)


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Кутаётганлар борми 🙋🏻‍♀️🙋🏻‍♀️🙋🏻‍♀️

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

2024-йил
🗓  7- Сентабр
🍁  ШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙  ТОНГ - 04:34 🕰

🌅  ҚУЁШ - 05:55 🕰

🏞  ПЕШИН - 12:26 🕰

🌇  АСР - 16:53 🕰

🌆  ШОМ - 18:47 🕰

🌃  ХУФТОН - 20:04 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


꧁꧂🕌꧁꧂

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

__БИЗГА НИМА БЎЛДИ
      ОДАМЛАР ___

Олдинлари одамлар бошқача бўлган,
Аёлларнинг ҳаёси ўзгача бўлган.
Эркакларнинг лавзи ҳам эркакча бўлган,
Айтинг, нима бўлди энди, бизга одамлар?!.

Нақарот

Одамлар, одамлар,
Айтинг нима бўлди энди
Бизга одамлар...

Оқибатдан кечиб, бойликни қувиб,
Ўтамиз фақирнинг устидан кулиб.
Наҳот иймонимиз бормоқда сўниб,
Айтинг, нима бўлди энди бизга одамлар?!

Ғийбатлар қиламиз, отиб ноҳақ тош,
Ҳеч кимда қолмади сабр ва бардош.
Наҳотки одамзод шунча бағритош,
Айтинг, нима бўлди энди бизга одамлар?!

Бедорлик, соғинчда отмоқда тонглар,
Билмадим, қаерга шошар одамлар.
На салом, на алик олишмас бугун,
Айтинг, нима бўлди энди бизга одамлар?!

✍  РАЪНО АЛИЕВА
         03-02.2024

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

🌙ХАЙРЛИ ТУН! ҚАДИРЛИГИМ.

🌙✨ Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан гўзал из қолдиради...

🌙✨ Доимо гўзал ўйланг,
гўзал сўзланг,
табассумли ва очиқ чехрали бўлингки,
ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...

🌙✨Тунингиз осуда ўтсин.

🌙💤🌙💤🌙💤🌙💤🌙💤

🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

✨Х а й р л и т у н 🌌

Бахтдан бахтни сўраманг,
Бахтнинг ўзи танходир.
Бехуда деб ўртаманг,
Бахт бергувчи Худодир!

Қалбингиз тундек сокин, тонгдек
мусаффо бўлсин!
Яхши дам олинг!
Мунаввар тонг қадар Аллоҳга
омонатсиз!

Хайрли тун азизларим!🌙


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Мана шу ГУЛЛАР БАРЧАСИ СИЗ АЗИЗ ИНСОНЛАР УЧУН😘😘😘

🍃🌹🌹🌹🌹🌹🌹🍃


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

SEN YONIMGA QAYTGANINGDA...
OLDINGIDEK SEVMASLIGIMNI TUSHUNDIM......
UNGACHA SENI BIR MARTA KOʻRSAM EDI DEB YURDIM....


@kungilkoshonasi

Читать полностью…
Подписаться на канал